Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2001 й. 253-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2001 й.

N 253


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тузилмасини ва уни ташкил этиш тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига қатъий мувофиқ равишда такомиллаштириш, мутахассислар тайёрлаш сифати оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

2001-2003 йилларда 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ ўрта махсус ўқув юртлари (техникумлар) ва ҳунар-техника билим юртларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга айлантириш;

2001/2002 ўқув йилидан бошлаб фаолият кўрсатаётган техникумлар ва ҳунар-техника билим юртларининг 1-курсларига қабулни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун янгидан тасдиқланган ўқув дастурлари бўйича, мазкур таълим муассасаларига ҳар йилги қабул сони доирасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

қайта ташкил этилаётган техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари негизида барпо этилаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ихтисослашуви бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

2001/2002 ўқув йили бошлангунгача қайта ташкил этилаётган ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртларининг бинолари ва иншоотларида зарур таъмирлаш ишларини амалга оширсинлар, 1-курсларда таълимни касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун мўлжалланган таълим дастурлари бўйича бошлаш учун зарур асбоб-ускуналар, таълим воситалари, давлат таълим стандартлари, янги ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминласинлар;

техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари 2 ва 3-курс талабаларининг ўқишини, белгиланган тартибда, бутун ўқув даврида амалдаги ўқитиш шартлари ва ўқув дастурлари бўйича тугатишларини таъминласинлар.


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда қайта ташкил этилаётган техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари негизида барпо этилаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга жалб этилаётган педагог ва муҳандис-педагог кадрларни, бошқа мутахассисларни 2001 йил 15 августгача аттестациядан ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2001 йилда ва 2002 йилга ҳамда келгуси йилларга инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга айлантирилаётган техникумлар ва ҳунар-техника билим юртларини босқичма-босқич белгиланган стандартлар даражасига етказиш мақсадида реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун капитал қўйилмаларнинг зарур лимитларини устувор тартибда назарда тутсинлар.

5. Махфий.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.












































Время: 0.1496
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск