Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.06.2001 й. ПФ-2874-сон "Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.06.2001 й.

N ПФ-2874



РЕСПУБЛИКА ПАХТА ТОЗАЛАШ

САНОАТИНИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ

ВА БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг мустақиллигини кенгайтириш, тармоқни ривожлантириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 октябрдаги 401-сон қарори билан "Ўздавпахтасаноатсотиш" давлат-акциядорлик уюшмасига кирувчи корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва акциялапггариш масалалари бўйича ташкил этилган махсус комиссиянинг:

пахта хомашёсини қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акциядорлик уюшмаси "Ўздавпахтасаноатсотиш"ни "Ўзпахтасаноат" уюшмасига айлантириш;

пахта хомашёсини харид қилиш, қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини етказиб бериш ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмаларини тегишли равишда тугатган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларини ташкил этиш;

тармоқнинг корхоналари ва ташкилотларини акциядорлик жамиятларига ва мулкчиликнинг бошқа нодавлат шаклларига айлантириш жараёнини янада чуқурлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг асосий вазифалари -этиб белгилансин:

жаҳон ва ички пахта бозорлари конъюнктурасини мунтазам ўрганиш ва уларда шаклланаётган тенденциялардан келиб чиққан ҳолда чигитнинг селекция навларини жойлаштириш тизимини, пахта етиштириш ҳажмлари ва таркибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

бозор ислоҳотларини амалга оширишда, жаҳон бозорида рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишда, тармоқнинг пахта тозалаш корхоналарини замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда, илғор техника ва технологияларни жорий этишда, инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишда "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига, пахта тозалаш корхоналарига кўмаклашиш;

тасдиқланган навларни жойлаштиришга қатъий мувофиқ ҳолда пахта навини янгилаш ва навларни жойлаштириш, юқори сифатли уруғлик чигитлар ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва пахта етиштирувчи хўжаликларни улар билан таъминлашнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан биргаликда пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансларини шакллантиришда қатнашиш.

3. Қуйидагилар белгилансин:

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта тозалаш саноати тармоғининг асосий бўғини ҳисобланиб, пахта хомашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш, ишлаб чиқарилган пахта маҳсулотини белгиланган тартибда экспортга ва республика истеъмолчиларига етказиб бериш, пахта хомашёси ва пахта маҳсулоти учун қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини жаҳон пахта бозорида харидоргир селекция навларининг уруғлик чигитлари билан таъминлаш учун жавоб беради;

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари тугатилаётган "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмалари негизида очиқ акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилиб, пахта тозалаш корхоналари акцияларининг назорат пакетлари уларнинг устав фондига берилади;

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари таркибига пахта тозалаш корхоналари (пахта тайёрлаш пунктлари билан биргаликда) ва уруғлик чигит тайёрлаш корхоналари, таъмирлаш, қурилиш, таъминот, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари киради. Шу билан бирга ҳудудий акциядорлик бирлашмалари таркибига пахта хомашёси чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналари ҳамда улардан қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар кириши мумкин.


4.

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ижро этувчи аппарати таркибида Пахта хомашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказлари ташкил этилиб, уларнинг зиммасига контрактация шартномалари тузиш, етиштирилган пахта хомашёси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш вазифалари юклатилсин.

5. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига қуйидаги вазифалар юклансин:

пахта хомашёси харид қилиш ва уни қайта ишлашнинг бозор механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

пахта хомашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш, шунингдек пахтани қайта ишлаш маҳсулотларини экспортга ва ички бозорга етказиб бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ва мамлакатимиздаги истеъмолчилар билан шартномалар тузиш;

тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ ва пахта маҳсулотини экспортга ва ички бозорга етказиб беришни пахта хомашёси харид қилиш ва уни ўз вақтида қайта ишлашни ташкил этиш;

пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг сифатли уруғлик чигитларини тайёрлаш ва улар билан пахта етиштирувчи хўжаликларни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш, пахта хомашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш учун тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоб қилиш;

пахта хомашёсини харид қилиш, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга жўнатиш ва шу маҳсулотларнинг қолдиқлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритиш, пахта хомашёси харид қилиш, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, уни экспортга ва республика истеъмолчиларига сотиш бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.


7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлига "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда пахта хомашёси етказиб беришга контрактация шартномалари тузишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши ва уларнинг тўғри тузилиши учун жавобгардир.

Адлия органларига пахта хомашёси харид қилиш бўйича контрактация шартномаларини бузганлиги учун мансабдор шахсдарни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тайёрланган ва қайта ишланган пахта хомашёсининг миқдори ва сифати тўғрисидаги ҳисоботларни бузганлик учун жазо жарималари қўллаш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат-акционерлик ассоциациясини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 7 ноябрдаги ПФ-485-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сон Фармонининг 8-бандида "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси" сўзлари "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан ўн кун муддатда қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






















































Время: 0.1321
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск