ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Валютани тартибга солиш / Хорижий валютани олиш ва сотиш. Айирбошлаш шохобчалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2001 й. 263-сон "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2001 й.

N 263



ВАЛЮТА БОЗОРИНИ

ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси 2000 йилда ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида валюта сиёсатини янада эркинлаштириш, биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлашга доир бир қанча аниқ чора-тадбирлар кўрилганлигини, унда тижорат банкларининг роли анча ошганлигини  қайд этади.

Миллий валютани конвертация қилиш ҳуқуқига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар сони жиддий равишда кенгаймоқда, алмаштириш шохобчалари сони кўпайди, хорижий валюта сотиб олиш тартиби соддалаштирилди.

Валюта сиёсатини эркинлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, биржадан ташқари валюта бозорини кенгайтириш ва нақд пулсиз ҳамда нақд валютани конвертация қилиш кўламларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон бозорига конвертация қилинадиган валюта тушумини кескин кўпайтириш учун мавжуд имкониятлар ва ресурсларни жалб қилиш, инвестиция муҳитини шакллантириш ва экспортга ишлаб чиқариш  кўламларини кенгайтиришга доир бугунги кунда олиб борилаётган ишлар танқидий қайта кўриб чиқилсин.

Экспорт имкониятини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши (Султонов) ушбу масалалар бўйича ишларни танқидий баҳоласин ва  жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича 2002-2005 йилларга мўлжалланган аниқ таклифлар киритсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида инфляция даражасини пасайтиришга, мақроиқтисодий барқарорлик даражасини оширишга, ички бозорни рақобатбардош истеъмол товарлари билан тўлдириш бўйича сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириш ва  пул агрегатлари устидан таъсирчан назоратни кучайтириш, нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартиришга доир таклифлар киритсин.

6.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банк икки ҳафта муддатда:

юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини кафолатли ҳажмларда ким ошди асосида сотиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

2001 йилнинг  иккинчи ярим йиллигида сотиш учун  ажратиладиган юқори ликвидли товарлар турлари ва ҳажмлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


7. Махфий.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг  қуйидаги операциялар бўйича хорижий валютани харид қилиш ва сотишни 2001 йил 1 июлдан бошлаб биржадан  ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курсига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

товарлар ва хизматлар импорти;

янгидан жалб қилинадиган хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш;

хорижий инвесторлар фойдаси, дивидендлари ва бошқа даромадларини  репатриация қилиш;

хизмат сафари харажатлари.

Тижорат банклари экспорт қилувчи корхоналарга айланма маблағларни тўлдириш учун сўмда  қисқа муддатли кредитлар беришни кенг  жорий этсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки  Молия вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда 2001 йил 1 июлгача Биржадан ташқари валюта бозорида талаб ва таклиф асосида  эркин алмаштириладиган валютани сотиш ва харид қилиш бўйича савдолар ўтказиш  тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Пул-кредит сиёсати  бўйича республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.

10. Биржадан ташқари валюта бозорининг эркин курси бўйича  хорижий валютани сотиб олувчи корхоналар 2001 йил 1 июлдан бошлаб  эркин алмаштириладиган валютани харид қилишга беш фоизли йиғим тўлашдан озод қилинсин.


11. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни, шу жумладан  бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар етказиб бериш бўйича кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига янада кўпайтириш билан боғлиқ таклифлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари:

валюта-алмаштириш операцияларини кўпайтириш учун эркин алмаштириладиган валютадаги ресурсларни жалб қилиш воситаларидан кенгроқ фойдаланиш;

банклараро кредит, шу жумладан хорижий валютадаги кимошди савдоларини янада ривожлантириш ва улар ҳажмларини кўпайтириш;

туристик комплекслар, савдо марказлари, бозорлар ва савдо комплекслари, аэропортлар ва божхона постларида алмаштириш шохобчалари тармоқларини қўшимча равишда кўпайтиришга доир комплекс қўшимча чора-тадбирларни амалга оширсинлар.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан  ташқари валюта бозорини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 24 мартдаги 103-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси. Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро  молиявий ва иқтисодий тузилмалар билан иқтисодиётни янада эркинлаштириш чора-тадбирлари ва босқичларини  ҳамда валюта сиёсатини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ҳамкорлик кенгайтирилишини таъминласинлар.

15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда  икки ҳафта муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур  қарорга мувофиқлаштирсинлар.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил  22 июндаги

263-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган,

шунингдек ўзгартиришлар ва қўшимчалар

киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баравар тўлов воситаси сифатида "Сўм-Купонлар"ни муомалага киритиш тўғрисида" 1993 йил 12 ноябрдаги 550-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Сўм-Купонлар"ни чет эл валютасига алмаштириш тартиби тўғрисида" 1993 йил 19 ноябрдаги 562-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта ва экспорт-импорт операциялари  бўйича ҳисоб ва ҳисобот тартибини такомиллаштириш  тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2000 йил, 4-сон, 22-модда)нинг 1-банди.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 6, 30-модда.












































Время: 0.1441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск