ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2007 й. 190-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2007 й.

N 190


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАГИСТРАТУРА

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ республикада олий таълим тизимининг иккинчи босқичи сифатида магистратуранинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилди, ўқув жараёнини ташкил этишнинг асослари белгиланди ва ўқув-методика комплекси, ахборот таъминотининг янги авлоди жорий этилди, илмий-педагогик кадрлар таркиби шакллантирилди.

Ўқув жараёнини, олий таълим босқичларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлайдиган норматив-методик ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш мақсадида малака амалиёти ҳамда Давлат аттестация комиссиялари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг замонавий техника ва технологияларга эга бўлган ишлаб чиқариш базаларида, илмий лабораторияларида, ташкилотлари ва илмий-тадқиқот институтларида ташкил этилди.

Магистрларнинг қизиқишларини ошириш ҳамда уларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун мунтазам равишда илмий конференциялар ўтказилмоқда, уларга чет тиллар ўргатилмоқда, ўқув жараёнига замонавий ахборот ва педагогика технологиялари жалб этилмоқда.

Ўтган икки ўқув йили мобайнида магистратурада ўрганилаётган предметларнинг ўқув дастурлари қайта ишлаб чиқилди ва янгиланди.

Олий таълим муассасаларида магистратуранинг 20 тадан ортиқ янги мутахассисликлари очилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда магистратура фаолиятини ташкил этиш, шунингдек кадрлар ва ахборот ресурслари базалари билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Чунончи, кадрлардан фойдаланувчилар (иш берувчилар)нинг аксарияти магистратурани битирувчиларга нисбатан қўйиладиган малака талаблари тўғрисида тўлиқ ва тўғри тасаввурга эга эмас. Магистратурани битирувчилардан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик ҳоллари мавжуд.

Ўқитишнинг замонавий техник воситалари бугунги кун талабларига мувофиқ эмас, илмий ва махсус адабиётларнинг етишмаслиги сезилмоқда, фан ва технологияларнинг янги ютуқлари ўқув жараёнига тезкорлик билан жорий этилмаяпти, таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялаш тўлиқ даражада амалга оширилмаяпти, буюртмачиларнинг магистрлар тайёрлаш жараёнидаги амалий улуши мавжуд эмас.

Магистратура таълими сифатини оширишга муайян улуш қўшаётган юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашнинг самарали методларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ магистратура фаолиятини ташкил этишни тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг сифатини ҳамда рақобатбардошлилигини оширишни кучайтириш, юқори малакани ва маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш, шунингдек магистратурада таълим-тарбия жараёнини норматив-ҳуқуқий ва илмий-методик жиҳатдан таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 30 майдаги ПҚ-645-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, магистрлар тайёрлаш жараёнига энг юқори малакали ўқитувчилар ҳамда фан доктори ва фан номзоди илмий даражаларига, профессор ва доцент илмий унвонларига эга бўлган олимлар, шунингдек давлат ва жамиятни модернизация қилиш, бозор иқтисодиётини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш шароитларида иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассислар жалб этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, "Истеъдод" жамғармаси бир ой муддатда:

ўқитувчилар ва ёш олимларнинг мамлакатимиз ва чет эллардаги етакчи университетларда ва илмий марказларда тажриба орттиришларини (уларнинг натижаларидан бири магистратурада ўқитиш сифатини оширишдан иборат), хорижий мутахассислар билан биргаликда магистратура дастурлари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этилишини;

республиканинг олий таълим муассасаларига педагогик ишларга юборилган магистратура битирувчиларига уларнинг университетларда ва илғор технологияли илмий марказларда малака оширишлари учун зарур шарт-шароитларни, шунингдек магистратура ўқув предметлари бўйича ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилишини ҳамда ўқув жараёнига замонавий илм-фан ютуқлари жорий этилишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг истиқболли дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

магистрлар тайёрлаш билан банд бўлган педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифати мониторингини, шунингдек уларнинг малака даражасини баҳолашни амалга оширсин;

магистрларни ўқитиш ва тайёрлаш сифати ўрганилишини ташкил этсин ва унинг сифати назорат қилинишини таъминласин;

олий таълим муассасаларида магистратура мутахассислари рўйхатини қайта кўриб чиқсин ва ҳар йили 1 мартгача белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига магистратурага қабул қилиш параметрлари бўйича асосланган таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 1 январдан бошлаб республика олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига иш ҳақи фонди ва маъмурий-бошқарув ходимлари сони доирасида 2-иловага мувофиқ магистратура бўлимлари ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Магистратура бўлимларига кафедралар ва деканатлар билан биргаликда қуйидагилар юклансин:

магистрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва таъминлашга, улардаги таълим ва ўқитиш сифатини назорат қилишга кўмаклашиш;

ўқув-изланиш ва илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилишини таъминлаш;

олий таълим муассасалари барча бўлинмаларининг магистрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

магистрларни ўқитиш ва уларнинг ишга жойлашиши устидан мунтазам мониторингни амалга ошириш, магистрлар тайёрлаш масалаларини мунтазам равишда таҳлил қилиш ва улар юзасидан ҳисоботлар тайёрлаш.


6. Вазирликлар, идоралар ва кадрлардан асосий фойдаланувчилар бўлган бошқа ташкилотлар магистрлар тайёрлаш жараёнида фаол қатнашсинлар ҳамда уларнинг меҳнатидан самарали фойдаланилишини таъминласинлар, магистрантларнинг амалий машғулотларда қатнашишлари, етук мутахассисларнинг магистрлик тайёргарлигига раҳбарлик қилишларига жалб этилиши, реал топшириқлар бўйича диссертациялар тайёрлашга, уларнинг таълим-касбий фаолиятини ташкил этиш учун ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда магистратура таълим жараёнини фундаментал ва амалий фанлар билан реал интеграциялаш, Фанлар академиясининг етакчи олимларини ҳамда унинг моддий-техника базасини магистрантларни ўқитиш ва улар томонидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, уларнинг натижаларини амалиётга жалб этиш бўйича Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқсин ҳамда уни 2008 йилдан бошлаб амалга оширишга киришсин;

бир ой муддатда Магистратура тўғрисидаги Низомга ушбу қарор талабларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 10 сентябрдаги

190-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасаси магистратура

бўлимининг штат бирликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Лавозимлар номи*

Штат

бирликлари

сони


Ягона тариф

сеткаси бўйича

разряд


Тариф

коэффициенти


Лавозим маоши

(сўмларда)


1.

Бўлим бошлиғи


1

9

4,797

74473

2.

Методист


1

5

3,467

53825


Ҳаммаси:


2




Изоҳ: *) магистрлар сони 200 кишигача бўлганда 0,5 ставка белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 384-модда.



















































Время: 0.1768
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск