Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2007 й. ЎРҚ-108-сон "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 29.06.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.09.2007 й.

N ЎРҚ-108



"СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 29 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги 358-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сюрвейерлари, шунингдек ассистанс суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидир";


2) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс суғурталовчи деб эътироф этилади.

Суғурталовчилар суғуртани амалга оширишга бевосита боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас, ушбу Қонуннинг 6-1-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


3) қуйидаги мазмундаги 6-1-модда билан тўлдирилсин:


"6-1-модда. Суғурталовчининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари тузиш;

ўз мажбуриятларини белгиланган тартибда қайта суғурта қилиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида қайта суғурта қилиш;

махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда инвестиция фаолиятини амалга ошириш;

суғурта (қайта суғурта қилиш) соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни, шунингдек суғурта агенти сифатида суғурта воситачилигини амалга ошириш;

суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора-тадбирларини махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда молиялаштириш;

суғурталовчи томонидан амалга ошириладиган суғурта турларига доир қоидаларни (шартларни) қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаш;

суғурта товони миқдорини белгилаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

суғурта агентлари, суғурта ва қайта суғурта брокерлари, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари билан тегишли шартномалар тузиш;

суғурта товони тўлашни қонун ҳужжатларида ва (ёки) суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда рад этиш, суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш;

суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ахборотни текширишни, суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси талаблари ва шартларини бажариши устидан назоратни суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида назарда тутилган тартибда амалга ошириш;

чет эл суғурталовчиларига сюрвейер ва аджастер хизматлари кўрсатиш;

илгари суғурталовчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун олинган ёки суғурта шартномасини амалга ошириш натижасида унинг ихтиёрига ўтган мол-мулкни реализация қилиш ёки ижарага бериш;

Ўзбекистон Республикасининг рейтинг ташкилотлари ва чет эл рейтинг ташкилотлари рейтингларини олиш;

ўзининг алоҳида бўлинмаларини ташкил этиш.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Суғурталовчи:

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

суғурта фаолиятини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг маҳфийлигини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ таъминлаши;

ўзи ваколат берган суғурта агентларининг реестрини юритиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига биноан тақдим этиши;

суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида назарда тутилган муддатларда барча зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириши ва суғурта товони тўлаши;

фирманинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган ери ўзгарган тақдирда, бу ҳақдаги ахборотни суғурта қилдирувчиларга ушбу Қонунда белгиланган тартибда етказиши;

суғурта захираларини махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда шакллантириши ҳамда жойлаштириши;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши;

махсус ваколатли давлат органи белгилаган тартибда бир йилда камида бир марта актуарийни (актуар ташкилотни) актуар хизматлар кўрсатиш учун жалб этиши;

махсус ваколатли давлат органи белгилаган шаклда, тартибда ва муддатларда йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий, статистика, солиқ ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни тузиши шарт.

Суғурталовчининг зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин";


4) 7-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Суғурта брокери суғурталовчининг устав фондида иштирок этишга ҳақли эмас.

Суғурта брокери ўзи билан суғурта қилдирувчи ўртасида тузилган шартнома асосида хизматлар кўрсатади";


5) 8-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи кисмлар билан тўлдирилсин:

"Қайта суғурта брокери суғурталовчининг устав фондида иштирок этишга ҳақли эмас.

Қайта суғурта брокери ўзи билан суғурта қилдирувчи ўртасида тузилган шартнома асосида хизматлар кўрсатади";


6) қуйидаги мазмундаги 8-1-модда билан тўлдирилсин:


"8-1-модда. Суғурта ҳамда қайта суғурта

брокерларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Суғурта ва қайта суғурта брокерлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар қандай тури бўйича ваколатлар доирасида воситачилик фаолиятини амалга ошириш;

суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси тузилган тақдирда, суғурталовчини (қайта суғурталовчини) танлаш;

суғурталовчидан лицензиянинг мавжудлиги, устав фондининг миқдорлари, суғурта захиралари ва қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида маълумотлар олиш;

эксперт ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш.

Суғурта ва қайта суғурта брокерлари қонун ҳужжатларига ҳамда ўзлари тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

Суғурта ва қайта суғурта брокерлари:

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

суғурта шартномасини тузиш ва ижро этиш бўйича тўлиқ, ишончли ҳамда холисона ахборотни мижозларнинг сўровларига кўра тақдим этиши;

мижознинг тижорат сирини ва бошқа сирини ташкил этадиган маълумотларни ошкор қилмаслиги шарт.

Суғурта ва қайта суғурта брокерларининг зиммасида қонун ҳужжатларига ҳамда ўзлари тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин";


7) 9-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Суғурта агенти ўз фаолиятини суғурталовчилар билан тузилган топшириқ шартномалари (агент битимлари) асосида амалга оширади.

Суғурта агенти фақат ўзи билан топшириқ шартномаси (агент битими) тузган суғурталовчи реестрига киритилганидан кейин ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Қуйидагиларга:

суғурта агентининг тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган суғурталовчилар номидан суғурта шартномалари тузишига;

агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта бўйича суғурта агентининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган чет эл суғурта ташкилотлари номидан суғурта шартномалари тузиш билан боғлиқ бўлган воситачилик фаолиятига йўл қўйилмайди.

Суғурта агенти - жисмоний шахс ўз номига, тўловлар нақд пуллар билан амалга оширилганида эса яқин қариндошлари (отаси, онаси, хотини, эри, ўғли, қизи, опа-сингиллари ва ака-укалари) номига суғурта шартномалари бўйича ҳужжатлар ёзишга, шунингдек ўз фойдасига суғурта шартномалари тузишга ва бунда мазкур суғурта шартномаси бўйича суғурта агенти сифатида иш кўришга ҳақли эмас";


8) қуйидаги мазмундаги 9-1 - 9-9-моддалар билан тўлдирилсин:


"9-1-модда. Суғурта агентининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Суғурта агенти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суғурталовчи томонидан берилган ваколатлар доирасида суғуртанинг ҳар қандай тури, шу жумладан мажбурий суғурта турлари бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошириш;

суғуртага қабул қилинаётган суғурта таваккалчилигини баҳолашда, суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта тўловини тўлашда ва суғурта қилдирувчининг суғурта мукофотини тўлиқ ҳажмда ҳамда суғурта шартномасида белгиланган муддатларда тўлашида зарур кўмак кўрсатиш;

суғурталовчидан лицензиянинг мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ҳамда қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар тўғрисида маълумотлар олиш;

суғурта шартномаси (суғурта полиси) тузиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;

суғурта қилдирувчидан қабул қилиб олинаётган таваккалчиликлар тўғрисида суғурталовчига тўлиқроқ ахборот бериш мақсадида барча учун очиқ бўлган манбалардан таваккалчилик ва суғурта қилдирувчи тўғрисида суғурта қилдирувчининг шахсий ҳаётига аралашмаган ҳолда маълумотлар тўплаш.

Суғурта агенти қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Суғурта агенти:

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

суғурта шартномаси тузишда ва суғурта товони тўлашда ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга кўмаклашиши;

суғурта тарифлари, суғурталовчилар томонидан таклиф этилаётган суғурта шартлари ҳақида, лицензиянинг мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ҳамда қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида ахборотга эга бўлиши;

суғурта шартномасини расмийлаштиришда суғурта қилдирувчи тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши, унга суғурта таваккалчилигини пасайтириш ва суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини камайтиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга оширишни таклиф этиши;

суғурта қилдирувчиларнинг сўровига кўра уларга суғуртанинг амалдаги шартлари тўғрисида ахборот бериши;

суғурта шартномаларини белгиланган тартибда тузиши ва янги муддатга ўз вақтида қайта расмийлаштириши;

тузилган суғурта шартномалари ва олинган суғурта мукофотлари суммалари ҳисобини белгиланган шаклда юритиши;

суғурта ҳужжатларининг сақланишини таъминлаши;

мижознинг тижорат сирини ёки бошқа сирини ташкил этган маълумотларнинг маҳфийлигини сақлаши;

суғурта шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида таваккалчилик шарт-шароитларининг жиддий равишда ўзгаришига тааллуқли ахборотни суғурталовчи ўз вақтида олишини, шунингдек суғурта эътирозлари юзага келганда ҳамда уларни тартибга солиш жараёнида суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида ахборотнинг ўз вақтида алмашинишини таъминлаши;

тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда, суғурталовчининг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан суғурта тўловлари тўланишини ташкил этиши шарт.

Суғурта агентининг зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


9-2-модда. Аджастер


Аджастер суғурталовчининг (суғурта қилдирувчининг) топшириғи бўйича қуйидаги хизматларни кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир:

суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин суғурта объектини кўздан кечириш ва текшириш;

суғурта ҳодисаси фактларини ва таваккалчилик ҳолатларини таҳлил қилиш;

суғурта объектининг шикастланиш сабабларини ва суғурта ҳодисаси мавжудлигини аниқлаш;

суғурта ҳодисаси мавжуд бўлган тақдирда - суғурта ҳодисаси оқибатида вужудга келган шикастланиш даражаси ва зарар миқдорини белгилаш;

тўланиши керак бўлган суғурта товони суммасини аниқлаш;

суғурталовчи учун суғурта ҳодисаси бўйича хулоса тузиш.

Аджастер ўз фаолиятини суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади,

Аджастер:

суғурталовчи сифатида суғурта ва қайта суғурта қилиш операциялари ўтказишга;

суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширишга;

суғурталовчиларнинг устав фондларида иштирок этишга ҳақли эмас.

Аджастер хизмати кўрсатиш натижалари ҳисобот тарзида расмийлаштирилиб, ундан суғурталовчи зарарларнинг ўрнини қоплаш ва низоларни ҳал қилиш чоғида фойдаланиши мумкин.

Аджастернинг ҳисоботида кўрсатилган хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.


9-3-модда. Аджастернинг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Аджастер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аджастер хизматлари кўрсатиладиган суғурталовчини (суғурта қилдирувчини) эркин танлаш;

суғурта воқеасини (суғурта ҳодисасини) ўрганиш учун суғурта қилдирувчидан (суғурталовчидан) зарур ахборотни сўраш ва олиш;

суғурта ҳодисаси юз берганидан сўнг суғурта объектини кўздан кечириш ва текшириш;

ўзи суғурта объектини сиртдан (зарур ҳолларда - техника воситаларини қўллаган ҳолда) кўздан кечирганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш;

фаолияти суғурта объектларига дахлдор бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан юридик аҳамиятга молик зарур маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш.

Аджастер қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Аджастер:

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

суғурта ҳужжатларининг сақланишини таъминлаши;

мижознинг тижорат сирини ёки бошқа сирини ташкил этадиган маълумотларнинг маҳфийлигини сақлаши;

суғурта ҳодисасига тааллуқли маълумотларни ўз вақтида таҳлил қилиш учун чора-тадбирлар кўриши шарт.

Аджастер зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


9-4-модда. Актуарий


Актуарий қуйидагиларни ўз ичига оладиган актуар хизматлари кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахсдир:

суғурта воқеаси юз беришининг математик жиҳатдан эҳтимоллиги ҳисоб-китобини амалга ошириш, ҳам алоҳида таваккалчилик гуруҳларида, ҳам умуман суғурта мажмуи бўйича зарар етказилишининг такрорийлигини ва уларнинг оқибатлари оғирлиги даражасини белгилаш;

суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) зарур суғурта захиралари ва фондларини математик жиҳатдан асослаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш, уларни шакллантириш усулларини ишлаб чиқиш;

суғурталовчининг инвестициялар сифатида тўпланган бадаллардан фойдаланишида капитал қўйилма нормаси ва нетто-ставка миқдори ўртасидаги боғлиқликни тариф ставкаларини инвестиция даромади суммасига камайтиришга кўмаклашадиган тарзда аниқлаш;

суғурта жараёнини ташкил этиш учун зарур харажатларни асослаш ва суғурта хизматлари таннархини ҳисоб-китоб қилиш;

суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар бир тури бўйича тариф ставкаларини суғурталовчилар учун уларни ўтказишнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли хусусиятини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;

суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолияти натижаларини актуар ҳисоб-китоблардан фойдаланган ҳолда баҳолаш;

суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) даромадларини суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар хил турлари бўйича режалаштириш.

Актуарий суғурталовчи билан тузилган шартномага мувофиқ фақат актуар хизматлари кўрсатади.

Актуарий, агар у актуар ташкилот штатида турган бўлса ёки актуар ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган тақдирда, актуар хизматлари кўрсатишга жалб этилиши мумкин.

Актуарий сифатсиз актуар хизматларини кўрсатганлик, тижорат ёки бошқа сирни ошкор қилганлик ва актуар ташкилот зарар кўришига олиб келган ўзга хатти-ҳаракатлар натижасида етказилган зарар учун актуар ташкилот олдида жавобгар бўлади.

Актуар хизматлари кўрсатиш учун актуарий махсус ваколатли давлат органи белгилаган тартибда актуарий малака сертификатини олиши шарт.

Юридик шахс бўлган актуарий ўз штатида актуарий малака сертификатига эга бўлган камида битта актуарийга эга бўлиши керак.

Актуарий:

суғурталовчи сифатида суғурта ва қайта суғурта қилиш операциялари ўтказишга;

суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширишга;

суғурталовчиларнинг устав фондларида иштирок этишга ҳакли эмас.

Актуарий фаолияти натижалари ҳисобот тарзида расмийлаштирилади.

Актуарий ҳисоботида кўрсатилган хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.


9-5-модда. Актуарийнинг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Актуарий қуйидаги ҳуқуқларга эга:

актуар хизматлари кўрсатиладиган суғурталовчини (қайта суғурталовчини) эркин танлаш;

актуар хулосасини тузиш учун зарур бўлган ахборот суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан тақдим этилмаган тақдирда, актуар хизматлари кўрсатишни рад этиш;

бошқа актуарийларни ва ўзга мутахассисларни актуар хизматлари кўрсатишда иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш.

Актуарий қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Актуарий:

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

актуар хизматлари кўрсатиш чоғида олинган ахборотнинг маҳфийлигига риоя этиши;

актуар хулосасида актуар ҳисоб-китобларнинг камчилик фактларини ва уларни бартараф этишга доир таклифларни акс эттириши шарт.

Актуарий зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


9-6-модда. Суғурта сюрвейери


Суғурта сюрвейери қуйидагилар бўйича хизматлар кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир:

суғурта шартномаси тузилгунига қадар суғурта объектини кўздан кечириш ва текшириш;

суғурта шартномаси тузилгунига қадар барча фактларни ва таваккалчилик ҳолатларини таҳлил қилиш, таваккалчилик даражасини аниқлаш;

текширилаётган суғурта объекти бўйича хулоса тузиш.

Суғурта экспертизасини ўтказишга ваколатли мутахассисларнинг (экспертларнинг) иш тартиби суғурта сюрвейери томонидан белгиланади.

Суғурта сюрвейери ўз фаолиятини суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.

Суғурта сюрвейери:

суғурталовчи сифатида суғурта ва қайта суғурта қилиш операциялари ўтказишга;

суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширишга;

суғурталовчиларнинг устав фондларида иштирок этишга ҳақли эмас.

Суғурта сюрвейери ишининг натижалари бўйича ҳисобот тақдим этилади, суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) бу ҳисоботдан суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси тузиш чоғида фойдаланиши мумкин.

Суғурта сюрвейерининг ҳисоботида кўрсатилган хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.


9-7-модда. Суғурта сюрвейерининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Суғурта сюрвейери:

хизматлар кўрсатиладиган суғурталовчини (суғурта қилдирувчини) эркин танлашга;

суғурта объектини ўрганиш учун суғурта қилдирувчидан (суғурталовчидан) зарур ахборотни сўраш ва олишга;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, фаолияти суғурта объектларига дахлдор бўлган бошқа ташкилотлардан зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.

Суғурта сюрвейери қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Суғурта сюрвейери:

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

суғурта экспертизаси ўтказиш учун тарафлар тақдим этган хужжатларнинг сақланишини таъминлаши;

мижознинг тижорат сирини ёки бошқа сирини ташкил этадиган маълумотларнинг маҳфийлигини сақлаши шарт.

Суғурта сюрвейери зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


9-8-модда. Ассистанс


Ассистанс суғурта қилдирувчиларга (суғурталанган шахсларга, наф олувчиларга) ҳамда суғурталовчиларга суғурта шартномаси доирасида ассистанс хизматлари, техник, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатувчи, шунингдек уларга молиявий кўмак берувчи юридик ёки жисмоний шахсдир.

Ассистанс ўз фаолиятини суғурталовчи билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.

Ассистанс хизматларига суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар) иштирокисиз фақат суғурталовчилар томонидан ҳақ тўланади.

Ассистанс:

суғурталовчи сифатида суғурта ва қайта суғурта қилиш операциялари ўтказишга;

суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширишга;

суғурталовчиларнинг устав фондларида иштирок этишга ҳақли эмас.


9-9-модда. Ассистанснинг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Ассистанс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ассистанс хизматлари кўрсатилиши бўйича суғурталовчилар билан мустақил равишда шартнома тузиш;

ассистанс хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўлган барча ахборот суғурталовчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ассистанс хизматлари кўрсатишни рад этиш;

тегишли мутахассисларни ассистанс хизматлари кўрсатишда иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш.

Ассистанс қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Ассистанс:

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

суғурта қилдирувчилардан (суғурталанган шахслардан) суғурта воқеалари (суғурта ҳодисалари) тўғрисидаги хабарлар кеча-кундуз қабул қилинишини ташкил этиши ва суғурта шартномаси доирасида, тақдим этилган суғурта полиси асосида суғурта қилдирувчиларга (суғурталанган шахсларга) зарур ёрдам кўрсатиши;

суғурта ҳодисаларини кўриб чиқиш ва тартибга солиш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Ассистанс зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин";


9) 10-модданинг иккинчи қисми:

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суғурталовчиларнинг суғурта захиралари маблағларини шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва шартларини, шунингдек бундай маблағлар ҳисобини юритиш ҳамда улар бўйича ҳисоботлар тузиш тартибини белгилайди";

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суғурталовчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг ва эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни тақдим этиш ҳамда эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи-ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириш, шунингдек суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора-тадбирларини суғурталовчилар томонидан молиялаштириш тартиби ҳамда шартларини белгилайди;

актуар хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди;

актуарий малака сертификатини олиш учун ўқув дастурларини ҳамда малака имтиҳонлари топшириш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, мазкур сертификатни олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳони ўтказади;

белгиланган тартибда актуарий малака сертификати беради, унинг амал қилишини тугатади ва уни бекор қилади, малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади";

ўн биринчи хатбошиси ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Суғурта бозорининг профессионал

иштирокчиларини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш


Суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, шунингдек суғурта бозорининг юридик шахс бўлган бошқа профессионал иштирокчилари қонунларда назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклларда тузилади.

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш эса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";


11) 12-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суғурталовчининг бошланғич устав фонди лицензия олинадиган пайтга қадар муассислар томонидан шакллантирилган бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак";


12) 26-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Суғурта фаолиятини амалга оширишнинг умумий шартлари, тавсия этилаётган суғурта битимлари ва операцияларининг рўйхати, суғурта тарифлари, суғурта турлари ҳамда муддатлари очиқ ахборот бўлиб, суғурта сири предмети бўлиши мумкин эмас";

иккинчи-тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи-бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 15 сентябрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 376-модда.





































Время: 0.1504
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск