ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2007 й. 177-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2007 й.

N 177



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАР АСОСИДА

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ 24 СЕНТЯБРДАГИ

445-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 17 августдаги

177-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида

ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги

445-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 7-бандда:

а) иккинчи хатбошидаги "2005 йил 1 январдан бошлаб 3 йил муддатга" сўзлари "2005 йил 1 январдан 2010 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошидаги "2007" рақами "2010" рақами билан алмаштирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"2007 йил 12 июлдан бошлаб 2010 йил 1 январгача ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киоскларига оид қисми бўйича мулк солиғидан, шунингдек улар импорт қилинганда божхона тўловлари тўлашдан";

тўртинчи хатбоши бешинчи хат боши деб ҳисоблансин.


2. Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкдан солиқ тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низомда:

а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан банкоматлар, тўлов терминаллари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари, коммутация ускуналаридан ва тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналардан мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш, шунингдек уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.

2. Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази:

2005 йил 1 январдан бошлаб 2010 йил 1 январгача - банкоматлар, терминаллар, коммутация ускуналарига ва тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналарга, шунингдек дастурий таъминлашга оид қисми бўйича;

2007 йил 12 июлдан бошлаб 2010 йил 1 январгача - ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киоскларига оид қисми бўйича мулк солиғи тўлашдан озод этилган";

б) 3-банддаги "терминаллар" сўзидан кейин "ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари" сўзлари қўшилсин;

в) 4-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари";

г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Бўшаб қоладиган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 29-сон, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-3-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 2 апрелда 1463 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади";

д) тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг марказининг тўловларни пластик карточкалар билан амалга ошириш учун фойдаланадиган мол-мулки рўйхатига қуйидаги мазмундаги банд қўшилсин:

"9. Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 345-модда.











































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск