Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2007 й. 216-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2007 й.

N 216


ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2008 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситасини бошқариш пайтида ишлаб чиқарувчи корхона томонидан транспорт воситаси салонининг олд қисмида ўрнатилган теле-, видеомонитордан фойдаланиш, шунингдек транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан теле-, видеомонитор ўрнатиш тақиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

ўн кун муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарор талабларининг транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда аҳоли эътиборига, улар ўртасида зарур тушунтириш ишлари олиб борган ҳолда, белгиланган тартибда етказилишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.6-бандига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

а) тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан транспорт воситаси салонининг олд қисмида ўрнатилган теле-, видеомонитордан фойдаланиш";

б) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"транспорт воситаси салонининг олд қисмига, шу жумладан приборлар панелига, қуёш соябонига ва орқа томонни кўриш кўзгусига теле-, видеомониторлар ўрнатиш".


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 41-42-сон, 419-модда.







































Время: 0.1848
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск