Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2001 й. ПФ-2871-сон "Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.06.2001 й.

N ПФ-2871



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ

СОҲАСИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ

ВА БОШҚАРУВНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, бозор муносабатларини шакллантириш ва транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратиш, автомобиль ва дарё транспорти бошқарув тизимини такомиллаштириш максадида:


1. Автомобиль ва дарё транспорти соҳасида бошқарувни такомиллаштириш ва монополиядан чиқаришни чуқурлаштиришни асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилансин:

автотранспортда йўловчилар ва юк ташиш соҳасида бозор муносабатлари ва рақобат муҳитини янада ривожлантириш, автомобиль транспорти ташкилотлари ва корхоналарини кенг хусусийлаштириш, хусусий автомобиль ташувчилар фаолияти соҳасини кенгайтириш, транспорт хизматлари бозорида мулкчиликнинг барча шаклларидаги автомобилда ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш;

автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни бошқаришнинг ортиқча бўғинларини тугатиш, бошқарувнинг бир ва икки бўғинли тизимига ўтиш;

автомобиль транспортида бошқаришни марказлаштиришдан чиқариш ва автомобилда йўловчилар ташувчи, юкларни вилоят ичида ташувчи, транспорт-фойдаланиш ва ахборот хизматлари кўрсатувчи корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш, автомобилда йўловчилар ва юк ташиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш функцияларини бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига бериш;

йўловчилар ташиш хавфсизлиги чора-тадбирларини мустаҳкамлаш, автомобилда йўловчилар ва юк ташиш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг кучли тизимини яратиш, транспорт хизматлари тизимида суғуртанинг мустақил бозорини ривожлантириш.


2. "Ўзавтотранс" корпорацияси таркибига кирувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль траспорти тизими корхоналари ва ташкилотларининг ҳамда Ўзбекистон  Республикаси Давлат мулки қўмитасининг қуйидага таклифлари қабул қилинсин:

Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорациясини ("Ўзавтотранс"ни) тугатиш;

тугатилаётган "Ўзавтотранс" таркибига кирган ҳудудий давлат акционерлик концернлари ва бирлашмаларини автомобилда ташувчиларнинг ҳудудий уюшмаларига айлантирган ҳолда уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Автотранспорт хизматларига тариф сиёсатини шакллантириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига юклансин.


4. Автомобилда йўловчилар ва юк ташиш соҳасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, иқтисодиётга ва минтақа аҳолисига барқарор автотранспорт хизмати кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш;

автотранспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги автомобилда ташувчилар учун фаолият кўрсатишнинг тенг шарт-шароитларини яратиш;

шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоят ичида) қатновчи йўловчилар ташувчи автомобиль транспортини йўловчилар ташиш йўналишларини ва ҳаракат жадвалларини ўрнатиш;

тегишли ҳудудда автотранспортда йўловчилар ташиш хизматларга ва ижтимоий аҳамиятли юкларни ташиш устидан тариф сиёсати амалга оширилишини назорат қилиш.


5. Автомобилда ташувчиларнинг ҳудудий уюшмаларига қуйидаги асосий вазифалар ва функциялар юклансин:

автомобиль транспорти соҳасида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, автотранспорт корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини ривожлантириш;

йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш;

замонавий техника ва технологияларни жорий этиш, таъмирлаш базасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш, ҳаракат воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;

йўловчилар ва юкларни шаҳарларда, шаҳарлараро, вилоятлараро ташишни таъминлаш юзасидан автотранспорт корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш.


6. "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорацияси тугатилиши муносабати билан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига қуйидагилар юклатилсин:

автомобиль ва дарё транспортида йўловчилар ва юк ташиш хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;

йўловчилар ва юк ташиш йўналишларини тендер асосида реализация қилиш механизмини жорий этиш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташувчилар учун фаолият кўрсатишнинг тенг шарт-шароитларини яратиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида автомобилда йўловчиларни ташишнинг халқаро ва вилоятлараро йўналишларини тасдиқлаш;

автомобилда ташувчилар фаолияти лицензияланишини амалга ошириш ҳамда автомобиль ва дарё транспорти соҳасида лицензия талаблари ва шартларига риоя эталиши устидан назорат ўрнатиш;

автомобиль ва дарё транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда автомобиль ва дарё транспортининг халқаро ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этиш.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон автомобиль транспорти ("Ўзавтотранс") давлат акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 8 январдаги ПФ-538-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан 10 кун муддатда қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов
















































Время: 0.1874
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск