ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикасининг 19.09.2007 й. ЎРҚ-111-сон "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.04.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.09.2007 й.

N ЎРҚ-111



"ТОВАР БЕЛГИЛАРИ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

БЕЛГИЛАРИ ВА ТОВАР КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖОЙ

НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 17 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги 267-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 178-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-моддадаги "товар белгиларидан, хизмат кўрсатиш белгиларидан ва товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган" деган сўзлар "товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини ва товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-модда иккинчи қисмининг:

бешинчи хатбошиси "давлат реестрини (бундан буён матнда реестр деб юритилади)" деган сўзлардан кейин "шунингдек Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини (бундан буён матнда Ҳаммага маълум товар белгилари рўйхати деб юритилади)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошиси "ҳуқуқи берилганлиги" деган сўзлардан кейин "шунингдек товар белгиси Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум деб эътироф этилганлиги" деган сўзлар билан тўлдирилсин";


3) 8-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Илгари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига кўра муҳофаза қилинган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома Патент идораси томонидан белгиланган тартибда берилади";


4) 10-модда биринчи қисми 13-банди учинчи хатбошисининг ўзбек тилидаги матнидаги "умум эътироф этилган" деган сўзлар "ҳаммага маълум деб эътироф этилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 12-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товар белгисининг устуворлиги илгари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига кўра муҳофаза қилинган товар белгисининг устуворлиги санасига қараб белгиланиши мумкин";


6) 13-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш даврида талабнома берувчи бу талабнома юзасидан қарор қабул қилингунига қадар дастлабки талабномада санаб ўтилган товарларни талабномалар ўртасида тақсимлаш орқали дастлабки талабномани икки ёки бир неча талабномага ажратишга ҳақли";

учинчи - бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Агар талабнома берувчи сўралаётган қўшимча материалларни ёки уларни тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўрсатилган муддатда тақдим этмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади";


7) 15-модда:

биринчи қисмидаги "тўққиз ой мобайнида" деган сўзлар "етти ой ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми "10-моддаси" деган сўзлардан кейин "(10-моддаси биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 18-модданинг биринчи қисмидаги "бир ой мобайнида" деган сўзлар "уч кун ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 20-модданинг учинчи қисмидаги "бир ой давомида" деган сўзлар "ўн кун ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 23-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товар белгисига доир гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда, ҳуқуқий муҳофаза бериш низолашилмаётган битта товар ёки товарларнинг бир қисми учун товар белгиси алоҳида рўйхатдан ўтказилганлиги бир неча товарга нисбатан амал қилаётган товар белгиси рўйхатдан ўтказилганлигидан товар белгиси эгасининг аризасига биноан ажратиб кўрсатилади";


11) 24-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товар белгисига доир гувоҳнома ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома Апелляция кенгашининг ёки суд қарори асосида тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилади";


12) қуйидаги мазмундаги 32-1 ва 32-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"32-1-модда. Ҳаммага маълум товар белгиси


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказиш асосида муҳофаза қилинадиган товар белгиси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган товар белгиси, шунингдек товар белгиси сифатида фойдаланиладиган, лекин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлмаган белги юридик ёки жисмоний шахснинг аризасига биноан, агар бундай товар белгиларидан ёки белгидан муттасил фойдаланилиши натижасида улар аризада кўрсатилган санадаги ҳолатга кўра мазкур шахснинг товарлари хусусида Ўзбекистон Республикасида тегишли истеъмолчилар орасида кенг маълум бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси деб эътироф этилиши мумкин.

Ҳаммага маълум товар белгисига ушбу Қонунда товар белгиси учун назарда тутилган ҳуқуқий муҳофаза берилади.


32-2-модда. Ҳаммага маълум товар

белгисини ҳуқуқий муҳофаза қилиш


Ҳаммага маълум товар белгисига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Апелляция кенгашининг қарори асосида ҳуқуқий муҳофаза берилади.

Ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгиси Патент идораси томонидан Ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатига киритилади.

Ҳаммага маълум товар белгисига тааллуқли бўлган маълумотлар улар Ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатига киритилганидан кейин Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Эълон қилинадиган маълумотлар таркиби Патент идораси томонидан белгиланади.

Ҳаммага маълум товар белгисига гувоҳнома бериш товар белгиси Ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатига киритилган санадан эътиборан ўн кун ичида Патент идораси томонидан амалга оширилади. Гувоҳноманинг шакли ва унда кўрсатиладиган маълумотлар таркиби Патент идораси томонидан белгиланади.

Ҳаммага маълум товар белгисининг ҳуқуқий муҳофазаси муддатсиз амал қилади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 20 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 379-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 9-сон, 418-модда















































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск