Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 03.09.2007 й. 1712-сон билан рўйхатга олинган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 23.08.2007 й. 1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 3 сентябрда 1712-сон

билан рўйхатга олинган

Назорат қилувчи органлар

фаолиятини мувофиқлаштирувчи

Республика кенгашининг

2007 йил 23 августдаги

1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги

тадбиркорлар фаолиятини текширишларни

ташкиллаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон, "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон ва "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон фармонларига мувофиқ, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахслар фаолиятини (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркорлар деб юритилади) текширишларни ташкиллаштиришни тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади), Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (кейинги ўринларда вилоят комиссиялари деб юритилади) ҳамда туман ва шаҳар ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда туман комиссиялари деб юритилади), назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда назорат қилувчи органлар деб юритилади) якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштиришда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.


2. Назорат қилувчи органлар якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини Кенгаш, унинг вилоят ва туман комиссиялари рухсатлари асосида текширадилар. Назорат қилувчи органларнинг мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган назорат вазифаларини бажариши бундан мустасно.


3. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш улар томонидан маҳсулот ишлаб чиқарилаётган, товарлар савдо қилинаётган, турли хизматлар бажарилаётган ва/ёки хизматлар кўрсатилаётган турғун объектлар (бино, иншоотлар)да амалга оширилади. Муқобил текширишлар ва турғун объектлар (бино, иншоотлар)дан ташқарида ўз фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларда текширишлар ўтказиш бундан мустасно.


4. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишда қуйидаги масалалар кўрилади:

а) солиқ ва ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши;

б) савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан назорат-касса машинаси, ҳисоб терминаллари қўлланилиши, сотилаётган мажбурий сертификатланадиган товарларга мувофиқлик сертификатлари, ўлчов асбобларида белгиланган тамғалари мавжудлиги;

в) пул маблағлари ҳисобини юритиш ва муомалалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши;

г) буюмларда Давлат асиллик тамғаси ўрни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси асиллик тамға белгисининг мавжудлиги;

д) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга доир меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши;

е) санитария назорати, ветеринария назорати, ёнғин хавфсизлиги чоралари, энергетика ҳамда экология назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.


5. Лицензияланадиган фаолият билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши ҳам текширилади.


6. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш фақатгина қуйидаги назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ваколатлари доирасида:

Давлат солиқ хизмати органлари - мазкур Низомнинг 4-банди "а", "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асллик даражасини белгилаш палатаси - мазкур Низомнинг 4-банди "г" кичик бандида назарда тутилган масалалар бўйича;

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлат назорати органлари - мазкур Низомнинг 4-банди "д" кичик бандида назарда тутилган масалалар бўйича;

Давлат санитария, ветеринария, ёнғин хавфсизлиги, энергетика назорати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида - мазкур Низомнинг 4-банди "е" кичик бандида назарда тутилган масалалар бўйича;

Тегишли лицензияловчи органлар - мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган масалалар бўйича амалга оширилади.

Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларни текширишлар қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

7. Кенгаш (вилоят ёки туман комиссияси) томонидан белгиланган тартибда рухсат берилган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини текширишга назорат қилувчи органларнинг таркибий тузилмалари томонидан ана шу назорат қилувчи органлар бошқа таркибий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари тегишли назорат қилувчи орган юқори бўлинмаси раҳбарининг мазкур масала бўйича махсус қарори (буйруғи) асосида қўшилиши мумкин.

Назорат қилувчи органлар Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари қарорлари билан рухсат берилган якка тартибдаги тадбиркорларни текширишларни амалга оширишни ўзларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига топширишга ҳақли.


8. Ўтказилган текшириш натижаларига рози бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори бўлинмаларига ёзма мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Низоли масалаларга назорат қилувчи органларнинг юқори бўлинмалари Кенгаш (вилоят ёки туман комиссиялари) билан қўшимча равишда келишмасдан туриб, фақат якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларида кўрсатилган масалалар юзасидангина аниқлик киритадилар.


9. Якка тартибдаги тадбиркорлар уларда ўтказилаётган режадан ташқари текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишни амалга оширишга рухсат олган назорат органларининг номи тўғрисидаги ахборотни Кенгаш (вилоят ёки туман комиссияси) ишчи органидан бепул олишга ҳақлидир.



II. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШЛАРНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


10. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида бир кун давомида режадан ташқари қисқа муддатли, муқобил ёки назорат тартибида текширишлар шаклида амалга оширилиши мумкин.

Истисно тариқасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий ва товар ҳужжатларини текшириш зарурати бўлган ҳолларда, камерал назорат натижасида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари асосида, Кенгаш қарори билан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини бундан кўпроқ, лекин 5 иш кунидан ошмаган муддатда текшириш ўтказиш кўзда тутилиши мумкин.


11. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўтказилишини асослаб берадиган сабаблар мавжуд бўлган қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

текширишларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда;

назорат қилувчи органга якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда;

фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш зарур бўлганда;

санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.


12. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини муқобил текширишлар назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари қарорларига мувофиқ ҳамда қўзғатилган жиноят ишлари бўйича эса - текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарорга асосан, фақат уларнинг текширилаётган тадбиркорлик субъекти билан ўзаро муносабатларига доир қисми бўйича ўтказилади. Якка тартибдаги тадбиркорнинг текшириш объекти билан ўзаро муносабатлари дейилганда шахсларнинг ҳужжат билан тасдиқланган аниқ алоқасини тушуниш керак.

Муқобил текширишлар ўтказилаётганда якка тартибдаги тадбиркорларга бориш ва улардан текшириш предметига тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.


13. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини режадан ташқари ёки муқобил текшириш ўтказиш учун назорат қилувчи органнинг марказий аппарати Кенгашга, назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари эса тегишлича вилоят ва туман комиссияларига режадан ташқари текширишни ўтказиш учун уни ўтказишнинг зарурлигини асослаган ҳолда мазкур Низомнинг 2 ва 2а-иловаларига мувофиқ шаклда буюртма ҳамда назорат органи раҳбари томонидан имзоланган текширишни ўтказиш дастурини юборади.

Кенгаш, унинг вилоят ва туман комиссиялари ишчи органлари тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда тақдим этилган буюртмалар ва текшириш ўтказиш дастурларининг асослилигини, текширишларни ўтказиш дастурларининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга мослигини ўрганиб чиқадилар. Кенгаш ёки вилоят, туман комиссиялари ишчи органлари буюртма келиб тушгандан кейин бир ҳафта муддатда ўрганиб чиқиш якунларига кўра қарор лойиҳасини тайёрлаб, тегишлича Кенгашга ёки вилоят ёхуд туман комиссияларига киритадилар.

14. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш ёки текшириш ўтказишни рад этиш, уларни ўтказиш муддатини кўчириш ҳамда текширишларни ташкиллаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан қарорлар тегишлича Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари), вилоят ва туман комиссиялари раислари томонидан имзоланадиган қарор ёки хат шаклида расмийлаштирилади.

Савдо, умумий овқатланиш ва пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан савдо ва нақд пул тушумини топшириш қоидаларига риоя этилиши юзасидан режадан ташқари қисқа муддатли текширишлар ўтказиш тўғрисидаги қарорлар Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари), вилоят ва туман комиссиялари раислари ҳамда истисно тариқасида вилоят комиссиялари раисларининг ўринбосарлари - солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан имзоланадиган рўйхатлар кўринишида расмийлаштирилади. Рўйхатларда текшириладиган якка тартибдаги тадбиркорларнинг номи ва СТИР, ҳамда фаолият жойи кўрсатилган бўлиши керак.

Мазкур бандда назарда тутилган масалалар юзасидан қарорлар қисқа муддатларда, бироқ Кенгаш ишчи органи (вилоят ёки туман комиссиялар) томонидан тегишли ҳужжатлар киритилгандан кейин уч кундан кечиктирмай қабул қилинади. Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


15. Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ режадан ташқари текширишларни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар, санитария назорати ва табиатни муҳофаза қилиш органларининг асосли мурожаатлари бўлган тақдирда, текшириш ўтказиш учун буюртма келиб тушган куни қабул қилинади.


16. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини режадан ташқари текширишга рухсат берилган тақдирда текшириш ўтказиш дастури Кенгаш (вилоят ва туман комиссияси) билан келишилади.

17. Назорат тартибида текширишларни ўтказиш назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўзлари ўтказган текшириш натижалари бўйича фақат далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда, Кенгаш, унинг вилоят ва туман комиссиялари қўшимча қарорисиз амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар текшириш натижалари бўйича далолатномада (маълумотномада) белгиланган муддатларда назорат тартибида текширишлар ўтказишга рози бўлмаса, уларни ўтказиш муддатлари мазкур Низомнинг 13-14-бандларида кўрсатилган тартибга мувофиқ Кенгаш, вилоят ёки туман комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги учун асос бўлади.



III. ТЕКШИРИШЛАРНИ

ЎТКАЗИЛИШИ МОНИТОРИНГИ


18. Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари ишчи органлари Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг назорат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро алоқасини таъминлайди, улар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширишлар мониторингини амалга оширади.


19. Назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган шакл ва муддатларда ўтказилган текширишлар тўғрисидаги маълумотларни тегишлича вилоят, туман комиссияларига ҳамда ўзларининг юқори ташкилотларига тақдим этадилар. Туман комиссиялари бу маълумотларни умумлаштиради ва уларни вилоят комиссиясига, вилоят комиссиялари ва юқори турувчи назорат органлари эса Кенгаш ишчи органига тақдим этади.


20. Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойнинг 3-санасигача, улар томонидан ўтган ойда ўтказилган текширишларнинг бошланган ва тугалланган санаси тўғрисидаги маълумотларни Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари ишчи органларига компьютер маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этадилар.

Ўтказилган режадан ташқари текширишларнинг бошланган ва тугалланган санаси ҳамда натижалари тўғрисидаги маълумотларни назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органларига текшириш тамом бўлганидан кейин 10 кунлик муддат ичида тақдим этадилар.


21. Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти ноқонуний текширилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун бу ҳақда прокуратура органларига хабар қилади.



IV. ЖАВОБГАРЛИК


22. Кенгаш ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, улар ишчи органларининг ходимлари, шунингдек назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ушбу Низом талабларига риоя этилиши, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича ахборотларнинг маҳфийлиги ва ишлаб чиқилаётган ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардирлар.





Низомга

1-ИЛОВА


Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш

(ҳудудий комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз

амалга ошириладиган назорат функциялари

РЎЙХАТИ


Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорга тақдим этиладиган назорат қилувчи орган раҳбарининг ёзма буйруғи асосида Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз назорат функциялари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

назорат қилувчи органда якка тартибдаги тадбиркор томонидан қонун бузиш ҳолатлари содир этилганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар бўлган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибда тадбиркорларнинг тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш (хизмат) ҳолатларини бартараф этиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек бошқа хусусийлаштирилган корхоналар эгаларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 ноябрдаги 402-сон қарори 3-бандига мувофиқ хусусийлаштириш шартномаларида назарда тутилган фаолият йўналишини сақлаш бўйича шартларга риоя қилиши юзасидан мониторинг;

Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати томонидан Давсанэпидназорат ёки унинг ҳудудий бўлинмаларининг буйруқларига мувофиқ сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган, оқава сувларни чиқариб ташлайдиган хўжалик юритувчи субъектларда (якка тартибдаги тадбиркорларда) намуналар танлаб олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, оқава сувларни ҳар ойда лабораторияларда тадқиқ этишни амалга ошириш, шунингдек мавжуд қонунларга кўра тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларида тиббий шаҳодатланиш дафтарчаларининг мавжудлигини олти ойда кўпи билан бир маротаба мониторингдан ўтказиш;

назорат қилувчи органлар мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга берилган ваколатлар доирасида якка тартибдаги тадбиркорларда фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларнинг, солиқ ва мажбурий тўловларнинг тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар ёки бошқа тўлов ҳужжатлари, товар чеклари китобчаси (якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо фаолияти билан шуғулланган ҳолларда) мавжудлиги, шунингдек электр энергия ҳисоблагич асбобларининг кўрсаткичларини фойдаланилган электр энергия учун ҳақиқатда тўланган миқдорлар билан таққослаш бўйича амалга ошириладиган ҳаракатлар;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан бир марталик йиғимлар, ижара тўловларининг тушуми тўлиқлиги ва ҳисобга олинишини, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишни, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларда қисқа муддатли текширишлар ўтказиш. Кўрсатилган текширишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида, кейинчалик қисқа муддатли текшириш ўтказилган кундан бир иш куни мобайнида Кенгаш ёки унинг тегишли ҳудудий комиссиясини хабардор қилган ҳолда ўтказилади;

белгиланган тартибда расмий равишда ўз фаолиятини тўхтатган даврда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини давом эттираётган жисмоний шахслар фаолиятида текширишлар ўтказиш. Бунда уларнинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатишигача бўлган даврдаги фаолиятини текширишга йўл қўйилмайди;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан гўшт ва сут маҳсулотларининг белгиланмаган жойларда ҳамда келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотилиши устидан назорат ишларининг амалга оширилиши;

якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгандан кейинги даврда аниқланган, у фаолият кўрсатган вақтда йўл қўйилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни назорат қилиш.





Низомга

2-ИЛОВА


____________________________________________

(назорат қилувчи орган номи)


Фаолиятини турғун объектлар (бинолар, иншоотлар)да

амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар

фаолиятини ________________ текшириш

(режадан ташқари, муқобил)

ўтказиш учун

БУЮРТМА

N

т/р

Туман (шаҳар) номи

Якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

СТИР

Текшириладиган объектнинг жойлашган манзили

Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолият тури

Текшириш ўтказиш санаси

1

2

3

4

5

6

7

                                        ________________________________

                                                         (назорат қилувчи орган раҳбари)

                                          "___" __________________ 20__ йил





Низомга

2а-ИЛОВА


____________________________________________

(назорат қилувчи орган номи)


Фаолиятини турғун объектлардан ташқарида

амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар

фаолиятини ________________ текшириш

(режадан ташқари, муқобил)

ўтказиш учун

БУЮРТМА

N

т/р

Туман (шаҳар) номи

Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини текшириш жойи (бозор, савдо маркази, кўча ва бошқалар номи)

Текшириш масаласи

Текшириш ўтказиш санаси

1

2

3

4

5


                                          ________________________________

                                                         (назорат қилувчи орган раҳбари)

                                          "___" __________________ 20__ йил





Низомга

3-ИЛОВА


20__ йилнинг ___ ойи давомида ___________________________ томонидан

                                              (назорат қилувчи орган номи)

якка тартибдаги тадбиркорларда ўтказилган

текширишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

N

Назорат қилувчи орган номи

Ўтказилган текширишлар сони

Камчилик аниқланган якка тартибдаги тадбиркорлар сони

ўтган йилнинг шу даврида

жорий йилнинг шу даврида, жами

шу жумладан, Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари рухсатисиз*

Жами

Жами ўтказилган текширишларга нисбатан салмоғи % да

(гр 6/ гр 4 х100)

1

2

3

4

5

6

7

                                                          _________________________

                                                                        (назорат қилувчи орган раҳбари)


                                                         "___" _______________ 20__ йил


*) Изоҳ:

1. Ушбу шакл бўйича маълумотлар тегишли ҳудудий комиссиялар ишчи органларига назорат қилувчи органларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-кунигача, назорат қилувчи органларнинг вилоят бўлинмалари томонидан ўзларининг туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари маълумотларини умумлаштирган ҳолда - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-кунигача, назорат қилувчи органларнинг марказий маҳкамалари томонидан эса ўзларининг ҳудудий бўлинмалари маълумотларини умумлаштирган ҳолда Кенгаш ишчи органига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача тақдим этилади.

2. Кенгаш ёки ҳудудий комиссия рухсатисиз текширишлар ўтказилган ҳолатларда (5-устун), тегишли ҳудудий комиссиялар бундай текширишлар ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва уларни ўтказган назорат органлари, шунингдек, текширишлар ўтказишнинг белгиланган тартибини бузганларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни Кенгаш ишчи органига тақдим этадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 370-модда.










































Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск