ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2007 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 24.09.2007 й. ЎРҚ-115-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.02.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

24.09.2007 й.

N ЎРҚ-115



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 22 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда) 73-моддаси тўртинчи қисмининг "г" бандидаги "жиноий уюшма ташкил этиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 531-модданинг саккизинчи қисмидаги "мол-мулкни мусодара қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 539-моддадаги "ички ишлар органи" деган сўзлар "жазони ижро этувчи органлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 546-модда:

биринчи қисмидаги "гарнизон ҳарбий судининг судьяси томонидан ана шундай турдаги жазоларнинг муддати тугагач, қўмондонликнинг илтимосига биноан ушбу Кодекснинг 545-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади" деган сўзлар "округ ҳарбий судининг ёки ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан ана шундай турдаги жазоларнинг муддати тугагач, қўмондонликнинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи - тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масала округ ҳарбий судининг ёки ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилаётган пайтда илтимоснома ким ҳақида киритилган бўлса, шу шахснинг, шунингдек илтимоснома киритган қўмондонликнинг вакили қатнашиши шарт.

Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мавжуд материалларни ўқиб эшиттиришдан бошланади, сўнг округ ҳарбий судининг ёки ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чақирилган шахсларни тинглайди, маҳкумнинг хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтида виждонан хизмат қилганлигидан ва намунали хулқ-атворидан далолат берувчи маълумотларни аниқлаб олади.

Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан округ ҳарбий судининг ёки ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чиқарган ажрим устидан умумий тартибда шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 162-модда чиқариб ташлансин;

2) 179-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Синов муддати ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади".


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи" 2007 йил 26 сентябрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 401-модда.










































Время: 0.1803
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск