ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2007 й. 170-сон "Тошкент шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2007 й.

N 170


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КОРЕЯ ХАЛҚАРО

ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ (KOICA) ИШТИРОКИДА

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иш билан вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан умумтаълим мактабларини, академик лицейларни тамомлаган ва доимий ишга эга бўлмаган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан 2007 - 2010 йилларда Ўзбекистон Республикасига "Касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш учун 4 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлигининг KOICAнинг грант маблағлари ҳисобига "Касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида 360 ўқувчига мўлжалланган, 100 ўринли ётоқхонаси бўлган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иш билан банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан коллежлар ва лицейларни тамомлаган ҳамда доимий ишга эга бўлмаган шахсларни, 11-синф маълумотига эга бўлган фуқароларни қуйидаги асосий касблар:

автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (автомобиль двигателларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари, автомобиль шассисига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари, автоэлектрик, автомобиль кузов ишлари бўйича чилангар, автомобиль ва двигателлар диагностикаси оператори);

машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси (токарь, фрезерловчи, дастурлаштирилган дастгоҳлар бўйича дастурчи, дастурлаштирилган дастгоҳларни бошқарувчи оператор);

электр, электроника ва автоматлаштириш (электр монтаж ишлари бўйича электр монтёр, электрон қурилмаларини таъмирлаш, созлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича электр монтёр, электр қурилмаларини ўрнатиш, созлаш, дастурлаш ва автоматлаштириш бўйича электр монтёр);

ахборот технологиялари (лойиҳалаш ва компьютер графикаси дизайнери, web дастурчи, офис жиҳозларини созлаш ва таъмирлаш бўйича уста, компьютер техникалари ва компьютер тармоқлари монтажчиси) бўйича 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бепул қайта тайёрлаш;

Кореяга ишга юборилаётган фуқароларни кетишдан олдин пулли асосда тайёрлаш ва мослаштириш;

Ўзбекистоннинг меҳнат бозорида талаб катта бўлган касблар бўйича иш излаётган шахсларни пулли асосда қисқа муддатда ўқитиш.

4. Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази бевосита Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармасига бўйсундирилсин, унга умумий ўқув-методик раҳбарлик қилиш эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги KOICAнинг грант маблағларини олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, Корея томони билан келишилган барча тартиботларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласинлар.

KOICAнинг грант маблағларига ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юклансин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Корея томони билан келишган ҳолда умумий майдони 1,8 га, шу жумладан Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув корпусини қуриш учун 2,7 минг кв.м ва ётоқхона қуриш учун 1,1 минг кв.м ер участкасини бир ой муддатда ажратсин;

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига Касб-ҳунарга ўқитиш марказини қуриш бўйича дастлабки рухсат бериш ҳужжатлари (АПЗ-I,II)ни тайёрлашда кўмаклашсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда:

Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин, экспертизадан ўтказсин ва тасдиқласин, пудрат қурилиш ташкилотини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини ташкил қилсин;

икки ой муддатда лойиҳани амалга ошириш жадвалини ишлаб чиқсин ва уни олдиндан KOICA, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишиб олсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Корея томони билан келишган ҳолда:

бир ой муддатда Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг уставини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ишида қўлланиладиган зарур ўқув-методик дастурлар ва материаллар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласинлар.


9. Белгилансинки, Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази таъминоти, иш билан банд бўлмаган аҳолини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория жиҳозларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши, расмийлаштирилиши ва транспортда ташилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

10. Қуйидагилар:

KOICAнинг беғараз ёрдами маблағлари ҳисобига Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказини қуриш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган ўқув-лаборатория жиҳозлари ва моддий ресурслар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);

лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомалари бўйича визаларни ҳамда вақтинча рўйхатга олишни расмийлаштиришда консуллик йиғимлари ва давлат божлари тўлашдан озод қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, улар яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 341-модда.











































Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск