ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Тижорат банклари. Биржалар. Лизинг ва суғурта ташкилотлари /

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.08.2007 й. 174-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 15 августдаги

174-сон қарорига

ИЛОВА



Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш

учун кредитлар бераётган тижорат банклари

томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларни

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорининг 3-бандида белгиланган ва тижорат банкларига 2012 йил 1 январгача бўлган даврда даромад (фойда) солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқини беришни назарда тутадиган солиқ имтиёзини қўллаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сон қарори билан алоҳида солиқ имтиёзи берилган тижорат банкларининг республикамиз корхоналарига уч йилдан ортиқ муддатга инвестиция кредитлари беришдан олинган ва банкларнинг ўз капиталини кўпайтиришга йўналтирилган даромади (фойдаси)га татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низом мақсади учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


модернизациялаш - асосий воситалар объектининг технологик ёки хизмат вазифасини ўзгартиришга, уларнинг унумдорлигини оширишга ёки бошқа сифат тавсифларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;


техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш - илғор техника ва технологияни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънавий эскирган ва физик жиҳатдан яроқсиз бўлиб қолган асбоб-ускуналарни унумлироқ янги асбоб-ускуналарга алмаштириш асосида асосий воситалар ёки уларнинг алоҳида қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини оширишга доир комплекс чора-тадбирлар. Техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ва ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.


3. Тижорат банкларининг кредитлар беришдан олган фойдаси деганда қуйидагилар тушунилади:

жалб этилган маблағлар ҳисобига берилган кредитлар бўйича - банкнинг кредитлардан олган фоизли даромади билан ушбу жалб этилган маблағлар бўйича фоизли харажатлар ўртасидаги ижобий тафовут (маржа);

ялпи кредитлар бўйича - ялпи кредитлаш ҳар бир қатнашчисининг ушбу кредитлардан олган фоизли даромади;

ўз маблағлари ҳисобига берилган кредитлар бўйича - ушбу кредитлардан олинган фоизли даромад.


4. Мақсадли дастурлар ва иқтисодиётнинг устувор тармоқлари инвестиция лойиҳалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тасдиқланади.


5. Юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китобларини тузишда солиқ солинадиган база камайтириладиган даромад суммаси юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган фойдани камайтириш" сатрининг тегишли кичик сатрида акс эттирилади.

6. Кредит бериш факти, кредит шартномасидан ташқари, лойиҳанинг бизнес-режаси ёки техник-иқтисодий асосланиши билан ҳам тасдиқланади.


7. Тижорат банклари қарз олувчи томонидан кредитдан мақсадли фойдаланилишини назорат қиладилар.

Қарз олувчи кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланган тақдирда кредит бўйича имтиёзларни қўллаш бошқа мақсадларда фойдаланиш санасидан бошлаб тўхтатилади.

Кредитдан мақсадли фойдаланилганлиги сотиб олинган асбоб-ускуналар қарз олувчига келиб тушгандан ёки модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари тугаллангандан кейин тижорат банки билан қарз олувчи ўртасида тузиладиган тегишли ҳужжат билан тасдиқланади.


8. Тижорат банклари мазкур Низомнинг тўғри қўлланиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


9. Мазкур Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 343-модда.








































Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск