Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2001 й. 294-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 10 июлдаги

294-сон қарорига

2-ИЛОВА



Биржадан ташқари валюта бозорида

хорижий валютани харид қилиш ва сотиш

операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Валюта билан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда биржадан ташқари валюта бозорида тижорат банклари ва юридик шахслар томонидан хорижий валютани харид қилиш ва сотиш бўйича савдоларни амалга ошириш ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилаб беради.

2. Биржадан ташқари валюта бозорида қуйидаги операциялар амалга оширилади:

б) тижорат банклари томонидан ўз мижозларидан бўш валюта маблағларини шартнома асосида харид қилиш;

в) хорижий валютани товарлар ва хизматлар импорти учун харид қилиш;

г) хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш учун хорижий валютани харид қилиш;

д) лизинг шартномалари бўйича лизинг тўловларини амалга ошириш (лизинг берувчилар маблағларини қайтариш) учун хорижий валютани харид қилиш;

е) хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарига сарфланадиган харажатларни қоплаш, халқаро ташкилотларга бадаллар тўлаш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган бошқа жорий харажатлар учун хорижий валютани харид қилиш;

ж) хорижий инвесторларнинг фойдаси, дивидендлари ва бошқа даромадларини репатриация қилиш учун хорижий валютани харид қилиш;

з) хизмат сафари харажатларини тўлаш учун хорижий валютани харид қилиш;

и) тижорат банклари томонидан банклараро савдо сессиясида маблағларни харид қилиш ва сотиш;

л) нақд хорижий валютани алмаштириш шохобчалари орқали харид қилиш ва сотиш операциялари;

л-1) хорижий валютани товар-хомашё биржаларининг ва қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари очиқ электрон савдоларда сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижозлар - норезидентлар номидан биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисобварақлари очиш йўли билан маҳсулотларни товар-хомашё биржаларининг ва қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари очиқ электрон савдоларда сотишдан олинган маблағлар ҳисобига норезидентлар - юридик шахслар томонидан сотиб олиш ва сотиш;

м) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа операциялар.

3. Биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун қуйидагилар тижорат банклари валюта маблағларининг асосий манбалари ҳисобланади:

а) тижорат банкларининг ўз ресурслари, шу жумладан тақсимланмаган фойда;

в) тижорат банклари томонидан шартнома асосида ўз мижозларидан сотиб олинадиган бўш валюта маблағлари;

г) тижорат банклари томонидан алмаштириш шохобчалари орқали ва банклараро битишувлар бўйича  сотиб олинган маблағлар;

д) тижорат банкларига жойлаштирилган бошқа жалб қилинган маблағлар.

5. Биржадан ташқари валюта бозори қуйидагиларни ўз ичига олади:

банклараро валюта бозори;

бевосита банкларда содир этиладиган тижорат банки билан унинг мижозлари ўртасидаги хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операциялари;

нақд хорижий валюта билан алмаштириш шохобчалари орқали валюта-алмаштириш операциялари.


6. Тижорат банкларига ушбу Низомга мувофиқ ўз мижозларини банклараро валюта савдоларида (савдо сессияларида) сўмларни хорижий валютага конвертация қилишга рухсат бериш юзасидан ҳуқуқ ва жавобгарлик юкланади.

7. Хорижий валютани харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар биржадан ташқари валюта бозорида тижорат банклари орқали барча юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

7-1. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютасига Ягона ғазна ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали ғазначилик хизмати кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


II. БАНКЛАРАРО ВАЛЮТА БОЗОРИДА

ОПЕРАЦИЯЛАР ЎТКАЗИШ


8. Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари ва Марказий банк банклараро валюта бозори қатнашчилари ҳисобланади.

9. Тижорат банкларининг мижозлари банклараро валюта бозори битишувларида фақат ўзлари мижози ҳисобланган тижорат банклари орқали қатнашиши мумкин. Ушбу ҳолда тижорат банки бозорда мижознинг топшириғига кўра ўз номидан иш кўради.

10. Банклараро савдо сессияларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг валюта ресурсларини сотиш ва сотиб олиш операциялари амалга оширилади.

12. Банклараро валюта битишувлари Ўзбекистон республика валюта биржасининг (кейинги ўринларда валюта биржаси деб аталади) бир ҳафтада камида икки марта ўтказиладиган банклараро савдо сессияларида амалга оширилади.

Банклараро савдо сессиясини ўтказиш вақти соат 11.00 дан 13.00 гача этиб белгиланади.

13. Савдо қатнашчилари Банклараро савдо сессияси бошланишидан бир кун олдин хорижий валютани харид қилиш ёки сотишга олдиндан буюртманомалар беришлари шарт.

Бунда қатнашчиларнинг буюртманомаларига Банк бошқаруви раиси томонидан имзоланган хорижий валютанинг манбалари ва улардан фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги ахборот илова қилинади.


14. Савдо қатнашчиларининг операцияларини ўтказиш учун етарли бўлган хорижий валютадаги пул маблағлари банклараро савдо сессиялари бошлангунгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус ҳисоб рақамларига депонентга қўйилади.

Ўзбекистон республика валюта биржаси Банклараро савдо сессияси ўтказиладиган кундан олдинги кунда соат 16:00 гача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига савдо қатнашчиларидан тушган дастлабки буюртманомалар бўйича ахборот беради.

Юқорида кўрсатилган шартларни бажармаган савдо қатнашчилари банклараро савдо сессиясида қатнашишга қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валютадаги пул маблағларини олдиндан депозитга қўймасдан банклараро савдо сессияларида иштирок этади.

15. Сўмга нисбатан хорижий валютанинг бошланғич курси сифатида олдинги банклараро савдо сессиясида қайд қилинган курсдан фойдаланилади. Савдо бошлангунига қадар савдо тизимида хорижий валютани харид қилиш ва сотишга тушган буюртманомалар бўйича ахборот акс эттирилади.

Агар савдонинг бошланишида хорижий валютани таклиф этишнинг умумий миқдори унга бўлган талабнинг умумий миқдоридан ортиқ бўлса, биржа маклери хорижий валютанинг сўмга нисбатан курсини пасайтиради. Агар хорижий валютани таклиф этишнинг умумий миқдори унга бўлган талабнинг умумий миқдоридан кам бўлса, биржа маклери хорижий валютанинг сўмга нисбатан курсини оширади.


16. Хорижий валютанинг сўмга нисбатан курсини ўзгартиришнинг энг кам бирлиги - 0,01 сўм. Курснинг навбатдаги ўзгариши дилерлар савдо тизимига биржа маклери томонидан охирги марта эълон қилинган курс бўйича хорижий валютани харид қилиш ёки сотишга тушган қўшимча буюртманомаларни киритганларидан кейин амалга оширилади. Талаб ва таклиф ўртасидаги тафовутдан келиб чиққан ҳолда биржа маклери, савдо қатнашчиларининг розилиги билан курс ўзгариши бирлигини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.

Сотиш ёки харид қилишга навбатдаги қўшимча буюртманома тушган тақдирда талаб ва таклиф ўртасидаги тафовут белгиси ўзгарган тақдирда энг охирида берилган буюртманома фиксингни белгилаш учун зарур бўлган ҳажмда қолдирилади.


17. Жорий савдолар учун хорижий валютанинг миллий валюта - "сўм"га нисбатан қайд этилган курси хорижий валютага талаб ва таклиф мутаносиблигига эришилганидан кейин белгиланади.

Бунда биржа маклери фиксинг содир этилганлигини ва савдо сессияси якунланганлигини эълон қилади.


18. Савдо давомида тузилган барча битишувлар учун фиксинг бўйича белгиланган хорижий валютанинг миллий валюта - "сўм"га нисбатан ягона курси қўлланилади.

22. Савдо тамом бўлгандан кейин икки соат мобайнида унда тузилган битишувлар тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

Тижорат банклари валюта биржаси билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур бўлган хорижий валютадаги пул маблағлари савдолар ўтказиладиган кун тамом бўлгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус ҳисоб рақамларига ўтказилишини таъминлаши шарт.

Тижорат банклари билан валюта биржаси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар савдолар ўтказилгандан кейинги кундан кечикмай амалга оширилади.

Валюта биржаси билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ўз вақтида пул маблағлари билан таъминланмаган хорижий валютани харид қилиш бўйича битишувларнинг бир қисми валюта биржаси қоидаларига мувофиқ бекор қилинади. Тижорат банклари томонидан сотиб олинмаган хорижий валюта Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сотиб олинади.

Валюта биржаси билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул маблағлари ўз вақтида ўтказилишини таъминламаган тижорат банкларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва валюта биржаси томонидан белгиланган тартибда жарима жазолари қўлланилади.


IV. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА БОЗОРИДА

ҚАТНАШИШИ

30-1. Сотиб олинган ва биржа брокерининг тўлов топшириғи бўйича биржа брокерининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилган хорижий валюта норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида ёки чет элда очилган банк ҳисоб рақамларига ўтказилади.


V. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР

ТОМОНИДАН СЎМЛАРНИ ХОРИЖИЙ

ВАЛЮТАГА КОНВЕРТАЦИЯ ҚИЛИШГА

БУЮРТМАНОМАЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ


31. Хорижий валютани харид қилиш учун тижорат банкларининг мижозлари бўлган корхоналар ва ташкилотлар банкка қуйидагиларни тақдим этадилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича конвертацияга буюртманома;

б) хорижий ҳамкор билан тузилган контракт (шартнома, битим).

Валютани харид қилиш мақсадига боғлиқ равишда мижозлар шунингдек тижорат банкларига буюртманомаларнинг асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар.

34. Хорижий валютадаги кредитларга, шу жумладан лизинг битимлари бўйича кредитларга хизмат кўрсатишда тижорат банкига қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

асосий суммани ва фоиз тўловларини қайтариш жадвали (банк ўтказмаларини содир этишнинг назарда тутилган ва амалдаги саналари кўрсатилган ҳолда);

олинган ёки ҳукумат томонидан кафолатланган шартномалар бўйича - ҳукуматлараро битим нусхаси, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган кафолатнома;

кафолатланмаган шартномалар бўйича - кредит битимининг Марказий банкда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида тасдиқнома.


35. Хорижий инвесторларнинг фойдаси, дивидендлари ва бошқа даромадлари репатриация қилинганда тижорат банкига қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

фойда тақсимланганлиги (акциядорлар умумий йиғилишининг қарори) ва дивиденлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

аудиторлик фирмаси ёки солиқ органининг хулосаси нусхаси;

конвертацияга маблағлар ҳисоб-китоби;

дивидендлар бўйича даромадга солиқ бўйича солиқ органлари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб ва ушбу солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқнома.

35-1. Биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан ва қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларидан олинган маблағлар ҳисобига мижозлар - норезидентлар номидан хорижий валютани сотиб олишда тижорат банкига қўшимча равишда:

товар-хомашё биржалари ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг конвертация қилиш учун махсус ҳисоб рақамига ўтказилган сумма маҳсулотларни товар-хомашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан ва қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларидан олинганлигининг тасдиқномаси асл нусхасини;

брокер (инвестиция воситачиси) ва норезидентлар - юридик шахслар ўртасида брокерлик хизматлари кўрсатишга тузилган шартномалар нусхаларини тақдим этадилар.


VI. ТАҚДИМ ЭТИЛГАН БУЮРТМАНОМАЛАРНИНГ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ

36. Тижорат банки банк мижозлари хўжалик юритувчи субъектларнинг биржадан ташқари валюта бозорига сўмларни хорижий валютага конвертация қилишга қўйилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Мижозларнинг сўмларни конвертация қилиш бўйича буюртманомаларини кўриб чиқиш учун тижорат банкларида эксперт гуруҳлар ташкил этилади.

Эксперт гуруҳ аъзолари таркиби ва унинг раҳбари банк Бошқарувининг қарори билан тасдиқланади.


37. Хорижий валютани харид қилиш ва сотиш буюртманомаларини қабул қилишда тижорат банклари:

уларни махсус дафтарларда қайд этади;

мижозлар тақдим этган ҳужжатларни ва уларнинг ҳисоб рақамларида  зарур бўлган пул маблағларининг мавжудлигини текширади;

Тақдим этилган ҳужжатлар тижорат банклари экспертлари томонидан уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Берилган буюртманоманинг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланганда эксперт гуруҳ раҳбарининг қарорига кўра буюртманома мижозга қайта ишлашга жўнатилади ёки рад этилади ҳамда бу тўғрида буюртманомаларни рўйхатга олиш дафтарига тегишли қайд киритилади.


38. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб берган ҳолларда эксперт гуруҳ аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тасдиқлайдиган шакл бўйича тижорат банкининг эксперт хулосаси тайёрланади.

Тижорат банки эксперт гуруҳининг ижобий қарори қабул қилинган кундан кейинги кундан кечикмай хорижий валюта харид қилиш учун буюртманома беради.

39. Тижорат банкларининг эксперт хулосаларини бериш тўғрисидаги қарорлар тижорат банки эксперт гуруҳининг банк бошқаруви томонидан белгиланган муддатларда, лекин камида ҳафтасига икки марта ўтказиладиган йиғилишларда қабул қилинади.

Эксперт хулосаларини қабул қилиш, қайта ишлаш учун қайтариш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор эксперт гуруҳ йиғилишининг эксперт гуруҳ барча аъзолари томонидан имзоланадиган баённомасида қайд этилади.

Эксперт гуруҳ ижобий қарор қабул қилган буюртманомалар бўйича эксперт хулосалар тижорат банки бошқарувининг раиси томонидан тасдиқланади.

Банк бошқаруви раиси эксперт гуруҳнинг фаолияти, қабул қилинаётган қарорларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги учун шахсан жавоб беради.



VII. БИТИШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

40. Хорижий валютани харид қилиш ва сотишга доир операциялар тижорат банки ва мазкур банкнинг мижози бўлган хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузиладиган, банкнинг ваколатли шахслари, хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари томонидан икки нусхада имзоланадиган ва томонларнинг муҳри билан тасдиқланадиган шартномага асосан амалга оширилади.

41. Шартномада томонлар валюта номини, битишув хусусиятини, хорижий валютадаги суммани, ҳисоб-китоб қилиш тартиби, томонларнинг мажбуриятлари, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қоидаларни акс эттирадилар. Тузилаётган шартномалар тижорат банклари томонидан махсус журналларда рўйхатга олиб борилади.

42. Амалга оширилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар икки  иш куни мобайнида ўтказилади.

Агар белгиланган муддат ичида ҳисоб-китоблар тугалланмаган бўлса, битишув бекор қилинади.


43. Биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар тижорат банклари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилади.

44. Махсус валюта ҳисоб рақамларига қўшиб қўйилган маблағлар корхоналар ва ташкилотлар томонидан қатъиян мақсадли равишда тузилган шартномаларга мувофиқ сарфланади.


45. Банк мижози томонидан харид қилиниб, мижознинг махсус валюта рақамига қўшиб қўйилган вақтдан эътиборан ўн беш иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта, муқаррар равишда тижорат банкига қайта сотилади ҳамда навбатдаги банклараро савдо сессиясида сотувга қўйилади.

Бунда тижорат банклари томонидан хорижий валютани қайта сотиш акцептсиз тартибда сотув кунидаги курс бўйича амалга оширилади.

Илгари махсус валюта ҳисоб рақамидан кўчирилган ва фойдаланилмаганлиги ёки қайтарилмаганлиги сабабли мазкур ҳисоб рақамига қайтиб тушган валюта ҳам қайта сотилиши шарт.


VIII. НАЗОРАТ ВА ҲИСОБОТ


47. Корхоналар ва ташкилотлар, тижорат банкларининг раҳбарлари мазкур Низом талабларига риоя этилиши учун шахсан жавоб берадилар.

48. Тижорат банклари корхоналарнинг конвертацияга буюртманомалар беришининг тўғрилиги, харид қилинган хорижий валютадан ўз вақтида ва мақсадли фойдаланилиши, валютани тартибга солиш ва валюта назоратига доир бошқа қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

49. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмалари томонидан мазкур Низомга мувофиқ конвертация қилинадиган суммаларни белгилашнинг тўғрилиги юзасидан текширишлар ўтказиб турилади.

Ортиқча конвертация қилинган суммалар аниқланганда солиқ органларининг кўрсатмаси билан ортиқча конвертация қилинган хорижий валюта ваколатли банклар томонидан корхоналарнинг ҳисоб рақамларидан кўчирилади ҳамда мазкур суммалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб рақамларига қўшиб қўйилади.


50. Мазкур Низомда назарда тутилган тартибга риоя этмаслик тижорат банкларини вақтинчалик, 6 ой муддатгача ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асос бўлиши мумкин.

51. Тижорат банклари биржадан ташқари валюта бозорида ўтказилаётган операциялар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шакл ва муддатларда ахборот тақдим этади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами", 13-сон 2001 й.











































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск