Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 12.10.2007 й. 1728-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 08.09.2007 й. 23/1-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 12 октябрда 1728-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2007 йил 8 сентябрдаги

23/1-сонли қарорига

ИЛОВА


Микрокредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида", "Микромолиялаш тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, микрокредит ташкилотлари учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш қоидаларини белгилайди.



I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада микрокредит ташкилотларида молиявий ҳисобининг тамойиллари, молиявий операцияларнинг ҳисобини юритиш ва назорат қилиш қоидалари, молиявий аппаратининг тузилиши, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳужжатлар айланмасини йўлга қўйиш усуллари, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларга асосланган молиявий ҳисоботини тузиш тартиби белгиланган.

2. Бухгалтерия операцияларини амалга ошириш, расмийлаштириш, ҳисобини юритиш ва назорат қилиш бўйича мазкур Йўриқнома ва унинг иловаларида белгиланган кўрсатмалар барча микрокредит ташкилотлари учун мажбурийдир. Микрокредит ташкилоти доирасида ҳужжатлаpнинг айланиш тартиби ҳар бир микрокредит ташкилотининг иш хусусиятларидан келиб чиқиб, мазкур Йўриқномада кўзда тутилган асосий қоидаларга амал қилинган ҳолда белгиланиши мумкин.

Микрокредит ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ ўз ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалда қўллаши лозим.


3. Микрокредит ташкилотларининг бухгалтерия операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (бундан буён матнда ҳисобварақлар режаси деб юритилади) асосан амалга оширилади.

4. Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисоб икки ёқлама ёзув усулида юритилади. Бунда ҳар бир асосий ҳисобварақ ёки асосий ҳисобварақлар гуруҳи учун контр-ҳисобварақлар мавжуд бўлиб, улардан фақат бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учунгина фойдаланилади. Баланс ҳисоботи ёки шу каби бошқа молиявий ҳисоботларда асосий ҳисобварақлар акс эттирилиб, контр-ҳисобварақлардаги маълумотлари кўрсатилмайди.


5. Микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбари ҳамда бош бухгалтери бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича мазкур Йўриқномада ўрнатилган талабларга риоя қилиниши ва молиявий ҳисоботларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш юзасидан жавобгар ҳисобланади.



II БЎЛИМ. МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИДА

БУХГАЛТЕРИЯ ИШИ ВА ҲУЖЖАТЛАР

АЙЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-боб. Микрокредит ташкилотининг

бухгалтерия аппарати тузилиши


6. Бухгалтерия аппарати микрокредит ташкилотларининг ҳисобварақлари бўйича операциялар ҳисобини, ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштириш ва назоратини амалга оширадиган ходимларни ўз ичига олади. Ушбу тузилма микрокредит ташкилотларининг бош бухгалтери томонидан бошқарилади. У микрокредит ташкилотлари бош бухгалтери тўғрисидаги низом (1-1-илова) асосида иш олиб боради.

7. Ҳар бир микрокредит ташкилотида ходимларнинг лавозим вазифалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши зарур. Мазкур лавозим вазифаларининг нусхалари тегишли ходимларга таништирилади ва бош бухгалтер томонидан имзо қўйдириб берилади. Бухгалтерия аппаратининг асосий вазифалари рўйхати мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.


8. Бухгалтерия ходимига, унинг лавозим мажбуриятларига мувофиқ маълум вазифаларни бажариш юклатилади.


9. Чиқим касса операциялари устидан назорат махсус ажратилган бухгалтер-назоратчи томонидан, агар микрокредит ташкилотида бу лавозим кўзда тутилмаган бўлса, бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари томонидан микрокредит ташкилоти раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади. Шу билан бир вақтда микрокредит ташкилотида чиқим касса операциялари бўйича касса чиқим журнали юритилиши лозим.


10. Ҳисобга олиш ҳужжатларида микрокредит ташкилотлари операциялари ҳисобининг юритилишини ташкил этиш ва ҳисоботлар тузиш ҳамда ҳисоб ва ҳисоботларнинг сақланиши устидан раҳбарлик бош бухгалтерга юклатилади, у бўлмаган вақтда, микрокредит ташкилоти раҳбарининг буйруғи асосида бош бухгалтернинг ўринбосарига юклатилиши мумкин.



2-боб. Иш куни ва ҳужжатлар

айланишини ташкиллаштириш


11. Бухгалтерия ходимларининг иш куни давомида микромолиялашга оид ҳисоб ҳужжатлари расмийлаштирилиши ва ушбу ҳужжатлар асосида амалга оширилган операциялар шу куннинг ўзида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттирилиши лозим.


12. Ҳар бир микрокредит ташкилотида ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар айланиш жадвали белгиланади. Жадвалда ҳужжатларнинг барча кўриб чиқиш жабҳалари бўйича ўтиш тартиби белгиланади.



3-боб. Ички назоратни ташкил этиш


13. Молиявий операциялар амалга оширилганда уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, шунингдек маблағлар ва қимматликларнинг бут сақланишини тегишлича назорат қилиш таъминланиши лозим.


14. Микрокредит ташкилотларида касса операциялари амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


15. Касса чиқим операциялари чиқим касса ордери билан расмийлаштирилади (3-илова) ва мазкур Йўриқноманинг 9-бандида кўрсатилган тартибда марказлашган ҳолда назорат қилинади. Бош бухгалтер амалга ошириладиган операцияларнинг ҳаққонийлигини, қонун ҳужжатларига мослигини, ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилишини текширади. Касса чиқим ордери ижрочи директор ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.

Касса чиқим ҳужжатларини тўлов учун кассага йўналтирилиш тартиби микрокредит ташкилоти ижрочи директори ва бош бухгалтери томонидан ўрнатилади.


16. Касса кирим операцияларини расмийлаштириш ва микрокредит ташкилоти касса ҳисобварағига маблағларни киритиш фақат кассага ҳақиқатда пул келиб тушганидан сўнг амалга оширилиши лозим.

Бунда кирим касса ордери (4-илова) бир нусхада расмийлаштирилиб, бухгалтерияга ҳисобварақларда акс эттириш ва кунлик ҳужжатларга тикилиши учун берилади. Нақд пул қабул қилинганлиги тўғрисида квитанция бош бухгалтер ёки бошқа ваколатли шахс ва кассир томонидан имзоланади ва микрокредит ташкилоти кассаси штампи билан тасдиқланиб, пул маблағини қўювчига қайтарилади.

17. Микрокредит ташкилотининг бош бухгалтери муҳрлар, штамплар ва бланклардан фойдаланиш, уларнинг йўқолиши ёки суиистеъмолчилик мақсадларида фойдаланиш шароитига имкон бермаслик учун тегишли равишда сақланишини таъминлаши шарт. Микрокредит ташкилоти раҳбарининг буйруғи асосида бош бухгалтер муҳрларни рўйхатга олиш китобини юритади. Мазкур китобда муҳрлар ва бурчак муҳрларининг ҳисоби уларни сақлаётган бухгалтер ҳамда кассирлар фамилияси ва лавозими ҳамда бириктирилган бурчак муҳрларнинг изи кўрсатилган ҳолда имзо орқали расмийлаштирилади.



III БЎЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ


1-боб. Ҳисобга олиш китоблари


18. Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш учун Бош ва Ёрдамчи китоблардан (синтетик ва аналитик ҳисоб) фойдаланилади.


19. Бош китоб (5-илова) бу ҳисобварақлар режаси номенклатурасига мос иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари гуруҳи бўлиб, молия ҳисоботларни (баланс ҳисоботи, даромад ва харажатлар тўғрисида ҳисоботи ва бошқалар) тайёрлашда ишлатиладиган йиғма маълумотларни акс эттиради.

20. Микрокредит ташкилотларида бош китоб кунлик баланс шаклида юритилади. Бундан ташқари бош китоб баланс ҳисобварақлари бўйича маблағлар айланмаси ва қолдиқлари маълумотидан ташкил топиши мумкин. Бош китоб маълумотлари қуйидаги ёрдамчи китоблар маълумотлари асосида шакллантирилади:

- пул маблағларини ҳисобга олиш китоби (6-илова);

- берилган микрокредит, микролизинг, микроқарз ва бошқа микромолиялаш операцияларни ҳисобга олиш китоби (7-илова);

- ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш китоби (8-илова);

- кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни ҳисобга олиш китоби (9-илова);

- меҳнатга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш китоби (10-илова);

- ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш китоби (11-илова);

- асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш китоби (12-илова);

- кирим ва чиқим касса китоблари (13, 14-иловалар);

- касса китоби (17-илова).

20-1. Бош ва ёрдамчи китоблар ҳисобварақлар режаси номенклатурасига мос иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари бўйича ҳар ой учун алоҳида юритилиши лозим.

Бош ва ёрдамчи китоблар дастурий йўл билан юритилиши мумкин, касса китоби бундан мустасно. Бунда бош ва ёрдамчи китоблар (кирим ва чиқим бўйича касса китоблари ҳар куни) қоғозга кўчирилиб, хронологик тартибда ҳар ой учун алоҳида тикилади, ўсиб бориш тартибида рақамланади ҳамда варақлар сони кўрсатилган ҳолда микрокредит ташкилоти раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.

21. Барча кунлик операциялар Ёрдамчи китобда хронологик тартибда акс эттирилади. Ёрдамчи китоб учун манба бўлиб қуйидаги бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ҳисобланади:

- кирим касса ордери (4-илова);

- чиқим касса ордери (3-илова);

- тўлов топшириқномаси (умумий қабул қилинган шаклда);

- бошқа бирламчи ҳужжатлар.


22. Ёрдамчи китобни юритишни соддалаштириш ва қўшимча назорат учун касса операциялари ҳисоби кирим ва чиқим бўйича касса китобларида юритилади. Кун охирида кирим ва чиқим касса китобларидаги қолдиқлар касса билан солиштирилади. Мазкур китоблардаги маълумотлар ҳар бир ҳисобварақ бўйича алоҳида йиғилиб, ёрдамчи китобга ўтказилади. Касса ҳужжатлари алоҳида тикиб борилади ва улар кассада сақланади.

23. Микрокредит ташкилоти касса китобининг барча варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва микрокредит ташкилоти ижро этувчи орган раҳбари ва бош бухгалтерининг имзоси, шунингдек микрокредит ташкилоти муҳри билан тасдиқланади.

Касса китоби варақлари ёзувлари икки нусхада юритилади. Касса китоби варақларининг иккинчи нусхаси йиртиб олинадиган бўлиб, у кассирнинг ҳисоботи бўлиб ҳисобланади. Касса китобининг ҳар иккала варағи бир хил рақамланади. Ҳар куни, иш куни охирида кассир кун давомидаги операциялар якунини ҳисоблайди, кейинги кунга кассадаги пуллар қолдиғини ҳисоблаб чиқаради ва бухгалтерияга кассир ҳисоботи сифатида йиртиб олинган иккинчи варақни кирим ва чиқим касса ҳужжатлари билан биргаликда касса китобига имзо чектириб топширади.


2-боб. Ҳисобга олиш даври


24. Ҳисобга олиш даври молиявий операциялар таҳлилидан бошланиб, молиявий ҳисоботларни тузиш ва ҳисобварақларни ёпишгача бўлган ҳисоб жараёнининг кетма-кет босқичини ўз ичига олади.

Ҳисобга олиш даври қуйидаги босқичлардан иборат:

а) бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш (кирим касса ордери, чиқим касса ордери ва бошқа ҳужжатлар);

б) ёрдамчи китобларда операцияларни рўйхатга олиш;

в) ойнинг охирида ёрдамчи китоблардаги жами суммани Бош китобга ўтказиш;

г) ой охирида бухгалтерия балансини тайёрлаш;

д) бухгалтерия баланси асосида молиявий ҳисоботни тайёрлаш;

е) ҳисобот йили охирида микрокредит ташкилотининг фойда ва зарарлар ҳисобварақларини ёпиш;

ж) йиллик молиявий ҳисоботларни тузиш.



3-боб. Бухгалтерия ҳисобидаги

хато ёзувларни тузатиш


25. Бош ва Ёрдамчи бухгалтерия китобларида ҳеч қандай тузатишлар қилинишига рухсат этилмайди. Ўчирувчи суюқликлар ёрдамида, шунингдек суммаларни ўчириб ёзиш ва тузатиш йўли билан тузатишлар киритиш тақиқланади.


26. Аниқланган хато ёзувлар ушбу хато ёзувлар киритилган ҳисобварақларга тескари ёзувлар киритиш йўли билан (сторно усулида) тузатиш ордерларини тузиш асосида тузатилиши лозим.


27. Тузатиш ордери икки нусхада тузилади:

а) биринчи нусхаси ўтказмани тасдиқловчи бирламчи ҳужжат ҳисобланади;

в) иккинчи нусхаси тузатиш ордерларини рўйхатга олиш китобига тикилади.


28. Тузатиш ордери матнида қачон ва қайси ҳужжатда хатога йўл қўйилгани кўрсатилиши керак, агарда қарздорнинг ташаббуси билан берилган аризага асосан бўлса, унда аризага эслатма берилади. Ушбу ариза бирламчи ҳужжатлар билан бирга сақланади.


29. Тузатиш ордери иккинчи нусхасининг тескари томонида, шунингдек рўйхатга олиш китобида хатога йўл қўйган шахснинг Ф.И.Ш. ва лавозими кўрсатилади. Рўйхатга олиш китоби бош бухгалтерда сақланади.


30. Суммаси кейинчалик сторно билан тузатилган кредит карточкасида ёки шахсий ҳисобварақдаги хато ёзув қаршисига албатта "Сторноланган" белгиси қўйилиши, тузатиш киритилган сана ва тузатиш ордерининг рақами кўрсатилиши шарт. Бу қайд тузатиш ордерини имзолаган бош бухгалтер ёки унинг муовини имзоси билан тасдиқланади.



IV БЎЛИМ. МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

БУХГАЛТЕРИЯ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ


1-боб. Умумий қоидалар


31. Микрокредит ташкилотлари, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, банкларда депозит ҳисобварақлари ва бошқа банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқига эга.

Микрокредит ташкилотларида мижозларга микромолия хизматларини кўрсатиш ва ички хўжалик операциялари бўйича шахсий ҳисобварақларни очиш тартиби ушбу Йўриқноманинг 20-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


32. Микрокредит ташкилоти билан мижоз ўртасида микрокредит (микролизинг, микроқарз, истеъмол кредити) бериш бўйича шартнома кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан мижозга шахсий ҳисобварақ очилади. Бунда микрокредит ташкилоти томонидан ҳар бир қарздорга ҳар бир микрокредит (микролизинг, микроқарз, истеъмол кредити) бўйича алоҳида кредит карточкаси очилади.


2-боб. Микрокредит ва микроқарз

операциялари ҳисоби


33. Микрокредит ташкилотлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратиладиган микрокредитлар ҳамда жисмоний шахсларга микроқарзлар миқдори қонунчилик билан белгиланади.


34. Микрокредит ташкилоти томонидан юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга микрокредит ҳамда жисмоний шахсларга микроқарзлар берилганда ҳар бир қарз олувчининг ҳар бир микрокредит ва микроқарзи бўйича қоғоз шаклида кредит карточкаси расмийлаштирилиб, унда микрокредит ва микроқарзлар бўйича амалга оширилган операциялар ҳисоби олиб борилади. Кредит карточка ва унда амалга оширилган микрокредит ва микроқарзлар бўйича операцияларнинг ҳисоби дастурий йўл билан амалга оширилиши мумкин.

Кредит карточкасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

қарз олувчи жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми, қарз олувчи юридик шахснинг номи;

шахсий ҳисобварақ рақами;

қарз олувчи жисмоний шахснинг паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари, қарз олувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари;

қарз олувчи жисмоний шахснинг турар жойи, қарз олувчи юридик шахснинг жойлашган ери ҳамда уларнинг контакт маълумотлари;

мажбуриятлар таъминланганлиги ҳақида маълумотлар;

кафиллар тўғрисида маълумотлар, шу жумладан уларнинг паспорт ёки шахсларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар маълумотлари, турар жой (жойлашган ери) ва контакт маълумотлари;

микрокредит ёки микроқарзнинг мақсади;

микрокредит ёки микроқарз шартлари тўғрисида маълумотлар;

микрокредит ёки микроқарз бўйича ҳисобланган ва тўланган фоизлар тўғрисида маълумот;

микрокредит ёки микроқарзни қайтариш суммалари тўғрисида маълумот;

тўлов муддатини кечиктириш тўғрисида маълумот.

35. Микрокредит ва микроқарз бериш бўйича операциялар ўтказилганда бош бухгалтер:

ҳар бир қарздор учун ҳар бир микрокредит (микроқарз) шартномасига асосан алоҳида шахсий ҳисобварақ очади;

микрокредит (микроқарз) бериш бўйича операцияларни ва тегишли ўтказмаларни амалга оширишни тасдиқлайди.

Микрокредит (микроқарз) шартномалари бухгалтерияда бош бухгалтер жавобгарлиги остида сақланади.

36. Қарз олувчига маблағларни бериш ушбу Йўриқномага мувофиқ пул маблағларни беришни расмийлаштириш жараёни ва ҳисобига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда микрокредит ва микроқарз бўйича нақд пул маблағлари берилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет Микрокредит ва микроқарз бўйича тегишли шахсий ссуда ҳисобварағи;

Кредит 10101 - "Кассадаги пул маблағлари" ҳисобварағи.


Микрокредит ва микроқарз мижозга нақд пулсиз тарзда берилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет Микрокредит ва микроқарз бўйича тегишли шахсий ссуда ҳисобварағи;

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварағи.


37. Микрокредит ва микроқарзни қайтариш ҳисобварағида маблағларни ҳисобга олиш ва фоизлар ҳисоблаш ушбу Йўриқномага мувофиқ келиб тушган пул маблағларни расмийлаштириш жараёни ва ҳисобига мувофиқ амалга оширилади.


38. Микрокредит ва микроқарз бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизлар нақд пулда сўндирилганда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:


Дебет 10101 - "Кассадаги пул маблағлари" ҳисобварағи;

Кредит Микрокредит ёки микроқарз бўйича тегишли шахсий ссуда ҳисобварағи;

Кредит 163** - Микрокредит ёки микроқарз бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар бўйича тегишли ҳисобварақ.


Худди шунингдек микрокредит ва микроқарз бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизлар нақд пулсиз шаклда сўндирилганда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:


Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварағи;

Кредит Микрокредит ёки микроқарз бўйича тегишли шахсий ссуда ҳисобварағи;

Кредит 163** - Микрокредит ёки микроқарз бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар бўйича тегишли ҳисобварақ.


39. Ҳисобланган фоизлар суммаси микрокредит ташкилоти томонидан ҳар хил микрокредит ёки микроқарз турлари бўйича белгиланган йиллик фоиз ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Фоизлар ҳисоблашда бир йил деб 365 (366) кун қабул қилинади. Фоизлар микрокредит ёки микроқарз берилган санадан бошлаб ҳақиқий кунлар миқдоридан (микрокредит ёки микроқарз берилган кун ҳисобга олинган ҳолда) ёки фоизларни қайтаришни охирги кунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.


Кредит ёки қарз бўйича асосий қарзнинг тўланмаган

қолдиғи суммаси Х йиллик фоиз ставкаси Х кунлар сони

_______________________________________________________

365 (366)

40. Олиниши лозим бўлган фоизлар ҳар куни ҳисобланади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:


Дебет 163** - Микрокредит ёки микроқарз бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар бўйича тегишли ҳисобварақ;

Кредит 42000 - 44500 - Микрокредит ва микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар тегишли ҳисобварағи.


41. Микрокредит ёки микроқарзнинг асосий суммаси ёки фоизлар қайтарилиши 60 ва ундан ортиқ кунга кечиктирилган ҳолда ва бундай микрокредит ва микроқарзлар бўйича фоизларни баланс ҳисобварақларида ҳисоблаш тўхтатилганда, ҳисобланган, лекин олинмаган барча фоизлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан ҳисобдан чиқарилиши лозим:


Дебет 42000 - 44500 - Микрокредит ва микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар тегишли ҳисобварағи;

Кредит 163** - Микрокредит ёки микроқарз бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар бўйича тегишли ҳисобварақ.


Шунингдек, ушбу фоизлар суммасини кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида акс эттириш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 91501 - "Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар" ҳисобварағи;

Кредит 96335 - "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ".


42. Фоизлар балансдан ҳисобдан чиқарилганидан сўнг, фоизларни кейинги ҳисоблаш фақат балансдан ташқари 91501 - "Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар" ва 91505 - "Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари" ҳисобварақларида қоида бўйича 3 йилдан ошмаган вақтгача амалга оширилиши мумкин. Бунда барча муддати ўтган фоизлар кредитнинг асосий суммаси тўлиқ қопланганидан ва тўланганидан кейин даромадга киритилиши мумкин.

Аввал ҳисобдан чиқарилган ва балансдан ташқари ҳисобланадиган фоизларни қайтаришда:


Дебет 96335 - "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ" ҳисобварағи;

Кредит 91501 - "Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар" ҳисобварағи.


43. Микрокредит ва микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасига ўтказмалар микрокредит ташкилотининг харажатига 56802 - "Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" ҳисобварағи орқали олиб борилиши ва жорий давр учун "Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот"да акс эттирилиши шарт:


Дебет 56802 - "Микрокредит ва микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" ҳисобварағи;

Кредит Микрокредит ва микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив).


Микрокредит ташкилоти томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасига ўтказмалар белгиланган талаблардан кам бўлганда, қўшимча ўтказмалар ушбу ҳолат аниқланган даврда микрокредит ташкилотининг харажатига 56802 - "Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" ҳисобварағи орқали олиб борилади ва жорий давр учун "Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот"да акс эттирилади.

Микрокредит ташкилоти томонидан белгиланган талабларга нисбатан ортиқча шакллантирилган захиралар камайтирилганда, шунингдек қарздор томонидан захира шакллантирилган актив бўйича маблағлар қайтарилганда ортиқча шакллантирилган захиралар 56802 - "Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" (захира ҳисобот йилида яратилган бўлса) ҳисобварағига ёки 45921 - "Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши" (захира ҳисобот йилидан олдинги йилда яратилган бўлса) ҳисобварағига олиб борилади ва жорий давр учун "Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот"да акс эттирилади.

44. Тегишли захиралар ҳисобидан микрокредит ва микроқарзларни ҳисобдан чиқариш қуйидаги ўтказма билан амалга оширилади:


Дебет Микрокредит ва микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив);

Кредит Микрокредит ва микроқарз бўйича тегишли шахсий ҳисобварағи.

Бунда захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилган активнинг келгуси ҳисоби 95413 - "Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар" ҳисобварағида юритилади. Захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилган актив ва унга ҳисобланган фоизлар балансдан ташқари "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларида камида уч йил юритилади ва микрокредит ташкилоти томонидан уларни ундириш бўйича тегишли чоралар кўрилиши шарт. Микрокредит ташкилоти томонидан захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилган актив ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича ҳар ойда қарздорга қарздорликни сўндириш бўйича даъво хати ва тегишли "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларидан кўчирмалар юборилади.

Ушбу даъво хати ва кўчирмалар судга қарздорликни ундириш бўйича мурожаат этиш учун асос ҳисобланади. Кўрилган чоралар натижасида қарздорлик қопланмаган тақдирда, яратилган захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилган актив ва унга ҳисобланган фоизлар микрокредит ташкилоти томонидан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

45. Олдин балансдан ҳисобдан чиқарилган микрокредит ва микроқарзлар бўйича асосий қарз ва фоизлар нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан ундирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дебет 10101 - "Кассадаги пул маблағлари" ёки 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварағи;

Кредит 45921 - "Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши" ҳисобварағи;

Кредит 42000 - 44500 - Микрокредит ва микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар тегишли ҳисобварағи.


Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида олдин ҳисобдан чиқарилган микрокредит ва микроқарз суммаси (асосий қарз)га:


Дебет 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кредит 95413 - "Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар".



3-боб. Микролизинг операцияларининг ҳисоби


3.1. Лизинг берувчи микрокредит

ташкилотида микролизинг ҳисоби


46. Микрокредит ташкилоти томонидан микролизингга берилган активларнинг ҳисоби 15600 - "Микролизинг (молиявий ижара)" ҳисобварақларида юритилади.


47. Микрокредит ташкилотида микролизингга берилаётган актив бўйича дебиторлик қарзни дастлабки тан олиш микролизинг шартномасининг амал қилиш муддати бошланишида амалга оширилади. Бунда микрокредит ташкилоти ушбу дебиторлик қарзни ўз балансида лизингга берилган микролизинг объектини сотиб олиш, уни лизинг олувчига етказиб бериш ва фойдаланишга шай ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар йиғиндиси активи сифатида тан олади.

48. Микрокредит ташкилоти микролизинг объекти учун тўловларни сотувчига олдиндан тўлаб берган ҳолда микролизинг объекти тўғридан-тўғри лизинг олувчига етказиб берилса, микрокредит ташкилоти фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан қуйидаги бухгалтерия амалларини бажаради:

а) Дебет 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи";

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

б) Дебет 15607 - "Микролизинг";

Кредит 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи".


49. Микрокредит ташкилоти томонидан амалга оширилган ва микролизинг шартномасига мувофиқ лизинг олувчи томонидан қопланадиган дастлабки бевосита харажатлар микролизинг объектининг қийматига қўшилади.

Микролизинг шартномасига мувофиқ юқоридаги харажатлар лизинг олувчи томонидан қопланмаган тақдирда, мазкур харажатлар юзага келган пайтдаги тегишли ҳисобот даври харажатлари сифатида тан олинади.


50. Микрокредит ташкилоти томонидан микролизингга берилаётган актив бўйича дебиторлик қарзи дастлабки тан олинганидан сўнг, кейинги ҳисоб лизинг олувчи томонидан тўланадиган микролизинг бўйича асосий қарз суммасини (дастлабки тан олинган суммани) ва у бўйича фоизларнинг ҳисобини юритишдан иборат. Кейинги ҳисоб микролизинг объектини баҳолаб боришни ҳам ўз ичига олади.

51. Микрокредит ташкилотининг даромади лизинг олувчи томонидан лизинг тўловларининг амалга оширилишидан қатъи назар, тегишли ҳисобот даврларида лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ ҳисобланади.


52. Микрокредит ташкилоти томонидан микролизинг бўйича фоизли даромадлар ҳар куни ҳисобланади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:

Дебет 16323 - "Микролизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар";

Кредит 45105 - "Микролизинг бўйича фоизли даромадлар".


53. Лизинг тўловлари келиб тушган ҳолларда, хусусан асосий қарзнинг қайтарилган суммасига ҳамда фоизли даромад суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:


Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Кредит 15607 - "Берилган микролизинг";

Кредит 16323 - "Микролизинг (Молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар".


54. Микролизинг шартномаси муддати тугаганидан сўнг лизинг тўловларини тўлаш шартлари тўлиқ бажарилган тақдирда 15607 - "Берилган микролизинг"; ва 16323 - "Микролизинг (Молиявий ижара)" бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар ҳисобварақлари қолдиғи нолга тенг бўлади.

Лизинг олувчи томонидан микролизинг объекти микролизинг шартномаси муддати тугамасидан олдин сотиб олинган ҳолларда ҳам ушбу ҳисобварақлардаги қолдиқ нолга тенг бўлади.


55. Микролизинг объекти лизинг олувчи томонидан микролизинг шартномаси шартлари бузилганлиги сабабли қайтариб олинганида, лизинг берувчи микрокредит ташкилоти ушбу активнинг тақдирини ҳал этгунга қадар уни ўз балансига қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали қабул қилади:


Дебет 16701 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар";

Кредит 15607 - "Берилган микролизинг".


56. Лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда активга ўстирмаслик мақоми берилади ва активнинг келгуси ҳисоби мазкур Йўриқноманинг 41-42-бандларига мувофиқ амалга оширилади.


57. Микролизинг операциялари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасига ўтказмалар микрокредит ташкилотининг харажатига 56838 - "Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" ҳисобварағи орқали олиб борилиши ва жорий давр учун "Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот"да акс эттирилиши шарт:


Дебет 56838 - "Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" ҳисобварағи;

Кредит 15699 - "Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)".


58. Тегишли захиралар ҳисобидан микролизингни ҳисобдан чиқариш қуйидаги ўтказма билан амалга оширилади:


Дебет 15699 - "Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)";

Кредит Тегишли микролизинг ҳисобварағи.


59. Олдин балансдан ҳисобдан чиқарилган микролизинг бўйича асосий қарз ва фоизлар нақд пулда ундирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 10101 - "Кассадаги пул маблағлари";

Кредит 45921 - "Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши";

Кредит 45100 - "Микролизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар".


Худди шунингдек балансдан ҳисобдан чиқарилган микролизинг бўйича асосий қарз ва фоизлар нақд пулсиз ундирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Кредит 45921 - "Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши";

Кредит 45100 - "Микролизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар".


Олдин ҳисобдан чиқарилган микролизинг суммаси (асосий қарз)га:


Дебет 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кредит 95413 - "Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар".



3.2. Лизинг олувчи микрокредит

ташкилотида лизинг (микролизинг) ҳисоби

60. Микрокредит ташкилотлари микролизинг шартномаси бўйича лизинг олувчи сифатида иштирок этган тақдирда лизингга олинган активлар ҳисоби 16515 - "Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи", лизинг бўйича юзага келган мажбуриятлар эса 22100 - "Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар"нинг тегишли мос ҳисобварақларида юритилади.


61. Микролизинг лизинг олувчи микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботларида ҳам актив, ҳам мажбурият сифатида тан олинади. Ушбу дастлабки тан олиш микролизинг шартномаси муддати бошланишида амалга оширилади. Бунда, лизинг олувчи микрокредит ташкилоти лизинг объектини ўз балансида соф инвестиция қиймати ёки унинг ҳаққоний қийматининг қайси бири кичик бўлса ўша суммада акс эттиради.


62. Микролизингни дастлабки тан олишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси бажарилади:


Дебет 16515 - "Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи";

Кредит 22100 - "Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар"нинг тегишли ҳисобварағи.


63. Микролизинг олувчи микрокредит ташкилоти томонидан амалга оширилган микролизинг объектини сотиб олиш, етказиб бериш ёки белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар микролизинг объектининг қийматига қўшилади.


64. Микролизинг объекти лизинг олувчи микрокредит ташкилоти балансида актив ва мажбуриятларнинг алоҳида моддалари сифатида акс эттирилиши лозим. Микролизинг бўйича мажбуриятни актив суммасидан чегириб ташлаган ҳолда (контр-актив ҳисобварақ сифатида) кўрсатишга рухсат этилмайди.


65. Лизинг олувчи микрокредит ташкилоти томонидан микролизинг дастлабки тан олингандан сўнг кейинги ҳисоб мажбурият бўйича асосий қарз суммасини (дастлабки тан олинган суммани) ва микролизинг бўйича фоизлар тўлаш ҳисобини юритишдан иборат.

Кейинги ҳисоб, микролизинг билан боғлиқ барча хавф-хатарлар лизинг олувчига ўтганлиги сабабли лизинг олувчи микрокредит ташкилоти томонидан микролизинг объектини баҳолаб бориш, амортизация ажратмаларини ва шартномада кўзда тутилган бошқа харажатларни амалга ошириш ишларини ҳам ўз ичига олади.


66. Дастлабки тан олишда ёки объектни лизингга олиш вақтида лизинг олувчи микрокредит ташкилотининг микролизинг фоизи бўйича харажатлари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.


67. Лизинг олувчи микрокредит ташкилоти томонидан лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ микролизинг бўйича фоизли харажатлар ҳар куни ҳисобланади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:

Дебет 54401 - "Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар";

Кредит 22408 - "Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар".


68. Лизинг олувчи микрокредит ташкилоти томонидан лизинг тўловлари қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали амалга оширилади:


Дебет 22408 - "Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар";

Дебет 22100 - "Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар";

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" (ёки 10101 "Кассадаги пул маблағлари").


69. Лизинг олувчи микрокредит ташкилоти томонидан микролизинг объекти бўйича амортизация ажратмалари ушбу Йўриқноманинг 99-банди талаблари асосида амалга оширилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 56626 - "Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси";

Кредит 16519 - "Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)".


Агар микролизинг объектига эгалик ҳуқуқи ўтиши микролизинг шартномасида белгиланмаган бўлса, микролизинг объекти бўйича эскириш микролизинг шартномасининг амал қилиш муддатидан ёки активнинг фойдали хизмат қилиш муддатидан қайси бири кичик бўлса ўша муддатга ҳисобланади.

70. Аниқ бир даврдаги лизинг олувчи микрокредит ташкилотининг микролизинг объекти бўйича амортизация ажратмаси ва молиявий харажатлари (микролизинг бўйича фоизлари) суммаси мазкур даврда тўланиши керак бўлган лизинг тўловлари суммасига тенг бўлмаслиги мумкин.


71. Микролизинг объектини йиллик қайта баҳолаш лизинг олувчи микрокредит ташкилоти томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


72. Лизинг олувчи микрокредит ташкилоти томонидан охирги тўловлар амалга оширилганидан кейин 16515, 16519, 22100 ва 22408 баланс ҳисобварақларида мазкур лизинг операциялари бўйича очилган шахсий ҳисобварақлар (аналитик ҳисоб) қолдиғи нолга тенг бўлади ва мулкка эгалик ҳуқуқи лизинг олувчига ўтади.

Микролизинг объектининг лизинг олувчи микрокредит ташкилотига ўтказиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали амалга оширилади:


а) Дебет 16519 - "Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)";

Кредит 16515 - "Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи";

б) Дебет 16500 - "Асосий воситалар"нинг тегишли ҳисобварағи;

Кредит 165** - Асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси тегишли ҳисобварағи (контр-актив).


73. Микролизинг шартномаси муддати охирида лизинг олувчи микрокредит ташкилотига микролизинг объектининг сотиш санасидаги ҳаққоний қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқи берилган бўлса, сотиб олиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:


Дебет 22100 - "Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар";

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" (ёки 10101 "Кассадаги пул маблағлари").


22100 - "Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар" ҳисобварағи ёпилганидан сўнг, микролизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтади ва бунда 72-бандда кўрсатилган бухгалтерия ўтказмалари бажарилади.


74. Микролизинг шартномаси унинг амал қилиш муддатидан олдин тўхтатилиб лизинг берувчи томонидан микролизинг объекти шартнома шартларида белгиланган тартибда олиб қўйилган тақдирда, микролизинг объектини лизинг берувчига қайтариш микролизинг шартномасининг амал қилиш муддати тўхтатилган санадаги микролизинг объектининг қопланмаган қиймати суммасида амалга оширилади ва бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:


Дебет 16519 - "Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)";

Кредит 16515 - "Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи".


75. Микролизинг объектининг ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижа (фойда ёки зарар) микролизинг объектининг қолдиқ (баланс) қиймати ва лизинг тўловлари жадвали бўйича қолган қарз ўртасидаги фарқ сифатида микролизинг объектининг ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Микролизинг объектининг ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижа (фойда ёки зарар) аниқланганида, олдинги қайта баҳолашлардаги микролизинг объекти қийматининг кўпайган суммаси, яъни олдинги баҳолашлар натижасида 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағининг кредит қолдиғи микролизинг объектининг чиқиб кетишидан кўрилган даромад таркибига қўшилади ва бир вақтнинг ўзида ушбу ҳисобварақ бўйича резерв капиталини камайтиради.


75-1. Лизинг олувчи микрокредит ташкилотида лизинг ҳисоби мазкур Йўриқноманинг 60-75-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


4-боб. Факторинг операцияларининг ҳисоби


76. Факторинг операцияларининг ҳисоби "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га мувофиқ юритилади.


77. Факторинг операциялари бўйича тўлов ҳужжатларининг ҳисобини юритиш учун микрокредит ташкилоти томонидан 90966 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида шахсий ҳисобварақ очилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўла суммаси акс эттирилади, кредитида эса тўловчилар томонидан тўла тўлаб берилган сотиб олинган дебиторлик қарзлари суммаси ҳисобдан чиқарилади.


78. Тарафлар томонидан факторинг (пул талабини бериш) тўғрисидаги шартнома имзоланганидан кейин микрокредит ташкилоти - молиявий агент маблағларни мижознинг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварағига, дисконт суммасини чегирган ҳолда, ўтказишни амалга оширади.


79. Маблағларни мижознинг асосий талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағига ўтказишни микрокредит ташкилоти тўлов топшириқномаси билан амалга оширади. Қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

а) факторинг бўйича маблағлар мижоз ҳисобварағига ўтказиб берилганда:


Дебет 11101 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" - (факторинг умумий суммасига);

Кредит 11195 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)" - (дисконт суммасига);

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" - (Умумий сумма билан дисконт суммаси ўртасидаги фарқ суммасига);


б) факторинг бўйича маблағлар белгиланган тартибда ундирилганда:


Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" (ёки 10101 "Кассадаги пул маблағлари");

Кредит 11101 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг";


в) факторинг бўйича дисконт суммаси даромадга тан олинганда:


Дебет 11195 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)";

Кредит 45217 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар - Факторинг".


80. Факторинг операцияларида мижоз тўлов талабномасининг юқори қисмида штамп қўйиши ёки "Факторинг" деб ёзиб қўйиши ва кредит бўйича микрокредит ташкилоти-молиявий агент факторинг ҳисобварағининг рақамини кўрсатиши керак.



5-боб. Пул маблағларини бериш ва қабул

қилишни расмийлаштириш ва ҳисоб-китоби


81. Микрокредит ташкилоти мижозларга микрокредит, микроқарз ва бошқа микромолия хизматлари бўйича кассадан нақд пул беришда чиқим кирим касса ордерлари (3-илова)дан фойдаланилади.


82. Микромолиялаш хизматларини кўрсатиш учун бухгалтерия ходими берилаётган нақд пул суммаси бўйича ушбу Йўриқноманинг 15-бандига мувофиқ, чиқим касса ордерини тузади ва расмийлаштиради.

83. Чиқим касса ордери фақат бухгалтерия ходими томонидан чиқим касса ордерига имзо қўйилганидан сўнг кассага берилади. Чиқим касса ордерини пул олаётган шахс орқали кассага топшириш тақиқланади.

84. Кассир чиқим касса ордерини олганидан сўнг қуйидагиларни бажариши шарт:

а) пул олувчини чиқим касса ордерининг рақами бўйича чақиради;

в) микрокредит ташкилотининг пул беришга рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар имзолари борлигини ва бу имзолар мавжуд намуналар билан бир хиллигини текширади;

г) ҳужжатда рақам ва сўз билан кўрсатилган суммалар ўзаро мос келишини текширади;

д) ҳужжатда пул олинганлигини тасдиқловчи имзо қўйилганлигини текширади;

е) пул олувчининг шахсини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжат кўрсатилгани тўғрисидаги маълумотлар борлигини текширади;

ж) мижознинг шахсини тасдиқловчи паспорт текширилади ва кўрсатилаётган паспортдаги маълумотни ордердаги маълумотлар билан қиёслайди;

з) ҳужжатда кўрсатилган пул суммасини тайёрлайди, пул олувчидан у қанча пул олаётганлигини сўрайди, тайёрланган пул суммасини яна бир бор чиқим касса ордери билан қиёслайди ва уни пул олувчига бериб, чиқим касса ордерига имзо қўяди.


85. Қарздор томонидан микрокредит, микроқарз, микролизинг ва бошқа микромолия хизматлари бўйича ҳисобланган фоизлар ва бошқа комиссион тўловларни қайтариш нақд пул ва нақд пулсиз шаклида амалга оширилиши мумкин.


86. Микрокредит ташкилоти мижозларидан микрокредит, микроқарз, микролизинг ва бошқа микромолия хизматлари бўйича нақд пулларни қабул қилиш кирим касса ордерлари (4-илова) бўйича амалга оширилади.

Мижозлар ўз мажбуриятлари бўйича тўловларни нақд пул шаклида амалга оширганда, бухгалтерия ходими ушбу Йўриқноманинг 16-бандига мувофиқ, 1 нусхада кирим касса ордерини расмийлаштиради ва операцияни 10101 - "Кассадаги пул маблағлари" ҳисобварағи дебети бўйича акс эттиради. Шундан сўнг кирим касса китобига имзо қўйган ҳолда, ҳужжатларни кассага топширади.

87. Кассир кирим касса ордерларини олганидан сўнг, уларда бухгалтерия ходимининг имзоси борлигини ва ушбу имзони кассирда сақланувчи намуналарига мос келишини текшириши, мижоз имзоси қўйилганлиги, ундаги кўрсатилган сумманинг сон ва сўз билан ёзилганлигига мос келишини текшириши, шундан сўнг пул қўювчини чақириб, ундан нақд пулларни бирма-бир санаб олиш орқали қабул қилиб олиши лозим.


88. Пул қабул қилиб олганидан сўнг, кассир кирим касса ордерида кўрсатилган суммани қайта саналганда чиққан сумма билан солиштиради. Улар мос келган тақдирда, квитанцияга имзо қўяди, микрокредит ташкилоти кассаси штампи билан тасдиқлайди ва пулни топширган шахсга беради. Кирим касса ордери бухгалтерга ёки кирим бўйича касса китобини юритувчи бошқа масъул ходимга кун охирида кунлик ҳужжатларга тикиб қўйиш учун берилади.

89. Кирим касса китобини юритувчи ходим кассага нақд пул маблағлари қабул қилинганда кирим касса ордерлари асосида операцияни кассирдан олинган кирим касса ордери асосида пул маблағлари кирими касса китобида акс эттиради.


90. Микрокредит ташкилотининг касса китобларига ёзувлар пул келиб тушгандан ва чиқиб кетгандан сўнг дарҳол киритилиши лозим, сўнгра баланс ҳисобварағи бўйича кун охирида касса қолдиғи чиқарилади. Ушбу касса қолдиғи кейинги кун учун бошланғич қолдиқ бўлади. Касса китоби (17-илова) қолдиғи кун якунида кассадаги пул маблағлари мавжудлиги билан солиштирилади. Номувофиқлик аниқланган тақдирда, орадаги фарқ суммаси 19908 - "Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар" ҳисобварағининг дебетига ёки 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар" ҳисобварағининг кредитига олиб борилади.


91. Мижозлар томонидан микрокредит, микроқарз, микролизинг ва бошқа микромолия хизматлари бўйича ҳисобланган фоизлар ва бошқа комиссион тўловларни нақд пулсиз ўтказишда нақд пулсиз шаклидаги тўлов ҳисоби банкнинг микрокредит ташкилоти талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан кўчирма ва тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банкнинг белгиси билан тўлов топшириқноманинг нусхаси асосида олиб борилади. Ушбу операция микрокредит ташкилотининг 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади.


92. Пул маблағлари нақд пулсиз шаклда келиб тушганда бухгалтерия ходими:

банкнинг кўчирмасидаги микрокредит ташкилотининг 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварағига келиб тушган маблағларни қарздорнинг тўлов топшириқномаси (банк квитанцияси) нусхасидаги ўтказилган сумма маълумотлари билан солиштиради;

қарздорнинг кредит карточкасига операция санаси, ўтказилган сумма, қолдиқ, ҳисобланган фоизлар суммаси, фоизлар қолдиғини ёзади.



6-боб. Тўланиши лозим бўлган кредитлар


93. Тўланиши лозим бўлган кредитлар ҳисобварағида, микрокредит ташкилоти томонидан банклардан, бошқа молиявий ташкилотлардан олинган кредитлар суммаси ҳисобга олинади.


94. Ҳар бир олинган кредит бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда ёрдамчи ҳисоб юритилиши зарур бўлиб, унда кредитнинг олинган санаси, олинган кредит бўйича барча тўловлар ва қолдиқ ҳисоби олиб борилади.


95. Олинган кредит ёрдамчи китобида кредит қисмининг "Бошқалар" устунида акс эттирилади. Кредитнинг қисман ёки тўлиқ қайтарилишида тўланган суммалар ёрдамчи китобининг дебет қисмининг "Бошқалар" устунида акс эттирилади.


96. Тузилган кредит шартномасига мувофиқ банкдан маблағлар олиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:


Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Кредит Кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган тегишли ҳисобварақ.


Олинган кредитларни сўндириш вақтида:


Дебет Кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган тегишли ҳисобварақ;

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар".


97. Тўланиши лозим бўлган кредитлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича фоизлар ҳар куни ҳисобланади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дебет Тўланиши лозим бўлган кредитлар бўйича фоизли харажатларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кредит 22410 - "Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар".


Ҳисобланган фоизларни сўндириш:


Дебет 22410 - "Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар";

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар".



7-боб. Асосий воситалар ҳисоби


98. Микрокредит ташкилоти фаолиятида микромолиявий хизматларни кўрсатиш жараёнида, ижарага бериш учун ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган, шунингдек бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиш кўзда тутилган моддий активлар асосий воситалар бўлиб ҳисобланади.

Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, компьютерлар, мебель, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, фойдаланиш ҳуқуқларида харид қилинган ер, кутубхона фонди, қийматидан қатъи назар қуришда бино қийматига киритилмаган сигнализация ва телефонизация объектлари ва бошқалар киритилади.

Балансда асосий воситалар баланс (қолдиқ) қиймати бўйича акс эттирилади. Асосий воситалар кирим қилинганда балансда бошланғич (ҳақиқий) қиймати бўйича акс эттирилади.

Бошланғич қийматга асосий воситани сотиб олиш ёки уни қуриш (бино қуриш ва қурилишни тугаллаш) билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, тўланган солиқлар, божхона божлари ва йиғимлари ҳамда етказиб бериш, монтаж, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ бевосита активдан белгиланган мақсадда фойдалана олиш учун уни ишчи ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа барча харажатларнинг суммаси киритилади.

Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати вақти-вақти билан қайта баҳоланади. Асосий воситаларни қайта баҳолаш билан ҳисобга олган ҳолдаги қиймати тикланиш қиймати дейилади. Бухгалтерия балансида тан олинадиган актив суммаси, шунингдек баланс қиймати деб ҳам аталади.


98-1. Чет эл валютасида сотиб олинган асосий воситалар балансда божхона юк декларациясини расмийлаштириш санасидаги Марказий банк курси бўйича миллий валютада акс эттирилади ва чет эл валютаси курсининг ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди.

99. Фойдаланишда бўлган воситалар бўйича ҳар ойлик эскиришнинг ҳисобланиши улар фойдаланишга киритилган ойдан кейинги ҳар ойи эскириш ҳисобланади. Бунда 56600 - "Эскириш харажатлари" дебетланади ва йиғилган эскиришнинг контр-актив ҳисобварағи кредитланади.

Асосий воситаларнинг фойдалилик хизмати муддати ичида унинг бошланғич қиймати асосида тугатиш қийматини айириш билан эскириш ҳисобланади. Тугатиш қиймати асосий воситалар фойдалилик ҳизмати муддатининг тугаш вақтида уларни тугатиш билан боғлиқ харажатларни айириш орқали аниқланадиган ушбу асосий воситалардан кутилаётган қиймат ҳисобланади.

Эскиришни ҳисоблаш қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин:

1) тўғри чизиқли ҳисоблаш усули;

2) бажарилган иш ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш усули;

3) тезлаштирилган усул (камайиб борувчи қолдиқ усули ва йиллар йиғинди усули).


100. Асосий воситаларнинг қийматини олдиндан тўлиқ ёки қисман тўлаш қуйидаги ўтказмалар билан расмийлаштирилади:


Дебет 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи";

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар".

Сотиб олинган асосий воситалар қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан балансда акс эттирилади:


Дебет 165** - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи ёки 16561 - "Омбордаги асосий воситалар";

Кредит 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи".


101. Асосий воситалар текинга олинганда:


Дебет 16561 - "Омбордаги асосий воситалар" ёки 165** - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кредит 30905 - "Текинга олинган мулк" (таъсисчилардан олинганда) ёки 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар" (бошқалардан олинганда).

102. Қурилиш, асосий воситаларни янгилаш, қайтадан тиклаш ва замонавийлаштириш билан боғлиқ бўлган барча чиқим ҳисоби "Тугалланмаган қурилиш" ҳисобварағида олиб борилади:


Дебет 16505 - "Тугалланмаган қурилишлар";

Кредит 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи".


Бино (иморат)лар фойдаланишга тайёр бўлган тақдирда, уларнинг қиймати 16509 - "Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатлари" ҳисобварағига тегишли қабул қилиш далолатномаси асосида ўтказилади. Агарда қурилиш ёки қайта тиклаш харажатлари сметасида мебель ва ускуналар сотиб олиш кўзда тутилган бўлса, уларнинг қиймати қабул қилиш далолатномаси умумий қийматидан алоҳида ажратилади ҳамда тўлиқ рўйхати кўрсатилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

а) бино қиймати суммасига:


Дебет 16509 - "Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатлари";

Кредит 16505 - "Тугалланмаган қурилишлар";


б) мебель ва ускуналар қиймати суммасига:


Дебет 16535 - "Мебель, мослама ва жиҳозлар";

Кредит 16505 - "Тугалланмаган қурилишлар".


103. Асосий воситаларни қайта баҳолаш асосий восита объектларининг бошланғич қийматини уларнинг ҳақиқий қийматига мослаштириш мақсадида мунтазам равишда амалга оширилади. Агар ҳақиқий қийматни етарлича даражада аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, микрокредит ташкилотлари барча асосий воситаларни битта гуруҳ доирасида қайта баҳоланган қиймати бўйича акс эттиради. Қайта баҳоланган қиймат бу объектларнинг қайта баҳолаш давридаги ҳақиқий қийматидан тўпланган амортизация ва қийматнинг пасайишидан кўрилган зарар суммаси чегириб ташланган қийматдир.


104. Асосий воситаларнинг алоҳида объектларини қайта баҳолашда асосий воситаларнинг ушбу объектига тегишли барча гуруҳлари қайта баҳоланади. Асосий воситаларнинг гуруҳи - бу микрокредит ташкилотида фойдаланиладиган тур ва усулига ўхшайдиган активларнинг йиғиндисидир. Асосий воситаларнинг бир гуруҳи таркибидаги объектлар бир вақтда қайта баҳоланади.


105. Ташкилот тасарруфидаги барча асосий воситалар, уларнинг хўжалик қарамоғида ёки оператив бошқарувида бўлган, шунингдек учинчи томонга ижарага берилган ва учинчи томондан ижарага олинган мол-мулк, фойдаланиладиган ва фойдаланилмайдиган мол-мулк, консервацияда сақланаётган, ҳисобдан чиқаришга тайёрлаб қўйилган, лекин белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектлари ва ўрнатишга мўлжалланган асбоб-ускуналар қайта баҳоланиши керак.

Ер майдонлари ва табиатдан фойдаланиш объектлари қиймати қайта баҳоланмайди.


106. Қайта баҳолаш микрокредит ташкилоти томонидан мустақил равишда ёки қонунчиликка мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган малакали баҳоловчилар - экспертларни жалб қилган ҳолда, амалга оширилади. Асосий воситалар объектининг ҳақиқий қиймати деб уларнинг бозор қиймати ҳисобланади. Ҳақиқий қийматни тасдиқловчи бозордаги таққослама нархларни ўрганишга асосланган маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолатда микрокредит ташкилоти ҳақиқий қийматни даромад ёки амортизацияланган қийматга асосланган услуб ёрдамида тахминан аниқлаши мумкин.

108. Асосий воситаларни қайта баҳолаш учун қуйидаги усуллар қўлланилади:

1. Индекс усули;

2. Тўғридан-тўғри қайта баҳолаш усули.


109. Индекс усули. Қайта баҳолашнинг индекс усулида асосий воситаларнинг баланс қиймати ва қайта баҳолаш кунига шу активларнинг жамғарилган амортизацияси маълум индексдан фойдаланилган ҳолда қайта баҳоланади. Шундан кейин активларнинг қайта баҳоланган қиймати уларнинг баланс қиймати ва жамғарилган эскириш билан таққосланади ва ўртадаги фарқ суммасига тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

1) агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ортиқ бўлса, ушбу ошган сумма 30908 "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали акс эттирилади:


а) Дебет 165** - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кредит 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";


б) қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейин жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммасига:


Дебет 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";

Кредит 165** - Асосий воситалар эскириш суммасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив);


в) қайта баҳолаш натижасида асосий воситанинг ўсган қиймати, ушбу актив бўйича олдинги қайта баҳолаш натижасига кўра харажат сифатида ҳисобга олинган қисми миқдоридагина даромад сифатида ҳисобга олиниши лозим;

2) қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг ҳақиқий қиймати камайса, у харажат сифатида ҳисобга олинади. Ушбу сумма 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағидан олдинги қайта баҳолаш натижасида бевосита мазкур актив бўйича ҳосил бўлган ижобий суммадан айириб ташланиши лозим. Бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

а) қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейин жамланган эскириш ўртасидаги фарқ суммасига:


Дебет 165** - Асосий воситалар эскириш суммасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив);

Кредит 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";


б) қайта баҳолаш натижасида аниқланган актив ҳақиқий қийматининг камайиш суммасига:

Дебет 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";

Кредит 165** - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;


в) 30908 - ҳисобварағида акс эттирилган олдинги қайта баҳолаш суммаси етарли бўлмаган ҳолда, камайиш ва олдинги қайта баҳолаш суммалари ўртасидаги фарқ суммаси харажат сифатида ҳисобга олинади ва 55995 - "Бошқа фоизсиз харажатлар" ҳисобварағида акс эттирилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 55995 - "Бошқа фоизсиз харажатлар";

Кредит 165** - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;


3) қайта баҳолашнинг индекс усулида, асосий воситаларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича ушбу активларнинг сотиб олиш давридан келиб чиққан ҳолда ҳар хил индекслар қўлланилади.


110. Тўғридан-тўғри қайта баҳолаш усули. Асосий воситаларнинг тўлиқ тикланиши қиймати, алоҳида объектлар қийматини шунга ўхшаш янги объектларнинг қайта баҳолаш санасида шаклланган, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор қиймати асосида тўғридан-тўғри қайта ҳисоблаш орқали аниқланади.

Тўғридан-тўғри қайта баҳолаш усулини қўллашда объектларнинг тўлиқ тикланиш қийматини тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлаш учун ташкилот хоҳишига қараб қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

1) тайёрлов ташкилотларидан ва уларнинг махсус дилерларидан, товар-хом ашё биржаларидан, кўчмас мулк биржаларидан ўхшаш активнинг нарх (баҳо)лари тўғрисида ёзма шаклда олинган маълумотлар;

2) асосий фондларни сотиб олиш ва қайта баҳолаш кунларидаги Марказий банк курсига нисбатан ҳисоб-китоб коэффициенти аниқланадиган эркин айирбошланадиган валютада сотиб олинган асосий фондларнинг қиймати (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар;

3) тегишли давлат ташкилотларидаги нарх (баҳо)лар тўғрисида маълумотлар;

4) қайта баҳолаш даврида оммавий ахборот воситаларида ва махсус адабиётда эълон қилинган нарх (баҳо)лар тўғрисидаги маълумотлар;

5) баҳоловчининг асосий фондларнинг қиймати тўғрисидаги ҳисоботи.

Тўғридан-тўғри усул билан асосий воситаларни қайта баҳолашда, бухгалтерия ҳисобида тегишли асосий восита бўйича ҳисобланган жамғарилган эскириш суммаси, шу активнинг қайта баҳолангандаги тикланиш қийматини қайта баҳолангунга қадар бўлган баланс қийматига бўлиш натижасида ҳосил қилинадиган коэффициентга кўпайтирилади.


111. Қайта баҳолашдан кейин активларнинг ҳақиқий қиймати уларнинг бошланғич тикланиш қиймати ва йиғилган эскириш суммаси билан таққосланади ва фарқ суммаларига мазкур Йўриқноманинг 109-бандига мувофиқ бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.


112. Юқоридаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилгандан кейин, активнинг қайта баҳоланган қиймати активнинг қолган ҳисоблаб чиқилган хизмат қилиш муддати давомида амортизацияланади.


113. 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағидаги қайта баҳолаш бўйича акс эттирилган ижобий натижа ҳар ойда тегишли актив тикланиш қийматининг эскириш суммаси билан бошланғич қийматининг эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг равишда 31203 - "Тасдиқланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиб борилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";

Кредит 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)".


Тегишли актив ҳисобдан чиқарилаётганда 30908 - ҳисобварақдаги шу активга тегишли қайта баҳолаш натижаси тўлиқ 31203 - ҳисобварағига ўтказилади.


114. Омбордаги асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаси қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали ҳисобга олинади:

1) тегишли активлар бўйича қайта баҳолашнинг ижобий натижаси:


Дебет 16561 - "Омбордаги асосий воситалар";

Кредит 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси".


2) қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг камайиш суммаси:


Дебет 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ва/ёки

Дебет 55995 - "Бошқа фоизсиз харажатлар";

Кредит 16561 - "Омбордаги асосий воситалар" - тегишли актив.


115. Микрокредит ташкилотининг асосий воситаларига эгалик ҳуқуқини беришни тасдиқловчи барча ҳужжатлар уларнинг баҳоси, суғрута полиси ва бошқа ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдларда сақланиши лозим. Асосий воситаларнинг ёрдамчи ҳисоби ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида карточкаларда (18-илова) юритилиши лозим.


116. Асосий воситалар ва эскиришни ҳисоблаш бўйича барча ўтказмалар 12-иловада акс эттирилади.



8-боб. Микрокредитлар ҳисоб-китобида

олинган мол-мулк ҳисоби


117. Микрокредит ташкилоти томонидан микрокредит ва микроқарзни сўндириш ҳисобидан олинган кўчмас мулк ва бошқа мулклар, 16701 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар" хисобварағида ҳисобга олинади.


118. Агар микрокредит ва микроқарзни сўндириш гаровга олинган мулк ҳисобидан, ушбу мулкка бошланғич эгалик ҳуқуқини олиш орқали амалга ошириладиган бўлса, микрокредит ва микроқарзни баланс қиймати ёки гаровга олинган мулкнинг, уни сотиш билан боғлиқ харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда, ҳаққоний қийматидан энг ками бўйича ҳисобга олинади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 16701 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар";

Кредит Микрокредит ва микроқарз бўйича тегишли шахсий ссуда ҳисобварағи.


Агар гаровнинг бозор қиймати микрокредит, микроқарзнинг баланс қийматидан кам бўлса, уларнинг фарқи микрокредит, микроқарзлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши зарарлар ҳисобварағи орқали ҳисобдан чиқарилади.


Дебет Микрокредит, микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив);

Кредит Микрокредит ва микроқарз бўйича тегишли шахсий ссуда ҳисобварағи.


119. Бошқа хусусий мулк қийматининг ҳар қандай ўзгариши "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулк бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" ҳисобварағида акс эттирилиши лозим.


Дебет 56834 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш";

Кредит 16799 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)".


120. Бошқа хусусий мулкнинг қийматини назорат қилиш ва ҳисобга олиш уни сотишдан аввал амалга оширилади. Бошқа хусусий мулкни сотишдан кўрилган зарар ёки фойда, мос равишда даромад ёки харажат ҳисобварағида акс эттирилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 16799 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)";

Кредит 16701 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар".


1) Бошқа хусусий мулк баланс қийматидан юқори баҳода сотилганда:


Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Кредит 16701 - "Кўчмас мулк ва бошқа ҳусусий мулклар",

Кредит 45913 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда";

Бунда агар гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилишидан тушган сумма, микрокредит ташкилотининг талаблари миқдоридан ошиб кетса, тафовути гаровга берувчига қайтариб берилади.

2) Бошқа хусусий мулк баланс қийматидан паст баҳода сотилганда:


Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Дебет 55906 - "Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар";

Кредит 16701 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар".



9-боб. Камбаҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби


121. Камбаҳоли ва тез эскирувчи буюмлар (кейинги матнда - КТБ) - бу микрокредит ташкилотлари фаолиятида фойдаланиладиган ва қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган моддий активлардир:

а) хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган;

б) хизмат муддатидан қатъи назар, (сотиб олинган вақтга) бир комплект учун қиймати Ўзбекистон Республикасида базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача белгиланган буюмлар. Раҳбар ҳисобот йилига КТБ таркибида ҳисобини юритиш учун буюмлар қийматининг энг кам миқдорини белгилаш ҳуқуқига эга.

КТБга девонхона ва идора буюмлари, бланклар, почта ва ҳужжат маркалари ва бошқалар киради.

КТБ ҳисоби ҳақиқий сотиб олинган қиймати бўйича, божхона божлари ва йиғимлари, таъминловчи ва воситачи ташкилотларга тўланган воситачилик харажатлари, солиқлар (масалан, қўшилган қиймат солиғи) ва КТБ ни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда юритилади.


122. КТБ қийматини тўлиқ ёки қисман олдиндан тўлаш қуйидагича бухгалтерия ёзуви билан амалга оширилади:


Дебет 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи";

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" (ёки 10101 "Кассадаги пул маблағлари").


КТБга кирим қилинганда:


Дебет 19921 - "Омбордаги камбаҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар";

Кредит 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи".

Омбордан КТБ фойдаланишга берилиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширилади:


Дебет 56406 - "Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари";

Кредит 19921 - "Омбордаги камбаҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар".


КТБ билан барча операциялар 9-иловага мувофиқ ҳисобга олиниши мумкин. Фойдаланишда ва омборда бўлган КТБ сақланишининг ҳисоби ва назорати тизимидан ташқари (журналларда) амалга оширилади.



10-боб. Номоддий активларнинг ҳисоби


123. Номоддий активлар - бу номонетар, идентификация қилинадиган активлар бўлиб, моддий ва жисм шаклига эга бўлмаган, фойдали хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган, ҳамда улардан микромолиялаш хизматлари кўрсатишда ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланишга мўлжалланган активлардир.

Номоддий активларга патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, гудвилл (goodwill), савдо маркалари, компьютер дастурий таъминотлари, лицензиялар ва шу кабилар тегишлидир.

Агар дастурий таъминот тегишли жиҳознинг таркибий қисми бўлса, у моддий актив сифатида қаралади. Агар дастурий таъминот тегишли жиҳознинг таркибий қисми бўлмаса, у номоддий актив ҳисобланади.


124. Сотиб олинган номоддий актив бошланғич (ҳақиқий) қиймати бўйича баҳоланади ва ҳисобга олинади. Номоддий активларнинг бошланғич қийматини аниқлаш ушбу Йўриқноманинг 98-бандига мувофиқ аниқланади ва унинг ўзгаришига номоддий активларнинг фақат қайта баҳоланиши натижасида рухсат этилиши мумкин.

Номоддий активлар билан боғлиқ харажатлар, агар ушбу харажатлар келажакда шу активлар бўйича дастлабки ҳисобланган меъёрлардан юқори иқтисодий фойда олиб келиши мумкин бўлса, уларнинг бошланғич (ҳақиқий) қийматига қўшилиши мумкин. Барча бошқа харажатлар, улар қайси даврда юзага келган бўлса, ўша даврнинг жорий харажатлари сифатида акс эттирилади.


125. Хорижий валютага сотиб олинган номоддий активлар, балансда миллий валютада Марказий банкнинг хорижий валютага нисбатан давлат божхона декларацияси расмийлаштирилган кундаги курси бўйича акс эттирилади ва хорижий валюта курсининг ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди.


126. Номоддий активлар қийматининг олдиндан тўлиқ ёки қисман тўланиши қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:


Дебет 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи";

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" (ёки 10101 "Кассадаги пул маблағлари").


Активлар келиб тушганда:


Дебет 16601 - "Номоддий активлар";

Кредит 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи".


127. Номоддий актив балансда дастлабки қиймати бўйича ҳисобга олингандан кейин, қайта баҳолаш санасида, агар унинг бозор баҳосини аниқлаш мумкин бўлса, номоддий актив қайта баҳоланади ва қайта баҳоланиш (тикланиш) қиймати бўйича ҳисобга олинади.


128. Қайта баҳолагандан сўнг номоддий активларнинг қайта баҳоланган қиймати уларнинг баланс қиймати ва жамғарилган эскириши билан таққосланади ва ўртадаги фарқ суммасига тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.


129. Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ортиқ бўлса, ушбу ошган сумма 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали акс эттирилади:


а) Дебет 16601 - "Номоддий активлар";

Кредит 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";


б) қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейинги жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммасига:

Дебет 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";

Кредит 16605 - "Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)".


130. Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар қийматининг ўсган суммаси шу актив бўйича илгариги қайта баҳолашнинг харажат сифатида ҳисобга олинган ва қийматини камайтирган суммасини қоплайдиган қисмигина даромад сифатида тан олинади.


131. Агар активнинг қайта бахолангандаги қиймати унинг баланс қийматидан кам бўлса, унда активнинг суммаси камаяди ва бу камайиш қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:

а) қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейинги жамғарилган эскириш ўртасидаги фарқ суммасига:


Дебет 16605 - "Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)";

Кредит 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";


б) қайта баҳолаш натижасида аниқланган актив қийматининг камайиш суммасига:


Дебет 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" (илгариги ўсиш миқдори доирасида);

Кредит 16601 - "Номоддий активлар".


132. Агар 30908 ҳисобварақдаги кредит қолдиқ (номоддий активларнинг айнан шу тоифасига тааллуқли қисми) етарли бўлмаса, унда қайта баҳоланган активнинг қўшимча камайган қиймати қуйидагича ҳисобга олинади:


Дебет 55995 - "Бошқа фоизсиз харажатлар";

Кредит 16601 - "Номоддий активлар".


133. Қайта баҳолашнинг 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағига қўшилган ижобий натижа, ушбу Йўриқноманинг 113-бандига мувофиқ, ҳар ойда 31203 - "Тақсимланмаган фойда" (актив-пассив) ҳисобварағига бевосита ўтказиб борилади.


134. Номоддий активларга эскириш (амортизация ажратмалари), улардан фойдаланила бошланган ойнинг кейингисидан бошлаб ҳисоблаб борилади. Номоддий активларнинг амортизацияланадиган суммаси, уларнинг фойдали хизмат қилиш муддати давомида мунтазам равишда микрокредит ташкилоти харажатларига ўтказиб борилади.

135. Номоддий активларнинг фойдали хизмат қилиш муддати амортизация нормалари ёрдамида аниқланади. Амортизация нормалари микрокредит ташкилоти томонидан уларнинг бошланғич қиймати ва фойдали хизмат қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

136. Номоддий акивларга эскириш ҳисоблаш ушбу Йўриқноманинг 99-бандида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Эскиришни ҳисоблашнинг танланган усули микрокредит ташкилотининг ҳисоб юритиш сиёсатида аниқланиши ва бир ҳисобот давридан кейинги ҳисобот даврига кетма-кет равишда қўлланилиб борилиши ҳамда йил давомида ўзгармаслиги керак.


137. Амортизация ажратмалари қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали микрокредит ташкилоти харажатларига ўтказиб борилади:

Дебет 56618 - "Номоддий активларнинг эскириш суммаси";

Кредит 16605 - "Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси" (контр-актив).


138. Номоддий активларни ҳисобдан чиқаришда қолдиқ қиймат қуйидагича аниқланади:

1) жамғарилган эскириш суммасига:


Дебет 16605 - "Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси" (контр-актив);

Кредит 16601 - "Номоддий активлар";


2) ушбу номоддий актив бўйича 30908 - ҳисобварақда қолган қолдиқ суммасига:


Дебет 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";

Кредит 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)".


139. Ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активлар сотилаётганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

1) Номоддий активлар жўнатилгандан кейин харидор томонидан тўлов амалга оширилган ҳолда:


Дебет 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи";

Кредит 16601 - "Номоддий активлар".


Тўлов келиб тушгандан кейинги бухгалтерия ёзувлари:


Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" (ёки 10101 "Кассадаги пул маблағлари");

Кредит 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи".


140. Номоддий активларнинг қиймати тўлиқ эскириш, форс-мажор ҳолатлар билан боғлиқ бўлганда, бепул берилганда белгиланган тартибда зарар сифатида қолдиқ (ликвидация) қиймати суммасига ҳисобдан чиқарилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:


Дебет 55906 - "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларни/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар";

Кредит 16601 - "Номоддий активлар".


Микрокредит ташкилотларида номоддий активларнинг ҳаракати ва ҳисоби ушбу Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ юритилиши мумкин.



11-боб. Микрокредит ташкилотида

ички хўжалик операциялар ҳисоби.

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган

хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи

ва ходимлар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

ва олдиндан тўланган харажатлар

142. Микрокредит ташкилотининг операцион харажатлари ҳисоби микрокредит ташкилоти томонидан балансда қуйидаги тегишли ҳисобварақларда юритилади: "Иш ҳақи ва ходимлар учун бошқа харажатлар", "Ижара ва сақлаш", "Хизмат сафари ва транспорт харажатлари", "Маъмурий харажатлар" ва шу кабилар. Бу ҳисобварақларга фақат ҳужжатлар билан тасдиқланган ва амалда қилинган харажатлар киритилади.

Микрокредит ташкилоти ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш ушбу Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар ушбу Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ олиб борилади.


143. Микрокредит ташкилотларида товар моддий бойликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисоб-китоби 19909 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи" ва 29802 - "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар" ҳисобварақлари бўйича олиб борилади.

Ушбу ҳисобварақлардаги маблағлар вақти-вақти билан инвентаризация қилиниши, шунингдек тўлаб берилган ва тўланиши лозим бўлган маблағлар бўйича дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисоби юритилиши лозим.


144. Микрокредит ташкилотларининг ходимлардан, мижозлардан, бошқа дебиторлардан олиниши лозим бўлган турли хил суммалар олиниши лозим бўлган ҳисобварақда ҳисобга олинади.


145. Олиниши лозим бўлган ҳисобварақларни баланс ҳисоботида ҳақиқий қийматини акс эттириш учун 19911 - "Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" ҳисобварағидан фойдаланилади.


146. Ушбу ҳисобварақлар бўйича ўтказмалар 8-иловада акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебет қисмида дебиторнинг мажбурияти юзага келганда олиниши лозим бўлган сумма. Кредит қисмида - Микрокредит ташкилотлари томонидан олинган сумма.


147. Келажакдаги ҳисобот даврига тегишли бўлган харажатлар 19925 - "Олдиндан тўланган харажатлар" ҳисобварақларида актив сифатида акс эттирилиши ҳамда улар тегишли бўлган ҳисобот даври давомида амортизация (харажатга ўтказилади) қилиниши лозим. Бундай харажатларга йил охирида таътилга кетаётган ходимларга тўланган иш ҳақи, хусусан келаси йилга тааллуқли тўловлар, даврий нашрга обуна бўлиш бўйича, келгуси йиллар сметалари ҳисобидан ўрни қопланиши керак бўлган ижарага олинган биноларни капитал таъмирлаш харажатлари суммаси, бинони ижараси учун олдиндан тўлов, олдиндан суғурта бадали, олдиндан аудиторлик ҳизматлари учун тўловлар, фаолият кўрсатиш билан боғлиқ ташкилий харажатлар ва бошқа солиқ тўловлари мисол бўлиши мумкин.

148. Олдиндан тўланган ва қолдирилган харажатлар ҳисобварақлари бўйича ўтказмалар 6-илова шаклига мувофиқ алоҳида ҳисоб-китоб шаклида акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебет қисмида олдиндан тўланган сумма ёки қолдирилган харажатлар, Кредит қисмида - олдиндан тўланган харажатларнинг амортизация қилинадиган қисми.


149. Келажакдаги ҳисобот даврига тегишли бўлган олдиндан тўланган ва қолдирилган харажатлар ҳисоби қуйидаги тарзда амалга оширилади (масалан, даврий нашрга обуна бўлиш учун тўланадиган йиллик сумма).


Дебет 19925 - "Олдиндан тўланган харажатлар";

Кредит 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар".


Бунда, обуна бўйича ҳар ой бўйича олдиндан тўланган харажатларнинг бир қисми ҳисобот даврининг харажатларига киритилади:


Дебет 56418 - "Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар";

Кредит 19925 - "Олдиндан тўланган харажатлар".


150. Микрокредит ташкилоти операцион харажатлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси юклатилган ходим бу харажатлар бўйича ҳужжатларни бухгалтерия қайдловлари учун қабул қилаётганда қуйидагиларни текширади:

а) пули тўланаётган ҳужжатда ижрочи директорнинг рухсат имзоси бор-йўқлиги (агар бўнак ҳисоботи каби жамлама ҳужжат пули тўланаётган бўлса, имзо фақат жамлама ҳужжатда бўлиши талаб қилинади);

б) 29802-ҳисобварақдаги бўнакларни ҳисобга олган ҳолда смета харажатлари қолдиғи ушбу чиқимни тўлаш учун етарли эканлиги;

в) пули тўланаётган ҳужжатдаги хусусий суммалар ва якунлар тўғрилиги;

г) ҳужжат тўғри расмийлаштирилгани ва хусусан, кўрсатилган хизматлар учун тузилган тўловномаларга микрокредит ташкилотининг тегишли мансабдор шахслари бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қабул қилинганини тасдиқлаб қўйган имзоларнинг бор-йўқлиги;

д) сотиб олинган моддий бойликлар учун ёзилган тўловномаларда бу бойликларни улар бут сақланиши учун жавобгар шахслар қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги тилхатлар бор-йўқлиги;

е) ҳужжат пули ҳисоботи топшириладиган суммалардан тўланган ҳолларда пул олингани тўғрисида ҳужжатга имзо чекилгани.


151. Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар микрокредит ташкилоти ихтиёрига кўра мазкур Йўриқноманинг 19-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

Ишончномалар микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари ёки у томонидан қонунда белгиланган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан имзоланади.


152. Ишончномани бериш берилган ишончномаларни ҳисобга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.

Ишончномалар дафтари саҳифалари рақамланади ва ип ўтказиб тикилади. Дафтарнинг муқовасида ўтказилган иплар учи устидан алоҳида қоғозда микрокредит ташкилоти ижрочи директори ва бош бухгалтери томонидан "Мазкур дафтарда ... варақ рақамланди" деган ёзув қайд этилади, елимланади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.

Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш дафтари ишончномаларни рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган шахсда сақланиши лозим.


153. Ишончноманинг амал қилиш муддати у асосида ишончнома берилган шартномалар ва бошқа битимлар бўйича тегишли бойликларни олиш ва олиб чиқиб кетиш имкониятига боғлиқ равишда белгиланади, бироқ у 10 иш куни муддатидан ошмаслиги керак.


154. Ишончли шахс бойликларни олгандан сўнг топшириқлар бажарилганлиги ва у олган товар-моддий бойликлар омборга (омборхонага) топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни корхона бухгалтериясига ёки тегишли моддий жавобгар шахсга тақдим этиши шарт.

Фойдаланилмаган ишончномалар амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги санада уни берган корхонага қайтарилиши керак.

Фойдаланилмаган ишончноманинг қайтарилганлиги тўғрисида берилган ишончномаларни ҳисобга олиш дафтарида ("Ишончнома бўйича топшириқлар бажарилганлиги тўғрисидаги қайдлар" устунида) қайд этилади. Қайтарилган фойдаланилмаган ишончномалар "фойдаланилмаган" ёзуви билан сўндирилади ва уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўлган шахс томонидан ҳисобот йили охирига қадар сақланади. Йил тугагач бундай фойдаланилмаган ишончномалар бу ҳақда тегишли далолатнома тузиш билан белгиланган тартибда йўқ қилинади. Амал қилиш муддати тугаган ишончномалардан фойдаланиш хусусида ҳисобот бермаган шахсларга янги ишончномалар берилмайди ва муддати ўтган ишончномани қайтариб берилмаганлиги сабаби ўрганилади. Суиистеъмол ҳолати аниқланганда қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилиши шарт.


155. Ишончномалар амал қилиш муддатидан қатъи назар, товар-моддий бойликларнинг дастлабки берилишида етказиб берувчида қолдирилади.

Товар-моддий бойликлар бериб бўлингандан кейин ишончнома ишончномалар бўйича топширилаётган бойликларнинг охирги туркумини бериш учун ҳужжат билан бирга бухгалтерияга топширилади.



12-боб. Моддий бойликларни инвентаризация қилиш

ҳамда аниқланган ортиқча ва камомадларни

расмийлаштириш тартиби


156. Микрокредит ташкилотларида моддий бойликларнинг амалда мавжудлигини ва уларнинг сақланишини назорат қилиш учун улар микрокредит ташкилоти томонидан даврий равишда, лекин камида йилда бир марта инвентаризация қилинади. Инвентаризация ўтказиш тартиби микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбарияти томонидан белгиланади.


157. Моддий бойликларни инвентаризацияси натижасида аниқланган ортиқча ёки камомад юзасидан ўрнатилган тартибда далолатнома тузилади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Микрокредит ташкилотида ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча моддий бойликлар, мисол учун, асосий воситалар баҳоланган қиймат бўйича балансга қуйидагича кирим қилинади.

1) фойдаланишга қабул қилинганда:


Дебет 165** - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кредит 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар";


2) омборга кирим қилинганда:


Дебет 16561 - "Омбордаги асосий воситалар";

Кредит 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар".


158. Микрокредит ташкилоти ходимларининг айби билан фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган моддий бойликлар ёки камомад аниқланган ҳолда, ушбу моддий бойликларнинг ҳақиқий қиймати, қонунчиликда белгиланган тартибда айбдор шахслардан ундириб олинади. Етказилган зарар миқдорини, микрокредит ташкилоти мулкига зарар етказганлиги учун ташкилот ходими моддий жавобгарлиги доираси ва тартибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солинади. Ўтказилган асосий воситаларнинг инвентаризация натижаси юзасидан қуйидаги бухгалтерия ёзуви расмийлаштирилади:

1) йиғилган эскириш суммасига:


Дебет 165** - Асосий воситалар йиғилган эскириш суммасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив);

Кредит 165** - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;


2) агар ундирилиши лозим бўлган сумма активнинг қолдиқ қийматидан ортиқ бўлса:


Дебет 19908 - "Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар" - айбдор шахсдан ундирилиши лозим бўлган суммага;

Кредит 165** - Асосий воситанинг тегишли ҳисобварағи - қолдиқ қиймат - ва/ёки

Кредит 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар" - ундирилиши лозим бўлган сумма билан активнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ суммага;


3) агар ундирилиши лозим бўлган сумма активнинг қолдиқ қийматидан кам бўлса:


Дебет 19908 - "Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар" - ундирилиши лозим бўлган сумма;

Дебет 55995 - "Бошқа фоизсиз харажатлар" - активнинг қолдиқ қиймати билан ундирилиши лозим бўлган сумма ўртасидаги фарқ;

Кредит 165** - Асосий воситанинг тегишли ҳисобварағи - қолдиқ қиймати.


4) маблағлар ундириб олинганда:


Дебет 10101 - "Кассадаги пул маблағлари" ва/ёки

Дебет 29803 - "Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар" (ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш);

Кредит 19908 - "Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар".



12-1-боб. Чет эл валютасида ифодаланган

актив ва мажбуриятларнинг ҳисоби

158-1. Микрокредит ташкилотининг чет эл валютасидаги операциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

мол-мулкни (асосий воситалар, номоддий активлар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, товар-моддий қийматликлар) чет эл валютасида сотиб олиниши (сотилиши);

тўлов суммаси чет эл валютасида белгиланган кредит (микрокредит)лар ва қарзларнинг олиниши (берилиши);

чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қабул қилиниши (тўланиши).

Жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини чет эл валютасида ҳисобга олиш тақиқланади.

158-2. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қиймати бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши учун чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш санасидаги Марказий банк курси бўйича миллий валюта - сўмда қайта баҳоланади.


158-3. Микрокредит ташкилоти балансининг валюта моддалари ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва чет эл валютасидаги операциялар амалга оширилган санадаги Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланади.


158-4. Баланснинг қуйидаги валюта моддалари қайта баҳоланади:

кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда ҳисобварақларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивлар;

чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;

чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар;

чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, кредит (микрокредит)лари ва қарзлари.

158-5. Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:

чет эл валютасига сотиб олинган мол-мулк (асосий воситалар, номоддий активлар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, капитал қўйилмалар, товар-моддий қийматликлар);

устав капитали миқдори ва таъсисчилар (қатнашчилар) улушларининг нисбатлари.


158-6. Чет эл валютасидаги актив ва мажбуриятларни қайта баҳолашда юзага келган курс фарқлари микрокредит ташкилоти томонидан молиявий натижаларга тўғри олиб бориш усули билан олиб борилади.

158-7. Тўғри олиб бориш усули қўлланилганда қайта баҳолаш натижасида юзага келган курс фарқлари молиявий натижаларга юзага келиши (қайта баҳоланиши) билан олиб борилади. Курс фарқлари натижасида юзага келган фойда 45401 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда" ва зарарлар 55301 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар" ҳисобварақларига олиб борилади.


13-боб. Капитал ҳисобварақлари бўйича операциялар ҳисоби.

Олинган грант маблағларининг бухгалтерия ҳисоби


159. Молиявий йилнинг якунида барча даромад ва харажатлар ҳисобварақлари йиллик соф фойда (зарар) ҳисобварағида ёпилиши лозим.

Даромад ҳисобварақларини ёпиш:


Дебет Даромад ҳисобварақлари (фойда ва зарарлар ҳисоботидан);

Кредит 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)".


Харажат ҳисобварағини ёпиш:


Дебет 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)";

Кредит Барча харажат ҳисобварақлари (фойда ва зарарлар ҳисоботидан)".


Сўнгра соф фойда (зарар) ҳисобварағидаги қолдиқ тақсимланмаган фойда ҳисобварағига ўтказилади:


Дебет 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)";

Кредит 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)".


160. Тақсимланмаган фойда капиталнинг зарур ажратмалари ёки захиралар (фондлар) тузатишлари суммасига дебетланади (камаяди) ёки кредитланади (кўпаяди). Бошқа ҳолларда тақсимланмаган фойда олдинги ҳисобот даврига тегишли бўлган фақат катта суммалар бўйича тузатишлар киритилган тақдирдагина камайтирилади ёки кўпайтирилади.


161. Молиявий ҳисоботларга муҳим тузатишлар киритиш арифметик хатоликлар, маълумотлардан нотўғри фойдаланиш ёки янглишиш, бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ва қоидаларини қўллашда хатоликлар оқибатида юзага келиши мумкин.


162. Микрокредит ташкилотининг устав капиталини фойда ҳисобидан ошириш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширилади:


Дебет 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)";

Кредит 30301 - "Устав капитали".


163. Захира фондига ажратма ҳар йили соф фойданинг 5%дан кам бўлмаган ҳажмда микрокредит ташкилоти уставида белгиланган сумма миқдорида ўтказилади.


Дебет 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)";

Кредит 30903 - "Умумий захира фонди".


164. Микрокредит ташкилотига берилган хайрия бадаллари ва грантлар фаолиятни молиялаштириш манбаи сифатида қаралади ва қуйидаги тартибда ҳисобга олинади:


а) микрокредит ташкилоти томонидан хайрия бадаллари олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 10101 - "Кассадаги пул маблағлари" ёки 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Кредит 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар";


б) микрокредит ташкилотига берилган грантлар дастлаб мажбурият сифатида тан олинади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Кредит 22814 - "Грант маблағлари";


в) грантлар билан боғлиқ бўлган шартлар микрокредит ташкилоти томонидан бажарилишига (грантлар ўзлаштирилишига) мувофиқ қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 22814 - "Грант маблағлари";

Кредит 45917 - "Грант маблағларидан олинган даромад";


г) грантлар пул шаклида бўлмаган активлар, масалан асосий воситалар кўринишида олинганида активларнинг баҳоланган қиймати бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 165** - "Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи";

Кредит 22814 - "Грант маблағлари" (агар грант билан боғлиқ шартлар мавжуд бўлса) ёки Кредит 45917 - "Грант маблағларидан олинган даромад" (агар грант билан боғлиқ шартлар бўлмаса).


Грант шаклида олинган асосий воситалар эскириши сари уларнинг эскириши бўйича ўтказмалар микрокредит ташкилотининг бошқа ўзига тегишли асосий воситалари каби амалга оширилади ва 22814 - "Грант маблағлари" ҳисобварағидаги грант суммаси 45917 - "Грант маблағларидан олинган даромад" ҳисобварағига ҳисобот даври учун ҳисобланадиган эскириш суммасида ўтказилади;


д) ўзлаштирилган грантлар ҳисобот йили тугаши билан фойда (зарар) ҳисобварағидан капиталдаги "Ўзлаштирилган грант маблағлари" ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дебет 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)";

Кредит 31701 - "Ўзлаштирилган грант маблағлари".


V БЎЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

САҚЛАШ ВА ҚАТЪИЙ ҲИСОБДА ТУРУВЧИ

БЛАНКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ НАЗОРАТИ


165. Микрокредит ташкилоти бухгалтерия ҳужжатларининг қатъий сақланишини таъминлаши шарт. Ҳужжатларини сақлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этилиши ҳамда бу ишлар тўғри ташкил қилиниши учун жавобгарлик микрокредит ташкилотининг раҳбари ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади, улар микрокредит ташкилоти ходимларига кўрсатма бериши, ходимларга ҳужжатларни сақлаш учун маълум жой тақсимлаши ва бириктириб қўйиши лозим.


166. Бухгалтерия ҳужжатлари ҳар иш куни учун алоҳида шакллантирилиб, кўпи билан бир ойлик ҳужжатлар бир жилдга тикилган ҳолда сақланади. Ҳужжатларни йиғиб шакллантириш ва алоҳида жилдларга тикиш билан бош бухгалтер томонидан шакллантириш бўйича мажбуриятлар вазифаси бириктириб қўйилган ходим шуғулланади. Касса ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдларда кассир ёки касса мудири томонидан жойлаштирилади.

167. Ходим ҳар бир иш куни бўйича бухгалтерия операциялари ўтказилган йиғмажилдларда барча ҳужжатлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Якунланган кун учун ҳужжатлар эртанги кундан кечиктирилмай шакллантирилиши зарур. Кейинги кун бошлангунга қадар ҳужжатлар ёнмайдиган шкафда сақланиши лозим.


168. Янада узоқроқ муддат сақланадиган, шунингдек микрокредит ташкилотининг ички операцияларига тааллуқли қуйидаги ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдларда сақланиши керак:

микрокредит ташкилотининг асосий воситалар, операцияларга доир ва бошқа даромад ҳамда харажатлар ва бошқа хўжалик операциялари бўйича;

микрокредит ташкилоти мижозларининг микрокредит, микроқарзлари, шунингдек микролизинг ва факторинг операциялари бўйича.

Касса ҳужжатларига кирим ва чиқим касса ордерлари барча иловалари билан тикиб қўйилади.

170. Асосий воситалар билан операциялар ҳужжатлари ва турли даромад ҳамда харажатлар билан боғлиқ операциялар, микрокредит ташкилотларининг бошқа хўжалик операциялари бўйича ҳужжатларга касса ҳисобварағи билан корреспонденциялашган ва касса ордерларини (тўловномалар, иш ҳақи тўлаш қайдномалари ва бошқалар) тузиш учун асос бўлган асл нусхадаги ҳужжатлар ҳам жойланади.

171. Операциялар ҳажми кам бўлган тақдирда, микрокредит ташкилотларининг раҳбари қарорига кўра ўтган йилга тегишли бўлган узоқ муддат сақланадиган ҳужжатлар жорий йил тугаганидан кейин шакллантирилиши мумкин. Бундай ҳолда йил тугагунича бу ҳужжатлар йиғмажилдда тикиб борилиши ва ёнмайдиган металл шкафда бош бухгалтер жавобгарлиги остида сақланиши лозим.

Микрокредит ташкилоти мижозлар билан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ахборотни, мижозлар билан ёзишмаларни, шунингдек мижозларни идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.

172. Узоқ муддат сақланадиган ҳужжатлар шакллантирилаётганда йиғмажилдда ҳар ой учун қистирма варақлар қўшилиши, уларда шу ой учун бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққосланган ҳар бир ҳисобварақ дебети ва кредити бўйича суммалари кўрсатилиши керак, йиғмажилд муқовасида эса, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққосланган ҳар бир ҳисобварақ дебет ва кредит бўйича ҳужжатларнинг умумий суммаси кўрсатилади.

173. Қуйидаги ҳужжатлар кассада, омборда ёки ёнмайдиган шкафларда сақланиши шарт:

йиллик ҳисоботнинг тегишли имзолар билан расмийлаштирилган нусхаси ҳамда ойлик (чорак) баланс унинг барча иловалари билан;

охирги ўн икки ой учун касса ҳужжатлари;

ёрдамчи китоблар.

174. Бухгалтерия ҳисобига тегишли барча материаллар (шахсий ҳисобварақлар ва бошқалар) улар архивга топширилгунига қадар, бухгалтериянинг стеллажлар ва темир жовонлар билан жиҳозланган бухгалтериянинг жорий архивида сақланиши керак. Бу жорий архив ҳужжатлар бут сақланиши учун жавоб берадиган махсус ажратилган ходим қўл остида бўлади. Агар касса ёки омборда жой етмаса, айни шу ходим бухгалтериядаги ёнмайдиган темир жовонларда сақланадиган ҳужжатларнинг дахлсизлиги учун жавоб беради.

175. Бухгалтерия ва жорий архивда сақланаётган ҳужжатларга доир маълумотлар касса ҳужжатлари бўйича жавобгар ходим ҳузурида, бош бухгалтер имзолаган талабномалар асосида, жорий архив учун жавобгар ходим қатнашувида олинади. Маълумот олиш учун рухсат берилган микрокредит ташкилоти ходими кассир ёки жорий архивни бошқарувчи ходим кузатувида ишлаши лозим. Улар маълумот олишга рухсат берилган ходимлар ҳужжатларга бирор-бир тузатув ёзувларини киритмаслигини кузатиб туришлари шарт.


176. Мижозларга тегишли ва бошқа пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари суд ва тергов органларининг ёзма талаби асосида фақат микрокредит ташкилоти раҳбарининг рухсати билан олиниши мумкин.


177. Ҳужжатнинг асл нусхаси олинаётганда бу ҳақда икки нусхада далолатнома ёки баённома тузилиб, унга микрокредит ташкилоти раҳбари, бош бухгалтер ва ҳужжатни талаб қилган ташкилот вакили имзо чекади. Далолатнома ёки баённомада айни қандай ҳужжат олинаётгани, уни кимнинг талабига ва рухсатига кўра олинаётгани аниқ кўрсатилиши керак. Далолатнома ёки баённоманинг иккинчи нусхаси юқорида айтилган вакилга топширилади.


178. Олинган тўлов ҳужжатининг асл нусхаси ўрнига бош бухгалтер томонидан тасдиқланган нусха (ксерокопия)си, шунингдек ҳужжатнинг асл нусхасини олаётган шахс томонидан имзоланган баённоманинг биринчи нусхаси ва ҳужжатни олиш хусусидаги талабнома қўйилади. Ҳужжат олинганлиги тўғрисида бош бухгалтер шу ҳужжат турган йиғмажилднинг муқовасига ёзиб, имзо чекади.


179. Бир йилнинг турли саналарига тегишли пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари бир вақтнинг ўзида олинган ҳолларда, бу ҳужжатларнинг барчаси учун битта далолатнома ёки баённома тузилиб, унга шу ҳужжатлар рўйхати киритилади. Ушбу ҳужжатларнинг бири ўрнига унинг нусхаси, ҳужжатни олиш тўғрисидаги талабнома, далолатнома ёки баённоманинг биринчи нусхаси қўйилади, бошқаларининг ўрнига эса, шу ҳужжатлар нусхалари қўйилиб, уларда ҳужжатни олиш тўғрисидаги талабнома қаерда сақланаётганлиги ёзилади.


180. Микрокредит ташкилотларида ҳисоб-китоб китобчасининг берилиши, квитанция бланкалари ҳамда қатъий ҳисобда турувчи бошқа бланклардан фойдаланишни қатъий назорат қилинмоғи керак, шунингдек улар ҳаракатининг ҳисобда ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилишини таъминлаши лозим.





Йўриқномага

1-ИЛОВА


Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


I. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИНИНГ

УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мазкур ҳисобварақлар режаси микрокредит ташкилотларида микромолиявий операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини акс эттириш учун асос бўлиб хизмат қилади ҳамда микрокредит ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган Бош китоб ҳисобварақлари рўйхатидан иборатдир.

Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам ҳисобварақларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмалари беришга рухсат берилади.

Микрокредит ташкилотларининг ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги операцияларнинг ҳисоби юритилиши мумкин бўлган барча ҳисобварақларда хорижий валютадаги операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун - алоҳида Бош китоб, таҳлилий (аналитик) ҳисобни юритиш учун эса Ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар бир валюта бўйича Бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар Ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак. Микрокредит ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция тегишли валюта тури бўйича Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак. Ҳисобот санасида Бош китобларнинг хорижий валюталар бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича микрокредит ташкилотининг жамланма баланси тузилади.

Ҳисобварақларни кодлаштириш қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилган:

ҳисобварақларнинг Бош ва Ёрдамчи китобларда жойланишини енгиллаштириш;

ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;

ҳисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш;

операциялар ёзувини тезлаштириш.

Баланс ҳисобварақларининг Бош китобда кодлаштирилиш тизими қуйидаги схема бўйича бешта белгидан иборатлиги қабул қилинган:

С

MM

SS

  

C

Ҳисобварақ туркуми (категорияси):

1

Актив

2

Мажбуриятлар

3

Капитал

4

Даромадлар

5

Харажатлар

9

Кўзда тутилмаган ҳолатлар

    

MM

Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб)

SS

Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб)

Рақамли кодлаштиришга қуйидаги зарур шартлар жойлаштирилган:

жамланма ҳисобварақлар учун ММ ва/ёки SS ноль рақамларига эга (масалан, 10000-"Активлар", 10100-"Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари" ва бошқалар);

"Активлар" бўлимидаги "... зарарларни қоплаш захираси" сарлавҳали субҳисобварақлар учун SS ўрнида 99 рақами қабул қилинган.

Ёрдамчи китобда шахсий ҳисобварақлар қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:

  

CCCCC

VVV

K

SSSSSSSS

NNN

Ҳисобварақнинг тартиб

рақами


Микрокредит ташкилотининг ёки

мижознинг хос рақами


Назорат калити


Валюта коди


Баланс ҳисобварағи


  

Бундан ташқари, операцияларни бошқариш мақсадида Ёрдамчи китобларга Марказий банк, микрокредит ташкилотлари менежменти (бошқариши) учун зарур бўлган батафсил ахборотлар билан таъминловчи қўшимча маълумотлар киритилади.

Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақнинг актив ёки пассив бўлиши аниқ белгилаб қўйилган, актив-пассив қолдиқларга эга бўладиган айрим ҳисобварақлар бундан мустасно. Актив ҳисобварақларга "Активлар", "Харажатлар" ва "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари, пассив ҳисобварақларга "Мажбуриятлар", "Капитал" ва "Даромадлар" бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари тааллуқлидир.

Активларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида "Активлар" бўлимига контр-актив ҳисобварақлари, мажбуриятларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида эса "Мажбуриятлар" бўлимига контр-пассив ҳисобварақлар киритилган.

Баъзи ҳисобварақлардан ташқари "Активлар" ликвидлилик, "Мажбуриятлар" эса муддатлилик тамойилларига асосан таснифланган.

Мазкур ҳисобварақлар режасида ҳар бир иккинчи тартибли баланс ҳисобварағи учун ҳисобварақ таърифи берилган бўлиб, унда ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича қандай операцияларни акс эттириш ҳамда таҳлилий (аналитик) ҳисобини юритиш кўрсатилган. Батафсил таҳлилий (аналитик) ҳисоб юритиш учун микрокредит ташкилотларида шахсий ҳисобварақлардан ташқари қўшимча журнал ҳисоби ва реестрлар юритилиши мумкин.

"Даромадлар" ва "Харажатлар" бўлими учун таҳлилий (аналитик) ҳисоб кўрсатилмаган бўлиб, ушбу бўлимлардаги ҳисобварақлар микрокредит ташкилоти ички ҳисобварақлари ҳисобланади. Микрокредит ташкилотлари Марказий банк талаблари ва ички ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳисобварақларда таҳлилий (аналитик) ҳисобни юритиш тартибини ўзлари белгилайдилар.

II. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЎЙХАТИ

Код

Номи

10000

АКТИВЛАР

10100

Кассадаги нақд пуллар

10101

Кассадаги пул маблағлари

10109

Йўлдаги нақд пуллар


10500

Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар

10503

Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

10505

Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар

10507

Банкларга қўйилган муддатли депозитлар

10509

Йўлдаги нақдсиз маблағлар

10597

Банкларга қўйилган бошқа маблағлар


11100

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг

11101

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг

11103

Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг

11105

Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг

11195

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)

11199

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


12400

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар

12401

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар

12405

Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар

12409

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар

12499

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


12500

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12501

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12505

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар

12509

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар

12599

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


12700

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12701

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12705

Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар

12709

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар

12799

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


14800

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар

14801

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар

14809

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар

14899

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


14900

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

14901

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

14909

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар

14999

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


15100

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

15101

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

15109

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар

15199

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


15600

Микролизинг (молиявий ижара)

15607

Микролизинг

15617

Муддати ўтган микролизинг

15619

Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг

15699

Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


15700

Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар

15701

Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги микроқарзлар

15703

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар

15707

Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар

15709

Суд жараёнидаги микролизинг

15799

Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


16100

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар

16102

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

16104

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар


16300

Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16301

Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16307

Микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16309

Микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16323

Микролизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар

16377

Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар

16397

Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар


16400

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар

16401

Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар

16405

Ҳисобланган жарима ва пенялар

16409

Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад

16413

Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

16499

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


16500

Асосий воситалар

16501

Ер

16505

Тугалланмаган қурилишлар

16509

Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатлари

16511

Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16515

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

16519

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16529

Транспорт воситалари

16531

Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16535

Мебель, мослама ва жиҳозлар

16539

Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16549

Операцион ижарага берилган асосий воситалар

16551

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16561

Омбордаги асосий воситалар

16563

Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16575

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар

16579

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)


16600

Номоддий активлар

16601

Номоддий активлар

16605

Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16609

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар

16617

Гудвилл

16699

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


16700

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар

16701

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар

16707

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси

16799

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


19900

Бошқа активлар

19901

Майда харажатлар

19907

Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар

19908

Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар

19909

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи

19911

Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19921

Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар

19925

Олдиндан тўланган харажатлар

19931

Муддати кечиктирилган солиқлар

19941

Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар

19945

Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19995

Суд жараёнидаги бошқа активлар

19997

Бошқа активлар

19999

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


20000

МАЖБУРИЯТЛАР

21400

Жалб қилинган қарз маблағлар

21402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

21404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари


21600

Олинган қисқа муддатли кредитлар

21606

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21610

Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар

21614

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21618

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа муддатли кредитлар

21622

Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21626

Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21696

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар


22000

Олинган узоқ муддатли кредитлар

22006

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22010

Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар

22014

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22018

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар

22022

Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22026

Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22096

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар


22100

Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар

22102

Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22104

Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар


22200

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар

22203

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

22205

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар


22400

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

22402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

22404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

22408

Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар

22410

Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

22414

Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар

22496

Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар


22500

Ҳисобланган солиқлар

22502

Ҳисобланган фойда солиқлари

22504

Ҳисобланган бошқа солиқлар

22506

Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар

22508

Муддати кечиктирилган солиқлар

22510

Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов

22512

Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар


22800

Муддати узайтирилган даромадлар

22812

Келгуси давр фоизли даромадлари

22814

Грант маблағлари

22896

Бошқа муддати узайтирилган даромадлар


23600

Чиқарилган корпоратив облигациялар

23602

Чиқарилган корпоратив облигациялар

23696

Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича мукофот

23698

Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича дисконт (контр-пассив)


29800

Бошқа мажбуриятлар

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

29802

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар

29803

Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар

29805

Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар

29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

29830

Таъсисчи (акциядор)лар нинг устав капиталини (акциялар учун обуна маблағларини) ошириш мақсадида қўйилган маблағлари

29896

Бошқа мажбуриятлар


30000

КАПИТАЛ

30300

Микрокредит ташкилотининг устав капитали

30301

Устав капитали

30315

Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли акциялар

30318

Чиқарилган устав капитали - Оддий акциялар

30321

Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Имтиёзли (контр-пассив)

30324

Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Оддий (контр-пассив)


30600

Қўшимча капитал

30603

Қўшимча капитал - Имтиёзли акциялар

30606

Қўшимча капитал - Оддий акциялар


30900

Захира капитали

30903

Умумий захира фонди

30905

Текинга олинган мулклар

30908

Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси


31200

Тақсимланмаган фойда

31203

Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)

31206

Соф фойда (зарар) (актив-пассив)


31700

Ўзлаштирилган грант маблағлари

31701

Ўзлаштирилган грант маблағлари


40000

ДАРОМАДЛАР

40400

Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40401

Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40403

Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40405

Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40407

Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар


42000

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42001

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42005

Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42009

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар


42100

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42101

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42105

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42109

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42300

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42301

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42305

Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42309

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44200

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

44201

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

44209

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар


44300

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44301

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44309

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44500

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44501

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44509

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44700

Суд жараёнидаги микроқарзлар ва микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44701

Суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

44703

Суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44900

Бошқа фоизли даромадлар

44901

Бошқа фоизли даромадлар


45100

Микролизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар

45105

Микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45117

Муддати ўтган микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45119

Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45121

Суд жараёнидаги микролизинг бўйича фоизли даромадлар


45200

Фоизсиз даромадлар

45201

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар

45217

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар  Факторинг


45400

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда

45401

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда


45900

Бошқа фоизсиз даромадлар

45901

Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар

45909

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45913

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45917

Грант маблағларидан олинган даромад

45921

Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши

45994

Бошқа фоизсиз даромадлар


50000

ХАРАЖАТЛАР

50600

Жалб қилинган маблағлар бўйича фоизли харажатлар

50601

Таъсисчи (акциядор)ларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50603

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар


53100

Қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53101

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53105

Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53109

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53113

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53117

Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53121

Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53195

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54100

Узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54101

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54105

Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54109

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54113

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54117

Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54121

Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54195

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54200

Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича фоизли харажатлар

54202

Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича фоизли харажатлар


54400

Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар

54401

Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар


54900

Бошқа фоизли харажатлар

54902

Бошқа фоизли харажатлар


55100

Фоизсиз харажатлар

55106

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари


55300

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар

55301

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар


55900

Бошқа фоизсиз харажатлар

55902

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55906

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларни/ активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55995

Бошқа фоизсиз харажатлар


56100

Микрокредит ташкилоти ходимларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар

56102

Иш ҳақи

56106

Микрокредит ташкилоти ходимлари учун имтиёзлар

56110

Тиббий, стоматология хизматлари ва шифохонада даволаш харажатлар

56114

Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар

56118

Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар

56122

Жамғармаларга бадаллар

56195

Микрокредит ташкилоти ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар


56200

Ижара ва сақлаш (таъминот) харажатлари

56202

Ижара тўлови

56206

Сув тўлови

56210

Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари

56214

Таъмирлаш ва таъминот харажатлари

56218

Қўриқлаш хизмати харажатлари


56300

Хизмат сафари ва транспорт харажатлари

56302

Хизмат сафари харажатлари

56306

Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар

56310

Микрокредит ташкилоти мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар

56314

Ёқилғи харажатлари


56400

Маъмурий харажатлар

56402

Реклама ва эълон харажатлари

56406

Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари

56410

Почта, телефон, факс бўйича харажатлар

56414

Ҳужжат маркалари учун харажатлар

56418

Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар

56500

Репрезентация ва хайрия

56502

Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари

56506

Аъзолик бадаллари

56510

Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари


56600

Эскириш харажатлари

56602

Микрокредит ташкилоти бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси

56610

Транспорт воситаларининг эскириш суммаси

56614

Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси

56618

Номоддий активларнинг эскириш суммаси

56622

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56626

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси

56630

Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56632

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси


56700

Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар

56702

Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари

56706

Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати учун тўлов харажатлари

56710

Суғурта харажатлари

56714

Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар

56718

Жарима ва пеня харажатлари

56722

Суд жараёни ва/ёки активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар

56795

Бошқа операцион харажатлар


56800

Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56802

Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56814

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56832

Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56834

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56838

Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56840

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56842

Суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56895

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56900

Фойда солиғини баҳолаш

56902

Фойда солиғини баҳолаш


90000

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

90300

Қимматли қоғозлар

90329

Акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари

90337

Акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг сотиб олинган қимматли қоғозлари


90900

Савдога оид молиялашлар

90966

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг

90993

Кафолат ва кафилликлар


91500

Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари

91501

Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар

91505

Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари


91700

Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбуриятлари

91709

Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбурияти


91800

Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) мажбуриятлари

91816

Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти


91900

Қарздорларнинг микроқарз, микрокредит ва микролизинг мажбуриятлари

91901

Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари

91905

Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари


94500

Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар


94501

Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар

94502

Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар

94503

Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар


95400

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари

95413

Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар

95497

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари


96300

Кўзда тутилмаган ҳолатлар контр-ҳисобварақлари

96314

Микрокредит ташкилотининг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ

96331

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ

96335

Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ

96337

Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ

96345

Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96349

Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96351

Микрокредит ташкилотининг микроқарзлар, микрокредит ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96358

Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96381

Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ

96397

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ

III. ҲИСОБВАРАҚЛАРНИНГ ТАЪРИФИ

    

Код

Номи


10000

АКТИВЛАР

10100

КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР

10101

Кассадаги пул маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг кассасидаги банкнот ва тангалар кўринишидаги нақд пул маблағларининг ҳисоби юритилади. Касса операцияларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тартибга солинади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг кассасига келиб тушган пул маблағларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг кассасидан тўланган пул маблағлари, шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкка топшириладиган ортиқча пул маблағларининг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.


10109

Йўлдаги нақд пуллар Ҳисобварақнинг таърифи: йўлдаги нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкка ва бошқа кредит ташкилотларига жўнатилган нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк томонидан уларнинг кассага қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси асосида нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатлари суммасини ҳисобдан чиқариш амалга оширилади. Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича, шунингдек, нақд пуллар, чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10500

БАНКЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР

10503

Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10505

Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган жамғарма депозитлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган жамғарма депозитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида жамғарма депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10507

Банкларга қўйилган муддатли депозитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган муддатли депозитлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган муддатли депозитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида муддатли депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб банклар ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10509

Йўлдаги нақдсиз маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақда микрокредит ташкилотининг банкдаги депозит ҳисобварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг банкдаги депозит ҳисобварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банкдан олинган депозит ҳисобварағи кўчирмаси асосида нақдсиз пул маблағлар суммасини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10597

Банкларга қўйилган бошқа маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган бошқа маблағларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа маблағларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11100

СОТИБ ОЛИНГАН ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ - ФАКТОРИНГ

11101

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзлари - жўнатилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ўз мижозлари (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан инкассога қўйилган тўлов талабномаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган мижозларнинг дебиторлик қарзларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган дебиторлик қарзларининг қиймати, қайта таснифланган ва 11103 - "Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг", 11105 - "Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" ҳисобварақларга ўтказилган, шунингдек, бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11103

Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

Ҳисобварақнинг таърифи: белгиланган қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб таснифланган сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 11105 - "Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" ҳисобварағига ўтказилган сотиб олинган муддати ўтган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11105

Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган суд жараёнидаги дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг", 11103 - "Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан қопланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11195

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ номинал қиймати билан сотиб олиш нархи ўртасидаги салбий фарқ, яъни дисконт ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг дебиторлик қарзини унинг тўлиқ номинал қийматидан паст нархда сотиб олгандаги дисконт суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси, шунингдек, қарздор томонидан дебиторлик қарзларини қисман ёки тўлиқ қоплаш натижасида ёки бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилганда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11199

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: қарздордан сумма ундириб олинмаган ва/ёки баҳолашда сумма ундириб олинишига шубҳа туғилган ҳолларда сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12400

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР

12401

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга берилган микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12405

Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар

Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 - "Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар", 12409 - "Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар", 14801 - "Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар", 14809 - "Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар" ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган микроқарзларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, микроқарзларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 - "Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12409

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микроқарз шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 - "Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар" ва 12405 - "Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар" ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12499 - "Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12499

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



12500

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР

12501

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



12505

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар", 12509 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар", 14901 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар", 14909 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



12509

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар" ва 12505 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



12599

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



12700

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР

12701

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



12705

Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 - "Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар", 12709 - "Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар", 15101 - "Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар", 15109 - "Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган барча микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 - "Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



12709

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 - "Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар" ва 12705 - "Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 - "Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган қопланган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



12799

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



14800

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР

14801

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга берилган микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



14809

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар Ҳисобварақнинг таърифи: микроқарз шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14801 - "Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар" ва 12405 - "Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14899 - "Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан чиқарилган микроқарзларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



14899

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



14900

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР

14901

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



14909

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14901 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар" ва 12505 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар" ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан чиқарилган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



14999

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



15100

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР

15101

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юридик шахсларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



15109

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15101 - "Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар" ва 12705 - "Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15199 - "Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан чиқарилган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



15199

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



15600

МИКРОЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА)

15607

Микролизинг Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан берилган микролизинг бўйича олиниши лозим бўлган суммалар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида микролизинг бўйича соф инвестиция суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида асосий қарз сўндирилганда келиб тушган пул маблағлари, шунингдек 15617 - "Муддати ўтган микролизинг" ва 15619 - "Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг" ҳисобварақларига ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳисобварақларга ўтказилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



15617

Муддати ўтган микролизинг Ҳисобварақнинг таърифи: микролизинг бўйича муддати ўтган қарз ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 - "Микролизинг" ва 15619 - "Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микролизинг бўйича асосий қарз суммаси бўйича вужудга келган муддати ўтган қарз суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микролизинг олувчи ёки учинчи шахс томонидан тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва бошқа тоифага ўтказилган ваёки 15699 - "Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" (контр-актив) ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



15619

Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг Ҳисобварақнинг таърифи: микролизинг шартномаси ва унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган микролизинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 - "Микролизинг" ва 15617 - "Муддати ўтган микролизинг" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микролизинг бўйича тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва/ёки 15699 - "Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" (контр-актив) ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



15699

Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



15700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ МИКРОҚАРЗЛАР, МИКРОКРЕДИТЛАР ВА МИКРОЛИЗИНГЛАР

15701

Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги микроқарзлар

15703

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар

15707

Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар

15709

Суд жараёнидаги микролизинг


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: суд иши қўзғатилган микроқарз, микрокредит ва микролизинглар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида қайта таснифланган ва суд жараёнида бўлганлиги сабабли асосий микроқарз, микрокредит ва микролизинг ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микроқарз, микрокредит ва микролизинглар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 - "Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз, микрокредит ва микролизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



15799

Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланиб кўриб чиқилаётган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз, микрокредит ва микролизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16100

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

16102

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган микрокредит ташкилотининг Бош офиси ва филиаллари ўртасида ёки бир микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасида бўладиган молиявий маблағлар билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22203 - "Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар" ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга берилган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланган молиявий маблағлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган молиявий маблағлар суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти Бош офисида ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16104

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: бир микрокредит ташкилоти ичида филиаллар ва Бош офис ва (ёки) филиаллар орасида бошқа активлар бўйича операциялар ҳамда Бош офис ва (ёки) филиалларига берилган бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22205 - "Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар" ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга топширилган бошқа активлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган қарзлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16300

ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

16301

Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банклардаги депозитлари ва бошқа ҳисобварақлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16307

Микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16309

Микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16323

Микролизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган микролизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16377

Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16397

Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган бошқа мажбуриятлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизлар қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16400

ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

16401

Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хизматҳақи турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16405

Ҳисобланган жарима ва пенялар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган жарима ва пенялар қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мижозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16409

Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган даромад ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган даромад суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида олиши лозим бўлган тўловлар ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16413

Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган бошқа фоизсиз даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16499

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар бўйича яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб активларнинг тури бўйича ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16500

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

16501

Ер Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ, микрокредит ташкилотларига фойдаланиш учун берилган ёки фойдаланиш ҳуқуқи билан сотиб олинган ер қиймати ҳисоби олиб борилади. Ерни сотиб олишда қўшимча харажатлар, яъни кўчмас мулк бўйича воситачилик ҳақлари, юридик хизмат тўловлари, сотиб олишдаги солиқлар, ерни тозалаш ва текислаш, дренаж қийматлари ҳам ернинг қиймати сингари ҳисобварақнинг дебетида акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ернинг ер кадастри маълумотларига кўра қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ер қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ер майдони (участкаси) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16505

Тугалланмаган қурилишлар Ҳисобварақнинг таърифи: биноларни, иншоотларни қуриш, жиҳозларни ўрнатиш ва бошқа асосий воситалар билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар билан бирга барча харажатлар қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни реконструкция қилиш ёки қайта тиклаш, қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ниҳоясига етказилган қурилиш ёки реконструкция қиймати, шунингдек, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб асосий воситалар тури (объектлари) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16509

Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг фаолияти ва тўлиқ иш юритиши учун зарур бўлган, унга тегишли биноларнинг (хизмат бинолари, омбор, гараж, ошхона, ўқув маркази, ижтимоий инфраструктура объектлари) ва бошқа иншоотларнинг қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қурилган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати ва/ёки сотиб олинган бино ва бошқа иншоотларнинг уларни сотиб олишдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот)лар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16511

Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади. Бунда қонунчиликда ўрнатилган меъёр ва эскиришни ҳисоблашнинг қабул қилинган методларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16515

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан лизинг (молиявий ижара)га олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг ва молиявий ижара ва/ёки операцион ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек, ижарага олинадиган объектларни реконструкциялаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16519

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16529

Транспорт воситалари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти ишида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситалари (автомашина, юк машиналари ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар)нинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида транспорт воситаларининг уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситасининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16531

Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида транспорт воситаларининг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаралаётган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16535

Мебель, мослама ва жиҳозлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан иш фаолияти учун сотиб олинган мебеллар, компьютерлар, бинолар учун мосламалар, офис учун ва бошқа ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида мебель, мослама ва жиҳозларни сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебел, мослама ва ускуналарнинг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16539

Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16549

Операцион ижарага берилган асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг (кўчмас мулкдан ташқари) қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек, ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16551

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг мақсади: операцион ижара бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган, ёки муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси сўндирилади, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16561

Омбордаги асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситалар деб акс эттирадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16563

Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси(контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида омборда асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ваёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16575

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан олинган кредитларнинг таъминоти сифатида қўйилган асосий воситаларнинг ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилган, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги асосий воситалар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир гаровга қўйилган асосий воситалар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16579

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг мақсади: олинган кредитлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилганда, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб гаровга қўйилган асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16600

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

16601

Номоддий активлар Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи ва патент каби номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб берилади.



16605

Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида йиғилган зарарлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг йиғилган эскириш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16609

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар Ҳисобварақнинг таърифи: эксплуатацияга тайёр бўлмаган, ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича харажатлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга тайёр бўлмаган номоддий активларнинг ўрнатиш ваёки яратиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга берилаётган, сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16617

Гудвилл Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик субъектларининг қўшилиши ёки қўшиб олиниши натижасида вужудга келувчи гудвилл ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик субъектларининг қўшилиш ёки қўшиб олиниши натижасида сотиб олинган соф активларининг харид қилиш баҳосини уларнинг ҳақиқий баҳосидан ошиқ суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида гудвиллнинг қадрсизланиши ваёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16699

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16700

КЎЧМАС МУЛК ВА БОШҚА ХУСУСИЙ МУЛКЛАР

16701

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва микролизинг олувчилардан ундириб олинган, микрокредит ташкилоти фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулклари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ва микролизингнинг соф баланс қийматидан ёки қарздорлар ва микролизинг олувчилардан ундириб олинган мулкнинг ҳақиқий қийматидан қайси бири кичик бўлса, шу қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилган, диспозиция қилинган ва/ёки қайта таснифланган мулкларнинг қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мулкларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16707

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва микролизинг олувчилардан ундириб олинган, микрокредит ташкилоти фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ёкива бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган кўчмас мулкларнинг эскириш қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



16799

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19900

БОШҚА АКТИВЛАР

19901

Майда харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибда майда харажатлар учун бериладиган ҳисобдорлик суммалари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида майда харажатлар учун ҳисобдорлик сифатида берилган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилмаган маблағларнинг қайтарилиши, шунингдек, ҳисобдорликдаги суммаларнинг қопланиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19907

Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган (1 йилдан ошмаган) харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, сув, электр токи, газ, таъмирлаш ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида хизматлар ҳақиқатда бажарилгандаги тўланадиган ва ҳисобдан чиқариладиган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19908

Микрокредит ташкилоти ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти ходимларига хизмат сафари харажатлари учун аванслар, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ёки мукофот (бадал) тариқасида тўланган маблағ, шунингдек жавобгар шахс томонидан етказилган зарар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга ҳисобланган ва тўланган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган ва тўланган суммаларни қоплаш акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ходим учун алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19909

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи Ҳисобварақнинг таърифи: моддий-товар қимматликлар (бу қоидага мувофиқ, асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар учун ва бошқа моддий-товар қимматликлар учун аванс тўловларидир) учун ўтказиладиган маблағлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида моддий-товар қимматликлар учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида моддий-товар қимматликлар омборга кирим қилинганда тўланадиган ёки ҳисобдан чиқариладиган акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19911

Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19921

Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар Ҳисоб варақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган ва омборда сақланаётган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шунингдек, бошқа қимматликлар, шу жумладан микрокредит ташкилотининг бино ва бошқа асосий воситаларини таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисоби олиб борилади. Ҳисоб рақамнинг дебетида сотиб олинган ва омборга кирим қилинган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ҳамда бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади. Ҳисоб рақамнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки фойдаланишга берилган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ва бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар, шунингдек, бошқа қимматликларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.



19925

Олдиндан тўланган харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан жорий ҳисобот даври давомида келгуси ҳисобот даври учун олдиндан тўланган харажатлари (даврий нашрларга йиллик обуналар, олдиндан тўланган суғурта тўловлари, ижара тўловлар ва бошқалар) Ҳисобварақнинг дебетида келгуси ҳисобот давридаги харажатлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша даврнинг жорий харажатларига ўтказилган харажатларнинг амалда қопланган суммаси ва олдиндан тўланган харажатларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисобварақ харажатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19931

Муддати кечиктирилган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси бюджетига ва бюджетдан ташқари фондларига олдиндан бўнак тариқасида тўланган солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақда муддати кечиктирилган солиқ талабларининг ҳам ҳисоби юритилади. Муддати узайтирилган солиқ талаблари бу - жорий даврнинг солиққа тортиладиган фойдасига киритилиб, вақтинчалик фарқлар мавжуд бўлгани сабабли келгуси даврда қопланадиган, лекин келгуси давр солиққа тортиладиган фойданианиқлашда чегириб ташланадиган фойдани солиғидир. Бу - бухгалтерия балансидаги фойда билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир. Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган солиқлар ва солиқ талаблари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида харажатларнинг мос ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19941

Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг, тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси маблағлари ҳисобидан ёки бошқа активлар билан қопланган тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банкларнинг маблағлари суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19945

Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан, тугатилган банк ёки тугатилаётган банклардаги ундирилмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19995

Суд жараёнидаги бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг суд жараёнидаги активлари ҳисоби олиб борилади (микрокредит ташкилотининг жавобгар шахси томонидан етказилган моддий зарарлар, ноқонуний берилган пул маблағлари ва бошқалар). Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни сабабли қайта таснифланган ва тегишли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган автивларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки зарарларни қоплаш захираси ҳисобига 19999 - "Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



19997

Бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг юқорида таърифланган активларга мос тушмайдиган бошқа активлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида активлар қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, сотилган ёки диспозиция қилинган активларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб активлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.




19999

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: алоҳида "Зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварақларида кўзда тутилмаган активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


20000

МАЖБУРИЯТЛАР

21400

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР

21402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан олинган қарз маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан олинган қарзлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



21404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарз маблағларининг суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



21600

ОЛИНГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

21606

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банклардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



21610

Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлил"ий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



21614

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банк бўлмаган молиявий муассасалардан, шу жумладан ломбард ва лизинг компанияларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



21618

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



21622

Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача халқаро молиявий институтлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



21626

Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача чет эллик инвесторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



21696

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22000

ОЛИНГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

22006

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банклар олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22010

Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22014

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банк бўлмаган молиявий муассасалардан, шу жумладан ломбард ва лизинг компанияларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22018

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22022

Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга халқаро молиявий институтлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22026

Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга чет эллик инвесторлардан олинган кредит(шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22096

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юқорида кўрсатилган таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит(шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22100

ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР

22102

Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22104

Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар


Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.  Ҳисобварақларнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг кредитида лизингга берилган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида лизинг тўловлари жадвали бўйича мажбуриятларнинг камайган суммаси ҳисоби юритилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг берувчи бўйича лизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22200

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

22203

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилоти Бош офиси билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги молиявий маблағлар бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16102 - "Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар" ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиаллардан келиб тушган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22205

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ҳамда филиаллар ва (ёки) битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16104 - "Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар" ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиаллар томонидан қабул қилинган бошқа активлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22400

ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

22402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

22404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан ҳамда бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича қарз шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22408

Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22410

Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳиcобварақларда олиб борилади.



22414

Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар, шунингдек сотиш қийматига қўшилган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб корпоратив облигациялар, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22496

Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлар бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22500

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР

22502

Ҳисобланган фойда солиқлари Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиқлари (фойда солиғи ва бошқа шу каби солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун)нинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22504

Ҳисобланган бошқа солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқ (фойда солиғидан ташқари)лар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек, нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22506

Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилотининг ходимларидан ушлаб қолган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинадиган солиқлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22508

Муддати кечиктирилган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: муддати кечиктирилган фойда солиқлари ҳисобга олинади. Муддати кечиктирилган фойда солиғи бу, жорий даврда солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати кечиктирилган фойда солиқлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида муддати кечиктирилган фойда солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.



22510

Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилоти томонидан ягона ижтимоий тўлов бўйича маблағлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитидамикрокредит ташкилоти томонидан ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетидаягона ижтимоий тўловга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисобалоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22512

Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ўтказилган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22800

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР

22812

Келгуси давр фоизли даромадлари Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан олинган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти даромадига ўтказилган ишлаб топилган фоизлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22814

Грант маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган грантлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



22896

Бошқа муддати узайтирилган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, ҳақиқий хизмат кўрсатилгунига қадар микрокредит ташкилоти даромади сифатида акс эттириш мумкин бўлмаган, мажбурият сифатида акс эттириб туриладиган бошқа муддати узайтирилган даромадлар (фоизли даромадлар мустасно), ижара бўйича олинган бўнак ва бошқа фоизсиз операциялар пул маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган бўнак пул маблағларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти даромадига ўтказилган ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



23600

ЧИҚАРИЛГАН КОРПОРАТИВ ОБЛИГАЦИЯЛАР

23602

Чиқарилган корпоратив облигациялар

Ҳисобварақнинг таърифи: акциядоррлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида чиқарилган корпоратив облигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида чиқарилган корпоратив облигацияларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қийматининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб корпоратив облигацияларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



23696

Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича мукофот

Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигацияларнинг номинал қиймати билан сотиш нархи (сотиш даврида олинган фоизлар суммаси чегирилган ҳолда) ўртасидаги ижобий фарқ - мукофот суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида корпоратив облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳода сотишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг корпоратив облигацияларни сўндиришда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизация вақтидаги ҳисобдан чиқариладиган мукофот суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб корпоратив облигациялар муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



23698

Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича дисконт (контр-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги салбий фарқ-дисконт (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида корпоратив облигацияларнинг номинал қийматидан паст баҳода сотилган дисконт суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг корпоратив облигацияларни сўндиришда ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олишдаги дисконт суммаси ҳамда дисконт амортизацияси суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб корпоратив облигацияларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



29800

БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар Ҳисобварақнинг мақсади: мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича турли тўловлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



29802

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор ва/ёки тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



29803

Микрокредит ташкилоти ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, банд қилинган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки бадаллар бериш учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳисоблар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



29805

Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



29830

Таъсисчи (акциядор)лар нинг устав капиталини (акциялар учун обуна маблағларини) ошириш мақсадида қўйилган маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчи (акциядор)лар томонидан устав капиталини (акциядорлар томонидан акцияларга обуна маблағларини) ошириш мақсадида киритилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталини (акцияларга обуна маблағларини) ошириш мақсадида киритилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталини оширишга йўналтирилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи (акциядор) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



29896

Бошқа мажбуриятлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



30000

КАПИТАЛ



30300

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ

30301

Устав капитали Ҳисобварақнинг таърифи: устав капиталининг таъсис ҳужжатларида белгиланган умумий улушларнинг (пул ифодасида) йиғиндиси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан олинган улушлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотидан чиқиб кетаётган таъсисчиларга қайтарилган улушлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



30315

Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли акциялар

Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган имтиёзли акцияларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



30318

Чиқарилган устав капитали - Оддий акциялар

Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган оддий акцияларнинг номинал қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган оддий акцияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



30321

Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Имтиёзли (контр-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олинган имтиёзли акцияларнинг номинал суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган микрокредит ташкилотининг имтиёзли акциялари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотилган ёки бекор қилинган имтиёзли акциялар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.



30324

Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Оддий (контр-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олинган оддий акцияларнинг номинал қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган микрокредит ташкилотининг оддий акциялари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотилган ёки бекор қилинган оддий акциялар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.



30600

ҚЎШИМЧА КАПИТАЛ

30603

Қўшимча капитал - Имтиёзли акциялар

Ҳисобварақнинг таърифи: ўзининг имтиёзли акцияларини бирламчи жойлаштиришда имтиёзли акцияларнинг номинал қийматидан юқори баҳода сотиш натижасида олинган эмиссиявий даромаднинг ҳисоби, шунингдек ўзнинг имтиёзли акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда имтиёзли акцияларнинг сотиш қиймати билан уларнинг номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ суммаси, ўзининг имтиёзли акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг устав капиталини оширишга ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек ўзининг имтиёзли акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (ушбу ҳисобварақнинг кредит қолдиғи доирасида) ўртасидаги салбий фарқ суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



30606

Қўшимча капитал - Оддий акциялар

Ҳисобварақнинг таърифи: ўзининг оддий акцияларини бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан юқори баҳода сотиш натижасида олинган эмиссиявий даромаднинг ҳисоби, шунингдек ўзининг оддий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда оддий акцияларнинг сотиш қиймати билан уларнинг номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ суммаси, ўзининг оддий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг устав капиталини оширишга ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек ўзининг оддий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (ушбу ҳисобварақнинг кредит қолдиғи доирасида) ўртасидаги салбий фарқ суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



30900

ЗАХИРА КАПИТАЛИ

30903

Умумий захира фонди Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ, умумий мақсадлар учун микрокредит ташкилотининг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида йил охирида фойдадан умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсадлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.



30905

Текинга олинган мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг таъсисчиларидан текинга олинган мулклар қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида бошқа шахслардан мулкларни текинга олиш (олдин текинга олинган) натижасида кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилган, шунингдек, ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.



30908

Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси Ҳисобварақнинг мақсади: микрокредит ташкилотининг асосий воситалари ва номоддий активлари бозор қийматининг сезиларли ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг асосий воситалари ва номоддий активлари қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек, микрокредит ташкилотининг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



31200

ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА

31203

Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ўтган молиявий йиллардаги фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси (зарари)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган соф фойда ҳамда захира капиталидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетидатақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳар хил фондлар учун ажратмалар, 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган зарар суммаси, шунингдек таъсисчилар қарорига мувофиқ микрокредит ташкилотининг устав фондига қилинган қайта инвестиция (реинвестиция)лаш ҳамда эълон қилинган дивидендлар суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоббитта шахсий ҳисобварақда юритилади.



31206

Соф фойда (зарар) (актив-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти молиявий фаолияти натижасида олинган соф фойда (зарар)лар ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойда, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган зарар суммаси, шунингдек нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти томонидан кўрилган зарар, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган фойда суммаси, эълон қилинган дивидендлар, шунингдек захира капиталига ўтказилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб соф фойда ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.



31700

ЎЗЛАШТИРИЛГАН ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ

31701

Ўзлаштирилган грант маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида дивидендлар эълон қилингунга қадар 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида грант маблағларининг ўзлаштирилган қисми нотўғри ҳисобланиши натижасида қайтарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.



40000

ДАРОМАДЛАР



40400

БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР


40401

Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40403

Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40405

Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40407

Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг бошқа банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма, муддатли ва бошқа депозитлари бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида келиб тушган ҳамда депозитлар бўйича банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.



42000

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42001

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42005

Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42009

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар



42100

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42101

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42105

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42109

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар



42300

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42301

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42305

Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42309

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар



44200

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44201

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

44209

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар



44300

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44301

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44309

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар



44500

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44501

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44509

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар, микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида микроқарзлар, микрокредитлар бўйича келиб тушган, шунингдек, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.



44700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ МИКРОҚАРЗЛАР ВА МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44701

Суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида микроқарзлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.



44703

Суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.



44900

БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44901

Бошқа фоизли даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган микрокредит ташкилотларининг ҳисобланган фоизли даромадлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган ҳамда олиниши лозим бўлган бошқа фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.



45100

МИКРОЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

45105

Микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45117

Муддати ўтган микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45119

Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45121

Суд жараёнидаги микролизинг бўйича фоизли даромадлар


Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинглар ҳамда суд жараёнидаги микролизинглар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.



45200

ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45201

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар, микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларни расмийлаштириш, ахборот ва консалтинг ҳамда бошқа хизматларни тақдим қилишдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.



45217

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар - Факторинг Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздор томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзини қоплашда, ишлаб топилган даромад суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.



45400

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН ФОЙДА

45401

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фойдалар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган фойдалар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



45900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45901

Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан асосий воситалар объектини, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситалар объектини, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган ёки ҳисобланган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.



45909

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45913

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг асосий воситаларини, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларини, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.



45917

Грант маблағларидан олинган даромад Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



45921

Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг илгари ҳисобдан чиқарилган активларининг ва ташкил этилган захираларининг қайтарилиш суммасини ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида илгари ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича келиб тушган даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.



45994

Бошқа фоизсиз даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларига мос тушмайдиган микрокредит ташкилотларининг фоизсиз даромадлари (жарима, пеня ва бошқалар) ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган, келиб тушган фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.



50000

ХАРАЖАТЛАР



50600

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

50601

Таъсисчи (акциядор)ларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50603

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.


Ҳисобварақнинг таърифи: жалб қилинган қарз маблағлари бўйича микрокредит ташкилотининг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида жалб қилинган қарз маблағлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



53100

ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

53101

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53105

Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53109

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53113

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53117

Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53121

Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53195

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар



54100

УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54101

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54105

Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54109

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54113

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54117

Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54121

Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54195

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: банклардан, давлатнинг мақсадли жамғармаларидан, банк бўлмаган молиявий муассасалардан, нодавлат нотижорат ташкилотларидан, халқаро молиявий институтлардан, чет эллик инвесторлардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича микрокредит ташкилотининг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади



54200

ЧИҚАРИЛГАН КОРПОРАТИВ ОБЛИГАЦИЯЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54202

Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, дисконт амортизацияси суммалари, шунингдек акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг чиқарилган корпоратив облигациялари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида корпоратив облигациялар бўйича нотўғри ҳисобланган фоизлар суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган суммаси акс эттирилади.



54400

ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54401

Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида лизинг (молиявий ижара) жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



54900

БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54902

Бошқа фоизли харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек, бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



55100

ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55106

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларига кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ва воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



55300

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА КЎРИЛГАН ЗАРАР

55301

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан пасайишида юзага келадиган зарарлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида чет эл валютаси курси пасайиши натижасида юзага келадиган зарарлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



55900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55902

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55906

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларни/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: мазкур ҳисобварақларда асосий воситаларни, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситаларни, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



55995

Бошқа фоизсиз харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган амалга оширилган фоизсиз харажатлар ҳисоби акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56100

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56102

Иш ҳақи Ҳисобварақнинг таърифи: хизматчиларнинг меҳнат иш ҳақи (меҳнат шартномаси ва фуқаровий-ҳуқуқий характердаги шартномалар бўйича бажарилган), иш вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва микрокредит ташкилоти низоми ва қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56106

Микрокредит ташкилоти ходимлари учун имтиёзлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ходимлари учун берилган имтиёзларга қилган харажатлари, яъни мукофот тўловлари, (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), микрокредит ташкилоти ходимларининг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек, уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати, ҳамда микрокредит ташкилоти низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига микрокредит ташкилоти томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56110

Тиббий, стоматология хизматлари ва шифохонада даволаш харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти ходимларига амбулатория ёки стационар медицина ва стоматология хизмати кўрсатиш учун қилган харажатлари, ҳамда улар ва уларнинг болалари учун соғломлаштириш лагерларига, санитар-курорт муассасаларига ва бошқаларга ўрнатилган тартибда тўлиқ ёки қисман тўланадиган йўлланмалар қийматининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида медицина, стоматология хизматлари кўрсатиш ва шифохонада даволаш харажатлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56114

Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ нодавлат пенсия фондларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, ягона ижтимоий тўловлар учун микрокредит ташкилоти харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий суғурта учун ўтказилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ёки ортиқча тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56118

Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг қонунчиликда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш вақтида бериладиган ишдан бўшатиш нафақа тўловлари ва компенсация тўловлар, шунингдек қонунчиликка ва микрокредит ташкилоти уставига мувофиқ равишдаги нафақа (болаларга қонунчиликда ўрнатилган балоғат ёшига етгунича бериладиган ва бошқа) тўловлари, моддий ёрдам пуллари ва бошқа тўловларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56122

Жамғармаларга бадаллар Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ажратмалар, шунингдек ходимларнинг соғлиқларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш ва бошқа бадаллар ҳисоби олиб борилади.. Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ажратмалар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56195

Микрокредит ташкилоти ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва вакиллик харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56200

ИЖАРА ВА ТАЪМИНОТ ХАРАЖАТЛАРИ

56202

Ижара тўлови

56206

Сув тўлови

56210

Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари

56214

Таъмирлаш ва таъминот харажатлари

56218

Қўриқлаш хизмати харажатлари


Юқоридаги баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.  Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ижарага олинган объектларга, шартнома асосида ишлайдиган микрокредит ташкилоти ходимлари ҳисобланмайдиган ходимлардан ташкил топган қўриқчиларга, шунингдек, қўриқлаш сигнализациясига, ремонтга ва микрокредит ташкилоти биносини, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлашга, микрокредит ташкилотининг сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида ижара ва таъминот учун ҳисобланган ва тўланган харажатларини суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56300

ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ

56302

Хизмат сафари харажатлари

56306

Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар

56310

Микрокредит ташкилоти мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар

56314

Ёқилғи харажатлари


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.  Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ходимларнинг хизмат сафари билан боғлиқ (транспорт (хизмат сафари харажатлари), меҳмонхона хизмати (яшаш учун бошқа хизматлар) қиймати ва лимит доирасидаги кунлик харажатлар; фрахт (микрокредит ташкилоти офислари ўртасида жиҳозлар ва бошқа мулкларни кўчириш харажатлари, хусусий ва ижарага олинган ҳаракат воситалари учун фойдаланиладиган ёқилғи харажатлари, шунингдек, ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда хизмат сафари учун фойдаланиладиган микрокредит ташкилоти ходимларининг шахсий автомобиллари учун харажатларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида хизмат сафари ва транспорт учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56400

МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР

56402

Реклама ва эълон харажатлари

56406

Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари

56410

Почта, телефон, факс бўйича харажатлар

56414

Ҳужжат маркалари учун харажатлар

56418

Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.  Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг газета, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали берадиган реклама ва эълонларига, бланкаларга, девонхона ва офис қуролларига, почта ва ҳужжат маркаларига, телефон ва факс, маълумотларни узатиш учун бошқа алоқа каналлари (Reuters, SWIFT, Internet, телекс ва бошқалар)дан фойдаланиш харажатлари, шунингдек даврий нашрларга, шу билан бирга электрон билдиргичи ("PRAVO", "NORMA" тизимлари ва бошқалар)га қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида маъмурий харажатларга тўланган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56500

РЕПРЕЗЕНТАЦИЯ ВА ХАЙРИЯ

56502

Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.




56506

Аъзолик бадаллари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланадиган аъзолик бадаллари суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56510

Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсонлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56600

ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

56602

Микрокредит ташкилоти бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси

56610

Транспорт воситаларининг эскириш суммаси

56614

Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси

56618

Номоддий активларнинг эскириш суммаси

56622

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56626

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси

56630

Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56632

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.  Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг асосий воситалар ва номоддий активлар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган эскириш суммасининг қайтарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56700

СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56702

Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари

56706

Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати учун тўлов харажатлари


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.  Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг юристлар ва бошқа фирмалар томонидан шартнома асосида кўрсатилган юридик, аудиторлик ва маслаҳатчилик хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилинган харажатлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56710

Суғурта харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ўз мулкини суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56714

Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг солиқларга, йиғимларга ва қонунчиликка мувофиқ равишда мулкка, йўлга, экологияга бўладиган солиқлар каби бўлган мажбурий ажратмалар, ҳақиқий ишлаб топилган даромаддан Пенсия фондига бўладиган ажратмалар ва бошқа солиқлари (фойда солиғидан ташқари), шунингдек микрокредит ташкилотининг лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг солиқларга (фойда солиғидан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловларга, шунингдек лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган солиқлар (фойда солиғидан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек лицензияларга қилган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56718

Жарима ва пеня харажатлари

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилган харажатларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56722

Суд жараёни ва/ёки активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг суд жараёни билан боғлиқ харажатлари, шунингдек микрокредит ташкилотининг хусусийликни ўз номига ўзлаштириш бўйича харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни, шунингдек активларни сотиб олиш учун қилган харажатларини суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56795

Бошқа операцион харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56800

КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ

56802

Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56814

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56832

Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56834

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56838

Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56840

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56842

Суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56895

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.  Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг активлари бўйича кўриши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56900

ФОЙДА СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ

56902

Фойда солиғини баҳолаш

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғива шу каби бошқа солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўлови тўловчилари учун) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



90000

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР


90300

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

90329

Акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик шаклидаги микрокредит ташкилотининг муомалага чиқарилгунча сақланаётган қимматли қоғозлари, шунингдек сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий ҳужжатсиз қимматли қоғозлари ҳисоби юритилади. Сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий қимматли қоғозлар "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96314 - "Микрокредит ташкилотининг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг муомалага чиқарилгунча сақланаётган ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати, шунингдек сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотиб олинган ҳужжатсиз ҳужжатсиз қимматли қоғозлари ҳисоби акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг сотилган ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати акс эттирилади. Шунингдек, сўндирилган (тўланган) ёки муомаладан чиқарилган корпоратив ҳужжатсиз қимматли қоғозлари нинг ҳисоби акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳужжатсиз қимматли қоғозлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



90337

Акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг сотиб олинган қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш (тўлаш) муддати келгунча яна қайта сотиш мақсадида микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган хусусий қимматли қоғозларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96314 - "Микрокредит ташкилотининг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотиб олинган ўз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотилган ўз хусусий қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



90900

САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР

90966

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96331 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўлиқ қопланган сотиб олинган дебиторлик қарзлар ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



90993

Кафолат ва кафилликлар Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлар фойдасига микрокредит ташкилоти томонидан берилган ёки тасдиқланган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган (авалированных микрокредитной организацией) векселларининг номинал қийматини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96337 - "Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида берилган кафолатларнинг суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган векселларини номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган, шунингдек фойдаланилмаган ва ўрнатилган тартибда муддати ўтиши билан йўқ қилинган кафолатларнинг суммаси,

шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан кафиллик берилган бошқа эмитентларни қопланган векселларининг номинал қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кафолат бўйича, шунингдек аваллаштирилган векселларнинг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



91500

АКТИВЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАР ВА ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚЛАРИ

91501

Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар, шунингдек "фоиз ўстирмаслик" мақомига ўтказилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланадиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 - "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



91505

Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 - "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



91700

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ БЕРИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91709

Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбурияти Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг мижозларга ёки банкларга микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбуриятлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96351 - "Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотнинг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш бўйича берилган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларининг суммаси, шунингдек қисман амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



91800

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) ОЛИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91816

Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг мижозлардан ёки бошқа банклардан кредит ваёки лизинг олиш мажбуриятларининг ҳисоби юритилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96358 - "Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг кредит ваёки лизинг олиш бўйича берган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида кредит ваёки лизинг олиш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



91900

ҚАРЗДОРЛАРНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91901

Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг микрокредит ташкилоти томонидан берилган қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинг бўйича муддатли мажбуриятларини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96345 - "Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи"дир. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўла қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


91905

Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг микрокредит ташкилоти томонидан берилган узоқ муддатли микроқарзлари, микрокредитлари ва микролизинглари бўйича муддатли мажбуриятларини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96349 - "Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи"дир. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



94500

ГАРОВ СИФАТИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР, МУЛКЛАР ВА МУЛКИЙ ҲУҚУҚ (ТАЛАБ)ЛАР

94501

Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар

94502

Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар



Юқорида кўрсатиб ўтилган баланс ҳисобварақлари хусусияти жиҳатидан бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда келтирилган.


Ҳисобварақларнинг таърифи: берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларга гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 - "Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ" дир. Ҳисобварақларнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида гаровга қабул қилинган ёки микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизинглар ҳамда фоизларни қопланганидан сўнг қайтариладиган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микроқарз, микрокредит ваёки микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



94503

Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек суғурта полисларининг ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 - "Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ" дир. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тегишли шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



95400

БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

95413

Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ равишда микрокредит ташкилоти балансидан ҳисобдан чиқарилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизинглар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларнинг, шунингдек ўрнатилган муддат ўтиши билан бекор қилинган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича тегишли шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



95497

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги туркум ҳисобварақлар таърифига мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида кирим қилинган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.




96300

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

96314

Микрокредит ташкилотининг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ

96331

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ

96335

Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ

96337

Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ

96345

Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96349

Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96351

Микрокредит ташкилотининг микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96358

Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96381

Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ

96397

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ

    





Йўриқномага

1-1-ИЛОВА


Микрокредит ташкилоти бош бухгалтери тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси микрокредит ташкилотларининг бош бухгалтерларига тааллуқлидир.

Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш учун микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари жавобгар ҳисобланади. Раҳбар бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши, бош бухгалтернинг ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш ҳамда ҳисобини юритиш учун тақдим этиш тартиби борасидаги талаблари микрокредит ташкилотининг бўлинмалари, хизматлари ва ҳисобни юритишга алоқадор ходимлари томонидан оғишмай бажарилишини таъминлаши шарт.


2. Бош бухгалтер микрокредит ташкилотида бухгалтерия ҳисоби ташкил этилишини ҳамда моддий ва молиявий ресурслардан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланилиши ҳамда мулкнинг бут сақланиши устидан назорат олиб борилишини таъминлайди.

Микрокредит ташкилоти бош бухгалтери лавозимга ташкилот ижро этувчи органи раҳбари томонидан тайинланади ва озод қилинади. Агар микрокредит ташкилотининг юқори муассасаси мавжуд бўлса, унда бош бухгалтерни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш юқори турган микрокредит ташкилоти раҳбари ҳамда бош бухгалтери билан келишилади ҳамда у бевосита юқори ташкилот раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, ҳисоботлар тузиш, назорат қилиш тартиби ва методикаси билан боғлиқ масалалар бўйича эса, бевосита юқори ташкилот бош бухгалтерига бўйсунади.


3. Микрокредит ташкилотининг бош бухгалтери бошчилик қиладиган бухгалтерия ҳисоби бўлими мустақил таркибий бўлинма бўлиб ҳисобланади ва бошқа бирон-бир бўлинма таркибига кирмаслиги лозим.


4. Микрокредит ташкилотининг бош бухгалтери лавозимига олий иқтисодий ёки иқтисодий ўрта махсус маълумоти ва шу мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган шахслар тайинланади.


5. Бош бухгалтер лавозимга тайинланаётганда ва лавозимидан озод қилинаётганда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг аҳволи текширилиб, микрокредит ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланганидан кейин бўлинмани қабул қилиш-топшириш жараёни далолатнома билан расмийлаштирилади. Юқори ташкилот мавжуд бўлганда, ушбу далолатноманинг нусхаси микрокредит ташкилотининг юқори бошқариш органига юборилади. Зарур ҳолларда бош бухгалтер томонидан ишларни қабул қилиш-топшириш жараёнида юқори ташкилотнинг вакили қатнашади.


6. Бош бухгалтер зиммасига пул маблағлари ва моддий бойликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек микрокредит ташкилоти раҳбари вақтинча ишда бўлмаган пайтда унинг вазифаларини бажариб туриш юклатилиши мумкин эмас. Бош бухгалтерга бевосита чеклар ва бошқа ҳужжатлар асосида микрокредит ташкилоти маблағ ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш тақиқланади.


7. Бош бухгалтер вақтинча ишда бўлмаган вақт мобайнида (хизмат сафари, таътил, касаллик ва шу кабилар) бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг муовинига ўтади ва бу ҳақда микрокредит ташкилотининг буйруғи чиқарилади.



II. БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


8. Бош бухгалтер бухгалтерия ҳисобининг юритилиши юзасидан белгиланган қоидалар асосида уни ташкил этиб, қуйидагиларни таъминлаши шарт:

бухгалтерия ҳисобининг тўғри ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида операцияларнинг ўз вақтида ва тўғри акс эттирилиши;

микрокредит ташкилотига келиб тушган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини уларга ишлов бериладиган участкалардан ўтишининг аниқ муддатларига риоя этилиб, микрокредит ташкилотининг тегишли ҳисобварақларида акс эттирилиб, ҳужжатлар айланишини, кунлик баланс тузилиши ва уни тегишли жойга топширилишини ташкил этиш;

мижозларнинг келиб тушадиган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари шаклига ва мазмунига кўра тўғри расмийлаштирилишини, шунингдек, уларнинг қонуний тарзда бажарилишини ҳамда маблағ ва бойликлар бут сақланишини таъминлаш;

қатъий ҳисобдаги бланкларнинг бут сақланиши ва уларнинг ҳисобининг тўғри юритилиши;

электрон тўлов ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилишини ҳужжатларнинг асл нусхаси билан солиштириш орқали текшириш;

баланс тузиш;

бухгалтерия (кирим-чиқим) ҳужжатларини ўз вақтида (иш куни охиригача ёки кейинги куннинг эрталаб соат 10-00 дан кечикмай) жамланиши ҳамда расмийлаштирилиши, шунингдек улар ўрнатилган тартибда архивга топширилиши;

бухгалтерия ҳисобининг илғор шакл ва усулларидан кенг фойдаланиш;

келиб тушган пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар ҳисобининг тўлиқ юритилиши, шунингдек улар ҳаракати билан боғлиқ операцияларнинг барчаси бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида акс эттирилиши;

мижозларнинг кредит ва қарз ҳисобварақлари бўйича фоизларнинг тўғри ва белгиланган муддатларда ҳисобланиши;

камомад ҳамда пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг талон-торож қилиниши бўйича материалларни расмийлаштириш юзасидан микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари билан текширувлар ўтказиш, тегишли ҳолларда бу материаллар суд ва тергов органларига тақдим этилишини назорат қилиш;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тўғри ташкил этилишини текшириш, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, назорат ва иқтисодий таҳлил масалалари юзасидан ходимларга ўз вақтида йўл-йўриқлар кўрсатиб бориш;

бирламчи ҳужжатлар ҳамда бухгалтерия ёзувлари асосида ҳақиқий ҳолатни акс эттирувчи бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, бу ҳисоботларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, шунингдек, тегишли органларга тақдим этиш;

ўз тасарруфида бўлган микрокредит ташкилоти филиаллари бухгалтерия кўрсаткичлари бўйича белгиланган тартибда йиллик ҳисобот тузиш ва уни белгиланган муддатларда тегишли жойларга топшириш;

бошқа бўлинмалар билан ҳамкорликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари асосида микрокредит ташкилоти молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш;

бухгалтерия ҳужжатларининг бут сақланиши, уларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва архивга топширилиши.


9. Бош бухгалтер тегишли бўлинма ва хизматлар ходимлари билан биргаликда қуйидагиларни синчиклаб назорат қилиши шарт:

а) товар-моддий бойликларнинг қабул қилиниши ва топширилишини расмийлаштиришда белгиланган қоидаларга риоя этилиши;

б) иш ҳақи фондининг тўғри сарфланиши, мансаб маошларининг тўғри белгиланиши, штатлар, молия ва касса интизомига қатъий риоя этилиши;

в) пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, асосий фондларни инвентаризация қилиш, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини бажаришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши;

г) белгиланган муддатларда дебиторлик қарзини ундириб олиниши ва кредиторлик қарзининг қайтарилиши, тўлов интизомига риоя этиш;

д) камомадлар, дебиторлик қарзи ва бошқа йўқотишларни бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисоботларидан қонуний тарзда чиқарилиши.


10. Бош бухгалтер камомадлар юзага келиши, пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг ғайриқонуний тарзда сарфланиши, молиявий ҳамда хўжалик қонунлари бузилишининг олдини олувчи тадбирларни тайёрлашда фаол қатнашиши шарт. Мансабдор шахслар томонидан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар қилинаётгани (яъни ошириб ёзиш, маблағлардан нотўғри фойдаланиш ҳамда бошқа қоидабузарлик ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳоллари) маълум бўлган ҳолларда бош бухгалтер чора кўриш учун бу ҳақда микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбарига ахборот беради.


11. Пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятномалари раҳбар ва бош бухгалтер ёки улар шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Бу ваколатли шахсларга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқининг берилиши микрокредит ташкилоти бўйича чиқариладиган буйруқ билан расмийлаштирилади.

Юқорида айтилган ҳужжатларга бош бухгалтер ёки шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзо чекилмаса, улар ҳақиқий ҳисобланмайди ва мазкур микрокредит ташкилоти масъул шахслари томонидан ижрога қабул қилинмайди.


12. Бош бухгалтер қонун ҳужжатларига ҳамда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва сарфлаш бўйича белгиланган тартибга зид бўлган операциялар билан боғлиқ ҳужжатларни ижрога қабул қилиши ҳамда расмийлаштириши тақиқланади.



III. БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


13. Бош бухгалтер ўзига бўйсунувчи ходимлар учун хизмат вазифаларини белгилаб беради. Бунда ҳар бир ходим ўз мажбуриятларини билиши ҳамда улар бажарилиши учун жавобгар бўлиши зарур.


14. Бош бухгалтернинг бажарилган операцияларни расмийлаштириш ҳамда маълумотларни электрон тўлов тизими орқали жўнатиш зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни бухгалтерияга тақдим этиш борасидаги талаблари микрокредит ташкилоти бўлинма ва хизматлари учун мажбурийдир.

Бош бухгалтер ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб берган кўрсатмаларнинг бажарилмагани ёки бузилгани учун айбдор шахслар белгиланган тартибда микрокредит ташкилоти раҳбарининг фармойишига биноан мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилиши.

Микрокредит ташкилоти бўлинма ва хизматлари:

бажарилаётган операцияларнинг қонунийлиги ва улар тўғри расмийлаштирилиши учун тўла жавобгар ҳисобланадилар;

бухгалтерия ҳисобини юритиш, назорат қилиш ва жўнатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни бухгалтерияга ўз вақтида топширишлари шарт.

Бу ҳужжатлар сифатсиз тузилгани ва расмийлаштирилгани ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида қайд этишга берилиш вақтидан кечиккани, ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғрилиги, шунингдек, ғайриқонуний операцияларни акс эттирувчи ҳужжатлар тузилгани учун бу ҳужжатларни тузган ва имзолаган мансабдор шахслар жавобгар бўладилар. Бирламчи ҳужжатларни тузиш вазифаси юклатилган ҳамда бу ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган мансабдор шахслар рўйхати бош бухгалтер билан келишилади.


15. Моддий жавобгар шахслар (кассир, омбор мудирлари ва бошқалар)ни лавозимга тайинлаш, озод этиш ва бошқа лавозимга ўтказиш масаласи бош бухгалтер билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.


16. Ходимларга мансаб маошлари, иш ҳақи устамалари ҳамда мукофотларни белгилаш тўғрисидаги буйруқлар ва фармойишларни дастлаб бош бухгалтер кўриб чиқади ва уларга имзо чекади.


17. Бош бухгалтер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) бухгалтерия ҳисоби ва назорат ишлари тўғри ташкил этилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўришни микрокредит ташкилоти раҳбаридан талаб қилиш;

б) таркибий бўлинмаларда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, киримга ёзиш, сақлаш ҳамда сарфлаш юзасидан белгиланган тартибда амал қилинишини текшириб туриш;

в) мукофотлар ҳажмларини пасайтириш ёки мукофотдан маҳрум этиш тўғрисида таклифлар бериш.


18. Микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари бош бухгалтерга ушбу Низомда кўзда тутилган ўз мажбуриятларини бажариши ҳамда ҳуқуқларидан фойдаланишида атрофлича ёрдам беришга мажбур.

Бош бухгалтер ана шу мажбуриятларни бажаргани ҳамда ўз ҳуқуқларидан фойдалангани учун унга тазйиқ ўтказиш борасида қилинадиган ҳар қандай уринишларга қатъиян барҳам берилиши, бунга айбдор бўлган шахслар эса қатъий жавобгарликка тортилиши лозим.



IV. БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


19. Бош бухгалтер қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлади:

а) бухгалтерия ҳисоби нотўғри юритилиб, оқибатда бухгалтерия ҳисоби пала-партиш ҳолатга келган ва бухгалтерия ҳисоботи бузилганда;

б) пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, киримга ёзиш, сақлаш ва сарфлаш юзасидан белгиланган тартибга зид операциялар бўйича ҳужжатлар ижрога қабул қилинган ҳамда расмийлаштирилган ҳолларда;

в) микрокредит ташкилоти ҳисобварақлари бўйича операциялар, шунингдек дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар кечикиб ҳамда нотўғри амалга оширилганда;

г) камомадлар, дебиторлик қарзлари ва бошқа йўқотишларни бухгалтерия баланс ҳисоботларидан чиқариш тартиби бузилганда;

д) бухгалтерия айби билан нотўғри бухгалтерия ҳисоботи тузилганда;

е) бухгалтерия ҳисобини ташкил этишга доир бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилганда.


20. Бош бухгалтер қуйидаги ҳолатлар учун микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари билан баб-баравар жавоб беради:

а) молиявий-хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қоидалар ва низомлар бузилиши;

б) мансабдор шахслардан улар етказган зарар суммасини ўз вақтида ундириб олмаслик;

в) кунлик, ойлик, чораклик ва йиллик баланс ҳисоботи ва бошқа бухгалтерия ҳисоботларини ҳамда балансларини тегишли органларга тақдим этиш муддатлари бузилиши;

г) микрокредит ташкилоти баланс ҳисоботида акс эттирилган маълумотлар ҳамда электрон тўловлар тизими орқали ўтказилган тўлов ҳужжатларининг қонунийлик ва бут сақланиш ҳамда кунлик архивлаш тартиби учун.


21. Бош бухгалтерларнинг тартиб-интизоми, моддий ва жиноий жавобгарлиги амалдаги қонунларга мувофиқ тарзда белгиланади.






Йўриқномага

2-ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари бухгалтерия

ходимларининг асосий вазифалари

РЎЙХАТИ


Бухгалтерия ходимининг вазифалари қуйидагилар:


1. Бухгалтерия ходими томонидан юритиладиган ҳисобварақлар бўйича микрокредит ташкилоти мижозлари ва ходимларидан қабул қилинган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларига тегишли ишлов бериш.


2. Келиб тушган барча ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича амалга оширилган операциялар қонунийлиги ҳамда улар кредитлаш ва ҳисоб-китоб қилиш қоидаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан текшириш.

Товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш учун ёзилган тўлов ҳужжатларида, товар-транспорт ҳужжатларининг ёки улар ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларнинг номерлари ҳамда улардаги суммалар кўрсатилганлиги текширилади;

Микрокредитлар бериш ва шахсий ссуда ҳисобварақларини тартибга солиш билан боғлиқ ҳужжатларда микрокредит раҳбари ёки у ваколат берган шахснинг ижозат имзолари борлиги текширилади.


3. Тўлов ҳужжатларида ва уларга илова қилинган товар-транспорт ҳужжатлари ёхуд уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги ҳамда бу ҳужжатлар белгиланган шаклдаги бланкларда тузилганини, уларнинг кўзда тутилган барча реквизитлари тўғри тўлдирилганлигини текшириш;

рақам ва сўз билан ёзилган суммаларда тузатиш ва қўшимча рақам киритиш аломатлари йўқлиги, қўшимча рақам ёзилмаслиги учун тўлов ҳужжатларида бўш ўринларга чизиқ тортилганлиги;

ҳужжатнинг қўшимча нусхаларининг биринчи нусхасига мос келиши, ҳужжатда белгиланган тартибда имзолар ва муҳр изи (муҳр изига бўлган талаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди) борлиги, уларнинг олдиндан берилган намуналарга мослиги;

чиқим ордерида олувчининг паспортини кўрсатгани тўғрисидаги ёзувнинг тўғрилиги, пул ва бошқа қимматликлар олингани тўғрисида эгаси кўрсатилган чеклардаги чиқим касса ордерларидаги ва бошқа ҳужжатлардаги тилхатнинг мавжудлиги ҳамда бу ёзилган тилхатларнинг ҳақиқийлиги.


4. Маълум бир операцияларни бошлаб берган бухгалтериянинг бошқа ходимлари имзоларини, зарур бўлган ҳолларда тегишли назоратчи ходимларнинг улардан келаётган ҳужжатлардаги имзоларини олдиндан белгиланган намуналарга солиштириш ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш. Бухгалтериянинг бошқа ходимларидан келиб тушган ҳужжатларнинг шакллари бажарилаётган операциялар турига мос келишини текшириш.


5. Кассадан келган кирим ҳужжатларидаги кассирлар имзоларини намуналарга қараб текшириш.


6. Мижозларга ўрнатилган тартибда берилган нақд пулларини тегишли варақчаларда қайд этиш.


7. Ижро учун қабул қилинган ва ижрочининг ўзи тузган ҳужжатларни имзолаш.


8. "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари варақчаларини юритиш.


9. Кўрсатиладиган микромолиялаш хизматлари учун, шунингдек ҳужжатлар ҳақини тўлаш ёки қарзларни қайтариш муддатлари кечиккани учун пенялар ҳамда фоизлар суммаларини ҳисоблаш.


10. Шахсий ҳисобварақлардаги ёзувлар тўғрилигини текшириш. Шахсий ҳисобварақлардаги ёзувлар тўғри акс эттирилгани ҳисобварақ дебети бўйича бу ёзувлар учун асос бўлган асл нусхадаги ҳужжатларга қараб, кредит бўйича эса, келиб тушган ҳужжатларнинг электрон нусхаларига қараб текширилади.


11. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларини йиғиш ва сақлаш ҳамда уларни жорий архивга ўз вақтида топшириш.


12. Бажарилган операциялар бўйича белгиланган ҳисоботларни тузиш.


13. Мижозлар ва бошқа микрокредит ташкилотлари ва банкларнинг бажараётган операциялари ҳамда мазкур микрокредит ташкилотида хизмат кўрсатилаётган мижозларга доир хатлари ва рекламацияларини ижро этиш.


14. Ҳужжатлар айланиш жадвалига ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш жадвалига риоя этилиши.






Йўриқномага

3-ИЛОВА



Чиқим касса ордери шакли


(микрокредит ташкилоти номи)

-сон чиқим касса ордери


Сана

ДЕБЕТ

ҳ

КРЕДИТ

ҳ

    10101

(олувчининг Ф.И.О. (юр. шахс номи))

Тўлов мақсади (асос):

Сумма рақамда:

Сумма ёзувда:

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: ______________________________________

(шахсни тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами ва серияси, ким томонидан берилгани ва санаси)


Ордерда кўрсатилган сумма ___________________________________ сўм ______ тийинни

                                                                    (cумма сўз билан қўлда ёзилади)

олдим ______________

                (олувчи имзоси)

Имзолар:

Кассир

  Раҳбар

Бухгалтер





Йўриқномага

4-ИЛОВА


Кирим касса ордери шакли




  

Қ

и

р

қ

и

ш


ч

и

з

и

ғ

и



(микрокредит ташкилот номи)

(микрокредит ташкилоти номи)

-сон кирим касса ордери







- сон кирим касса ордерига

Сана


ДЕБЕТ

(ҳ/в)

10101

К В И Т А Н Ц И Я

         

(топширувчининг Ф.И.О. (юридик шахснинг номи))

    


Тўлов тури

Сумма

КРЕДИТ (ҳ/в)

Тўлов тури

Сумма


Асосий қарз





Асосий қарз




Пеня





Фоизлар




Фоизлар





Пеня




Жарималар





Жарималар




Бошқалар





Бошқалар




Жами





Жами



           

Тўлов мақсади (асос):

            

Тўлов мақсади (асос):

Сумма рақамда:

         

Сумма ёзувда:

Сумма рақамда:


          


Сумма ёзувда:


         

           

Имзолар:

"___" ___________ 20___ й.

         


     

Бухгалтер

Мижоз           Кассир           Бухгалтер

Кассир





Йўриқномага

5-ИЛОВА

           


20 йил __________ учун

Бош китоб

Бет рақами

Ҳисобварақ рақами ____________

____________________микрокредит ташкилоти

Ҳисобварақ номи ______________

Сана

Изоҳ

Корреспон денцияланувчи ҳисобварақ

ДЕБЕТ

КРЕДИТ

ҚОЛДИҚ

.

.

31.

Раҳбар

_________________

___________________

(исми-шарифи)

(имзо)

Бош бухгалтер

_________________

___________________

(исми-шарифи)

(имзо)





Йўриқномага

6-ИЛОВА


Пул маблағларини ҳисобга олиш

КИТОБИ


20 йил ___________ учун _______ ҳисобварағи бўйича

Ҳисобот ойи бошига бўлган сальдо _____________________

Т/р

Сана

Операция мазмуни

Ҳисобварақлар кредитидан ҳисобварақлар дебетига

Ҳисобварақлар дебетидан

ҳисобварақлар кредитига

N

N

N

N

N

Жами

N

N

N

N

Жами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

12

14

Ҳисобот ойи охирига бўлган сальдо __________________________

Раҳбар

___________________

___________________


(исми-шарифи)

(имзо)

Бош бухгалтер

___________________

___________________

(исми-шарифи)

(имзо)




Йўриқномага

7-ИЛОВА


Берилган микрокредит, микролизинг,

микроқарз ва бошқа микромолиялаш

операцияларни ҳисобга олиш

КИТОБИ


20___ йил ________ойи учун ____________________ ҳисобварақ бўйича

Т/р


Қарздорнинг Ф.И.О.

(Юридик шахснинг

номи)


Ҳисобот

даври бошига

ҳисобварақ

қолдиғи


Шартнома

рақами

ва санаси


Ҳисобварақ

кредитидан

ҳисобварақлар

дебетига


Ҳисобварақ

дебетидан

ҳисобварақлар

кредитига


Ҳисобот

даври

охирига

ҳисобварақ

қолдиғи


N


N

N

жами

N

N

жами

1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12


       

         












         

         












        

          











      



      



Раҳбар

__________________________________

___________________

       

(Ф.И.О.)

(имзо)

       



Бош бухгалтер

__________________________________

___________________

     

(Ф.И.О.)

(имзо)

     



          




Йўриқномага

8-ИЛОВА


Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш

КИТОБИ


20 йил _____________ учун ҳисобдор шахслар билан

ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш китоби

_______________ ҳисобварақ бўйича

Т/р

Ҳисобдор шахснинг исми-шарифи

______ га бўлган қарз қолдиғи

Ҳисобот учун берилди

(_____ ҳисобварағи дебетидан _____ ҳисобварақлари кредитига)

Сарфланган

(_____ ҳисобварағи кредитидан _____ ҳисобварақлари дебетига)

__________ га бўлган қарз қолдиғи

N

N

N

N

Жами

N

N

N

Жами


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Раҳбар

___________________

___________________

(исми-шарифи)

(имзо)

Бош бухгалтер

___________________

___________________

(исми-шарифи)

(имзо)




Йўриқномага

9-ИЛОВА


Камбаҳоли ва тез эскирувчи буюмларни ҳисобга олиш

КИТОБИ


20 йил ________ учун _________ ҳисобварағи бўйича

Т/р

Камба-

ҳоли ва тез

эскирувчи

буюмлар

номи


Ўлчов

бирлиги


Баҳоси

(ҳақи-

қатдаги

таннар-

хи)


Ҳисобот

даври

бошига

бўлган

қолдиқ


____ ҳисобварағи дебети

бўйича ҳисобварақлар

кредитига келиб тушди

ва акс эттирилди


Сарфланган ва

ҳисобварақлар

дебетига киритилган


Ҳисобот

даври

охирига

бўлган

қолдиқ


N _____


N ___


N____


N___






миқ-

дори

сум-маси

миқ-

дори

сум-маси

миқ-

дори

сум-маси

миқ-

дори

сум-маси

миқ-

дори

сум-маси

миқ-

дори

сум-маси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

Раҳбар

___________________

___________________


(исми-шарифи)

(имзо)

Бош бухгалтер

___________________

___________________

(исми-шарифи)

(имзо)




Йўриқномага

10-ИЛОВА


Меҳнатга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш

КИТОБИ


20 йил _________ учун меҳнатга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш китоби

Т/р

Исми-

шарифи


Лаво-

зими


Ҳисобот

даври

бошига

бўлган

қарз қол-

диғи (иш

ҳақининг

депонент-

лашти-

рилиши)


_______ ҳисобварағи

кредити

бўйича

оборот

ҳисобварақ-

лар дебетига

(ҳисоблаб

ёзилган)


_______

ҳисобварағи

дебети бўйича

оборот ҳисоб-

варақлар

кредитига

(ушлаб

қолинган)


Бе-

риш

учун


Ҳисобот

даврида

берилган


Ҳисобот

даври

охирига

қарз қол-

диғи (депо-

нентлаш-

тирилган

иш ҳақи)


Ажрат-

малар ва

мажбу-

рий ба-

даллар


N

N

N

N

N

N

Кор.

ҳисоб.

в

сум-

маси


Раҳбар

___________________

___________________

(исми- шарифи)

(имзо)

Бош бухгалтер

___________________

___________________

(исми-шарифи)

(имзо)




Йўриқномага

11-ИЛОВА


Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш

КИТОБИ


20___ йил _________ ойи учун ҳисобот даври

харажатларини ҳисобга олиш китоби

       

Т/р

Ҳисобварақ номи


Харажатларни ҳисобга олиш

ҳисобварағи дебетидан

ҳисобварақлар кредитига


Харажатлар ҳисобварағи

кредитидан ҳисобварақлар

дебетига


Харажатлар

қолдиғи


N


N

N

жами

N

N

N

жами

ой бошига


ой охирига



      

       












        

        












          

         











         



          



Раҳбар

__________________________________

___________________

      

(Ф.И.О.)

(имзо)

          



Бош бухгалтер

__________________________________

___________________

        

(Ф.И.О.)

(имзо)

        

  


         




Йўриқномага

12-ИЛОВА


Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш

КИТОБИ


20 йил _________________ учун

Т/р

Асосий воситалар ва номоддий активлар тури

Қисқача тавсиф

Фойдали хизмат муддати

Ҳисобот даври бошига бўлган қолдиқ


сони

қиймати

шу жумладан,

қайта баҳолаш

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

Давоми

Асосий воситалар ва номоддий активлар ҳаракатланиши

Ҳисобот даври охирига бўлган қолдиқ

Дебет (кирим)

Кредит (чиқиб кетишлар)

Чиқиб кетиш сабаби

сони

қиймати

шу жумладан, қайта баҳолаш суммаси

сони

Бошланғич қиймати

Қийматнинг ўзгартирилиши

сони

Тўпланган эскиришнинг ҳисобдан чиқарилиши

Баланс қийматининг ҳисобдан чиқарилиши

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

Раҳбар

___________________

___________________


(исми-шарифи)

(имзо)

Бош бухгалтер

___________________

___________________

(исми-шарифи)

(имзо)




Йўриқномага

13-ИЛОВА



_____________________ микрокредит ташкилоти                   Бет рақами ____


Нақд пул кирими бўйича касса китоби


Ой ____________ Йил _________

         

Сана


Ҳисобварақ рақами


Касса ҳужжати

рақами


Сумма


Шартнома


рақами


санаси


        

       






      

        






        

         






        

          






         

         






         

         






         

       






        

       






       





Йўриқномага

14-ИЛОВА



_____________________ микрокредит ташкилоти                   Бет рақами ____


Нақд пул чиқими бўйича касса китоби


Ой ____________ Йил _________

        

Сана


Ҳисобварақ рақами


Касса ҳужжати

рақами


Ҳужжат (қайднома

ва бошқалар) рақами


Сумма


Шартнома


рақами


санаси


      

     







       

       







        

         







       

        







        

        







         

        







          

         







        

       







         

       











Йўриқномага

16-ИЛОВА

а



Микрокредит ташкилоти

а

КРЕДИТ ВАРАҚЧАСИ



Қарздор рақами


Ссуда ҳисобварақ рақами

Таъминотури:

Исми


Мулк


Кўчмас мулк

Паспорт рақами

Кафолат

Таъминланмаган

Туғилган санаси

Бошқалар

Телефон рақами





Карздор/Аъзо имзоси

Бош бухгалтер имзоси


Раҳбар имзоси

Кафиллар:

Исми


Манзил

Телефон рақами

Аҳоли пункти

Кафил рақами

Сектор


Исми


Манзил

Кредит мақсади

Телефон рақами

Аҳоли пункти

Кафил рақами

Сектор

Қарз мажбуриятини рўйхатга олиш

Қўшма/гуруҳий кредитлаш

Кредитлар бўйича бошқа аъзоларга кафолатлар

Қарз

мажбу-

рият-

лари рақами

Тасдиқ-

ланган

кредит санаси

Сумма

Тўлов

муддати

Тўлов сум-

маси

Йиллик фоиз ставкаси

Тўлиқ ундириш санаси

Қарздор рақами

Исми

Бошқа таъминот тури

Сана

Қарздор исми

Қарз мажбу-

риятлари рақами

Сумма

Тўлов санаси































Олиниши лозим бўлган ссудалар

Берилган сумма

Тўланган сумма

Қолдик

Олинган фоизлар

Олинган устама

Муддати ўтган

тўлов

учун пеня

Тўлов санаси фоизда

Тўлов рақами

Муддати ўтишини назорат қилиш

Қўшимча ахборотлар

Сана

Эслатма

ДЕБЕТ

КРЕДИТ

КРЕДИТ

КРЕДИТ

КРЕДИТ

Кредитларни сўндириш устунига мувофиқ қолдиқ

Сана




Йўриқномага

17-ИЛОВА


Бет рақами ______

КАССА КИТОБИ

__________________ микрокредит ташкилоти



Сана ______________________

Кирим


Микрокредит


Микроқарз


Микролизинг

Тўловларнинг муддати ўтганлиги учун тўлов

Фоизлар

Устамалар


Бошқа тушумлар: (ўтказиш)


Жами нақд тушум: (A)

Чиқим:


Микрокредит

Микроқарз

Бошқа чиқимлар (ўтказиш)

Жами нақд чиқим (В)

  



Кўпайиш (камайиш) нақд пулда (A) - (B)

МИНУС: Нақд пул камайиши

ПЛЮС: Нақд пул кўпайиши

Нақд пулда соф кўпайиш (камайиш)

  


ПЛЮС: Кун бошига қолдиқ

  


Кун охирига қолдиқ*



Ўрнатилган касса лимити қолдиғи

  


*) Кассир томонидан тақдим этилган суммага тенг бўлиши лозим


Тайёрлади

Сана:

Текширди

Сана:




Йўриқномага

18-ИЛОВА



Асосий воситалар инвентар варақчаси шакли

____________________ микрокредит ташкилоти

N________

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ИНВЕНТАР ВАРАҚЧАСИ

Ҳисобварақ рақами:________________________

Суб-ҳисобварақ рақами:____________________

Эскиришни ҳисоблаш усуллари: ______________

Активлар рўйхати: __________________

Тугатиш баҳоси: ___________________

___________________________________

Фойдали хизмат муддати: ___________________

Активлар рақами: ____________________

Инвентаризация санаси: _______________

Олинган сана: _______________________

Сотиб олиш қиймати **: ____________________

Активлар жойлаштирилиши: _________

Тасдиқланган сана: ______________________

Сотилган сана: ______________________

Сотилган сана: _________________________

Чиқиб кетган сана: __________________

Тасдиқланган сана: ______________________

Чиқиб кетиш услуби ________________

Сана

Таъриф

Дебет

Кредит

Баланс

**) Барча солиқлар ҳисобга олинган ҳолда, транспортировка ва ўрнатиш бўйича харажатлар





Йўриқномага

19-ИЛОВА


Ишончнома


Ишончнома N__________


Берилган сана 20______ йил "____"_________________________________

Ишончнома 20______ йил "____" _________ гача ҳақиқий ҳисобланади.


________________________________________________________________

Микрокредит ташкилоти номи ва унинг манзили


Ишончнома берилган шахс _______________________________________

Лавозими ва Ф.И.Ш.


Паспорт серияси ________________ N ___________________

Ким томонидан берилган ________________________________________

Берилган сана __________________ йил "___" _______________________


____________________________________________________________ дан

етказиб берувчи номи


________________________________________________________________

ҳужжат номи, рақами ва санаси


бўйича моддий бойликларни олиш учун.



Орқа томони


Олинадиган моддий бойликлар рўйхати

N

Моддий бойликлар номи


Ўлчов бирлиги


Сони (ёзув билан)


1


2


3


4


Ишончномани олган шахснинг имзосини _________ тасдиқлаймиз.

                                               _________ ___________________________

                                                                   имзо                            Ф.И.Ш.

                                                _________ ___________________________

                                                                   имзо                            Ф.И.Ш.





Йўриқномага

20-ИЛОВА



Шахсий ҳисобварақларни рақамлаш тартиби тўғрисида

КЎРСАТМАЛАР


1. Микрокредит ташкилотларида очиладиган шахсий ҳисобварақлар ички ҳисобварақлар бўлиб, улар мижозларга ажратиладиган микрокредит, микроқарз, микролизинг ва бошқа микромолия хизматлари бўйича маблағлар ҳисобини юритиш учун ҳамда микрокредит ташкилотларининг ички хўжалик операциялари ҳисобварақларига бўлинади.

Бунда микрокредит ташкилотида юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорга ҳисобварақлар, шунингдек микрокредит ташкилотининг ички фаолияти бўйича ҳисобварақлар уларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича Банк депозиторларининг миллий ахборот базасида берилган хос рақами билан, жисмоний шахсларга ҳисобварақлар "99ХХХХХХ" тартибида ҳар бир жисмоний шахс учун алоҳида ихтиёрий шакллантирилган хос рақам билан очилади.

2. Микрокредит ташкилотининг ички хўжалик ҳисобварақларига ички фаолияти ҳисобини юритиш учун очиладиган ҳисобварақлар киради. Хусусан, асосий воситалар ҳисобини юритиш ҳисобварақлари, даромад ва харажатлар ҳисобварақлари, касса ҳисобварақлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу ҳисобварақлар Микрокредит ташкилоти томонидан мустақил равишда очилади. Бунда микрокредит ташкилотининг ички фаолиятидаги барча операциялар тўлиқ акс эттирилиши кераклиги ҳисобга олинади.

Шахсий ҳисобварақлар номерлари 20 разряддан иборат бўлади.

Микрокредит ташкилотининг ички шахсий ҳисобварағи тузилиши қуйидаги кўрсаткичлардан иборатдир:

ССССС VVV

NNN                              бунда:

ССССС - Бош китобнинг баланс ҳисобварағи;

VVV - Валюта коди;

NNN - Фақат шу баланс ҳисобварағи бўйича микрокредит ташкилотида қайд этилган шахсий ҳисобварақ тартиб рақами.

Бош китобнинг баланс ҳисобварағи рақами ҳисобварақлар режасига мувофиқ аниқланади, валюта коди "Жаҳон мамлакатлари ва валюталар таснифлагичи"га асосан белгиланади, назорат калитини микрокредит ташкилотлар ўзи ҳисоблаб чиқаради.

Битта баланс ҳисобварағида шахсий ҳисобварақнинг тартиб рақами (микрокредит ташкилотининг ички ҳисобварақлари учун) доимо "001" дан "999" гача бўлган тартиб рақамларидан бошланади (1-жадвалга қаранг).

3. Мижозлар ҳисобварақларига микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга ажратиладиган микрокредит, микроқарз, микролизинг ва бошқа микромолия хизматлари бўйича маблағлар ҳисобини юритиш учун очиладиган ҳисобварақлар киради.

Мижозлар шахсий ҳисобварақларининг номерлари уларда ҳисобга олинадиган маблағлар ва қимматликларнинг характерига қараб 20 разряд (рақам)дан иборат бўлади.

Мижозлар шахсий ҳисобварағининг структураси қуйидаги кўрсаткичлардан таркиб топади:

ССССС VVV

  

  

  

  

  

  

  

  

NNN                        бунда:

ССССС - Бош китобнинг баланс ҳисобварағи;

VVV - Валюта коди;

NNN - Шу баланс ҳисобварағи бўйича шахсий ҳисобварақнинг тартиб рақами.


Шахсий ҳисобварақнинг тартиб рақами доимо "001" дан "999" гача бўлган тартиб рақами билан белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 41-42-сон, 426-модда.






























































Время: 0.2162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск