Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгашининг Низоми (ЎзР ВМ 26.06.2001 й. 272-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 26 июндаги

272-сон қарорига

2-ИЛОВА



Миллий эстрада санъатини ривожлантириш

ва мувофиқлаштириш кенгашининг

НИЗОМИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Республика "Маънавият ва маърифат" Кенгаши, ижодий уюшмалар ҳамда таъсисчилар вакилларидан иборат Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб аталади) эстрада санъатини ривожлантириш ва ёш ижрочиларнинг камол топишига қаратилган чора-тадбирларни, концерт-томоша фаолиятини ҳамда шу соҳада аудио-видео, Интернет материаллари, компакт-дисклар ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштирувчи жамоатчилик органидир. Кенгаш республикада фаолият кўрсатаётган малакали эстрада хонандалари, бастакорлар, режиссёрлар, шоирлар, бадиий сўз усталари, мусиқашунослар, журналистлар, шоу-бизнес соҳаси мутахассислари ва жамоатчилик вакилларидан таркиб топади. Шунингдек, Кенгаш таркибига маънавият ва маърифат соҳаси учун масъул ташкилотлар ва муассасалар вакиллари ҳам киради.

1.2. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида амалга оширади.

Кенгашнинг олий органи Кенгаш аъзолари ва эстрада санъати намояндаларининг йиллик анжуманидир (бундан буён матнда Йиллик анжуман деб аталади). Унинг ишида Кенгаш аъзоларидан ташқари Кенгашнинг ҳудудий бўлимлари вакиллари қатнашади. Йиллик анжуманда республика эстрада санъати намояндалари маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин. Йиллик анжуман Кенгаш раҳбариятининг ҳисоботини тинглайди, Кенгаш аъзоларини сайлайди ва иш режасини тасдиқлайди.



2. КЕНГАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:


2.1. Эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;


2.2. Замонавий эстрада санъатининг ўзбек мусиқа маданияти тараққиётидаги ўрни, ғоявий-бадиий йўналишлари, уни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш тамойилларини белгилаш;


2.3. Мамлакат миқёсида ўтказиладиган байрамлар, фестиваллар, кўрик-танловлар, томоша-шоулар, халқ сайиллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга доир тавсиялар тақдим этиш;


2.4. Миллий эстрада санъатининг мониторингини ташкил этиш, соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган турли анжуманлар, илмий-ижодий симпозиумларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, ўз даврий нашрларини йўлга қўйиш;


2.5. Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига кўрсатиш, ўзининг турли нуфузли мукофотларини таъсис қилиш, эстрада намояндалари, авваламбор, ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, тегишли ўқув юртларига тавсия этиш.


2.6. Мамлакатимизда эстрада қўшиқчилигини янада ривожлантиришга, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи етук мусиқий асарлар яратилишини қўллаб-қувватлаш.


2.7. Миллий эстрада соҳасидаги истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топишига имкон яратиш, уларнинг малака ошириши, ўз иқтидорини намоён этиши учун ташкилий масалаларни ҳал этиш, бозор муносабатлари шароитида яккахон ижрочилар ва ижодий жамоалар фаолиятига кўмаклашиш.


2.8. Миллий эстрада санъатини тарғиб қилишга қаратилган, давр талабларига жавоб берадиган дастурлар тайёрлаш ва уларни амалга ошириш чораларини кўриш.


2.9. Эстрада қўшиқчилиги соҳасида тайёрланадиган ва тарқатиладиган аудио, видео, компакт-дисклар, Интернет материаллари ва бошқа нашрларнинг юқори савиясини таъминлаш бўйича ҳамда эстрада қўшиқчилигида тақлидчилик, бадиий саёзлик каби салбий ҳолатларга қарши, миллий ўзига хосликни сақлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриш.


2.10. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириб бориш.

2.11. Эстрада санъатининг ютуқларини оммалаштириш учун зарур нашрларни тайёрлашга тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нашр этилган материалларнинг савиясини таҳлил этиб бориш.



3. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:


3.1. Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи эстрада жамоалари, яккахон ижрочиларнинг репертуарларини, концерт дастурлари ва сценарийларини таҳлил этиш ва баҳолаш.

3.2. Эстрада қўшиқчилиги ва ижрочилиги фаолияти соҳасида мамлакат ва халқаро миқёсдаги фестиваллар, кўрик-танловлар ташкил этиш. Чет элларга гастроль сафарларига чиқиш, халқаро ва республика миқёсидаги эстрада фестивалларида қатнашишга тавсияномалар бериш.


3.3. Яккахон ижрочилар ва жамоаларнинг республика ва халқаро фестивалларда фаол қатнашувини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўриш.


3.4. Давлат мукофотларига номзодлар кўрсатиш.


3.5. Иқтидорли ёш эстрада қўшиқчиларининг малакасини ошириш учун олий ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилишга тавсиялар бериш.


3.6. Эстрада санъатидаги ютуқларни рағбатлантириш учун мукофотлар таъсис этиш.


3.7. Кенгаш ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи таркибларига ўзгартириш киритиш тўғрисида таклифлар бериш.


3.8. Кенгаш ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан республикада эстрада қўшиқчилиги ва ижрочилиги соҳасида фаолият кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган тегишли қарорлар қабул қилиш.



4. КЕНГАШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4.1. Кенгаш ўз аъзолари таркибидан Кенгаш раиси, раис ўринбосари, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбарини ва Кенгаш масъул котибини сайлайди.

4.2. Кенгаш раиси, раис ўринбосари ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари жамоатчилик асосида ишлайди. Кенгашнинг масъул котиби лавозимига кўра "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директорининг ўринбосари ҳисобланади ва бирлашма ишчи аппарати штатлар рўйхати асосида маош билан таъминланади.

4.3. Кенгаш ўз таркибида эстрада қўшиқчилик санъати жанрлари бўйича секциялар, ҳудудий бўлимлар ташкил этади ва Кенгаш аъзоларидан уларнинг раҳбарларини сайлайди.


4.4. Кенгаш йиғилишлари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.



5. КЕНГАШНИНГ ИШЧИ ВА МАСЛАҲАТ ОРГАНЛАРИ


5.1. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Кенгашнинг ишчи органи, Ижодий кўмаклашувчи гуруҳ унинг маслаҳат органи ҳисобланади.

5.2. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи жамоатчилик асосида фаолият юритади.

5.3. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари Кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.

5.5. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ўз фаолияти бўйича йилнинг ҳар чорагида бир марта Кенгаш олдида ҳисобот беради.

5.6. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан концерт-томоша хизмати кўрсатиш билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга тегишли хулосалар беради.


6. НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ


6.1. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Йиллик анжуман томонидан қабул қилинади.


6.2. Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Йиллик анжуман қатнашчиларидан камида учдан икки қисми иштирок этаётган Йиллик анжуманда, қатнашчиларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.


6.3. Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонунларда белгиланган тартибда қайта давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.



7. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ

ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


7.1. Кенгаш фаолиятини тўхтатиш уни қайта ташкил этиш ёки тугатиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.


7.2. Кенгашни қайта ташкил этиш эстрада санъати намояндаларининг Йиллик анжумани қарори бўйича амалга оширилади.


7.3. Кенгашни тугатиш эстрада санъати намояндаларининг Йиллик анжумани қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган асосларга биноан суднинг қарори бўйича амалга оширилади.


7.4. Давлат реестрига тегишли ёзув битилган пайтдан бошлаб Кенгаш қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳисобланади.















































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск