ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.09.2007 й. ПҚ-691-сон "Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил килиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2007 й.

N ПҚ-691


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СИНГАПУР МЕНЕЖМЕНТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Илғор халқаро таълим стандартлари даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ёшлар, айниқса мамлакат минтақаларидан бўлган ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институтини (бундан буён матнда - Институт деб юритилади) ташкил этиш тўғрисида Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) ҳамда Ўзбекистон Банклар уюшмасининг таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, мазкур Институт Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) ва Ўзбекистон Банклар уюшмаси томонидан таъсис этиладиган олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Институтни ташкил этиш бўйича ташкилий комиссиянинг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Олий таълим сифатига нисбатан қўйиладиган умумэътироф этган халқаро талабларга, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ, "Банк иши", "Бизнесни бошқариш", "Туризм" ва "Бизнесда замонавий ахборот технологиялари" йўналишлари бўйича бакалавриат (кейинчалик магистратура) тизими асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.

3. Қуйидагилар белгилансин:

мазкур Институтнинг фаолиятига ўқув-услубий раҳбарликни Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) бакалавриат ва магистратура тизими бўйича кадрлар тайёрлашнинг умумэътироф этган халқаро стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширади;

абитуриентларни қабул қилиш ҳамда битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) томонидан ўрнатиладиган тартиб ва муддатларда амалга оширилади;

Институтда ўқиш Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (Сингапур Республикаси) қабул қилинган нормалар, таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида олиб борилади.


4. Белгилансинки:

Институтда ўқиш тўлов-контракт асосида, шу жумладан, Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси), Ўзбекистон Банклар уюшмаси, тижорат банклари таъсис этадиган махсус таълим грантлари бўйича, шунингдек ҳомийларнинг ёшларни, асосан мамлакат минтақаларидан бўлган ёшларни ўқитишга ажратиладиган маблағлари ҳисобидан олиб борилади;

Институтнинг жорий фаолиятини молиялаштириш Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) маблағлари, шунингдек талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар, хорижий ва миллий ҳомийларнинг, Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва тижорат банкларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Институт битирувчиларига, 2-иловага* мувофиқ, тегишли таълим йўналишлари бўйича Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси)нинг шерикларидан бўлган етакчи халқаро олий таълим муассасаларидан бирининг дипломи берилиши, бу диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Банклар уюшмаси Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда Институтни ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

белгиланган тартибда Институтнинг давлат рўйхатига олинишини таъминласин;

2008 йилнинг 1 январигача Институтнинг ташкилий тузилмаси ҳамда штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2008/2009 ўқув йили бошлангунга қадар Институтни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасалари учун мажбурий бўлган зарур ўқув-услубий ҳужжатлар билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Банклар уюшмаси Институт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагоглар ва илмий кадрлар малакасини ошириш "Истеъдод" жамғармаси билан биргаликда юқори малакали ва истеъдодли ёш олимлар, мутахассислар ҳамда педагогларни кейинчалик Институтга ишлашга жалб этиш учун уларнинг танловини ўтказсин ҳамда малака оширишларини ташкил қилсин.


9. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига:

ўқитувчилик ва илмий ишлар учун Институтга таклиф қилинган хорижий профессорлар ҳамда ўқитувчиларнинг яшаши ва транспорт харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ўрнатилган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлашга;

Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжларни ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболларини ҳисобга олиб, таълимнинг янги истиқболли йўналишлари ва ихтисосликларини очишга рухсат берилсин.

10. Институт, жумладан, Институтни жиҳозлаш ва унинг фаолият юритиши учун республикага олиб келинадиган ускуналар, мультимедиа маҳсулотлари, адабиётлар, анжомлар ва моддий-техника ресурсларини олиб киришда 5 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва Институтнинг қўшма буюртманомалари бўйича таълим жараёнида қатнашувчи чет эл ўқитувчилари ва экспертларга, шунингдек Институтнинг хорижий абитуриентлари ва талабаларига консуллик йиғимлари ундирилмасдан кириш визалари берилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва Институтнинг қўшма буюртманомалари бўйича таълим жараёнида қатнашувчи чет эл ўқитувчилари ва экспертлари учун, шунингдек Институтнинг хорижий абитуриентлари ва талабалари учун давлат божи тўланмасдан кўп марталик визалар узайтирилиши ва берилишини, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

13. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти қуйидаги манзилда жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Халқлар дўстлиги проспекти, 28-уй.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар, Халқлар дўстлиги проспекти, 28-уй манзилида жойлашган Фуқаролик ҳимояси институтининг бино ва иншоотларини баланс қиймати бўйича Ўзбекистон Банклар уюшмасига кейинчалик уларни белгиланган тартибда Институт балансига ўтказиш шарти билан сотсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур бандда кўрсатилган бинолар ва иншоотларга нисбатан мулкий ҳуқуқларини расмийлаштиришда Институтга ёрдам берсин.


14. Маълумот учун қабул қилинсинки, Институт балансига топшириладиган бинолар ҳамда иншоотларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, унинг моддий-техника ва ўқув-услубий базасини жиҳозлаш Ўзбекистон Банклар уюшмасининг улуш билан иштирокида Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси)нинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Банклар уюшмаси Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси), Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда зарур лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида тайёрланишини, Институтни жойлаштириш учун берилаётган бино ва иншоотлар реконструкция қилиниши ҳамда мукаммал таъмирланишини, шунингдек ўқитувчилар ва талабалар яшаши учун ётоқхона тайёрланишини, уларнинг зарур ўқув ускуналари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозланишини, Институтнинг бутун комплекси 2008/2009 ўқув йили бошлангунгача ишга туширилишини таъминласин.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Институтни белгиланган тартибда зарур турдаги телефон ва телекоммуникация алоқалари, шу жумладан, ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 354-модда.





































Время: 0.1464
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск