Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси тўғрисида намунавий Низом (ЎзР Президентининг 11.06.2001 й. ПФ-2874-сон Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2001 йил 11 июндаги

ПФ-2874-сон Фармонига

ИЛОВА



"Пахтасаноат" ҳудудий

акциядорлик бирлашмаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (кейинги ўринларда Ҳудудий бирлашма деб юритилади) унинг таркибига кирувчи корхоналар билан пахта тозалаш саноати тармоғининг асосий бўғини ҳисобланиб, пахта хомашёсини харид қилиш ва уни қайта ишлаш, ишлаб чиқарилган пахта маҳсулотини белгиланган тартибда экспортга ҳамда республика истеъмолчиларига сотиш, пахта хомашёси, пахта маҳсулотлари учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва пахта тозалаш корхоналари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини пахтанинг халқаро бозорда харидоргир селекция навлари уруғлик чигитлари билан таъминлаш учун жавоб беради.


2. Ҳудудий бирлашма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Намунавий низомга амал қилади.


3. Ҳудудий бирлашма таркибига пахта тозалаш корхоналари (пахта тайёрлаш пунктлари билан биргаликда) ва ҳудудий бирлашмага юкланган асосий вазифалар бажарилишига кўмаклашувчи уруғлик чигит тайёрлаш корхоналари, таъмирлаш, қурилиш, таъминот, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари киради.

Шу билан бирга Ҳудудий бирлашма таркибига пахта хомашёси чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича мустақил корхоналар ҳамда улардан қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар кириши мумкин.


4. Ҳудудий бирлашма юридик шахс мақомидаги очиқ акциядорлик жамияти ҳисобланиб, ўзининг номи ёзилган муҳрга ва банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.


5. Ҳудудий бирлашманинг устав фонди тугатилаётган "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмаларининг мол-мулки, пахта тозалаш корхоналари акцияларининг назорат пакетлари, шунингдек ҳудудий бирлашма таркибига кирувчи бошқа акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетларини уларнинг устав фондига бериш ҳисобига шакллантирилади.

Пахта тозалаш корхоналари Ҳудудий бирлашманинг шўъба корхоналари ҳисобланиб, юридик шахс мақомига эга бўлади ва ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ амалга оширади. Пахта тозалаш корхоналарининг пахта тайёрлаш пунктлари эса юридик шахс ҳисобланмайди ва банкларда ўз ҳисоб рақамларига эга бўлмайди.


6. Ҳудудий бирлашма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоб жамғармасининг тижорат агенти ҳисобланади.


7. Ҳудудий бирлашма "Ўзпахтасаноат" уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб юритилади) таркибига муассис сифатида киради ҳамда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ у билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



II. ҲУДУДИЙ БИРЛАШМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар ҳудудий бирлашманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

пахта хомашёси харид қилиш ва қайта ишлаш бозор механизмларини ривожлантириш, жаҳон бозорида рақобатга бардошли юқори сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан қишлоқ хўжалиги ва пахта тозалаш корхоналарининг иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш;

хизмат кўрсатувчи банклар иштирокида пахта заводлари орқали пахта хомашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ва мамлакатимиз истеъмолчилари билан пахтани қайта ишлаш маҳсулотларини экспортга ва ички бозорга етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш;

тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта хомашёси харид қилиш ва уни ўз вақтида қайта ишлашни ҳамда пахта маҳсулотини экспортга ва ички бозорга етказиб беришни ташкил этиш;

пахта етиштирувчи хўжаликларни пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг юқори кондицияли уруғлик чигитлари билан таъминлаган ҳолда уруғлик пахта хомашёсининг сифатли қабул қилиниши, сақланиши ва қайта ишланишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, пахта хомашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек пахта тозалаш корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш;

пахта хомашёсини харид қилиш, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга жўнатиш ва шу маҳсулотларнинг қолдиқлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритиш, пахта хомашёси харид қилиш, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, уни экспортга ва республика истеъмолчиларига сотиш бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;

пахта тозалаш корхоналарини техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва пахта тозалаш корхоналарини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш.


9. Ҳудудий бирлашма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда пахта тозалаш корхоналари орқали пахта хомашёси харид қилиш ва уни қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузади, уларнинг бажарилишини ва тайёрланган пахтанинг миқдори ва сифати бўйича маълумотларнинг ишончлилигини назорат қилади;

пахтанинг навлар бўйича жойлаштирилишига, уруғлик пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш технологиясига риоя этилишини, пахта етиштирувчи хўжаликлар учун пахтанинг юқори кондицияли уруғлик фонди тайёрланишини таъминлайди. Пахта етиштирувчи хўжаликларнинг белгиланган навларни жойлаштиришга қатъий мувофиқ ҳолда уруғлик чигитлар билан таъминланиши учун жавоб беради;

пахта тозалаш корхоналарининг банкда очиладиган махсус ҳисоб рақамлари орқали, пахтани қайта ишлаш ва маҳсулотни сотиш тугаллангандан кейин пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинишини таъминлайди;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ва республика истеъмолчилари билан тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ пахта хомашёсининг пахта тозалаш корхоналарида қайта ишланишини ҳамда улар томонидан пахта маҳсулоти экспортга ва республика истеъмолчиларига жўнатилищини ташкил этади;

пахта етиштирувчи хўжаликларни ва пахта тозалаш корхоналарини молиялаш миқдорлари ҳисоб-китоби Жамғармага ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди ҳамда тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини иазорат қилади;

контрактация шартномалари бажарилиши, пахта тозалаш корхоналари бўйича пахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши ҳажми юзасидан маълумотларни Уюшмага ўз вақтида тақдим этади;

инвестиция дастурларини амалга оширишда қатнашади, пахта тозалащ корхоналарини замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилишига, ҳудудий бпрлашма таркибига кирувчи корхоналарни моддий-техника ресурслари билан таъминлашга кўмаклашади;

пахта хомашёсини қайта ишлашнинг технология регламентига риоя этилиши, хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланилиши, пахта толаси, чигит ва линт нормативга мувофиқ чиқиши таъминланиши, рақобатбардош сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда пахта материаллари билан ишлашда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидап назорат қилади;

пахта хомашёси харид қилиш, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, жўнатиш ва унинг қолдиқлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисоботни юритади ҳамда маълумотларни белгиланган рўйхат бўйича ҳудудий статистика органларига ва Уюшмага тақдим этади;

ҳудудий бирлащма ва унинг таркибига кирувчи корхоналар фаолиятини текшириш чоғида "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси мутахассислари ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди;

Уюшма аппарати таъминотига Таъсис шартномасида назарда тутилган миқдорларда ўз хўжалик фаолияти натижаларидан маблағ ажратади.



III. ҲУДУДИЙ БИРЛАШМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


10. Ҳудудий бирлашма ўзига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида қуйидагиларга ҳақлидир:

давлатга тегишли акцияларнинг унга берилган пакетларига мувофиқ ўз таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналари ва бошқа корхоналар фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

Уюшма билан ўзаро муносабатларини муассис ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш;

Уюшмага "Пахтасаноат" ҳудудий бирлашмаларини зарур асбоб-ускуналар, эҳтиёт  қисмлар  ва  моддий-техника ресурслари билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш функцияларини бериш;

пахта маҳсулоти харид қилиш бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб қилиш учун Жамғарма маблағларини олиш ҳамда Ҳудудий бирлашма таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан марказлаштирилган тартибда ўзаро ҳисоб-китоблар қилиш;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари, шунингдек мамлакатимиз истеъмолчилари билан пахта маҳсулотини экспортга ва ички бозорга етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш;

ўз ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.



IV. ҲУДУДИЙ БИРЛАШМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Акциядорлар умумий йиғилиши, кузатувчи кенгаш ва бошқарув Ҳудудий бирлашманинг бошқарув органлари ҳисобланади.

Ҳудудий бирлашманинг давлатга тегишли акциялари пакетини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакили кузатувчи кенгаш таркибига киради.


12. Ҳудудий бирлашма бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда кузатувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда тайинланадилар ва кейинчалик акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланадилар.


13. Бошқарув раиси Ҳудудий бирлашманинг вазифалари ва функциялари бажарилиши учун жавоб беради ҳамда унинг фаолияти билан боғлиқ барча масалаларни мустақил ҳал этади, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки кузатувчи кенгашнинг мутлақ ваколатига тегишли деб топилган масалалар бундан мустасно.


14. Ҳудудий бирлашманинг ижро этувчи аппарати тузилмасида Пахта хомашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил этилади. Марказ:

хизмат кўрсатувчи банклар иштирокида пахта тозалаш корхоналари орқали пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузади;

пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали Жамғармадан олинган маблағлар ҳисобига контрактация шартномаларига мувофиқ пахта йиғим-терими учун ҳақ тўлайди;

пахта хомашёсини қайта ишлаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали узил-кесил ҳисоб-китоб қилади;

Жамғармадан олинган маблағлар қайтарилишини ҳисобга олган ҳолда экспортга ва республика истеъмолчиларига жўнатилган маҳсулот учун пахта тозалаш корхоналари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади;

хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали пахта етиштирувчи хўжаликларга йўналтириладиган Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;

жорий йил ҳосили пахта хомашёсини қайта ишлаш якунлари бўйича пахта маҳсулотларининг натура ҳолидаги оралиқ балансларини тайёрлайди, уларни Уюшмага тақдим этади;

пахта тозалаш корхоналарининг пахта хомашёсини қайта ишлаш ва пахта маҳсулоти етказиб бериш бўйича фаолияти натижалари хатлови далолатномаларини тасдиқлаб, тармоқ бўйича пахта маҳсулоти натура ҳолидаги йиғма балансларини тайёрлаш учун Уюшмага тақдим этади;

тасдиқланган рўйхат бўйича маълумотларни тайёрлайди ва вилоят статистика органига тақдим этади;

Ҳудудий бирлашма олдида турган вазифалардан келиб чиқувчи бошқа функцияларни бажаради.


15. Ҳудудий бирлашма аппарати таъминоти унинг хўжалик фаолияти натижаларидан олинган маблағ ҳисобига амалга оширилади.


16. Ҳудудий бирлашмани тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.



V. ҲУДУДИЙ БИРЛАШМАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


17. Ҳудудий бирлашма шартномалар бўйича мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши ҳамда мазкур Низомда, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида унинг олдига қўйилган вазифалар бажарилиши учун жавобгардир.








































Время: 0.1529
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск