Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.10.2007 й. 1725-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 06.09.2007 й. 82-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 10 октябрда 1725-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2007 йил 6 сентябрдаги

82-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Актуарий малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Актуарий малака сертификати - жисмоний шахсга, агар у актуар ташкилот штатида бўлса ёки у билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, актуар хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.


2. Актуарий малака сертификати даъвогар томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилади. Малака имтиҳонини топширишга мазкур Низом билан белгиланган малака талабларига жавоб берадиган даъвогарлар қўйилади.


3. Актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш учун, шунингдек унинг дубликатини бериш учун даъвогар мазкур Низомда белгиланган миқдорларда йиғим тўлайди.

Кўрсатилган маблағлар Молия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва малака имтиҳонларини ўтказиш, актуарий малака сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.


II. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


4. Актуарий малака сертификатини олиш учун даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ олий таълим йўналишлари ва ихтисосликларидан бири бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациядан ўтган тақдирда) олинган физика-математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;

б) сўнгги ўн йил ичида камида 5 йил суғурта, математика, статистика, информатизация соҳаларида иш амалиёти (шу жумладан, ўриндошлик асосида) ёки шу соҳаларда дарс бериш стажига эга бўлиш.



III. АКТУАРИЙ МАЛАКА

СЕРТИФИКАТИНИ ОЛИШ УЧУН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Актуарий малака сертификатини олишга даъвогар Молия вазирлигига мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширади:

а) мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкета;

б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд физика-математика, иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёхуд олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг эквивалентлигини тан олиш тўғрисидаги ваколатли давлат органи гувоҳномаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

в) меҳнат дафтарчасидан нотариал тасдиқланган кўчирма (ўриндошлик бўйича иш стажи мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақида меҳнат дафтарчасига қайд қилинган ҳолда);

г) тўртта фотосурат (3 х 4);

д) актуарий малака сертификатини бериш учун тегишли йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.

Кўрсатилган ҳужжатлар битта нусхадан тақдим қилинади.



IV. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШГА

РУХСАТ БЕРИШ ЁКИ РУХСАТ БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАР

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


6. Молия вазирлиги ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кунлик муддатда даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Молия вазирлиги даъвогарни 3 кунлик муддатда рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда Молия вазирлиги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарларнинг рўйхатларини имтиҳон комиссиясига топширади.


7. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида у ўтказилишидан камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилинади.


8. Молия вазирлиги даъвогар томонидан тегишлича расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилиниши, шунингдек даъвогарнинг мазкур Низомнинг 4-бандида баён этилган малака талабларига мувофиқ келмаслиги сабабига кўра даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга ҳақлидир.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган даъвогар, Молия вазирлиги томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан кейингина, ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.



V. ИМТИҲОН КОМИССИЯСИ


9. Малака имтиҳонларини ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида уч аъзодан иборат.

Имтиҳон комиссияси таркибига Молия вазирлиги ходимлари ва заруратга кўра актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаларидаги мутахассислар киритилади.


10. Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом, унинг шахсий таркиби ва иш регламенти Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Имтиҳон комиссияси учдан икки қисми иштирок этган таркибда ва раис ёки раис ўринбосарининг мажбурий иштирокида малака имтиҳонини ўтказишга ҳақлидир.


11. Имтиҳон комиссияси иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳон комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва барча аъзолар томонидан имзоланади.



VI. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


12. Даъвогарлар паспорт ёки уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этган тақдирда малака имтиҳонини топшириш учун рухсат берилади. Ёнида паспорт ёки уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан даъвогарлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.


13. Малака имтиҳони камида уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин камида уч ойда бир марта ўтказилади. Малака имтиҳонини ўтказиш санасини Молия вазирлиги белгилайди.


14. Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:

тест синови (3 академик соат давомида ёзма шаклда). Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма-оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;

имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун 3 академик соат берилади).

Малака имтиҳонининг иккала босқичини бир кун давомида ўтказишга ижозат берилмайди.


15. Тест ва имтиҳон билетлари Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Имтиҳон комиссияси раисининг имзоси қўйилмаган тест бланклари ва имтиҳон билетлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Тестлар ва имтиҳон билетлари мазмуни қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.


16. Малака имтиҳонини ўтказишга ажратилган вақт ичида даъвогарлар имтиҳон комиссиясига тест, имтиҳон билетлари ва жавобларни топширишлари шарт. Ушбу талабларни бузган даъвогарлар малака имтиҳонини топширмаган ҳисобланади.


17. Имтиҳон тестлари қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 40 назарий саволлардан иборат:

а) актуар математика (10 савол);

б) статистика ва эҳтимоллар назарияси (10 савол);

в) суғурта иши ва таваккалчилик назарияси (10 савол);

г) инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш (10 савол).

Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади.

Тест синовлари натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 30 дан кам бўлмаслиги керак.

Тест синовлари натижалари салбий деб эътироф этилганда (30 баллдан кам тўпланган балл) даъвогар ёзма-оғзаки имтиҳонни топширишга қўйилмайди.


18. Имтиҳон билети қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 4 назарий савол ва амалий масалалардан иборат:

а) актуар математика;

б) статистика ва эҳтимоллар назарияси;

в) суғурта иши ва таваккалчилик назарияси;

г) инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш.

Имтиҳон билети саволларининг ҳар бири бўйича жавоблар (масалаларни ечиш билан бирга) беш баллик тизим бўйича баҳоланади.

Имтиҳон билети бўйича камида 15 балл олган даъвогарлар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.


19. Малака имтиҳони ўтказилаётган вақтда қонун ҳужжатлари ва йўриқномавий материаллардан, маълумотномалардан ва махсус адабиётлардан фойдаланиш, бошқа даъвогарлар билан гаплашиш, шунингдек алоқа воситаларидан фойдаланиш ман қилинади. Ушбу талабларни бузган даъвогарлар аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.

Малака имтиҳонида бегона шахслар ва кузатувчиларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.


20. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссияси томонидан у ўтказилгандан сўнг икки кундан кечиктирилмаган ҳолда эълон қилинади.

Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва малака имтиҳони ўтказилган санадан сўнг 3 кунлик муддат ичида Молия вазирлигига топширилади.

Имтиҳон комиссияси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

имтиҳон комиссияси таркиби;

малака имтиҳонининг биринчи босқичида иштирок этган даъвогарлар ва тўплаган баллари кўрсатилган рўйхати;

малака имтиҳонининг биринчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этиш учун рухсат берилган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этган даъвогарлар ва тўплаган баллари кўрсатилган рўйхати;

малака имтиҳонининг иккинчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарлар рўйхати.


21. Малака имтиҳонини топшириш бўйича ёзма ишлар (тестлар, билетлар ва уларга жавоблар), шунингдек имтиҳон комиссиясининг баённомалари Молия вазирлигида белгиланган тартибда сақланади.


22. Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогар малака сертификатини олиш учун йиғимни тўлаш шарти билан, малака сертификатини олиш учун ҳужжатларни белгиланган тартибда қайта тақдим этишга ҳақлидир.

Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарларга йиғим қайтарилмайди.



VII. АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


23. Малака имтиҳони натижаларига кўра уларга нисбатан салбий қарор чиқарилган даъвогарлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида Молия вазирлигига апелляция бериш ҳуқуқига эгадир. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади.


24. Молия вазирлиги бир ҳафталик муддат ичида берилган апелляцияни кўриб чиқади ва апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайтадан топшириш тўғрисида.


25. Имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляция мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;

апелляцияда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаса.


26. Имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва қайта малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.


27. Малака имтиҳонини қайтадан топшириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда Молия вазирлиги малака имтиҳонини топшира олмаган деб топилган даъвогар учун қайта имтиҳон топшириш кунини белгилайди.

Агар дастлаб малака имтиҳонини топшира олмаган деб топилган даъвогар қайтадан малака имтиҳонини топшириш натижаларига кўра малака имтиҳонини топширган деб эътироф этилса, унга умумий асосларда актуарий малака сертификати берилади.


28. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.



VIII. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

БЕРИШ, АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ ТАРТИБИ


29. Актуарий малака сертификати мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ сертификатнинг махсус бланкида расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида юридик кучга эга бўлади.

Актуарий малака сертификати бланклари ҳисобга олиш серияси, рақами ва ҳимоя даражасига эга бўлган қатъий ҳисоботдаги ҳужжатлар ҳисобланади ва Молия вазирлиги буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулда тайёрланади.

Актуарий малака сертификати 5 йил муддатга берилади.

Актуарий малака сертификатини бериш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўланади.


30. Актуарий малака сертификати Молия вазирлиги томонидан имтиҳон комиссиясининг баённомалари тузилган ва имзоланган санадан 10 кунлик муддат мобайнида расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга актуарийлар реестрига имзо чектириб берилади.


31. Агар даъвогар актуарий малака сертификати расмийлаштирилган санадан бошлаб уч ой мобайнида уни олиш учун узрсиз сабабларга кўра келмаса, Молия вазирлиги актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ҳақлидир.


32. Актуарий малака сертификатининг эгаси актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин ва олти ойдан илгари бўлмаган муддатда Молия вазирлигига сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ анкета;

нотариал тасдиқланган малака сертификатининг кўчирма нусхаси;

актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун тегишли йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.


33. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинган ва актуарий малака сертификатининг эгаси томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда амалга оширилади.

Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати даъвогар аризасида кўрсатилган ва 5 йилдан ошмаган муддатга узайтирилади. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати актуарий малака сертификати бланкида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган санадан узайтирилади.

Актуарий малака сертификати муддатини узайтириш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.


34. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш, дастлаб берилган актуарий малака сертификати бланкига махсус белги қўйиш йўли билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Малака сертификати бланкининг амал қилиш муддатини узайтиришга тегишли бўлган реквизитлар тўлган тақдирда актуарий малака сертификатининг эгасига реестр бўйича дастлаб берилган тартиб рақам билан янги актуарий малака сертификати берилади. Дастлаб берилган актуарий малака сертификатининг бланки белгиланган тартибда йўқ қилинади.


35. Фамилияси, исми, отасининг исми ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда актуарий малака сертификатининг эгаси дарҳол, аммо 3 кундан кечикмаган ҳолда, Молия вазирлигига қайта расмийлаштириладиган актуарий малака сертификатини ва тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини, шунингдек малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатини илова қилган ҳолда актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топшириши шарт.


36. Актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш актуарий малака сертификати эгаси томонидан тегишли ариза топширилган санадан бошлаб 5 кун давомида амалга оширилади. Бунда дастлаб белгиланган амал қилиш муддати билан янги актуарий малака сертификати бланки берилади.

Дастлаб берилган актуарий малака сертификатининг бланки белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.


37. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган актуарий малака сертификатининг ўрнига актуарий малака сертификати эгасининг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда йўқотилган актуарий малака сертификатининг эгаси матбуотда актуарий малака сертификатининг йўқолгани ҳақида эълон қилиши ва нашр нусхасини Молия вазирлигига тақдим қилиши шарт.

Яроқсиз ҳолга келган актуарий малака сертификати Молия вазирлигига қайтарилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.

Актуарий малака сертификатининг дубликати реестр бўйича дастлабки тартиб рақами ва амал қилиш муддати, ҳамда актуарий малака сертификатининг янги бланкида "Дубликат" ёзуви қўйилган ҳолда берилади.

Актуарий малака сертификати дубликатини бериш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.



IX. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ВА

УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


38. Қуйидагилар актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлади:

актуарийнинг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси;

актуар хизматларни кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган маълумотларни учинчи шахсларга актуар хизматлари буюртмачисининг рухсатисиз тақдим этиш фактининг аниқланиши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

актуар хизматларни кўрсатишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам равишда бузиш;

актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати мобайнида уч йил давомида актуар хизматларни кўрсатмаслик;

актуарий малака сертификатини бошқа шахсга ўз номидан актуар хизматларни кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиши мақсадида бериш фактининг аниқланиши;

молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўринишидаги жазони назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми;

фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори.


39. Актуарий малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

Молия вазирлигининг актуарий малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний бўлганда;

қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда сертификатни олиш факти аниқланганда;

қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳолларда.


40. Актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш учун асослар аниқланган тақдирда Молия вазирлиги тегишли қарор қабул қилади ва уни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.


41. Молия вазирлигининг актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори 5 кунлик муддат ичида актуарий малака сертификатининг эгасига ва у актуар хизматларни амалга оширадиган актуарий ташкилотига юборилади.

Актуарий томонидан актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб 10 кун давомида сертификат белгиланган тартибда йўқ қилиниши учун Молия вазирлигига қайтарилиши керак.


42. Малака сертификатларининг амал қилиши йўл қўйилган хатолари учун бекор қилинган ёки тўхтатилган актуарийлар унинг амал қилиши бекор қилинган ёки тўхтатилган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида актуарий малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонларини топширишга қўйилмайдилар.



X. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛГАН

АКТУАРИЙЛАР РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


43. Молия вазирлиги малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, олган санаси ва имзоси;

паспорт маълумотлари ва яшаш жойи;

актуарий малака сертификатининг рақами, берилиш санаси;

актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.


44. Актуарийлар реестридан актуарий малака сертификатининг рақами, берилиш санаси, қайта расмийлаштирилиши, амал қилиш муддатининг узайтирилиши ва амал қилиши тўхтатилиши, шунингдек, актуарий малака сертификатининг бекор қилиниши ва дубликатининг берилиши тўғрисидаги маълумотлар кўчирмалар кўринишида манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этилиши мумкин.


45. Актуарийлар реестридан битта актуарийга оид ахборот тақдим этиш учун тўлов кунидаги энг кам иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида ҳақ тўланади.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига актуарийлар реестридан маълумот бепул тақдим этилади.


46. Реестрдан маълумот тақдим этилганлиги учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига кирим қилинади.

47. Реестрдан маълумотлар тақдим этиш муддати тегишли ариза берилган санадан бошлаб (маълумотларни тақдим этиш учун ҳақ тўлангани тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилган ҳолда) уч кундан ошмаслиги лозим.



XI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


48. Молия вазирлигининг актуарий малака сертификатини бериш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш масалалари бўйича қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


50. Мазкур Низом Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари ассоциацияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Олий таълим йўналишлари ва ихтисосликлари

РЎЙХАТИ

1. Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)


2. Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)


3. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)


4. Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)


5. Молия


6. Банк иши


7. Суғурта иши


8. Математика


9. Амалий математика ва информатика.






Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигига

__________________________

______________________ дан


АРИЗА


Мени актуарий малака сертификатини олиш, амал қилиш муддатини узайтириш (кераксизи ўчирилсин) учун малака имтиҳонига киритишингизни сўрайман.

Аризага илова қилинади:

1.

2.

3.

ва ҳ. к.

                                                                   "____" __________ 20___ й.


Шахсий имзо ______________________






Низомга

3-ИЛОВА


АНКЕТА

даъвогар тўғрисидаги маълумотлар


Биринчи қисм. Анкетани тўлдириш қоидалари


Анкета қўлёзма равишда, тушунарли ёзув, қора, кўк ёки сиёҳранг рангдаги ручка билан тўлдирилади. Барча саналар араб сонларида келтирилиши лозим. Анкетанинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилиши лозим, Анкетанинг бирорта ҳам қаторлари тўлдирилмасдан қолмаслиги керак. Битта тўлдирилмаган қаторнинг мавжудлиги бутун анкетанинг тўлдирилмаганлигини англатади ва у даъвогарга тўлиқ тўлдириш учун қайтариб берилади. Заруратга кўра анкета саволлари бўйича батафсил маълумот бериш учун анкетага қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин.


Иккинчи қисм. Анкета

1. Даъвогар шахси тўғрисидаги маълумотлар

Код

Саволлар


Жавоблар


Фотосурат

учун

1.

Фамилия


2.

Исм


3.

Отасининг исми


4.

Олдинги фамилия (агар фамилия ўзгарган бўлса)


5.

Туғилган сана


6.

Паспорт серияси ва рақами


7.

Паспортнинг берилган вақти ва ким томонидан берилганлиги


Турар жойи (паспортдаги қайд бўйича)


8.

Турар жойи (яшаш манзили бўйича)


Телефон: алоқа учун:


Факс:

уй:



2. Маълумоти тўғрисидаги маълумотлар

(фақат олий таълим муассасаларидаги таълим кўрсатилади,

ҳар бир ОТМ бўйича алоҳида)

Код

Саволлар


Жавоблар


7.

Олий таълим муассасаси номи



8.

Ушбу олий таълим муассасасининг даъвогарга маълум бўлган сўнгги манзили



9.

Таълим шакли (кераклисининг тагига чизилсин)


а) кундузги

б) сиртқи

в) кечки


10.

Ўқишга кириш санаси



11.

Ўқишни тугатиш санаси



12.

Олинган даража



13.

Олинган мутахассислик



14.

Диплом ёки олий таълим муассасасининг битирганлик тўғрисидаги бошқа ҳужжат серияси ва рақами


Серия ______

Рақам ______


3. Иш стажи тўғрисидаги маълумотлар

(меҳнат дафтарчасидан)

N

Давр


Иш жойи

Лавозим

кириш


кетиш


1.






2.






3.






4.






5.











Мен ўз томонимдан мазкур анкетада келтирилган маълумотлар ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.


Анкетани тўлдириш санаси "___" _______________ 200__ й.


Шахсий имзо ___________






Низомга

4-ИЛОВА


НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси Герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

Фотосурат

Серия:


N _________

AF


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "___" ________ 200_____

йилдаги ___-сонли буйруғига мувофиқ ушбу сертификат билан _________

________________________________________________________________ га

(актуарий Ф.И.О.)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(паспорт рақами ва серияси, ким томонидан ва қачон берилган)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган актуар ташкилот

номидан актуар химатларни кўрсатиш ҳуқуқи тасдиқланади.

Мазкур сертификат берилган санадан бошлаб беш йил давомида ҳақиқийдир.


Сертификат берилган сана: "___" __________ 200__ йил


Реестр бўйича тартиб рақам: ________________________________________


Ваколатли шахс: _____________________________________ ______________

                                                                              (Ф.И.О.)                                                       (имзо)


М.Ў.


Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди:


"___" ___________20__й. дан "___" __________20__й. гача.


Ваколатли шахс: _____________________________________ ______________

                                                                             (Ф.И.О.)                                                        (имзо)


М.Ў.


"___" ___________20__й. дан "___" __________20__й. гача.


Ваколатли шахс: _____________________________________ ______________

                                                                            (Ф.И.О.)                                                          (имзо)


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 41-42-сон, 423-модда.













































Время: 0.2086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск