ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (ЎзР 24.12.1998 й. 713-I-сон Қонуни билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УЙ-ЖОЙ КОДЕКСИ


I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Уй-жой тўғрисидаги қонунчилик

Уй-жой тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Агар уй-жой муносабатлари уй-жой тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинмаган бўлса, ерга оид қонунчилик ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонунчиликнинг ана шу муносабатларни тартибга солишга тааллуқли қисми қўлланилади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг уй-жой тўғрисидаги қонунчилигидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


2-модда. Уй-жой тўғрисидаги қонунчилик

билан тартибга солинадиган муносабатлар

Уй-жой тўғрисидаги қонунчилик фуқаролар, юридик шахслар, давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қуйидаги масалалар бўйича муносабатларини тартибга солади:

турар жойларга мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келиши, амалга оширилиши, ўзгариши ҳамда бекор бўлиши;

уй-жой фондини ҳисобга олиш;

уй-жой фондини сақлаш, қараш ва таъмирлашни таъминлаш;

фуқароларнинг уй-жой ҳуқуқларига риоя этилиши ва уй-жой фондидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш.

Уйларни қуриш, турар жойларни қайта қуриш ва ўзгартириш, муҳандислик қурилмаларидан фойдаланиш, коммунал хизматлар билан таъминлаш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Агар қонунда ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уй-жой тўғрисидаги қонунчиликнинг қоидалари чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари иштирокидаги уй-жой муносабатларига нисбатан қўлланилади.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги

ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасида:

уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг асралишини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини юритади, уй-жой соҳасини ривожлантиришнинг давлат комплекс дастурларини қабул қилади;

уй-жой хўжалиги ва коммунал хизмат кўрсатиш бўйича давлат бошқарув органлари фаолиятига раҳбарлик қилади;

турар жойларни тақсимлаш ҳамда аренда, ижара шартномалари бўйича фуқароларга бериш, шунингдек уларни алмаштириш ҳамда сотиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

уй-жой ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш тизимини тартибга солади;

компенсация, кредит ҳамда ссудалар бериш тартиби ва шартларини тартибга солади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



5-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой

муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

уй-жой тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлаш;

уй-жой фондини ва коммунал объектларни бошқаришни ташкил этиш;

ўз тасарруфидаги ҳудудда коммунал хизматларга оид тариф сиёсатини белгиланган тартибда шакллантириш;

уй-жой фондини ҳисобга олиш;

давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида бериш;

давлат уй-жой фондидаги турар жойларни улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун юридик шахсларга аренда шартномаси шартлари асосида бериш;

уй-жой фондидан фойдаланилиши ва унинг асралиши, аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифати устидан назоратни таъминлаш;

аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари орасидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ҳамда уларни аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой билан таъминлаш;

фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари учун уй-жой қуриш;

уй-жой қурувчиларга уй-жой қуриш учун, шунингдек уй-жой мулкдорларининг ширкатларига доимий фойдаланишга белгиланган тартибда ер участкалари бериш;

уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси объектларининг лозим даражада сақланиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлаш;

давлат уй-жой фондининг турар жойларини бронлаштириш ва алмаштириш;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


6-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг

уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги

иштироки

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасида:

фуқароларга уй-жой фондидан фойдаланишда ҳамда унинг сақланишини таъминлашда кўмаклашади;

коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


2-БОБ. УЙ-ЖОЙ ФОНДИ. ТУРАР ЖОЙ


7-модда. Уй-жой фонди

Уй-жой фонди - инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлардан (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа. махсус мақсадли уйлардан) иборат бўлган фонд.

Уйларда жойлашган савдо, маиший ва носаноат йўналишидаги ўзга эҳтиёжларга мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар уй-жой фондига кирмайди.



8-модда. Уй-жой фонди турлари

Уй-жой фонди хусусий ва давлат уй-жой фондларидан иборатдир.

Хусусий уй-жой фондига қуйидагилар киради:

фуқаролар мулки бўлган уй-жой фонди (якка тартибда қурилган уйлар, хусусийлаштирилган, қурилган ҳамда олинган квартиралар ва уйлар, уй-жой-қуриш ҳамда уй-жой кооперативларига қарашли уйлардаги пай бадаллари тўлиқ тўланган квартиралар, фуқаролар томонидан қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларда мулк қилиб олинган квартиралар ва уйлар);

хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ҳамда бошқа нодавлат юридик шахсларнинг мулки бўлган ва уларнинг маблағлари ҳисобидан қурилган ёки аукционда ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларда олинган уй-жой фонди.

Давлат уй-жой фондига қуйидагилар киради:

маҳаллий давлат ҳокимият органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган муниципал уй-жой фонди;

давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тўла хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида бўлган идоравий уй-жой фонди;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди.


9-модда. Турар жой, ундан фойдаланиш мақсади

Фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой деб ҳисобланади.

Турар жой кўчмас мулк ҳисобланади.

Кўп квартирали уйлардаги турар жойларни саноат эҳтиёжлари учун ишлатиш, ижара ёки арендага бериш ман этилади. Кўп квартирали уйдаги турар жойга бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказилганидан кейингина жойлаштириш мумкин.

Белгиланган тартибда касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди.


10-модда. Турар жойларнинг турлари

Турар жойларга қуйидагилар киради:

уйлар;

кўп квартирали уйлардаги квартиралар;

бошқа иморатлардаги яшаш учун мўлжалланган хоналар ва ўзга турар жойлар.



11-модда. Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи

Турар жой хусусий ёки давлат мулки бўлиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда мулкчиликнинг бир шаклидан бошқа шаклига ўтиши мумкин.

Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат турар жойга бўлган мулк ҳуқуқининг субъектларидир.

Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Турар жойларнинг кўринишини ўзгартиришга, уларни қайта қуриш ёки бузишга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Уйлар, квартиралар, уйнинг бир қисми, квартиранинг бир қисмига (бундан буён матнда уйлар, квартиралар деб юритилади) бўлган хусусий мулк миқдор, ўлчам ва қиймат жиҳатдан чекланмайди.

Хусусий мулк бўлган уйлар, квартиралар олиб қўйилиши, мулкдор эса уйга, квартирага мулк ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Турар жой фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда суднинг қарорига асосан мажбурий тарзда олиб қўйилиши мумкин.


12-модда. Мулкчилик, эгалик қилиш

муносабатларининг ўзгариши

Давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари мулкчиликнинг бошқа шаклига ўтганда ёки улар қайта ташкил этилганда уларнинг тўла хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида бўлган уй-жой фонди ушбу корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳуқуқий ворисларига (агар улар аниқланган бўлса), бошқа юридик шахсларга мулк қилиб ёхуд уларнинг тўла хўжалик юритишига ёки оператив бошқарувига ёхуд белгиланган тартибда фуқароларнинг барча уй-жой ҳуқуқларини, шу жумладан уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқини сақлаган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига ўтказилиши лозим. Бунда уй-жойнинг янги мулкдори, эгаси илгари тузилган ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчи бўлиб қолади.



13-модда. Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини, бошқа ашёвий

ҳуқуқларни ҳамда турар жойга оид битимларни давлат

рўйхатидан ўтказиш

Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқага ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳамда уй жойга оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни рўйхатдан ўтказувчи органда амалга оширилиб, ушбу орган мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки битим рўйхатга олинганлиги тўғрисида ҳужжат беради ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга уст-хат ёзиб қўяди.

Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳамда турар жойга оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.



14-модда. Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келиши,

бошқага ўтишининг хусусиятлари

Белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида янги қурилаётган уйга мулк ҳуқуқи уй давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Уйнинг, квартиранинг олди-сотди ва айирбошлаш шартномаси ёзма шаклда, тарафлар имзолайдиган битта ҳужжатни тайёрлаш йўли билан тузилади ҳамда у нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

Уйнинг, квартиранинг олди-сотди шартномаси шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Сотиб олувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган шу уй, квартирани олди-сотди шартномасининг муҳим шарти - бу шахсларнинг рўйхатини сотилаётган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир.

Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома ФКнинг қоидаларига риоя этилган ҳолда нотариал тасдиқланиши керак.

Турар жойни алмаштиришга ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартибда йўл қўйилади.

Уйни, квартирани ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

Давлатга қарашли уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштириш тартибида вужудга келади.

Кооператив уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари аъзолари пай бадалларини тўлиқ тўлаб бўлганидан кейин вужудга келади.

Уй-жой облигацияларини олиш ва уларнинг қолган қийматини банк кредитлари ҳисобига тўлаш йўли билан қурилган ва олинган уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин вужудга келади.

Хусусий мулкдаги уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда давлат мулкига ўтказилиши мумкин.

Уйга, квартирага бўлган мерос тариқасида ўтадиган мулк ҳуқуқи ФКда назарда тутилган асосларга кўра вужудга келади.


15-модда. Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган

жойга ўтказиш

Яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


16-модда. Кўп квартирали уйлардаги яшаш

учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш

Фуқаролар ва юридик шахслар кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан бевосита белгиланган мақсадда фойдаланишлари шарт.

Фуқаролар ва юридик шахслар яшаш учун мўлжалланмаган жойларни, қурилмаларни ҳамда инвентарни тегишли тартибда сақлашлари, зарур таъмирлаш ишларини бажаришлари, санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя этишлари, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш чораларини кўришлари шарт.

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларга саноат ишлаб чиқаришини жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Бундай жойларда амалга оширилиши рухсат этилган фаолият турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларга носаноат йўналишидаги корхона, муассаса, ташкилотларни, офисларни қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштиришга йўл қўйилади.

16-1-модда. Кўп квартирали уйдаги яшаш

учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари

Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар ёки юридик шахслар кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари бўлиши мумкин.

Яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиларидир.

Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари бундай жойларнинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, жойларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши, кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олиши шарт.

Яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорининг кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатлардаги иштироки улуши уйнинг умумий майдонидаги мулкдорга қарашли яшаш учун мўлжалланмаган жой майдонига мутаносиб равишда белгиланади.

Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.


17-модда. Боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида

жойлашган иморатларни уйлар деб тан олиш

Боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган ҳамда ушбу Кодекснинг 9-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган иморатларга эга бўлган шахслар шу иморатларни уйлар сифатида расмийлаштиришни талаб қилишга ҳақлидирлар. Бу иморатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни рўйхатдан ўтказувчи органда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уйлар деб тан олинади.


18-модда. Уйлар ва турар жойларни уй-

жой фондидан чиқариш

Эскирганлиги, авария ҳолатидалиги ёки бошқа асосларга кўра яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойлар келгусида бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда қайта қурилиши мумкин ёки бундай уйлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига биноан бузиб ташланади.


19-модда. Давлат томонидан текинга уй-жой бериш

Турар жойлари авария ҳолатида эканлиги ёки табиий офатдан зарар кўрганлиги белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда текинга уй-жой берилади.


20-модда. Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш

Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ягона тизим бўйича амалга оширилади.


21-модда. Уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш

устидан давлат назорати

Уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш, шунингдек турар жойлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлашнинг норматив техник талабларга мувофиқлиги устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.


II БЎЛИМ. ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ


3-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


22-модда. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг турар жойни

хусусий мулк қилиб олиши асослари

Фуқаролар ва юридик шахслар қуйидаги йўллар билан турар жойни хусусий мулк қилиб олиш ҳуқуқига эга:

якка тартибда уй-жой қуриш;

якка тартибда қурувчиларнинг ширкатлари томонидан уй-жой қуриш;

уй-жой облигацияларини олиш;

уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларида иштирок этиш;

олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш;

умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга бериш;

мерос олиш;

қонунда белгиланган тартибда хусусийлаштириш.

Фуқаролар ва юридик шахслар турар жойларни қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларга биноан ҳам хусусий мулк қилиб олишлари мумкин.


23-модда. Фуқароларга ва юридик шахсларга хусусий мулк

ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан ва яшаш

учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш

Хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан ўзлари ва оила аъзолари яшаши учун фойдаланадилар. Улар уйига, квартирасига бошқа фуқароларни кўчириб киритишга, шунингдек турар жойларни ушбу Кодексда ҳамда ўзга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларда ва тартибда ижарага бериш шартномаси асосида бошқа фуқароларга яшаш учун беришга ҳақлидирлар.

Мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан бошқа фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузмаган ҳолда бошқа мақсадларда фойдаланишга ҳақлидирлар.

Мулкида уйи, квартираси бўлган юридик шахслар уларни ижарага, арендага беришга ҳамда улардан уй-жой тўғрисидаги қонунчиликка зид келмайдиган бошқа мақсадларда фойдаланишга ҳақлидирлар.

Ички ишлар органлари тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан биргаликда амалга оширади.


24-модда. Уй, квартира мулкдорининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Уй, квартира мулкдори хусусий уй-жой фондини бошқаришда иштирок этиш, уйнинг техник ҳолати масалаларида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига мурожаат этиш, уй, квартирага хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш усулини танлаш ҳуқуқига эгадир.

Уй, квартира мулкдори уй, квартиранинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши шарт.

Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори ўзига қарашли жойга кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари умумий мол-мулкнинг ҳолатини назорат қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш мақсадида мулкдорни олдиндан хабардор қилгач, унинг борлигида киришларини таъминлаши шарт.

Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори авария ҳолати юзага келган тақдирда, аварияни бартараф этиш учун тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари ўзига қарашли жойга киришларини дарҳол таъминлаши шарт. Квартира мулкдори йўқлигида аварияни бартараф этиш учун бу жойга кириш ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида тегишли авария-таъмирлаш хизмати томонидан амалга оширилади.

Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.


25-модда. Фуқаролар ва юридик шахсларга тегишли уйлар,

квартиралардаги турар жойларни ижарага, арендага бериш

Уй, квартира мулкдори ўзи билан бирга яшаётган вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан ёки юридик шахснинг ваколатли органи қарорига биноан уйни, квартирани ёхуд уларнинг бир қисмини фуқароларга ва юридик шахсларга ижарага ёки арендага беришга ҳақлидир.

Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижара ёки аренда шартномаси тузилаётган муддат, тўлов ҳақи миқдори ва бошқа шартлар, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, тарафларнинг келишувига биноан белгиланади.

Турар жой ижараси ёки арендаси шартномаси ёзма шаклда тузилади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим.

Турар жой ижараси ёки арендаси шартномасига нисбатан ушбу Кодекс қоидалари қўлланилади. Турар жой ижараси ёки арендаси шартномасининг ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган муносабатлари фуқаролик қонунчилик билан тартибга солинади.


26-модда. Турар жойни алмаштириш

Мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар барча вояга етган оила аъзоларининг, шу жумладан вақтинча бўлмаган оила аъзоларининг ёзма розилигига биноан ўзлари эгаллаб турган турар жойни бошқа турар жой мулкдори ёки уй-жой қуриш ёхуд уй-жой кооперативининг аъзоси билан, шу жумладан бошқа аҳоли пунктида яшаётганлар билан алмаштиришга ҳақлидирлар. Бунда оиланинг вояга етмаган аъзолари розилиги ота-оналар томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса - васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тасдиқланади.

Мулкида уйи, квартираси бўлган юридик шахслар уни бошқа турар жой мулкдори ёки уй-жой қуриш ёхуд уй-жой кооперативи аъзоси билан алмаштиришга ҳақлидирлар.


27-модда. Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун

олиб қўйилиши муносабати билан уйи (квартираси) бузилиши

лозим бўлган фуқароларни турар жой билан таъминлаш

Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, ушбу фарқ мулкдор томонидан қайтарилиши талаб этилмайди.

Бузилаётган уйлар ўрнига турар жойни мулк қилиб бериш ва уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ҳамда дов-дарахтлар қийматини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


28-модда. Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб

қўйилиши муносабати билан фуқароларга мулк ҳуқуқи асосида

тегишли бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда якка тартибда

уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш

Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси берилади. Бунда ер участкасини ўзлаштириш даврига уч йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб, бузилаётган уйларнинг (квартираларнинг), иморатларнинг, иншоотларнинг ва кўчириб ташланган дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бозор қийматлари ўртасидаги фарқлар тўлиқ ҳажмда қопланади.


29-модда. Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун

олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарни юридик

шахсларга қоплаш

Юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва етказилган бошқа зарарлар ўрни қопланади ёхуд давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади.


30-модда. Бузилиши лозим бўлган уйлар, иморатлар ва

иншоотларнинг кўчирилиши

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг хоҳишига кўра уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, бузилиши лозим бўлган уйлар, иморатлар ҳамда иншоотлар кўчирилиши ва янги жойда тикланиши мумкин.

Уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


31-модда. Уйлари (квартиралари) бузилиши лозим бўлган

фуқаролар ва юридик шахслар учун янги жойда уйлар,

иморатлар барпо этиш

Уйлари (квартиралари) бузилиши лозим бўлган фуқаролар ва юридик шахслар учун уларнинг танлови бўйича янги жойда тенг қимматли уйлар, иморатлар барпо этилади ҳамда уларга мулк қилиб берилади. Бунда кўчириб ташланаётган дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда берилаётган ва олиб қўйилаётган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бозор қийматлари ўртасидаги фарқ пул билан тўлиқ ҳажмда қопланади.


4-БОБ. ТУРАР ЖОЙ МУЛКДОРИ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИНГ,

ИЖАРАГА ВА АРЕНДАГА ОЛУВЧИЛАРНИНГ ТУРАР

ЖОЙДАН ФОЙДАЛАНИШИ


32-модда. Мулкдор оила аъзоларининг, шунингдек у билан

доимий яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари. шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг, мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.

Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин.

Меҳнатга қобилиятсиз боқимандалар, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган фуқаролар, агар улар мулкдор билан умумий хўжалик юритаётган ва унинг турар жойида рўйхатдан ўтган бўлсалар, унинг оила аъзоси деб топилишлари мумкин.

Мулкдорнинг вояга етмаган оила аъзолари яшаётган турар жойни, уларнинг ота-онаси бўлмаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан бошқа шахсга бериш мумкин.

Хусусийлаштирилган квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва уй-жойнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар ҳам уларнинг умумий мулки бўлмиш хусусийлаштирилган квартира ёки уйга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар ва тенг мажбуриятларни бажарадилар.

Хусусийлаштирилган квартирани ёки уйни сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки ижарага, арендага бериш квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзоларининг ва квартирани ёки уйни хусусийлаштириш учун розилик берган шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади. Уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи унинг вафотидан кейин очиладиган мерос таркибига кирмайди. Хусусийлаштирилган уй-жой мулкдорининг вояга етмаган оила аъзолари манфаатларини уларнинг ота-онаси, улар бўлмаган тақдирда эсавасийлик ва ҳомийлик органлари ифодалайди.

Хусусийлаштирилган бир квартира ёки уйда турар жой мулкдорлари яшай олмайдиган ҳолда, суднинг қарорига биноан мулкдорлардан бири кўчирилиб, бошқасининг зиммасига квартира ёки уйнинг тегишли қисми учун кўчирилган мулкдорга суд ишни кўриб чиққан кундаги бозор баҳосида пулини тўлаш ёки унинг умумий мулкдаги улушига мос келадиган бошқа турар жойни сотиб олиб бериш мажбурияти юкланиши мумкин.

Уй ёки квартиранинг мулкдори, унинг оила аъзолари, у билан доимий яшаётган фуқаролар ва собиқ оила аъзоси ўртасидаги турар жойдан фойдаланиш ҳамда қилинган харажатлардаги улуш миқдори ҳақидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.


33-модда. Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган

турар жойни ижарага, арендага бериш шартномаси

бўйича ижарага, арендага олувчининг ҳуқуқлари

Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уйдан, квартирадан турар жойни ижарага, арендага олувчи ўзи ижарага, арендага олган хонага уй, квартира мулкдорининг розилигидан қатъи назар, вояга етмаган фарзандларини, агар у алоҳида хонани эгаллаётган бўлса ва ижарага ёки арендага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек эри(хотини) ва меҳнатга қобилиятсиз вояга етган фарзандлари ҳамда ота-онасини кўчириб киритиш ҳуқуқига эга. Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, квартирадаги турар жойни ижарага, арендага олувчи билан бирга яшаётган оила аъзолари ижарага ёки арендага бериш шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга ижарага, арендага олувчининг ўзи билан тенг равишда эга бўладилар.

Бошқа фуқароларни фақат уй мулкдорининг розилиги билан кўчириб киритиш мумкин ва ижарага, арендага олувчи томонидан ўз оила аъзоси сифатида кўчириб киритилган ушбу фуқаролар, агар кўчириб киритишда улар ўртасида бошқача келишув бўлмаган бўлса, ижарага, арендага олувчи ҳамда унинг бошқа оила аъзолари билан турар жойдан фойдаланишда тенг ҳуқуққа эга бўладилар.

Ижарага, арендага олувчи ижарага, арендага берувчининг (мулкдорнинг) розилиги билан эгаллаб турган турар жойини алмаштиришга ҳақлидир. Ижарага берувчи-фуқаронинг рад жавоби устидан низолашиб бўлмайди. Ижарага берувчи-юридик шахснинг рад жавоби устидан суд тартибида низолашиш мумкин.

Турар жойни ижарага ёки арендага бериш шартномасини бекор қилиш ушбу Кодекснинг 69 ва 93-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.



34-модда. Турар жойни ижарага, арендага бериш ҳақи

Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни ижарага, арендага бериш ҳақи тарафлар келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.



III БЎЛИМ. ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ


5-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


35-модда. Давлат уй-жой фондининг уйларидаги

турар жойни ижарага бериш шартномаси

Давлат уй-жой фондининг (бундан буён матнда муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди деб юритилади) уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномасига биноан бир тараф - турар жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс (ижарага берувчи) бошқа тараф (ижарага олувчи)га турар жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади. Ижара шартномасида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган бошқа шартлар белгилаб қўйилади. Ижара шартномасида ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар кўрсатилган бўлиши керак. Шартномада ана шундай кўрсатмалар бўлмаган тақдирда, бундай шахсларни кўчириб киритиш фуқаролик қонунчилигида ва ушбу Кодекснинг 51-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Муниципал, идоравий уй-жой фондининг ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги доимий яшаш учун яроқли бўлган алоҳида турар жой (уй, квартира) турар жойни ижарага бериш шартномаси объекти бўлади.

Хонанинг бир қисми ёки битта умумий кириш жойи орқали бошқа хона билан боғланган хона (туташ хоналар), шунингдек ёрдамчи хоналар (ошхона, йўлак, ҳужра ва шу кабилар) ижара шартномасининг мустақил объекти бўла олмайди.

Кўп квартирали уйдаги турар жойни ижарага олувчи турар жойдан фойдаланиш билан бир қаторда шу уйнинг умумий фойдаланишдаги мол-мулкидан (уйнинг умумий жойлари, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар, шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаси, шунингдек кўп квартирали уйдаги кўчмас мулкнинг ягона мажмуига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бошқа объектлардан) белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

Турар жойни ижарага бериш шартномаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ёки улар ваколат берган органлар билан турар жойни олаётган фуқаролар ўртасида ёзма шаклда, қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади. Турар жойни ижарага бериш шартномасининг ёзма шаклда бўлишига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.

Ижара шартномаси бўйича эгаллаб турилган турар жойга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши шартноманинг ўзгаришига ёки бекор бўлишига олиб келмайди. Бунда янги мулкдор илгари тузилган турар жойни ижарага бериш шартномаси шартлари асосида ижарага берувчи бўлиб қолади.

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг намунавий шартномаси тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



36-модда. Турар жойни ижарага бериш

шартномасининг муддати

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у беш йилга тузилган деб ҳисобланади.

Бир йилгача муддатга тузилган турар жойни ижарага бериш (қисқа муддатли ижара) шартномасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси қоидалари қўлланилади.

Янги муддатга шартнома тузишда ижарага олувчи имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

Ижарага берувчи томонидан эътироз бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шартнома муддати тугаганидан кейин ҳам турар жойдан фойдаланишни давом эттирса, шартнома аввалги шартларда қайта тузилган деб ҳисобланади.

Давлат уй-жой фондидан ижарага берувчи, агар турар жойни ижарага бермасликка қарор қилган бўлса, бу ҳақда ижарага олувчини камида бир йил олдин хабардор этиб, янги муддатга шартнома тузишдан воз кечиши мумкин, аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди бундан мустасно.



37-модда. Турар жойни ижарага бериш шартномаси

шартларининг ҳақиқий эмаслиги

Турар жойни ижарага бериш шартномасининг ижарага олувчининг ҳолатини қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилганига нисбатан ёмонлаштирувчи шартлари ҳақиқий эмас.



6-БОБ. МУНИЦИПАЛ, ИДОРАВИЙ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ ВА

АНИҚ МАҚСАДЛИ КОММУНАЛ УЙ-ЖОЙ ФОНДИДАГИ

ТУРАР ЖОЙЛАРНИ БЕРИШ


38-модда. Фуқароларни уй-жой шароитларини яхшилашга

муҳтож деб топиш асослари

Фуқароларни муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топиш асослари, шунингдек турар жой бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


39-модда. Фуқароларнинг турар жой олиш

ҳуқуқига эга бўлиш ёши

Фуқаролар ўн саккиз ёшга тўлгач, ўн саккиз ёшга тўлмасдан никоҳ тузганлар, эмансипация қилинганлар ёки ишга кирганлар эса қонунда назарда тутилган ҳолларда - тегишли равишда никоҳ тузган, эмансипация қилинган ёхуд ишга кирган вақтидан бошлаб муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


40-модда. Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой

олиш ҳуқуқига эга бўлган Фуқаролар тоифалари

Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва турар жой олиш учун ҳисобда турган ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган фуқаролар эгадирлар. Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фуқаролар аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан бир марта турар жой олишга ҳақлидирлар.



41-модда. Фуқароларнинг муниципал ва идоравий уй-жой фонди

уйларидан турар жойни мулк қилиб олиши

Муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага ёки арендага бериш шартномасида ижарага, арендага олувчининг ўзи эгаллаб турган, арендага олган турар жойни сотиб олиш ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин. Муниципал ва идоравий уй-жой фондидаги бундай турар жойларни сотиб олиш тартиби қонунчиликда белгиланади.


42-модда. Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса - йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага ёки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар жой берилиши мумкин.

Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки ўн саккиз квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади. Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.

Қўшимча уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифаларининг рўйхати, қўшимча майдонни бериш тартиби ва шартлари қонунчилик билан белгиланади.


43-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган

уйлардаги, шунингдек улушли иштирок этиш тартибида

қурилган уйлардаги турар жойга кўчиб кириш

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларида бўшаётган турар жойлар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг улушли иштирок этиш тартибида топширилган маблағларига қурилган уйларда бўшаётган турар жойлар биринчи навбатда ушбу корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларига кўчиб кириш учун берилади. Бундай кўчиб кириш тартиби, уй берилган ёки қурилиш тугалланган вақтидан қатъи назар, қўлланади.


44-модда. Квартирада бўшаган турар жойга кўчиб кириш

Агар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйидан икки ва ундан ортиқ ижарага олувчи яшайдиган квартирада бошқа турар жойдан алоҳида бўлмаган ва шу турар жойга туташ хона бўшаб қолса, бу хона фойдаланиш учун туташ хонани ижарага олувчига берилиши керак.

Агар квартирадаги алоҳида хона бўшаса, у белгиланган норма бўйича уй-жой майдони билан таъминланмаган ижарага олувчига берилади. Агар квартирада белгиланган норма бўйича уй-жой майдони билан таъминланмаган бир неча ижарага олувчи бўлса, оиласи уй-жой шароитларини яхшилашга энг кўп муҳтож бўлган ижарага олувчи бўшаган хонани олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

Ижарага олувчи (ижарага олувчилар) бўшаган хонага жойлашишни рад этган тақдирда, у умумий тартибда берилади.


45-модда. Турар жой ҳужжати (ордери)

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидан турар жой бериш тўғрисидаги қарор асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органи фуқарога берилган турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ягона намунадаги ҳужжат (ордер) беради.

Ҳужжат (ордер) фақат бўш турган алоҳида турар жойга, янги қурилган уйларда эса, давлат комиссиясининг уйни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқланганидан кейингина туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) ҳокими қарори билан берилиши мумкин.

Ордер шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


46-модда. Турар жой ҳужжатини (ордерини) ҳақиқий эмас деб

топиш асослари ва тартиби

Фуқаролар томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлик тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тақдим этилганда, бошқа фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳужжатда (ордерда) кўрсатилган турар жойга бўлган ҳуқуқлари бузилганда, турар жой бериш тўғрисидаги масалани ҳал этишда мансабдор, шахслар томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар қилинганда, шунингдек турар жой бериш тартиби ва шартларининг бошқача бузилишлари содир этилган ҳолларда муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойга берилган ҳужжат (ордер) суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ҳужжатни (ордерни) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб ҳужжат (ордер) берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида қўзғатилиши мумкин.


47-модда. Ҳужжатни (ордерни) ҳақиқий

эмас деб топиш оқибатлари

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг турар жойига берилган ҳужжат, (ордер) ҳақиқий эмас деб топилган ҳолда ғайриқонуний ҳаракатлари оқибатида ҳужжатни (ордерни) олган шахслар уларга бошқа турар жой бермасдан кўчирилади. Агар ҳужжатда (ордерда) кўрсатилган фуқаролар илгари давлат уй-жой фондининг уйидаги турар жойдан фойдаланиб келган бўлсалар, уларга илгари эгаллаб турган турар жойи қайтарилиши ёки бошқа турар жой берилиши керак.

Агар ҳужжат (ордер) бошқа асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилса, ҳужжатда (ордерда) кўрсатилган фуқаролар уларга бошқа турар жой ёки илгари ўзлари эгаллаб турган турар жой берилган ҳолда кўчириладилар.



7-БОБ. МУНИЦИПАЛ, ИДОРАВИЙ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ ВА

АНИҚ МАҚСАДЛИ КОММУНАЛ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИНГ

УЙЛАРИДАГИ ТУРАР ЖОЙЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


48-модда. Ижарага бериш шартномаси бўйича

турар жойдан фойдаланиш

Ижарага бериш шартномаси бўйича муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланаётган ижарага олувчи ундан белгиланган мақсадда ва шартнома шартларига мувофиқ фойдаланиши шарт.

Агар ижарага олувчи ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамай, турар жойдан белгиланган мақсадга ва ижарага бериш шартномаси шартларига номувофиқ фойдаланса, ижарага берувчи шартномани бекор қилишни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.


49-модда. Ижарага берувчининг ижара

шартномаси бўйича мажбуриятлари

Ижарага берувчи ижарага олувчига муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги бўш турар жойни доимий яшаш учун яроқли ҳолатда бериши шарт.

Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уй лозим даражада сақланишини амалга ошириши, ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизматлар кўрсатиши ёки хизматлар кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги мол-мулки таъмирланишини таъминлаши шарт.


50-модда. Ижарага олувчининг, унинг оила аъзоларининг ҳамда

у билан доимий яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи оила аъзолари ва ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг турар жойни ижарага бериш шартномаси шартларини бузганликлари учун ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади.

Ушбу Кодекс 32-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган шахслар турар жойни ижарага олувчининг оила аъзолари деб тан олинади.

Турар жойни ижарага бериш шартномасига бошқа фуқароларни киритиш муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг намунавий шартномаси тўғрисидаги низомларга мувофиқ амалга оширилади. Агар бошқа фуқароларнинг ижара шартномасига киритилиши бу ерда яшаётганларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож деб тан олинишига олиб келса, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлган шахслар уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган майдонга эга бўлса, бундай фуқароларни ижарага бериш шартномасига киритиш мумкин эмас.

Оила таркибининг ўзгариши ижара шартномаси тегишли қисмининг ўзгаришига олиб келади.

Ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар турар жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар.

Ижарага олувчининг вояга етган оила аъзолари ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда турар жойда доимий яшаётган барча фуқаролар ижарага берувчи олдида ижарага олувчи билан солидар жавобгар эканликлари тўғрисида ижарага олувчи билан шартнома тузишлари мумкин. Бундай ҳолларда ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар шерик ижарага олувчи деб ҳисобланадилар.

Ижарага олувчининг собиқ оила аъзолари эгаллаб турган турар жойда яшашни давом эттирсалар, улар ижарага олувчи эга бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни сақлаб қоладилар.

Ижарага олувчи, ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар:

кўп квартирали уйнинг турар жойларидан, умумий фойдаланишдаги мол-мулкидан белгиланган мақсадда, бошқа фуқаролар ва юридик шахсларнинг уй-жой ҳуқуқи, ўзга ҳуқуқларини камситмаган ҳолда фойдаланиши;

турар жойларнинг асралишини таъминлаши, шунингдек уларни тегишли техник ҳамда санитария ҳолатида сақлаб туриши;

авария юз берган тақдирда, ўзлари эгаллаб турган турар жойга тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари киришларини таъминлаши;

қонунчиликда назарда тутилган техник, санитария, экологик ва ёнғинга қарши талабларни бажариши;

ижара шартномаси бўйича турар жойлар ҳақини ва коммунал хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.


51-модда. Ижарага олувчининг турар жойга оила аъзолари ва

бошқа фуқароларни кўчириб киритиш ҳуқуқи

Ижарага олувчи белгиланган тартибда ижарага берувчининг розилиги билан оила аъзоларини, оиланинг вояга етган барча аъзоларининг берган ёзма розилигига биноан эса, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйидаги ижарага олинган турар жойга бошқа фуқароларни кўчириб киритишга ҳақлидир. Оиланинг вояга етмаган аъзоларини кўчириб киритиш учун бундай розилик талаб этилмайди.

Турар жойга бошқа шахсларни кўчириб киритишга қонунчиликнинг ҳар бир кишига мўлжалланган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги талабларига риоя этилган ҳолда йўл қўйилади, вояга етмаган болаларни ва меҳнатга қобилиятсиз ёлғиз ота-оналарни кўчириб киритиш ҳоллари бундан мустасно.

Турар жойга ижарага олувчининг оила аъзоси сифатида кўчиб келган ва ижара шартномасига киритилган фуқаролар, агар улар кўчиб кираётганда бу шахслар, ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тўғрисида бошқача келишув тузилмаган бўлса, бошқа оила аъзолари билан турар жойдан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.

Ижарага олувчининг турар жойига васий ёки ҳомий сифатида кўчиб кирган фуқаролар, шунингдек ижара шартномасига киритилмаган бошқа шахслар бу турар жойга нисбатан мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар.


52-модда. Вақтинча бўлмаган фуқаролар

турар жойининг сақланиши

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганида турар жой олти ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради.

Вақтинча бўлмаганида фуқароларнинг турар жойи қуйидаги ҳолларда олти ойдан ортиқ муддатга сақланиб туради:

ҳарбий хизматга чақирилганда - чақирув бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида;

контракт бўйича ҳарбий хизматга кирилганда - контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида:

иш шароитлари ва хусусияти бўйича (кема экипажи, геология, қидирув партияларининг, экспедицияларининг ходимлари ва ҳоказолар), чет элга хизмат сафарида бўлиш ёки таълим олиши муносабати билан (студентлар, докторантлар ва бошқалар) доимий яшаш жойидан вақтинча жўнаб кетилганда - ушбу ишни бажариш, хизмат сафарида бўлиш ёки таълим олишнинг бутун даври мобайнида;

болалар тарбиялаш учун болалар муассасасига, қариндошларга ёки ҳомийларга, васийларга топширилганда - улар ушбу муассасада, қариндошлар ёки ҳомийлар, васийлар қарамоғида бўладиган бутун давр мобайнида, агар болалар чиқиб кетган турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлса. Агар болалар чиқиб кетган турар жойда уларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, ушбу хона болаларнинг муассасада бўлиши муддати тугагунча ёки қариндошлар ёхуд ҳомийлар, васийлар қарамоғидан қайтиб келган болалар вояга етгунча, шунингдек тегишли ҳолларда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқиш тугагунча ёхуд мамлакат Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизмат муддати тамом бўлгунча ушбу турар жой ижара шартномаси асосида бошқа фуқароларга бериб турилиши мумкин;

ҳомий, васий вазифасини бажариш муносабати билан жўнаб кетилганда - ушбу вазифаларни бажаришнинг бутун даври мобайнида;

даволаниш учун даволаш-профилактика муассасаларига жўнаб кетилганда - даволанишда бўлган бутун давр мобайнида;

қамалганда ёки ушбу турар жойда яшаш имкониятини истисно этувчи озодликдан маҳрум этиш ёки бошқа жазо чорасига маҳкум этилганда - қамоқда бўлишнинг ёки жазони ўташнинг бутун даври мобайнида, агар турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлса. Агар кўрсатилган фуқаролар чиқиб кетган турар жойда уларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, бундай фуқаролар қамоқдан озод бўлгунча ёки жазони ўтаб келгунча бўлган муддатга ушбу хона ижара шартномаси асосида бошқа шахсларга бериб турилиши мумкин.

Вақтинча бўлмаганида шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган муддатлар тугаган кундан бошлаб олти ой мобайнида сақланиб қолади.

Агар ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар узрли сабабларга кўра турар жойда олти ойдан ортиқ муддат бўлишмаса, бу муддат шу шахсларнинг аризасига биноан ижарага берувчи томонидан, низоли ҳолларда эса, суд томонидан узайтириб берилиши мумкин.


53-модда. Вақтинча бўлмаганида фуқароларнинг

турар жойи сақланиши муддатларини

қисқартиришга йўл қўйилмаслиги

Вақтинча бўлмаганида фуқароларнинг муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойи сақланиши муддатлари ижарага олувчи ва ижарага берувчининг ўзаро келишуви билан қисқартирилиши мумкин эмас.



54-модда. Фуқароларни турар жойдан

фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш

Фуқароларни белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаганлари оқибатида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ижарага берувчининг ёки ушбу турар жойда яшаб қолган бошқа доимий фойдаланувчиларнинг даъво аризасига биноан суд тартибида амалга оширилади.


55-модда. Вақтинча бўлмаган ижарага

олувчининг ҳамда унинг оила аъзоларининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Агар турар жойни ижарага олувчи вақтинча бўлмаса, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойда яшовчи оила аъзолари ўзлари эгаллаб турган барча турар жойлардан аввалги шартлар асосида фойдаланишга ҳақлидирлар. Бунда улар ушбу турар жойни ижарага бериш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар. Вақтинча бўлмаган фуқаронинг фойдаланиш ҳуқуқи сақланадиган уй-жой майдони ортиқча уй-жой майдони деб ҳисобланмайди.



56-модда. Ижарага олувчининг ўзи эгаллаб турган

турар жой ўрнига кичикроғини олиш ҳуқуқи

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, агар белгиланган нормадан ортиқча турар жой майдонига эга бўлса, вояга етган оила аъзоларининг розилигига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ёки турар жойни берган корхона, муассаса, ташкилотга белгиланган тартибда мурожаат этиб, эгаллаб турган турар жойини кичикроқ ҳажмдаги турар жойга алмаштиришни сўраши мумкин.


57-модда. Турар жойни иккиламчи ижарага бериш

Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ҳамда ўзи билан бирга яшаётган вояга етган оила аъзоларининг, ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг розилиги билан ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда турар жойни иккиламчи ижарага беришга ҳақлидир. Ижарага олувчи ўзи эгаллаб турган турар жойнинг бир қисмини, вақтинча кўчиб кетаётганда эса - барчасини (унинг фойдаланиш ҳуқуқи сақланадиган бутун давр учун) иккиламчи ижарага топшириши мумкин, бунда ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчи ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолади.

Ижарага олувчининг турар жойида иккиламчи ижарага бериш шартномаси асосида яшаётган шахслар ушбу турар жойга нисбатан мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар.

Турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати турар жойни ижарага бериш шартномасининг муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Турар жойни ижарага бериш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда у билан бир вақтда турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳам бекор бўлади.

Янги муддатга шартнома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги қоида турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Муниципал ва идоравий уй-жой фондидаги уйларда турар жойни иккиламчи ижарага бериш қоидалари қонунчилик билан белгилаб қўйилади.

Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойларни иккиламчи ижарага беришга йўл қўйилмайди.



58-модда. Турар жойни иккиламчи ижарага

беришга йўл қўйилмайдиган шарт-шароитлар

Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни иккиламчи ижарага беришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:

агар иккиламчи ижарага олувчининг кўчиб кириши оқибатида ҳар бир яшовчига тўғри келадиган умумий майдон белгиланган нормадан камайиб кетса;

агар унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатдаги айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган шахслар яшаётган бўлса;

ижарага берувчининг розилиги бўлмаса;

ижарага олувчининг. унинг вояга етган оила аъзоларининг, у билан доимий яшаётган фуқароларнинг розилиги бўлмаса;

турар жойни иккиламчи ижарага бериш қоидаларида белгиланган бошқа ҳолларда.



59-модда. Иккиламчи ижарага бериш шартномаси

бўйича турар жойдан фойдаланганлик

учун тўланадиган ҳақ

Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойлардан иккиламчи ижарага бериш шартномаси бўйича фойдаланганлик ва коммунал хизматлар учун тўланадиган ҳақ миқдори тарафлар келишувига мувофиқ белгиланади, лекин унинг миқдори шу жой учун ижарага олувчи томонидан тўланаётган ҳақ ҳамда коммунал хизматлар ҳақидан ошиб кетмаслиги керак.



60-модда. Иккиламчи ижарага бериш

шартномасини бекор қилиш

Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати тугагандан сўнг иккиламчи ижарага олувчи шартномани қайта тиклашни талаб қилишга ҳақли эмас ва у эгаллаб турган турар жойни ижарага олувчининг талабидан кейин ҳам бўшатиб бермаса, унга бошқа турар жой берилмаган ҳолда суд тартибида кўчирилади. Ижарага бериш шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам иккиламчи ижарага олувчи унга бошқа турар жой берилмаган ҳолда худди шу тартибда кўчирилади.

Агар иккиламчи ижарага бериш шартномаси муддати кўрсатилмай тузилган бўлса, ижарага олувчи иккиламчи ижарага бериш шартномаси бекор қилиниши ҳақида иккиламчи ижарага олувчини уч ой олдин огоҳлантириши шарт.

Иккиламчи ижарага бериш шартномаси, шунингдек ушбу Кодекснинг 69-моддаси ҳамда 119-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.



61-модда. Вақтинча яшовчилар

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар ўзаро келишувга биноан ва ижарага берувчини олдиндан хабардор қилган ҳолда вақтинча яшовчиларга (фойдаланувчиларга) турар жойда текин яшаб туришлари учун рухсат этишга ҳақлидирлар. Вақтинча яшовчиларнинг яшаб туриш муддати олти ойдан ошмаслиги керак.

Вақтинча яшовчилар турар жойдан фойдаланишда мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар. Уларнинг хатти-ҳаракатлари учун ижарага берувчи олдида ижарага олувчи жавобгардир.

Вақтинча яшовчилар улар билан келишилган яшаб туриш муддати ўтганидан кейин, агарда бундай муддат келишилмаган бўлса, ижарага олувчи, унинг оила аъзоси ёки у билан доимий яшаётган фуқаро томонидан тегишли талаб қўйилган кундан эътиборан кўпи билан етти кун ичида турар жойни бўшатишлари шарт. Талаб рад этилган тақдирда вақтинча яшовчилар суд тартибида бошқа турар жой бермасдан кўчирилишлари лозим.

Бир киши ҳисобига тўғри келадиган уй-жой майдони ижтимоий нормаси ҳақидаги қонунчилик талабларига риоя этилмаса, ижарага берувчи вақтинча яшовчиларнинг яшаб туришларини тақиқлаб қўйиши мумкин.


62-модда. Ижарага берилган

турар жойни таъмирлаш

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги ижарага берилган турар жойни таъмирлаш, агар турар жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ижарага олувчининг мажбуриятига киради.

Ижарага берилган турар жойни капитал таъмирлаш, агар шу турар жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ижарага берувчининг мажбуриятига киради.

Ижарага берилган турар жойни ижарага олувчининг розилигисиз қайта қуришга, ўзгартиришга, агар бундай қайта қуриш ва ўзгартириш уй-жойдан фойдаланиш шароитларини тубдан ўзгартирса, йўл қўйилмайди.


63-модда. Уйнинг капитал таъмирланиши

муносабати билан фуқароларга турар жой бериш

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жой капитал таъмирланаётганда, таъмирлашни ижарага олувчини кўчирмасдан амалга ошириш мумкин бўлмаса, ижарага берувчи таъмирланаётган турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилмаган ҳолда ижарага олувчига, унинг оила аъзоларига ва у билан доимий яшаётган фуқароларга капитал таъмирлаш ўтказиш вақтида бошқа турар жой бериши шарт. Ижарага олувчи бу турар жойга кўчиб киришни рад этган тақдирда ижарага берувчи унинг кўчиб ўтишини суд тартибида талаб қилиши мумкин.

Капитал таъмирлаш вақтида бериладиган турар жой санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб бериши ҳамда шу аҳоли пункти чегараси доирасида жойлашган бўлиши керак.

Ижарага олувчини, унинг оила аъзоларини ва у билан доимий яшаётган фуқароларни улар эгаллаб турган турар жойдан бошқа турар жой майдонига кўчиб ўтиши ва (таъмирлаш тугагач) илгариги жойига қайта кўчиб ўтиши таъмирланиши керак бўлган турар жой тасарруфида бўлган ижарага берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ижарага олувчи капитал таъмирлаш муносабати билан бошқа турар жойда яшаган даврда у фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун капитал таъмирлаш вақтига берилган турар жой учун ҳақ тўлайди.

Капитал таъмирлаш даврида вақтинчалик турар жой бериш ўрнига ижарага олувчига, унинг оила аъзоларига ва у билан доимий яшаётган фуқароларга уларнинг розилиги билан доимий фойдаланиш учун бошқа обод турар жой берилиши мумкин.

Турар жой таъмирлаб бўлингач, ижарага берувчи турар жойни ижарага олувчига қайтаришдан бош тортган ҳолда ижарага олувчи судга мурожаат этишга ҳақлидир.


64-модда. Реконструкция ёки капитал таъмирлаш натижасида

уй-жой майдони ўлчами тубдан ўзгарган тақдирда ижарага

олувчига бошқа турар жой бериш

Ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар эгаллаб турган муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни реконструкция ёхуд капитал таъмирлаш натижасида сақлаб қолиш мумкин бўлмаганда ёки у тубдан кенгайганда, торайганда ижарага олувчига ва унинг оила аъзоларига, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқароларга капитал таъмирлаш бошлангунга қадар шу аҳоли пункти чегараси доирасида бошқа обод турар жой берилиши керак.



65-модда. Турар жойни ва ёрдамчи

хоналарни қайта қуриш ҳамда ўзгартириш

Муниципал ва идоравий уй-жой фондидаги турар жойни ҳамда ёрдамчи хоналарни қайта қуриш, ўзгартириш квартирани янада обод қилиш мақсадида амалга оширилиши мумкин ва бунга ижарага олувчининг, унинг вояга етган оила аъзоларининг, у билан доимий яшаётган фуқароларнинг, ижарага берувчининг розилиги билангина йўл қўйилади.

Ижарага берувчининг, ижарага олувчининг, унинг вояга етган оила аъзоларининг ёки у билан доимий яшаётган фуқароларнинг. турар жойни ва ёрдамчи хоналарни қайта қуриш ёки ўзгартиришни рад этиши билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.

Турар жой ва ёрдамчи хоналарни ижарага берувчининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан қайта кўрган ёки ўзгартирган ижарага олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойларни ва ёрдамчи хоналарни қайта қуриш ҳамда ўзгартириш ман этилади.


66-модда. Турар жойни ижарага бериш

шартномасини ўзгартириш

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномаси фақат ижарага олувчи, унинг вояга етган оила аъзолари, у билан доимий яшаётган фуқаролар ҳамда ижарага берувчининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

Ижарага олувчи, унинг вояга етган оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқароларнинг талаби бўйича шартнома вояга етган оила аъзоларидан бири билан тузилиши мумкин. Ижарага олувчи турар жойдан кўчиб кетган ёки у вафот этган тақдирда шартнома ушбу турар жойда яшаётган вояга етган оила аъзоларидан бири билан тузилади.

Оила аъзосининг ижарага олувчи деб тан олиниши муносабати билан юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.



67-модда. Ижарага олувчи оила аъзосининг

талаби бўйича турар жойни ижарага бериш

шартномасининг ўзгартирилиши

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларидаги ижарага олувчининг оила аъзоси, агар оиланинг бошқа аъзолари, у билан доимий яшаётган фуқаролар рози бўлса ҳамда унинг улушига тўғри келадиган турар жой майдонига мувофиқ ёхуд турар жойдан фойдаланиш тартиби тўғрисида тузилган келишувни ҳисобга олган ҳолда унга ушбу Кодекснинг 9-моддаси талабларига жавоб берадиган турар жой ажратилиши мумкин бўлса, ўзи билан алоҳида ижара шартномаси тузилишини талаб қилишга ҳақлидир.

Алоҳида ижара шартномаси тузиш талаб қилиниши муносабати билан юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.



68-модда. Бир оилага бирлашган ижарага

олувчиларнинг талаби бўйича турар жойни

ижарага бериш шартномасининг ўзгартирилиши

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида алоҳида ижара шартномаларига биноан яшаётган фуқаролар бир оилага бирлашганлари тақдирда ўзлари эгаллаб турган барча турар жой учун улардан бирортаси билан ягона ижара шартномаси тузилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Ижарага берувчининг ягона ижара шартномаси тузишни рад этганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.



69-модда. Турар жойни ижарага бериш

шартномасини бекор қилиш

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тарафларнинг келишуви бўйича амалга оширилади.

Турар жойни ижарага олувчи оила аъзоларининг ҳамда ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг розилиги билан исталган вақтда ижарага берувчини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, ижара шартномасини бекор қилиши мумкин. Ана шундай огоҳлантиришсиз шартнома бекор қилинган тақдирда ижарага олувчи кейинги уч ой учун турар жой ҳақини тўлаши шарт.

Ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар бошқа аҳоли пунктига доимий яшаш учун жўнаб кетганларида ёки шу аҳоли пунктидаги бошқа турар жойга кўчиб ўтганларида турар жойни ижарага бериш шартномаси жўнаб кетган ёки кўчиб ўтган кундан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади.

Турар жойни ижарага бериш шартномаси исталган тарафнинг талаби бўйича:

агар турар жой доимий яшаш учун яроқсиз бўлиб қолса, шунингдек у авария ҳолатида бўлса;

агар турар жой жойлашган уй бузилиши керак бўлса;

уй-жой тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

Ижарага бериш шартномаси ижарага берувчининг талаби бўйича қуйидаги ҳолларда суд тартибида бекор қилиниши мумкин:

агар шартномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи олти ой ортиқ муддат учун турар жой ҳақини тўламаса, қисқа муддатли ижарада эса, шартномада белгиланган тўлов муддатини ўтказиб икки мартадан ортиқ тўламаса;

ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавоб берадиган фуқаролар турар жойни бузса ёхуд шикастлантирса. Агар турар жойни ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавоб берадиган бошқа фуқаролар турар жойдан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётган бўлса, ёхуд турмуш қоидаларини мунтазам бузаётган бўлса, ижарага берувчи ижарага олувчини огоҳлантириши мумкин ва бу талаблар бажарилмаганда турар жойни ижарага бериш шартномасини суд тартибида бекор қилишга ҳақлидир.

Турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни бартараф этиш тартиби ва муддатлари қонун билан белгиланади.



70-модда. Турар жойдан кўчириш

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги эгаллаб турилган турар жойдан кўчиришга ушбу Кодексда белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Кўчириш суд тартибида амалга оширилади.

Турар жойларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахслар прокурор санкцияси асосида маъмурий тартибда кўчириладилар.

Маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурор қарори устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.



71-модда. Фуқароларга бошқа обод турар

жой берган ҳолда кўчириш

Фуқароларга бошқа обод турар жой берган ҳолда улар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойлардан қуйидаги ҳолларда кўчирилади:

агар турар жой жойлашган уй бузилиши керак бўлса;

турар жой белгиланган тартибда авария ҳолатида ёки яшаш учун яроқсиз деб топилган бўлса;

турар жой яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилаётган бўлса.

Турар жойлар жойлашган муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйи давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратилиши муносабати билан бузилиши керак бўлса ёхуд турар жой яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилиши лозим бўлса, ушбу турар жойдан кўчирилаётган фуқароларга бошқа обод турар жой берилади ва бу турар жой ер участкаси ажратилаётган ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилиши лозим бўлган турар жой берилаётган корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан берилади.

Агар турар жой авария ҳолатида ёки яшаш учун яроқсиз деб топилган бўлса, ушбу турар жойдан кўчирилаётган фуқароларга маҳаллий давлат ҳокимияти органи қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа обод турар жой беради.

Кўчирилиши муносабати билан фуқароларга берилаётган бошқа обод турар жой ушбу Кодекснинг 9-моддасида белгиланган турар жойларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб бериши, шу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлиши ва майдони илгари эгаллаб турилган майдондан кичик бўлмаслиги керак.

Агар ижарага олувчи алоҳида квартирани ёки биттадан ортиқ хонани эгаллаб турган бўлса, унга тегишлигича алоҳида квартира ёхуд худди шунча хонали турар жой берилиши лозим.

Агар ижарага олувчи ортиқча уй-жой майдонига эга бўлган бўлса, турар жой бир киши ҳисобига уй-жой майдонининг белгиланган ижтимоий нормасидан кам бўлмаган ҳажмда, қўшимча уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлган ва амалда ундан фойдаланиб келган ижарага олувчига ёки унинг оила аъзоларига - қўшимча уй-жой майдони нормаси ҳисобга олинган ҳолда берилади.

Кўчирилаётган шахсга берилаётган турар жой ижарага олувчини кўчириш тўғрисидаги суд қарорида, маъмурий тартибда кўчирилаётганда эса, прокурор қарорида кўрсатилган бўлиши шарт.


72-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига

қарашли турар жойларни ҳисобга олиш. бериш, улардан

фойдаланиш, уларни бронлаштириш, алмаштириш,

уларга такроран кўчиб кириш

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ва Миллий гвардиясига қарашли турар жойларни ҳисобга олиш, бериш, улардан фойдаланиш, уларни бронлаштириш, алмаштириш, уларга такроран кўчиб кириш ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



73-модда. Бошқа обод турар жой берган

ҳолда ҳарбий шаҳарчалардан кўчириш

Ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек улар билан яшовчи шахслар ҳарбий шаҳарчалардаги ўзлари эгаллаб турган турар жойдан бошқа обод турар жой берилган ҳолда кўчирилишлари мумкин. Ҳарбий ташкилотлар билан алоқасини узган бошқа шахслар ҳам ҳарбий шаҳарчалардан худди шу тартибда кўчириладилар.


74-модда. Фуқароларга бошқа

турар жой бермасдан кўчириш

Агар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яшаётган фуқаролар турар жойни бузаётган ёхуд шикастлантираётган ёки ундан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётган ёхуд турмуш қоидаларини мунтазам бузиб бошқаларнинг у билан бир квартира ёки бир уйда яшаш имконини бермаётган бўлсалар, бунда огоҳлантиришлар ва жамоат таъсир чоралари натижа бермаган бўлса, шунингдек шартномада узоқроқ муддат белгиланмагани ҳолда ижарага олувчи турар жой ҳақини олти ой тўламаган бўлса, қисқа муддатли ижарада эса шартномада белгиланган тўлов муддати ўтганидан сўнг икки мартадан ортиқ тўланмаган ҳолда ижарага берувчи ёки ўзга манфаатдор шахсларнинг талаби бўйича айбдорларни кўчириш бошқа турар жой бермасдан амалга оширилади. Шунингдек ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлганликлари учун ўз фарзандлари билан бирга яшаши мумкин эмас деб топилса, улар бошқа турар жой бермасдан кўчирилишлари мумкин.

Бирга яшаш имкони бўлмаганлиги сабабли бошқа турар жой бермасдан кўчирилиши лозим бўлган шахслар ўзлари эгаллаб турган турар жойдан кўчирилиш ўрнига уни алмаштиришдан манфаатдор тараф кўрсатган бошқа турар жойга алмаштиришга суд томонидан мажбур этилишлари мумкин.

Турар жойни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар бошқа турар жой бермасдан ушбу Кодекс 70-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда кўчириладилар.



IV БЎЛИМ. ХИЗМАТ ВА МАХСУС ТУРАР ЖОЙЛАРНИ

БЕРИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


8-БОБ. ХИЗМАТ ТУРАР ЖОЙЛАРИНИ БЕРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


75-модда. Хизмат турар жойлари

Хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар хизмат турар жойлари деб ҳисобланади.

Сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган, меҳнат шартномалари бўйича ишлаётган шахсларга, ҳарбий хизматчиларнинг айрим тоифаларига, шунингдек қонунчиликда белгиланган рўйхатдаги бошқа шахсларга бериладиган турар жойлар ҳам хизмат турар жойларига киритилиши мумкин.

Белгиланган тартибда оилавий болалар уйи ташкил этилганда тарбиясига олинган болалар билан биргаликда яшаши учун тарбиячи-ота-она этиб тайинланган фуқароларга хизмат уйи ёки хизмат квартираси берилади.

Хизмат турар жойларидан ўз мақсадида фойдаланилади.

Хизмат турар жойлари меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига ёки хизмат даврига, сайлаб қўйиладиган лавозим муддати тугагунга қадар берилади.

Хизмат турар жойларини бериш тартиби, шунингдек уларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар тоифалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


76-модда. Ижара шартномасини тузиш

Хизмат турар жойи ижара шартномаси шу турар жой мулкдори ёки у вакил қилган орган билан иш, хизмат вақтида ундан фойдаланиш учун топширилаётган шахс ўртасида тузилади.

Хизмат турар жойи ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади.


77-модда. Хизмат турар жойларидан фойдаланиш

Хизмат турар жойларидан фойдаланиш муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


78-модда. Ижара шартномасини бекор қилиш

Хизмат турар жойи ижара шартномаси меҳнат, хизмат муносабатлари тугатилиши билан бир вақтда бекор бўлади.

Агар меҳнат, хизмат муносабатлари тикланса, хизмат турар жойини ижарага олувчи хизмат турар жойи ижара шартномаси муддати тугагандан кейин ҳам ижара шартномасини қайта тиклашда имтиёзли ҳуқуқни сақлаб қолади.



79-модда. Бошқа турар жой бермасдан хизмат

турар жойларидан кўчириш

Корхона, муассаса, ташкилот билан меҳнат муносабатларини узган ходимлар, шунингдек сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган шахслар, ҳарбий хизматчилар қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда улар билан бирга яшаётган барча шахслар билан биргаликда бошқа турар жой бермасдан хизмат турар жойидан кўчириладилар.

Агар хизмат турар жойи ижара шартномаси муддати тугагач, ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар шу турар жойни бўшатиб беришдан бош тортсалар, улар бошқа турар жой бермасдан суд тартибида кўчириладилар, ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


80-модда. Бошқа турар жой берган

ҳолда хизмат турар жойларидан кўчириш

Бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан қуйидагилар кўчириладилар:

I ва II гуруҳ ногиронлари;

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар;

ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;

ногирон фарзандлари бўлган оилалар;

тарбиячи-ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;

хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;

эгаллаб турган лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона, муассаса, ташкилот билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;

ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;

ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиқан ходимлар;

хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;

вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган фуқароларга шу Кодекснинг 9-моддасида белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳамда ушбу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлган турар жой берилади.


9-БОБ. МАХСУС УЙЛАРДАГИ ТУРАР

ЖОЙЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


81-модда. Махсус уйлар

Махсус уйлар фуқароларнинг айрим тоифалари қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда яшаши учун мўлжаллангандир.

Махсус уйлар жумласига қуйидагилар киради:

ётоқхоналар;

вақтинчалик уй-жой фонди уйлари;

ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар;

болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар.



82-модда. Ётоқхоналар бериш

ва улардан фойдаланиш

Ходимлар, хизматчилар, студентлар, ўқувчилар, шунингдек бошқа фуқароларга ишлаш, хизмат ёки ўқиш даврида яшаш учун ётоқхоналар берилиши мумкин. Махсус қурилган ёки шу ётоқхоналар учун қайта жиҳозланган уйлар ётоқхоналар сифатида берилади. Ётоқхоналар уларда яшайдиган фуқароларнинг истиқомат қилишлари, шуғулланишлари ва дам олишлари учун зарур бўлган мебель, бошқа уй-рўзғор асбоблари ва маданий-маиший буюмлар билан таъминланган бўлади.

Ётоқхоналардан жой бериш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Уйларни ётоқхоналарга ўтказиш, шунингдек ётоқхоналарга уйлар мақомини бериш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.



83-модда. Вақтинчалик уй-жой фонди турар

жойларини бериш ва улардан фойдаланиш

Вақтинчалик уй-жой фонди тегишли уй-жой фондининг мулкдори ёки у ваколат берган органнинг қарори бўйича ташкил қилиниши мумкин. Вақтинчалик уй-жой фонди турар жойлари ижарага бериш шартномаси асосида фуқаролар эгаллаб турган турар жойлар капитал таъмирланиши, реконструкция, модернизация қилиниши муносабати билан ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда уларнинг вақтинча яшаб туришига мўлжалланган бўлиб, санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши лозим.

Вақтинчалик уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга турар жойи капитал таъмирланиши лозим бўлган, лекин унда яшаб турган фуқароларни кўчирмасдан таъмирлашнинг имкони бўлмаган турар жойнинг ижарага берувчиси томонидан берилади.

Вақтинчалик уй-жой фонди турар жойларини бериш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



84-модда. Махсус мақсадли

уйлардан турар жойлар бериш

Ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлардан, болалар уйларидан ҳамда бошқа махсус мақсадли уйлардан, уларни тузган орган қарорига биноан турар жойлар берилади.



85-модда. Махсус уйлардан кўчириш

Махсус уйлардан кўчириш ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга оширилади.

Меҳнат, хизмат муносабатларини тугатган фуқаролар, шунингдек ўқув юртларида ўқишни тамомлаган шахслар уларга иши, хизмати ёки ўқиши муносабати билан берилган ётоқхонадан бошқа турар жой бермасдан кўчириладилар.

Ушбу Кодекснинг 80-моддасида қайд этиб ўтилган фуқаролар бошқа турар жой бермасдан ётоқхонадан кўчирилишлари мумкин эмас.

Вақтинчалик уй-жой фонди турар жойларидан ва бошқа махсус уйлардан кўчириш ушбу турар жой берилишига олиб келган сабаблар бартараф этилганлиги (капитал таъмирлаш тугаганлиги, бошқа турар жой берилганлиги ёки олинганлиги ва ҳоказо) муносабати билан, шунингдек ушбу Кодексда ва ўзга қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам амалга оширилади.


V БЎЛИМ. ТУРАР ЖОЙ АРЕНДАСИ


86-модда. Турар жой арендаси шартномаси

Турар жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин. Юридик шахс турар жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши мумкин.

Турар жой арендаси шартномаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим.

Турар жой арендаси шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

турар-жойни арендага бериш тартиби ва унинг қиймати;

турар жой арендасининг муддатлари;

турар жойни арендага бериш шартлари ва аренда ҳақи миқдори, уни тўлаш муддатлари;

арендага берувчи арендага бераётган турар жойнинг, муҳандислик қурилмаларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;

шартнома муддати ўтиши билан турар жойни арендага берувчига қайтариш тартиби;

арендага берилган турар жойга қараш, хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тарафларнинг мажбуриятлари;

арендага берилган турар жойни ижарага бериш ёки иккиламчи арендага бериш имкониятлари, шартлари ва тартиби;

тарафларнинг жавобгарлиги.

Турар жой арендаси шартномасига тарафларнинг келишуви бўйича қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.


87-модда. Турар жойни арендага бериш

Арендага берувчи турар жойни арендага олувчига яшаш учун яроқли ҳолатда ҳамда ушбу Кодекснинг 9-моддасига биноан турар жойларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб берадиган ҳолатда арендага бериши шарт.

Арендага берувчи арендага берилаётган турар жойнинг муҳандислик қурилмалари ва конструкцияларидаги шартнома тузилаётган пайтда аниқланган ёки аниқланмаган барча нуқсонлар, носозликлар учун жавобгар бўлади.


88-модда. Арендага олинган турар жойни тасарруф этиш

Арендага олувчи арендага берувчининг розилиги билан арендага берилган турар жойни иккиламчи арендага (ижарага) беришга ва аренда шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижара), арендага берилган турар жойни текин фойдаланишга беришга ҳақлидир. Бундай ҳолларда арендага олувчи арендага берувчи олдида шартнома бўйича жавобгар бўлиб қолади.

Турар жойни иккиламчи арендага (ижарага) бериш шартномаси аренда шартномаси амал қиладиган муддатдан узоқроқ муддатга тузилиши мумкин эмас.



89-модда. Турар жойни кейинчалик сотиб олиш шарти

билан арендага бериш

Арендага олувчи арендага берувчининг розилиги билан арендага берилган турар жойни тўлалигича ёки қисман сотиб олиши мумкин. Арендага берилган турар жойни сотиб олиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Турар жойни арендага бериш ва сотиб олиш шартномаси тузилаётган, ўзгартирилаётган, бекор қилинаётганда юзага келадиган низолар суд тартибида кўриб чиқилади.



90-модда. Турар жойнинг аренда ҳақи

Аренда ҳақини тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари турар жой арендаси шартномасида белгилаб қўйилади.

Турар жой аренда ҳақининг миқдори тарафларнинг келишувига кўра қонунчиликда назарда тутилган тартибда ўзгартирилиши мумкин.


91-модда. Арендага берилган турар жойда яшаш

шароитларини яхшилаш

Турар жойни арендага олувчи шахс, агар аренда шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, арендага берувчининг розилиги билан ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобидан турар жойларда яшаш шароитини яхшиловчи ўзгартишлар қилиш, реконструкциялаш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Агар арендага берилган турар жойнинг сифати арендага берувчининг розилиги билан яхшиланса, шартнома муддати ўтганидан кейин ёки шартнома бекор қилинганда, башарти аренда шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, арендага олувчи ушбу мақсадда қилган барча харажатлари ижарага берувчи томонидан қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Арендага берилган турар жойни яхшилаш учун арендага олувчи томонидан арендага берувчи билан келишилмаган ҳолда қилинган харажатлар қиймати, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қопланмайди.


92-модда. Арендага берувчи ўзгарган тақдирда турар жой

арендаси шартномасининг сақланиб қолиши

Арендага берилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг ўзга шахсга ўтиши аренда шартномасининг ўзгариши ёки бекор қилиниши учун асос бўлмайди.


93-модда. Турар жой арендаси шартномасининг

ўзгариши ёки бекор қилиниши асослари

Турар жой арендаси шартномаси, агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар келишуви бўйича ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Шартнома шартлари бир тарафнинг айби билан бузилганда, шунингдек шартномада ёки қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда турар жой арендаси шартномаси иккинчи тарафнинг талабига биноан суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Агар турар жойнинг аренда ҳақи шартномада белгиланган муддат ўтганидан сўнг кетма-кет икки мартадан ортиқ тўланмаётган бўлса, аренда шартномаси суд тартибида бекор қилиниши мумкин ва арендага олувчи арендага берилган турар жойдан бошқа турар жой берилмасдан кўчирилиши керак.


94-модда. Аренда шартномаси муддатидан илгари

бекор қилинганда турар жойни иккиламчи арендага

(ижарага) бериш шартномасининг бекор бўлиши

Турар жой арендаси шартномасининг муддатидан илгари бекор қилиниши, агар турар жой арендаси шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга мувофиқ тузилган иккиламчи арендага (ижарага) бериш шартномасининг ҳам бекор бўлишига олиб келади.

Агар турар жой арендаси шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида назарда тутилган асосларга биноан ҳақиқий эмас деб топилса, унга мувофиқ тузилган иккиламчи арендага (ижарага) бериш шартномаси ҳам ҳақиқий эмас деб топилади.


95-модда. Турар жой арендаси

шартномасини қайта тиклаш

Башарти турар жой арендаси шартномаси муддати ўтганидан кейин ҳам арендага олувчи арендага берилган турар жойдан амалда фойдаланишни давом эттирса ва арендага берувчи шартнома муддати ўтгунга қадар бунга эътироз билдирмаган бўлса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома худди ўша шартлар асосида қайта тикланган деб ҳисобланади.

Турар жой арендаси шартномасининг муддати ўтганидан кейин шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажарган арендага олувчи турар жой арендаси шартномасини қайта тиклаш масаласида бошқа шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.



VI БЎЛИМ. УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ВА УЙ-ЖОЙ

КООПЕРАТИВЛАРИНИНГ УЙЛАРИДАГИ

ТУРАР ЖОЙЛАР


10-БОБ. УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ВА УЙ-ЖОЙ

КООПЕРАТИВЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


96-модда. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари

Уй-жой қуриш кооперативи фуқаролар ўз маблағлари билан биргаликда қурилишда иштирок этиши йўли билан келгусида уйдан (уйлардан) фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун ташкил этилади.

Уй-жой кооперативи янги, реконструкция қилинган иморатларни сотиб олиш ва келгусида уйдан (уйлардан) фойдаланиш учун ташкил этилади.

Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари фуқароларнинг ихтиёрий бирлашуви асосида ташкил этиладиган матлубот кооперативлари ҳисобланади. Агар кооперативнинг барча аъзолари турар жойларнинг мулкдорлари бўлсалар, улар уй-жой мулкдорлари ширкатига бирлашиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари белгиланган тартибга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади.


97-модда. Уй-жой қуриш ва уй-жой

кооперативларига кириш ҳуқуқи

Фуқаролар ўзларининг уй-жой шароитларини яхшилаш учун уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативлари давлат рўйхатидан ўтгандан кейин кириш бадалини ҳамда турар жойнинг қурилиш ёки харид қийматига нисбатан уставда ёхуд шартномада белгиланган ўз пай бадаллари қисмини тўлаган муассис-фуқаролар шу кооперативларнинг аъзоси деб тан олинади.

Кооператив бошқарув органининг қарорига биноан белгиланган миқдордаги кириш ҳамда пай бадалларини тўлаган фуқаролар фаолият кўрсатаётган уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси бўлишлари мумкин.



98-модда. Уй-жой қуриш ва уй-жой

кооперативларини рўйхатдан ўтказиш

Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қабул қилган устав асосида фаолият кўрсатади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида рўйхатдан ўтиши керак.

Битта уйда иккита уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативларининг тузилишига йўл қўйилмайди. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари, агар уларнинг уставида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фаолият муддати чекланмаган ҳолда тузилади.

Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

ариза;

умумий (таъсис) йиғилишнинг баённомаси;

уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг устави;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг номида фаолиятининг асосий мақсади кўрсатилиши, шунингдек "кооператив" сўзи бўлиши керак.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган муддатда кўриб чиқилади ва шу муддат мобайнида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;

тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш муддати тўғрисида;

уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини тузиш тартиби ва шартлари бузилган, унинг устави қонунчилик талабларига мувофиқ келмаган ҳолдагина тегишли кооперативни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин. Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи тузилиши мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.



11-БОБ. УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ВА УЙ-ЖОЙ

КООПЕРАТИВЛАРИ УЙЛАРИДАН ТУРАР ЖОЙ

ОЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


99-модда. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари уйларидан

турар жой олиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга

ошириш шартлари ҳамда тартиби

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосига кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра, пай бадали миқдорига мувофиқ, бир ёки бир неча хонадан иборат бўлган алоҳида квартира берилади.

Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари уйидаги квартираларга маҳаллий давлат ҳокимияти органи берадиган ордерга мувофиқ кўчиб кирилади. Ордер беришни рад этиш устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативи пай бадали турар жойнинг қурилиш ёки харид қиймати умумий суммасига тенг бўлган мулкий (пул) бадали ҳисобланади. Уй-жой қуриш кооперативи аъзоларига бериладиган квартираларнинг қиймати уйни қуриш учун амалда қилинган харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Пай бадали уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси томонидан бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси пай бадалининг қолган қисмини муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига эгадир.



100-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой

кооперативи аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси кооператив уставида ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эгадир.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг турар жой мулкдори бўлмаган аъзоси ўзи билан бирга яшовчи, пай жамғармасига бўлган ҳуқуқи тан олинган оила аъзоларининг, шу жумладан вақтинча бўлмаганларининг ёзма розилиги билан эгаллаб турган турар жойини уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг турар жой мулкдори бўлган бошқа аъзоси билан алмаштиришга ҳақлидир, бунда турар жойни алмаштираётган шахс кооператив аъзолигига қабул қилинган бўлиши ва у кредит ҳамда фоизларнинг тегишли қисмини тўлаш хусусидаги кооператив уставининг талабларини бажариши керак.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси қонунчиликка мувофиқ турар жойни ижарага ёки арендага беришга ҳақлидир.


101-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой

кооперативи аъзосининг пайга бўлган ҳуқуқи

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси турар жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга асос бўладиган пай бадалига бўлган ҳуқуққа ҳамда пай бадали ҳисобига ўзи тўлаган суммага бўлган мулк ҳуқуқига эгадир.

Пайга бўлган ҳуқуқ бир неча шахсга тегишли бўлиши мумкин, уларнинг таркиби шу шахсларнинг розилиги билан уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси томонидан белгиланади.

Турар жойда яшайдиган, лекин шерик пайчи бўлмаган шахслар тегишли турар жойдан фақат фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.



102-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой

кооперативи аъзосида турар жойга бўлган

мулк ҳуқуқининг вужудга келиши

Агар уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уставида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ўзи эгаллаб турган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади, пайчининг пай жамғармаси қисмига ҳуқуқи бўлган оила аъзолари эса, пай бадалининг барча суммаси тўланган кундан бошлаб умумий мулк ҳуқуқига эга бўладилар.


103-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой

кооперативи уйларидаги турар жойни бўлиш

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уйларидаги турар жойни шерик пайчилар ўртасида бўлишга, агар уларнинг ҳар бирига алоҳида турар жой ажратиш мумкин бўлса, йўл қўйилади. Алоҳида бўлмаган турар жойларни қайта қуриш ёки ўзгартириш ҳисобига алоҳида турар жойга айлантириш мумкин бўлганда ҳам турар жойларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлишга йўл қўйилади.

Турар жойни бўлиш тўғрисидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.


104-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой

кооперативи аъзолигидан чиқариш

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси умумий йиғилиш қарори бўйича қуйидаги ҳолларда кооперативдан чиқарилиши мумкин:

ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши, агар бу ҳужжатлар кооперативга кириш учун асос бўлган бўлса;

турар жойни ёки умумий фойдаланишдаги объектларни мунтазам бузган ёки шикастлантирган ёхуд улардан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётган бўлса.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уставида ва қонунчиликда тегишли кооператив аъзолигидан чиқаришнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативидан чиқарилган аъзо турар жойдан кўчирилиши керак ва уй-жой қурилиши ҳар бир квадрат метрининг қиймати қимматлашганлиги ҳисобга олинган ҳолда тегишли пай бадали унга қайтариб берилади.



VII БЎЛИМ. ТУРАР ЖОЙДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ


12-БОБ. ТУРАР ЖОЙНИ АЛМАШТИРИШ

ВА АЙИРБОШЛАШ


105-модда. Турар жойни алмаштириш предмети

Қуйидагилар турар жойни алмаштириш предмети бўлиши мумкин:

бир ёки бир неча хонадан иборат турар жой;

ижарага олувчи, пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси, турар жой мулкдори улушига тўғри келадиган турар жойнинг қисми, шу жумладан туташ хона ёки ушбу Кодекс 106-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шароитлар мавжуд бўлган тақдирда, хонанинг қисми.



106-модда. Турар жойни алмаштириш

Ижарага олувчилар, пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзолари ёхуд уларнинг оила аъзолари, шунингдек турар жойнинг умумий мулки иштирокчилари ўз улушларига тўғри келадиган уй-жой майдонининг қисмини бошқа турар жойнинг ижарага олувчилари, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ёхуд уларнинг оила аъзолари билан алмаштиришга ҳақлидирлар, алмаштириш оқибатида кўчиб кираётганлар бу жойда яшаш учун қолаётганларнинг оила аъзоси сифатида ёхуд умумий мулк иштирокчилари сифатида кўчиб киришлари керак.

Турар жойларни алмаштириш унинг иштирокчилари сони чекланмаган ҳолда амалга оширилади.

Турар жойларни алмаштириш ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро ўтказиш тарзида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига биноан амалга оширилади.

Турар жойларни алмаштириш айнан бир уйдаги ёки турли уйлардаги турар жойларда, шу жумладан турли аҳоли пунктларида жойлашган турар жойларда яшаётган фуқаролар ўртасида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи ва уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативларининг аъзолари ўзлари билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларининг, шу жумладан улар билан доимий яшаётган, вақтинча бўлмаган фуқароларнинг ёзма розилигига биноан эгаллаб турган турар жойини қонунчиликда белгиланган тартибда алмаштиришга ҳақлидирлар. Бунда вояга етмаган оила аъзоларининг розилиги ота-оналари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тасдиқланади.

Корхона, муассаса, ташкилотларнинг уйлари, квартираларидаги турар жойларни фақат уларнинг розилиги билан алмаштиришга йўл қўйилади. Алмаштиришга розилик берилмаганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойнинг ижарага олувчиси эгаллаб турган турар жойни фақат шу уй-жой фондининг турар жойида яшовчи ижарага олувчи билан алмаштириши мумкин.



107-модда. Оила аъзоларининг розилиги бўлмаган

тақдирда турар жойни алмаштириш

Агар турар жойнинг мулкдори ва унинг вояга етган оила аъзолари, ижарага олувчи ва унинг вояга етган оила аъзолари ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ва пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган унинг оила аъзолари ўртасида турар жойни алмаштириш тўғрисида келишувга эришилмаган бўлса, улардан ҳар бири эгаллаб турган турар жойини турли уйлар, квартиралардаги турар жойларга мажбуран алмаштиришни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир. Бунда алмаштирилаётган турар жойда яшаётган шахсларнинг манфаатлари ҳисобга олинади.

Суд турар жойни мажбуран алмаштириш тўғрисида қарор чиқарганда турар жойга бўлган ҳуқуқдаги улушларнинг тенглигидан келиб чиқади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

агар мулкдор ва унинг вояга етган оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тўғрисида ушбу турар жойдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларнинг тенг эмаслигини назарда тутувчи келишувга эришилган бўлса;

уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ва унинг оила аъзоларининг пай жамғармасига бўлган ҳуқуқлари тенг бўлмаса;

турар жойга умумий мулк ҳуқуқида мулкдорларнинг улушлари тенг бўлмаса.


108-модда. Ҳомийлик ёки васийликка олинган

шахснинг турар жойини алмаштириш

Ҳомийликка ёки васийликка олинган шахснинг фойдаланишида ёхуд мулкида бўлган турар жойни алмаштириш учун тегишли ҳомийлик ва васийлик органининг розилиги талаб қилинади.

Алмаштиришга розилик бермаслик устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


109-модда. Турар жойни алмаштиришга йўл

қўйилмайдиган шарт-шароитлар

Қуйидаги ҳолларда турар жойни алмаштиришга йўл қўйилмайди, агар:

ижарага олувчига нисбатан турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида даъво тақдим этилган бўлса;

жиноят иши қўзғатилиши муносабати билан турар жой хатланган (бошқа шахсга бериш тақиқлаб қўйилган) бўлса;

алмаштириш сохта тусда бўлса;

турар жой техник носоз ҳолатда бўлиб, бузиладиган ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта қуриладиган ёхуд давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун бериладиган бўлса;

турар жой яшаш хоналарини қайта қуриш ёки ўзгартириш билан капитал таъмирланиши лозим бўлса;

алмаштириладиган турар жойлардан бири аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйида бўлса;

жой хизмат турар жойи бўлса ёки ётоқхонада бўлса;

алмаштириш муносабати билан алмашаётган тарафлардан бирининг уй-жой шароитлари тубдан ёмонлашиб, бунинг оқибатида фуқаролар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлиб қолсалар.

Қонунчиликда турар жой алмаштирилишини ман этувчи бошқа ҳоллар назарда тутилган бўлиши мумкин.


110-модда. Турар жойлар алмаштирилишини

расмийлаштирувчи органлар

Бир аҳоли пункти чегараси доирасидаги давлат уй-жой фондининг турар жойларини алмаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан расмийлаштирилади.

Агар турар жойлар турли аҳоли пунктларида бўлса, алмаштириш алмаштирилаётган турар жойлардан бири жойлашган жойдаги (алмаштириш иштирокчиларининг хоҳишига кўра) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида расмийлаштирилади.

Хусусий уй-жой фондидаги турар жойларни алмаштириш нотариал гувоҳлантирилади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


111-модда. Турар жойларни

алмаштириш тўғрисида ариза

Турар жойларни алмаштириш истагида бўлган фуқаролар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига белгиланган шаклда аризани топширадилар.

Мулкдор, ижарага олувчи, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосининг аризасига қуйидагилар илова қилинади:

турар жойга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ёки турар жой ордери;

солиқлар, турар жойдан фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;

идоравий уй-жой фондининг уйидаги турар жойни алмаштиришда - шу фонд эгасининг турар жойни алмаштиришга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ёхуд тегишли ҳолларда - суд қарорининг нусхаси;

турар жойнинг бир қисми алмаштирилаётганда шу алмаштирилаётган турар жойда яшаш учун қолаётган у ёки бу шахс билан никоҳда бўлганлиги ёки қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

оиланинг барча вояга етган, шу жумладан вақтинча бўлмаган аъзоларининг, давлат уй-жой фонди уйларида эса, шунингдек ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқароларнинг ёзма розилиги;

ҳомийлик ёки васийликка олинган шахснинг фойдаланишидаги турар жой алмаштирилаётганида ҳомийлик ва васийлик органининг розилиги;

турар жойини кооператив аъзоси билан алмаштираётган шахс кооперативга қабул қилинганлиги тўғрисидаги уй-жой қуриш ёки уй-жой, кооперативи бошқарувининг қароридан кўчирма ёхуд тегишли ҳолларда - суд қарорининг нусхаси;

битта кооператив аъзолари ўртасида турар жойлар алмаштирилаётганда - уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи бошқарувининг алмаштиришга розилиги тўғрисидаги қароридан кўчирма ёхуд тегишли ҳолларда - суд қарорининг нусхаси.

Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ариза қабул қилинган деб ҳисобланади.



112-модда. Турар жойларни алмаштиришни

расмийлаштириш

Турар жойларни алмаштириш тўғрисидаги шартнома турар жойларни алмаштириш расмийлаштирилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган алмаштирув ҳужжатлари (ордерлари) олинган пайтдан бошлаб кучга киради.

Агар фуқаролар бир оилага бирлашиш мақсадида алмаштириш натижасида бир квартирада хоналарни олсалар, уларга битта ордер берилади.

Ордерлар турар жойларни алмаштиришда иштирок этаётган шахслар томонидан ёхуд ишончнома бўйича бошқа шахслар томонидан бир вақтда олиниши лозим, мажбурий алмаштирилаётган ҳоллар бундан мустасно.

Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни муниципал ёки идоравий уй-жой фондининг уйидаги ёхуд уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уйидаги турар жойларга алмаштириш алмаштирув ҳужжати (ордери) ва турар жойларни алмаштириш шартномаси билан расмийлаштирилади.

Алмаштириш шартномасида алмаштирилаётган турар жойнинг тавсифи (манзили, умумий ва яшаш майдони, хоналар сони, инвентаризация қиймати), турар жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари ҳамда ижарага олувчи, уй-жой қуриш, уй-жой кооперативларининг аъзоси турар жойга кўчиб киришининг асослари тўғрисидаги кўрсатмалар, турар жойга мулк ҳуқуқини олаётган шахс (шахслар), агар турар жойга мулк ҳуқуқи бир неча шахсда вужудга келадиган бўлса, уларнинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушлари, шунингдек тарафлардан бирининг берган аризасига мувофиқ келишувга эришилиши керак бўлган бошқа шартлар кўрсатилади.

Давлат уй-жой фондидаги турар жойни алмаштириш шартномаси алмаштириш расмийлаштирилаётган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

Турар жойларни алмаштириш шартномасини тасдиқлаш ва алмаштирув ордерини (ордерларини) бериш бир вақтда амалга оширилади.

Турар жойларнинг алмаштирилишини расмийлаштириш ҳужжатлар берилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида амалга оширилади.

Турар жойлар алмаштирилишини расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


113-модда. Турар жойларни алмаштириш

тўғрисидаги шартномани ижро этиш

Алмаштириш бўйича олинган турар жойга кўчиб киришда фуқаро ҳужжатни (ордерни) уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотига ёхуд уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи бошқарувига топширади. Айни бир вақтда ҳужжатга (ордерга) киритилган оила аъзоларининг шахсини тасдиқловчи ҳамда унинг илгариги яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқарилгани тўғрисида белги қўйилган ҳужжатлари кўрсатилади. Ҳужжат (ордер) қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат сифатида сақланади.

Ҳужжатларни (ордерларни) олгандан кейин тарафлардан бирининг алмаштиришни рад этиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


114-модда. Турар жойларни алмаштиришни

ҳақиқий эмас деб топиш

Турар жойларни алмаштириш суд томонидан қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:

агар у ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилган бўлса;

битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ФКда назарда тутилган асосларга кўра.

Турар жойларни алмаштиришни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб алмаштириш амалга оширилган кундан бошлаб олти ой мобайнида қўйилиши мумкин.

Турар жойларни алмаштириш ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда тарафлар илгари эгаллаб келган турар жойларига кўчиб ўтишлари керак.

Турар жойларни алмаштириш тарафлардан бирининг ғайриқонуний хатти-ҳаракати оқибатида ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда айбдор тараф алмаштириш туфайли етказилган зарарни бошқа тарафга қоплаши шарт.


115-модда. Турар жойни айирбошлаш

Турар жой мулкдори ўзига тегишли турар жойни бошқа турар жойга ёки ўзга мол-мулкка ФК қоидаларига биноан айирбошлашга ҳақлидир.


13-БОБ. МУНИЦИПАЛ, ИДОРАВИЙ УЙ-ЖОЙ

ФОНДИ ВА АНИҚ МАҚСАДЛИ КОММУНАЛ

УЙ-ЖОЙ ФОНДИДАГИ ТУРАР

ЖОЙНИ БРОНЛАШТИРИШ


116-модда. Вақтинча бўлмаган фуқароларнинг сақлаш

гувоҳномасини (брон) олиш ҳуқуқи

Ижарага олувчилар, уларнинг оила аъзолари ва улар билан доимий яшаётган фуқаролар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган турар жойларни чет элга ишга, ўқишга кетганларида - чет элда бўлган бутун вақт мобайнида, меҳнат шартномаси бўйича ишга жўнаб кетганларида - меҳнат шартномаси амал қилган бутун вақт мобайнида бронлаштиришга ҳақлидирлар.

Вақтинча бўлмаганида турар жойга бўлган ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар сақлаш гувоҳномаси (брон) берилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Сақлаш гувоҳномаси (брон) вақтинча бўлмаган фуқароларга турар жойга бўлган ҳуқуқининг сақланиб қолганини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Сақлаш гувоҳномаси (брон) туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) ҳокимлиги томонидан берилади.

Сақлаш гувоҳномасини (бронни) беришни рад этиш устидан суд тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Турар жойни ижарага бериш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш талаби кимга нисбатан билдирилган бўлса, шу шахсларга низо суд тартибида ҳал этилгунга қадар сақлаш гувоҳномаси (брон) берилмайди.

Турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзоси ёки у билан доимий яшаётган фуқаро томонидан турар жойни бронлаштириш, улар жўнаб кетган пайтдан бошлаб олти ойдан кечиктирмай амалга оширилиши керак.

Агар турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яшаётган фуқаролар сақлаш гувоҳномасининг (броннинг) амал қилиш муддати тугагандан кейин олти ой мобайнида турар жойни ўзларига қайтариб берилишини талаб қилмасалар, турар жойни ижарага бериш шартномаси ижарага берувчининг даъвоси бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

Турар жойларни бронлаштириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



117-модда. Сақлаш гувоҳномаси (брон) бериш

тўғрисида ариза

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойга бўлган ҳуқуқлари сақланиб қоладиган, сақлаш гувоҳномасини (бронни) олиш истагидаги вақтинча бўлмаган фуқаролар туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) ҳокимлигига ариза берадилар. Ариза турар жойга бўлган ҳуқуқи ўзи бўлмаганида ҳам сақланиб қоладиган фуқаро томонидан имзоланади.

Сақлаш гувоҳномаси (брон) бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

турар жой ҳужжатининг (ордерининг) нусхаси;

фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотидан маълумотнома;

сақлаш гувоҳномаси (брон) бериш учун асослар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ариза барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб берилган деб ҳисобланади.



118-модда. Сақлаш гувоҳномасини (бронни) бериш

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жой учун сақлаш гувоҳномаси (брон) фуқарога ариза берилган кундан бошлаб йигирма кун мобайнида бир нусхада берилади.



119-модда. Бронлаштирилган

турар жойдан фойдаланиш

Ижарага олувчи бронлаштирилган турар жойга сақлаш гувоҳномаси (брон) амал қиладиган муддат доирасида иккиламчи ижарага бериш шартномаси бўйича кўчириб киритишга ёки у ерга вақтинча яшовчиларни жойлаштиришга ҳақлидир.

Ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яшаётган фуқаролар қайтиб келгач, бронлаштирилган турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасидаги белгиланган муддат тугашидан қатъи назар, дарҳол бўшатишни талаб қилишга ҳақлидирлар. Иккиламчи ижарага олувчилар ёки вақтинча яшовчилар ушбу турар жойни бўшатишдан бош тортган тақдирда, улар ижарага олувчининг талабига кўра бошқа турар жой бермасдан суд тартибида кўчириладилар.



120-модда. Сақлаш гувоҳномасини (бронни)

ҳақиқий эмас деб топиш

Сақлаш гувоҳномаси (брон) берилишига асос бўлган тақдим этилган ҳужжатлардаги вақтинча бўлмаслик сабаблари тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган ҳолларда сақлаш гувоҳномаси (брон) суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.



14-БОБ. ТУРАР ЖОЙЛАРДАН УМРБОД

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ


121-модда. Турар жойлардан умрбод фойдаланиш

ҳуқуқининг вужудга келиш асослари

Турар жойлардан умрбод фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда вужудга келади:

умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси тузилганда;

васият қилувчи турар жойга бўлган хусусий мулк ҳуқуқи ўтадиган меросхўр зиммасига ушбу турар жойни умрбод фойдаланиш учун учинчи шахсга бериш мажбуриятини юклаган ҳолда мерос қилиб қолдирганда.


122-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан

бошқа шахсга берилган турар жойдан фойдаланиш

Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасининг предмети бўлган турар жойдан фойдаланиш шу шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.

Шартномада турар жойдан фақат турар жойни бошқа шахсга бераётган ва уни олаётган шахс фойдаланиши назарда тутилиши, турар жойдан фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилиши ёки белгиланмаслиги ёхуд турар жойни фойдаланиш учун учинчи шахсга (учинчи шахсларга) бериш ёки қонун йўл қўядиган бошқача усулда фойдаланиш белгиланиши мумкин.



123-модда. Васият мажбурияти

бўйича турар жойдан фойдаланиш

Васият қилувчи турар жой ўтадиган меросхўрга бу турар жой ёки унинг муайян қисмини умрбод фойдаланиш учун учинчи шахсга бериш мажбуриятини юклашга ҳақли. Мазкур мажбурият нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада ёзиб қўйилади.

Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи кейинчалик бошқа шахсга ўтганида ҳам умрбод фойдаланиш ҳуқуқи ўз кучида қолади.

Агар турар жойдан фойдаланиш тартиби васиятнома шартларига мос келмаса, тарафлар ўртасидаги низо суд тартибида ҳал қилинади.



VIII БЎЛИМ. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙДАГИ ТУРАР

ЖОЙЛАР ВА ЯШАШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНМАГАН

ЖОЙЛАР МУЛКДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ МОЛ-МУЛКИ.

УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ ШИРКАТИ


124-модда. Турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган

жойлар мулкдорларининг кўп квартирали уйдаги

умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқи

Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига шу уйнинг умумий жойларини, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни ўз ичига олган умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорининг умумий мол-мулкдаги улуши асл ҳолида ажратиб берилиши мумкин эмас.

Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий мол-мулкдан ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуққа эгадир.

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчилари таянч ва тўсиқ конструкцияларни, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапояларни, зинапояларни, лифтларни, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталарни, даҳлизларни, техник қаватларни, ертўлаларни, чердаклар ва томларни, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни бошқа шахсга бериши мумкин эмас.

Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг улушли мулкида турган умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари қонунчиликка мувофиқ умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида бошқа шахсларга берилиши мумкин.


125-модда. Кўп квартирали уйдаги умумий

мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқидаги улушларни аниқлаш

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк ҳар бир иштирокчисининг улуши шу уйнинг умумий майдонидаги унга қарашли жой майдони улушига мос бўлади.

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси ўз улушини бошқа шахсга беришга, ундан фуқаролар ёки юридик шахслар фойдасига воз кечишга, шунингдек уни ўзига қарашли турар жойга ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга бўлган мулк ҳуқуқидан алоҳида тарзда бошқа шахсга ўтишига сабаб бўлувчи ўзга хатти-ҳаракатлар содир этишга ҳақли эмас.

Турар жойга ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга бўлган мулк ҳуқуқи кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган улушли мулк ҳуқуқидан ажралмасдир.

Кўп квартирали уйдаги турар жойга ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга бўлган мулк ҳуқуқи янги мулкдорга ўтганда у шу уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси бўлади.


126-модда. Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни

сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси уни сақлаш, шунингдек шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни уйнинг умумий майдонидаги ўзига қарашли жой майдонига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади.



127-модда. Кўп квартирали уйдаги умумий

мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасига эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг барча мулкдорлари келишувига кўра амалга оширилади, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса мулкдорлардан исталган бирининг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади.

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни тасарруф этиш турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг барча мулкдорлари келишувига кўра амалга оширилади.

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг кўпчилиги томонидан қабул қилинган қарорга биноан бошқа шахсларга фойдаланишга, арендага берилиши мумкин.


128-модда. Уй-жой мулкдорларининг ширкати

Уй-жой мулкдорларининг ширкати (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) кўп квартирали битта ёки бир нечта зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан бирлаштирилган уйдаги хусусий турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир.

Ширкат турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

Ширкатларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонунчилик билан белгиланади.


IX БЎЛИМ. ТУРАР ЖОЙЛАР ҲАҚИНИ,

УЙ-ЖОЙНИ САҚЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ВА КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ


129-модда. Муниципал, идоравий уй-жой фонди

уйларидаги турар жойлар ҳақини ижарага

бериш шартномаси бўйича тўлаш

Муниципал, идоравий уй-жой фонди уйларидаги турар жойга тўланадиган ҳақ миқдори турар жойни ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузиладиган ижарага бериш шартномасида белгилаб қўйилади.

Муниципал, идоравий уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномаси бўйича тўланадиган ҳақ миқдори уйни ва умумий фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш харажатларининг ўрнини қоплашни таъминлайдиган, ижарага берувчи томонидан турар жой умумий майдонининг бир квадрат метри ҳисобида белгиланган ставкалардан келиб чиқиб белгиланади.

Муниципал ва идоравий уй-жой фондини тиклашга ажратмалар ҳамда ижарага берувчининг норматив фойдаси турар жойнинг ижара ҳақига киради.



130-модда. Аниқ мақсадли коммунал уй-жой

фондидаги турар жойлар ҳақини тўлаш

Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди турар жойлари учун тўланадиган ҳақ ижарага бериш шартномаси бўйича уйга қараш, унга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун кетадиган харажатларни ўз ичига олади. Турар жойни ижарага олувчи турар жой ҳақини ҳар ойда яшалган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлаши шарт.

Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг турар жойи учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда олинади.



131-модда. Ётоқхоналарда

яшаганлик учун ҳақ олиш тартиби

Ётоқхоналарда яшаганлик учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда олинади.



132-модда. Кўп квартирали уйдаги турар

жойларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни

ва умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзига қарашли турар жойни ўз ҳисобидан тегишли техник ва санитария ҳолатида сақлайди, шунингдек кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олади.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий харажатларни, қоида тариқасида, мажбурий бадаллар шаклида биргаликда зиммаларига оладилар, бу бадаллар кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш, уни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш харажатларининг ўрнини қоплаши керак.

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича мажбурий бадаллар миқдори мазкур уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

Мулкдорнинг кўп квартирали уйдаги ўзига қарашли турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод қилмайди.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзининг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлардаги иштирокига доир мажбуриятини турар жойни шартнома бўйича ижарага, арендага олувчига ўтказиши мумкин, бунда ҳақнинг ўз вақтида тўланиши масъулияти турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорининг зиммасида бўлади.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ширкатни, бошқарувчини ёки бошқарувчи ташкилотни ёхуд турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари томонидан вакил қилинган шахсни умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни тўлашга доир мажбуриятлар жойни ижарага, арендага олувчига ўтказилганлиги ҳақида хабардор қилиши шарт.



133-модда. Коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар

Коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сувни чиқариб юбориш (канализация), электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир.

Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорлари, ижарага, арендага олувчилари ўзларига кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун қонунчиликка ва коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар (ижрочилар) билан тузилган шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловлар тўлайди.

Уй-жой объектининг манзили бўйича доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар юзасидан қонунчиликка ва коммунал хизматларни етказиб берувчи (бажарувчи) корхоналар билан тузилган шартномаларга мувофиқ солидар жавобгар бўлади.

Кўрсатиладиган коммунал хизматларнинг тарифлари ва мазкур хизматлар нормативлари қонунчиликка мувофиқ тасдиқланади.

Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


134-модда. Кўп квартирали уйдаги мол-мулкни

сақлаш харажатларини ва коммунал хизматлар

учун мажбурий тўловларни тўлаш муддатлари

Кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш харажатларини ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлайди.

Давлат уй-жой фондининг кўп квартирали уйидаги жойларни ижарага, арендага олувчилар шу уйдаги умумий фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш ҳақини ижарага, арендага бериш шартномаси шартларига мувофиқ, бироқ ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлайди.

Давлат ва хусусий уй-жой фондларида кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар тўлаш ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай ҳар ойда амалга оширилиши керак, бундан сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари мустасно.

Давлат ва хусусий уй-жой фондларида кўрсатиладиган сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун мажбурий тўловлар олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши керак.

Кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорлари, ижарага, арендага олувчилари кечиктирилган ҳар бир кунга юридик шахслар учун 0,4 фоиз, жисмоний шахслар учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

Агар ширкат, бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот кўп квартирали уйнинг коммунал хизматлар буюртмачиси бўлса, уларга пеня миқдорлари бўйича ушбу модданинг бешинчи қисмида жисмоний шахслар учун белгиланган норма қўлланилади.

Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига коммунал хизматлар кўрсатиш мажбурий тўловлар уч ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда тўхтатиб турилади, бундан сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари, шунингдек электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш мустасно.

Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш амалга оширилмаган тақдирда, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.

Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига электр энергияси ва табиий газ етказиб берганлик учун ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатда мажбурий тўловлар тўланмаган тақдирда, электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.


135-модда. Уй-жойни сақлаш ва коммунал

хизматлар ҳақини тўлаш харажатларини қоплаш

Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жойни сақлаш ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш харажатлари қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.


136-модда. Турар жойлар ва коммунал хизматлар

ҳақини тўлашда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан

ҳимояланмаган ва кам таъминланган

тоифаларини қўллаб-қувватлаш

Турар жойлар ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифаларини қўллаб-қувватлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


X БЎЛИМ. УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ САҚЛАШ


137-модда. Уй-жой фондини сақлаш фаолияти

Уй-жой фондини сақлаш фаолияти уйларни бошқаришга, уларга хизмат кўрсатишга (тегишли техник ва санитария ҳолатини сақлаб туришга), уларни таъмирлашга оид фаолиятни ҳамда уларни сақлашга ва уларда яшаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасидан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.

Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш белгиланган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Хусусий уй-жой фондини сақлаш харажатларини молиялаштириш мулкдорларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Муниципал уй-жой фондини ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондини сақлаш харажатларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Идоравий уй-жой фондини сақлаш харажатларини молиялаштириш уй-жой фонди ўз тасарруфида ҳамда балансида турган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Фавқулодда вазиятлар оқибатида вайрон бўлган уй-жой фондини тиклаш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.

Кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш учун маблағларни жамлаш (йиғиш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


138-модда. Уй-жой фондини бошқариш

Уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондини, муҳандислик ускуналарини, шу уйларга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаларини лозим даражада сақлашни, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.

Давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондининг мулкдори ва бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномага биноан амалга оширилиши мумкин.

Хусусий уй-жой фондини бошқариш бевосита турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари, ширкат, бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан ёхуд қонунчиликка мувофиқ бошқача усулда амалга оширилиши мумкин.

Кўп квартирали уйни бошқариш усули шу уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Кўп квартирали уй турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари томонидан бевосита бошқарилганда шу уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ёки уни таъмирлаш ишларини бажариш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномалари турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари асосида тузилади. Бунда учинчи шахслар билан муносабатларда турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари номидан турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан вакил қилинган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларидан бири ёки бир нечтаси иш юритишга ҳақлидир.

Кўп квартирали уйни бошқариш "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ширкат ташкил этилмаган кўп квартирали уйни бошқариш бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилиши мумкин.



139-модда. Уй-жой фондини бошқариш,

унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш шартномалари

Уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш шартномалари ёзма шаклда тузилади.

Бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот, бир томондан, ва уй-жой фонди мулкдори ёки ширкат, агар ширкат ташкил этилмаган бўлса, кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари, иккинчи томондан, уй-жой фондини бошқариш шартномасининг тарафларидир.

Уй-жой фондини бошқариш шартномасининг мажбурий шартлари қуйидагилардан иборат:

бошқарув амалга ошириладиган кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулки таркиби ҳамда уйнинг манзили;

кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкини, шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаси сақланишини таъминлаш бўйича бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилотнинг мажбуриятлари;

бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот хизматларига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори;

кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини топшириш шартлари;

шартнома бўйича мажбуриятларнинг бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби.

Уй-жой фондини бошқариш шартномаси шартлари кўп квартирали уйдаги жойларнинг барча мулкдорлари учун бир хил белгиланади.

Агар уй-жой фондини бошқариш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларига ҳар йили уй-жой фондини бошқариш шартномасининг ўтган йилги бажарилиши тўғрисида жорий йилнинг биринчи чораги ичида ҳисобот тақдим этади.

Уй-жой фондининг мулкдори ёки у ваколат берган орган, ширкат, бошқарувчи ёхуд бошқарувчи ташкилот уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун тегишли хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ташкилотлар билан ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) доир шартномалар тузишга ҳақлидир.


XI БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


140-модда. Уй-жойга оид низоларни ҳал этиш

Уй-жойга оид низолар суд тартибида ҳал этилади.


141-модда. Уй-жой тўғрисидаги қонунчиликни

бузганлик учун жавобгарлик

Уй-жой тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1999 йил, 1-сон, 4-модда




































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск