Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2001 й. 264-сон "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2001 й.

N 264



НАҚД ПУЛ МУОМАЛАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказилган текширишлар жараёнида сотилган товарлар ва хизматлар учун олинган тушумни банклар кассаларига ўз вақтида топширишдан бўйин товлаш, тижорат банклари томонидан ҳисоб рақамлари очишни кечиктириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа хўжалик эҳтиёжлари учун нақд пул беришнинг белгиланган тартибини бузиш, мижозларнинг ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш ва кўчириш бўйича тўлов талабномалари ва топшириқномаларини ўз вақтида бажармаслик ҳоллари аниқланди.

Солиқ органлари, банк муассасалари ва ички ишлар органларининг савдо тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида инкассация қилинишини ташкил этиш ва назорат қилиш, бир қатор истеъмол товарлари, шу жумладан тамаки ва алкоголли маҳсулотлар билан ноқонуний савдо қилинишига чек қўйиш борасидаги ўзаро ҳамкорлиги суст амалга оширилаяпти. Айрим минтақаларда, айниқса Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида нақд пул эмиссиясининг даражаси юқорилигича қолаётганлиги мутлақо чидаб бўлмайдиган ҳолдир.

Кўрсатиб ўтилган ҳоллар мамлакатдаги пул муомаласи жараёнларига салбий таъсир этмоқда, банк тизимига бўлган ишончга путур етказмоқда, банкдан ташқари муомаланинг ўсишига сабаб бўлмоқда.

Пул муомаласини мустаҳкамлаш, нақд пул тушумининг тўлиқ инкассация қилинишини таъминлаш, тижорат банкларининг хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиш борасидаги масъулиятини ошириш, тижорат банкларига нисбатан ишончни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, тижорат банклари томонидан савдо ташкилотларининг кунлик тушумлари ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши, нақд пул беришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши, ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш ва кўчириш бўйича тўлов ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилиши устидан зарур назорат амалга оширилмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси нақд пул тушумини ўз вақтида ва тўлиқ инкассация қилишни ташкил этиш, тижорат банкларининг мижозларга хизмат кўрсатиш борасидаги масъулияти масалаларини қўшма кенгайтирилган мажлисда кўриб чиқсинлар. Йўл қўйилган ҳар бир тартибни бузиш ҳолати батафсил текширилсин ва айбдор шахслар эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача қатъий маъмурий жавобгарликка тортилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, барча даражалардаги солиқ органларининг раҳбарлари белгиланган нақд пул муомаласи қоидалари ва нормаларининг сўзсиз бажарилиши, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан касса интизомига қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

белгиланган савдо қоидалари бузилган, назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланилмаган, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш терминаллари билан жиҳозлаш ва тўловни пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда қабул қилишга доир белгиланган талаблар бузилган, шунингдек, нақд пул маблағлари банк кассаларига қонунчиликда белгиланган тартибда топширилмаган ҳолларда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари солиқ органларининг тақдимномасига кўра чакана савдо учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўяди ёхуд ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки рухсатномаларни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади;

юридик шахслар (товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларни улгуржи етказиб берувчилар) томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорида белгиланган халқ истеъмол товарларини улгуржи сотиш қоидалари  бузилиши савдо қилиш қоидаларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади, бунинг учун хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача жавоб берадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинчалик бўш маблағларини жалб этиш бўйича фаолиятни, шу жумладан депозит омонатларнинг манфаатли ютуқли турларини ташкил этиш, депозит сертификатлари чиқаришни кенгайтириш йўли билан фаоллаштириш тавсия этилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инкассация хизмати фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрсин.

2020 йил 1 мартдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкларга инкассация хизматлари орқали етказиб берилиши бўйича хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи, яъни инкассация хизматлари кўрсатилишининг ташаббускори (хўжалик юритувчи субъект ёки банк) томонидан тўланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тижорат банклари томонидан хизмат кўрсатилаётган мижозларга нисбатан ўз шартномавий мажбуриятлари бузилишига доир қисми бўйича хўжалик судларининг қарорларини кўриб чиқиш ва ижро этиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

банклар ва уларнинг мижозлари ўртасида юзага келадиган низоларнинг ҳал этилишига оид даъво аризаларини қабул қилиш ва судда кўриб чиқиш, давлат божи тўлашни суд муҳокамаси якунлангунга қадар кечиктириш ҳамда кейинчалик божни айбдор томондан ундириб олиш тавсия қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда тадбиркорлик фаолиятининг юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириш рухсат этиладиган турлари мезонлари ва рўйхатини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни ўрганиб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 й., 12-сон, 79-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., 6-сон, 31-модда




































Время: 0.1421
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск