Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги Низом (ЎзР АВ 20.10.2007 й. 1729-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ 10.09.2007 й. 83-сон, ЎзР ИВ 28-сон ва ЎзР ДСҚ 2007-51-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 20 октябрда 1729-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 10 сентябрдаги

83, 28, 2007-51-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Дон нархлари ўртасидаги фарқни

тартибга солиш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 31 декабрдаги "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича ҳисоб-китоблар учун Фонд ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-2165-сон Фармонига мувофиқ дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солишни белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат эҳтиёжлари учун дон харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда сотиш фаолиятини амалга оширувчи, "Ўздонмаҳсулот" таркибига кирувчи барча хўжалик юритувчи субъектларга, жумладан дон қабул қилиш корхоналари, элеваторлар, тегирмонлар, ёрма, омихта ем ва уруғни қайта ишлаш корхоналари ва бошқа дон маҳсулотлари корхоналари (кейинги ўринларда - корхоналар)га татбиқ этилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган ҳолда дон экинларининг прейскурант харид нархини белгилайди ва тасдиқлайди;

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан биргаликда дон экинларининг ўртача харид нархидан ва қайта ишлаш корхоналарининг харажатларидан келиб чиқиб дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг эркин улгуржи-сотиш нархини ва давлат ресурсидаги уннинг улгуржи-сотиш ҳамда ундан пишириладиган қолипли нон чакана нархининг чегараланган даражасини белгилайди.


2-1. Доннинг улгуржи-сотиш нархини белгилашда доннинг улгуржи-сотиш нархига қўлланиладиган устама ва донни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан дон қабул қилиш корхоналаригача ва дон қабул қилиш корхоналаридан донни қайта ишлаш корхоналаригача транспортда ташиш харажатлари, дон тайёрлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар учун ажратилган кредит фоизлари ҳисобга олинмайди ва ушбу харажатлар кейинчалик дон таннархи таркибида донни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар таннархига киритилади.

3. Дон ва дон маҳсулотлари қолдиғи ва ҳаракати, шунингдек моддий жавобгар шахслар фаолияти устидан ишончли назоратни ўрнатиш мақсадида, корхона уларнинг қийматини улгуржи-сотиш нархида ҳисобга олиб боради.



II. НАРХЛАР ЎРТАСИДАГИ ФАРҚЛАРДАН

МАБЛАҒЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. Давлат эҳтиёжлари учун дон сотиб олишда доннинг харид ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасида ижобий ёки салбий фарқ юзага келади.

5. Дон нархлари ўртасидаги фарқ (ижобий ёки салбий) дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг улгуржи-сотиш нархларини қайта кўриб чиқилиши натижасида, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибига кирувчи барча корхоналардаги ҳақиқий қолдиқларининг қайта баҳоланиши ҳисобига ҳам юзага келади.


6. Дон маҳсулотлари корхоналарида доннинг харид ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасидаги ҳамда дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг аввал амалда белгиланган ва янги киритилаётган улгуржи-сотиш нархлари бўйича қайта баҳолашдан юзага келган ижобий фарқлар суммаси (кейинги ўринларда - ижобий фарқ ва қайта баҳолаш маблағлари) мутаносиб равишда 1810 "Доннинг республика ичидаги улгуржи-сотиш ва харид нархлари ўртасидаги ижобий (салбий) фарқлар" ва 1820 "Республика ичида улгуржи-сотиш нархларининг ўзгариши муносабати билан дон нархини ошириш (камайтириш)" баланс ҳисобварақларида ҳисобга олиб борилади.

7. Ижобий фарқ ва қайта баҳолаш суммалари корхонанинг даромади ҳисобланмайди ва дон маҳсулотлари корхоналари ушбу маблағни 23208 махсус ҳисоб рақамидан дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни сотилиш ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига, кейинчалик 2 банк кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига кўчириши учун ўтказиб беради.

8. Дон маҳсулотлари корхоналарида сақланаётган давлат захирасидаги дон янги қўлланиладиган улгуржи-сотиш нархи даражасида қайта баҳоланади ва қайта баҳолаш ҳисобига вужудга келган сумма Давлат бюджети маблағи сифатида ҳисобга олинади ҳамда давлат захирасидаги донни сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун фойдаланилади.


9. Доннинг харид нархи улгуржи-сотиш нархидан юқори бўлган ҳамда дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг қолдиқлари улгуржи-сотиш нархларни ўзгариши ҳисобига арзонлаштирилган ҳолатларда салбий фарқ юзага келади ва бу фарқ кейинчалик қайд қилинган маҳсулотларни сотилиш ҳажмига мутаносиб равишда корхоналарнинг 1810 "Доннинг республика ичидаги улгуржи-сотиш ва харид нархлари ўртасидаги ижобий (салбий) фарқлар" ва 1820 "Республика ичида улгуржи-сотиш нархларининг ўзгариши муносабати билан дон нархини ошириш (камайтириш)" баланс ҳисобварақларида мос равишда ҳисобга олиб борилган ижобий фарқ ва қайта баҳолаш маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.



III. НАРХЛАР ЎРТАСИДАГИ ФАРҚЛАРДАН

МАБЛАҒЛАРНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари белгиланган тартибда:

харид ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасида ижобий фарқни ҳамда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинган дон, қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар қолдиқларини қайта баҳолаш ҳисобига улар қийматининг ошиши натижасида юзага келадиган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ жамланиши ҳамда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига ўтказиб берилиши ва кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига ўтказилиши;

доннинг харид нархи улгуржи-сотиш нархидан юқори бўлганда ҳамда дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг қолдиқлари улгуржи-сотиш нархларни ўзгариши ҳисобига арзонлаштирилганда юзага келадиган салбий фарқни ҳисобга олишни тўғрилиги устидан текширишларни амалга оширади.


11. Харид ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасида ижобий (салбий) фарқ ҳамда давлат эҳтиёжи учун харид қилинган дон, қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар қолдиқларини қайта баҳолаш ҳисобига улар қийматининг ошиши (камайиши) натижасида юзага келадиган маблағлар бўйича маълумотларнинг объективлиги ва ҳаққонийлигига дон корхоналарининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари жавобгар бўладилар.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


12. Ушбу Низом "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 434-модда.











































Время: 0.1368
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск