Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2007 й. ПҚ-703-сон "Акциз солиғига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2007 й.

N ПҚ-703



АКЦИЗ СОЛИҒИГА ТОРТИЛАДИГАН

АЙРИМ ТУРДАГИ ТОВАРЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ТРАНЗИТ ЙЎЛИ

БИЛАН ОЛИБ ЎТИЛИШИНИ ЯНАДА ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Акциз солиғига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ҳаракати устидан тегишли божхона назоратини таъминлаш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2007 йилнинг 10 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг автомобиль ва темир йўл транспорти воситасидаги транзит ҳаракати қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига биноан амалга оширилади:

юк олиб ўтувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига тегишли божхона тўловларининг барча суммаси тўланиши шарт, кейинчалик товарлар Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетилганлиги тасдиқлангандан сўнг тўланган суммалар қайтарилади;

товар ишлаб чиқарилган мамлакат сертификати, уни етказиб бериш шартномаси (битими), товарлар бир нечта қисмга ажратилиб, транзит йўли билан ташилган тақдирда, уни олиб ўтиш жадвалининг мавжудлиги.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини божхона органларининг кузатиб бориши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг олиб ўтилишига рухсат бериш тўғрисидаги қарорининг амал қилиш муддати қарор қабул қилинган кундан бошлаб узоғи билан олти ойни ташкил этади;

транзит мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, агар уларга Вазирлар Маҳкамасининг транзит ҳаракат қилиш учун рухсатномаси бўлмаса ёки божхона тўловлари тўлиқ ҳажмда тўланмаган бўлса, ушбу маҳсулотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ қайтариб олиб чиқиб кетилади.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг транзит ҳаракатига рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтиладиган алкоголли ва тамаки маҳсулотларига нисбатан божхона тўловлари пулини Ўзбекистон Республикаси божхона органлари депозит ҳисобварағига тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2007 йилнинг 10 октябригача бўлган муддатда божхона органлари депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи вакил банкларни белгиласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали товарларнинг транзит ҳаракати тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилгани тўғрисида хориждаги дипломатик ваколатхоналар орқали тегишли давлатлар ташқи ишлар вазирликларини белгиланган тартибда хабардор қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди орқали ташиладиган акциз солиғига тортиладиган товарларни назорат қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 12 ноябрдаги 509-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 40-сон, 415-модда









































Время: 0.1424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск