Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ 25.08.2007 й. 1705-сон билан рўйхатга олинган ФТРМК 25.04.2007 й. 2-сон, МВ 44-сон, ОЎМТВ 81-сон, ИВ 5-3-6/3-сон ва ФА 2/4-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 25 августда 1705-сон

билан рўйхатга олинган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Фанлар академиясининг

2007 йил 25 апрелдаги 2, 44,

81, 5-3-6/3, 2/4-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фундаментал ва амалий тадқиқотлар

илмий-техника дастурларини шакллантириш

ва амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон "Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фундаментал тадқиқотлар дастурлари - табиий, техникавий ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида янги билимлар олиш ва қонуниятларни очиш, шунингдек амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни ривожлантиришнинг илмий асосини яратишга қаратилган бўлиб, беш йилгача муддатга ишлаб чиқилади.


2. Амалий тадқиқотлар дастурлари - мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишлардаги долзарб илмий-техникавий муаммоларини ечишга қаратилган муҳим вазифаларни самарали ҳал этишни таъминловчи, ресурс имкониятлари, бажарилиш муддатлари ҳамда кутиладиган натижалари белгиланган илмий-тадқиқот ва технологик ишланмалар дастурлари мажмуаси бўлиб, уч йилгача муддатга ишлаб чиқилади.


3. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурлари (кейинги ўринларда "Дастурлар" деб аталади) - давлат буюртмаси асосида бажариладиган, маблағлар билан таъминланган, илмий-техникавий йўналишлари, ижрочи ташкилотлари, раҳбарлари белгиланган илмий лойиҳалар тўпламидир.

Илмий лойиҳа - фундаментал ва амалий тадқиқотлар мавзуси, мақсади, вазифалари ҳамда тадқиқотдан кутиладиган натижалари белгиланган илмий ишдир.


4. Дастурлар республикада белгиланган фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилади.


5. Дастурларга киритилган лойиҳаларни молиялаштириш давлат бюджетининг "Фан" соҳасига ажратиладиган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Бюджет маблағларининг Дастурлар бўйича молиявий тақсимоти Молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) таклифига мувофиқ белгиланади. Молиявий тақсимот 6 қисмдан иборат бўлади, унинг 5-қисми тегишли равишда Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирликлари (бундан кейинги ўринларда "вазирликлар" деб юритилади)га ҳамда бир қисми ушбу вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар ва мутахассисларнинг Қўмита томонидан шакллантириладиган Дастурларига йўналтирилади.

Қўмитанинг молиявий тақсимот бўйича таклифи кейинги 3 йилда бюджет маблағларининг Дастурлар ва вазирликлар бўйича тақсимотидан, шунингдек вазирликларда мужассамлашган илмий салоҳият ва мавжуд моддий-техник базани инобатга олиб, улар билан келишилган ҳолда шакллантирилади.



II. ДАСТУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


1-§. Дастурларни шакллантириш босқичлари


7. Дастурларни шакллантириш босқичлари қуйидагилардан иборат:

дастурлар номларини аниқлаш (Дастурларни шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин 1 ой муддатда);

танловлар эълон қилиш (Дастурлар номлари аниқлангандан кейин 10 кун муддатда);

танловга фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини қабул қилиш (танлов эълон қилингандан кейин 1,5 ой муддатда);

лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш (лойиҳалар қабули тугаллангандан кейин 2 ой муддатда);

Дастурларни шакллантириш (илмий-техника экспертизаси якунлангандан сўнг 1 ой муддатда);

Дастурларни тасдиқлаш.



2-§. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар

лойиҳалари танловини ташкил қилиш


8. Қўмита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа илмий муассаса ва тажриба конструкторлик ташкилотлардан Дастурлар номларини шакллантириш учун таклифларни қабул қилади.


9. Вазирликларнинг Дастурларни шакллантириш бўйича илмий-техник кенгашида (кейинги ўринларда "Кенгаш" деб юритилади) таклифлар таҳлил қилинади ҳамда фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига мос Дастурлар рўйхати шакллантирилади.


10. Дастурларнинг номлари вазирликларнинг Кенгашида тасдиқланади ҳамда Қўмитага фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига мувофиқлиги кўриб чиқиш учун тақдим этилади.


11. Қўмита ва вазирликлар оммавий ахборот воситалари орқали фундаментал ва амалий тадқиқотлар танловини эълон қилади. Эълонда танлов муддатлари, талаблари ва лойиҳаларни танловга топшириш тартиби келтирилади.


12. Танловга лойиҳаларни қабул қилиш:

вазирликлар тасарруфидаги олий таълим, илмий муассасалар ва тажриба-конструкторлик ташкилотларининг танловга йўлланган лойиҳалари уларнинг илмий тадқиқотни мувофиқлаштириш бўлимлари томонидан қабул қилинади;

вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар ва мутахассисларнинг танловга йўлланган лойиҳалари Қўмитанинг фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва таҳлил этиш бўлимида қабул қилинади.


13. Республика иқтисодиёти тармоқларидаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган икки ва ундан ортиқ ижрочи ташкилотлар томонидан шакллантирилган ҳамда вазирликлараро ўзаро келишилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳалари ушбу лойиҳани тузишда ташаббус билан чиққан ташкилот томонидан Қўмитанинг фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва таҳлил этиш бўлимига тақдим этилади. Бунда ушбу лойиҳаларнинг ҳар бир ижрочи ташкилотларнинг ҳамкорликда бажарадиган иш улуши ва зарур маблағлари фоизларда кўрсатилади.


14. Қўмита ва вазирликлар томонидан танловга қабул қилинган лойиҳалар мазкур Низомнинг 1-иловаси талаблари бўйича кўриб чиқилади ва расмийлаштирилади.


15. Фундаментал ва амалий илмий-техника лойиҳалари танловида қатнашувчи илмий жамоанинг раҳбари илмий даражага эга бўлиши шарт.



3-§. Лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш


16. Танловга тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, унинг натижаларига кўра вазирликларнинг Дастурларини шакллантириш ва тасдиқлаш учун вазирликларда Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлар ташкил этилади. Кенгашлар танловга тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказувчи - экспертлар рўйхатини тасдиқлайди.

Эксперт сифатида тегишли соҳада етарли даражада билим ва малакага эга бўлган, экспертиза қилинаётган ишга холис ёндоша оладиган, илмий даражага эга бўлган мазкур вазирлик ёки бошқа тизимда хизмат қиладиган мутахассислар жалб қилинади.


17. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар ва мутахассисларнинг танловга йўлланган лойиҳаларининг экспертизаси Қўмитанинг Идоралараро илмий-техникавий кенгаши тасдиқлаган экспертлари томонидан ўтказилади.


18. Ҳар бир лойиҳа икки мустақил эксперт томонидан кўриб чиқилади. Экспертлар ўтказилган экспертиза хулосаларининг объективлиги юзасидан шахсан жавобгардирлар.


19. Экспертиза жараёни очиқ-ойдин муҳокама тарзида ўтказилади. Экспертларнинг ҳар бир лойиҳага берган хулосалари вазирликлар ҳамда Қўмитанинг эксперт гуруҳларида очиқ муҳокамадан ўтказилиб, экспертиза хулосаси шакллантирилади. Муҳокамага лойиҳанинг илмий раҳбари ва ижрочилари ҳамда соҳанинг етук олим ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.


20. Вазирликлараро шакллантирилган йирик мажмуавий лойиҳаларнинг экспертизаси ҳамкор вазирликлар эксперт гуруҳларининг қўшма мажлисида очиқ муҳокамада кўриб чиқилади. Лойиҳа икки ёки ундан ортиқ вазирликлар экспертизасининг ижобий хулосаси ва ҳамкорликда амалга ошириладиган тадқиқотларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб баҳоланади.


21. Вазирликларнинг Кенгашлари экспертиза хулосаларига мувофиқ Дастурларнинг дастлабки вариантларини шакллантиради. Вазирликлар Дастурларнинг дастлабки вариантларини Дастурлар бўйича Кенгаш қарори билан бирга уларни фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Қўмитанинг Идоралараро кенгашларига тақдим этади.


22. Қўмитанинг эксперт гуруҳлари экспертиза хулосаларига мувофиқ Дастурларнинг дастлабки вариантларини шакллантиради ва уларни Қўмитанинг Идоралараро кенгашларига тақдим этади.



4-§. Дастурларни шакллантириш


23. Дастурларнинг дастлабки варианти Қўмитанинг Идоралараро кенгашларида устувор йўналишларга мувофиқлиги, уларга киритилган лойиҳалар мавзуларининг бир-бирига ўхшамаслиги, уларнинг аввалги лойиҳаларда такрорланмаслиги ва тор мавзулик ҳолатларига йўл қўйилмаслиги нуқтаи назаридан муҳокама қилинади.


24. Муҳокамада Қўмитанинг Идоралараро кенгашлари аъзолари, эксперт гуруҳлари аъзолари, соҳанинг етакчи олим ва мутахассислари, зарурият туғилган ҳолларда ижрочи ташкилот ва лойиҳа раҳбари, вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлари ва эксперт гуруҳлари раислари, вазирликлар раҳбарлари иштирок этадилар.


25. Вазирликлар ўзларининг Дастурлари ва улар доирасида бажариладиган ҳар бир лойиҳага ажратиладиган маблағлар миқдорини аниқлаб, Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашларда тасдиқлаб, умумлаштирилган ҳолда Молия вазирлигига тақдим этади.


26. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар олиб бориш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар ва мутахассисларнинг лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар миқдори Идоралараро кенгашлар томонидан аниқланиб, Дастурлар шакллантирилгандан сўнг Қўмита томонидан Молия вазирлигига тақдим этилади.



5-§. Дастурларни амалга ошириш ва

лойиҳаларни молиялаштириш


27. Вазирликлар ўзларининг Дастурларига киритилган лойиҳаларни бажариш учун уларнинг ижрочилари (лойиҳа ва ижрочи ташкилот раҳбарлари) билан шартномалар тузади. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган ташкилотларнинг Дастурларига киритилган лойиҳалар бўйича шартномалар лойиҳаларнинг ижрочилари билан Қўмита ўртасида тузилади.


28. Лойиҳаларни молиялаштириш Молия вазирлиги томонидан вазирликлар ва улар орқали ижрочи ташкилотларга мақсадли молиявий маблағ ажратилиши асосида амалга оширилади. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган (мустақил бухгалтерия ҳисобига эга бўлган) ташкилотларга маблағ Молия вазирлиги томонидан тўғридан-тўғри ажратилади.

Илмий грант маблағи миқдорининг 95 фоизи тадқиқот даври мобайнида, илмий лойиҳани амалга оширишда меҳнат сарфи ва моддий харажатларни қоплаш учун ажратилади.

Қолган 5 фоизи - кейинчалик ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг ажратилади.

29. Бир ёки бир неча вазирлик тасарруфидаги икки ва ундан ортиқ ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ташкилотлараро ёки вазирликлараро фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини молиялаштириш ижрочи ташкилотларнинг вазирликларига бюджетдан ажратилган маблағ ҳисобидан амалга оширилади.


30. Қўмита ва вазирликлар томонидан экспертиза жараёнига жалб қилинган экспертларнинг меҳнатига тўланадиган харажатлар Молия вазирлигининг экспертиза учун мақсадли ажратиладиган молиявий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Экспертларга тўланадиган меҳнат ҳақи шакли ва миқдори амалдаги қонунчилик ва ушбу Низом билан тартибга солинади.


30-1. Устама харажатлар миқдори лойиҳага ажратилган маблағнинг 20 фоизидан ортмаслиги лозим.


III. ДАСТУРЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


31. Лойиҳа раҳбарлари ижрочи ташкилотларнинг раҳбарлари билан бир қаторда бажариладиган тадқиқотларнинг илмий-техник савияси, ҳисоботларни белгиланган муддатларда топширилиши, шунингдек молиявий маблағларнинг самарали ва мақсадли сарф қилиниши учун шахсан жавобгардирлар.


32. Ижрочи ташкилот лойиҳаларни бажарилиши учун тегишли шарт-шароитлар яратади, ҳисоботларни Илмий кенгашда муҳокама қилади, лойиҳа раҳбарининг таклифига кўра, тадқиқотларни сифатли бажарилишини таъминлаш учун "вақтинчалик илмий-ижодий жамоа" ташкил этади. Жамоага бошқа ташкилотларнинг ходимлари ҳам аъзо бўлиши мумкин. Ташкилот раҳбари лойиҳа раҳбарини жамоа раҳбари этиб тасдиқлайди.


33. Ижрочи ташкилот лойиҳа илмий раҳбари узоқ муддатга бетоблиги сабабли иш қобилиятини йўқотган, доимий истиқомат қилиш учун республикадан четга чиқиб кетган, ўз аризасига кўра илмий раҳбарликдан воз кечган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда вазирликка лойиҳа илмий раҳбарини алмаштириш бўйича таклиф (вазирлик номига ташкилот раҳбарининг хати, ташкилот илмий-техника кенгаши қароридан кўчирма ва тавсия этилаётган янги лойиҳа раҳбари тўғрисида маълумот) киритади.


34. Лойиҳа илмий раҳбари бошқа жойга ишга ўтган ҳолларда ушбу лойиҳанинг бажарилиш жойи (ижрочи ташкилот) ўзгартирилмайди.


35. Ижрочи ташкилотнинг фаолияти тўхтатилганда вазирликлар Қўмита ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда фаолияти тўхтатилган ташкилотдаги лойиҳаларни ўз тасарруфларидаги илмий йўналиши мос ташкилотга ўтказадилар.


36. Вазирликлар ўз тасарруфларидаги илмий ташкилотлар томонидан бажарилаётган илмий тадқиқотларнинг амалиётини назорат қилади. Назоратнинг даврийлигини таъминлаш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


37. Лойиҳаларнинг илмий раҳбарлари ва ижрочи ташкилотлари вазирликларга қуйидаги ахборот ва ҳисоботларни:

қисқа ахборот - ҳар чоракда (чорак якунланадиган ойнинг 15-кунигача);

Давлат стандарти талабларига асосан тайёрланган йиллик оралиқ-босқич ҳисоботлар - ижрочи ташкилот Илмий кенгашининг хулосаси билан бирга 2 нусхада, ҳисобот йили ўнинчи ойининг 15-кунигача;

Давлат стандарти талабларига асосан тайёрланган лойиҳа бўйича якуний ҳисоботлар - ижрочи ташкилот Илмий кенгашининг хулосаси билан бирга 2 нусхада, Дастур якунланадиган йил ўнинчи ойининг 15-кунигача тақдим этадилар.

38. Вазирликлар лойиҳа ижрочиларининг оралиқ-босқич ва якуний ҳисоботларини, ижрочи ташкилот Илмий кенгашининг хулосаси билан бирга бир нусхада лойиҳа якунланадиган йил ўнинчи ойининг 20-кунигача вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашларига топширади.

39. Лойиҳалар бажарилишининг барча босқичларида вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлари эксперт гуруҳлари ҳисоботларини илмий-техник экспертизадан ўтказади.


40. Эксперт гуруҳлари бажарилган ҳар бир лойиҳа бўйича тадқиқотларнинг оралиқ-босқич ва якуний ҳисоботларига асосланган эксперт хулосаларини вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашларига тақдим этадилар. Эксперт хулосалари вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлари қарори билан тасдиқланади.


41. Ҳисоботлар бўйича экспертиза хулосалари вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашларида тасдиқлангандан кейин Дастурларда белгиланган топшириқлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва сарфланган молиявий маблағларни ажрим қилишга асос бўлади.


42. Қўмита ва вазирликлар оралиқ-босқич ҳисоботлари натижасига кўра тўхтатилган лойиҳалар бўйича маълумотни Молия вазирлигига тақдим этади. Мазкур маълумот асосида Молия вазирлиги ушбу лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатади.

Молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳалардан бўшаган маблағлар Қўмита ва вазирликларнинг қарорига кўра лойиҳа бажарилиб келаётган ижрочи ташкилотнинг юқори самара кўрсатиши кутилаётган амалдаги лойиҳаларини қўшимча молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин. Қўмита ва вазирликлар ўз навбатида лойиҳаларни тўхтатилиши, улардан бўшаб қолган маблағни бошқа самарли лойиҳага қўшилишини асосланганлиги ва ўзгараётган молиявий ҳажми тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлигига тақдим этади.

43. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар, мутахассисларнинг амалий ва фундаментал лойиҳалар бўйича ҳисоботлари Қўмитанинг Идоралараро кенгашида тасдиқлангандан сўнг Дастурларда белгиланган топшириқлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва сарфланган молиявий маблағларни ажрим қилишга асос бўлади.


44. Вазирликлар ижрочи ташкилотларда лойиҳаларнинг амалга оширилиши, тадқиқотлар натижаларининг амалиётга жорий қилиниши бўйича ўзининг таҳлилий маълумотини ҳар чорак якунининг 20-санасигача Қўмитага топширадилар.


45. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган ташкилотлар лойиҳаларининг оралиқ-босқич ва якуний ҳисоботларини қабул қилиш ва экспертизасини ўтказиш тартиби мазкур Низомнинг 37-44-бандларига мос ҳолда Қўмитанинг Идоралараро илмий-техникавий кенгаши томонидан ўтказилади.


46. Вазирликлар Дастурлар доирасида бажарилган барча лойиҳалар ҳисоботларини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва уларни сақлашни таъминлайди.


47. Қўмита ўзининг иш режасига кўра ҳар чоракда бир марта ўтказиладиган мажлисида Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва йирик илмий, тажриба-конструкторлик ташкилотларининг фаолиятида Дастурлар доирасида бажарилаётган тадқиқотлар натижаларини фан, таълим ва ишлаб чиқариш тизимига жорий қилиш бўйича ишларини муҳокама қилади, мувофиқлаштиради ҳамда республикада фан ва технологиялар тараққиёти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади.



IV. ЁШ ОЛИМЛАРНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ

ВА АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ ТАНЛОВИ

48. Ёш олимларнинг фундаментал ва амалий тадқиқотлари танлови Дастурлар доирасидаги танловга қўшимча тарзда икки йилда бир марта ўтказилади.

49. Танловда илмий даражаси, унвони, мансаби ва иш жойидан қатъи назар, 35 ёшгача бўлган ёш олимлар иштирок этишлари мумкин. Танловга (икки йил муддатда) ҳал этиладиган фундаментал ва амалий муаммо аниқ кўрсатилган ва кутиладиган илмий натижаси Эксперт томонидан баҳоланиши мумкин бўлган лойиҳалар қабул қилинади.

50. Ёш олимларнинг фундаментал ва амалий тадқиқотлари Дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.

51. Танловда ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш вазирликларга бюджетдан фундаментал ва амалий тадқиқотларни бажариш учун ажратилган маблағ ҳисобидан амалга оширилади.

52. Ҳар бир вазирлик фундаментал ва амалий тадқиқотларга ажратилган маблағнинг 5 фоизгача бўлган миқдорини ёш олимлар фундаментал ва амалий тадқиқотларини амалга ошириш учун йўналтириши мумкин.

53. Мазкур Низом Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.





Низомга

ИЛОВА



Фундаментал ва амалий тадқиқотлар танловида

иштирок этиш учун вазирликларга топшириладиган

илмий лойиҳалар ва улар билан бирга тақдим

этиладиган ҳужжатларга қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


Танловда иштирок этиш учун вазирликка топшириладиган илмий лойиҳалар бўйича ҳужжатлар битта йиғма жилдда тақдим этилади.

Йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

лойиҳа тўғрисида маълумот (1-шакл);

лойиҳа раҳбари ва лойиҳанинг асосий ижрочилари тўғрисида маълумот (2-шакл);

лойиҳани бажарадиган ва молиялаштиришни амалга оширадиган ташкилот тўғрисида маълумот (3-шакл);

фундаментал ёки амалий илмий-техник тадқиқотлар учун иш дастури (4-шакл);

лойиҳа бўйича бир йиллик харажатлар сметаси (5-шакл);

ижрочи ташкилотлар, илмий ёки илмий-техника кенгашларининг лойиҳага берган хулосаси.


I. Тадқиқот лойиҳаси

1-шакл. Лойиҳа тўғрисида маълумот


1.1. Лойиҳанинг номи;

1.2. Танлов тури (фундаментал ёки амалий илмий-техник тадқиқотлар);

1.3. Дастурнинг номи;

1.4. Илм-фан соҳаси;

1.5. Аннотация (бир бетдан ошмаслиги лозим) - лойиҳанинг қисқача мазмуни ва уни амалга оширишнинг асосий босқичлари;

1.6. Лойиҳада илмий раҳбар ҳисобга олинган ҳолда, иштирок этувчи асосий ижрочилар сони (рақамда кўрсатилади);

1.7. Лойиҳани бажариш муддатлари (бошланиш йили-якунлаш йили);

1.8. Лойиҳани бажариш учун биринчи йилда сарфланадиган молиявий маблағ ҳажми (сўмда, рақамлар билан нуқта ва вергулсиз ёзилади).


2-шакл. Лойиҳа раҳбари ва лойиҳанинг

асосий ижрочилари тўғрисида маълумот


2.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (тўлиқ). Туғилган санаси (рақамлар билан куни, ойи, йили).

2.2. Илмий даражаси (тўлиқ) ва илмий даража берилган йили. Илмий унвони ва берилган йили.

2.3. Асосий иш жойи - ташкилотнинг тўлов ҳужжатларида келтирилган тўлиқ номи. Ташкилотнинг расмий қабул қилинган қисқа номи.

2.4. Илмий мақолаларининг умумий сони (маъруза тезислари билан бирга).

2.5. Уй манзилгоҳи (почта индекси, вилоят, шаҳар, туман ва кўча номи, уй рақами, уй ва иш телефонлари (қавс ичида шаҳар коди кўрсатилган ҳолда), E-mail.

Худди юқоридаги тартибда лойиҳанинг асосий ижрочилари тўғрисидаги маълумотлар ҳам келтирилиши шарт.


Изоҳ:

1. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника лойиҳаларининг ҳар бир ижрочиси фақат бир лойиҳада тўлиқ ставкада ва икки лойиҳада ўриндош сифатида иштирок этиши мумкин, шунингдек уларнинг умумий улуши икки тўлиқ ставкадан ошмаслиги лозим.

2. Танловга қабул қилинган лойиҳалар қайтарилмайди.

3. Экспертиза жараёни очиқ бўлганлиги сабабли танлов натижалари апелляция қилинмайди.


3-шакл. Лойиҳани бажарадиган ва молиялаштиришни

амалга оширадиган ташкилот тўғрисида маълумот


3.1. Ташкилотнинг тўлов ҳужжатларида келтирилган тўлиқ номи; Ташкилотнинг расмий қабул қилинган қисқа номи; қайси вазирлик ёки идора тасарруфида эканлиги кўрсатилади.

3.2. Жойлашган манзили (почта индекси, вилоят, шаҳар, туман ва кўча номи, уй рақами).

Ташкилот раҳбарининг телефонлари (қавс ичида шаҳар коди кўрсатилган ҳолда).

Ташкилот факси.

E-mail.


Изоҳ: лойиҳа икки ва ундан ортиқ ташкилот томонидан бажарилганда ҳар бир ижрочи ташкилот тўғрисида маълумот келтирилиши шарт.


4-шакл. Фундаментал ёки амалий

илмий-техник тадқиқотлар учун иш дастури

(Тадқиқот лойиҳасининг мазмуни)


4.1. Лойиҳанинг номи.

4.2. Лойиҳада ҳал этилиши мўлжалланган фундаментал ёки амалий муаммо.

Муаммо доирасида лойиҳада ечиладиган аниқ фундаментал ёки амалий масала.

Лойиҳада қўйилган масаланинг илгари ечилмаганлиги. Агар таклиф этилаётган лойиҳа бўйича ҳозирда фундаментал ёки амалий илмий-техник тадқиқотлар дастурлари доирасида тадқиқотлар олиб борилаётган бўлса, дастурнинг шифри, шартнома рақами ва лойиҳанинг номи кўрсатилсин. Ушбу тадқиқотларни таклиф этилаётган лойиҳа доирасида давом эттириш зарурияти асослансин.

Ижрочи ташкилотда лойиҳани бажариш учун зарур бўлган мавжуд илмий салоҳият, асбоб-ускуналар, материаллар, қурилмалар ҳамда унинг бажарилиши асосида эришиладиган аниқ натижалар (маҳсулот, технология) Ўзбекистон ва хориждаги ўхшаш (аналог)лари билан солиштирган ҳолда қисқача тавсифи ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўлиши шарт. Жоиз бўлса, маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорда сотилиши тўғрисида асосланган маълумот ҳамда мазкур фан йўналишида Ўзбекистон ва хориждаги тадқиқотларнинг қисқача тавсифи. Тадқиқотлардан кутилажак натижаларни жаҳон миқёсидаги илмий ютуқлар билан солиштириш ва лойиҳа бажарилишининг долзарблигини асослаш лозим (4 - 6-бетгача).

4.3. Лойиҳа бажарилишининг асосий босқичлари ҳамда кутилажак оралиқ-босқич ва якуний мустақил аҳамиятга эга бўлган натижалар (меъёрий, илмий-техник, услубий ва бошқа ҳужжатлар, дастурий маҳсулотлар, регламентлар) назарда тутилади.

Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги лойиҳалар учун эса тайёрланиб, нашр этиладиган - монография, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, стандартлар ва бошқа илмий адабиётлар ҳисобга олинади.

4.4. Лойиҳа мавзуси бўйича шу кунга қадар гуруҳ томонидан олинган, мустақил аҳамиятга эга бўлган, аниқ натижалар (патентлар, журналларда эълон қилинган мақолалар, меъёрий, илмий-техник, услубий ва бошқа ҳужжатлар, дастурий маҳсулотлар, регламентлар қачон ва ким томонидан тасдиқланган, тажриба ва макет намуналари ва бошқалар) кўрсатилади. Тадқиқотлар натижаларининг апробацияси (синови) ўтказилган жой ва вақти, улар бўйича хулосалар ва бу хулосаларни тасдиқловчи ҳужжатлар келтирилади.

Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги лойиҳалар учун - нашр этилган монография, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, стандартлар ва бошқа илмий адабиётлар ҳамда юқорида кўрсатилган илмий-ўқув адабиётларнинг тасдиқланган рўйхати тақдим этилади.

4.5. Илмий-техник дастурларни шакллантиришда қуйидаги шакл тўлдирилади:

Фундаментал ёки амалий илмий-техник тадқиқотлар дастури, шифри ва номи:

___________________________________________________________________

Лойиҳа

мавзуси


Ижрочи ташкилот,

лойиҳа раҳбарининг

тўлиқ исми-шарифи


Тадқиқотлардан

кутилажак аниқ

натижалар

(Босқичлар ёки

йиллар бўйича)


Якунланган тадқиқотлар

натижаларини амалиётга

жорий этиш


1

2

3

4


Ташкилот раҳбари (Ф.И.О. ва имзоси)


М.Ў. Лойиҳа раҳбари (Ф.И.О. ва имзоси)


Изоҳ:

1. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ва юқорида кўрсатилган шаклларнинг бандларига аниқ ва тўлиқ маълумотлар берилмаган ҳолларда вазирлик тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқишдан четлаштириш ҳуқуқига эга.

2. Лойиҳанинг электрон варианти стандарт (1.44М-3,5”) дискетада тақдим этилади. Дискетада таклиф этилган 1; 2; 3; 4; 5 ва 6-шаклларга мос равишда FORM1.RTF; FORM2.RTF; FORM3.RTF; FORM4.RTF; FORM5.RTF; FORM6.RTF кўринишдаги файллар йиғиндиси бўлиши лозим. Ҳар бир дискетада фақат битта лойиҳага тегишли маълумотлар жойлаштирилади. Файллар Microsoft Word ёки Word Pad муҳаррирлари ёрдамида RTF форматда ёзилиши керак. Бошқа форматлардаги файллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Файлларни яратишда:

- фақат банд рақами кўрсатилади, ундан кейин нуқта қўйилиб, матн ёзилади. Банд номлари ёзилмайди;

- агар бирор бандга тегишли маълумотлар бўлмаса, у банд тўлдирилмайди, аммо банд рақами албатта кўрсатилиши шарт.

3. Лойиҳа икки ва ундан ортиқ ташкилот томонидан шакллантирилганда ҳар бир ташкилотда бажариладиган тадқиқотдан кутилажак аниқ натижалар келтирилиши шарт.

4. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган ташкилотларнинг илмий лойиҳалари танловга 2 нусхада тақдим этилади.


5-шакл. Лойиҳа бўйича бир йиллик харажатлар сметаси

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ (сўм)



Харажат турлари


ЖАМИ


Гуруҳ

меҳнатга

ҳақ тўлаш

фонди


устама

харажат-

лар


сафар

харажат-

лари


мате-

риаллар


асбоб-

уску-

налар


бошқа

харажатлар


жами


Ижрочи









ҳамижрочи ташкилот (агар бор бўлса)









жами:










Ташкилот раҳбари (Ф.И.О. ва имзоси)


М.Ў. Лойиҳа раҳбари (Ф.И.О. ва имзоси)


Изоҳ: лойиҳа бўйича бир йиллик харажатлар сметасида келтирилган ҳар бир кўрсаткичга ёзма равишда асос келтирилиши шарт.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 362-модда.











































Время: 0.1699
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск