ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона божлари /

Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.09.2007 й. 1718-сон билан рўйхатга олинган 15.06.2007 й. ДБҚ 01-02/8-3-сон, ТИАИСВ ЭГ-01/10-3339-сон, ИВ 20-сон, МВ 58-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 20 сентябрда 1718-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2007 йил 15 июндаги

01-02/8-3, ЭГ-01/10-3339,

20, 58-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Махсус, антидемпинг ва компенсация

божларини ҳисоблаш, ундириш ва

қайтариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 21-сон, 149-модда) мувофиқ махсус, антидемпинг ва компенсация божларини (бундан кейин алоҳида божхона божлари деб юритилади) ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Алоҳида божхона божлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус, антидемпинг ва компенсация божларини қўллаш тўғрисидаги қарорлари асосида божхона органлари томонидан ундирилади.

Алоҳида ҳолларда, ваколатли органнинг текшируви тугаллангунга ва у томонидан алоҳида божхона божларининг қўлланилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси тақдим этилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вақтинчалик алоҳида божхона божларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Вақтинчалик алоҳида божхона божлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида божхона божларини қўллаш тўғрисидаги якуний қарори қабул қилингунга қадар қўлланилади.


2. Алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) ставкалари ва қўллаш муддатлари, зарур ҳолларда эса қайтариш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарорига мувофиқ ваколатли орган томонидан ўтказилган текширувлар натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


3. Алоҳида божхона божларини (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) ҳисоблаш ва ундириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган кундан эътиборан бошланади.


4. Алоҳида божхона божларининг миқдорини белгилашда адвалор, хос ва аралаш ставкалар қўлланилиши мумкин.


5. Алоҳида божхона божларини (вақтинчалик алоҳида божхона божларини) ҳисоблаш учун асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

адвалор ставкалар ва аралаш ставкаларнинг адвалор қисми учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бож ундириладиган товарнинг божхона қиймати;

Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНга мувофиқ бож ундириладиган товарнинг тегишли ўлчов бирлиги - хос ставкалар ва аралаш ставкаларнинг хос қисми учун.


6. Алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) импорт товарлари учун белгиланган божхона тўловлари билан бир қаторда ундирилади ва солиққа тортиладиган сумма миқдорига қўшилмайди.


7. Алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) импорт қилинган товарлар бўйича адвалор ставкаларда қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


Абс = Бқ х АБ/100%, бунда:


Абс - алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) суммаси;

Бқ - импорт қилинаётган товарнинг божхона қиймати;

АБ - ўтказилган текширув натижаларига ёки дастлабки хулосага кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган алоҳида божхона божларининг тегишли ставкаси.


8. Агар алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) ҳар қандай мамлакат товарларига нисбатан қўлланилса, улар ушбу товарларнинг келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, белгиланган миқдорда ундирилади.


9. Агар алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) бирор-бир алоҳида мамлакатнинг товарларига нисбатан қўлланилса, кўрсатилган мамлакатнинг товарлари билан бир қаторда, товарнинг келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлган товарлардан ҳам белгиланган миқдорда ундирилади.

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, алоҳида божхона божлари жорий қилинган товарга нисбатан унинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида, божхона органлари товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи сертификатнинг тақдим этилишини талаб қилишга ҳақли. Товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда ҳам, алоҳида божхона божлари ундирилади.


10. Келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлган товарларга тўланган алоҳида божхона божлари суммаси, тўловчи томонидан божхона расмийлаштируви амалга оширилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмасдан товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат тақдим этиш шарти билан (товарларига алоҳида божхона божлари жорий қилинган мамлакатлар бундан мустасно), Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига мувофиқ қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.


II. МАХСУС БОЖЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


11. Махсус божлар зарур миқдорда ва муддатларда товарлар импортининг ўсиши натижасида иқтисодиёт тармоғига етказилган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфи туғилишини бартараф этиш учун қўлланилади.


12. Махсус божлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, агар текшириш натижасида ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига импорт қилиниши ортиб кетган ҳажмда (мутлақ ифодада ёки Ўзбекистон Республикасида унинг ишлаб чиқарилишига нисбатан) ва иқтисодиёт тармоғига зарар етказаётган ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдирадиган шароитларда амалга оширилаётганлиги аниқланган бўлса қўлланилади.


13. Амал қилиш муддатлари:

вақтинчалик махсус божлар учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган кундан эътиборан икки юз календарь кун;

махсус божлар учун - тўрт йилгача (вақтинчалик махсус божларнинг амал қилиш муддатини қўшган ҳолда). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, махсус божларнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин, аммо бунда унинг амал қилишининг умумий муддати саккиз йилдан ошмаслиги лозим.


14. Агар махсус божлар вақтинчалик махсус божлардан кўп миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқи тўловчидан ундирилмайди.


15. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, ваколатли органнинг илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси махсус божлар миқдорини камайтириши мумкин.


16. Агар махсус божлар вақтинчалик махсус божлардан кам миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқи Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.

17. Агар текшириш натижаларига кўра ваколатли орган томонидан товар импорти кўпайганлиги оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфи йўқлиги аниқланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, вақтинчалик божни ундириш тўхтатилади, олдин тўланган вақтинчалик махсус божлар суммалари эса Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.


III. АНТИДЕМПИНГ БОЖЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


18. Антидемпинг божлари божхона ҳудудига экспорт нархи нормал қийматидан паст бўлган товарларни импорт қилиш ҳолларида, агар бундай импорт иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказаётган ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдираётган бўлса қўлланилади.


19. Антидемпинг божлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, агар ваколатли органнинг текшируви натижаларига кўра демпинг нархлар бўйича товарлар импорти иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказаётганлиги ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдираётганлиги аниқланганда қўлланилади.


20. Антидемпинг божлари бир ёки бир нечта товар етказиб берувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин.


21. Антидемпинг божлари турлари:

а) индивидуал - ҳар бир маълум чет эл экспортёри ёки чет эл товар ишлаб чиқарувчисига нисбатан қўлланилади;

б) ягона - барча маълум чет эл экспортёрлари ёки чет эл товар ишлаб чиқарувчиларига нисбатан қўлланилади.


22. Амал қилиш муддатлари:

вақтинчалик антидемпинг божлари учун - олти ойгача, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тўққиз ойгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин;

антидемпинг божлари учун - беш йилгача (вақтинчалик антидемпинг божларининг амал қилиш муддати қўшилган ҳолда), кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан узайтирилиши мумкин.


23. Агар антидемпинг божлари вақтинчалик антидемпинг божларидан кўп миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ тўловчидан ундирилмайди.


24. Агар антидемпинг божлари вақтинчалик антидемпинг божларидан кам миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.

25. Агар ваколатли органнинг текширув натижаларига кўра демпинг нархлар бўйича товарлар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаганлиги ёки жиддий зарар етказиш хавфи йўқлиги аниқланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан вақтинчалик антидемпинг божларининг ундирилиши тўхтатилади, илгари тўланган суммалар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.


IV. КОМПЕНСАЦИЯ БОЖЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


26. Компенсация божлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига ишлаб чиқариш, экспорт қилиш ёки ташишда бевосита ёки билвосита чет давлатларнинг субсидияларидан фойдаланилган товарларни олиб кириш ҳолларида, агар бундай импорт иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказадиган ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдирадиган бўлса қўлланилади.


27. Компенсация божлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, агар ваколатли органнинг текшируви натижаларига кўра субсидия қилинган товарларнинг импорти иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказаётганлиги ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдираётганлиги аниқланган бўлса қўлланилади.


28. Битта товарга нисбатан бир вақтнинг ўзида компенсация ва антидемпинг божларини қўлланилишига йўл қўйилмайди.


29. Амал қилиш муддатлари:

вақтинчалик компенсация божлари учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган кундан эътиборан тўрт ойгача;

компенсация божлари учун - қўлланиш бошланган ёки субсидия билан таъминланган товарлар импорти ва жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказиш хавфининг бор-йўқлигини аниқлаш юзасидан текшириш натижаларини охирги марта қайта кўриб чиқиш бошланган пайтдан эътиборан беш йилдан (вақтинчалик компенсация божларининг амал қилиш муддатини қўшган ҳолда) ошмаслиги лозим.


30. Агар компенсация божлари вақтинчалик компенсация божларидан кўп миқдорда белгиланган бўлса, орадаги фарқ тўловчидан ундирилмайди.


31. Компенсация божларининг ставкаси субсидия миқдоридан кам бўлиши мумкин, агар бундай кам ставка иқтисодиёт тармоғига етказилган зарарни бартараф этиш учун етарли бўлса.


32. Агар компенсация божлари вақтинчалик компенсация божларидан кам миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.

33. Агар ваколатли органнинг текширув натижаларига кўра субсидия билан таъминланган товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаганлиги ёки жиддий зарар етказиш хавфи йўқлиги аниқланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан вақтинчалик компенсация божларининг ундирилиши тўхтатилади, илгари тўланган суммалар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.


V. АЛОҲИДА БОЖХОНА

БОЖЛАРИНИНГ ҲИСОБИ


34. Алоҳида божхона божларининг тўловчиси бўлиб декларантлар - юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. Ҳар қандай манфаатдор шахс тўловчининг ўрнига алоҳида божхона божларини тўлашга ҳақли.


35. Алоҳида божхона божларини ҳисоблаш ва тўлаш импорт товарларини божхона расмийлаштируви вақтида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Божхона юк декларациясининг 47-графаси "Тўлов тури" устунида Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) мувофиқ алоҳида божхона божи турининг коди кўрсатилади.

36. Вақтинчалик алоҳида божхона божларини ҳисобини юритиш ва тўплаш учун Давлат божхона қўмитаси тўланган пул маблағлари ҳудудий божхона бошқармалари томонидан ўтказилиши учун ғазна ҳисоб варағини очади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси алоҳида божхона божларини қўллаш тўғрисидаги қарорини қабул қилгунга қадар, вақтинчалик алоҳида божхона божлари давлат бюджетига ўтказилмайди ва истиқбол режани бажариш кўрсаткичларига қўшилмайди.


37. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида божхона божларни қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, божхона тўловлари бўйича истиқбол режаларни бажариш кўрсаткичларига қўшилган ҳолда, вақтинчалик алоҳида божхона божлари бўйича илгари тўланган пул маблағлари давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси бюджети даромадлар ва харажатлар классификациясининг тегишли параграфига ўтказилади.


38. Алоҳида божхона божларини ундириш, ҳисобини юритиш ва давлат бюджетига ўтказиш, шунингдек улар бўйича ҳисоботни юритиш Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий божхона бошқармалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 398-модда.



















































Время: 0.1960
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск