Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви Қоидалари (АВ томонидан 22.10.2007 й. 1732-сон билан рўйхатга олинган 05.09.2007 й. ДБҚ 01-02/12-27-сон, ТИАИСВ ЭГ-01/10-3960-сон, ИВ 33-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 22 октябрда 1732-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестиция ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2007 йил 5 сентябрдаги

01-02/12-27, ЭГ-01/10-3960,

33-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон

қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни

бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси

божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган

товарларнинг божхона расмийлаштируви

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида" 2006 йил 30 августдаги ПҚ-457-сон, "Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида" 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтегаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимга мувофиқ, кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:


МТБ - 2006 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтегаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим, илова ҳамда ўзгартишлар ва қўшимчаларни ичига олган ҳолда;


Сармоядор - "Ўзбекнефтегаз" МХК, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) компанияларини, уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийларини бирга англатади;

Компания-Иштирокчи - матн мазмунидан келиб чиқиб, "Ўзбекнефтегаз" МХК, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) компанияларини ва/ёки уларнинг тегишли ҳуқуқий ворислари ҳамда йўл қўйиладиган цессионарийларини англатади;

Оператор - МТБда назарда тутилган нефть-газ операцияларини бажаришни ташкил қилиш учун "Арал СИ Оперейтинг Компани" МЧЖ ҚК номи билан Сармоядорлар топшириғи бўйича таъсис этилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган юридик шахс. Оператор МТБга мувофиқ кўзда тутилган божхона имтиёзлари ва преференцияларидан фойдаланади;


Ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги;


Нефть-газ операциялари - геологик қидирув ишларини олиб бориш, лойиҳалаштириш, товарлар, хизматлар ва ишларни ҳарид қилиш, ишлаб чиқариш конларни қазиш ва жойлаштириш, қазиб олиш, ишлатиш, қўзғатиш, дам бериб ҳайдаш, йиғиш, барқарорлаштириш, тозалаш (табиий газни тайёрлашни қўшган ҳолда), қазиб чиқариш (шу жумладан, товар ҳолидаги олтингугуртни олиш) ва шартнома майдонида қазиб олинган углеводород ва олтингугуртни сақлаш, ортиш, юклаб жўнатиш, қайта ишлаш ва етказиладиган пунктга етказиб бериш ҳамда шартнома майдони билан боғлиқ тугатиш ва консервация қилиш операциялари бўйича барча фаолиятни, шунингдек йиллик иш дастурини бажаришни таъминлайдиган бошқа фаолиятни англатади;


Нефть-газ маҳсулоти - Нефть-газ операциялари ўтказиш мобайнида топилган, қазиб олинган, тайёрланган, қайта ишланган ва/ёки сақлаб қўйилган ҳамда тегишли етказиладиган пунктгача етказиб берилган нефть, табиий газ, конденсат, бошқа углеводородли маҳсулотларни, шунингдек бошқа қўшимча моддаларни англатади;


Пудратчи - Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор билан Нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида фуқаровий-ҳуқуқий битим тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу тушунча, Пудратчи ёки унинг ёрдамчи пудратчилари билан Нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тўғрисида битимлар тузилган ёрдамчи пудратчиларни ҳам ўз ичига олади;


ҲББ - Компания-Иштирокчи, Оператор, Пудратчи томонидан олиб кириладиган (олиб кетадиган) товарларни божхона назоратини ёки божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий божхона бошқармаси;


товарлар - МТБ доирасидаги Нефть-газ операцияларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиладиган ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан, сарфланадиган ва қайтариладиган товарлар;


сарфланадиган товарлар - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди, эркин муомалага чиқариш божхона режимига олиб кириладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, ЁММ (ёқилғи-мойлаш материаллари), транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, шунингдек МТБ бўйича ишларни олиб бориш жараёнида ишлатиладиган техник-материал ресурслар, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;


қайтариладиган товарлар - кейинчалик Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига вақтинчалик олиб кириш божхона режими остида олиб ўтилаётган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;


божхона юк декларацияси (БЮД) - қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ва юридик аҳамиятга эга ҳужжат.

3. Компания-Иштирокчи, Оператор ва Пудратчилар томонидан олиб кирилаётган товарларнинг, шунингдек олиб чиқилаётган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви МТБнинг 20-моддасига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб, божлар, солиқ ва йиғимлар (божхона расмийлаштируви учун олинадиган йиғимдан ташқари) ундирилмаган ҳолда амалга оширилади:

а) Компания-Иштирокчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб кириладиган/олиб чиқиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ Компания-Иштирокчига берилган Компания-Иштирокчининг кодига асосан юритилади;

б) Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб кириладиган/олиб чиқиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ Операторга берилган Операторнинг КТУТ кодига асосан юритилади;

в) Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Пудратчига берилган кодга асосан юритилади.


4. Берилган имтиёзларнинг ҳисобини олиб бориш учун БЮД божхона тўловлари ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига Оператор томонидан олиб кирилаётган товарларга, шунингдек олиб чиқиладиган қайтариладиган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Сармоядор ва/ёки Оператор жавобгар бўлади.


6. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Пудратчи томонидан олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган шартномалар шартларига мувофиқ, Пудратчи жавобгар бўлади.


7. Олиб кирилиши ваколатли органларнинг рухсатини олишни талаб қиладиган товарлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва МТБда белгиланган тартиб ва шартларда олиб кирилади.


8. Оператор Нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., N 11, 124-модда) ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга (2004 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1318 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.


9. Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида харид қилинадиган ва ушбу ҳудуддан ташқарига олиб чиқилмасдан фойдаланиш учун мўлжалланган товарлар учун божхона расмийлаштируви амалга оширилмайди.


10. Қайтариладиган товарлар олиб кириш мақсадидан келиб чиқиб, Компания-Иштирокчи, Оператор ёки Пудратчи томонидан баён қилинган ва божхона органлари томонидан ўрнатилган муддатга вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилади ва божхона юк декларацияси қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тўлдирилади:

а) 24-устунининг чап кичик бўлимида "79" битим коди кўрсатилади;

б) 44-устунининг 3-бандида МТБнинг рақами ва санаси, шунингдек Сармоядор ва/ёки Операторнинг ўтказиладиган товарларга тегишли хати кўрсатилади. Товарлар Оператор томонидан тузилган шартномалар бўйича ўтказилган тақдирда, унинг рақами ва санаси ҳам кўрсатилади.


11. Қайтариладиган товарларнинг вақтинча олиб кириш режимида божхона расмийлаштируви ва божхона назорати тегишли ҲББ томонидан амалга оширилади.


12. Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчи вақтинчалик олиб кириш охирги муддати тугагунига қадар қайтариладиган товарларни қуйидаги усуллар орқали тасарруф этиши керак:

а) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан реэкспорт режимида олиб чиқиши;

б) белгиланган вақтинчалик олиб кириш муддати тугашидан камида ўттиз (30) кун олдин тегишли ҲББга ёзма мурожаатнома асосида уларни вақтинчалик олиб кириш муддатларини узайтириши;

в) қонун ҳужжатлари ва МТБда белгиланган тартибда эркин муомалага чиқариш режимига ёки бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши.


13. Қайтариладиган товарларни вақтинча олиб кириш муддатини божхона юк декларациясида дастлаб кўрсатилган муддатдан ортиқ муддатга узайтириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

14. Қайтариб олиб чиқиладиган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви ушбу қайтариладиган товарларни баён қилинган вақтинча олиб кириш режимига мувофиқ назоратга қўйган тегишли ҲББ томонидан амалга оширилади.


15. Сарфланадиган товарлар БЮД тўлдирган ҳолда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб жойлаштирилади:

а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

б) 44-устунининг 3-бандида МТБнинг рақами ва санаси, шунингдек Сармоядор ва/ёки Операторнинг ўтказилаётган товарларга тегишли хати кўрсатилади. Товарлар Оператор томонидан тузилган шартномалар бўйича ўтказиладиган тақдирда унинг рақами ва санаси ҳам кўрсатилади;

в) "С" устуни товарлар Оператор томонидан тузилган шартномалар бўйича ўтказилганда тўлдирилади.


16. Компания-Иштирокчи, Оператор ёки Пудратчиларнинг сарфланадиган товарлари божхона омбори режимига жойлаштирилиши мумкин.


17. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификатланиши мажбурий бўлган сарфланадиган товарларни сертификатлашдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарори ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификацияланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотлар)ни олиб кириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 901, 2000 йил 26 февраль) белгиланган тартибда амалга оширилади.

18. Эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирилган сарфланадиган товарлар, Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчининг аризасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида Божхона реэкспорт режими тўғрисидаги низомнинг (2002 йил 12 май, рўйхат рақами 1134) шартлари ва тартибига амал қилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.


19. Компания-Иштирокчи ва/ёки Операторнинг мажбуриятлари:

а) ҲББга олиб кирилаётган/олиб чиқилаётган товарларни кўрсатиш ва уларни тегишли божхона режимида расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиши;

б) божхона расмийлаштируви учун қонун ҳужжатларида белгиланган йиғимларни тўлаши;

в) қайтариладиган товарлар кейинчалик бошқа шахсларга бериладиган тақдирда, қайтариладиган товарларни эркин муомалага чиқариш режимида расмийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловларни тўлаши;

г) вақтинчалик олиб кириш муддатлари тугаганида қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа божхона режимига қайта расмийлаштириши.


20. Пудратчи ушбу Қоидаларнинг 19-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришга мажбур.


21. Ушбу Қоидаларнинг 19-бандида назарда тутилган мажбуриятлар тузилган шартномалар асосида Компания-Иштирокчи, Оператор ёки Пудратчи томонидан ваколатланган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.


22. Оператор, зарурат туғилганда тегишли ҲББга ёзма мурожаати асосида, Сармоядор топшириғи бўйича ва Ваколатли органнинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига геология жинслари намуналари ва углеводородлар намуналарини ишлов бериш, таҳлил этиш ва ўрганиш мақсадида олиб чиқиши мумкин.


23. Оператор, зарурат туғилганда Сармоядор топшириғи бўйича ва Ваколатли органнинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига лойиҳавий, техник, ҳисобот ҳужжатлари, сейсмик ёзувлар маълумотларининг аслини ва бошқа геологик маълумотларни ишлов бериш, таҳлил этиш ва ўрганиш мақсадида олиб чиқиши мумкин. Оператор олиб чиқиб кетилган кўрсатилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришга мажбур.


24. Сармоядор, Оператор, Пудратчилар, ёрдамчи пудратчилар, маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа шахсларнинг Нефть-газ операцияларини МТБ бўйича бажариш учун жалб қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турар жойига ва юридик манзилига эга бўлмаган ходимлари, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ҳар қандай маиший буюмларни ва бошқа шахсий нарсаларни, шу жумладан мебель, маиший техника, транспорт воситалари ва ҳ. к.ни, МТБнинг 20.3 ва 20.4-моддаларига мувофиқ, ушбу ходимлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун олиб кирилаётганда ҳеч қандай божхона тўловларисиз (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундай буюмларга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ, солиқ солинишига олиб келади.


25. Мулкдор ҳуқуқи Сармоядордан ва/ёки Оператордан Ўзбекистон Республикасига ёки у томонидан ваколатли орган (ташкилот)га ўтганда, Компания-Иштирокчи, Оператор ёки Пудратчи томонидан олиб кириладиган бундай товарлар божхона тўловларидан озод қилинади.


26. Сармоядор (Оператор) ва Пудратчиларнинг чет эллик ходимларига ҳам МТБда белгиланган барча имтиёзлар ва преференциялар жорий этилади.


27. Олиб кирилган товарлардан мақсадга номувофиқ фойдаланилган ҳолда, шу жумладан, улар тасарруфдан чиқарилганда, ҲББ белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган барча божхона тўловларини ундиради.


28. Нефть-газ маҳсулотларини олиб чиқишнинг божхона расмийлаштируви ва назорати шартлари ҳамда қоидалари алоҳида тартибда ёки ушбу Қоидаларга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин ўрнатилади.


29. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Оператор билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 438-модда.













































Время: 0.1487
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск