Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалининг пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.06.2001 й. 252-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 12 июндаги

252-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалининг

пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси

ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази (кейинги ўринларда "Марказ" деб аталади) "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалининг контрактация шартномаларининг тузилиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва пахта тозалаш корхоналарига ўз вақтида пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, "Ўзпахтасаноат" АЖ Уставига ва унинг ҳудудий филиали тўғрисидаги низомга, давлат стандартларига, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатларга, "Ўзпахтасаноат" АЖ ва унинг ҳудудий филиалининг қарорларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

3. Марказ таркибига пахта хом ашёси контрактацияси шартномалари бўлими, пахта маҳсулотларини сотиш шартномалари (контрактлари) бўлими, пахта хом ашёсини харид қилиш ва пахта маҳсулотларини сотиш бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар бўлими ҳамда банк ва ҳисоб-китоб операциялари бўлими киради.



II. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

пахта тозалаш корхоналари орқали пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича контрактация шартномаларини тузиш;

пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали Жамғармадан олинган маблағлар ҳисобидан контрактация шартномаларига мувофиқ пахта хом ашёси теримчиларига ҳақ тўлаш;

қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш;

пахта маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан улар билан Жамғармадан олинган маблағларнинг ўрни қопланишини назарда тутиб, ўзаро ҳисоб-китоб қилган ҳолда пахта тозалаш корхоналари билан шартномалар тузиш;

хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда Жамғарманинг пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали пахта етиштирувчи хўжаликларга йўналтириладиган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш;

жорий йил пахта хом ашёси ҳосилини қайта ишлаш натижалари бўйича пахта маҳсулотларининг натурал балансини тайёрлаш;

пахта тозалаш корхоналарининг хатлов далолатномаларини пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини етказиб бериш натижалари бўйича текшириш, уларни ҳудудий акциядорлик бирлашмаси раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этиш ҳамда кейинчалик тармоқ бўйича пахта маҳсулотларини етиштириш ва етказиб беришга доир йиғма натурал баланслар тайёрлаш учун "Ўзпахтасаноат" АЖ филиалига бериш.

5. Зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ Марказ қуйидаги функцияларни бажаради:

пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва пахта тозалаш корхоналари билан пахта хом ашёси етиштириш ва уни қайта ишлаш юзасидан контрактация шартномаларини уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган ҳолда расмийлаштиради;

пахта тозалаш корхоналарининг контрактация шартномаларини бажаришларини ва улар томонидан тақдим этиладиган қабул қилинган пахтанинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;

"Ўзпахтасаноат" АЖ ва унинг ҳудудий филиали раҳбариятига тақдим этиш учун пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари бўйича пахта хом ашёсини тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги маълумотларни тайёрлайди;

пахта етиштирувчи хўжаликларга топширилган пахта хом ашёси, шу жумладан терим учун, умумий тайёрлов ҳажмидан белгиланган миқдорда ҳақ тўлайди;

пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари билан уларнинг махсус ҳисоб рақамлари орқали пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилади;

пахта тозалаш корхоналари билан жўнатилган маҳсулот учун, Жамғарма маблағларининг ўрни қопланишини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро ҳисоб-китоб қилади;

тасдиқланган рўйхат бўйича маълумотлар тайёрлайди ва вилоят статистика органига тақдим этади;

тузилган шартномалар ва берилган наряд-топшириқномаларга мувофиқ жўнатилган пахта маҳсулотлари учун келган ҳисобварақларни пахта тозалаш корхоналари, юкни олувчилар ва тўловчилар бўйича ҳужжатларнинг бутлигини, тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текшириб ҳамда юк жўнатиш ҳужжатларини назоратга олиб рўйхатдан ўтказади;

пахта тозалаш корхоналаридан келган ҳисобварақлар асосида идоралар ва алоҳида ташкилотлар бўйича тезкор ахборотлар тайёрлайди;

берилган ҳисобварақлар асосида пахта тозалаш корхоналари бўйича контрактлар, буюртмачилар, жўнатилган юк ҳажми, маҳсулот турлари (ассортименти)ни кўрсатган ҳолда ҳисобот юритади;

контрактлар ва истеъмолчилар бўйича пул маблағларининг келиб тушиши, уларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблари устидан назорат қилади ва солиштирув далолатномаларини тузади;

"Ўзпахтаэкспорт" АЖга ва республикадаги истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш якунида буюртмачилар билан контрактлар ва шартномаларни ёпиш далолатномаларини тайёрлайди ва расмийлаштиради;

тарифлар, турдош корхоналар ва ташкилотлар хизматлари нархларининг ўзгариши, даъво талабномалари ва иқтисодий низоларни кўриб чиқиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади;

қабул қилинган пахта хом ашёсининг кондицион вазни, унинг қиймати тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигини, шунингдек пахта маҳсулоти истеъмолчиларга тўғри жўнатилганлигини текширади;

иқтисодий низолар ва даъво талабномалари бўйича иқтисодий судларга ҳужжатлар тайёрлайди;

пахта тозалаш корхоналари бўйича хом ашё ва пахта маҳсулотлари балансининг тайёрланишини таъминлайди;

пахта маҳсулотларини "Ўзпахтаэкспорт" АЖга ва республикадаги истеъмолчиларга етказиб бериш юзасидан буюртмачилар билан хўжалик шартномаларини расмийлаштиради;

истеъмолчиларга пахта маҳсулотларини давлат ресурсларидан етказиб бериш юзасидан пахта тозалаш корхоналари билан, шунингдек пахта етиштирувчи хўжаликлар ўз ресурсларидан маҳсулот сотганда - улар билан хўжалик шартномалари тузади;

пахта тозалаш корхоналари учун "Ўзпахтаэкспорт" АЖга ва республикадаги истеъмолчиларга пахта маҳсулотларини жўнатишга доир наряд- топшириқномаларни экспорт билдиришномалари ва буюртмачиларнинг жўнатиш реквизитларига қатъий риоя этган ҳолда расмийлаштиради;

пахта тозалаш корхоналарининг "Ўзпахтаэкспорт" АЖга ва республикадаги истеъмолчиларга пахта маҳсулотларини етказиб бериш контрактлари ва шартномаларини бажаришлари устидан назорат қилади;

пахта тозалаш корхоналари бўйича улар тақдим этадиган тезкор ва статистика маълумотлари асосида хом ашё, пахта маҳсулотлари ресурсларининг ҳаракати, унинг қолдиқларига доир қатъий ҳисобот юритади;

пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналарини молиявий таъминлаш ҳажмларига оид ҳисоб-китобларнинг Жамғармага ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди ва тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади;

хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда Жамғарманинг пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахтани қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади;

пахта тозалаш корхоналарининг хатлов далолатномаларини пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижалари бўйича текширади, уларни тасдиқлаш учун "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали раҳбариятига тақдим этади ҳамда хом ашёдан фойдаланиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансини кейинчалик тармоқ бўйича йиғма балансга киритиш учун "Ўзпахтасаноат" АЖга беради;

тақдим этилган ҳисоб-китоблар, шартномалар, хатлар ва бирламчи ҳужжатларга мувофиқ маблағларни "Пахта-банк"нинг вилоят бўлимларидаги ҳисоб-китоб ва ссуда ҳисоб рақамлари орқали маблағларни маҳсулот етказиб берувчиларга ва бошқа ташкилотларга ўтказади;

пахта тозалаш корхоналари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида ҳар ойнинг 1 ва 15 санасидаги ҳолат бўйича тезкор маълумотлар беради;

Марказ мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан ўтказиладиган тафтиш ва текширишларда иштирок этишини таъминлайди ҳамда Марказ, ҳудудий "Ўзпахтасаноат" АЖ филиали ва унинг таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарининг фаолияти билан боғлиқ зарур ахборот, ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни тақдим этади.


III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Зиммасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида Марказ:

белгиланган тартибда пахта тозалаш корхоналари, улар таркибий бўлинмаларининг пахта хом ашёси тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва пахта етиштирувчи хўжаликлар билан ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;

пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари билан контрактация, шунингдек пахта маҳсулотларини сотиш шартномаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш;

пахта етиштирувчи хўжаликлардан, пахта тозалаш корхоналаридан контрактация шартномалари, пахта маҳсулотларини етказиб бериш шартномаларининг бажарилиши, Жамғарма маблағлари ва маҳсулот сотишдан тушган маблағлар ҳаракати ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ахборот, маълумотлар, ҳисоботларни талаб қилиш ва олиш;

зиммасига юкланган вазифалар доирасида мазкур Низом ва ҳудудий "Ўзпахтасаноат" АЖ филиали тўғрисидаги низомдан, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқадиган бошқа ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


IV. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Марказга лавозимига кўра "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали директорининг ўринбосари ҳисобланадиган ва белгиланган тартибда унинг буйруғи билан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

8. Марказ ходимлари лавозимларга "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалининг директори томонидан Марказ бошлиғининг тавсияси билан мутахассислиги бўйича амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар орасидан тайинланади.

9. Марказга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг 1-2 тадан минтақавий инспекторлари бириктириб қўйилади. Улар жамғарманинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиниши устидан кундалик назорат қиладилар.


V. МАРКАЗНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Марказ контрактация шартномаларининг бажарилиши, пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари билан қилинадиган ҳисоб-китобнинг тўғрилиги, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши, шунингдек мазкур Низомдан ва ҳудудий "Ўзпахтасаноат" АЖ филиали тўғрисидаги низомдан келиб чиқадиган бошқа вазифаларнинг бажарилиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида жавоб беради.















































Время: 0.1315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск