Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Молия вазирлигининг 78-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-52-сон "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида"ги 16.08.2007 й. Қарори (АВ томонидан 04.09.2007 й. 1102-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.09.2007 й.

N 1102-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.08.2007 й.

N 78


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.08.2007 й.

N 2007-52


ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари

томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

қўшимча киритиш ҳақида


(2007 йил 14 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-2086-сонли Фармонига қўшимчалар киритиш ҳақидаги" ПФ-3886-сонли Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2007 йил, 25-26-сон, 259-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 31 январдаги 29, 2002-27-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1102 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон; 2003 й., 1-2-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 87-модда; 2005 й., 5-6-сон, 44-модда; 2006 й., 28-29-сон, 276-модда; 2007 й., 4-5-сон 52-модда) 18-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар ихтиёрий тугатилганда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб ягона ер солиғини ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади.

Ихтиёрий тугатиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти - юридик шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш ва фаолиятини тиклаш тартиб-таомиллари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда солиқ имтиёз қўлланадиган бутун давр учун тўлиқ ҳажмда олинади".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                           Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                  Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 371-модда.





































Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск