Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2007 й. 202-сон "Давлат активларини сотишдан тушган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2007 й.

N 202



ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ СОТИШДАН ТУШГАН,

ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ АЙРИМ ОРГАНЛАРИ

УСТАВ ФОНДИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УЧУН

БЕРИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ давлат активларини сотишдан тушаётган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига 1-иловага* мувофиқ тегишли хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларнинг устав фондидан чиқарилаётган давлат активларини, сотишдан тушадиган маблағларни Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасида жамлаган ҳолда, сотиш ҳуқуқи берилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган давлат активларини сотишдан олинган маблағларни 2-иловага* мувофиқ тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан биргаликда мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ уюшмага тушаётган маблағларни жамлаш ва улардан уюшма томонидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда:

маблағларнинг қайтариш, шунингдек йилига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов тўлаш шартлари билан пахта тозалаш корхоналарини модернизация ва реконструкция қилишга йўналтирилиши;

уюшма томонидан унга тушган маблағларнинг 2012 йилдан бошлаб 3 йил мобайнида давлатга қайтарилиши назарда тутилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 403-модда.








































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск