Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2001 й. 305-сон "Биржадан ташқари валюта бозорини эркинлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2001 й.

N 305



БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА БОЗОРИНИ

ЭРКИНЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Валюта бозорини янада эркинлаштириш, биржадан ташқари валюта бозорини кенгайтириш, истеъмол товарлари импорти учун валюта ресурсларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2001 йил 1 августдан бошлаб тайёр халқ истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўмларни эркин муомаладаги валютага конвертация қилишга устувор ҳуқуқини берувчи лицензияларини беришнинг амалдаги механизми бекор қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ваколатли банклар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган халқ истеъмол товарлари ва дори-дармонларни импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларнинг биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиши тартиби тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


4. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси:

бир ҳафта муддатда  ижтимоий аҳамиятга эга бўлган халқ истеъмол товарлари ва дори-дармонларни импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларга хорижий валютани сотишга 2001 йилнинг II ярим йиллигига чораклар бўйича лимитларни белгиланган тартибда тасдиқласин ва ваколатли банклар эътиборига етказсин, дори-дармонлар бўйича лимитларни алоҳида сатрда ажратиб кўрсатсин;

ваколатли банклар томонидан истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларга хорижий валютани сотиш тартибига риоя қилиниши ва  белгиланадиган лимитлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами", 14-сон 2001 й.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., 7-cон, 41-модда.





























Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск