ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Таълим, илм-фан, маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2001 й. 272-сон "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2001 й.

N 272



ЭСТРАДА ҚЎШИҚЧИЛИК САНЪАТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий эстрада қўшиқчилик санъатини ривожлантириш йўлида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Давлат томонидан бу соҳага катта эътибор қаратилиб, кенг жамоатчилик, хусусан ёшлар ўртасида эстрада санъатига қизиқиш кучайиб бормоқда, янги-янги ижодий гуруҳлар ва хонандалар майдонга чиқмоқда.

Шу билан бирга, эстрада санъати маданиятини, эстрада ижодкорларининг профессионал малакасини ошириш, ёш санъаткорларнинг ўз иқтидорини тўла намоён этиши учун шарт-шароит яратиш борасида камчилик ва нуқсонларга ҳам йўл қўйилмоқда. Халқимизни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи етук мусиқий асарлар билан бир қаторда, мутасадди ташкилотлар ва баъзи эстрада жамоалари ҳамда яккахон ижрочиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида мазмунан саёз, бадиий жиҳатдан заиф қўшиқлар ҳам концерт дастурлари, радио-, телеканаллардан ўрин олмоқда, аудио-, видеокассеталар орқали тарқатилиб, маънавий тарбия ишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ижодий жамоалар ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти ва репертуарларини мувофиқлаштириш юзасидан Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси олиб бораётган ишларни қониқарли деб бўлмайди.

Ўзбек миллий мусиқа санъатини янада ривожлантириш, ёш истеъдод эгаларига йўл очиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, эстрада қўшиқчилигининг ютуқ ва тажрибаларини умумлаштириш, соҳа тараққиёти учун зарур имкониятлар яратиш, бадиий юксак асарларни тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика кенг мусиқий жамоатчилик вакиллари, эстрада санъатининг таниқли намояндалари, "Маънавият ва маърифат" Кенгаши, Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академия ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унинг Низоми (2-илова) маъқуллансин.

2. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгилангани эътиборга олинсин:

эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;

замонавий эстрада санъатининг ўзбек мусиқа маданияти тараққиётидаги ўрни, ғоявий-бадиий йўналишлари, уни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш тамойилларини белгилаш;

мамлакат миқёсида ўтказиладиган байрамлар, фестиваллар, кўрик-танловлар, томоша-шоулар, халқ сайиллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга доир тавсиялар тайёрлаш;

миллий эстрада санъатининг мониторингини ташкил этиш, соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган турли анжуманлар, илмий-ижодий симпозиумларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, ўз даврий нашрларини йўлга қўйиш;

соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига кўрсатиш, ўзининг турли нуфузли мукофотларини таъсис қилиш, эстрада намояндалари, авваламбор, ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, тегишли ўқув юртларига тавсия этиш.

Маданият вазирлиги, "Ўзтелерадио" компанияси ва бошқа тегишли ижодий ташкилотларга Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг соҳа фаолиятига доир тавсия ва таклифларини эътиборга олиб, уларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

6. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши қошида ёзувчилар, бастакорлар, мусиқа шарҳловчилари, журналистлар ва жамоатчилик намояндаларидан иборат Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг тузилгани маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга хулоса беради. Мазкур гуруҳ хулосаси "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан лицензиялар берилиши учун асос ҳисобланади.

Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи таркиби Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши қарорига кўра ҳар йили 30 фоизга янгиланиб бориши инобатга олинсин.

12. Адлия вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


13. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарори (4- ва 10-бандлардан ташқари);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида" 1997 йил 21 февралдаги 102-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом"га қўшимчалар киритиш ҳақида" 1997 йил 21 февраль 99-сон қарори 1-бандининг 2 ва 3-хатбошилари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 4 майдаги 216-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Т.Алимов ва Х.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2001 й., N 6, 32-модда.
































Время: 0.1507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск