Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик /

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.10.2007 й. 1724-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 11.09.2007 й. 2007-54-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 9 октябрда 1724-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 11 сентябрдаги

2007-54-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга

пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ҳисоблаш ва ундириш тартибини белгилайди ҳамда зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларига (бундан кейинги ўринларда - солиқ тўловчилар) тааллуқлидир.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари;

ортиқча тўланган сумма - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўланган ҳамда тўлаш учун ҳисобланган суммаси ўртасидаги ижобий фарқ суммаси;


солиқ тўловчининг шахсий карточкаси - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг, шунингдек пеня ва жарималарнинг ҳисобланган ҳамда тўланган суммаларининг ҳисоби юритиладиган белгиланган шаклдаги ҳужжат;


солиқ қарзи - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатида тўланмаган молиявий санкциялар;


пеня - солиқ қарзи суммасидан, белгиланган тўлов муддатидан кейинги кундан бошлаб тўланган кунга қадар, тўлов кунини ҳам ўз ичига олган давр учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳисоблаб ёзиладиган молиявий санкция.

2. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов турлари бўйича пеня ҳисоблаш учун жойлардаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг шахсий карточкаси очилади.

3. Солиқ қарзи суммасининг ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ошган қисмига пеня ҳисоблаш учун солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида ҳар бир солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари (жисмоний шахслар даромад солиғи бундан истисно) бўйича барча операциялар қолдиқ суммалари акс этттирилган ҳолда операциялар амалга оширилган (солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида ёзувларни юритиш) санага ёзилади.


II. ПЕНЯ ҲИСОБЛАНИШИ


4. Пеня солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида акс эттирилган, солиқ қарзи суммасидан тўлов муддати тугаган кундан бошлаб ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,033 фоиз миқдорида ҳисобланади.

Мисол:

сўм

      

Солиқ тури

Солиқ қарзи


Ортиқча

тўланган

сумма


Қолдиқ

(+, -)*


Пеня

ҳисоблаш

даври


Ҳисоб-

ланган

пеня


суммаси


%да


Қўшилган қиймат солиғи


150 000

30,0

-

х

х

х

Фойда солиғи


350 000

70,0

-

х

х

х

Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар

-

-

200 000

Х

х

х

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар


-

-

80 000

х

х

х

Жами


500 000

100

280 000

-220 000

25

1 815

     

*) "+" - ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;

"-" - солиқ қарзи бўйича қолдиқ.

Келтирилган мисолдан келиб чиқиб ҳисобланган пеня суммаси 1 815 сўмни (220000 х 25 кун х 0,033%) ташкил этади

5. Солиқ қарзи суммасининг солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган сумма миқдорига тенг қисмига пеня ҳисобланмайди. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммалар мавжудлиги давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланиши лозим.

Мисол:

сўм

     

Солиқ тури


Солиқ қарзи


Ортиқча

тўланган

сумма


Қолдиқ

(+, -)*


Пеня

ҳисоблаш

даври


Ҳисоб-

ланган

пеня


суммаси


% да


Қўшилган қиймат солиғи


300 000

75,0

-

х

х

х

Фойда солиғи


-

-

200 000

х

х

х

Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар

-

-

200 000

х

х

х

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар


100 000

25,0

-

х

х

х

Жами


400 000

100

400 000

0,0

-

0,0

       

*) "+" - ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;

"-" - солиқ қарзи бўйича қолдиқ.

Келтирилган мисолдан келиб чиқиб, жами солиқ қарзи ва ортиқча тўланган суммалар тенг қийматни, яъни нуль қолдиқни ташкил қилади, мос равишда пеня ҳисобланмайди.

6. Жами ортиқча тўланган суммалар солиқ қарзи суммаларидан ошиб кетганда пеня ҳисобланмайди.

Мисол:

сўм

Солиқ тури


Солиқ қарзи


Ортиқча

тўланган

сумма


Қолдиқ

(+, -)*


Пеня

ҳисоблаш

даври


Ҳисоб-

ланган

пеня


суммаси


%да


Қўшилган қиймат солиғи


250 000

55,6

-

х

х

х

Фойда солиғи


-

-

300 000

х

х

х

Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар

-

-

250 000

х

х

х

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар


200 000

44,4

-

х

х

х

Жами


450 000

100

550 000

100 000

-

0,0

     

*) "+" - ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;

"-" - солиқ қарзи бўйича қолдиқ.

Келтирилган мисолдан келиб чиқиб, жами ортиқча тўланган сумма солиқ қарзи суммаларидан ошиб кетади, мос равишда пеня ҳисобланмайди.

7. Ҳисобланган пеня суммаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов турлари бўйича ҳар бир солиқ ва мажбурий тўлов бўйича солиқ қарзи суммаларининг жами солиқ қарзи суммасидаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Мисол:

сўм

Солиқ тури

Солиқ қарзи


Ортиқча

тўланган

сумма


Қолдиқ

(+, -)*


Пеня

ҳисоблаш

даври


Ҳисоб-

ланган

пеня


Пеня

тақси-

моти


суммаси


%да


Қўшилган қиймат солиғи


100 000

23,5

-

х

х

х

310,6

Фойда солиғи


325 000

76,5

-

х

х

х

1 009,4

Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар

-

-

200 000

х

х

х

-

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар


-

-

65 000

х

х

х

-

Жами


425 000

100

265 000

-160 000

25

1 320

1 320

     

*) "+" - ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;

"-" - солиқ қарзи бўйича қолдиқ.

Бу мисолда 160 000 сўм солиқ қарзи қолдиқ суммасига 1 320 сўм миқдорида ҳисобланган пеня суммаси, қўшилган қиймат солиғи (23,5%) ва фойда солиғи (76,5%) бўйича солиқ қарзи суммаларининг жами солиқ қарзи суммасидаги улушларига мос равишда тақсимланади.

8. Пеня миқдори тегишли солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзи суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас.


1-мисол:

Солиқ тўловчи 01.02.2012 й. ҳолатига фойда солиғи бўйича 500 000 сўм солиқ қарзига эга ва шу суммага ҳисобланган пеня суммаси 80 000 сўмни ташкил этади. Солиқ тўловчи 10.02.2012 й. куни фойда солиғи бўйича 300 000 сўм солиқ қарзини қоплади, мос равишда, солиқ қарзи суммаси шу кунга 200 000 сўмни ташкил қилди. Демак, 01.02.2012 йилдан 10.02.2012 й. (шу кун ҳам ҳисоб-китобда инобатга олинган ҳолда) даврига 1 650 сўм пеня ҳисобланиб, жами пеня суммаси 81 650 сўмни ташкил этди.


2-мисол:

Келтирилган 1-мисолдаги солиқ тўловчи бўйича 10.02.2012 й. ҳолатига фойда солиғидан солиқ қарзи 200 000 сўмни, ҳисобланган пеня 81 650 сўмни ташкил этди. Солиқ тўловчи 15.02.2012 й. куни фойда солиғи бўйича 150 000 сўм солиқ қарзини қоплади, мос равишда, шу кунга солиқ қарзи суммаси 50 000 сўмни ҳосил қилди. Демак, 11.02.2012 йилдан 15.02.2012 й. (шу кун ҳам инобатга олинади) даврига 330 сўм пеня ҳисобланиб, якуний пеня суммаси 81 980 сўмни ташкил қилди. 16.02.2012 йилдан бошлаб пеня ҳисобланмайди, сабаби илгари ҳисобланган пеня суммаси солиқ қарзини қолдиқ суммасидан (200 000 сўм - 150 000 сўм = 50 000 сўм) ошиб кетади.

9. Ҳисобланган пеня суммаси солиқ қарзи мавжуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов турлари бўйича тақсимланади, лекин илгари ҳисобланган пеня суммаси солиқ қарзи суммасига тенг ёки ошиб кетган солиқ турлари бўйича солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида акс эттирилмайди.


Мисол:

сўм.

       


Солиқ тури


Солиқ қарзи


Ортиқча

тўланган

сумма


Қолдиқ

(+, -)*


Пеня

ҳисоб-

лаш

даври


Ҳисоб-

ланган

пеня


Илгари

ҳисоб-

ланган

пеня

қолдиғи


Пеня

тақси-

моти


Якуний

пеня

суммаси


суммаси


%да


Қўшилган қиймат солиғи


55 000

17,5

-

х

х

х

55 000

238,2

55 000

Акциз солиғи


60 000

19,0


х

х

х

65 000

258,7

65 000

Фойда солиғи


200 000

63,5

-

х

х

х

10 000

864,4

10 864,4

Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар


-

-

100 000

х

х

х

-

-

-

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар


-

-

50 000

х

х

х

-

-

-

Жами


315 000

100

150 000

-165 000

25

1 361,3

130 000

1 361,3

130 864,4

        

*) " +" - ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;

" -" - солиқ қарзи бўйича қолдиқ.

11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 41-42-сон, 422-модда.



























































Время: 0.1533
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск