Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2001 й. 294-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 10 июлдаги

294-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бирлашган барқарорлаштириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта операцияларини ўтказиш ҳуқуқига бош лицензияга эга бўлган тижорат банклари (кейинги ўринларда "ваколатли банк" деб аталади) билан биргаликда банклараро валюта савдоларига хизмат кўрсатиш учун, ушбу савдоларни ўтказишнинг янги нормалари ва регламентини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда ва, биринчи навбатда, банклараро валюта савдолари негизига хорижий валютага бўлган талаб ва таклифларга асосланган бозор тамойиллари қўйилганлигидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.


3. Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) эркин алмаштириладиган валютада шакллантирилади.

Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамида жойлаштирилади.



II. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Қуйидагилар Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

ваколатли банкларда қоладиган валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан олинган маблағларнинг талаб қилиб олинмаган қисми;

мижозлар бўш валюта маблағларининг ваколатли банклар томонидан жалб этиладиган бир қисми;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни марказлаштирилган тартибда экспорт қилишдан олинган валюта тушумининг 100 фоизини мажбурий сотишдан тушган, уларнинг ҳукумат томонидан жалб этилган ёки унинг кафолати остида олинган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатишда ҳамда Марказий банкнинг олтин валюта заҳираларини сақлашда фойдаланишдан кейин қолган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта активларини бошқаришдан олинган хорижий валютадаги даромадлар;

амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалар.


5. Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасини шакллантириш учун Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасининг ҳисоб-китоб кассалари марказида белгиланган тартибда Жамғарманинг махсус валюта ҳисоб рақами очилади.


6. Жамғарма ҳисоб рақами бўйича маблағлар ҳаракатини ҳисобга олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.


7. Жамғарма маблағларини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгиланган тартибда, талаб ва таклифларга қараб вужудга келадиган эркин курс бўйича:

а) махсус банклараро савдо сессияларида:

валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан олинган валюта маблағларининг талаб қилиб олинмаган қисмини ваколатли банклар томонидан банклараро савдо сессияларига қўйилишига кўра;

мижозларнинг ваколатли банклар томонидан жалб этилган ва сотишга қўйилган бўш валюта маблағларининг бир қисмини  ҳар ойда.

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан маҳсулотларни марказлаштирилган тартибда экспорт қилишдан олинган валюта тушумининг ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган белгиланган тартибда тасдиқланган харажатларни амалга оширишдан кейин қолган қисми ҳар ойнинг якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирилмай Жамғарманинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта активларини бошқаришдан олинадиган хорижий валютадаги даромадлар ҳар чоракда кейинги чорак биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирилмай Жамғарма ҳисоб рақамига ўтказилади.


10. Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссиясининг қарорига кўра Жамғарма амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалардан маблағлар билан тўлдирилиши мумкин.



III. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


11. Жамғарма маблағларидан:

банклараро валюта савдоларига, уларни ўтказишнинг бозор тамойилларига асосланган, хорижий валютага бўлган талаб ва таклифлар негизидаги нормалари ва регламентини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатишда;

биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар кўламларини кенгайтириш ва кўпайтиришда;

валюта бозорини эркинлаштириш даврида тўлов балансини ва миллий валютанинг алмаштириш курси барқарорлигини сақлашда фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан хорижий валютага конвертация қилишда.

12. Жамғарманинг фойдаланишга мўлжалланган маблағлари банклараро валюта бозорининг савдо сессияларида сотилади.



IV. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


13. Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда "Кенгаш" деб аталади) Жамғарманинг бошқарув органи ҳисобланади.

Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига кирувчи шахслар бошқа лавозимга ўтганда уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар Кенгаш таркибига киради.


14. Кенгаш қуйидаги функцияларни амалга оширади:

банклараро валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифлар ўзгариши ва тенденцияларини таҳлил қилади ҳамда таҳлил асосида тегишли чора-тадбирлар қабул қилади;

банклараро валюта бозорида савдолар ўтказилиши устидан назоратни таъминлайди;

хорижий валютага бўлган талаб ва таклифларни мутаносиблаштириш учун банклараро савдо сессияларида Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилади;

Жамғарма маблағларининг тушиши ва сарфланиши прогноз балансларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Жамғармани тўлдириш манбаларини қидириб топиш ва амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;

Жамғарма тушумлари ва харажатлари балансларининг амалдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларининг энг кам заҳира қолдиғи миқдорини белгилайди;

ишчи орган фаолиятига раҳбарлик қилади.


15. Жамғармани бошқариш кенгашига раис бошчилик қилади, раиснинг бир нафар ўринбосари бўлади.

Жамғармани бошқариш кенгаши раиси:

Кенгаш ва унинг ишчи органи ишларини ташкил қилади;

Кенгаш мажлисларига раҳбарлик қилади;

Кенгаш мажлисида қабул қилинган қарорларни имзолайди;

қабул қилинган қарорларнинг ижросини ташкил қилади.


16. Кенгаш мажлислари заруратга қараб, лекин ҳар ҳафтада камида икки марта ўтказилади. Мажлисда Кенгаш аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда у ўтказилган деб ҳисобланади.

Кенгаш қарорлари мажлисларда оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади, қарорни қабул қилиш ёки рад этиш учун берилган овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


17. Банклараро валюта савдоларида Кенгаш раиси тайинлайдиган дилер Кенгаш номидан вакиллик қилади. У айни бир вақтда Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасини бошқариш кенгашининг 5 кишидан иборат таркибдаги ишчи органининг раҳбари ҳисобланади.

Ишчи органнинг тузилмаси ва штат жадвали Кенгаш томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ходимлари ишга Жамғармани бошқариш кенгашининг раиси билан келишилган ҳолда қабул қилинади.


18. Қуйидагилар Кенгаш ишчи органининг асосий вазифалари ҳисобланади:

банклараро савдо сессияларида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифлар тенденциялари устидан мониторингни амалга ошириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича Кенгашга таклифлар киритиш;

Жамғармага валюта маблағлари тушишининг ҳар чораклик ва йиллик прогнозларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Кенгашга киритиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобини, шу жумладан тушум манбалари бўйича юритиш;

Жамғарма ҳисоб рақамига маблағлар тушишининг белгиланган тартибига ва миқдорларига риоя қилинишини, шунингдек уларнинг Кенгашнинг тасдиқланган қарорларига мувофиқ фойдаланилишини назорат қилиш;

Кенгаш қарорига биноан банклараро савдо сессияларида қатнашиш ва Жамғарма маблағлари билан операцияларни амалга ошириш;

Кенгашга Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш;

Кенгаш мажлисларига материаллар тайёрлаш;

Жамғармани бошқариш кенгаши қарорларидан келиб чиқадиган бошқа вазифалар.


19. Жамғарма маблағлари билан операцияларни ўтказиш ва расмийлаштириш ишчи орган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли бўлинмалари томонидан, белгиланган тартибда, Жамғармани бошқариш кенгаши қабул қилган қарорларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.


20. Кенгашнинг ишчи органи ўзининг жорий фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг тегишли бўлинмалари, шунингдек ваколатли банклар билан узвий ҳамкорлик қилади.


“Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами”, 2001 йил, 13-сон





























































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск