ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фан соҳасида бошқарув. ОАК /Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 17.08.2007 й. 27-сон "Узлуксиз таълим тизимида илмий ва илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.08.2007 й. 245-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.08.2007 й.
N 245-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН
ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ
МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
17.08.2007 й.
N 27
ҚАРОРИ
Узлуксиз таълим тизимида илмий ва
илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш тўғрисидаги
низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
(2007 йил 7 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли "Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Фан ва техника давлат қўмитасининг 1995 йил 12 майдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган "Узлуксиз таълим тизимида илмий ва илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш тўғрисидаги низом" (1996 йил 6 май, рўйхат рақами 245) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Фан ва технологияларни ривожлантиришни
мувофиқлаштириш қўмитаси раиси ўринбосари Э. Захидов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 361-модда.