Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Молия вазирлигининг 76-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг М-140-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-47-сон, Марказий банк Бошқарувининг 245-В-3-сон "Ягона ижтимоий тўлов ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 18.08.2007 й. Қарори (АВ томонидан 27.09.2007 й. 1333-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.09.2007 й.

N 1333-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.08.2007 й.

N 76

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.08.2007 й.

N М-140


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.08.2007 й.

N 2007-47

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.08.2007 й.

N 245-В-3

ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўлов ҳамда давлат ижтимоий

суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни

ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2007 йил 7 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2006 йил, 1-сон, 1-модда), 2006 йил 8 июндаги ПҚ-374-сонли "Ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларни солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 23-сон, 206-модда) ҳамда 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 51-52-сон, 507-модда; 2007 йил, 14-сон, 138-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 25 февралдаги 35,74, 2004-24 ва 245-В-сонли қарори билан тасдиқланган "Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида"ги низомга (2004 йил 6 апрель, рўйхат рақами 1333 - Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2004 йил, 14-сон, 172-модда, 26-сон, 306-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кундан сўнг амалга киритилсин.

Молия вазири

Р. Азимов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.

А. Хаитов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

      


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 408-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ягона ижтимоий тўлов ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига

мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш

ва тақсимлаш тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" ва "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тартибини белгилайди.".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов, мулкчилик шаклидан қатъи назар, иш берувчилар томонидан тўланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси), Бандликка кўмаклашиш давлат фонди ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимланади.".


3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўловчилари бўлиб иш берувчилар ҳисобланади. Мазкур Низомда иш берувчилар деганда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда хорижий юридик шахсларнинг ваколатхоналари (кейинги ўринларда юридик шахслар) тушунилади.".


4. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган юридик шахслар 2006 йилнинг 1 февралидан бошлаб беш йил муддатга, меҳнат шартномасига мувофиқ касаначиларга тўланадиган маблағларга тенг миқдорда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинади.".


5. 10-банд чиқариб ташлансин.


6. 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик" сўзи чиқариб ташлансин.


7. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ставкаси ва унинг суммасини тақсимлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан белгиланади.".


8. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Кун давомида туман (шаҳар) солиқ органлари учун очилган 777 (ҲШР) 20205-сон транзит ҳисобрақамларига келиб тушган суммалар уларга хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ҳар куни иш куни охирида қонунчилик билан белгиланган мутаносибликда қуйидаги тартибда ажратилади:

а) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 881 (ҲШР) 20205-сон ҳисобварағига, кейин Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларида очилган Пенсия жамғармасининг транзит ҳисобварағига ўтказилиб, кейинчалик у ердан Марказий банкнинг Тошкент шаҳридаги Бош бошқармасидаги ҲККМда очилган Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобварағига (00014) ўтказилади;

б) Бандликка кўмаклашиш жамғармасига туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг (кейинги ўринларда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари) 779 (ҲШР) 20205-сон ҳисобварағига;

в) касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмаларига 780 (ҲШР) 20205-сон ҳисобварағига.".


9. 15-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, ходимларнинг ёзма аризасига кўра, шартномавий нархларда бериш йўли билан иш ҳақини натура шаклида тўлайдиган тўловчилар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларини тўлаш умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.".


10. 16-банддаги "касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашларига" сўзлари "касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. 20-банддаги:

"б" кичик бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари, ўз навбатида, келиб тушган маблағларни пенсия, нафақа ва компенсация тўловлари учун "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва Халқ банкининг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳисобварақларига ўтказадилар";

йигирманчи хатбошидаги "вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар" сўзи чиқариб ташлансин.


12. 22-банддаги "касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари" сўзлари "касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 23 ва 28-бандлардги "касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари" сўзлари "касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. 24-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ижтимоий таъминот бўлимлари буюртманомаларнинг тўғри тузилганлигини текширади ва буюртманомалар суммасини уларга илова қилинган реестрлар билан таққослайди, зарур бўлганда юридик шахслардан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланган бирламчи ҳужжатларни талаб қилади.".


15. 35-банддаги:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқатдаги ҳажмидан мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлиб юридик шахслар ҳисобланади, ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


16. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"36. Сотилган маҳсулот, ишлар, хизматларнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан (товар айланмасидан) мажбурий ажратмаларга тортиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар учун ҚҚС чегирилган ҳолда воситачилик ҳақи суммаси;

б) тайёрлов, таъминот-сотиш ташкилотлари учун ҚҚС чегирилган ҳолда товар айланмаси ҳажми;

в) Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирадиган республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалари ялпи даромад;

г) тижорат банклари, кредит уюшмалари, микромолиялаш ташкилотлари, ломбардлар, суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), аукционлар, видео ва аудиокассеталарни кўпайтириш ва ижарага беришдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларидан даромад олувчи корхоналар учун даромад;

д) лизинг хизмати кўрсатадиган корхоналар учун лизингга берувчининг даромади (фоиз ва комиссия ҳақи);

е) коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув таъминоти ва "Ўзтрансгаз" АК минтақалараро унитар корхоналарининг газ таъминоти корхоналари учун ҚҚС ва тегишинча иссиқлик таъминоти корхоналари учун иссиқлик энергияси, сув таъминоти корхоналари учун сув, газ таъминоти корхоналари учун табиий газнинг харид қиймати чегирилган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш ҳажми;

ж) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун ҚҚС чегирилган ҳолда, ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажми;

з) иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари корхоналари учун ҚҚС ва акциз солиғини чегирган ҳолда, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажми.".


17. Қуйидаги мазмундаги 36-1-банд билан тўлдирилсин:

"36-1. Фаолиятнинг улар бўйича турли хил солиқ солиш объектлари белгиланган бир неча турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар алоҳида ҳисоб юритишлари керак.".


18. 38 ва 39-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"38. Сотилган маҳсулот, ишлар, хизматларнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан (товар айланмасидан) мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоблари давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан:

микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган корхоналар томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, мазкур Низомга 3-сон иловага биноан шакл бўйича;

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар чоракда ойларга бўлган ҳолда, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларида мазкур Низомга 3а-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этилади.

39. Сотилган маҳсулот, ишлар, хизматларнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан (товар айланмасидан) мажбурий ажратмалар юридик шахслар (ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) томонидан бевосита бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тўланади.".


19. 41-банднинг "г" кичик бандидаги "ижтимоий таъминот бўлимларига" сўзлари "давлат солиқ инспекцияларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"46. Меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш ҳисоб-китоблари давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан:

юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан мазкур Низомга 7-сон иловага биноан шакл бўйича;

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар чоракда ойларга бўлган ҳолда, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, мазкур Низомга 7а-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этилади.".


21. 52-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"52. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловнинг ҳисоблаб ёзилган ва тўланган суммалари ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан:

юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан, мазкур Низомга 8-сон иловага биноан шакл бўйича:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар чоракда ойларга бўлган ҳолда, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, мазкур Низомга 8а-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этилади.".


22. Қуйидаги мазмундаги 52-1-банд билан тўлдирилсин:

"52-1. Иш ҳақидан фуқароларнинг ҳисобланган ва тўланган мажбурий суғурта бадаллари ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан:

юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан, мазкур Низомга 9-сон иловага биноан шакл бўйича:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар чоракда ойларга бўлган ҳолда, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, мазкур Низомга 9а-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этилади.".


23. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"53. Юридик шахслар ҳар чоракда, бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш муддатларида туман (шаҳар) солиқ органларига ягона ижтимоий тўлов, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларнинг ўсиб борувчи якун билан ҳисобланиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисоботларни мазкур Низомга 10-сон иловага биноан шакл бўйича тақдим этишлари шарт.

Ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мазкур Низомга 10-сон илованинг 017, 033, 057, 077-сатр (код)ларини тўлдирмайдилар.

Бунда ҳар чоракда бир марта (1 апрель, 1 июль, 1 октябрь, 1 январь ҳолати бўйича) туман (шаҳар) давлат солиқ органлари ягона ижтимоий тўлов, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғрисидаги йиғма ҳисоботларнинг кўчирма нусхаларини (мазкур Низомга 10-сон илова) икки нусхада туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига ва касаба уюшмалари ташкилотлари ҳудудий бирлашмаларининг бўлинмаларига тақдим этадилар.".


24. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"56. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро дирекциясига:

келиб тушган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва тўловлар тўғрисида ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг турлари бўйича қарзлар тўғрисида тезкор ҳисоботни ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;

мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисоботни юридик шахслар томонидан мазкур Низомга 10-сон иловага биноан шакл бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этилгандан кейин 15 кун ичида тақдим этади.".


25. Қуйидаги мазмундаги 56-1-банд билан тўлдирилсин:

"56-1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро дирекциясига:

минтақалар (шаҳарлар ва туманлар) бўйича пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар бўйича амалга оширилган тўловлар ҳақида тезкор ахборотни ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;

маблағларнинг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни юридик шахсларнинг тасдиқланган шаклда чораклик ва йиллик ҳисоботлари тақдим этилгандан кейин 15 кун ичида тақдим этади.".


26. 1-илованинг 3-банди қуйидаги мазмундаги ҳавола билан тўлдирилсин:

"*) Моддий ёрдам деганда ходимларга тўланадиган, мақсадли хусусиятга эга бўлган ва ходимлар билан юз берган муҳим шахсий воқеалар, ҳодисалар, тадбирлар тақозо қилган пул маблағлари тушунилади. Бунда улар компенсация ва мукофот тўловлари ҳисобланмайди, ушбу маблағларни олувчилар томонидан бажариладиган иш ва унинг натижаларига боғлиқ эмас.".


27. 2, 3, 7, 8, 9, 11-сон иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга мос равишда 1, 2, 3, 4, 5, 6-сон иловаларга мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


28. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга мос равишда 7, 8, 9, 10, 11-сон иловаларга мувофиқ таҳрирда 2-а, 3-а, 7-а, 8-а, 9-а-сон иловалар билан тўлдирилсин.


29. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан келишилган.





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-СОН ИЛОВА


Ягона ижтимоий тўлов ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига

мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,

тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомга

2-СОН ИЛОВА

Корхона (ташкилот)

штампи



_______________________________ туман (шаҳар)

ижтимоий таъминот бўлимига

_______________________________________ бўйича

(корхонанинг тўлиқ номи)


Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг

штампи ёки белгиси

Банк реквизитлари ____________________________

(банк номи, банк МФО, ҳҳисобв. рақами)

Олинди __________________________________________

(буюртманомани қабул қилган ижтимоий

таъминот бўлими ходимининг имзоси)

СТИР __________________

Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони,

шу жумладан, аёллар:


_________________

_________________

200_____ йил ________________ учун

харажатларни тўлашга ижтимоий таъминот

органларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

маблағлари ҳисобига маблағларни олишга

БУЮРТМАНОМА*

Т/р

Кўрсаткичлар

Пенсиялар, нафақалар, компенсацияларни олувчилар сони

Меҳнатга лаёқатсизликнинг ҳақиқатдаги кунлари сони

Ҳақиқатдаги харажатлар (сўмда)

1

2

3

4

5

1

Ишловчи пенсионерларга пенсия




шу жумладан:




а) 100% олувчиларга




б) 50% олувчиларга




2

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар




3

Бола туғилганда бериладиган нафақалар




4

Дафн этиш маросими учун нафақалар




5

16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўланиши




6

Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) компенсация пул тўловларининг тўланиши




Шу жумладан, қуйидагиларни олувчиларга:




а) Энг кам иш ҳақи миқдорининг 45%ини




б) Энг кам иш ҳақи миқдорининг 18%ини





ЖАМИ:




Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар муддатда, Ягона ижтимоий тўлов ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомга (2004 йил 6 апрель, рўйхат рақами 1333) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 172-модда; 2004 й., 26-сон, 306-модда; 2005 й., 22-сон, 162-модда) 2-а-сон иловага биноан шакл бўйича реестр мажбурий илова қилинган ҳолда тақдим этилади.

Корхона раҳбари




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


Ижтимоий суғурталаш бўйича комиссия раиси

(ваколатли вакили)



(имзо)





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-СОН ИЛОВА


Ягона ижтимоий тўлов ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига

мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,

тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомга

3-СОН ИЛОВА

Корхона (ташкилот) штампи


Ҳисоб-китоб



Қайта ҳисоб-китоб

























   






СТИР























ХХТУТ






Корхона (ташкилот) номи















































Юқори ташкилот
























Хизмат кўрсатувчи банк

























МФО







Ҳисоб-китоб рақами





















Манзил


аа




































































Сотилган маҳсулот, ишлар, хизматларнинг ҳажмидан

(товар айланмасидан) мажбурий ажратмалар

ҲИСОБ-КИТОБИ

(микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари,

хўжалик юритувчи субъектлар учун)


20



йил





ой

(сўм)

Кўрсаткичлар

Код

Сумма

Ажратмалар объекти:

Сотилган маҳсулот, ишлар,

хизматларнинг ҳажми (товар айланмаси):
























йил бошидан бошлаб (ҳисобот даври учун)

010


   

   























     



ҳисобот ойи учун

011


   

   



























Мажбурий ажратмалар ставкаси (%)

020


   

   



,





















Ажратмалар ҳисоблаб ёзилди:



Йил бошидан бошлаб (ҳисобот даври учун)

(010-сатр х 020-сатр /100)

030


























  



Ҳисобот ойи учун

(011-сатр х 020-сатр / 100)

031























     



   



Олдинги ҳисобот даври учун

ҳисоблаб ёзилган тўловлар суммаси

040
















































Корхона раҳбари:


























(имзо)


Фамилияси, исми, шарифи


Бош бухгалтер:

























(имзо)


Фамилияси, исми, шарифи

       

М.Ў.


         

ДСИга тақдим қилинган сана




-



-

2

0



й.






Солиқ идорасининг штампи ёки белгиси









...
Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск