Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 03.09.2007 й. 1708-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитасининг 13.07.2007 й. 01/16-712-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 3 сентябрда 1708-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитасининг

2007 йил 13 июлдаги

01/16-712-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг

давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби

ва реестрини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) - ҳисоб объектларининг тизимлаштирилган рўйхати ва улар ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона маълумотлар банки;


ҳисоб объектлари - Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари;


Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасаларини реестрга киритиш тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда Гувоҳнома деб аталади) - Реестрга ҳисоб объекти тўғрисида тегишли ёзув киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


давлат корхонаси - давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи - муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади;


давлат муассасаси - давлат мулкини тасарруф этувчиси томонидан бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижорат хусусиятига эга бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун ташкил этилган ва тўлиқ ёки қисман давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий таъминланадиган ташкилот.



II. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ

ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


2. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан давлат корхоналари ва муассасаларининг ҳисоби, улар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш ва даврий равишда янгилаш орқали олиб борилади.

3. Ҳисоб давлат корхоналари ва муассасаларининг маълумотлар банкини биргаликда ташкил этувчи маълумотлар базасини бошқариш тизими ва маълумотлар базасининг ўзидан иборат бўлган амалий дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат сирини ташкил этувчи маҳфий вазифа юклатилган давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан олиб борилади.



III. РЕЕСТР ЮРИТИШ


5. Реестр юритиш қуйидаги тартиботларни ўз ичига олади:

ҳисоб объектларига реестр рақами бериш билан бирга улар ҳақидаги зарур ахборотни маълумотлар базасига киритиш;

ушбу Низомнинг IV бобига мувофиқ ҳисоб объектлари ҳақидаги маълумотларни даврий равишда янгилаш ва мулкчилик шакли ўзгарганда ёки бегоналаштирилганда уларни Реестрдан чиқариш.


6. Янгидан ташкил этилган давлат корхонаси ёки муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин мажбурий тартибда бир ҳафталик муддатда ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни Реестрга киритиш учун тақдим этиши лозим.


7. Реестр шакллантирилаётган пайтда мавжуд бўлган давлат корхоналари ва муассасалари ушбу Низом кучга киргандан сўнг мажбурий тартибда уч ойлик муддатда Реестрга киритиш учун ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.


8. Давлат корхонаси ёки муассасаси Реестрга киритиш учун тегишли равишда Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органига ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Реестрга киритиш тўғрисидаги аризага қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

давлат корхонаси ёки муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси;

давлат корхонаси ёки муассасасининг рўйхатдан ўтказилган устави нусхаси;

давлат мулкини бериш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатнинг нусхаси;

давлат мулкини топшириш-қабул қилиш далолатномаси нусхалари.


9. Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи Реестрга киритиш бўйича мурожаат келиб тушган пайтдан бошлаб икки ҳафталик муддатда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади.

Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат корхонаси ёки муассасасига ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборади.


10. Давлат корхонаси ёки муассасаси хабарномани олгандан кейин 10 кунлик муддатда мавжуд камчиликлар бартараф этилган ҳужжатларни Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органига тақдим этиши лозим.

11. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича ижобий хулоса мавжуд бўлганда (баённома билан расмийлаштирилади), Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи уч иш куни мобайнида:

ҳужжатлар тўпламини Давлат рақобат қўмитасига юборади ва реестр рақамини олади;

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Гувоҳнома расмийлаштиради;

Гувоҳнома давлат корхонаси ёки муассасасига тилхат асосида топширилади.


12. Юридик шахс мақомига эга бўлган ҳар бир давлат корхонаси ва муассасасига алоҳида гувоҳнома берилади.


13. Давлат корхонаси ёки муассасаси томонидан Реестрга киритиш тўғрисидаги гувоҳнома йўқотилган тақдирда, унга Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органига дубликат бериш тўғрисида ариза топширган кунидан бошлаб 7 кун ичида гувоҳноманинг дубликати берилади.

14. Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи қуйидаги ҳолларда Гувоҳнома беришни рад этиши мумкин:

ҳисоб объекти Ўзбекистон Республикаси мулки ҳисобланмаслиги ҳолати аниқланганда;

ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилмай тақдим этилганда ва/ёки тўлиқ топширилмаганда.



IV. РЕЕСТРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ЁКИ ЧИҚАРИШ


15. Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки ҳисоб объектларини Реестрдан чиқариш Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан бунга асос бўлувчи тегишли ҳужжатлар билан бирга мурожаат келиб тушгандан кейин 10 кунлик муддатда амалга оширилади.

16. Ҳисоб объектлари тугатилаётган ёки қайта ташкил этилаётган пайтда тугатиш комиссияси ёки тугатиш (қайта ташкил этиш)га ваколатли бўлган бошқа орган бир ҳафталик муддатда тегишли равишда Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органига ҳисоб объектларини Реестрдан чиқариш учун ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризага қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этиши лозим:

Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан аввал берилган гувоҳноманинг асл нусхаси;

давлат корхонаси ёки муассасасига берилган давлат мулкининг ҳолати бўйича охирги санага ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ маълумот;

ҳисоб объектларини Реестрдан чиқариш учун асос ҳисобланган ҳужжатлар нусхаси (таъсисчи қарори, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори, суд қарори, олди-сотди шартномаси ва бошқалар);

давлат мулкини топшириш-қабул қилиш далолатномаларининг нусхалари.


17. Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи юқорида кўрсатилган ҳужжатларни олганидан сўнг тегишли ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат рақобат қўмитасига Реестрдан чиқариш учун юборади.

18. Ҳисоб объекти Реестрдан чиқарилганда икки ҳафталик муддатда ариза берувчига Реестрдан чиқарилганлик тўғрисидаги билдириш хати юборилади.


19. Давлат корхоналари ва муассасалари ҳар ярим йилда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органларига 4-иловага мувофиқ давлат мулкларининг ҳолати тўғрисида маълумот тақдим этадилар.


V. РЕЕСТРДАН АХБОРОТ ТАҚДИМ ЭТИШ


20. Реестрда мавжуд ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотлар ёпиқ маълумотлар ҳисобланиб, давлат корхоналари ва муассасаларига ёки улар томонидан ваколат берилган органларга расмий сўровномага мувофиқ тақдим этилади.


21. Ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумот ёки уни тақдим этмаслик бўйича асосланган жавоб давлат корхоналари ва муассасаларига сўровнома олинган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда маълум қилинади.



VI. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ

ҲИСОБИНИ ЮРИТУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


22. Давлат рақобат қўмитаси:

ҳисоб объектлари Реестрини юритади;

давлат рўйхатидан ўтказилган давлат корхоналари ва муассасаларига реестр рақами беради;

ҳудудий бошқармалар томонидан Реестрга киритиладиган объектлар бўйича маълумотлар келиб тушишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, услубий ва ташкилий раҳбарликни амалга оширади;

ахборотни ҳимоялаш чораларини кўради.


23. Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари:

Реестрга киритилган давлат корхоналари ва муассасалари ҳисобини юритади;

Давлат рақобат қўмитасига давлат корхоналари ва муассасаларига реестр рақамини бериш учун улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;

давлат корхоналари ва муассасаларига Гувоҳнома расмийлаштиради ва беради;

ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчилар киритади ва уларни белгиланган тартибда Давлат рақобат қўмитасига юборади.


VII. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ

ТОМОНИДАН ФОЙДАЛАНИШДА БЎЛГАН ДАВЛАТ

МУЛКЛАРИНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ

БЎЙИЧА МАСЪУЛИЯТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


24. Давлат мулклари тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат корхоналари ва муассасалари:

ушбу Низомга мувофиқ тегишли ҳужжатларни мажбурий тартибда Реестрга қўшиш ёки ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда давлат мулклари ҳисобини юритилиши, самарали бошқарилиши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлайди.


25. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига давлат корхоналари ва муассасаларининг балансида бўлган давлат мулклари ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун жавобгарлик давлат корхонаси ёки муассасасининг раҳбарига юклатилади.

26. Давлат корхонаси ёки муассасаси раҳбари ушбу Низом талабларига риоя қилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра жавобгарликка тортилади.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


27. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Давлат рақобат қўмитасининг

ҳудудий органи

АРИЗА


1. Сиздан Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари ва муассасалари реестрига киритишингизни сўраймиз.

_______________________________________________________________,

(ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи)

________________________________________________________________

(жойлашган ери (почта манзили))


КТУТ коди      ____________

ИФУТ коди   ____________

ТҲШТ коди     ____________

МШТ коди       ____________

ДБИБТ коди    ____________

МҲОБТ коди   ____________

СТИР                ____________


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. ________________________________________________________

2. ________________________________________________________

3. ________________________________________________________

4. ________________________________________________________



Директор (раҳбар)

_________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)


_____________________________

                (имзо, муҳр)


М.Ў.                                                       "___" _____________ 20___ й.





Низомга

2-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари

реестрига киритиш тўғрисидаги


ГУВОҲНОМА


N __________________


Берилди ________________________________________________________

(ариза берувчининг тўлиқ номи)

________________________________________________________________

________________________________________________________________

(ариза берувчининг жойлашган ери (почта манзили))


шу ҳақдаки, "____" _________ ______ й. ____ -сонли аризага кўра объект Реестрга киритилди.


Ушбу объектга қуйидаги реестр рақами берилди: __________________

Берилган санаси ______________


Гувоҳнома ҳисоб объектининг мулкчилик шакли ўзгарган ёки у қайта ташкил этилган ё тугатилган санадан 7 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим. Гувоҳнома қайтаришга асос бўлувчи ҳужжат нусхалари (олди-сотди шартномаси, тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор ва бошқалар) билан қайтарилади.



________________________ __________ _________________________

           (раҳбар лавозими)                     (имзо)                                 (Ф.И.Ш.)


                                        М.Ў.





Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат рақобат қўмитасининг

ҳудудий органи

АРИЗА


1. Сиздан Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари ва муассасалари реестридан чиқаришингизни сўраймиз.

_______________________________________________________________,

(ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи)

________________________________________________________________

(жойлашган ери (почта манзили ))


КТУТ коди       ___________

ИФУТ коди    ___________

ТҲШТ коди     ___________

МШТ коди       ___________

ДБИБТ коди    ___________

МҲОБТ коди   ___________

СТИР                ___________


Реестрга киритилган рақами

_________________________________________________________

(Реестрдаги тартиб рақами)


қуйидагиларга асосан (Реестрдан чиқариш бўйича барча ҳолатлар ҳужжатлар билан асосланган бўлиши лозим):

1. ______________________________________________________

2. ______________________________________________________


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. ________________________________________________________

2. ________________________________________________________

3. ________________________________________________________

4. ________________________________________________________


Директор (раҳбар)

_________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)


_____________________________

                       (имзо, муҳр)


М.Ў.                                                         "___" _____________ 20___ й.





Низомга

4-ИЛОВА


Давлат корхонаси (муассасаси)нинг

давлат мулки ҳолати тўғрисидаги

МАЪЛУМОТИ


_____________________________________________________

(корхона (муассаса) номи)


_________________ ҳолатига


Корхона (муассаса) раҳбари

___________________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи)



I. БЎЛИМ


1.1. Умумий маълумотлар


Кўрсаткичлар номи

  

Кўрсаткичлар мазмуни

Корхонанинг (муассасанинг)

тўлиқ номи


Корхонанинг (муассасанинг) давлат томонидан таъсисчиси (аниқ давлат органи)


Ташкил этилишига асос


Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот


Рўйхатдан ўтказувчи орган номи


Рўйхатдан ўтган санаси ва рақами


КТУТ коди


СТИР коди



ИФУТ коди


Жойлашган жойи (почта манзили)



Телефон (факс)



Электрон почта манзили



     

      

1.2. Корхона (муассаса) раҳбари тўғрисида маълумот

       

Корхона (муассаса) раҳбари билан тузилган

шартнома тўғрисида

   

Шартнома тузилган сана



Шартноманинг амал қилиш муддати



Шартнома рақами



Шартнома тузган давлат органи ёки маҳаллий ижроия ҳокимияти органи номи



                


1.3. Ваколатхона ва филиаллар тўғрисида маълумот

                  

Тўлиқ номланиши



Жойлашган жойи



Очилган санаси



Раҳбар Ф.И.Ш.



Фаолият тури



Ишлаб чиқарадиган маҳсулот ҳажми



Фойда (+), зарар (-)



                  


II. БЎЛИМ


2.1. Корхона (муассаса) фаолиятининг асосий

кўрсаткичлари


минг сўм

Кўрсаткичлар номи

Кўрсаткичлар мазмуни

  

ҳисобот даврида

  

ўтган

йилнинг

шу даврида

тасдиқланган

(бизнес

режадаги)


ҳақиқатда

эришилган

  

Фойда (зарар) бўйича маълумот

  

Фойда (зарар)





Кредиторлик қарзи бўйича маълумот

  

Кредиторлик қарзи (жами)


х



Жумладан, муддати ўтган кредиторлик қарзлари


х



Дебиторлик қарзи бўйича маълумот

  

Дебиторлик қарзи (жами)


х



Жумладан, муддати ўтган дебиторлик қарзи


х



       


III. БЎЛИМ


3.1. Давлат мулки объектларининг қисқа рўйхати

минг сўм

Т/р

Асосий

воси-

талар

номла-

ниши

Жой-

лашган

жойи,

(почта

ман-

зили)

Ер майдони

(кв. м)


Кадастр

рақами

Фойда-

ланишга

топши-

рилган

сана

Қават-

лар

сони

Фойда-

ланиш

мақсади

Қолдиқ

қиймати

(балас

қиймати)

Фойда-

ланиш

ҳуқуқи*

уму-

мий

жум-

ладан,

қури-

лиш

(иморат)

эгаллаб

турган


1.

Бино**











2.

Иншоот**











                                

*) Ижара, тезкор (оператив) бошқариш, бошқалар.

**) Рўйхат ҳар бир объект бўйича алоҳида тақдим этилади.

       

         


Асосий

воситалар

номланиши

Сони

Фойда-

ланишга

топши-

рилган

сана


Бош-

ланғич

(қайта

тиклаш)

қиймати

Жамға-

рилган

эскириш

Қолдиқ

қиймати

Фойдаланиш

ҳуқуқи

3.

Узатиш мосламалари








4.

Машина ва ускуналар








5.

Мебель ва офис жиҳозлари








6.

Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникалари








7.

Транспорт воситалари








8.

Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар








9.

Кўп йиллик ўсимликлар








10.

Бошқа мулклар








11.

Номоддий активлар









Жами








                      

                 


Асосий

воситалар

номланиши

Объект

жойлашган жойи

Объектнинг

смета

қиймати

Молиялаш

манбаси

Қурилиш

бошлан-

ган йил


Қурилиш

тугатил-

ган йил

Бажарилган

иш ҳажми

(минг сўм)


12.

Тугалланмаган қурилиш









Жами








       

IV БЎЛИМ


4.1. Давлат корхонаси (муассасаси) устав фонди

миқдори тўғрисида маълумот


минг сўм

Т/р

Корхона

(муассаса) номи

Устав бўйича устав

фонди миқдори

(охирги рўйхатга

олинган санада)


Шакллантирилган

устав фонди

миқдори


  

      




           

   



         

         

                      

Директор (раҳбар)





(Ф.И.Ш.)


        


            



(имзо)



          

            




М.Ў.

"___" _____________ 20___ й.".


                 

                 

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 366-модда.




























Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск