ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2007 й. 204-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.09.2007 й.
N 204
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ
ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР МАСАЛАЛАРИ
АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов бир ҳафта муддатда Департамент ходимларининг функционал вазифаларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарори 1-бандининг еттинчи хатбоши, шунингдек ушбу қарорга 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 404-модда.