Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.1995 й. 307-сон "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.1995 й.

N 307



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҒИНИ 2010

ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МИЛЛИЙ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва аҳолининг бозор иқтисодиёти шароитларида алоқа хизматларига нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган телефон алоқасини янада ривожлантириш, мавжуд телекоммуникация тизилмаларини замонавийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Алоқа вазирлиги ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг "Сименс" акционерлик жамияти, DАЕWОО компанияси ва бошқалар иштирокида юқори технологик алоқа асбоб-ускуналари ва толали-оптик кабель ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

5. Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили капитал қўйилмалар прогнозларини тасдиқлашда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига Миллий дастурда белгиланган топшириқларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағ билан таъминлаш манбаларини белгиласин.

6. Давлат мулки қўмитаси, Алоқа вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлдаги 613-ХII-сон қарори 10-банди билан белгиланган давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, сотиб олиш ва ижарага бериш мумкин бўлмаган алоқа корхоналари турлари ҳамда гуруҳлари бўйича чеклашларни бекор қилишга оид таклифлар киритсин.

8. Умумдавлат телефон тармоғига чиқадиган ўз телефон станцияларига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва корхоналар ўз АТСларини умумий фойдаланишдаги рақамли телефон станциялари билан биргаликда ишлаши учун зарур бўлган коммуникация асбоб-ускуналарини ва улаш линиялари асбоб-ускуналарини замонавийлаштиришни алоқа корхоналари билан келишилган муддатларда таъминласинлар.


9. Белгилаб қўйилсинки, турар жой, ижтимоий-маданий ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни лойиҳалаштириш ҳамда қуришда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари техник шартларига кўра телефонлаштириш ва радиолаштириш ташқи тармоқларини қуриш ишларининг қиймати йиғма сметага мажбурий тартибда киритилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда телекоммуникация тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш вазифаларининг амалга оширилишини таъминловчи чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

мазкур қарорда белгиланган вазифаларни бажариш бўйича алоқа корхоналари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклиф белгиланган тартибда киритилсин.


11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Алоқа вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1968 йил 22 августдаги 402-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1968 й., 6-сон, 49-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов
































Время: 0.1844
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск