ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти / Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари /

Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198) (АВ томонидан 25.09.2007 й. 1721-сон билан рўйхатга олинган Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 24.08.2007 й. 131-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 25 сентябрда 1721-сон

билан рўйхатга олинган

Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғининг

2007 йил 24 августдаги

131-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг

"Хавфли юкларни ҳаво транспортида

ташиш қоидалари"

(ЎзР АҚ-198)


Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198) (кейинги ўринларда матнда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг 18-иловасига (кейинги ўринларда матнда Конвенция деб юритилади) ва "Хавфли юкларни ҳавода хавфсизлик билан ташиш бўйича техник йўриқнома"га (ИКАО, DOC 9284/AN905) (бундан кейинги ўринларда Техник йўриқнома деб юритилади) мувофиқ, ҳаво кемаларининг парвозларини, авиаташувчиларнинг мол-мулкини, экипаж аъзоларининг ҳамда йўловчиларнинг соғлиғини ва уларнинг мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси эксплуатантларининг хавфли юкларни ташишни ташкил қилиш бўйича фаолиятини тартибга солади.

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларининг махсус рухсатномаси олиниши талаб этиладиган юклар рўйхатига киритилган хавфли ва махсус юкларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун ташиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва шу тоифадаги юкларни ташиш қоидалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги қисқартишлар ва тушунчалардан фойдаланилди:


ИКАО - Фуқаро авиациясининг халқаро ташкилоти;


ҲК - Ҳаво кемаси;


Брутто массаси - ўраманинг унинг ичидаги маҳсулот билан биргаликдаги оғирлиги;


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг рўйхати бўйича тартиб рақами - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфли юкларни ташиш бўйича экспертлар қўмитаси томонидан берилган ва буюм ёки модда ёхуд буюмлар ёки моддаларнинг маълум бир гуруҳини аниқлаш учун кимёвий моддаларни таснифлаш ва маркировкалаш тизимининг глобал миқёсда келишилган тўрт хонали рақами;

ваколатланган агент - хавфли юкларни ташиш ёки уларга ерда ишлов бериш бўйича амалларни бажаришда ташувчи номидан ҳаракат қилишга ваколатланган шахс ёки ташкилот;


давлат ваколатли органлари - фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солиш соҳасида зарур ваколатлар берилган давлат органи;


йўловчи ҳаво кемаси - экипаж аъзоси, ўз хизмат мажбуриятларини бажараётган эксплуатант ходим, тегишли миллий органнинг ваколатли вакили ёки юк партияси ва бошқа юкларни кузатиб борувчи ходим ҳисобланмаган бошқа ҳар қандай шахсни ташишни амалга оширувчи ҳаво кемаси;

уйғунланган ўрама - ичига бир ёки бир неча ички ва заруриятга қараб оралиқ тара солинган транспорт тарасидан ҳамда ёрдамчи пакетлаш воситаларидан иборат ўрама;


нетто массаси - маҳсулотнинг соф (идишсиз, ўровсиз) оғирлиги;


портловчи модда - транспортировка қилиниши мумкин бўлмаган моддалар (ўта таъсирчан ёки осонликча ўз-ўзидан парчаланадиган) ёки асосий хавфлилик турига кўра бошқа синфга мувофиқ бўлган моддалардан ташқари, кимёвий реакцияларга киришиб ўзидан шиддатли, ҳароратли ва босимдаги газларни ажратиши натижасида атрофдаги буюмларни зарарланишини келтириб чиқарадиган қаттиқ ёки суюқ модда (ёки моддалар аралашмаси);


пиротехник модда ёки таркибида шундай моддалар бўлган буюм - детонация бермайдиган экзотермик реакциялар натижасида ташқи таассурот (олов, товуш, газ ёки тутун, ёхуд уларнинг аралашмалари) келтириб чиқаришга мўлжалланган модда ёки моддалар аралашмаси;


портловчи буюм - таркибига кирадиган портловчи моддаларнинг миқдори ёки хусусиятларига кўра, ташиш жараёнида уларга тасодифан ўт кетганда ёки бошқа усулда зарб етганда, ўрамадан ташқарида сочилиш, олов, тутун, иссиқлик ёки товуш таъсирлари кабилар намоён бўлишини келтириб чиқармайдиган қурилмалардан ташқари бир ёки бир неча портловчи моддалардан иборат буюм;


ташқи ўрама - ишлов бериш ва сақлаш учун қулайлик яратиш мақсадида бир ёки бир неча юк ўринларини бирлаштириш ҳамда ягона ишлов бериладиган бирлик ҳосил қилиш учун мўлжалланган тара;


ташувчи - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, тижорат асосида хавфли юкларни ҳаво транспортида ташишни амалга оширувчи ва авиация ишларини ҳамда хизматларини бажарувчи шахс;


ўраш тўплами - ичидагиларни ушлаб туриш учун идиш вазифасини таъминлаши зарур бўлган идишлар ёки бошқа компонентлар ва материаллар;


хавфли юклар - соғлиқ, хавфсизлик, мулк ёки атроф-муҳит учун хавф туғдириши мумкин бўлган ва Техник йўриқномаларнинг хавфли юклари рўйхатида кўрсатилган ёки ушбу Йўриқномаларга мувофиқ таснифланган буюмлар ёки моддалар;

эксплуатант - ҲКга мулкчилик ҳуқуқига, ижара шартлари ёки бошқа қонуний асосларга кўра эгалик қилувчи, мазкур ҲКни эксплуатация қилиш ҳуқуқи ва имкониятлари эксплуатантнинг гувоҳномаси билан тасдиқланган фуқаро ёки юридик шахс;


юкни ҳаво орқали ташиш - ҲК эксплуатантлари томонидан бажариладиган юк ташувлари;


юк ҳаво кемаси - юк ёки мол-мулк ташиш учун мўлжалланган, йўловчи ҲКдан ташқари, ҳар қандай ҲК;


юк ўрни - ташиш учун тайёрланган, ўраш тўпламаси ва унинг таркибий қисмларидан иборат бўлган юкни жойлаш бўйича операцияларнинг якуний маҳсулоти;

юк хати - юкни ҳаво транспортида ташиш шартномаси тузилганлиги, унинг шартлари ва юк ташиш учун қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


юк жўнатувчи - ташувчи билан юкни ҳаво транспортида ташиш тўғрисида шартнома тузган томон сифатида реквизитлари юк хатида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахс;


юкни қабул қилувчи - юкни ҳавода ташиш тўғрисидаги шартнома асосида, ташувчи юкни топшириши керак бўлган томон сифатида юк хатида реквизитлари кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахс;


юкланишдаги ном - хавфли юкни ташиш ҳужжатларида таърифлаш ва уни маркалашда фойдаланилиши лозим бўлган ном;


юкни пакетлаш воситалари - исталган турдаги юк контейнери, авиация контейнери, сеткали авиация таглиги.


2. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташувчилар томонидан амалга ошириладиган хавфли юкларни ташишни ташкил қилиш ва бажаришнинг умумий қоидаларини, шунингдек хавфли юкларни ташиш учун қабул қилишнинг техник қоидаларини белгилаб беради.


3. ҲКларининг эксплуатантлари ва ташувчилар тегишли фаолиятни амалга оширишга доир ўз қоидаларини ўрнатишга ҳақлидирлар, бу қоидалар мазкур Қоидалар талаблари даражасидан паст бўлиши мумкин эмас.


ЭСЛАТМА: ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти билан келишилган меъёрий ҳужжатларга асосан тартибга солинадиган махсус авиация ишларини бажарувчи эксплуатантларга татбиқ этилмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси эксплуатантлари томонидан хавфли юкларни халқаро авиаташишлари бажарилаётганда мазкур Қоидаларнинг, Конвенциянинг, бундай ташишлар ҳудудидан, ҳудуди орқали ёки ҳудудида амалга ошириладиган мамлакатлар қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг талаблари бажарилиши лозим.


5. Тузилмаси, тизими ёки ҳажмида белгиланган тартибда хавфли юкларга киритилган моддалар мавжуд бўлган техник мосламалар, маҳсулотлар ва буюмлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 3-4-сон, 34-модда) ва 2004 йил 6 майдаги 213-сонли "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 219-модда) қарорлари ва мазкур қоидаларга мувофиқ ташилиши лозим.

6. Хавфли юкларни ташишни ташкил қиладиган ва амалга оширадиган авиакомпаниялар, эксплуатантлар ва ташувчиларнинг ходимлари мазкур Қоидаларга мувофиқ хавфли юкларни ташиш учун қабул қилиш, керакли ҳужжатларни расмийлаштириш, ташишни амалга ошириш ва унинг бажарилишини назорат қилишни таъминлайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган тартибга эга бўлишлари лозим.


7. Эксплуатантлар, ташувчилар, юк жўнатувчилар ва хавфли юкларни ҳаво транспортида ташишга алоқаси бўлган бошқа ташкилотлар ўз ходимларига хавфли юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларини бажаришга ҳамда хавфли юкларни ташиш вақтида авария ва нохуш ҳодиса юз берганда, бу тўғрисида авария хизматлари ва ваколатли органларга хабар бериш жараёнида улар бажариши зарур бўлган ҳаракатлар бўйича кўрсатмалар бериш имконини берадиган маълумотларни тақдим этади.

8. Тегишли равишда синфларга ажратилмаган, ҳужжатларга эга бўлмаган, жойланмаган, сертификатланмаган, уларнинг рўйхати тузилмаган, маркалаш белгилари қўйилмаган ва ташиш учун мос ҳолатда бўлмаган хавфли юклар ҳавода ташиш учун қабул қилиниши қатъиян ман этилади.


9. Авиация хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҲКда ташиладиган хавфли юклар қонунчиликда белгиланган тартибда, назоратдан ўтказишни таъминлайдиган техник воситаларнинг жараёнларидан фойдаланган ҳолда мажбурий тартибда парвозолди назоратидан ўтказилади.


10. Парвозолди кўриги ўтказилиш пайтида очилган ҳар қандай хавфли юкнинг юк ўрни жойлаш талаблари таъминланган ҳолда, хавфли юклар билан ишлаш учун рухсатномага эга бўлган малакали мутахассислар томонидан қайтадан жойланиши керак.


11. Юк жўнатувчи жўнатилаётган хавфли юкни кўрикдан ўтказишдан бош тортса, юкни ҳаво транспортида ташиш ҳақидаги шартнома бекор қилинган ҳисобланади.


12. Хавфли юкни ҳавода ташишни ташкиллаштиришда юкни ташиш ҳақидаги шартноманинг бузилиши учун жавобгарлик хавфли юкларни ташиш ҳақидаги шартноманинг шартлари, халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларининг умумий қоидалари асосида аниқланади.


13. Эксплуатантлар, юк жўнатувчилар, эксплуатант номидан иш юритувчи, юкларга ерда ишлов берувчи агентликлар, хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчиларни, уларнинг багажларини ва/ёки юкларини, почтани ёки бортга олиб кирилувчи истеъмол қилиш, сотиш, эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш анжомлари, шу жумладан, ёнилғи-мой материалларини текшириш ишларини бажарувчи юк экспедиторлари ва агентликлар хавфли юкларни ташишда иштирок этувчи ходимларини дастлабки ва даврий тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишлари шарт.

Эксплуатант ҳавода хавфли юкларни ташишга рухсат берилишигача бўлган даврда ерда хизмат кўрсатиш ходимлари ва учувчиларни тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишга ва ушбу дастурларни талаб қилинган даражада тутишга мажбурдир.

Ходимларни хавфли юкларни ташишга тайёрлашга доир дастурлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим.

Хавфли юкларни ташишга тайёрлаш ва бу ишларни бажариш жараёнлари бўйича дастурлар Парвоз ишларини бажариш қўлланмасига ёки парвозлар хавфсизлиги бўйича ҳужжатларнинг бир қисми бўлган алоҳида ҳужжатлар таркибига киритилиши лозим.

Эксплуатант, ташувчи ва юк жўнатувчининг ҳаво кемаларида хавфли юкларни ташишни ташкил этувчи ва амалга оширувчи ходимлари хавфли юкларни ташишга тайёрлаш мақсадларида белгиланган тартибда сертификатлаштирилган муассасаларда "Ходимларни хавфли юкларни ташишга тайёрлаш дастури" (ИКАО, DOC 9375/AN913) бўйича махсус тайёргарликдан ўтишлари ва бундай тайёргарликдан ўтган ликлари тўғрисида тегишли ҳужжатга эга бўлишлари лозим. Ходимларнинг билимлари жорий талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаш мақсадида, улар охирги тайёргарликдан ўтганларидан кейин даврий тайёргарлик 24 ойдан кечиктирилмаган ҳолда ўтказилиши зарур.


II. ХАВФЛИ ЮКЛАРНИНГ

ТАСНИФЛАНИШИ


14. Барча хавфли юклар уларнинг хавфлилик даражаси инобатга олинган ҳолда турли синфлар ва тоифаларга бўлинади.

Хавфли юкларнинг таснифи Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Синфлар ва тоифаларнинг рақамланиши уларнинг хавфлилик даражасини кўрсатмайди.


15. 1-синф - портловчи моддалар:

а) портловчи моддалар (ташиш учун катта хавф туғдирадиган ёки асосий хавфлилик турига кўра бошқа синфга мувофиқ бўлган моддалар бундан мустасно);

б) портловчи буюмлар (таркибида миқдори ёки хусусиятларига кўра, ташиш жараёнида уларга мўлжалланмасдан ёки тасодифан ўт кетиши ёхуд бошқа усулда туртки берилиши мосламага нисбатан олов отилиши, тутун чиқиши, қизиш, қаттиқ товуш чиқариш сингари ҳеч қандай ташқи белгилар орқали намоён бўлмайдиган портловчи моддаларни ўз ичига олган буюмлар бундан мустасно);

в) амалий, портловчи ёки пиротехник таъсир келтириб чиқариш мақсадида тайёрланган моддалар ва буюмлар.

1-синф - портловчи моддалар ўз навбатида олтита тоифага бўлинади:

1.1.-тоифа - портлаш хавфи массаси билан таърифланадиган моддалар ва буюмлар;

1.2.-тоифа - сочилиб кетиш хавфи билан таърифланадиган, аммо массаси билан портлаш хавфини туғдирмайдиган моддалар ва буюмлар;

1.3.-тоифа - ёниш хавфи, сочилиб кетиши арзимаган хавфга олиб келиши, ёки ҳар иккала ҳолат билан таърифланадиган, аммо портлаш хавфи массаси билан таърифланмайдиган моддалар ва буюмлар;

1.4.-тоифа - сезиларли хавф туғдирмайдиган моддалар ёки буюмлар;

1.5.-тоифа - портлаш хавфи массаси билан таърифланадиган, таъсирчанлиги жуда паст бўлган моддалар;

1.6.-тоифа - портлаш хавфи массаси билан таърифланмайдиган, таъсирчанлиги ўта паст бўлган моддалар.


16. 2-синф - газлар:

а) сиқилган газлар;

б) суюлтирилган газлар;

в) эритилган газлар;

г) совутилган суюлтирилган газлар;

д) бир ёки бир нечтасининг бошқа синфлардаги бир ёки бир нечта моддаларнинг буғлари билан қоришмаси;

е) газ билан жиҳозланган буюмлар;

ж) аэрозоллар.

Газ  50 С ҳароратда буғининг 300 КПадан ортиқ босимини ҳосил қиладиган ёки 20 С ҳарорат ва 101.3 КПа стандарт босимда тўлалигича газсимон ҳолатга ўтадиган модда.

2-синф газлар ўз навбатида учта тоифага бўлинади:

2.1.-тоифа - осон алангаланадиган газлар;

2.2.-тоифа - алангаланмайдиган ва заҳарламайдиган газлар;

2.3.-тоифа - заҳарлайдиган газлар;


17. 3-синф - осон алангаланадиган суюқликлар:

3-синф қуйидаги моддаларни ўз ичига олади:

а) осон алангаланадиган суюқ моддалар;

б) суюқ десенсибилизацияланган портловчи моддалар;

Осон алангаланадиган суюқликлар (ОАС) - синовда ўт олиш ҳарорати ёпиқ идишда 60.5 С ҳароратдан юқори бўлмаган ва очиқ идишда 65.5 С ҳароратдан юқори бўлмаган ҳароратлардаги осон алангаланадиган буғларни ажратадиган суюқликлар ёхуд суюқликларнинг аралашмаси, шунингдек таркибида эритмадаги қаттиқ моддалар ёки суспензиялар бўлган суюқликлар ҳисобланади. Ушбу синфга ўзининг ўт олиш ҳароратига тенг ёки юқорироқ ҳароратларда ташиш учун тақдим этиладиган ва суюқ ҳолатда оширилган ҳароратларда ташиладиган ёки ташиш учун тақдим этиладиган ҳамда ташишдаги энг юқори ҳарорат ёки ундан пастроқда ҳам ўзидан осон алангаланадиган буғларни ажратадиган суюқликлар ҳам киради.

Суюқ десенсибилизацияланган портловчи моддалар - сувда ёки бошқа моддаларда, ўзларининг портлаш хусусиятларини бостириш учун, гомоген суюқ аралашма ҳосил қилгунга қадар эрийдиган ёки суспензияланадиган моддалардир.


18. 4-синф - осон алангаланадиган қаттиқ моддалар, ёниши мумкин бўлган ва сув текканда ўзидан осон алангаланадиган газларни ажратадиган моддалар:

4-синф уч тоифага бўлинади:

4.1.-тоифа - осон алангаланадиган қаттиқ моддалар, ўзи реакцияга киришадиган ва уларга ўхшаш моддалар ва десенсибилизацияланган портловчи моддалар;

4.2.-тоифа - ўз-ўзидан ёнишга қодир моддалар;

4.3.-тоифа - сув текканда ўзидан осон алангаланадиган газларни ажратадиган моддалар.

4.1.-тоифадаги моддаларга қуйидагилар киради:

а) осон алангаланадиган қаттиқ моддалар;

б) ўзи реакцияга киришадиган моддалар;

в) қаттиқ десенсибилизацияланган портловчи моддалар.

Осон ёниб кетишга қодир қаттиқ моддалар ва ишқаланиш натижасида ёнғин чиқариши мумкин бўлган қаттиқ моддалар осон алангаланадиган қаттиқ моддалардир.

Ўзи реакцияга киришувчи моддалар иссиқликка чидамсиз, ҳатто кислород бўлмаганда ҳам кучли экзотермик парчаланишга мойил моддалардир.

Қаттиқ десенсибилизацияланган портловчи моддалар уларнинг портлашга хавфли хусусиятларини ҳосил қилиш учун сув ёки спиртлар билан намланган ёхуд бир хил қаттиқ қоришма ҳосил қилгунга қадар бошқа моддалар билан суюлтирилган портловчи моддалардир.

4.2.-тоифадаги моддаларга қуйидагилар киради:

а) пирофор моддалар, яъни жуда оз миқдорда бўлганда ҳам ҳаво билан мулоқотда бўлса 5 дақиқа ичида алангаланиб кетадиган моддалар, жумладан қоришма ва эритмалар ҳам (суюқ ва қаттиқлари). Бу моддалар ўз-ўзидан ёниб кетишга энг мойиллари, яъни пирофор моддалар деб аталади;

б) ҳаво билан аралашганда ташқаридан энергия олиб келинмасдан ўз-ўзидан қизийдиган ва ўз-ўзидан қизишга мойил моддалар (пирофор моддалардан ташқари). Бу моддалар фақат катта миқдорда бўлганда ва узоқ муддат ўтгандан кейингина алангаланади ва ўз-ўзидан қизийдиган моддалар деб аталади.

4.3.-тоифадаги моддаларга сув текканда ўзидан осон алангаланиб кетадиган газларни ажратадиган моддалар киради.

Баъзи моддалар сув текканда ўзидан осон алангаланиб кетадиган, сув билан портловчи қоришма ҳосил қилишга қодир бўлган газларни ажратади. Бундай қоришмалар исталган одатдаги алангаланиш манбаидан алангаланади.


19. 5-синф - оксидловчи моддалар ва органик пероксидлар:

5-синф икки тоифага бўлинади:

5.1.-тоифа - оксидловчи моддалар;

5.2.-тоифа - органик пероксидлар.

Оксидловчи моддалар - ўзи албатта алангаланувчи бўлмаса ҳам, асосан кислород ажратиш йўли орқали бошқа моддаларнинг алангаланишини келтириб чиқариши ёки шунга кўмаклашиши мумкин бўлган моддалар.

Органик пероксидлар - органик моддалар бўлиб, улар икки валентли структурага эга. Улар бир ёки ҳар иккала водород атомининг ўрнини органик радикаллар эгаллаган водород пероксидининг ҳосилалари деб ҳисобланиши мумкин. Органик пероксидлар термик жиҳатдан беқарор моддалар бўлиб, экзотермик, ўз-ўзидан тезлашувчи реакция давомида парчаланиши мумкин. Бундан ташқари, улар портлаш билан парчаланиш, тез ёниш, зарба ёки ишқаланишга сезгирлик хусусиятига, бошқа моддалар билан хавфли реакцияга киришиш ва кўзни зарарлантириш қобилиятларига эга.


20. 6-синф - заҳарловчи ва инфекцион моддалар:

6-синф икки тоифага бўлинади:

6.1.-тоифа - заҳарловчи моддалар бўлиб, ичга ютганда, нафас орқали ёки тери қатлами билан контактда бўлганда ўлим, оғир жароҳатланиш каби оқибатларни келтириб чиқариши ёки инсон саломатлигига зиён етказиши мумкин бўлган моддалар;

6.2.-тоифа - таркибида патоген микроорганизмларни тутувчи инфекцион моддалар.

Патоген микроорганизмлар - микроорганизмлар ёки прионлар сингари, бошқа инфекцион агентлар бўлиб, одамлар ва ҳайвонларниниг касаллигини чақирувчи моддалар.


21. 7-синф - радиоактив материаллар:

Радиоактив материал - активлик концентрацияси, шунингдек юкнинг тўла активлиги йўл қўйилган кўрсаткичлардан юқорироқ бўлган радионуклидларни ўз ичига олувчи материалдир.


22. 8-синф - коррозион моддалар:

Коррозион моддалар - кимёвий таъсир ўтказиш орқали улар билан контактда бўлган тирик тўқималарни жиддий зарарлаши ёки тўкилган тақдирда, бошқа юклар ва транспорт воситаларига зиён келтириши ва ҳатто уларни вайрон қилиши мумкин бўлган моддалардир.


23. 9-синф - бошқа хавфли моддалар ва буюмлар:

9-синфга қуйидагилар киради:

а) атроф муҳит учун хавфли бўлган моддалар, сув муҳитини ифлослантирувчи суюқ ёки қаттиқ моддалар, шунингдек бундай моддаларнинг эритма ёки қоришмалари (жумладан препаратлар ва чиқиндилар ҳам);

б) юқори ҳароратдаги моддалар, яъни ташиш учун суюқ ҳолатда 100 С дан кам бўлмаган ёки қаттиқ ҳолатда 240 С дан кам бўлмаган ҳароратда тақдим этилаётган моддалар;

в) ўзлари инфекцион моддалар ҳисобланмаган, аммо ҳайвонлар, ўсимликлар ёки микробиологик моддаларни одатда табиий усулда кўпайишнинг натижаси бўлмаган ўзгаришларга дучор қилиши мумкин бўлган генетик ўзгартирилган организмлар ва микроорганизмлар;

г) ҳавода ташиш учун жойланганда магнит майдонининг кучланиши тайёр юк ўрни сатҳининг исталган нуқтасидан ўлчанган 2.1 м. масофада 0,159 А/м ва ундан кўпроқни ташкил этувчи магнитланган материал;

д) ҲКга тўкилган тақдирда учиш экипажи аъзоларини, уларга ўз вазифаларини тўғри бажариш имконини бермайдиган даражада кучли безовта ёки бетоб қиладиган наркотик, заҳарли ёхуд бошқа хусусиятларга эга бўлган қаттиқ ёки суюқ модда.


24. Агар бир неча хилдаги хавфсизликлар билан таърифланадиган хавфли юклар мазкур синфларда аниқ кўрсатилмаган бўлса, уларнинг қайси синфга мансублигини аниқлашда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасидаги жадвал қўлланилади.


25. Бирор-бир синф ёхуд тоифага хос бўлган хавф туғдирувчи хавфли юклар, шу синф ёхуд тоифага мансуб деб топилади ва бунда агар лозим бўлса, хавфлилик даражаси ва жойлаш гуруҳи аниқланади.


26. 1-9-синфларга мансуб деб топилган, қўшимча хавф белгилари билан таъминланмаган моддалар, атроф муҳит учун хавфли деб ҳисобланади. Чиқиндилар тегишли синф учун қўйиладиган талабларга риоя қилинган ҳолда, уларнинг хавфлилик турлари ва мезонлари инобатга олиниб ташилади.



III. ХАВФЛИ ЮКЛАРНИНГ РЎЙХАТИ


27. Ҳаво транспортида ташишга одатда таклиф қилинадиган хавфли юклар орасида, ташувга нисбатан тез-тез тақдим этиладиганлари, уларнинг синфлари, тоифалари, қўшимча хавф турлари, ўрам гуруҳига қараб ИКАО кенгашининг қарори билан тасдиқланадиган “Хавфли юклар рўйхати”га киритилади (кейинги ўринларда матнда Рўйхат деб юритилади).

Рўйхатга ҳаво транспортида ташиш ман этилган бир қатор моддалар ва буюмлар ҳам киритилган.


28. Рўйхат ИКАО Кенгашининг қарорига кўра вақти-вақти билан янгиланиб турилади ва қайта нашр этилади.


29. Эксплуатант ва ташувчи ўзининг хавфли юкларни ташишни ташкиллаштирадиган ва амалга оширадиган ходимларини Рўйхатнинг янги нашрлари билан ўз вақтида таъминлаб туриши лозим.


30. Рўйхатдан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг барча ташувчилари, ўз фаолиятини ҳавода ташиш соҳасида амалга ошираётган ташкилотлар ва корхоналар, шунингдек юк жўнатувчилар ва юк олувчилар томонидан хавфли юкларни ҳавода ташишни ташкиллаштириш ва бажариш жараёнида фойдаланилади.


31. Рўйхат тамоман тўлиқ бўла олмаслиги сабабли, номлари Рўйхатда кўрсатилмаган юкларни ташишни осонлаштириш мақсадида, унда шунингдек "умумлаштирилган" ёки "аниқ кўрсатилмаган" каби умумий тавсифга эга номлар бор.


32. Агар у ёки бу буюм ёки модданинг аниқ номи кўрсатилмаган ёки Рўйхатга киритилмаган бўлса, у ушбу Рўйхатнинг мазкур буюм ёки моддага тааллуқли бўлган қоидаларига мувофиқ ташилиши лозим. "Умумлаштирилган" ёки "аниқ кўрсатилмаган" каби номлар, Рўйхатда аниқ номи кўрсатилмаган буюм ва моддаларни ташиш имконини беради.


33. Бундай моддалар ва буюмлар уларнинг хавфли хоссалари аниқланганидан кейингина ташилиши мумкин. Юкнинг хоссаларига қараб, юк жўнатувчи билан ҳамкорликда, синфлар таърифлари ва синовлар мезонларига мувофиқ таснифланиши лозим бўлган мазкур хавфли юкни таърифловчи умумий номланишни белгилашлари керак. Бунда Рўйхатда бор бўлган, ушбу моддаларни ва буюмларни энг яхши тавсифловчи номлардан фойдаланилиши керак. Моддалар ва буюмларнинг синфи аниқлангач, мазкур Қоидаларнинг ташишга тайёрлаш ва бажаришга доир барча талаблари бажарилиши керак. Портлаш хоссасига ёки шундай шубҳага эга бўлган ҳар қандай буюм ёки модда 1-синфга киритилиши масаласи кўрилиши керак.


34. Рўйхатда уларга нисбатан хавфсизлик чоралари кўрсатиб ўтилган моддалар ва буюмлар, қоида тариқасида, бундай чоралар кўрилмаган бўлса ташилмаслиги керак, мазкур буюм ёки модда Рўйхатга хавфсизлик чоралари борасида бирор-бир кўрсатмаларсиз ёки бошқача хавфсизлик чоралари кўрсатилган ҳолда киритилган ҳоллар бундан мустасно.


35. Рўйхатда кўрсатилмаган буюмни ёки моддани ташиш мумкинлиги ёки уларни ташиш шароитлари борасида шубҳа туғиладиган бўлса, юк жўнатувчи ёки ташувчи ушбу ҳолат бўйича ваколатли органларга мурожаат қилишлари лозим.


36. Рўйхат хавфли юкларнинг номлари, маълум буюмлар ва моддаларга берилган БМТ рақамлари, синфлар ва тоифалар, қўшимча хавфлар, хавфлилик белгилари, алоҳида давлатлар амалиётидаги фарқлар, барча жойлаш гуруҳлари бўйича қўлланиладиган махсус қоидалар, Рўйхат бўйича жойлаш гуруҳлари, шунингдек жойлаш бўйича йўриқномалар ва йўловчи ёки юк ҲКда ташилаётган буюмлар ва моддаларнинг ҳар бир ўрамадаги максимал нетто миқдорлари кўрсатилган устунлардан иборат.


37. Ҳар қандай ҲКда ёки йўловчи ҲКнинг сатҳида ташиш рухсат этилмаган буюмлар ёки моддалар Рўйхатнинг тегишли устунида "ман этилган" деган сўзлар билан белгиланади.


38. Жойлаш бўйича йўриқномага мувофиқ жойланган ва ўрамадаги максимал нетто миқдори тегишли устунларда кўрсатилган буюм ёки модда, юк ҲКда ҳам ташилиши мумкин.



IV. ХАВФЛИ ЮКЛАРНИ ҲАВО

ОРҚАЛИ ТАШИШДАГИ ЧЕКЛОВЛАР


39. Нормал шароитда ташилиши тақиқланган ва фақат юк ташувчи ҲКда ташиладиган баъзи хавфли юклар ҳар қандай ҲКда ташилганида алоҳида хавф туғдиради. Улар Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларининг махсус рухсатномаси бўйича ташилиши мумкин ва уларнинг кўп миқдордаги қисми юк ташувчи ҲКлари билан бир қаторда талаб қилинадиган шарт-шароитларга амал қилинган ҳолда йўловчи ташувчи ҲКларида ҳам ташилади. Ташилиши рухсат этилган хавфли юклар йўловчи ташувчи ҲКларида рухсат этилган миқдордан ошган ёки йўловчи ҲКларида ташилиши тақиқланган ҳолларда юк ташувчи ҲКларида ташилади.


40. Ташиш жараёнида оддий шароитларда портлаш, хавфли реакцияларга киришиш, ёки хавфли миқдорда иссиқлик ёки заҳарли, коррозион ёки осон алангаланувчи газлар, ёхуд буғ чиқариш хусусиятига эга модда ёки буюмлар ҳеч қандай ҲКда ва шароитда ташилмайди, ташишга таклиф этилмаслиги ва қабул қилинмаслиги лозим. Бундай хавфли юклар Рўйхатнинг тегишли устунида кўрсатилади ва "ман этилади" деган сўзлар билан белгиланади.


41. Рўйхатда юк ва йўловчи ҲКларида ташишга рухсат берилган хавфли юкларнигина ташишга йўл қўйилади.

Юк ҲКларида ташишга рухсат этилган хавфли юкларни йўловчи ҲКларида ташишга рухсат этилмайди. Йўловчи ҲКларида фақат йўловчи ҲКларида ташишга рухсат этилган хавфли юклар ташилади.


42. Ҳар қандай шароитларда ҳам ҳавода ташиш ман этилган хавфли юклар қуйидагилар:

а) 48 соат ичида 75 С ҳароратнинг таъсири остида алангаланадиган ёки парчаланадиган портловчи моддалар;

б) таркибида хлоратлар ёки аммоний тузлари бўлган портловчи моддалар;

в) таркибида хлоратлар ва фосфорнинг қоришмаси бўлган портловчи моддалар;

г) механик зарбага ўта таъсирчан деб таснифланадиган қаттиқ портловчи моддалар;

д) механик зарбага ўртача таъсирчан деб таснифланадиган суюқ портловчи моддалар;

е) ташиш учун таклиф этилган ва ҳавода ташишдаги оддий шароитларда хавфли миқдорда иссиқлик ёки газ ажратиш хусусиятига эга бўлган моддалар;

ж) пирофор суюқ радиоактив моддалар.


43. Рўйхат бўйича оддий шароитларда ташиш ман этилган буюмлар, моддалар ва заҳарланган жониворлар Конвенцияга мувофиқ давлат томонидан берилган рухсатномага асосан ташиш мумкинлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг кўрсатмаси бўлмаса ҲКда ташиш учун қабул қилинмайди.


44. Ташувчи ёки унинг ваколатли агенти юк жўнатувчиларга ҳавода ташиш ман этилган хавфли юкларнинг турлари ҳақида маълумотларни тақдим этиши лозим. Бундай маълумотлар юкларни қабул қилиш ва ҳавода ташишни сотиш пунктларида кўринадиган жойларда жойлаштирилиши керак.


45. Мазкур Қоидаларнинг талаблари татбиқ этилмайдиган хавфли юклар қуйидагилардир:

а) амалдаги парвозга яроқлилик талаблари ва эксплуатация қоидаларига мувофиқ нормал эксплуатацияни таъминлаш, қўниб ўтиш аэропортларида ёки парвоз давомида алмаштириш учун ҲК ичида бўлиши лозим бўлган буюмлар ва моддалар;

б) авиация корхонаси томонидан парвоз давомида фойдаланиш ёки ҲК ичида сотиш учун йўловчи ҲКнинг салонида олиб кетилаётган аэрозоллар, алкоголь ичимликлар, одеколонлар, хавфсиз гугуртлар ва суюлтирилган газли сигарет тутатиш асбоблари (қайта зарядлаб бўлмайдиган ва паст босим шароитларида ичидаги газ оқиб чиқадиган сигарет тутатиш асбобларидан ташқари);

в) ҲКнинг бортида хизмат кўрсатиш вақтида озиқ-овқатлар ва ичимликларни совутиш учун мўлжалланган қуруқ муз.


46. Йўловчиларни ҲКда ташишни амалга оширувчи ҳар қандай ташкилот ёки корхона уларга ҲКда ташиш мумкин бўлмаган хавфли буюм ва моддаларнинг турлари ҳақида маълумотларни тақдим этиши керак. Бундай маълумотда огоҳлантиришлар назарда тутилган бўлиши ва йўловчилар билан алоқа амалга ошириладиган жойларда ўрнатилган бўлиши лозим.


47. Хавфли юкларнинг баъзилари ҳоли миқдорларда ташилиши мумкин.

Ҳоли миқдордаги хавфли юклар фақат ўрнатилган талабларга ва чекланиш миқдорларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташилади.


48. Ҳоли миқдорларда йўловчи ҲКда ташишга рухсат этилган ва қуйида санаб ўтилган тегишли синфлар, тоифалар ва жойлаш гуруҳларининг мезонларига мос келадиган хавфли юкларгина ташилиши мумкин:

а) 2.2.-тоифа, қўшимча хавфлилиги билан таърифланмайдиган;

б) 3-синф, барча жойлаш гуруҳлари;

в) 4-синф, II ва III жойлаш гуруҳлари, ўз-ўзидан реакцияга киришадиган моддалардан ташқари;

г) 5.1.-тоифа, II ва III жойлаш гуруҳлари;

д) 5.2.-тоифа, фақатгина кимёвий комплект ёки биринчи ёрдам жамламасига кирувчи моддалар;

е) 6.1.-тоифа, ингаляцион заҳарлаш хусусиятига эга моддалардан ташқари барча моддалар, I жойлаш гуруҳи;

ж) 8-синф, II ва III жойлаш гуруҳлари, Рўйхат бўйича 2803 ва 2809 рақамлардан ташқари;

з) 9-синф, магнитлаштирилган моддалардан ташқари барча моддалар ва буюмлар.

Мазкур синфлар, тоифалар ва жойлаш гуруҳларига мансуб моддалар ва буюмлар қаторига эркин ўрамалардаги радиоактив моддалар ҳам киритилиши мумкин.


49. Чекланган миқдорларда йўловчи ҲКларида ташиш рухсат этилган ва қуйида санаб ўтилган синфлар, тоифалар ва жойлаш гуруҳларининг мезонларига мос келадиган хавфли юкларгина ташилиши мумкин:

а) 2.1. ва 2.2.-тоифалар - аэрозоллар ва қўшимча хавфсиз газлар Рўйхат бўйича 2037 рақами;

б) 2.2.-тоифа - қўшимча хавфи билан таърифланмайдиган газлар, совутилган суюлтирилган газлардан ташқари;

в) 3-синф - II ва III жойлаш гуруҳлари;

г) 4.1.-тоифа - II ва III жойлаш гуруҳлари, аммо жойлаш гуруҳларидан қатъи назар, барча ўз-ўзидан реакцияга киришувчи моддалар мустасно қилинмайди;

д) 4.3.-тоифа - II ва III жойлаш гуруҳлари, фақат қаттиқ моддалар;

е) 5.1.-тоифа - II ва III жойлаш гуруҳлари;

ж) 5.2.-тоифа - фақат кимёвий комплект ёки биринчи ёрдам комплектининг таркибига кирувчи моддалар;

з) 6.1.-тоифа - II ва III жойлаш гуруҳлари;

и) 8-синф - II ва III жойлаш гуруҳлари, Рўйхат бўйича 2794, 2795, 2803, 2809 ва 3028 рақамлардан ташқари;

к) 9-синф - Рўйхат бўйича фақатгина 1941, 1990, 2071, 3077, 3082 ва 3316 рақамлар.


50. Қуйидаги хавфли юкларни ҳоли миқдорларда ташишга рухсат этилмайди:

а) фақат юк ҲКларида ташишга рухсат этилган буюмлар ва моддалар;

б) I жойлаш гуруҳидаги буюмлар ва моддалар;

в) 1 ва 7-синф, 2.1. (аэрозоллардан ташқари), 2.3. ва 6.2.-тоифалардаги буюмлар ва моддалар;

г) 4.2.-тоифасига кирадиган ва мазкур тоифанинг қўшимча хавфи билан таърифланадиган моддалар.


51. Чеклашлар бир хил равишда хавфли юкларни чекланган миқдорларда ҳам йўловчи, ҳам юк ҲКларида ташишга тааллуқлидир.



V. ХАВФЛИ ЮКЛАРНИ ЎРАШ


§-1. Хавфли юкларни ўраш тўпламларига

қўйиладиган умумий талаблар


52. Хавфли юкларни етарли даражада мустаҳкам, ташиш жараёнида зарбалар ва оғирликларга, жумладан юкларни жойлаш воситасидан ёки ташқи ўрамадан қўлда ёхуд механик усулда ишлов беришда ҳар қандай кўчиришларга бардош бера оладиган, сифатли ўраш тўпламларига жойлаштириш керак.


53. Ўраш тўпламлари ташишнинг оддий шароитларида ўз ичидагиларнинг, тебранишнинг, ҳароратнинг, намликнинг ва босимнинг ўзгариши натижасида юз бериши мумкин бўлган бирор-бир тарзда камайишига йўл қўймайдиган қилиб лойиҳаланган ва беркитилган бўлиши лозим. Ўраш тўпламлари, жумладан ичкилари ҳам, ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган йўриқномаларга мувофиқ беркитилиши керак.


54. Хавфли юкларни жойлаштириш ҳар бир конкрет хавфли модда ва буюмга тааллуқли Рўйхатдаги махсус қоидалар ва нормативларга асосан амалга оширилади.


55. Ўрамада мазкур тара ташилаётган конкрет хавфли юклар учун мўлжалланганлиги ҳақида махсус маркалаш белгиси мавжуд бўлиши, тара белгиланган тартибда сертификатланган ва бир қатор тестларга бардош бериши лозим.


56. Хавфли юкларни ишлаб чиқарувчи ёки жўнатувчи ташкилотлар ўраш тўпламларига қўйиладиган талабларга риоя этилиши учун тўлиқ жавобгардирлар.


57. Буюмлар ва моддаларни жойлаш учун (1, 2, 7-синфлар, 5.2. ва 6.2.-тоифалар ва ўз-ўзидан реакцияга киришадиган моддаларнинг 4.1.-тоифасига мансуб моддалардан ташқари) уларнинг хавфлилик даражасига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган учта жойлаш гуруҳи белгиланади:

I-гуруҳ - хавфлилик даражаси юқори;

II-гуруҳ - хавфлилик даражаси ўртача;

III-гуруҳ - хавфлилик даражаси паст.


58. Агар моддалар ва буюмларнинг номлари Рўйхатда аниқ кўрсатиб ўтилмаган ва мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўрсатилган жадвалдан қатъи назар, 3, 4, 8-синфлар ҳамда 5.1. ва 6.1.-тоифаларга мос бўлган бир неча хавфлилик турлари билан таърифланса, уларга хавфлилик турини биринчиликда акс эттирадиган ушбу хавфлилик турларига мос келадиган жойлаш гуруҳлари тайинланади. Фойдаланилиши лозим бўлган тўғри жойлаш гуруҳлари мазкур жадвалнинг иккита чизиқ кесишишида жойлашган.


59. Исталган ўраш тўпламининг корпуси ва беркитиш мосламаси ташишнинг оддий шароитларида юз бериши мумкин бўлган ҳароратнинг ёки тебранишнинг таъсирига бардош бера оладиган тузилишга эга бўлиши лозим.


60. Ташиш пайтида беркитиш мосламаси тўғри беркитилганлиги текширилиши керак.


61. Ташиш пайтида ўраш тўпламининг ташқи юзасида зиён келтириши мумкин бўлган ҳеч қандай хавфли моддаларнинг қолдиқлари ёпишиб қолмаслиги керак.


62. Хавфли юкларни ташишга мўлжалланган ўраш тўпламининг материали ташилаётган моддага нисбатан инерт бўлиб, ташиш жараёнида юзага келадиган юқори ёки паст ҳароратлар, эскириш ва бошқа омилларнинг таъсири натижасида коррозияга учрамаслиги, юмшаб ёки мўрт бўлиб қолмаслиги ёхуд бошқа бир усулда ишдан чиқмаслиги лозим. Юк жўнатувчи ўраш тўпламлари ташилаётган юк билан ҳар томонлама мос келишига ишонч ҳосил қилиши лозим.


63. Ички ўраш тўпламлари ташқи тўпламларнинг ичида шундай жойланиши, тахланиши ёки оралиқ материаллар билан таъминланиши керакки, ташишнинг нормал шароитларида уларга ҳеч қандай шикаст етмаслиги ёки уларнинг ичидагилар ташқи ўраш тўпламига сизиб чиқмаслиги керак. Ташқи ўраш тўпламининг хусусиятлари ва қалинлиги ташиш жараёнида ҳосил бўладиган ишқаланиш натижасида ичидагиларнинг кимёвий барқарорлиги хавфининг ўзгаришларини келтириб чиқарадиган қизишларга олиб келмаслиги лозим. Оралиқ ва сингдирувчи материаллар ҳамда ўраш тўпламининг ичидагилар бир-бирларига ўзаро хавфли таъсир қилмаслиги керак.


64. Юкни ташқи ўраш тўпламига жойлаштиришдан олдин шиша ёки сополдан тайёрланган ички ўраш тўпламларини сингдирувчи материалларни ишлатган ҳолда зич ёпилган металл ёки қаттиқ пластмасса идишларга жойлаштирилиши лозим. Пўлатдан тайёрланган ўраш тўпламлари коррозияга чидамли бўлиши керак.


65. Суюқ моддаларни ташишга мўлжалланган мўрт ёки осон тешиладиган ички ўраш тўпламлари (шиша, чинни, сопол, айрим пластмассалардан ва шу кабилардан тайёрланган ўраш тўпламлари) ташқи ўраш тўпламига зарарланишдан сақлаш ва ичидаги моддалар тўкилган ёки оқиб кетган тақдирда ҲК юк бўлмасининг полига тушишига ва пол остидаги бўшлиққа ўтишига йўл қўймасдан суюқликларни ўзига тўлиқ сингдирувчи юмшоқ оралиқ материаллардан фойдаланган ҳолда жойланиши керак. Ичкаридаги моддаларнинг оқиб чиқиши ташқи таранинг, ўраманинг ва юмшоқ оралиқ материалининг ҳимоя қилиш хусусиятларини сезиларли даражада пасайтирмаслиги керак.


66. Суюқликларни ташишга мўлжалланган ўраш тўпламлари ичидагини тўкилишига йўл қўймасдан маълум бир босимга бардош бериш хусусиятига эга бўлиши керак. Герметик ёпилишини талаб қиладиган суюқликларни ташишга мўлжалланган металл ўраш тўплами пайвандлаб ясалган, герметик қопқоқли ва резбали бирикмага эга бўлиши керак.


67. Ташиш пайтида ҳарорат, босим ўзгаришининг натижасида суюқлик тўкилишини ва ўраш тўплами деформацияланишининг олдини олиш учун ўраш тўпламлари тўлдирилаётганда тепасида бўш жой қолдирилиши керак.


68. Илгари хавфли юкларни ташиш учун фойдаланилган ўраш тўплами фақатгина ҳам ички қисми, ҳам ташқариси тозаланиб, қуритилиб ва нейтраллаштирилгандан кейин ҳавода хавфсиз юк сифатида ташилиши мумкин. Бу ҳол тозаланганлиги, нейтралланганлиги ҳамда уни ҳавода ташиш хавфсиз эканлиги ҳақидаги далолатнома билан тасдиқланган бўлиши шарт. Илгари хавфли юкларни ташиш учун фойдаланилган, аммо тозаланмаган, қуритилмаган ва нейтралланмаган ўраш тўпламида моддаларни ташиш учун қўлланилган эҳтиёткорлик чораларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.


69. Бирорта ҳам ўраш тўплами унда коррозия ёки бошқа зарарланишлар бор-йўқлигини аниқлайдиган текширувдан ўтмасдан туриб қайтадан ишлатилмаслиги лозим.


70. Хавфли юкларни талаб этиладиган босимга бардош бера олмайдиган ички ўрамада, агар у талаб этиладиган босимга мўлжалланган қўшимча ўрамага жойланган бўлса, ишлатиш мумкин.


71. Хавфли юклар, агар улар бир-бири билан хавфли ўзаро таъсир натижасида ёниб кетишни ёки кўп миқдорда иссиқлик ажралишини, осон алангаланадиган, заҳарловчи ёки бўғувчи газлар ажралиб чиқишини, коррозияловчи ва беқарор моддалар ҳосил бўлишини келтириб чиқарса, бошқалари билан битта ўраш тўпламига жойлаштирилмаслиги керак.


72. Агар ички ўраш тўплами ташишнинг одатдаги шароитларида бузилиб кетмайдиган ёки уларни ичидагиси ташқи ўраш тўпламидан тўкилишига йўл қўйилмайдиган даражада ҳимояланган бўлса, сингдирувчи материал талаб этилмайди. Агар сингдирувчи материал ва ташқи ўраш тўплами суюқлик ўтказса, суюқлик оқиб кетиш ҳолатида ҳимоя сифатида суюқлик ўтказмайдиган қўшимча қатлам, полиэтилен қоп ёки бошқа самараси бундан кам бўлмаган герметик воситалари билан таъминлаши керак.

Юмшоқ оралиқ ва сингдирувчи материаллар билан ўраш тўпламининг ичидагилари бир-бирига хавфли ўзаро таъсир ўтказмаслиги керак.


73. Ичида суюқ хавфли юклари бўлган (ОАС ва заҳарловчи моддалардан ташқари) уйғунланган ўраш тўпламларида ички ўраш тўпламларини ёпиш мосламаларини тепага қаратиб жойлаштириш ҳамда юк ўрнининг сиртида тегишли белги билан уларнинг вертикал ҳолатини кўрсатиш керак.


74. Ичида хавфли модда тутилган бўш ўраш тўпламига, агар ҳар қандай хавфни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмаган бўлса, шу модда билан тўлдирилган юк ўрнига нисбатан талаб қилинадиган усулда ишлов берилиши керак. Тарани ҳаво оқими билан тозалаш ёки нейтраллаштирувчи реагентлардан фойдаланган ҳолда синчиклаб ювиш хавфни бартараф этишнинг мақбул усули ҳисобланади.


75. Ташиш пайтида ҳарорат таъсири натижасида суюқ моддага айланиб қолиши мумкин бўлган қаттиқ моддаларни ташиш учун ишлатиладиган ўраш тўпламлари шундай моддаларни суюқ ҳолда тутишни таъминлаши керак.


76. Зарарланган, синган, оқадиган ёки ўрнатилган талабларга жавоб бермайдиган юк ўринлари ёхуд тўкиладиган ёки сизиб чиқадиган хавфли юклар эҳтиёт ўраш тўпламларида ташилиши мумкин. Бундай ўраш тўпламини, яъни тўкиладиган ёки сизиб чиқадиган хавфли юк ўринларини ортиқча силжитиш ман этилади. Улар ташилаётганда етарли миқдорда сингдирувчи материал қўшилади.


77. Эҳтиёт ўраш тўпламлари сифатида хавфли юкларнинг тўкилиши ёки сизиб чиқиши натижасида ҳосил бўладиган исталган кимёвий ёки бошқа турдаги таъсирга бардош бера оладиган материаллардан тайёрланган алоҳида тара ва ўрамалар ишлатилади.


78. Зарарланишлари, нуқсонлари ёки 1, 2, 7-синфдаги ва 6.2.-тоифадаги (Рўйхатда 3291 рақами билан кўрсатилган клиник ва тиббий чиқиндилар бундан мустасно) хавфли юкларнинг сизиб чиқадиган юк ўринлари эҳтиёт ўраш тўпламларида ташилмаслиги керак.


79. Хавфли юкларни ташишда кўчма баклардан фойдаланиш мумкин. Кўчма бакларда 3, 8, 9-синфлар ва 4.1. (ўз-ўзидан реакцияга киришувчи моддалардан ташқари), 4.3. (суюқликлардан ташқари), 5.1. (суюқликлардан ташқари) ва 6.1.-тоифаларидаги хавфли юклар ташилиши мумкин.

Ҳар бир кўчма бак пўлатдан тайёрланган бўлиб, тубида қопқоғи бўлмаслиги ва ҳеч бўлмаганда битта пружинали босим тушириш мосламасига эга бўлиши керак (суюқликлар учун қўлланилган тақдирда).

Ичида хавфли юклари бўлган кўчма бакнинг брутто массаси бакда кўрсатилган максимал брутто массадан ошмаслиги керак.

Кўчма бакларда белгилар бакнинг ҳар бир томонига ва ҳар бир бурчига қотирилади.

Юк жўнатувчи ва ташувчи ўртасида олдиндан келишиш бўлмаса хавфли юклар ташиш учун кўчма бакларда қабул қилинмайди. Кўчма бакларни ҲКнинг ичида тўлдириш ёки бўшатиш мумкин эмас.



§-2. 1-синфга мансуб хавфли юкларни

ўраш тўпламларининг ва ташиш

шароитларининг хусусиятлари


80. 1-синфдаги портловчи моддалар ҳам юк, ҳам юк ташиш учун қайта жиҳозланган йўловчи (йўловчиларсиз) ҲКларида кузатиб борувчилар билан ёки уларсиз ташилиши мумкин.


81. Мазкур синфдаги портловчи моддалар учун ўраш тўпламлари қуйидагича лойиҳалаштирилиб тайёрланган бўлиши лозим:

а) тўла бутланган юк ўрнига ташишнинг нормал шароитларида ишлов берилганлиги;

б) улар портловчи моддаларнинг ҳимояланишини таъминлаши, сизиб ўтишининг олдини олиши ва ташишнинг нормал шароитларида, ҳарорат, намлик ва босимнинг эҳтимолли ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, хавф-хатар ошишига олиб келмасликлари;

в) юк ўринлари, ташиш жараёнида уларни штабел қилиб тахлаш эҳтимоли билан боғлиқ ҳар қандай оғирликка бардош бера олиши, ўраманинг мавжудлиги портловчи моддалар келтириб чиқарадиган хавфнинг ошишига олиб келмаслиги, ўраш тўпламларига ўтказиладиган ва улар ўз функцияларини бажарилишининг бузилишига олиб келадиган ножўя таъсирнинг олдини олиши ва уларга зиён етказмаслиги.


82. Портловчи моддаларни ҳавода ташишда уларнинг хусусиятлари ва конструктив ўзига хосликларига қараб қуйидаги ўраш тўпламларидан қўлланилади:

а) ички (пластмассадан, пластмасса матодан, тўқилган, қоғоздан, крафт-қоғоздан тайёрланган, зич, нам ўтказмайдиган ва резина сингдирилган қоплардан, металлдан, пластмассадан, пластмасса матодан, қоғоздан, картондан, фибр картондан ва ёғочдан тайёрланган идишлар, бобиналар, ёғочдан, ажратувчи тўсиқлари билан, картондан, пластмассадан тайёрланган оралиқ юмшоқ материаллар, картондан, фибр картондан, гофраланган картондан, қоғоздан, пластмассадан, крафт-қоғоздан тайёрланган варақлар, картондан, фибр картондан, металдан, пластмассадан тайёрланган трубкалар, ёғочдан, картондан, фибр картондан пластмассадан тайёрланган қутилар, ташқи ўраш тўпламларидаги ажратиш тўсиқлари);

б) оралиқ (платмассадан тейёрланган, тўқилган, ичи пластик билан қопланган ёки вкладишли қоплар, металлдан, пластмассадан, ёғочдан, фибр картондан тайёрланган идишлар);

в) ташқи (ёғоч материаллардан, табиий ёғочдан (оддий), табиий ёғочдан деворлари зич, қаттиқ пластмассадан, фибр картондан, пўлатдан, фанерадан, алюминийдан, пенопластдан тайёрланган қутилар, алюминдан туби ечиладиган қилиб, пластмассадан туби ечиладиган қилиб, пўлатдан туби ечиладиган қилиб, фанерадан, фибрдан тайёрланган барабанлар).


83. Суюқ портловчи моддалардан иборат бўлган моддалар ўраш тўпламларининг бекитиш мосламаларидан оқиб чиқишдан икки карра ҳимояни таъминлаши керак. Металл барабанларнинг беркитиш мосламалари тегишли оралиқ юмшоқ материал билан таъминланган бўлиши, агар беркитиш мосламаси винтсимон резбага эга бўлса, портловчи моддаларни ушбу резбага тушишининг олдини олиш керак.


84. Ўраш тўплами сувга тўлдирилган икки қаватли қобиққа эга бўлиб, ташиш пайтида сув музлаб қолиши эҳтимоли бўлса, сувга унинг музлашини олдини олиш учун етарли миқдорда антифриз қўшилади. Бундай ҳолда ёнғин чиқиш хавфини туғдириши мумкин бўлган антифриздан фойдаланилишига йўл қўйилмайди.


85. Агар ички ўрама портловчи модданинг металл билан алоқасидан тегишли равишда ҳимояланмаган бўлса, ҳимоя қопламаси бўлмаган металдан тайёрланган михлар, бандлар ўраманинг ичига ўтмаслиги керак.


86. Ички ўраш тўпламлари, арматура, оралиқ юмшоқ материаллар, шунингдек юк ўринларида портловчи моддаларнинг ёки буюмларнинг жойлашиши, ташишнинг оддий шароитларда портловчи моддаларни ёки буюмларни ташқи ўраш тўпламида эркин силжиб юришининг олдини олиш лозим. Буюмларнинг металл таркибий қисмлари металл ўрамаларга тегишидан ҳимояланган бўлиши керак. Портловчи моддаларни ўз ичига олувчи ташқарисидан ғилоф билан ёпилмаган буюмлар, уларнинг бир-бирига тегиши ва ишқаланишини олдини олиш мақсадида бир-биридан ажратилган бўлиши керак. Бундай мақсадда ички ёки ташқи ўраш тўпламларида, формаларда ёки идишларида тикиладиган материал, оралиқ юмшоқ материаллар ёки тўсиқлар ишлатилиши мумкин.


87. Ўраш тўпламлари конкрет ўраш тўпламида ташилаётган портловчи моддалар билан тўғри келадиган материалдан ёки портловчи моддалар ва ўраш тўплами тайёрланган материал орасида ўзаро таъсир бўлганда портловчи моддаларни ўтказмайдиган материалдан тайёрланган бўлиши керак.


88. Пластмассадан тайёрланган ўраш тўпламларини ишлатиш портлаш, ёниб кетиш ёхуд жойланган портловчи моддаларни ёки буюмларни ҳаракатга келишига туртки бериш учун етарли бўлган статистик электрни ҳосил бўлиши ва йиғилишига олиб келмаслиги керак.


89. Портловчи моддалар ҳарорат ёки бошқа омиллар туфайли ички ва ташқи босимлар орасида фарқ бўлган ва бу ҳол портлаш ёки юк ўрнининг ёрилишига олиб келиши мумкин бўлган ички ёки ташқи ўраш тўпламларига жойланмаслиги лозим.

Электр портловчи мосламаларни тегишли равишда электрмагнит нурланишдан ҳимоялаш керак.


90. Ҳарбий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган, ўзида туртки бериш воситалари бўлган ёки ўзида туртки бериш воситалари бўлмаган, камида иккита самарали ҳимоялаш қурилмаларига эга йирик габаритли ва мустаҳкам портловчи буюмлар жойланмаган ҳолда ташилиши мумкин. Агар бундай буюмларда ирғитиш зарядлари бўлса ёки бу буюмлар ўзи ҳаракатланадиган бўлса, уларнинг ўт олдириш тизимлари одатдаги ташиш шароитларида ҳосил бўлиши мумкин бўлган қўзғатиш ҳаракатларидан ҳимояланган бўлиши лозим. Бундай жойланмаган буюмларни ташиш оддий шароитларида қўзғалмаслиги учун ортиш-тушириш, сақлаш ва ишга солиш мақсадида ромларда қотириш, панжарали тарага ёки бошқа тўғри келадиган мосламаларга солиш мумкин.


91. Охиригача бутланган портловчи моддалар (портлатиш воситалари билан) тузилишига кўра яхлит буюм сифатида тайёрланган ва қурилмаларни ўзини ишга тушириш занжирида ҳимояланиш тизими назарда тутилган ҳоллардагина ташилишга йўл қўйилади.


92. 1-синф хавфли юкларини бошқа синфдаги хавфли юклар билан биргаликда ташиш қатъиян ман этилади.



§-3. 2-синфга мансуб хавфли юкларни

ўраш тўпламларининг ва ташиш

шароитларининг хусусиятлари


93. 2-синфга мансуб газни ташиш шароитлари унинг физик ҳолатини инобатга олган ҳолда аниқланади:

а) сиқилган газ - ташиш учун босим остида юкланган газ бўлиб, -50 С ҳароратда бутунлай газ ҳолатида бўлади, бу тоифа критик ҳарорати -50 С га тенг ва ундан паст бўлган барча газларни ўз ичига олади;

б) суюлтирилган газ - ташиш учун босим остида юкланган газ бўлиб, -50 С дан юқори ҳароратда қисман суюқ ҳолатда бўлади;

в) совутилган суюлтирилган газ - ташиш учун босим остида юкланган газ бўлиб, ўзининг паст ҳарорати туфайли қисман суюқ ҳолатга ўтган;

г) эритилган газ - ташиш учун босим остида юкланган газ бўлиб, суюқ фазадаги эритувчи моддада эритилган.


94. 2-синф газларини ташишга мўлжалланган баллонлар ташишнинг оддий шароитларида, жумладан тебраниш ёки ҳароратнинг, намликнинг ёки босимнинг ўзгариши туфайли юзага келиши билан баллон ичидаги газнинг бирор-бир камайишини олдини оладиган қилиб беркитилади.


95. Балонларнинг хавфли юклар билан бевосита тегишадиган қисмлари уларнинг ёмон таъсирига дучор бўлмаслиги ёки ўзининг мустаҳкамлигини пасайтирмаслиги ва хавфли эффектларни туғдирмаслиги керак.


96. Кўп марта фойдаланадиган баллонларга, агар баллонга бошқа газ солиш учун тегишли тайёрлов операциялари ўтказилмаган бўлса, олдин ичида бўлганларидан фарқ қиладиган газлар ёки газларнинг қоришмалари солинмаслиги лозим.


97. Балонни тўлдиришдан олдин уни текшириб кўриб, у тегишли газни ташиш учун рухсат этилганлигини ва мазкур қоидаларнинг талабларига риоя қилинаётганлиги таъминланади.


98. Балон тўлдирилгандан сўнг, узиб қўйиш вентиллари ёпилиши ва ташиш пайтида ёпиқ ҳолатда бўлиши керак. Юк жўнатувчи беркитиш мосламаларини текшириб кўради. Вентиллар шундай лойиҳалаштирилиб тайёрланган бўлиши керакки, улар ичидагини чиқармаган ҳолда зарарланишларга бардош бериши ёки баллонни ичидагини ўз-ўзидан чиқиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган зарарланишлардан қуйидаги усулларнинг бири ёрдамида ҳимоялаши керак:

а) вентиллар баллон оғзининг ичида жойлашган бўлиб, резбали тиқин ёки қопқоқ билан ҳимояланган;

б) вентиллар қопқоқ билан ҳимояланган, қопқоқларда кўндаланг кесимининг юзаси, газ вентилдан сизиб чиқадиган бўлса, уни чиқариб юбориш учун етарли бўлиши;

в) вентиллар пўстинлар ёки бошқа сақлаш мосламалари билан ҳимояланиши;

г) баллонлар ташқи ўраш тўпламида ташилиши (ўраш тўплами, ташиш учун тайёрланган ҳолда, тушиб кетиш синовидан муваффақиятли ўта оладиган бўлиши керак).

Ташқи тара ёки ўрамалардан фойдаланиш белгиланган бўлса баллонлар уларда мустаҳкам қотирилиши керак. Ташқи тара ёки ўрамаларга бир ёки бир нечта ички тара ва ўрама солиниши мумкин.


99. Газларни ҳаво транспортида ташиш учун, уларнинг хусусиятлари ва ўзига хосликларига қараб ташқи ўраш тўпламларининг қуйидаги турлари қўлланилади:

а) герметик ёпилган шиша ампулалар, капсулалар;

б) металл, шиша, ички ўраш тўпламлари;

в) пўлат ва алюмин барабанлар, учлари металл бўлган спиралсимон буралган трубалар;

г) ташқи вентиляцияга эга флягалар, ажратилган металл вакуум идишлар;

д) фибр картондан, ёғочдан, металлдан, фанерадан, пластмассадан, полимерлардан тайёрланган идишлар ва қутилар.


100. Газларни ташишда жойлашнинг уйғунланган вариантлари қўлланилиши лозим.


101. Бир марта ишлатиладиган (қайта зарядланмайдиган) баллонлар ташқи тара ва ўраш воситасида (қути ёки бўлинмали идишлар, оралиқ юмшоқ материалда жойлаштирилган, чўзиладиган матога ўралган ҳолда) ташилиши керак ва эксплуатацияга киритилгандан сўнг таъмирланмаслиги керак.


102. Газли баллонлар горизонтал ҳолатда ҲКнинг металл полига, бортларига ва бошқа конструктив элементларига тегмайдиган қилиб тахланиши керак.


103. Кўп марта ишлатиладиган (қайта зарядланадиган) баллонлар (криоген идишлардан ташқари) даврий равишда текширувдан ўтказилиши шарт.


104. Сиқилган, суюлтирилган ва босим остида эритилган газлар ташиш учун фақат миллий стандартларига, босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиш ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларига мос келадиган ва мазкур Қоидаларнинг талабларига жавоб берадиган ўраш тўпламларида қабул қилинади.

105. Халқаро ташишларда баллонлар ва бошқа газ ташишга мўлжалланган идишлар қабул қилувчи чет давлатнинг, шунингдек мазкур Қоидалар талабларига жавоб бериши ва бу ҳақда юк жўнатувчи ташувчига ёзма равишда хабардор қилиши лозим.


106. Осон алангаланувчи газлар албатта қуйидаги қўшимча қоидаларга риоя этилган ҳолда ташилади:

а) баллон зарарланган ҳолларда юк бўлмасида газларни бутунлай чиқариб ташлай оладиган самарали вентиляция таъминланган бўлиши;

б) юк кабинаси билан экипаж кабинаси орасида герметик тўсиқ бўлиши;

в) баллонлар тахланаётганда хавфли вазият туғилгудай бўлса, зарарланган баллонни олиб ташлаш имконияти бўлиши;

г) баллонлар фақат бир қатор қилиб жойлаштирилиши шарт.


107. Тўлдирилган баллонлардан газ сизиб чиқаётган, баллоннинг ўзи ёки хизмат кўрсатиш жиҳозлари зарарланган, баллоннинг ўзи ёки хизмат кўрсатиш ускуналари белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилмаган ва сертификатлашга, қайта синовлар ва тўлдирилганлигига оид талаб қилинадиган белги тушунарсиз бўлса, ташишга йўл қўйилмайди.



§-4. 3-синфга мансуб хавфли юкларни

ўраш тўпламларининг ва ташиш

шароитларининг хусусиятлари


108. 3-синфга мансуб ОАСларни ҳаво транспортида ташишда қўлланиладиган ўраш тўпламлари тегишли миллий стандартларининг талабларига тўлиқ жавоб бериши керак. Ўраш тўпламлари эзилмаган, чизилмаган, ёрилмаган ёки уларга бошқа бир усулда зарар етмаган бўлиши керак. ОАС ҳатто арзимаган миқдорда оқиб чиқса ёки терласа ҳам ўраш тўпламини ҲКга юклашга йўл қўйилмайди.

109. Жойлаш гуруҳлари алангалашини ҳисобга олган ҳолда уч гуруҳга бўлинади:

I гуруҳ - ёпиқ идишда ўт олиш ҳарорати 0 С, бошланғич қайнаш нуқтаси 35 Сга тенг ёки ундан юқори;

II гуруҳ - ёпиқ идишда ўт олиш ҳарорати 23 Сдан паст, бошланғич қайнаш нуқтаси 35 Сдан юқори;

III гуруҳ - ёпиқ идишда ўт олиш ҳарорати 23 Сга тенг ёки ундан юқори, ёки 60.5 Сга тенг ёки ундан паст, бошланғич қайнаш нуқтаси 35 Сдан юқори.


110. Оширилган ҳароратларда ташилгани учун ОАС сифатида таснифланадиган моддалар III жойлаш гуруҳига киритилади.


111. ОАСларни ташиш учун уларнинг физик-кимёвий хусусиятларига қараб қуйидаги ўраш тўпламлари қўлланилиши мумкин:

а) ички (шиша, металл, пластмасса, сопол, алюминийдан тайёрланган, герметик ёпиладиган шишалар, банкалар, ампулалар);

б) ташқи (алюминий, пўлат, фанера, фибрдан тайёрланган барабанлар, алюминий, пўлатдан тайёрланган канистралар, алюминий, пўлат, фанера, ёғоч, фибр картон, қаттиқ пластмассадан тайёрланган қутилар).


112. ОАСни тарага ҲКга ортишдан камида 2-3 соат олдин солиш керак. Юклаб бўлгандан кейин таранинг бутунлиги кўздан кечирилади, қайта кўздан кечириш эса парвознинг бошланишида амалга оширилади.


113. Ёнганида заҳарловчи газларни ажратувчи ОАСни ташиётган ҲКнинг экипажи, ҳар бир экипаж аъзоси ва кузатиб борувчи шахсни бир тўплам изоляция қиладиган индивидуал ҳимоя воситаси билан таъминланган бўлиши керак.


114. Ўраманинг носозлиги, модданинг тўкилганлиги ёки сочилганлиги аниқланган тақдирда юк ўринларининг ташилишига йўл қўйилмайди.



§-5. 4-синфга мансуб хавфли юкларни

ўраш тўпламларининг ва ташиш

шароитларининг хусусиятлари


115. 4-синфга мансуб моддаларни ташишда жойлашнинг уйғунлаштирилган вариантлари қўлланилади.


116. Жойлаш гуруҳлари синов натижаларига асосланиб берилади.

Осон ёниб кетиш хусусиятига эга қаттиқ моддаларга (металл кукунлардан ташқари) агар уларнинг ёниш вақти 45 сониядан кам бўлиб, алангаси намланган зонадан ўтиб тарқалса, II жойлаш гуруҳи берилиши керак.

Осон ёниб кетиш хусусиятига эга қаттиқ моддаларга (металл кукунлардан ташқари), агар уларнинг ёниш вақти 45 сониядан кам бўлиб, намланган жой аланга тарқалишига тўсиқ бўлса, III жойлаш гуруҳи берилиши керак.

Ишқаланиш натижасида ёнғин чиқариши мумкин бўлган қаттиқ моддаларга жойлаш гуруҳи мавжуд бўлган номларга ўхшашлигига қараб берилади.


117. I жойлаш гуруҳи барча суюқ ва қаттиқ пирофор моддаларга, яъни атроф муҳитнинг ҳароратларида сув билан шиддатли реакцияга киришиб газ ажратган ҳолда ўз-ўзидан ёниб кетувчи ёки атроф муҳитнинг ҳароратларида сув билан осон реакцияга киришиб осон алангаланиб кетадиган газ ажратувчи исталган моддага берилади.

II ва III жойлаш гуруҳларни ўз-ўзидан қизийдиган моддаларга, жумладан:

II жойлаш гуруҳи атроф муҳитнинг ҳароратларида сув билан осон реакцияга киришиб осон алангаланиб кетадиган газ ажратувчи исталган моддага;

III жойлаш гуруҳи атроф муҳитнинг ҳароратларида сув билан секин реакцияга киришиб осон алангаланиб кетадиган газ ажратувчи исталган моддага берилади.


118. Ташиш пайтида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўз-ўзидан реакцияга киришувчи моддалар эритувчи моддалар ёрдамида десенсибилизацияга йўлиқиши мумкин. Ўз-ўзидан реакцияга киришувчи моддалар тара ёки ўрамадан сизиб чиққан тақдирда, хавфли даражада концентрацияланишига кўмаклашувчи суюлтиргичлар қўлланилмаслиги керак. Қўлланиладиган суюлтиргич ўз-ўзидан реакцияга киришувчи моддага тўғри келадиган бўлиши керак.


119. Кўрсатиб ўтилган моддаларни ташиётган ҲКнинг экипажи ва кузатиб борувчи шахс бир тўпламдан индивидуал ҳимоя воситаси билан таъминланиши лозим.



§-6. 5-синфга мансуб хавфли юкларни

ўраш тўпламларининг ва ташиш

шароитларининг хусусиятлари


120. 5-синфга мансуб оксидловчи моддаларни ташишда ўраш тўпламларининг қуйидаги турлари қўлланилади:

а) ички (сиғими 0,5 л. бўлган шишадан, металлдан, пластмассадан, сополдан тайёрланган герметик ёпиладиган ампулалар, банкалар, шишалар, қоғоз ва пластмасса қоплар. Водороднинг пероксиди учун соф алюминийдан тайёрланган, полиэтилен юмшатмали резбали қалпоқчалар билан герметик ёпиладиган алюмин баллонлар қўлланилади);

б) ташқи (фибрдан, алюминийдан, пластмассадан, пўлатдан, фанерадан тайёрланган барабанлар, алюминийдан, пластмассадан, пўлатдан тайёрланган канистралар, ёғочдан, пўлатдан, фанерадан, қаттиқ пластмассадан, фибр картондан тайёрланган яшиклар, пластмассадан, қоғоздан тайёрланган қоплар, ичида пластмасса юмшатмаси бўлган фанерадан ва фибрдан тайёрланган барабанлар).


121. Оксидловчи моддаларни ва органик пероксидларни ташишда жойлашнинг уйғунлаштирилган қуйидаги вариантлари қўлланилади:

а) агар қаттиқ модда целлюлоза билан массаси бўйича 4:1 ёки 1:1 нисбатида, аралаштирилган ҳолда калий броматини целлюлоза билан массасига қараб 3:7 нисбатдаги қоришмасининг ўртача ёниш давомийлигига тенг ёки камроқ ўртача ёниш давомийлигига эга бўлса, у 5.1.-тоифага мансуб бўлади;

б) целлюлоза билан қоришмасининг модда намунаси ва целлюлозанинг масса бўйича 4:1 ёки 1:1 нисбатда, синов натижалари калий бромат ва целлюлозани массаси бўйича 3:2 нисбатдаги қоришмасининг ўртача ёниш давомийлигидан кам эканлигини кўрсатган исталган модда I жойлаш гуруҳига мансуб бўлади;

в) целлюлоза билан қоришмасининг модда намунаси ва целлюлозанинг масса бўйича 4:1 ёки 1:1 нисбатда, синов натижалари калий бромат ва целлюлозани массаси бўйича 2:3 нисбатдаги қоришмасининг ўртача ёниш давомийлигига тенг ёки ундан кам эканлигини кўрсатса, исталган модда II жойлаш гуруҳига мансуб бўлади, бунда I жойлаш гуруҳининг мезонларига риоя этилмайди;

в) целлюлоза билан қоришмасининг модда намунаси ва целлюлозанинг масса бўйича 4:1 ёки 1:1 нисбатда, синов натижалари калий бромат ва целлюлозани, массаси бўйича 3:7 нисбатдаги қоришмасининг ўртача ёниш давомийлигига тенг ёки ундан кам эканлигини кўрсатса, исталган модда III жойлаш гуруҳига мансуб бўлади, бунда I ва II жойлаш гуруҳларининг мезонларига риоя этилмайди;

д) суюқ модда целлюлоза билан массаси бўйича 1:1 нисбатида, аралаштирилган ҳолда азот кислотасининг сувдаги 65% эритмасининг целлюлоза билан массаси бўйича 1:1 нисбатдаги аралашмасига хос бўлган босим ошишининг ўртача вақтига тенг ёки ундан камроқ ўртача босим ошиш вақтига эга бўлса, у 5.1.-тоифага мансуб бўлади;

е) целлюлоза билан массаси бўйича 1:1 нисбатда, аралаштирилганда синов натижаларига кўра ўз-ўзидан ёниб кетадиган ёки бундай аралашма ёнганида ўртача босим ошишининг вақти 50% хлорид кислотаси ва целлюлозанинг массаси бўйича 1:1 нисбатдаги аралашмасига хос бўлганидан камроқ бўладиган исталган модда I жойлаш гуруҳига мансуб бўлади;

ж) целлюлоза билан массаси бўйича 1:1 нисбатда аралаштирилганда синов натижаларига кўра ўртача босим ошишининг вақти натрий хлоратнинг сувдаги 40% эритмаси ва целлюлозани массаси бўйича 1:1 нисбатдаги аралашмасига хос бўлган ўртача босим ошишининг вақтидан камроқ ёки унга тенг эканлигини кўрсатган исталган модда II жойлаш гуруҳига мансуб бўлади, бунда I жойлаш гуруҳининг мезонларига риоя этилмайди;

з) целлюлоза билан массаси бўйича 1:1 нисбатда аралаштирилганда синов натижаларига кўра ўртача босим ошишининг вақти азот кислотасининг сувдаги 65% эритмаси ва целлюлозани массаси бўйича 1:1 нисбатдаги аралашмасига хос бўлган ўртача босим ошишининг вақтидан камроқ ёки унга тенг эканлигини кўрсатган исталган модда III жойлаш гуруҳига мансуб бўлади, бунда I ва II жойлаш гуруҳларининг мезонларига риоя этилмайди.


122. Маълум органик пероксидларни ҳарорат бошқариладиган шароитлардагина ташиш керак. Баъзи органик пероксидлар портлаш шаклида парчаланади, айниқса улар ёпиқ жойда бўлганида, бу хусусиятлар уларга суюлтирувчи моддалар қўшиш ёки тегишли ўраш тўпламларидан фойдаланиш йўли билан ўзгартирилиши лозим.


123. Ташиш жараёнида ҳароратни бошқаришни талаб этадиган органик пероксидлар, агар уларга эркинлатиш тааллуқли бўлмаса, ҳавода ташиш ман этилади.


124. Ташиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун кўп ҳолларда органик пероксидлар қаттиқ ёки суюқ органик моддалар, қаттиқ анорганик моддалар ёки сув билан десенсибилизацияга йўлиқтирилади. Десенсибилизация шундай бўлиши керакки, сизиб чиққан ёки ўт кетган ҳолда органик пероксиднинг хавфли концентрацияси ҳосил бўлмаслиги керак. Органик ва анорганик қаттиқ моддалар, агар улар ўзаро мос келсалар, десенсибилизация учун фойдаланилиши мумкин.


125. Хавфли заҳарли моддаларни ташиш икки қаватли герметик ўраш тўпламида амалга оширилади. Зарарланиш ёки сизиб чиқиш (сочилиш) аломатларига эга бўлган юк ўринларини ташишга йўл қўйилмайди.


126. Мазкур синфга мансуб моддаларнинг кўпчилигини фақат юк ҲКда ташишга рухсат этилади. Ташиш пайтида юк ўринларини вентиляциялаш ман этилади.

Ушбу моддаларни бошқа синфга мансуб моддалар билан бирга ташишга рухсат этилмайди.



§-7. 6-синфга мансуб хавфли юкларни

ўраш тўпламларининг ва ташиш

шароитларининг хусусиятлари


127. 6-синфга мансуб заҳарловчи ва инфекцион моддаларни уларни энг қисқа вақт ичида етказилишини таъминлайдиган йўналишлар бўйича ташиш керак. Бундай моддалар ортиқча юк билан ташилаётганда уларга алоҳида ишлов берилиши лозим.


128. Заҳарловчи ва инфекцион моддаларни ташиш учун ўраш тўпламларининг қуйидаги турлари ишлатилиши мумкин:

а) ички (шишадан, металлдан, пластмассадан, сополдан тайёрланган ампулалар, шишалар, банкалар, баллонлар);

б) ташқи (алюминдан, пластмассадан, пўлатдан, фанердан, фибрдан тайёрланган барабанлар, алюминдан, пластмассадан, пўлатдан тайёрланган канистрлар, алюминдан, қаттиқ пластмассадан, пўлатдан, фанердан, фибр картондан, ёғочдан тайёрланган қутилар).


129. Заҳарловчи ва инфекцион моддаларни ташиш учун жойлашнинг уйғунлаштирилган вариантлари қўлланилади.


130. 6-синфнинг 1-тоифасидаги моддалар (пестицидлардан ташқари) ҳаво орқали ташилаётганда заҳарлаш хавфининг даражасига қараб, учта жойлаш гуруҳига бўлинади:

I жойлаш гуруҳи - заҳарлаш хавфиниг даражаси ўта юқори бўлган моддалар ва препаратлар;

II жойлаш гуруҳи - заҳарлаш хавфиниг даражаси юқори бўлган моддалар ва препаратлар;

III жойлаш гуруҳи - заҳарлаш хавфиниг даражаси нисбатан паст бўлган моддалар ва препаратлар.


131. Барча суюқ заҳарловчи қаттиқ таъсир қиладиган моддалар ҳавода ташиш учун фақат икки қаватли герметик таранинг ичидагина қабул қилиниши мумкин.


132. Жуда кучли заҳарловчи буғларни ажратиш хусусиятига эга бўлган моддалар икки қаватли, герметик ёпиладиган ўраш тўпламларига сингдирувчи материаллар билан жойланган бўлиши шарт. Ишқаланиб зичланган қопқоққа эга шиша ёки бошқа тара ишлатилганда, қопқоқлар тарага пасайтирилган барометрик босим шароитларида буғларнинг босимига бардош бера оладиган махсус мосламалар (қисқичлар) ёки сим тўқималари ёрдамида қотирилади.


133. Кучли заҳарловчи моддаларни ҳаво транспортида ташиш шахсий ва жамоат хавфсизлиги чораларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак. Бунда юк жўнатувчи ёки юк олувчи томонидан тайинланган, уни қўриқланишига жавоб берадиган, шунингдек зарарсизлантириш ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини биладиган кузатиб борувчи шахснинг иштирок этиши шарт.


134. Инфекцион моддаларини ўз ичига олган ташқи ўраш тўпламида совутиш, музлатиш ёки сингдирувчи материаллар бўлиши мумкин.


135. 6-синфдаги хавфли юкларнинг жўнатувчилари ўрамаларнинг белгиланган аэропортга яхши ҳолатда етиб келиб, ташиш вақтида ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини таъминлашлари лозим.


136. Мазкур синфга мансуб моддаларни ташиш фақат ҲК экипажининг хонаси билан ҲКнинг юкхонаси орасида герметик тўсиқ ва самарали ишлайдиган вентиляциялаш тизими бўлган юк ҲКда амалга оширилиши мумкин.



§-8. 7-синфга мансуб хавфли юкларни

ўраш тўпламларининг ва ташиш

шароитларининг хусусиятлари


137. 7-синфга мансуб радиоактив материалларни ташиш ушбу материалларни тўкислигини ва етказиб бориш хавфсизлигини таъминлайдиган ўраш тўпламларида амалга оширилади. Бундай ўраш тўплами ташиш пайтида уни тегишли равишда ҲКга қотириб қўйиш имкониятига эга бўлиши лозим.


138. Ўрамадаги радиоактив материалларнинг миқдори мазкур турдаги ўрамалар учун белгиланган тегишли чегаралардан ошмаслиги керак. Активлик чегаралари ва радиоактив материаллар бўйича чекланишлар қўлланиладиган ўрама турлари қуйидагилардир:

эркин ўрама;

1-турдаги саноат ўрамаси;

2-турдаги саноат ўрамаси;

3-турдаги саноат ўрамаси;

А-турдаги ўрама;

В-турдаги ўрама;

С-турдаги ўрама.


139. Радиоактив материалларни ҲКларида ташиш тўғридан-тўғри қатновлар ёки оралиқ аэропортларда камроқ қўниб-учишлари бор йўналишларда амалга оширилади. Тўғридан-тўғри қатнов бўлмаган ҳолларда радиоактив материалларни трансфер (оралиқ аэропортида қатновдан қатновга кўчириб юклаш) орқали ташишга рухсат этилади. Бундай ташиш трансфер аэропортида ташиш радиация хавфсизлигининг барча талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши мумкин бўлган қатнов жадвали бўйича амалга оширилиши мумкин. Трансфер аэропорти бундай радиация ўрамаларни манзил аэропортига навбатдан ташқари энг яқин қатнов билан жўнатиши шарт.


140. Ташиш учун массаси 90 кг дан оғир бўлган бир ёки бир нечта ўрама тақдим этилганда, юк жўнатувчи томонидан учиш, қўниш ва парвоз давомидаги эҳтимолли чайқалиш пайтида силжишлар ва зарбаларни йўқ қилиш учун керакли қотириш материаллари тақдим этилиши лозим. Бу материалларнинг мустаҳкамлиги ҲК шассилари йиғилган ҳолда қўнса ҳам, ўраманинг ўрнатилган жойидан силжиб кетиши эҳтимолини йўқ қилиши керак.


141. Радиоактив материал ҲКга юклангандан сўнг, юкни жўнатувчи тиббий хизмат вакилининг иштирокида нурланишнинг қувватини ўлчаб кўриши керак. Нурланиш қуввати рухсат этилганидан юқори бўлса, ўрамаларнинг бир қисми ҲКдан туширилади. Агар ҲКнинг нурланиш қуввати белгиланган меъёрдан ошса, парвозга чиқиш ман этилади.


142. Ҳар бир ўраманинг ташқи сирти қайд қилиб бўлмайдиган радиоактив ифлосланиши мумкин бўлган энг паст даражада тутиб турилиши керак.


143. Алоҳида олинган саноат ўрамасидаги паст нисбий хавфлиликка эга бўлган материалларнинг юзаси, ифлосланган объектларнинг миқдорининг чекланиши ҳимояланмаган моддадан 3 м. масофада нурланишнинг ташқи даражаси 10 м3в/с дан ошмаслиги лозим.


144. Ўрамадаги радиоактив материалларнинг миқдори шу турдаги ўрамалар учун белгиланган тегишли чегаралардан ошмаслиги керак.

Ўрамада радиоактив материаллардан фойдаланиш учун керак бўлган буюмлар ва ҳужжатлардан ташқари бошқа жисмлар бўлмаслиги керак. Бу талаб паст нисбий фаолликка эга бўлган материалларни ва юзаси Радиоактив ифлосланган объектларни бошқа буюмлар билан бирга ташилишига тўсқинлик қилмаслиги шарт.

Бундай буюмлар ва ҳужжатларнинг бошқа буюмлар билан бир ўрамада ташилишига уларнинг ўрама ёки унинг ичидаги радиоактив буюмлар билан, ўрамага хавф туғдириши мумкин бўлган, ўзаро таъсири бўлмаган тақдирдагина рухсат этилади.


145. Илгари радиоактив материалларни ўз ичига олган бўш ўраш тўплами ташилаётганда, улар яхши ҳолатда бўлиб, маҳкам ёпилган бўлиши керак. Тузилишида уран ёки торий бўлган ҳар қандай қисмнинг сирти металл ёки бошқа мустаҳкам материалдан тайёрланган нофаол қобиқ билан ҳимояланган бўлиб, чизилган хавфлилик белгилари ўчириб ташланган бўлиши керак.


146. Ҳар бир ташқи ўрамага ёки юк контейнери учун транспорт индекси ичидаги ўрамаларнинг йиғиндиси сифатида ёки нурланиш даражасини тўғридан-тўғри ўлчаш орқали аниқланиши керак, транспорт индекси фақатгина ичидаги ўрамаларни транспорт индексларининг йиғиндиси сифатида аниқланадиган юмшоқ ўрамалар бундан мустасно.


147. Ҳар бир ташқи ўрама ва ташқи юкни пакетлаш воситаси учун жиддийлиги бўйича хавфсизлик индекси уларни ичидаги ўрамаларнинг йиғиндиси сифатида аниқланиши керак. Ҳар бир юк партияси ёки ҲК бортидаги жами юк учун тўлиқ йиғиндини топишда худди шундай жараён қўлланилиши керак.


148. Истисно тариқасида фойдаланиш шароитларида ташилаётган юклардан ташқари, ҳар бир ўраманинг ёки ташқи ўраманинг транспорт индекси ўндан, ҳар бир ўраманинг хавфсизлик индекси эса элликдан ошмаслиги керак.


149. Радиоактив материали нурланмаган табиий уран ёки торий бўлган саноат буюми, агар уран ёки торийнинг сиртқи юзаси металлдан ёки бошқа мустаҳкам материалдан тайёрланган қобиқ билан ёпилган бўлса, бўшатилган тара ва ўрама сифатида ташилиши мумкин. Бунда, радиоактив материалларни ўз ичига олган ўрамалар ҲКда вертикал ҳолатда ўрнатилади.


150. Радиоактив материалларни қабул қилиш/топшириш ва юклаш/тушириш билан боғлиқ ходимлар олаётган нурланиш миқдорларининг қатъий назоратини таъминлаш мақсадида ташувчи ёки унинг ваколатли агенти аэропортда радиация назорат учун масъул шахсларни тайинлашлари, аэрапортлардаги омборхоналарнинг радиоактив материалларни қабул қилиш/топшириш, юклаш/тушириш ва сақлаш билан боғлиқ доимий ходимлар таркибининг тўлиқлигини ҳамда бу ходимларни камида олти ойда бир марта тайёрловдан ўтишини ва уларни дозиметрик назорат асбоблари билан таъминлаши лозим.


151. Радиометрик ўлчашларни ўтказишнинг даврийлиги ташувчи ёки унинг ваколатланган агенти томонидан бундай ташишларнинг ҳажми ва даврийлигидан келиб чиқиб белгиланади.



§-9. 8-синфга мансуб хавфли юкларни

ўраш тўпламларининг ва ташиш

шароитларининг хусусиятлари


152. 8-синфга мансуб коррозияловчи моддаларни ташиш учун қуйидаги ўраш тўпламлари қўлланилади:

ички (шишадан тайёрланган ампулалар, банкалар, металлдан, пластмассадан, сополдан тайёрланган идишлар, қоғоз қоплар, алюминийдан, пластмасса матодан ва плёнкадан тайёрланган, қоғоздан, пластмассадан, алюминийдан тайёрланган);

ташқи (алюминийдан, пластмассадан, пўлатдан, фанерадан, фибрдан тайёрланган барабанлар, алюминийдан, пластмассадан, пўлатдан тайёрланган канистралар, алюминийдан, қаттиқ пластмассадан, пўлатдан, фанерадан, ёғочдан, фибр картондан тайёрланган қутилар).


153. Коррозияловчи моддаларни ташиш учун жойлашнинг уйғунланган вариантлари қўлланилади.


154. 8-синфдаги моддалар ва препаратларни ташиш уларнинг хавфлилик даражасига қараб қуйидаги жойлаш гуруҳларига мансубдир:

а) I жойлаш гуруҳи - уч дақиқагача давом этган таъсир тугагандан сўнг олтмиш дақиқагача бўлган кузатиш даврида тери тўқимасини бутунлай емирилиб кетишини чақирадиган жуда хавфли моддалар ва препаратлар;

б) II жойлаш гуруҳи - уч дақиқадан ортиқ, аммо олтмиш дақиқадан кам давом этган таъсир тугагандан сўнг 14 суткагача бўлган кузатиш даврида тери тўқимасини бутунлай емирилиб кетишини чақирадиган хавфлиликнинг ўртача даражасига хос бўлган моддалар ва препаратлар;

в) III жойлаш гуруҳи - олтмиш дақиқадан ортиқ, аммо 4 соатдан кам давом этган таъсир тугагандан сўнг 14 суткагача бўлган кузатиш даврида тери тўқимасининг бутунлай емирилиб кетишини чақирадиган сезиларли хавф туғдирмайдиган моддалар ва препаратлар.


155. Мазкур синфга мансуб моддаларни ташиш учун, шунингдек сиғими 100 литрдан ошмайдиган, герметик бекиладиган, полиэтилендан, металлдан тайёрланган бочкалар ва барабанлар, алюминийдан, зангламас пўлатдан тайёрланган резервуарлар ҳам қўлланилади.


156. Ичида ўювчи ва коррозияловчи суюқликлари бўлган юк ўринларини бошқа юкларнинг, айниқса органик келиб чиқишга эга юкларнинг устига қўйиш ман этилади.



§-10. 9-синфга мансуб хавфли юкларни

ўраш тўпламларининг ва ташиш

шароитларининг хусусиятлари


157. 9-синфга мансуб моддалар хоссаларининг, хусусиятларининг ва хавфлилик даражасининг хилма-хиллиги бир хил турдаги ўрамаларни қўллаш имконини бермайди.


158. Ўзгача хавфли юклар бошқа хавфли юклар билан ташилиши мумкин, ўз хусусиятларига кўра мазкур моддалар билан ўзаро таъсирга киришганда хавф келтириб чиқарадиган моддалар бундан мустасно.


159. 9-синфга мансуб моддаларни ташиш учун қуйидаги ўраш тўпламлари қўлланилади:

ички (шишадан, металлдан, пластмассадан, сополдан тайёрланган ампулалар ва идишлар, қоғоз қоплар, алюминийдан, пластмасса матодан ва плёнкадан тайёрланган, қоғоздан, пластмассадан, алюминийдан тайёрланган);

ташқи (алюминийдан, пластмассадан, пўлатдан, фанерадан, фибрдан тайёрланган барабанлар, алюминийдан, пластмассадан, пўлатдан тайёрланган канистралар, алюминийдан, қаттиқ пластмассадан, пўлатдан, фанерадан, ёғочдан, фибр картондан тайёрланган қутилар).

Бундай моддалар учун жойлашнинг уйғунланган вариантлари қўлланилади.


160. Мазкур синфдаги хавфли юкларни ташишдан олдин тақдим этилган хавфли юкнинг ўраш тўпламининг фойдаланилиши Конвенция ҳамда мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ синовдан ўтказилганлигига ишонч ҳосил қилиниши керак.



VI. ЎРАШ ТЎПЛАМЛАРИНИ СИНАШ


161. Хавфли юклар ва буюмларни ташишга мўлжалланган ҳар бир турдаги ўраш тўплами тегишли синовлардан муваффақиятли ўтиши ва мос келадиган синов даражасининг талабларига жавоб бериши керак.


162. Ўраш тўпламларининг тузилиши, материали ёки тайёрлаш технологиясининг ҳар бир ўзгартирилиши синовларнинг такрор ўтказилишини талаб қилади.


163. Ўраш тўпламлари эркин қулашга, герметиклигига, ички босимга, тахлашга ва статистик оғирликларга синалади.

Синовларни баҳолашнинг усуллари ва мезонлари меъёрий-техник ҳужжатлар билан белгиланади.


164. Ўрама эркин қулашга синалганда ташлаб юборишлар учун (деворларга қулашлардан ташқари) оғирлик маркази вертикал чизиқ бўйича зарба тушадиган нуқтанинг устида жойлашган бўлиши керак. Бундай ҳолда, ташлаб юборилганда ўраш тўплами турлича ориентацияланиши мумкин бўлса, унинг зарарланиш эҳтимоли энг катта бўлган ориентацияни қўллаш керак.


165. Ўрамани герметикликка синаш суюқликларни тутишга мўлжалланган барча турдаги ўрама тўпламларида ўтказилиши керак. Бунда ўраш тўпламлари, жумладан уларнинг бекитиш мосламалари ҳам, ички ҳаво босими ошириб борилган ҳолда сувнинг остида 5 дақиқа давомида тутиб турилиши керак.


166. Ўрамани ички босимга синаш суюқликларни тутишга мўлжалланган, металлдан, пластмассадан тайёрланган барча турдош тузилишдаги ўраш тўпламларида ўтказилиши керак. Бунда металлдан тайёрланган ўраш тўпламлари, жумладан уларнинг бекитиш мосламалари ҳам 5 дақиқа давомида босим билан синалиши керак. Пластмассадан тайёрланган ўрамалар ва таралар, жумладан уларнинг бекитиш мосламалари ҳам 30 дақиқа давомида босим билан синалиши керак.


167. Ўрама статистик оғирликка синалаётган намунанинг устки қисмига ташиш пайтида тахланиши мумкин бўлган юк ўринларининг умумий вазнига тўғри келадиган оғирлик берилиши керак. Тахламнинг минимал баландлиги синалаётган намунанинг баландлигини қўшиб ҳисоблаганда уч метрни ташкил этиши керак. Синаш 24 соат давом этади. Суюқликларга мўлжалланган пластмассадан тайёрланган барабанлар ва канистралар 40 Сдан кам бўлмаган ҳароратда 28 кун давомида статистик синалиши керак. Эҳтиёт ўраш тўпламлари мазкур талабларга мос равишда синовдан ўтказилади.


168. Бирорта ҳам ўраш тўпламидан суюқлик сизиб чиқмаслиги керак.


169. Синовлар ташиш учун тайёрланган ўраш тўпламларида, шу жумладан, уйғунлаштирилган жойлаш вариантларида ишлатиладиган ички ўраш тўпламларида ҳам ўтказилади. Уйғунлаштирилган жойлаш вариантларидан фойдаланилганда, суюқ ва қаттиқ моддаларни ташишга мўлжалланган ички ўраш тўпламлари учун ҳам суюқликлар, ҳам қаттиқ моддалар бўйича алоҳида-алоҳида синовлар ўтказилади.


170. Ички ҳажмли ўраш тўпламлари, агар бу синов натижалари салбий таъсир кўрсатмаса ташқи ўраш тўпламисиз синалиши мумкин. Бундай синов уйғунлаштирилган ўраш тўпламларининг ички ўраш тўпламлари учун талаб қилинмайди.


171. Кўп марта фойдаланиладиган янги, замонавийлаштирилган ва қайта тикланган ўраш тўпламларининг синовлари мазкур Қоидалар талабларига мос равишда амалга оширилади. Бирор-бир ўраш тўпламида мустаҳкамлиги тасдиқланган намунавий тузилишга нисбатан камайганлигининг белгилари мавжуд бўлса, ундан қайта фойдаланиш тақиқланади. Бундай ўраш тўплами намунавий тузилишнинг синовига бардош бера оладиган қилиб қайта тикланиши керак.



VII. МАРКАЛАШ БЕЛГИЛАРИНИ ҚЎЙИШ


172. Хавфли юки бўлган ҳар бир алоҳида юк ўрнига жўнатувчи томонидан махсус транспорт маркалаш ва хавфлилик белгилари қўйилади.


173. Маркалаш белгиларида қуйидагилар бўлиши керак:

а) жўнатилаётган ва манзил аэропортлари, юк жўнатувчининг ва юкни қабул қилувчининг номлари ва уларнинг почта манзиллари;

б) хавфли юкнинг аниқ жўнатиш номи, Рўйхат бўйича тартиб ва синф рақамлари;

в) юк жўнатишдаги ўринлар сони ва ўриннинг партиядаги тартиб рақами;

г) жўнатиш аэропорти юк хатининг рақами, жўнатиш аэропортининг кодланган номи ва мазкур юк жўнатишдаги ўринлар сони кўрсатилган ёзуви;

д) юк ўрнининг килограммда кўрсатилган нетто ва брутто массалари, сантиметрда кўрсатилган габарит ўлчамлари, куб метрларда кўрсатилган ҳажми;

е) юк билан муомала қилиш усулларини кўрсатувчи манипуляцион тасвирий белгилар ва юкка эҳтиёткорлик билан муомала қилишга чақирувчи ёзувлар ёки ёрлиқчалар;

ж) ташилаётган юкларни хавфлилик синфи ёки даражаси ҳақида огоҳлантирувчи хавфлилик белгилари.

Барча синфдаги хавфли юклар махсус маркалаш, шунингдек транспорт маркалаш белгиларисиз ҳаво транспортида ташилишига йўл қўйилмайди.


174. Барча белгиларни исталган об-ҳаво шароитлари уларнинг аҳволига сезиларли таъсир ўтказмайдиган қилиб қўйиш лозим. Ҳар бир хавфлилик белгисининг узлуксиз ёки нуқталардан иборат чизиқ билан белгиланган ташқи чегараси бўлиши керак.


175. Барча маркалаш белгилари ўраш тўпламларига қўйишда ўраш тўпламининг ёки унинг қўшимчасининг бирор-бир қисми, ёки исталган бошқа маркалаш белгилари уни ёпиб қўймаслиги ёки унга соя ташламаслиги лозим.


176. Ўрамадаги барча маркалаш ёзувлари:

а) ўчиб кетмайдиган, ўраманинг ташқи сиртида босма ёки бошқа усулда ёзилган ёки унга қотирилган бўлиши;

б) аниқ кўринадиган, тушунарли бўлиши;

в) исталган об-ҳаво шароитларининг таъсирига ўзларининг сифатини сезиларли даражада ўзгартирмасдан бардош бериши;

г) кескин фарқ қиладиган рангли фонга қўйилган бўлиши;

д) ўрамадаги ўз функцияларини бажаришини сезиларли даражада ўзгартириб юбориши мумкин бўлган бошқа маркалаш ёзувларининг ёнида қўйилмаслиги керак.


177. Агар ўрама ностандарт шаклда бўлса ва хавфлилик белгисининг унинг устига қўйишнинг имкони бўлмаса, белгини ўрамага мустаҳкам ёрлиқ ёрдамида қотиришга рухсат этилади.


178. Ичида суюқ хавфли юки бўлган юк ўринларига юк ўрнини қай йўсинда жойлаштиришни кўрсатиш мақсадидан ўзгача мақсадда кўрсаткичлар қўйилмайди.


179. Маркалаш белгилари жойланмаган буюмларни ҳар бирининг ўзига, унинг таянчига ёки уни ортиш/тушириш, сақлаш ёхуд ишлатиш мосламасига қўйилади.


180. Қаттиқ моддаларга нисбатан, агар қаттиқ моддалар ҳаво транспортида ташиш учун эритилган ҳолда тақдим этилаётган бўлса, хавфли юкларни ташиш ҳужжатида кўрсатилган тегишли юклаш номининг ёнига "эритилган" сўзи қўшиб қўйилади.


181. Юк ўринларига маркалаш белгилари тамға, типографик ёки бошқа бирор усулда қўйилиб уларнинг етарли даражада ўзгармаслиги таъминланади.


182. Номлари аниқ кўрсатилмаган ва умумий номларга киритилган моддалар ва буюмлар учун аниқ номга эга бўлган ҳамда жойларда хавфли юклар билан бирга бўлиши керак бўлган хавфлилик белгилари Рўйхатда кўрсатилган.


183. 8-синфга мансуб моддаларни ўз ичига олувчи юк ўринлари, агар моддаларнинг заҳарловчанлиги матоларга ўювчи таъсир ўтказиши билангина боғлиқ бўлса, 6.1.-тоифасининг қўшимча хавфлилик белгисига эга бўлмаслиги керак.


184. 4.2.-тоифага мансуб моддалар, агар улар осон алангаланадиган қаттиқ моддалар бўлса, 4.1.-тоифасининг қўшимча хавфлилик белгисига эга бўлмасликлари керак.


185. 8-синф, I ёки II жойлаш гуруҳларининг мезонларига жавоб берадиган органик пероксидларни тутувчи ўрамалар коррозиянинг қўшимча хавфи ҳақидаги белги билан таъминланган бўлиши керак. Кўпгина суюқ органик пероксидлар осон алангаланувчи, лекин алангаланишнинг қўшимча белгиси талаб этилмайдиган моддадир, чунки органик пероксиднинг белгиси мазкур маҳсулот алангаланиши мумкинлигини назарда тутади.


186. Инфекцион моддалари бўлган ўрамаларда асосий хавф белгисига қўшимча сифатида ичидагининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда лозим бўлган бошқа барча хавф белгилари қўйилган бўлиши керак.


187. Ичида радиоактив материаллари бўлган ва қўшимча хавф турлари билан таснифланадиган ўрамалар, ушбу характеристикалар кўрсатилган хавф белгиларига эга бўлиши керак. Катта юк контейнерларидан ташқари, радиоактив материалларга эга ҳар бир ўрама, ҳар бир ташқи ўрама, ҳар бир юк контейнери мазкур ўрама, ташқи ўрама ёки юк контейнерининг тоифасига мувофиқ, камида иккита белгига эга бўлиши керак. Белгилар ўраманинг иккита ташқи қарама-қарши сиртларига маҳкамланиши керак. Радиоактив материал тутувчи ҳар бир ташқи ўраш тўплами ўрамани ташқи сиртининг қарама-қарши томонларида қўйилган камида иккита белгига эга бўлиши керак. Ичидагига тааллуқли бўлмаган ҳар қандай белгилар йўқ қилинади.


188. Хавф белгилари қайрилмаслиги керак. Цилиндр шаклидаги ўрамалар шундай ўлчамларга эга бўлиши керакки, хавф белгиларининг четлари бир-бирининг ортига ўтмаслиги керак. Иккита ўхшаш хавф белгиси бўлиши талаб этиладиган радиоактив материалли цилиндр шаклидаги ўрамаларда бу хавф белгилари ўраманинг ўрта қисмида бир-бирига диаметрал қарама-қарши томонларда бир-бирини ёпмаган ҳолда қўйилади. Агар ўраманинг ўлчамлари иккита бир-бирига ўхшаш хавф белгисини бир-бирини четларини ёпмасдан қўйишни имконини бермаса, агар унинг четлари бир-бирини ёпмаса битта хавф белгисини қўйишга рухсат этилади.


189. 9-синфга мансуб магнитланган материалларни ўз ичига олган ўрамалар ёки юк жўнатмалари "магнитланган материал" белгисига эга бўлишлари лозим. Бундай ўрамаларда ёки юк жўнатмаларида ўзгача хавфли юклар учун мўлжалланган белгининг бўлиши шарт эмас.


190. Эркинлаштирилган ўрамалардан ташқари ўрамалар ташиладиган катта юк контейнерлари ва резервуарлари тўртта плакатга эга бўлиши керак. Плакатлар катта юк контейнери ёки резервуарнинг ҳар битта ён томони ҳамда олд ва орқа деворларида вертикал ҳолда қотирилган бўлиши керак. Ичидагига тааллуқли бўлмаган ҳар қандай плакатлар ва белгилар ечиб олиниши керак. Белгилар ва плакатларни параллел равишда қўллашнинг ўрнига, бунга муқобил тариқасида, фақат катталаштирилган белгиларни қўллаш рухсат этилади.


191. Ичида хавфли юклар бўлган ва хавфлилик синфи кўрсатилган белги билан таъминланиши керак бўлган ҳар бир юкларни пакетлаштириш воситасининг ичида, унинг ташқи сиртида мазкур юкларни пакетлаштириш воситасида хавфли юклар борлиги аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Бундай кўрсатиш юкларни пакетлаш воситасига икки томондан чегаралари билиниб турадиган қизил рангли чизиқлар билан белгиланган танитадиган ёрлиқ қистириш йўли билан таъминланиши керак. Бу ёрлиқда мазкур хавфли юкларнинг синфлари ва хавфлилик тоифалари аниқ кўрсатилади.


192. Агар юкларни пакетлаштириш воситасининг ичида "Фақат юк ҲКда" белгиси бўлган юк ўринлари бўлса, белги кўриниб туриши ёки ёрлиқда мазкур юкларни пакетлаштириш воситасини фақатгина юк ҲКга юклаш мумкин эканлиги кўрсатиб ўтилган бўлиши керак. Бу ёрлиқ юкларни пакетлаштириш воситасидан хавфли юк тушириб олингандан кейин дарҳол олиб ташланиши керак.


193. Эркин миқдордаги хавфли юклари бўлган ҳар бир юк ўрни турғун ва билиниб турадиган маркалаш белгисига ва юк жўнатувчининг исми-шарифи ва отасининг исми кўрсатилган ёзувга эга бўлиши шарт.


194. Хавфли юкларнинг чекланган миқдорда тутувчи ўрамаларга тегишли маркалаш белгиси қўйилади.

Хавфли юкларни ташиш халқаро қатновларда амалга оширилганда маркалаш ёзувлари шунингдек инглиз тилида ҳам бўлиши керак.



VIII. ЮК ЖЎНАТУВЧИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


195. Юк жўнатувчи ҲКда қўлланиладиган барча қоидаларнинг риоя этилиши учун жавобгардир.


196. Бирор-бир хавфли юки бўлган юк ўрнини ёки ташқи ўрамани ҳаво транспортида ташиш учун тақдим этишдан олдин юк жўнатувчи қуйидагиларни бажариши лозим:

а) буюмлар ва моддаларнинг ҳаво транспорти орқали ташиш ман этилмаганлигини аниқлаши;

б) юклар тегишли равишда таснифланган, маркалаш белгилари билан таъминланган ва мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ равишда расмийлаштириши;

в) хавфли юклар ҳаво транспортида қўлланиладиган барча талабларга, шу жумладан, ички ўраш тўпламларига ва бир юк ўрнидаги максимал сонини чеклашга нисбатан, жойлаш бўйича йўриқномаларга мувофиқ ўраш тўпламларининг тегишли турларига нисбатан, ички ва ташқи ўраш тўпламларини беркитишнинг тегишли тартибларига нисбатан, жойлаш бўйича конкрет йўриқномалардаги сингдирувчи материалга нисбатан, жойлаш бўйича алоҳида талабларда кўрсатилган мос келишликка ва босим ошишитушишига нисбатан қўйиладиган жойлаштириши;

г) хавфли юкларни ташиш ҳужжатини тегишли равишда расмийлаштириши ва декларацияни имзолаши;

д) ташқи ўрама "Фақат юк ҲКда" белгиси бўлган юк ўринлари учун ишлатилганлигига ишонч ҳосил қилиши (юк ўринлари уларни олдига бориш ва текширишни қулайлигини таъминлайдиган қилиб гуруҳланган бўлса, шунингдек ичида қўшимча хавфи билан таърифланмайдиган 3-синф, III жойлаш гуруҳига мансуб бўлган, заҳарловчи ва инфекцион моддалари, радиаоктив материаллари ва 9-синфга мансуб бошқа хавфли юклари бўлган юк ўринларининг олдига бориш шароитининг мавжудлиги талаб этилмаса);

е) ташқи ўраманинг ичида алоҳида жойлаштиришни талаб этадиган хавфли юклари бўлган юк ўринлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиши;

ж) ички юк ўринларидаги тегишли жўнатиш номлари, Рўйхат бўйича рақамлар, "миқдори чекланган" ёзуви, хавфлилик белгилари ва ишлов бериш бўйича махсус йўриқномалари ташқи ўраманинг сиртида яхши кўриниб турганлигига ишонч ҳосил қилиши;

з) ташқи ўрамадаги маркалаш белгилари ичидаги юк ўринларига мазкур Қоидалар қўядиган талабларга мувофиқ кўрсатиши;

и) хавфли юклар, радиоактив материаллардан ташқари, бирор-бир юк пакетлаш воситасининг ичида бўлмаслиги;

к) юк ўрни ёки ташқи ўрама қайта ишлатилишидан олдин ундаги барча хавфли юкларнинг керак бўлмаган маркалаш белгиларини олиб ёки ўчириб ташлаши;

л) ташқи ўраманинг ичидаги ҳар бир юк ўрни тегишли равишда жойланганлигига, маркалаш белгилари қўйилганлигига, хавфлилик белгилари билан таъминланган ва ўрами бутунлиги - бузилганлигининг бирор-бир белгиси йўқлигига ҳамда мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тегишли равишда тайёрланганлигига ишонч ҳосил қилиши.


197. Алоҳида турдаги радиоактив моддалар, сочилиш қобилияти паст бўлган радиоактив моддалар, 0,1 кг ёки ундан ортиқ уран гектофториди солинган ўрамалар, бўлинувчи материал солинган барча ўрамалар, B(U), B(M) ва С турдаги ўрамалар, ташишнинг махсус шароитларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сертификатланган бўлиши лозим.


198. Юк жўнатувчи ҳар бир қўлланадиган сертификатнинг нусхасига ва ташишдан олдин юк жўнатувчида ўрамани тегишли равишда бекитиш ва ташишга тайёрлашга доир бошқа чора-тадбирлар бўйича йўриқноманинг нусхасига эга бўлиши керак.


199. Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташишни таклиф қилаётган юк жўнатувчи жўнатилаётган хавфли юк ҳақида тўлиқ маълумот ёзилган мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган хавфли юк жўнатувчининг декларациясини (кейинги ўринларда матнда декларация деб юритилади) тузади, имзолайди ва эксплуатантга ёки ташувчига беради.


200. Декларацияда тақдим этилаётган хавфли юкларнинг техник номи, Рўйхат бўйича рақами, синфи ва тоифаси, ўринлар сони, массаси (нетто, брутто), манзил аэропорти, ҳаво транспортида ташиш шароитлари, эҳтиёткорлик чоралари ва чеклашлар, жумладан тавсия этиладиган ўт ўчириш воситалари, кузатиб борувчи шахсларнинг хавфли юкларни ташиш қоидалари билан таништирилганлиги ҳақида, ўрама ва маркалаш ҳақида маълумотлар аниқ кўрсатилган бўлиши керак.


201. Юк жўнатувчи фойдаланилаётган ўраш комплектларининг хавфли юкларга мос келишини таъминлаш бўйича барча керакли чоралар кўрилишини кафолатлайди.



IX. ЭКСПЛУАТАНТ ВА ТАШУВЧИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


§-1. Хавфли юкларни ташиш учун қабул қилиш


202. Хавфли юклар ҲКда ташиш учун жўнатувчи ташкилотлар ва фуқаролардан уларни манзилларига етказиш учун қабул қилинади.

Хавфли юкларни ташиш учун қабул қилиш ташувчи ёки унинг агенти томонидан амалга оширилади.


203. Ташиш учун Рўйхатда кўрсатилган хавфли юклар, агар уларнинг ўрамаси, маркалаш белгиси, шунингдек ташиш ҳужжатлари Конвенция ҳамда мазкур Қоидаларда баён қилинган талабларга мос келса қабул қилинади.


204. Ҳаво транспортида бир ўраманинг массаси (нетто) Рўйхатда кўрсатилган массадан ошмайдиган хавфли юкларни ташишга рухсат этилади.


205. Биргаликда ташиш рухсат этилмайдиган хавфли юкларни битта ҲКда ташиш қатъиян ман этилади.


206. Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш уларни энг қисқа муддатларда етказилишини таъминлайдиган йўналиш бўйича бажарилиши керак.


207. Юк жўнатувчи юкларнинг ёнига қўшиб унинг хавфлилик турига, ўрамасига ва массасига қараб ҲК ва жўнатиш аэропортининг штат бўйича жиҳозлар тўпламига киритилмаган хавфсиз ташиш, юклаш, қотириш ва тушириш материаллари, жиҳозлари ва мосламаларни, шу жумладан индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминлаши шарт.


208. Юкларни қабул қилиш ва авиаташишларни сотиш пунктларида ташувчи ёки унинг ваколатланган агенти кўринарли жойларда хавфли юкларни ташиш ҳақидаги маълумотлар ёзилган билдиришларни етарли миқдорда жойлаштирилишини таъминлайди.


209. Хавфли юклар ташиш учун хавфли юкларни жўнатувчининг декларациясига асосан қабул қилинади.


210. Хавфли юклар ташиш учун тақдим этилаётганда ташувчи ёки унинг ваколатли агенти декларация тўғри тўлдирилганлигини текширади.


211. Декларацияни имзолаган шахс юкни тайёрлаш бўйича бутун жавобгарликни ўз зиммасига олади.


212. Декларация икки нусхада расмийлаштирилади, улардан бири юк билан бирга манзил пунктига етказилади, бошқаси эса аэропортнинг юк хизматида - жўнатиш пунктида қолади.


213. Хавфли юкларнинг ҳар бир жўнатмасига ёки хавфли юкнинг алоҳида ўрнига юк жўнатувчи томонидан юк хатини расмийлаштириш учун, мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган юк жўнатувчининг йўриқномаси тўлдирилади (бундан кейин матнда йўриқнома деб юритилади).


214. Йўриқномага асосан ташувчининг ёки уни агентининг ходимлари томонидан уч нусхада мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган юк хати (бундан кейин матнда юк хати деб юритилади) тўлдирилади. Хавфли юкни ташиш учун юк хатини тўлдиришнинг асосий талаблардан бири бўлиб асосий юк олувчининг ёки унинг ваколатланган шахсининг кўрсатилганлигидир.


215. Хавфли юкларни ташишда юк хатида махсус белгилар қўйилади.

Хавфли юклар эркин миқдорларда ташилганда юк хатида "Эркин миқдордаги хавфли юклар", радиоактив материаллар ташилганда эса "Радиоактив материал. Эркин ўрама" деган махсус белгилар қўйилади.

Хавфли юклар чекланган миқдорда ташилганда юк хатида "Чекланган миқдор" деган махсус белги қўйилади.


216. Расмийлаштирилган юк хатининг бир нусхаси юк хатини расмийлаштирган ташувчида қолади, иккинчи нусхаси эса юк билан бирга кетади ва юкни олаётганда юк олувчисига берилади, учинчи нусхаси юк жўнатувчисига берилади. Юк хатининг тегишли нусхалари, агар юкни битта ҲКда ташишнинг иложи бўлмаса хавфли юкнинг қолган миқдорини бошқа ҲКда ташиш учун хизмат қилади.


217. Ташиш ҳужжатларини расмийлаштираётганда юк жўнатувчи томонидан ишлов беришнинг махсус турлари ҳақида, авария ҳолатларидаги ҳаракатлар ҳақида, жумладан юклаш/тушириш пайтидаги эҳтиёткорлик чоралари, ўрамадан ичидагиларнинг тўкилиши ва сочилишини бартараф қилишнинг усуллари, тавсия этиладиган ва ман этиладиган ўт ўчириш воситалари, индивидуал ҳимоя воситалари ҳақида, Радиоактив материаллар ташилаётганда эса - манзил аэропортига етказилиши керак бўлган рухсат этилган максимал муддатлар, бу муддатларни юк жўнатиш аэропортига олиб келинган фурсатдан бошлаб юкни олувчига топшириш фурсатигача ҳисоблаш шарти билан билдирилаётган маълумотларнинг етарлилигига эътибор қаратилиши керак.


218. Хавфли юкни ташиш учун тақдим этганда ташувчи ёки унинг ваколатли агенти юкни ташиш учун қабул қилиш ҳақида қарорга келади ва декларацияга юкни жўнаш аэропортига олиб кириш вақтини кўрсатган ҳолда тегишли ёзувни киритиб қўяди.


219. Юк ташувчи ёки унинг ваколатли агентининг ходимлари юк жўнатувчига ўзларининг ташиш ҳақидаги қарорларининг хабарини, хавфли юк аэропортга олиб келинишидан олдин, ташувчи ёки унинг ваколатланган агенти белгилаган муддатларда, жўнатилаётган хавфли юкнинг тавсиф ва хусусиятлари инобатга олинган ҳолда етказишлари керак.


220. Бунда юк жўнатувчига юкни жўнаш аэропортга олиб кириш вақти ва ўраманинг ҳолати, унга манзил аэропортининг маркалаш белгиси қўйилганлиги кўздан кечирилгунча, ташиш ҳужжатлари расмийлаштирилгунча, юкни ҲКга ортиш учун турар жойга боргунча унинг автотранспортининг тўхтаб туриш жойи хабар қилинади. Радиоактив юклар ташилаётганда аэропортда радиоактив материалларни сақлаш учун шароити бўлган омборхона бўлмаганда, юк жўнатувчи радиоактив юкни аэропортга ҲКга юклаш учун ташувчи ёки унинг ваколатли агенти белгилаган вақтда олиб келади.


221. Ташувчининг ёки уни ваколатли агентининг ходимлари декларация қилинмаган хавфли юклар ҲКга аралаш юк сифатида ортилишини олдини олиш мақсадида юкни қабул қилаётганда юк ўрнининг ичидагиларига нисбатан тасдиқ талаб этиши керак.


222. Юк ёки йўловчи ҲКнинг бортида кузатиб борувчилар ҳозир бўлишининг лозимлиги ва уларнинг сони махсус ёки баъзи хавфли юкларни ташиш бўйича махсус йўриқномалар орқали ёхуд ташувчининг ёки ваколатланган агентнинг келишилган қарори билан белгилаб берилади.


223. Хавфли юкни кузатиб бораётган шахсда йўловчининг чиптаси (йўловчи ҲКда ташилаётганда), тегишли равишда расмийлаштирилган ишонч қоғози бўлиши, юк ҲКга ортилаётганда (туширилаётганда) иштирок этиши ва юкнинг бутлиги ва яхлитлигини кузатиб бориши керак. Ташувчи ёки унинг ваколатли агенти хавфли юкни кузатиб борувчиларга божхона ва бошқа расмий жараёнлардан ўтишида кўмаклашиши лозим.


224. Хавфли юк йўловчи ҲКда ташилаётганда кузатиб борувчи шахс йўловчи салонида, юк ҲКда ташилаётганда эса борт оператор хонасида юкни кузатиб боради. Кузатиб борувчи шахс хавфли юк ҲКга юкланиб жойлаштирилгандан кейингина ҲКда жойлашиши мумкин.



§-2. Хавфли юкларни аэропортларда

қабул қилиш ва сақлаш


225. Ташувчининг ёки ваколатланган агентнинг ходимлари хавфли юкларни уларнинг маркалаш белгиларининг тўғрилигини ва қўйилган белгиларга мос келишини текширмасдан, тўкилиш ёки юкни тўкислигини бузадиган бошқа бирор белгилар йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан юкни ташиш учун қабул қилмаслиги керак. Ҳаво транспортида ташиш учун яроқсиз бўлган ўраш тўпламидаги хавфли юклар жўнатувчи томонидан жўнаш аэропортига олиб борилишига йўл қўйилмайди.


226. Хавфли юклар юк жўнатувчи томонидан жўнаш аэропортига ташувчи ёки ваколатланган агент белгилаган муддатларда етказилади.


227. Юк жўнатувчи олдиндан юк олувчини унинг манзилига юк жўнатилаётганлиги ҳақида хабардор қилиши, унга авиақатнов ва юк хатининг рақамини, ҲКнинг манзил аэропортига етиб келиш куни ва вақтини билдириши керак.


228. Хавфли юкларни аэропортларда ташиш учун қабул қилиш ташувчининг ёки ваколатли агентнинг ходимлари томонидан амалга оширилади.


229. Хавфли юк ташишга топширилганда юк жўнатувчи ташувчининг ёки унинг ваколатланган агентининг хавфли юкларни ташиш қоидаларига, унинг ўрамасига, маркалаш белгисига, ҳужжатларининг расмийлаштирилишига ва бошқа қоидаларга тааллуқли барча талабларини бажариши, шунингдек ташишнинг Конвенцияда, мазкур Қоидалар ҳамда ташувчининг ҳаво транспортида ташиш қоидаларида кўзда тутилган хавфсизлигини таъминлаши лозим.


230. Хавфли юкларни ташиш учун қабул қилаётганда ташувчининг ёки ваколатланган агентнинг ходимлари декларацияда раҳбарнинг ёки у ваколат берган шахснинг юкни қабул қилиш ва ташиш ҳақида ёзма равишдаги рухсати борлигини, хавфли юк тўғри номланганлигини, унинг жойланиши, ўраманинг ҳолати, маркалаш белгиси қўйилган талабларга, массаси эса ташиш ҳужжатларида кўрсатилганига мос келишини текшириб кўриши шарт.


231. Ташувчи ўзининг хавфли юкларни қабул қилишга тааллуқли бўлган вазифаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, юкни ташишга қабул қилувчи ташувчи ёки унинг ваколатланган агентининг ходими томонидан тўлдириладиган мазкур Қоидаларнинг 5 ва 6-иловаларида келтирилган махсус назорат варағидан (бундан кейин матнда назорат варағи деб юритилади) фойдаланиши керак. Назорат варағи Техник йўриқнома ва мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.

232. ҲКда ташиладиган барча хавфли юклар ташувчининг ёки унинг ваколатланган агентининг ходимлари томонидан юк жўнатувчининг ҳузурида тортилиб кўрилади.


233. Ташишга қабул қилинган ўта хавфли юклар оғирлиги текширилмайди, уларнинг массаси тўғри кўрсатилганлиги учун жавобгарлик юк жўнатувчи зиммасига юклатилади. Бунда ташувчи ёки унинг ваколатланган агенти ходими юк жўнатувчи иштирокида алоҳида юк жойларининг массасини ўлчаш ҳуқуқига эга.


234. Алоҳида юк жойларининг мавжуд массаси юк жўнатувчи кўрсатган массадан фарқланса, мазкур юк партияси ташишга қўйилмайди ва тезкорлик билан жўнатиш аэропортидан олиб чиқилади ва бу ҳақда далолатнома тузилади.


235. Агар ташқи кўрикдан ўтказилишда юк ўрамасининг бузилганлиги ёки унинг ташиш хавфсизлигининг кафолатини бермайдиган мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмасликлари аниқланса, мазкур юк ташиш учун қабул қилинмайди ва дарҳол аэропорт ҳудудидан олиб чиқиб кетилади. Бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва у юк жўнатувчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ташувчида ёки унинг ваколатланган агентида қолади, иккинчи нусхаси эса юк жўнатувчига берилади.


236. Хавфли юкларни аэропортларнинг омборхоналарида сақлаш ичида хавфли юклар бўлган юк ўринларининг орасида мувофиқ келадиган хавфсиз масофалар таъминланиши ҳисобга олинган ва мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида келтирилган юк ўринларини жойлаштириш ҳақидаги жадвал талабларига риоя этилган бўлиши лозим.


237. Хавфли юкларни аэропортнинг юк терминалларидаги махсус хоналарда сақлаш муддати аэропортнинг аниқ технологиялари ва маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Бундай хоналар бўлмаса, заҳарли моддалар ва сувнинг таъсири остида аланга олиб кетадиган моддалардан ташқари, хавфли юклар вақтинча очиқ майдончаларда бостирмалар остида сақланиши мумкин. Бундай ҳолларда хавфли юклар яхлит тўшамаларнинг устига тахланиши ва ёғингарчиликдан ҳамда қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушишидан сақлаш мақсадида брезент ёки бошқа материаллар билан ёпиб қўйилиши керак. Омборхоналар ёки хавфли юклар сақланадиган очиқ майдончалар бошқа иморатлар ва иншоотлардан, ёқилғи-мойлаш материаллари омборхоналаридан ва ҲКларининг тўхтаб туриш жойларидан хавфсиз масофаларда жойлашган бўлиши керак.


238. Аэропортларнинг омборхоналарида сақлаш учун 1-синфга мансуб юкларни қабул қилиш қатъиян ман этилади. Фавқулодда ҳолларда, масалан ҲК қўниб ўтиш аэропортларида техник носозликлар туфайли тутилиб қолганда, уни таъмирлаш учун ичидаги юк туширилиши керак бўлганда, 1-синфга мансуб юклар аэропортнинг омборхоналарида ёки махсус майдончаларида икки суткадан кўп бўлмаган муддат сақланилишига йўл қўйилади.


239. Сиқилган ва суюлтирилган газлар қуруқ, яхши вентиляция қилинадиган, ёнидаги хоналардан ўтга чидамли тўсиқлар билан ажратилган омборларда 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланиши керак. Махсус қистиргичлари бўлмаса баллонларни вертикал ҳолда сақлаш ман этилади. Горизонтал ҳолда сақланаётганда қаторлар орасига ёғоч бруслардан, резинадан ёки етарлича қалинликдаги арқонлардан оралиқ юмшоқ материаллар қўйилиши керак. Сомон, пичан, ёғоч қипиғи ва шу каби бошқа ёнувчан материаллардан оралиқ юмшоқ материал тайёрлаш ман этилади.


240. Ўта совутилган газлар (суюқ кислород, суюқ ҳаво ва бошқалар) солинган идишлар (баллонлар) жўнатувчи томонидан махсус тайёрланган станокларда мустаҳкам ўрнатилганича фақат вертикал ҳолатда сақланиши керак.


241. Заҳарли газлар солинган баллонлар фақатгина барча талабларга жавоб берадиган махсус ёпиқ хоналарда сақланиши керак. Бу хоналарга фақатгина мазкур омборларда хизмат қиладиган шахсларга ва фақат индивидуал ҳимоя воситаларида ёки бошқа газдан ҳимоя қилиш воситаларида кириш рухсат этилади.


242. Хавфли юклар сақланаётганда, музлаб қолиб кейинчалик идиш бузилиб кетмаслиги учун, идишининг оғзи намлик тушишдан ҳимояланган бўлиши керак.


243. Ўз-ўзидан ёниб кетадиган моддалар омборларнинг алоҳида секцияларида, бундай имконият бўлмаган ҳолларда эса, бостирма остида очиқ майдончаларда сақланади.


244. Сувнинг таъсири остида аланга олиб кетадиган моддалар ёпиқ қуруқ хоналарда сақланади.


245. Ичида радиоактив материаллари бўлган ўрамалар текширилмасдан юк жўнатувчининг тамғаси билан қабул қилинади. Ўрамаси бузилган ёки тамғаси йўқ бўлса, контейнер очилмасдан ва ичидаги текширилмасдан, албатта юк жўнатувчига хабар қилинган ҳолда унинг носозлиги ҳақида далолатнома тузилади. Қўшимча совутиш тизими орқали ташқи совутишни ва ташиш пайтида эксплуатацион назоратни талаб этадиган, вентиляцияли ёки ортиқча босимни чиқариб юборадиган мосламали, шунингдек ичида суюқ пирофор материаллари бўлган ўрамалар ҲКда ташилмайди.


246. Омборлар ва майдончалар амалдаги нормаларга мувофиқ ўт ўчириш воситалари билан таъминланган ва ёритилган бўлиши шарт.

Инсонларга, мол-мулкка ва атроф муҳитга зарар келтириши мумкин бўлган ўғирлик ва тегишли бўлмаган равишда фойдаланиш ҳолларини олдини олиш мақсадида, хавфли юкларни сақлаш жойлари доимо тегишли равишда қўриқланиши, ёнғин сигнализациясига ва телефон алоқасига эга бўлиши керак.


247. Хавфли юкларни аэропортнинг омборлари ёки майдончаларида, уларни мос келишлигини инобатга олган ҳолда, тўғри жойлаштирилишини ва сақланишини ташкиллаштириш учун жавобгарлик ташувчининг ёки унинг ваколатланган агентининг ходимларига юклатилади.



§-3. Хавфли юкларни ташиш учун ҲКни тайёрлаш


248. Хавфли юкларни ташиш учун мазкур Қоидаларнинг талабларига ва шу турдаги ҲКни парвоз эксплуатацияси бўйича қўлланмаларга мувофиқ жиҳозланган ва тайёрланган ҲКлари ажратилиши керак.


249. ҲК хавфли юкларни ташиш учун тайёрланаётганда ҲК саҳнидаги юклаш/тушириш ишларини механизациялаштириш воситаларини, ўт ўчириш тизимлари ва воситаларини, жойлаштириш, мустаҳкамлаш ва қотириш ускуналарини, метализациялашни, ерга улашни ва статистик электрсизлантиргичларни, юк бўлмасини ёритиш арматурасини, юк бўлмасида жойлашган электр симларини ва коммутацион аппаратураларни, эшиклар ва люкларнинг, айниқса юк бўлмасидан экипажнинг кабинасига ўтадиган, зич ёпилишини таъминлаш воситаларини, юк бўлмасини вентиляциялаш ва иситиш тизимларини ҳамда юк бўлмасида жойлашган кислород ускуналари ва аппаратурасининг ҳолатини ва созлигини текшириб кўриш керак.

ҲКнинг парвозолди тайёргарлиги хавфли юкларни юклашдан олдин бажарилиши керак. Хавфли юклар ортилишидан олдин юк бўлмалари синчковлик билан тозаланиши ва вентиляция қилиниши керак.


250. Юк кабинасининг юкларни ортишга тайёргарлигини экипажнинг юк ортишга масъул аъзоси текшириб кўради.



§-4. Хавфли юкларни ҲКга ортиш


251. Ташувчининг ёки унинг ваколатли агентининг ходимлари хавфли юклар ҲКга ортилишидан олдин ҳаракат хизмати диспетчерини бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилишлари керак. Ҳаракат хизматининг бошлиғи ёки шу хизматнинг навбатчи диспетчери журналда юкларни қайси синф ва тоифаларга мансублигини, уларнинг умумий массасини ва манзил аэропортини кўрсатган ҳолда, ҲКга хавфли юклар ортилганлигини ёзиб қўйиши керак.

Ташувчи ёки унинг ваколатли агенти хавфли юкларни ортишни бошлашдан олдин ортиш ишларини бажарилишининг тўла хавфсизлиги учун қуйидагиларни таъминлаши керак:

а) ҲКни ортишга қўйиш учун доимий жойни ўз вақтида тайёрлашни;

б) юкни ортиш жойида керак бўлган механизациялаш, ўт ўчириш, қаттиқ таъсир этадиган заҳарли моддалар билан ишлаганда эса - кимёвий ҳимоялаш воситалари мавжудлигини;

в) юкни ортиш жойининг қўриқланишини ва алоқа воситаларининг мавжудлигини;

г) юк ортувчиларининг, тиббий ва ўт ўчириш хизматлари вакилларининг тайинланишини, шунингдек бу шахсларнинг хавфли юкларни ортиш тартиби ҳақида тайёрланишини, ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништиришни;

д) юк ортиш жойларини ва хавфли юклар ортилган ҲКни қўриқлашни, экипаж аъзоларини, техник ходимларни ва ҲКга ҳизмат кўрсатиш ва хавфли юкларга ишлов бериш билан боғлиқ бўлган бошқа шахсларни қўйишнинг белгиланган тартибга риоя этилаётганлигини;

е) хавфли юкларни олиб келиш, ортиш, жойлаштириш ва ҲКнинг юк бўлмаларида қотиришнинг аниқ тартибини белгиланишини.


252. Ташувчи ёки унинг ваколатланган агенти ҳаво транспорти орқали ташиш учун таклиф этилаётган хавфли юкларни қабул қилинишида уларни аэродромларга олиб кирилишида ёки аэродромлардан олиб чиқилишида ерда ташилишини таъминланишини назарда тутиши, хавфли юкларни аэродромга олиб кирилишида ёки аэродромлардан олиб чиқилишида ерда ташиш учун ажратилган автотранспортнинг харакатланиш схемасини аниқ ишлаб чиқиши керак.


253. Хавфли юкларни ортиш жойларида бегона кишиларнинг бўлиши ва ортилмайдиган юкнинг мавжуд бўлиши ман этилади.


254. Хавфли юкларни ташиш ва ортишда ишлатиладиган махсус автотранспорт, юк кўтариш механизмлари хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаб бериши керак.


255. Ичида хавфли юклар бўлган юк ўринлари, ташқи ўрамалар ва бошқа пакетлаш воситалари, агар уларда ичидагининг тўкилиши ёки ўзининг шикастланиши йўқлигини белгиловчи юклашолди текшируви ўтказилмаган бўлса, ҲКга ёки юкларни пакетлаш воситасига ортилмайди.


256. Қўлда бажариладиган юклаш операциялари шахсий хавфсизлик ва юкларни зарарланишдан асраш чораларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши керак. Хавфли юкларни ташлаб юбориш, тарани зарарлаши мумкин бўлган илмоқлардан фойдаланиш, судраш ва қиррасини бураб силжитиш, битта юкни иккинчисига уриш қатъиян ман этилади.


257. Хавфли юклар ҲКнинг фақатгина хавфли юкларни ташиш учун фойдаланса бўладиган багаж-юк бўлмаларига ортилиши мумкин.


258. Бир-бирига таъсир кўрсатиш хавфи бўлган моддалар ёнма-ён қўйилиши ва идиш ичидан моддалар оқиб чиқса, улар ўзаро таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатда жойлаштирилиши мумкин эмас. Турли хилдаги хавфли хусусиятларга эга бўлган хавфли юклар қўйилган жойлар орасидаги хавфсиз масофанинг бўлишини таъминлаш мақсадида мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида кўрсатиб ўтилган юкларни жойлаштириш талабларига риоя қилиниши шарт. Юкнинг синфи ёки тоифаси асосий ёки қўшимча хавфли бўлишидан қатъи назар, бундай тартиб қўлланилади.

259. Юкни ортиш пайтида ҲКнинг ёнига 1-синфга мансуб юкларни ортиш учун керак бўлганидан кўпроқ миқдорда олиб бориш ман этилади. Ортиш (тушириш) пайтида ҲКнинг ёнига фақатгина ортиш/тушириш ишларини бажариш учун керак бўлган техниканинг олиб борилиши рухсат этилади. ҲКга 1-синфга мансуб юклар ортилаётганда юк ортиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа бирор-бир ишларнинг бажарилиши ман этилади.


260. 1-синфга мансуб юклар ортилаётганда қутиларни елкада ташиш, судраш, ағдариш ва ташлаб юборишга рухсат этилмайди. Тушиб кетган қутилар, тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда, юк ортиш жойидан эҳтиёткорлик билан олиб кетилади (уларни ҳавода ташиш ёки юк жўнатувчининг омборига қайтариш ҳақидаги масалани юк жўнатувчининг мутахассиси ҳал қилади).


261. ҲКнинг бортида портловчи моддаларни бирга жойлаштиришнинг рухсат этилган даражаси уларнинг бир-бирига мос келиши билан белгиланади.


262. ОАСни ортиш жараёнида ҲКга ёқилғи, кислород, шунингдек олов ҳамда учқун чиқариши мумкин бўлган асбобларни қўллаган ҳолда таъмирлаш ёки радио ва электр ускуналарини текшириш бўйича бирор-бир ишларни амалга ошириш қатъиян ман этилади.


263. Агар ОАС арзимаган миқдорда сизиб чиққан ёки ўрамаси терлаб турган бўлса ҳам, тара ёки ўрама ҲКга ортилмайди. Ортиб бўлгандан сўнг таранинг ва ўраманинг бутлигини кўздан кечириб чиқиш керак.


264. Суюқ хавфли юкларни ўз ичига оладиган учи ёпиладиган мосламаларга эга алоҳида беркитиш мосламалари ҲКнинг бортига юкланаётганда, уларнинг ён томонида беркитиш мосламалари бўлса ҳам учидаги беркитиш мосламалари тепага қараб туриши керак.


265. Агар заҳарловчи ёки инфекцион моддалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари алоҳида-алоҳида юкларни пакетлаш воситаларига жойлаштирилмаган бўлса, заҳарловчи, инфекцион моддалар ва қўшимча хавфлилик белгисини қўйишни талаб этадиган моддалар жониворлар, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатида маркалаш белгилари қўйилмаган ёки маълум бўлган моддалар, инсонлар ва жониворлар истеъмол қилишга мўлжалланган егуликлар ва бошқа истеъмолга яроқли моддалар билан битта бўлинмада ташилмаслиги ва ҲКнинг саҳнига жойлаштирилаётганда, агар инфекцион моддалар битта юкни пакетлаш воситасига жойлаштирилган, озиқ-овқат маҳсулотлари ёки жониворлар эса бошқа юкни пакетлаш воситасига жойлаштирилган бўлса, бундай юкларни пакетлаш воситалари ёнма-ён турмаслиги керак.


266. Радиоактив моддаларни ташишда энг кам эришиладиган даражада радиоактив нурланишни чеклаш мақсадида имкон қадар узоқроқ хавфсизлик масофаларини қўллаш керак.


267. Радиоактив материалларга эга бўлган юк ўринларини ҲКга ортишда инсонлар, жониворлар ва чиқарилмаган фотоплёнкалардан алоҳида жойлаштирилади.


268. Сиртида нурланиш даражаси бўлган ўрамалар ёки ташқи ўрамалар ҲКда ташилмаслиги керак (махсус шароитларда ташиш ҳоллари бундан мустасно).


269. Радиоактив материаллар юк ҲКда ташилганда қўлланилиши керак бўлган минимал хавфсиз масофалар мазкур Қоидаларнинг 8-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ аниқланади.


270. Магнитланган материаллар бирлаштирилган магнитли авиация компасларига ёки асосий компаснинг таъсирчан элементларига сезиларли таъсир ўтказа оладиган ҳолатда ортилмаслиги керак. Жойлаштирилаётганда магнитланган материаллардан авиация компасларигача ёки компасларнинг таъсирчан элементларигача бўлган минимал масофа магнитланган материалларнинг майдонини кучланишининг қиймати билан белгиланади, агар жойланган ҳолдаги конкрет буюмни жойлаштираётганда компасгача ёки таъсирчан элементларгача бўлган минимал масофа номаълум бўлса ёки уни аниқлашнинг иложи бўлмаса, ёхуд ташилиши керак бўлган материаллар авиация компасларига таъсир кўрсатаётган бўлса, ташилиши керак бўлган юк махсус текширувдан ўтказилиб, минимал хавфсиз масофа аниқланилиши керак.


271. Алоҳида юк сифатида ёки бошқа юкларни совутиш реагенти сифатида олиб кетилаётган қуруқ муз ҲКнинг турига, вентиляция таърифларига, жойлаш усулига ва жойлаштирилишига қараб тегишли чоралар кўрилган шароитда ташилиши мумкин. Ташувчи ёки унинг ваколатли агенти қуруқ муз ортилаётганлиги ёки у аллақачон ҲК саҳнида эканлиги ҳақида ердаги ходимларга маълумот бериши керак.


272. Полимер смолалар, гранулалар ёки пластмасса шаклланадиган материаллар ҳар қандай кириши қийин бўлган трюмда, ҳар қандай ҲКда ташилиши мумкин.


273. 4-синфга мансуб юклар ортилганда мунтазам равишда ҳароратни кузатиб бориш керак. Юк сезиларли даражада қизиб кетса, уни дарҳол ҲКдан хавфсиз масофага олиб бориб, ичидагисининг ҳароратини ва тара ичидаги босимни тушириш чораларини кўриш керак.


274. Ичида ўз-ўзидан реакцияга киришувчи 4.1 ёки 5.2. тоифаларга мансуб органик пероксидлари бўлган юк ўринлари ёки юкларни пакетлаш воситалари, ташиш пайтида тўғридан-тўғри тушувчи қуёш нурларидан асралиши ва барча иссиқлик манбаларидан ажратилган ҳолда, яхши вентиляция қилинадиган ерда жойлаштирилиши керак.


275. Хавфли юклар юк ҲКда ташилганда экипаж аъзоси ёки бошқа ваколатланган шахс уни кўриш имкониятига эга бўладиган қилиб ортилади. Бунда хавфлилик белгилари кўриниб туриши керак. Бундай талаб 3, 6, 7, 9-синфларга ва III жойлаш гуруҳига мансуб бўлган, қўшимча хавфлилиги билан таърифланмайдиган моддаларга тааллуқли эмас.


276. Хавфли юклар транспорт воситаларидан ҲКга ва ҲКдан транспорт воситасига ортилаётганда ташувчининг ёки унинг ваколатланган агентининг ходимлари юк жўнатувчи билан бирга ортиш ишларининг барча иштирокчилари билан хавфли юкларнинг характери ва хоссалари, юкни тахлаш, ортиш, кўтариш, тушириш, кўчиришнинг тавсия этиладиган усуллари ва шахсий хавфсизлик чоралари ҳақида тайёрланган бўлиши керак.


277. Ташувчининг ёки уни ваколатли агентининг ходимлари ортишдан олдин хавфли юклар ортилаётганлиги ҳақида ҲКнинг командирини огоҳлантириб қўйишга мажбурдирлар.


278. Аэропортда хавфли юкларни ҲКга ортиш ташувчининг ёки унинг ваколатли агенти ходимларининг, юклаш бўйича диспетчернинг ва ҲК экипажининг юклаш бўйича масъул ходимининг раҳбарлиги остида амалга оширилади.


279. Ичига хавфли юклар солинган ва ҲКга ортилган бирор-бир юк ўрнида ичидагининг чиқиши мавжудлиги ва шикастланганлиги аён бўлиб қолса, ташувчининг ёки унинг ваколатланган агентининг ходимлари, ваколатланган органнинг ходимлари билан бирга бундай юк ўрнини ҲКдан тушириб олишади ҳамда юк жўнатмасининг қолган қисми лозим ҳолатда бўлишига ва бошқа юк ўринларининг ифлосланишдан ҳимоялашга қаратилган чораларни кўришади.


280. Битта ҲКга турли синфларга мансуб хавфли юкларни ортиш фақатгина бирга ташилиши мумкин бўлган юклар учунгина рухсат этилади.


281. ҲКнинг бортига хавфли юкларни қабул қиладиган экипаж аъзоси юк ўринлари ўрамаларининг ташқи ҳолатини кўздан кечириши ва юклар ҲКнинг юк бўлмаларида тўғри жойлаштирилишини назорат қилади.


282. Агар хавфли юклар солинган юк ўринларидаги хавф белгиларининг йўқолганлиги, қотирилган жойлари бўшаб қолганлиги ёки мос келмаслиги аниқланса, ташувчининг ёки унинг ваколатли агентининг ходимлари декларацияда кўрсатилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда мос келадиган хавфлилик белгилари билан алмаштиришлари керак.


283. Ташувчининг ёки унинг ваколатли агентининг ходимлари, экипаж аъзолари ва ҲКга хизмат кўрсатиш ҳамда хавфли юкларга ишлов бериш билан боғлиқ бошқа шахслар, ортиш ишларини амалга ошираётганда ва ташиш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, эҳтиёткорлик чораларига қатъий амал қилишлари ва хавфли юклар билан муомала қилиш қоидаларини оғишмай бажаришлари керак.


284. Хавфли юклар юк ҲКда ташилганда ортилиб бўлгандан кейин экипажнинг кабинасига, хавфли юкларни ҳолатини кўздан кечириш ва юк люкини бошқариш учун ўтиш йўлакларига бемалол бориш имконияти, эшикларнинг ва люкларнинг бемалол очилиб-ёпилиши, ҳалокат ҳолатларидаги чиқишлардан фойдаланиш ҲКдаги дастлабки ўт ўчириш воситаларига бориш имконияти таъминланиши керак.


285. Бортида хавфли юклар ташилаётган ҳаво кемаси учиб кетишидан олдин ташувчи ҳаво кемаси командирига намуна (мазкур Қоидаларнинг 9-иловаси) бўйича қўлда ёки машинада ёзилган, юк сифатида ташиладиган хавфли юклар тўғрисидаги аниқ ва қулай ўқиладиган махсус юклар тўғрисидаги ахборот (NOTOC)ни бериши шарт.

Ташувчи ёки унинг ваколатланган агентининг ходими хавфли юклар тўғрисидаги ахборот (NOTOC)нинг нусхасини ерда сақлаши шарт. Учиб кетиш ва қўниш режалаштирилган аэропортлари бу ҳужжатнинг нусхасини ёки унда ёзилган маълумотларни бу юкни ташишга тааллуқли бўлган парвоз тугагунига қадар ҳеч қандай қийинчиликларсиз олиш имкониятига эга бўлиши зарур. Ташувчи хавфли юк партиясини ташишга тааллуқли бўлган ҳужжатнинг ҳеч бўлмаганда бир нусхаси хавфли юк партияси ташилган қатнов тугатилганидан кейин камида уч ой сақланишини таъминлаши зарур. Энг камида қабул қилиш назорат варағи ва ҳаво кемаси командирига ёзма равишда берилган маълумот баён этилган ҳужжатлар сақланиши шарт.

286. Ҳаво кемаси командири махсус юклар тўғрисидаги ахборот (NOTOC) нусхасини олганлигини шахсий имзоси билан тасдиқлаши шарт.


§-5. Хавфли юкларни йўловчи ҲКда ташиш


287. Хавфли юклар йўловчилар билан банд этилган салонда ёки ҲКнинг кабинасида ташилмайди.


288. Йўловчилар ва экипаж аъзолари хавфли юкларни, айниқса радиоактив материалли эркин ўрамаларни, қўл юки, багаж сифатида ёки ўзлари билан бирга ташимасликлари керак. Ўз ичида хавфли юклар бўлган хавфсизликни таъминлаш воситалари (қутилар, сумкалар ва ҳоказолар) масалан, литийли батареялар ёки пиротехник моддаларни ташиш ман этилади.


289. Хавфли юклар ҲКнинг асосий палубасининг багаж-юк бўлмасида, агар бу бўлма ҲКнинг багаж-юк бўлмасига қўйиладиган барча талабларга жавоб берсагина ташилиши мумкин.


290. "Фақат юк ҲКда" деган белги билан таъминланган хавфли юклар йўловчи ҲКда ташилмайди.


291. Йўловчи ҲКда бир ўрамадаги максимал (нетто) массаси Рўйхатда кўрсатилганидек бўлган ва йўловчи ҲКда ташишга рухсат этилган хавфли юкларни ташиш мумкин.


292. Қатновлардаги йўловчи ҲКда хавфли юкларни трансфер усулида ташишда, бутун йўналиш бўйлаб тоннажни бронлашни амалга ошириш керак. Бутун йўналиш бўйлаб бронланганликни тасдиқловчи маълумот олинмасдан трансфер орқали хавфли юкларни жўнатиш ман этилади.


293. Таркибида кимёвий реакция натижасида кислород ажратиб чиқарадиган кимёвий моддалари бўлган ҳар қандай мосламаларни йўловчи ҲКда юк сифатида ташиш ман этилади.


294. Йўловчи ҲКда ташиш рухсат этилган хавфли юкларни ортиш ҲКга йўловчилар ўтиришидан олдин ва бошқа юклар ҳамда йўловчиларнинг багажи ортиб бўлингандан кейин амалга оширилади.


295. Йўловчи ҲК полининг остида жойлашган багаж-юк бўлмаларида ташилаётган, ичида радиоактив материаллари бўлган ўрамаларни имкони борича багаж-юк бўлмасининг полида жойлаштириш керак.


296. Фавқулодда фойдаланиш туридаги ўрамалар ва юклар йўловчи ҲКда ташилмаслиги керак.


297. Ичида радиоактив материаллари бўлган ўрама, ташқи ўрама ёки пакетлаш воситаси инсонлардан ажратилган ҳолда жойлаштирилиши керак. Қўлланилиши керак бўлган минимал хавфсиз масофалар мазкур Қоидаларнинг 10-иловасида келтирилган жадвалга биноан аниқланади. Бу масофалар радиоактив материалларни ташиш қанча вақт давом этишидан қатъи назар, ўрамалар, ташқи ўрамалар ёки пакетлаш воситаларининг сиртидан йўловчилар салонининг ёки экипаж кабинасининг энг яқин ички сиртигача ёки полнинг бетигача ўлчанади.


298. Йўловчиларни ҲКда ташишда иштирок этаётган ташкилот ёки корхона йўловчиларга ҲКда ташиш ман этилган хавфли буюм ва моддаларнинг турлари ҳақида маълумотларни тақдим этиши керак. Бундай маълумотларнинг таркибида энг камида огоҳлантириш мавжуд бўлиб, улар йўловчилар билан мулоқотлар амалга ошириладиган жойларда ўрнатилган бўлиши керак.



§-6. Хавфли юкларни ҲКдан

тушириш ва уларни топшириш


299. Хавфли юкларни ҲКдан туширишдан олдин транспорт тарасининг бутунлигига ва хавфли моддаларнинг полга тўкилмаган ёки сочилмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.


300. Хавфли юклар сочилган ёки тўкилган тақдирда ташувчининг ёки уни ваколатланган агентининг авиация-муҳандислик ходимлари тиббий хизмат ходимлари билан биргаликда ҲКнинг багаж-юк бўлимида ҳосил бўлиши мумкин бўлган буғлар ёки газларни чиқариб юбориш чораларини кўради.


301. Юк ўринлари ёки ичида хавфли юклари бўлган ташқи ўрамалари ҲКнинг бортидан ёки юкларни пакетлаш воситаларидан туширилаётганда шикастланишнинг ёки тўкилишнинг излари бор-йўқлиги текшириб кўрилади. Агар тўкилиш ёки шикастланиш белгилари топилса, ҲКнинг хавфли юклар ёки юкларни пакетлаш воситалари жойлашган ерлари шикастланиш ёки ифлосланишнинг бор-йўқлигига текшириб кўрилади.


302. Ичидагиларни сизиб чиқишининг ёки юк ўринларини шикастланишининг белгилари аниқланса, ичида инфекцион моддалари бўлган юк ўринларини ташиш учун жавобгар ходимлар мазкур юк ўрнига ишлов бермасликлари керак. Шунингдек ёнидаги юк ўринларини ҳам ифлосланганлигини текшириб кўришлари ва ифлосланиши мумкин бўлган ҳар қандай юк ўрнини ажратиб қўйишлари, инсонлар хавф остида қолиши мумкин бўлган ҳар қандай транзит пунктлари ҳақида маълумот беришлари ҳамда юк жўнатувчига ва/ёки юк олувчига билдиришнома беришлари керак.


303. Ичида радиоактив материаллари бўлган ўраманинг шикастланганлиги ёки ичидагиси сизиб чиққанлиги аён бўлса ёки ўрама шикастланган ёки ичидагиси сизиб чиққан деб ҳисоблаш учун асос бўлса, бундай ўраманинг ёнига боришни чеклаб қўйиш керак ва мутахассис имкон қадар тезроқ радиоактив ифлосланиш даражасини ва пайдо бўлган нурланиш даражасини баҳолаши керак. Бундай ҳолда ҲКси, ўрама, яқин атрофдаги ортиш ва тушириш ҳудудлари, лозим бўлганда шу ҲКсида ташилган бошқа барча материаллар баҳоланади. Агар керак бўлса инсонларни, мол-мулкни ва атроф муҳитни ҳимоялаш учун қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши керак.


304. Ичида радиоактив материаллари бўлган ўрамалар юк жўнатувчининг тамғалари билан, ичидагиси текширилмасдан берилади. Ўрама бузилган ёки тамғаси йўқ бўлса, контейнер очилмасдан ва ичидагиси текширилмасдан юк жўнатувчиси хабардор қилинади, носозлик ҳақида далолатнома тузилади.


305. Шикастланган ёки ичидагиси ташишнинг нормал шароитлари учун рухсат этилган чегаралардан ошадиган даражада кўп чиққан ўрамалар бирорта мос келадиган назорат остидаги оралиқ объектига олиб бориб қўйилиши мумкин.


306. Доимий равишда радиоактив материалларни ташиш учун ишлатиладиган ҲКси ва ускуналар, радиоактив ифлосланиш даражасини аниқлаш мақсадида мунтазам равишда текширилиб турилади. Бундай текширувлар қанчалик тез-тез ўтказилиши радиоактив зарарланиш эҳтимолига ва ташилаётган радиоактив материалларнинг ҳажмига боғлиқ.


307. Радиоактив материалларни ташиш жараёнида сиртидаги тегишли чегаралардан ортиқроқ даражада радиоактив ифлосланишга дучор бўлган ҳар қандай ҲКси ёки ускуналар ёки уларнинг бир қисми мутахассислар томонидан имкон қадар тезроқ дезактивация қилиниши ва қайд этилмаган радиоактив ифлосланиш даражаси сиртидаги чегараларнинг даражасигача пасаймагунга қадар улар қайта ишлатилмаслиги керак.


308. ҲКнинг полига кислоталарнинг ва бошқа коррозия моддаларининг тўкилганлиги аён бўлса, мутахассислар ҲКнинг барча узелларини текшириб чиқишлари керак, улар топилган барча нуқсонларни бартараф этиш чораларини кўришлари ва ҲКни бундан кейин эксплуатация қилиш мумкинлиги ҳақида ўз хулосаларини беришади.


309. Заҳарли, портловчи моддаларни ва кислоталарни ташийдиган юк кўтариш машиналарининг кўтариш механизмлари иккита тормозга эга бўлиши керак. Ўт олдириш тизимининг бузилган, ёқилғиси оқадиган ва бошқа носозликлари бўлган транспортнинг ва кўтариш механизмларининг хавфли юклар билан ишлашига йўл қўйилмайди.


310. Қўлда бажариладиган тушириш операциялари шахсий хавфсизлик ва юкни зарарланишдан асраш чораларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Хавфли юкларни ташлаб юбориш тарани зарарлаши мумкин бўлган илмоқлардан фойдаланиш, судраш ва қиррасини бураб силжитиш, битта юкни иккинчисига уриш қатъиян ман этилади.


311. Хавфли юкларни ҲКдан олиб транспорт воситасига юклашни ташувчининг ёки унинг ваколатли агентининг энг тажрибали ва малакали ходимлари бажаришлари керак.


312. Хавфли юкларни ҲКдан туширишдан олдин ташувчининг ёки унинг ваколатланган агентининг ходимлари юк жўнатувчи билан бирга тушириш ишларининг барча иштирокчиларини хавфли юкларнинг характери ва хоссалари, юкни тахлаш, ортиш, кўтариш, тушириш, кўчиришнинг тавсия этиладиган усуллари ва шахсий хавфсизлик чоралари ҳақида тайёрлаши керак.


313. Хавфли юклар етиб келганлиги ҳақидаги хабарнома, агар юкни олувчи юк жўнатувчи кўрсатган вақтда етиб келмаган бўлса, юк олувчи ёки юк хатида кўрсатилган бошқа ваколатли шахсга, юклар ҲКдан тушириб бўлингандан сўнг 3 соат мобайнида юборилади.


314. Агар юкни олувчи мўлжал аэропортида бўлмаса, ташувчининг ёки унинг ваколатли агентининг ходимлари юк жўнатувчига буни хабар қилиб, ундан мазкур юкни бундан кейин нима қилиш ҳақида маълумотларни олишлари шарт.


315. Хавфли юкларни ўз вақтида олмаганлик учун уч нусхада далолатнома тузилади, улардан иккитаси юк жўнатувчига ва юк олувчига жўнатилади, биттаси эса далолатномани тузган мўлжал аэропортда қолади.


316. Юкни қабул қилувчи ўта хавфли юкни қабул қилиш учун ташувчи ёки унинг ваколатли агенти кўрсатган вақтда аэропортга келиши керак. Юк юк олувчига ҲКдан туширилгач, тезда, аэропорт омборларига киритилмай ва вазни тортилмай берилади. Тара ёки ўрама бузилганда ҳам юк шундайлигича тортилмасдан юк олувчига берилади. Бу ҳолда юк массаси юк олувчи омборида ташувчи ёки унинг ваколатланган агенти ходими иштирокида тортилади.



X. ХАВФЛИ ЮК ОРТИЛГАН

ҲКНИНГ ПАРВОЗИ


317. Хавфли юклар ортилган ҲК жўнаш аэропортидан учиб манзил аэропортига етиб боргунга қадар харакат хизмати диспетчерларининг алоҳида назорати остида бўлиши керак.


318. Хавфли юкларни олиб кетаётган ҲК учишидан олдин унинг учун, парвоз энг қулай метеорологик шароитларда ўтиб юкни энг қисқа муддатларда етказилишини таъминлайдиган йўналиш ва эшелон ҳам тайинланган бўлиши керак.


319. Юк ҲКда ташилаётган хавфли юкларнинг ҳолати парвоз давомида мунтазам назорат қилиб борилиши керак.


320. Хавфли юкларни олиб бораётган ҲКга оралиқ аэропортларда техник хизмат кўрсатиш ва ёқилғи қуйиш навбатсиз амалга оширилади.


321. Кузатиб борувчи шахслар, ҲК командирининг рухсатисиз мустақил равишда юкларни силжитиши, носозликларни бартараф этиш ҳуқуқига эга эмас, парвоз хавфсизлигига аниқ хавф соладиган ҳолатлар бундан мустасно. Парвоз давомида ичида хавфли юк бўлган тара ва ўраманинг парвознинг хавфсизлигига хавф туғдирадиган бирор-бир носозлиги аниқланса, кузатиб борувчи шахслар бу ҳақда дарҳол ҲК командирига ахборот беради.

Парвоз пайтида ҲК командирининг фармойишларини кузатиб борувчи шахслар эътироз билдирмасдан, сўзсиз бажаришлари шарт.


322. Парвоз экипажи хавфли юкларни ташиш билан боғлиқ ўзининг мажбуриятлари ҳақида хабардор қилинган ҳамда хавфли юкларни ташиш пайтида авария ҳолати юзага келганда амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатлар борасида кўрсатмалар олган бўлиши керак.

Парвоз вақтида умумий авария ҳолати юз берса, ҳаво кемаси командири аэропорт маъмуриятига ҳаво кемаси бортидаги барча хавфли юклар тўғрисида хабар етказиш мақсадида, шароитга қараб, имкони борича бу тўғрида ҳаво ҳаракатини бошқариш бўйича тегишли органга хабар бериши зарур. Кейин эса Парвозларни бажариш йўриқномаси бўйича ҳаракат қилиши керак. Экипажнинг хавфли юклар билан боғлиқ бўлган авария ҳолатларида ҳаракат қилиши бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи материаллар "Ҳаво кемасида хавфли юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган авария ҳолатларида ҳаракат қилиш тартиби бўйича йўриқнома"да (ИКАО, DOC 9481/AN/928) келтирилган.

323. Бортида хавфли юклари бўлган ҲК мажбурий қўнган ҳолатларда ҳаракат хизматининг диспетчери бу ҳақда дарҳол қўниш, жўнаш ва манзил аэропортларининг бошлиқларига, лозим бўлган ҳолларда эса жойида ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш учун ваколатли органларга хабар беради.


324. Хавфли юклар олиб борилаётган манзил аэропортига яқинлашиб келаётганда ҲК командири бу ҳақда ўз вақтида ҲК етиб келгач, ушбу юк дарҳол тушириб олиниши учун ҳаракат хизмати диспетчерини огоҳлантиради.


325. Ташиш давомида аниқланган, ичида хавфли юклар бўлган ўрамалар бузилишининг барча фактлари, мажбурий қўниш ҳақида ва бошқа маълумотларни ҲКнинг командири манзил аэропортнинг раҳбарига, ҲК рўйхатда турган авиакорхонанинг раҳбарига ёзма равишда батафсил ахборот бериши ва аниқланган бузилишларни далолатнома тузиш орқали (эркин шаклда) расмийлаштирилиши шарт.



XI. ЖАВОБГАРЛИК.

ШИКОЯТЛАР ВА ДАЪВОЛАР


326. Юк ташувчи, юк жўнатувчи ва юкни олувчи хавфли юкларни хавфсиз ташиш қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


327. Юк жўнатувчи қуйидагилар учун жавобгардир:

а) хавфли юк ҳақидаги ташувчи тақдим этган маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ёки нотўғрилиги натижасида ташувчига ёки бошқа шахсга етказилган зарар;

б) ташиладиган юкнинг миллий стандартларига мос келадиган қилиб ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳамда ҳавода ташиш пайтида унинг мустаҳкамлигини ва тўкислигини кафолатлайдиган қилиб синфи белгиланиши ва жойланиши;

в) юк ўрамаларига тўғри ва аниқ маркалаш белгиларини қўйилиши;

г) ташиш ва кузатиб бориш ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилганлиги;

д) юк жўнатмасига ҳавода ташиш ман этилган буюмлар ва моддаларнинг киритганлиги ёки уларни мазкур қоидаларга мувофиқ белгиланган ташиш шароитлари ва талабларига риоя этмаган ҳолда ташишга топширганлиги;

е) ташувчининг қоидалари ва талабларини бажармаганлиги ёки нотўғри бажарганлиги ёхуд ўз вақтида бажармаганлиги;

ж) мазкур Қоидаларга оид талабларни бажармаганлиги.


328. Ташувчи юкни ҳавода ташиш учун қабул қилиб олган фурсатдан бошлаб, то уни юкни олувчига топширгунга қадар ёки белгиланган қоидаларга мувофиқ, бошқа ташкилотга бергунга қадар, хавфли юкни йўқолиши, камомади ёки зарарланиши (айниши) учун, агар зиённи олдини олиш учун барча керакли чора-тадбирларни қўллаганлигини ёки бундай чораларни қўллашни иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса, жавобгар бўлади.

Хавфли юкларнинг йўқолиши, камомади ёки зарарланиши учун ташувчи қуйидаги миқдорларда жавоб беради:

а) нархи эълон қилиниб ташиш учун қабул қилинган хавфли юкларни йўқолганлиги, камомади ёки зарарланиши учун - эълон қилинган нархи миқдорида, ташувчи эълон қилинган нарх ҳақиқий нархдан юқори эканлигини исбот этган ҳолда эса - ҳақиқий нархи миқдорида;

б) нархи эълон қилинмай ташиш учун қабул қилинган хавфли юкларни йўқолганлиги, камомади ёки зарарланиши учун - ҳақиқий миқдорида. Бу жавобгарлик чегараси Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган ҳавода ташишларда жавобгарлик халқаро шартномаларга мувофиқ белгиланади.


329. Ташувчи юк жўнатувчига етказилган зарар (йўқолиши, камомади, зарарланиши ёки хавфли юкни етказишдаги кечикиш) учун, агар бу зарар енгиб бўлмайдиган куч ёки ташувчига боғлиқ бўлмаган бошқа шароитлар туфайли етказилганлигини исботлаб бера олмаса, жавобгардир.


330. Ташувчи хавфли юкни етказишдаги кечикиш учун, агар у бундай кечикишни олдини олиш учун барча чора-тадбирларни қўллаганини ёки бундай чораларни қўллашнинг имкони бўлмаганини исботлаб бера олмаса, жавобгардир.


331. Олдини олишнинг имконияти бўлмаган шароитлар юзага келганда (форс-мажор) ташувчи зиммасидаги жавобгарликдан озод қилинади.


332. Ташувчи қуйидаги ҳолларда хавфли юкларни ташиш пайтида етказилган зарар учун зиммасидаги жавобгарликдан озод қилинади:

а) агар манфаатдор шахс зарар етказилганлигининг керакли далил-исботларини тақдим эта олмаса;

б) агар зарар ҳудудига, ҳудудидан ёки ҳудуди орқали ташиш амалга оширилаётган исталган мамлакатни давлат органларининг қонунчилик ҳужжатлари ташувчи томонидан бажарилиши ва/ёки ушбу меъёрларга юк жўнатувчи риоя этмаслиги натижасида етказилган бўлса;

в) зарар етказилиши бирор-бир ташувчининг назорати остида бўлмагани сабабли содир этилган бўлиб, ташувчи ўзи ёки у ваколатли шахслар зарар етказилишини олдини олиш учун барча чора-тадбирларни қўллаганини ёки бундай чораларни қўллашнинг имкони бўлмаганини исботлаб бера олса;

г) зарар етказилиши хавфли юкка хос бўлган фавқулодда хусусият, сифатидаги камчилик ёки нуқсон, ташувчининг қоидаларига кўра ҳаво орқали ташиш ман этилган деб белгилаб қўйилган предметлар ва буюмларни ташилаётган мулкнинг орасига киритилиши натижасида содир этилган бўлса;

д) ташиш шартларини бажармаслик ва зарар етказилишининг орасида тўғридан-тўғри сабаб-оқибатлилик алоқаси бўлмаса.


333. Агар ташувчи, зарар етказилишига ёки зарар миқдорининг ортишига юк жўнатувчи томонидан хавфли юкни ўраш ёки ташиш қоидалари қўпол равишда бузганлигини исботлаб бера олган ҳолда зарарни тўлашдан озод қилинади.


334. Агар ташувчи хавфли юкни ташиш ҳақидаги шартномани тузаётганда шартноманинг асосий шарти қилиб юкни етказиб бориш муддати кўрсатилган бўлса, унда бутун юк жўнатмасининг йўқотилишида, зарарланишида ёки етказиб боришда кечикишида ташувчини жавобгарлигининг чегараси, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай юкни ташиш учун йиғимлар миқдорини аниқлаш учун асос қилиб олинган, юкнинг оғирлигидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.


335. Юк жўнатувчи ёки юкни олувчи томонидан юк жўнатмасининг бир қисмига етказилган зарар хавфли юкнинг бутун партиясига юкдан бутунлай ёки қисман фойдаланиш имкониятини йўққа чиқариш даражасида таъсир кўрсатгани исботлаб берилган тақдирда, етказилган зарарни қоплаб бериш миқдорлари аниқланаётганда бу нарсалар ёки буюмларнинг умумий массаси эътиборга олинади.


336. Юкни етказиб боришдаги кечикиш учун тўланган пул товонлари, ушбу юк йўқотилган тақдирда тўланадиган пул товонларининг ичига киритилади.

Кечиктириш учун пул товонлари ва кечиктирилган юкка етказилган зарар учун пул товонлари тўлиқ ҳажмда тўлаб берилади.


337. Юкни ташиш бир неча ташувчи томонидан амалга оширилган бўлиб, зарар қайси бир ташувчининг авиайўлида етказилганлигини аниқлашни имкони бўлмаса, ҳар бир иштирок этган ташувчининг жавобгарлиги умумий жавобгарлик қийматини ташувчилар орасида ташиш йўналишининг ҳар бир иштирок этган ташувчи бажарган участкаларининг узунлигига рейтрлаш (пропорционал равишда бўлиш) орқали аниқланади.


338. Агар зарар ташиш шартномасини бажармаганлик ёки ходимлар томонидан ўз хизмат вазифаларини ўтаётганларида атайин бажарилган ҳаракатларининг натижасида етказилган бўлса ва бундай ҳаракатлар белгиланган тартибда исботланган бўлса, ҳар бир ташувчи бошқа ташувчилар олдида жавобгар бўлади.


339. Агар зарар ташувчининг ёки у томонидан ваколатланган шахсларнинг ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида ғаразли ниятлари ёки қўпол эҳтиётсизликлари оқибатида келиб чиққанлиги тасдиқланса, Ўзбекистон Республикасининг ҳавода ташишдаги жавобгарлик ҳақидаги халқаро шартномаларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, жавобгарликнинг белгиланган чегаралари қўлланилмайди.

Ташувчи юк жўнатувчи ёки юкни олувчи билан ўзининг жавобгарлик чегарасини амалдаги қонунчиликка ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланган чегараларга нисбатан ошириш ҳақида келишув тузиш ҳуқуқига эга. Ташувчининг юк жўнатувчи ёки юкни олувчи билан тузган ва ўзининг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига ёки халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланган жавобгарлиги чегараларини пасайтиришга қаратилган келишувлари ҳақиқий эмасдир.


340. Юк йўқотилгани тақдирда ташувчига даъво ҳаво кемасининг белгиланган манзилга қўнганидан ёки ташиш тўҳтатилган кундан кейинги икки йил давомида қилиниши лозим. Даъво қилиш муддати тугаганидан сўнг ҳам, агар ташувчи кўрсатилган сабаб узрли деб ҳисобласа, даъволарни кўриб чиқиш учун қабул қилишга ҳақлидир.


341. Ташувчига тақдим этилаётган ҳар бир шикоятда уни тақдим этишнинг ва етказилган зарарнинг сабаблари, йўқотилган ёки зарарланган хавфли юкларнинг рўйхати, етказилган зарарнинг характери ва қиймати кўрсатилган бўлиши керак.



XII. ЖАВОБГАРЛИКНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ


342. Ташувчи, хавфли юкларни ташиш амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган жараёнларда етказилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш бўйича ўз жавобгарлигини суғурта қилиши керак.



XIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.





Қоидаларига

1-ИЛОВА



3, 4, 8-синфлар ҳамда 5.1. ва 6.1.-тоифалар учун жойлаш

гуруҳи ва хавфли хусусиятларнинг устунлик

ЖАДВАЛИ

Ўрама синфи ёки тоифаси ва гуруҳи

Ўрама синфи ёки тоифаси ва гуруҳи

4.2 II

4.2 III

4.3 I

4.3 II

4.3 III

5.1.I

5.1.II

5.1.III

6.1.I

(ч)

6.1.I

(и)

6.1.II

6.1.III

8.1

(с)

8.1

(қ)

8.II

(с)

8.II

(қ)

8.III

(с)

8.III

(қ)

3. I*



4.3. I

4.3. I

4.3. I

-

-

-

3.I

3.I

3.I

3.I

3.I

-

3.I

-

3.I

-

3. II*



4.3. I

4.3.II

4.3.II

-

-

-

3.I

3.I

3 II

3 II

8.1

-

3 II

-

3 II

-

3. III*



4.3. I

4.3 I

4.3 III

-

-

-

6.1.1

6.1.I

6.1.II

3. III**

8.1

-

8.II

-

3. III

-

4.1. II*

4.2. II

4.2. II

4.3. I

4.3.II

4.3.II

5.1. I

4.1.II

4.1.II

6.1.1

6.1.I

4.1 II

4.1 II

-

8.1

-

4.1.II

-

4.1.II

4.1. III*

4.2. II

4.2 III

4.3. I

4.3.II

4.3 III

5.1. I

4.1.II

4.1 III

6.1.1

6.1.I

6.1.II

4.1 III

-

8.1

-

8.II

-

4.1 III

4.2. II



4.3. I

4.3.II

4.3 II

5.1. I

4.2.II

4.2.II

6.1.1

6.1.I

4.2 II

4.2 II

8.1

8.1

4.2.II

4.2.II

4.2.II

4.2.II

4.2. III



4.3. I

4.3.II

4.3 III

5.1. I

5.1.II

4.2 III

6.1.1

6.1.I

6.1.II

4.2 III

8.1

8.1

8.II

8.II

4.2 III

4.2 III

4.3. I






5.1. I

4.3. I

4.3. I

6.1.1

4.3. I

4.3. I

4.3. I

4.3. I

4.3. I

4.3. I

4.3. I

4.3. I

4.3. I

4.3. II






5.1. I

4.3.II

4.3.II

6.1.1

4.3. I

4.3.II

4.3.II

8.1

8.1

4.3.II

4.3.II

4.3.II

4.3.II

4.3. III






5.1. I

5.1.II

4.3 III

6.1.1

6.1.1

6.1.II

4.3 III

8.1

8.1

8.II

8.II

4.3 III

4.3 III

5.1. I









5.1. I

5.1. I

5.1. I

5.1. I

5.1. I

5.1. I

5.1. I

5.1. I

5.1. I

5.1. I

5.1. II









6.1.1

5.1. I

5.1.II

5.1.II

8.1

8.1

5.1.II

5.1.II

5.1.II

5.1.II

5.1. III









6.1.1

6.1.1

6.1.II

5.1.III

8.1

8.1

8.II

8.II

5.1.III

5.1.III

6.1.1 (ч)













8.1

6.1.1

6.1.1

6.1.1

6.1.1

6.1.1

6.1. I (и)













8.1

6.1.1

6.1.1

6.1.1

6.1.1

6.1.1

6.1. II (р)













8.1

6.1.1

6.1.II

6.1.II

6.1.II

6.1.II

6.1. II(ч)













8.1

6.1.1

8.II

6.1.II

6.1.II

6.1.II

6.1. II (в)













8.1

8.1

8.II

6.1.II

6.1.II

6.1.II

6.1. III













8.1

8.1

8.II

8.II

8.III

8.III

(с) - суюқ; (қ) - қаттиқ; (ч) - чарм; (и) - ички; (р) - респиратор; - мумкин бўлмаган комбинация

*) 4.1- тоифасидаги моддалар

**) Фақат пестицидлар учун. Асосий хавфлилиги 6.1-тоифасига мувофиқ бўлиши керак.





Қоидаларига

2-ИЛОВА


ХАВФЛИ ЮКЛАРНИ ЖЎНАТУВЧИНИНГ

ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Юк жўнатувчи



Юк хатининг рақами

Бет                         дан                      Бетлар

Юк жўнатувчининг қайд этиш рақами

Юкни олувчи




Мазкур Декларациянинг иккита тўлдирилган ва имзоланган нусхаси ташишни амалга ошираётган авикомпанияга берилиши керак.

ОГОҲЛАНТИРИШ

Хавфли юкларни ташишнинг барча амалдаги қоидаларига риоя этмаслик амалдаги қонунларни бузиш ҳисобланади ва жарима санкцияларига олиб келиши мумкин. Ушбу декларация ҳеч қандай шароитларда консолидатор, форвардер ёки юк агенти томонидан тўлдирилмаслиги ва/ёки имзоланмаслиги керак.

ТАШИШ ТАВСИФНОМАСИ

Юк қуйидаги ҳаво кемасига мўлжалланган (кераксизи ўчирилсин) чекловларга жавоб беради


Жўнатиш аэропорти



Йўловчи ва юк ҳаво кемаси

фақат юк ҳаво кемаси

Манзил аэропорти:


Юк тури: (кераксизи ўчирилсин)

НОРАДИОАКТИВ

РАДИОАКТИВ

ЮКНИНГ НОМИ ВА СОНИ (хавфли юкларни ташиш бўйича ИАТА қоидалари 8.1-б)

Хавфли юкларнинг таърифи

Юкнинг тўлиқ номи

Синфи,

тоифаси

UN ёки ID

рўйхати бўйича

рақами

Қўшимча хавфлилик

Ўраманинг

миқдори

ва тури

Жойлаш

бўйича

йўриқ-

нома

Қоидаларга

мос келишининг

тасдиғи






















Ишлов бериш ҳақида қўшимча маълумотлар

Ушбу орқали мазкур юк партиясининг ичидагиси кўрсатилган номи бўйича юқорида тўлиқ аниқланган ва тегишли халқаро ҳамда миллий қоидаларга риоя этган ҳолда таснифланган, жойланган, маркаланган ҳамда белгилар билан таъминланганлигини ва ҳаво транспортида ташиш учун керакли ҳолатда эканлигини тасдиқлайман.

Имзо қўювчининг исми ва лавозими


Декларацияни имзолаш жойи ва санаси


Юк жўнатувчининг имзоси

қоридаги огоҳлантиришга қаранг)





Қоидаларига

3-ИЛОВА


ЮК ХАТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

УЧУН ЮК ЖЎНАТУВЧИНИНГ

ЙЎРИҚНОМАСИ

ЮК ЖЎНАТУВЧИ


ЮКНИ ОЛУВЧИ

Ушбу билан, бу ерда кўрсатиб ўтилган юкни олганингиздан сўнг, бизнинг номимиздан юк хатини ва бошқа керакли ҳужжатларни расмийлаштириб ва имзолаб, юкни Шартномадаги сизнинг Шартларингизга мувофиқ жўнатиб юборишингизни топшираман.

Ушбу орқали мазкур юк партиясининг ичидаги юк кераклигидай қилиб номланганлиги тасдиқланади. Агар юк жўнатмасининг исталган қисмининг ичида хавфли юклар бўлса, ўша қисм амалдаги хавфли юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ равишда кераклигидай қилиб ташиш учун тайёрланган.

Жўнатиш аэропорти

Манзил аэропорти

СЎРАЛАЁТГАН

ЙЎНАЛИШ

СЎРАЛАЁТГАН

БРОНЛАШ

МАРКАЛАШ БЕЛГИСИ

ВА РАҚАМЛАРИ

ЎРАМАНИНГ

МИҚДОРИ, ТУРИ

ЮКЛАРНИНГ ТАЪРИФИ

УМУМИЙ

ВАЗНИ

ЎЛЧАМЛАРИ

ТАШИШ УЧУН ҲАҚ  тўлов учиш

пунктида

ТЎЛАШ ТУРИ  тўлов манзил

кераги пунктида

белгилансин


ЖЎНАШ  тўлов учиш

ПУНКТИДА пунктида

ҚЎШИМЧА

ЙИҒИМЛАР  тўлов манзил

кераги пунктида

белгилансин


СУҒУРТА - БЕЛГИЛАНГАН МАБЛАҒ

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН НАРХ


Ташиш учун

Божхона учун


ЮКНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТЛАР ВА ЭСЛАТМАЛАР


САНА

ИМЗО




Қоидаларига

4-ИЛОВА

Ташувчининг

коди

Юк хатининг тартиб

рақами

Юк жўнатувчининг

номи ва манзили

Юк жўнатувчининг ҳисоб

рақами

Тақиқланган

Юк хати


Юк олувчининг

номи ва манзили



Юк олувчининг ҳисоб

рақами



Юк хатини расмийлаштирган

ташувчининг номи ва манзили

Ҳисоб маълумоти

ИАТА агентининг

коди

Ҳисоб рақами

Жўнаш аэропорти (биринчи ташувчининг манзили) ва талаб қилинган йўналиш

Далил рақами

Маълумот


Қаерга

Биринчи ташувчи (йўналиш ва охирги нуқта)

Кимдан

Кимга

Кимдан

Кимга

Валюта

CHGS

коди

Вазн

Бошқалар

Ташиш нархи

Божхона солиғининг нархи

PPD

COLL

PPD

COLL

Манзил аэропрти

Сўралган қатнов

Сўралган сана

Суғурта ҳисоб рақами

Ташиш

маълумоти

Юк жойининг сони


Брутто вазни



Синф

даражаси

Солиқ солинадиган вазн


Нарх / солиқ

Жами


Юкнинг тури ва сифати


Юк рақами



Олдиндан тўлов

Юкланиладиган вазн

Жамлама

Бошқа чиқимлар

Чиқимларни аниқлаш

Солиқ

Чиқимларнинг жами агентни солиқларидан ташқари

...............................................................................................

Юк қабул қилувчини имзоси

Чиқимларнинг жами ташувчининг солиқларидан ташқари

Жами олдиндан тўлов

Жамламани жами

...............................................................................................

Бажарилган сана                             жой                                 имзо

Валюта курси

Валюта курси

Ташувчилар учун

Манзилдаги тўлов

Чиқимларнинг жами




Қоидаларига

5-ИЛОВА


ХАВФЛИ НОРАДИОАКТИВ МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАШИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ НАЗОРАТ ВАРАҚАСИ

Юк текширувдан ўтмагунга қадар уни ҳеч қандай шароитларда қабул қилманг!


Юк хатининг рақами_________________________

А

Хавфли юк жўнатувчининг декларацияси

ҲА

ЙЎҚ

Н/А

1.

Хавфли юкни жўнатувчисининг декларацияси илова қилинганми:






2.

Юк жўнатувчининг тўлиқ номи ва манзили:






3.

Юк олувчининг тўлиқ номи ва манзили:






4.

6.2 тоифадаги инфекцион моддаларни жўнатишда жавобгар шахснинг номи ва телефон рақами:







5.

Агар юк қоғозининг рақами кўрсатилмаган бўлса уни киритинг:






6.

Бетларнинг рақамлари кўрсатилган:






7.

Агар жўнатиш аэропортининг ёки шаҳрининг номи тўлиқ кўрсатилмаган бўлса уларни киритинг:






8.

ҲК ишлатилмаётган турининг (йўловчи ёки фақат юк) ва "радиоактив" сўзининг усти чизиб қўйилган:






Тушунча

9.

Аниқ жўнатиш номи, жумладан конкрет номи кўрсатилмаган буюмларнинг техник номи:






10.

Синф ва тоифаси ҳамда 1 класс учун мос келувчанлик гуруҳи:






11.

БМТ рақами UN ва ID қўшимчалари билан:






12.

Ўрама гуруҳи:







13.

Қўшимча хавф:








Ўрамалар сони ва тури

14.

Ўрама сони ва тури:






15.

Ҳар бир ўраманинг (нетто ёки брутто вазн) миқдори шу жумладан ўлчов бирлиги ҳам:







16.

Агар турли хавфли юклар битта ички упаковкага ўралган бўлса, у ҳолда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак:

- мос келувчанлик жадвалга асосан:







- 6.2. тоифаси бор БМТ сертификацияланган ўрамалар учун:







- ҳаммаси битта ўрамада (ўрама тури):







- "Q" ўлчами ҳисобланган:







17.

Ички ўрама:

- ички ўрама ишлатилганлиги кўрсатилган:







- мос келувчанлик жадвалга асосан:







18.

Ўраш бўйича йўриқнома рақами:






19.

Агар ўраш бўйича "Y" йўриқномаси қўлланилган бўлса LTD, QTY кўрсатилган:








Расмий рухсатномалар




20.

Агар А1, А2, А51, А81, А109 бўлса махсус ҳолат рақами:







21.

Давлат ваколатли органларининг рухсатномаси бор ва ҳужжатларнинг нусхаси илова қилинган:







22.

Бошқа қўшимча рухсатномалар








Юкка ишлов бериш бўйича ахборот




23.

Ўзи реакцияга киришадиган 4.1 тоифадаги моддалар ва 5.2 тоифадаги органик пероксидлар ёки уларга ўхшаш намуналар учун расмий тасдиқ бор:







24.

Инфекцион моддалар учун олдиндан келишув белгиси:







25.

Юк жўнатувчининг номи, лавозими, жой ва сана кўрсатилган:






26.

Юк жўнатувчининг имзоси:






27.

Юк жўнатувчи томонидан имзоланган ўзгаришлар ва тузатишлар:







Б

Юк хати




28.

"Handling information", "Dangerous goods as per attached Shippers Declaration" катакларида кўрсатилган:






29.

Агар талаб қилинса "Фақат юк ҲК" сўзи:







30.

Агар жўнатма хавфли ва хавфсиз юклардан иборат бўлса, хавфли юкларнинг сони:






В

Ўрама ва ички ўрама




31.

Ўраш йўриқномасига асосан юк тўғри ўралган:






32.

Ўрама ва ички ўрамалар сони ва тури декларацияда кўрсатилганига тўғри келади:







Маркалаш

33.

БМТ сертификацияланган ўрама учун маркалашда:

- рамз ва махсуслаштирилган код:








- X, Y ва Z ўраш гуруҳи/ўраш йўриқномасига асосан:








- рухсат берилган максимал брутто вазни:








- инфекцион моддалар учун ўрама маркалаши:






34.

Аниқ жўнатиш номи ҳамда UN ва ID рақами кўрсатилган:






35.

Юк жўнатувчининг тўлиқ номи ва манзили:






36.

Буюмларнинг нетто вазни ва 1 класс упаковкаларининг брутто вазни:






37.

6.2 тоифадаги инфекцион моддаларни жўнатишда жавобгар шахснинг номи ва телефон рақами:







38.

Махсус маркалаш N 202 ўраш йўриқномасига асосан:







39.

Қуруқ муз бўлса ўрамада унинг нетто вазнини маркалаш:







40.

Миқдори чегараланган ўрамалар учун "LTD .QTY" кўрсатилган:








Ёрлиқлар

41.

Синф ва тоифа кўрсатилган асосий хавф ёрлиқлари:






42.

Синф ва тоифа кўрсатилган қўшимча хавф ёрлиқлари:







43.

Асосий хавф белгиларига қўшимча "Фақат юк ҲКда" ёрлиғи:







44.

Вертикал жойлашган ёрлиқлар:







45.

Магнитланган буюмларга ишлов бериш бўйича ёрлиқлар:







46.

Ҳамма ёрлиқлар тўғри белгиланган ва кераксиз ёрлиқ ва маркалар олиб ташланган:








Ички ўрамалар учун

47.

Агар сертификат маркаси кўринмаса керакли тасдиқлов мавжуд:







48.

Талаб қилинган марка ўрамада аниқ кўриниши керак ёки ички ўрама сиртида такрорланиши керак:







49.

Ҳар бир юкланиш номи учун умумий нетто миқдори:







50.

Юк ҲК учун чекланиш:







Г

Бошқа ахборотлар




51.

Давлат ва авиакомпаниянинг талаблари бажарилган:







52.

Келишувлар олдиндан бажарилган ва тасдиқланган:







53.

Юк ҲКлари учун бутун йўналишдаги авиакомпаниялар билан келишувлар бор:







Текширилган________________________________________

Вақт_______________ Сана__________________________

Имзо_____________________




Қоидаларига

6-ИЛОВА


ХАВФЛИ РАДИОАКТИВ МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАШИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ НАЗОРАТ ВАРАҚАСИ

Юк текширувдан ўтмагунга қадар уни ҳеч қандай шароитларда қабул қилманг!

Юк хатининг рақами_________________________

А

Хавфли юк жўнатувчининг декларацияси

ҲА

ЙЎҚ

Н/А

1.

Хавфли юкни жўнатувчисининг декларацияси илова қилинганми:






2.

Юк жўнатувчининг тўлиқ номи ва манзили :






3.

Юк олувчининг тўлиқ номи ва манзили:






4.

Агар юк қоғозининг рақами кўрсатилмаган бўлса уни киритинг:





5.

Бетларнинг рақамлари кўрсатилган:






6.

Агар жўнатиш аэропортининг ёки шаҳрининг номи тўлиқ кўрсатилмаган бўлса уларни киритинг:





7.

ҲК ишлатилмаётган турининг (йўловчи ёки фақат юк) ва "норадиоактив" сўзининг усти чизиб қўйилган:







Тушунчалар




8.

Юкланишдаги ном:






9.

7 Синф:






10.

БМТ рақами UN қўшимчалари билан:






11.

Ўраш гуруҳи керак бўлса, қўшимча хавф учун:







12.

Қўшимча хавф:








Ўрамалар сони ва тури

13.

Радионуклиднинг номи ва рамзи:






14.

UN 3332 ва UN 3333 ёки паст тарқалиш хусусиятига эга моддаларга физикавий, кимёвий ва махсус формалар талаб қилинмайди:







15.

Ҳар бир ўраманинг ёки бўлувчи модданинг сони ўрама тури ва Беккерилди фаоллиги, фаоллик ўрнида умумий вазин грамм ва килограммларда кўрсатилиши мумкин:







16.

Ҳар хил радионуклидлар учун ҳар бир радионуклиднинг фаоллиги ва "All packed in one" сўзи:







17.

А ёки В ўрама турлари учун фаоллик чеклангандан ошмаслиги (илова қилинган ваколатли органнинг сертификатига қаранг):







18.

Ички ўрама ишлатилганлиги кўрсатилган:








Ўраш йўриқномалари




19.

Ўрама ва ички ўрама тоифаси:






20.

Фақат II ва III тоифалар учун транспорт индекси ва ўлчамлари. Бўлувчи моддалар учун хавфсизлик индекси :







21.

Эркин миқдордаги бўлувчи моддалар учун "Fissile Excepted" сўзи:








Расмий рухсатномалар




22.

Тегишли сертификат кўрсатилган ва ҳужжатлар нусхаси илова қилинган:

- алоҳида кўринишдаги сертификат:








- паст тарқалиш хусусиятига эга моддалар сертификати:








- В (U) туридаги упаковка лойиҳасига сертификат:








- В (М) туридаги упаковка лойиҳасига ва ташувига сертификат:








- С туридаги упаковка лойиҳасига ва ташувига сертификат:








- бўлувчи моддаларнинг лойиҳасига ва ташувига сертификат:








- алоҳида шароитларда ташиш учун сертификат:







23.

Юкка ишлов бериш бўйича қўшимча ахборот:







24.

Юк жўнатувчининг номи, лавозими, сана ва жой:






25.

Юк жўнатувчининг имзоси:






26.

Юк жўнатувчи томонидан имзоланаган ўзгаришлар ва тузатишлар:







Б

Юк хати




27.

"Handling information", "Dangerous goods as per attached Shippers Declaration" катакларида кўрсатилган:







28.

Агар талаб қилинса "Фақат юк ҲК" сўзи:







29.

Агар жўнатма хавфли ва хавфсиз юклардан иборат бўлса, хавфли юкларнинг сони:







В

Ўрама ва ички ўрама




30.

Ўраш йўриқномасига асосан юк тўғри ўралган:






31.

Ўрама ва ички ўрамалар сони ва тури декларацияда кўрсатилганига тўғри келади:







Маркалаш

32.

Саноат ўрамалари учун маркалаш DGRга асосан:







33.

А туридаги ўрамалар учун маркалаш DGRга асосан:







34.

В туридаги ўрамалар учун маркалаш DGRга асосан:







35.

С туридаги ўрамалар учун маркалаш DGRга асосан:







36.

Бўлувчи моддалари бор ўрамалари учун маркалаш DGRга асосан:







37.

Аниқ юкланиш номи ва UN рақами:






38.

Юк жўнатувчининг тўлиқ номи ва манзили






39.

Агар вазн 50 кгдан ошса унинг брутто вазни кўрсатилган:








Ёрлиқлар




40.

Қарама-қарши томонлардаги тўғри тўлдирилган иккита ёрлиқ:






41.

Радиоактив ёрлиқлар ёнидаги қўшимча хавф ёрлиқлари:







42.

Агар керак бўлса радиоактив хавф ёрлиқларига қўшимча иккита "Фақат юк ҲК" ёрлиғи:







43.

Бўлувчи моддалар учун қарама-қарши томонлардаги тўғри тўлдирилган иккита хавфсизлик индекси ёрлиғи:







44.

Ҳамма ёрлиқлар тўғри белгиланган ва кераксиз ёрлиқ ва маркалар олиб ташланган:








Ички ўрамалар учун




45.

Агар IP-I, IP-II, IP-III, A, B ва С туридаги ўрамаларида маркалаш кўринмаса, ташқи ўрамада "Inner Packages Comply with Prescribed Specification" ёзуви бор:







46.

Талаб қилинган маркалаш ўрамада аниқ кўриниши керак ёки ички ўрама сиртида такрорланиши керак:







Г

Бошқа ахборотлар




47.

Давлат ва авиакомпаниянинг талаблари бажарилган:







48.

Юк ҲКлари учун бутун йўналишдаги авиакомпаниялар билан келишувлар бор:







49.

Таркибида қуруқ музи бор ўрамалар учун маркалаш, ёрлиқлар мавжуд ва ҳужжатларда кўрсатилган:







Текширилган________________________________________


Вақт_______________ Сана__________________________


Имзо_____________________





Қоидаларига

7-ИЛОВА


Юк ўринларини алоҳида жойлаштириш

ЖАДВАЛИ

Хавфлилик белгиси

Синф ёки тоифаси

1

2

3

4.2

4.3

5.1

5.2

8

1

2

3

4.2

4.3

5.1

5.2.

8

1 изоҳ

2 изоҳ

2 изоҳ

2 изоҳ

2 изоҳ

2 изоҳ

2 изоҳ

2 изоҳ

изоҳ 2

-

-

-

-

-

-

-

-

изоҳ 2

-

-

-

-

x

-

-

-

изоҳ 2

-

-

-

-

x

-

-

-

изоҳ 2

-

-

-

-

-

-

-

х

изоҳ 2

-

x

x

-

-

-

-

-

изоҳ 2

-

-

-

-

-

-

-

-

изоҳ 2

-

-

x

x

-

-

-

-

Қатор ва устуннинг кесишишидаги X белгиси мазкур синфдаги хавфли юклар бир-бирига тегиши ёки бир-бирига яқин ёхуд ичидаги оққанда ўзаро таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатда жойлаштирилиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Демак, ичида 3 классдаги хавфли юклари бўлган юк ўрни ичида 5.1. тоифали хавфли юклари бўлган юк ўринлари билан ёнма-ён жойлашиш ёки унга тегиб туриши мумкин эмас.

1 изоҳ. а) Портловчи моддаларнинг ҲҚ саҳнига биргаликда жойлаштиришга йўл қўйлиши даражаси уларнинг "мослашиши" билан белгиланади. Агар уларни биргаликда жойлаштирилиши ҳалокат эҳтимолини ва юз бериши мумкин бўлган ҳалокат ҳажмини оширмаса, улар бир-бирига мос деб ҳисобланади;

б) Мослашиш гуруҳи S бўлган портловчи моддалар бошқа гуруҳларнинг портловчи моддалари билан бирга жойлаштирилиши мумкин;

в) 1.4В ва 1.3 тоифадаги мослашишга эга бўлган портловчи моддалар биргаликда жойлаштирилиши мумкин эмас. 1.4В ва 1.3 тоифадаги мослашишга эга бўлган портловчи моддалар алоҳида пакетлаш воситаларида жойлаштирилиши ва бир-биридан камида 2м масофага бошқа юклар билан ажратилиши керак. 1.4В ва 1.3 тоифадаги мослашишга эга бўлган портловчи моддалар пакетлаш воситаларида жойлаштирилмаган ҳолда ортилганда, бир-бирига туташмаган жойларда жойлаштирилиши ва бошқа юклар билан камида 2м масофага ажратилиш керак;

г) в) бандда кўзда тутилган портловчи моддалардан ташқари ҳар хил гуруҳ мослашувидаги портловчи моддалар бошқа гуруҳ мослашувидаги портловчи моддалар билан бирга жойлаштирилиши мумкин.

2 изоҳ. Ушбу синфдаги ёки тоифадаги моддалар портловчи моддалар билан бирга, 1.4.тоифадаги, 5 мос келувчанлик гуруҳидаги портловчи моддалардан ташқари.

3 изоҳ. Ичида бир нечта хавфлилик турлари билан таснифланадиган, жадвалга мувофиқ хавфли юкларни алоҳида жойлаштирилишини талаб этадиган класслар ёки тоифаларга мансуб хавфли юклари бўлган юк ўринларини БМТнинг рўйхати бўйича худди ўша рақам қўйилган юк ўринларидан алоҳида жойлаштиришнинг ҳожати йўқ.

___________________________________________________________________




Қоидаларига

8-ИЛОВА


Радиоактив материалларни юк ҲКда ташилганда

қўлланилиши керак бўлган минимал хавфсиз масофалари

ЖАДВАЛИ

N

т.р.

Транспорт индексларининг умумий йиғиндиси

Минимал масофа

(метр)

N

т.р.

Транспорт индексларининг умумий йиғиндиси

Минимал масофа

(метр)

1.

50,1-60,0

4,65

14.

180,1-190,0

8,55

2.

60,1-70,0

5,05

15.

190,1-200,0

8,75

3.

70,1-80,0

5,45

16.

200,1-210,0

9,00

4.

80,1-90,0

5,80

17.

210,1-220,0

9,20

5.

90,1-100,0

6,10

18.

220,1-230,0

9,40

6.

100,1-110,0

6,45

19.

230,1-240,0

9,65

7.

110,1-120,0

6,70

20.

240,1-250,0

9,85

8.

120,1-130,0

7,00

21.

250,1-260,0

10,05

9.

130,1-140,0

7,30

22.

260,1-270,0

10,25

10.

140,1-150,0

7,55

23.

270,1-280,0

10,40

11.

150,1-160,0

7,80

24.

280,1-290,0

10,60

12.

160,1-170,0

8,05

25.

290,1-300,0

10,80

13.

170,1-180,0

8,30







Қоидаларига

9-ИЛОВА

ҲАВО КЕМАСИ КОМАНДИРИГА ҲАВО КЕМАСИ САҲНИГА ОРТИЛГАН ХАВФЛИ ЮКЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Юклаш пункти

Қатнов рақами

Сана

Ҳаво кемасининг рўйхат рақами

Расмийлаштирилган

ХАВФЛИ ЮКЛАР

Тушириш пункти

Юк хати рақами

Юкнинг тўлиқ номи

Ушбу турдаги хавфли юк тааллуқли бўлган

синф

ID ёки UN идентификация рақами

қўшимча хавф

Ўрама сони

Ҳар бир ўраманинг нетто оғирлиги ўлчов бирлигини кўрсатган ҳолда

Радиоактив материалларнинг тоифаси

Ўрама гуруҳи

Код (орқа томонга қаранг)

Фақат ҳаво кемасида САО (Х)

Ортилган

Пакетлаш воситаси ID коди

Жойланиши

Ичида хавфли юки бўлган ва ҳаво кемасига ортилган ўрамаларнинг кўзга кўринадиган шикастланишлари ёки ичидагиларнинг оқиб чиқиш ҳолатлари аниқланмади

Бошқа махсус юк

Тушириш пункти

Юк

хати

рақами

Ўраманинг ичидагиси ва унинг тушунчаси

Ўрама сони

Сони

Қўшимча маълумотлар

Код (орқа томонга қаранг)

Ортилган

Пакетлаш воситаси ID коди

Жойланиши

Юклаш бўйича

диспетчер/жавобгар имзоси

Ҳаво кемаси командирининг имзоси

Бошқа маълумотлар




Қоидаларига

10-ИЛОВА


Радиоактив материалларни йўловчи ҲКда ташилганда

қўлланилиши керак бўлган минимал хавфсиз масофалар

ЖАДВАЛИ

N

т.р.

Транспорт индексларининг умумий йиғиндиси

Минимал масофа

(метр)

N

т.р.

Транспорт индексларининг

умумий йиғиндиси

Минимал масофа

(метр)

1.

0,1-1,0

0,30

14.

13,1-14,0

2,05

2.

1,1-2,0

0,50

15.

14,1-15,0

2,15

3.

2,1-3,0

0,70

16.

15,1-16,0

2,25

4.

3,1-4,0

0,85

17.

16,1-17,0

2,35

5.

4,1-5,0

1,00

18.

17,1-18,0

2,45

6.

5,1-6,0

1,15

19.

18,1-20,0

2,60

7.

6,1-7,0

1,30

20.

20,1-25,0

2,90

8.

7,1-8,0

1,45

21.

25,1-30,0

3,20

9.

8,1-9,0

1,55

22.

30,1-35,0

3,50

10.

9,1-10,0

1,65

23.

35,1-40,0

3,75

11.

10,1-11,0

1,75

24.

40,1-45,0

4,00

12.

11,1-12,0

1,85

25.

45,1-50,0

4,25

13.

12,1-13,0

1,95





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 407-модда.


























































Время: 0.2179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск