Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2001 й. 298-сон "Юқори ликвидли маҳсулотларни кимошди савдосида сотишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2001 й.

N 298



ЮҚОРИ ЛИКВИДЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ

КИМОШДИ САВДОСИДА СОТИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорига мувофиқ ҳамда юқори ликвидди маҳсулотларнинг айрим турларини хорижий компаниялар ва фирмаларга эркин алмаштириладиган валютага кафолатли ҳажмларда кимошди савдоси орқали сотишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси тузилмасида юқори ликвидли маҳсулотларни муқобил кимошди савдосида сотиш бўйича ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо" ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзаукционсавдо" ташкилотига қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш юклансин:'

юқори ликвидли маҳсулотларни сотишга доир муқобил кимошди савдолари ўтказилишини ташкил этиш;

кимошди савдолари ўтказилиши, кимошди савдоларига қўйиладиган юқори ликвидли маҳсулотларнинг турлари ва ҳажмлари тўғрисида кенг ахборот бериш;

кимошди савдолари ғолиблари томонидан сотиб олинадиган юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларига олди-сотди шартномаларини тайёрлаш, расмийлаштириш ва уларни рўйхатдан ўтказиш;

кимошди савдосида қатнашиш шартларига риоя этилишини назорат қилиш.


3. Белгилансинки:

"Ўзаукционсавдо" ташкилоти Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхонаси ҳисобланади;

юқори ликвидли маҳсулотларни сотиш бўйича кимошди савдолари "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг савдо майдонида ўтказилади;

"Ўзаукционсавдо" ташкилотининг кимошди савдолари ўтказишга доир фаолиятини Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасини бошқариш кенгаши, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистан Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси вакилларидан иборат таркибда тузиладиган Кимошди савдоларини ташкил этиш кенгаши мувофиқлаштиради ва назорат қилади.


4. "Ўзаукционсавдо" ташкилотининг ходимларнинг чекланган сони 10 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси жорий фаолият учун бошланғич айланма маблағлар, ҳисоблаш техникаси ва асбоб-ускуналар билан таъминлашда "Ўзаукционсавдо" ташкилотига кўмаклашсин.

"Ўзаукционсавдо" шўъба корхонаси директорига, зарур ҳолларда, ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо" ташкилотининг ходимлари сонига Юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини сотиш бўйича кимошди савдоларини ташкил этиш кенгаши билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги шаклланаётган талабни ҳисобга олган ҳолда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига кимошди савдосида сотишга мўлжалланган юқори ликвидли товарлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга доир таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Узбекистон Республикаси Бош вазиринин ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 12 июлдаги

298-сон қарорига

1-ИЛОВА



Юқори ликвидли маҳсулотларни

кимошди савдосида сотиш бўйича

ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо"

ташкилоти аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Директор










Бош менежер



Иқтисодчи-бухгалтер







Аукцион савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш бўлими

3 киши



Юридик маслаҳатчи







Контракларни расмийлаштириш бўлими

2 киши



Ташкил этувчи менежер

а

а

а

Ходимларнинг чекланган сони

(хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 10 киши


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 7, 40-модда.





























Время: 0.1874
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск