ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти / Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари /

Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари" (ЎзР АҚ-95) (АВ томонидан 26.10.2007 й. 1733-сон билан рўйхатга олинган Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 20.09.2007 й. 145-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 26 октябрда 1733-сон

билан рўйхатга олинган

Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғининг

2007 йил 20 сентябрдаги

145-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИ


"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

борткузатувчиларининг ишларини

ташкил этиш қоидалари"

(ЎзР АҚ-95)


Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларига гувоҳномалар бериш ва уларни таснифлаш" Авиация қоидалари (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349), ИКАО стандартлари ва тавсиялари: "Борткузатувчиларни хавфсизликни таъминлаш аспектларини инобатга олган ҳолда ўқитиш бўйича қўлланма" (Ўқитиш бўйича қўлланма, DОC 7192-AN/857, Е қисми) ва "Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенциянинг 6-иловаси"га (Ҳаво кемаларидан фойдаланиш, I қисм) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари борткузатувчиларининг ишларини ташкил этишни белгилайди.

Мазкур Қоидалар талаблари Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналари (авиакомпаниялари) борткузатувчилари ҳамда борткузатувчиларнинг ишини ташкил этишга тааллуқли қисмида бошқа мансабдор шахсларга татбиқ этилади.



I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


Атамалар ва тушунчалар


1. Ушбу Қоидалар мақсадларида қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилди:


Авиакомпания (авиакорхона) - мунтазам ҳаво рейсларини амалга оширувчи ёки шу соҳада ўз хизматларини таклиф этувчи ҳар қандай авиатранспорт корхонаси.


Борткузатувчи - хизмат кўрсатувчилар сонига кирувчи, йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эксплуатант ёки ҳаво кемаси командирининг топшириқларини бажарувчи, аммо учувчилар экипажнинг аъзоси ҳисобланмаган экипаж аъзоси.


Борткузатувчи - бригадир - ҳаво кемаси саҳнида борткузатувчилар бригадасининг ишларини ташкил этиш учун экплуатант томонидан тайинланган шахс.


Борткузатувчи - инструктор - борткузатувчилар бригадасининг ишларини тайёрлаш ва назорат қилишни ташкил этиш учун экплуатант томонидан тайинланган шахс.


Ҳаво кемаси - ҳаво билан ўзаро таъсир натижасида атмосфера ушлаб тура оладиган ҳар қандай аппарат, ер сатҳидан акс этган ҳаво билан ўзаро ҳаракат бундан мустасно.


Борткузатувчиларнинг инструкторлар таркиби - борткузатувчи-инструкторлар.


Ҳаво кемаси командири - бутун парвоз давомида ҳаво кемасини бошқариш ва унинг хавфсизлиги учун масъул шахс.


Литер рейси - рейсни амалга оширувчи хизматлар томонидан ҳаво кемасига алоҳида диққат қаратилишини талаб этувчи рейс.


Хавфли юклар - ҳавода ташиш вақтида соғлиққа, хавфсизликка ёки мулкка катта зарар етказиш хавфини туғдирувчи маҳсулотлар ёки моддалар.


Парвоздан кейинги ишлар - ҳаво кемаси двигателлари ўчирилгандан бошлаб эксплуатант томонидан топширилган барча ишларнинг тугатилишигача бўлган даврда бажариладиган ишлар.


Парвоздан кейинги муҳокамалар - эксплуатант топширган вазифаларнинг ҳар бир экипаж аъзоси томонидан бажарилиш сифатини таҳлил қилиш.


Дастлабки тайёрлаш - экипаж аъзоларининг ҳаво кемаси саҳнида эксплуатант топширган вазифаларни бажаришга тайёрлаш ва тайёрлигини текширишнинг асосий тури.


Парвоз олди тайёргарлик - рейсларни бажариш олдидан ҳаво кемаси двигателини ёқишдан олдин эсплуатант топширган вазифаларни бажариш.


Борткузатувчиларни текширувчи - ҳаво кемаси саҳнида борткузатувчиларнинг ишини назорат қилувчи борткузатувчилар таркибидаги раҳбар, инспектор, методист ва инструктор ходим.


Касбий (техник) машғулотлар - эксплуатант топширган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган билимлар ва моҳирлик даражасини ушлаш мақсадида борткузатувчилар билан ўтказиладиган машғулотлар.


Муҳокама - шахсий таркиб билан ўтказиладиган йиғилишлар.


Рейс - парвоз олди тайёргарлик, парвоз вақти ва парвоздан кейинги ишларни ўз ичига оладиган давр.


2. Борткузатувчилар бўлинмасининг тузилиши бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусияти ҳисобга олинган ҳолда авиакорхона (авиакомпания) раҳбари томонидан белгиланади ҳамда Авиакорхона (авикомпания) парвозларини бажариш қўлланмасида (бундан кейин матнда АПБҚ деб юритилади) акс эттирилади.


3. Борткузатувчиларни ишга қабул қилиш (танлаш) тартиби авиакорхона (авиакомпания) раҳбари томонидан белгиланади.


4. Борткузатувчилар ишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналари (авиакомпаниялари) борткузатувчиларининг раҳбар ва инструктор ходимлари томонидан амалга оширилади.


5. Авиакорхоналар (авиакомпаниялар) борткузатувчиларининг раҳбар ва инструктор ходимларининг вазифалари ва ҳуқуқлари мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ белгиланади ҳамда АПБҚда акс эттирилади.

Авиакорхоналар (авиакомпаниялар) борткузатувчиларининг раҳбар ва инструктор ходимларининг жавобгарлиги уларнинг ўз вазифаларини лозим ёки етарли даражада бажармаганлиги ёхуд берилган ҳуқуқларидан фойдаланмаганликлари натижасида намоён бўлади.


6. Борткузатувчилар бўлинмасида ишларнинг ташкил этилиши бўйича бўлинма раҳбари масъул бўлади.


7. Борткузатувчилар ишини ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) раҳбар ходимларни танлаш ва жойлаштиришни;

б) борткузатувчиларни танлаб олиш ва касбий тайёрлашни;

в) борткузатувчиларни мустақил ишга қўйишни;

г) борткузатувчилар бригадаларини тузишни;

д) борткузатувчилар ишини режалаштиришни;

е) борткузатувчиларни олдиндан ва парвоз олдидан тайёрлашни;

ж) борткузатувчилар бригадасида парвозлардан кейинги муҳокамалар ва борткузатувчилар бўлинмасида муҳокамаларни;

з) борткузатувчилар ишини назорат ва таҳлил қилишни;

и) парвоз-услубий ишларни;

к) фаолияти боғлиқ бўлган хизматлар (корхоналар) билан ўзаро ҳаракатларни.


8. Борткузатувчилар ишларининг юқори даражада самарали бажарилишига қуйидагилар орқали эришилади:

а) ИКАО, Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси (ИАТА) томонидан тавсия этиладиган амалиётни ва бошқа авиакорхоналар (авиакомпаниялар) тажрибасини қўллаш асосида борткузатувчиларни ўқитиш ва ишларини ташкил этиш шакллари ва услубларини мукаммаллаштириш;

б) ҳаво кемаларининг янги русумларини ўрганиш;

в) борткузатувчиларнинг малакасини ошириш;

г) авария ҳолатлари бўйича тренажёрлардан, шунингдек хизмат кўрсатишнинг барча турлари бўйича тренажёр синфларидан самарали фойдаланиш;

д) парвозларга сифатли тайёрланиш;

е) авария ҳолатлари юзага келган ҳолларда экипаж аъзолари билан тўғри ва аниқ ҳаракат қилиш;

ж) йўловчиларга ҳаво кемаси саҳнида хизмат кўрсатиш технологиясини аниқ бажариш;

з) борткузатувчиларнинг ишини мунтазам таҳлил қилиб бориш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти савиясини ва парвозда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш даражасини ошириш бўйича профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга ошириш.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

ҲАВО КЕМАЛАРИ БОРТКУЗАТУВЧИЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


§-1. Умумий қоидалар


9. Борткузатувчи хизмат кўрсатувчи ходимлар тоифасига мансуб бўлиб, ҳаво кемаси экипажи таркибига киради ва парвоз топшириғининг биринчи саҳифасига киритилади.


10. Борткузатувчи ҳаво кемаси саҳнида йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлайди ҳамда уларга хизмат кўрсатади.


11. Борткузатувчи "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида низом"га (ЎзР АҚ-67) (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) мувофиқ берилган тиббий хулосага ва "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларига гувоҳномалар бериш ва уларни таснифлаш" Авиация қоидалари (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) талабларига мувофиқ бериладиган белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлиши лозим.


12. Борткузатувчи давлат, рус ва бир ёки бир неча хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган ҳажмда билиши зарур.


13. Борткузатувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг ўзига тегишли бўлган қисмларини, мазкур Қоидаларни, АПБҚни, шунингдек борткузатувчиларнинг фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларни билиши ва аниқ бажариши зарур.


14. Борткузатувчининг меҳнат қилиш ва дам олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги, ИКАО стандартлари ва тавсиялари билан тартибга солинади.


15. Ҳаво кемаси саҳнидаги йўловчиларнинг хавфсизлиги учун жавобгар борткузатувчиларнинг фаолияти уларнинг авиакорхона (авиакомпания) томонидан борткузатувчиларга қўйилувчи мутахассислик талаблари ва стандартларга мувофиқ бўлишини талаб қилади.


16. Фуқаро авиацияси бўлинмаларида борткузатувчилардан самарали фойдаланиш мақсадида раҳбар, инструктор ходимларга ва борткузатувчиларга 4 русумдан кўп бўлмаган ҳаво кемаларида парвоз қилишга рухсат этилади.



§-2. Борткузатувчи номзодларига

қўйиладиган талаблар


17. Борткузатувчи номзоди 18 ёшдан кичик бўлмаган ва амалдаги тиббий хулосага эга бўлиши керак.


18. Борткузатувчи номзодлари соғлиғи бўйича "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида низом"га (ЎзР АҚ-67) (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) талабларига жавоб бериши керак.


III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

ҲАВО КЕМАЛАРИ БОРТКУЗАТУВЧИЛАРИНИ

КАСБИЙ ТАЙЁРЛАШ


§-1. Умумий қоидалар


22. Борткузатувчиларни касбий тайёрлаш ҳаво кемаси саҳнида йўловчиларга оддий ва алоҳида шароитларда хизмат кўрсатиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича тўғри ва ўз вақтида ҳаракат қилиш учун зарур бўлган касбий билимлар ва моҳирлик савиясини эгаллаш, билимларини керакли бўлган даражада ушлаб туриш ва ошириш мақсадида амалга оширилади.


23. Борткузатувчиларни касбий тайёрлаш Фуқаро авиацияси ўқув-машғулотлар марказида Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан тасдиқланган дастур бўйича амалга оширилади.


24. Касбий тайёрлаш тизимида қўлланиладиган ўқитиш дастурлари, ўқув ва услубий қўлланмалар ИКАО, ИАТА тажрибаси бўйича тавсияларни инобатга олган ҳолда Фуқаро авиацияси ўқув марказининг услубий тайёргарликдан ўтган ва тажрибали мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади.


25. Борткузатувчиларнинг касбий тайёргарлиги қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) фуқаро авиацияси ҳаво кемаси борткузатувчисини курс бўйича дастлабки тайёрлаш;

в) бошқа русумдаги ҳаво кемасига қайта ўқитиш;

г) борткузатувчиларнинг раҳбар ва инструктор ходимларини услубий тайёрлаш;

д) борткузатувчи-бригадирларни услубий тайёрлаш;

е) тилга тайёрлаш ва тил бўйича малака ошириш;

ж) касбий (техник) машғулотлар;

з) шахсий электрон-ҳисоблаш машинасида (бундан кейин матнда ШЭҲМ деб юритилади) билимларнинг тест назорати;

и) авария ҳолатлари бўйича тайёрлаш;

к) хавфли юкларни ташишга тайёрлаш;

к-1) малакасини ошириш ва ушлаб туриш;

л) авиация хавфсизлиги бўйича тайёрлаш.


26. Борткузатувчиларни касбий тайёрлаш қуйидагилар орқали амалга оширилади:

а) назарий машғулотлар;

б) техник синфларда, ҳаво кемасида ва махсус тренажёрларда амалий машғулотлар (авария ҳолатлари, йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва хизмат кўрсатиш бўйича касбий фаолият элементларини такрорлаш);

в) стажировкалар, шу жумладан, авиакомпанияда ҳаво кемаси саҳнида бригада таркибида парвозларни бажариш (олинган билимлар ва моҳирликни амалий ишда мустаҳкамлаш).


27. Борткузатувчиларни касбий тайёрлашни ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ўқув жараёнларини ташкил этиш;

б) ўқитиш учун номзодларни танлаш;

в) ўқув базасини тайёрлаш (ўқув-услубий материаллар, аниқ қўлланмалар ва ҳ. к.лар);

г) синфлар ва махсус тренажёрларни тайёрлаш.


28. Фуқаро авиацияси ўқув марказида ўқитиш кундузги шаклда амалга оширилади.


29. Ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш тест назорати ва (ёки) билетлар бўйича ўтказилади.


30. Касбий билимларнинг даражасини баҳолаш мезони "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларига гувоҳномалар бериш ва уларни таснифлаш" Авиация қоидалари (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


31. Фуқаро авиацияси ўқув марказида тайёргарлик курсини ўтган тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.



§-2. Фуқаро авиацияси ҳаво кемаси борткузатувчиси

курси бўйича дастлабки тайёрлаш


32. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари борткузатувчиси гувоҳномасини беришда зарур бўлган талабларга жавоб бериш учун дастлабки тайёрлаш ҳаво кемаси саҳнида йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича касбий билимлар ва моҳирликни ўрганиш ва мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади.


33. Фуқаро авиацияси ҳаво кемалари борткузатувчиси курслари бўйича дастлабки тайёрлаш авиакорхона (авиакомпания)лар йўлланмалари бўйича сертификатланган Фуқаро авиацияси ўқув марказида олиб борилади.


§-4. Борткузатувчиларни ҳаво кемасининг

бошқа русумига қайта тайёрлаш


37. Ҳаво кемасининг бошқа русумга қайта тайёрлаш ҳаво кемасининг янги (бошқа) русумида унинг хусусиятлари инобатга олинган ҳолда борткузатувчининг лавозим вазифаларини бажариш учун зарур бўлган касбий билимлар ва моҳирликни ўрганиш мақсадида бажарилади.


38. Ҳаво кемасининг янги (бошқа) русумига қайта тайёрлаш учун борткузатувчиларни танлаб олиш авиакорхона (авиакомпания) томонидан ишлаб чиқилган раҳбарий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


39. Фуқаро авиацияси ҳаво кемалари борткузатувчиларини ҳаво кемаларининг янги (бошқа) русумига қайта тайёрлаш авиакорхона (авиакомпания) йўлланмалари бўйича Фуқаро авиацияси ўқув марказида олиб борилади.



§-5. Тилга тайёрлаш ва тил бўйича малака ошириш

40. Борткузатувчиларни тилга тайёрлаш ва тил бўйича малакасини ошириш йўловчилар билан чет тилларда муомала қилиш ва уларга халқаро класс бўйича хизмат кўрсатишга ўргатиш мақсадида амалга оширилади.

41. Тилга тайёрлаш ва тил бўйича малака ошириш курслари қуйидагиларни назарда тутади:

а) фуқаро авиациясида қўлланиладиган махсус лексикани ўзлаштириш;

б) сўзлашиш нутқини мукаммаллаштириш.

Фуқаро авиацияси ўқув марказида жорий қилинган қоидаларга мувофиқ давлат ва чет тиллар бўйича билимларни тасдиқлаш учун экстерн услубида имтиҳон топширишга йўл қўйилади.

42. Борткузатувчиларни тилга тайёрлаш ва тил бўйича малакасини ошириш курсларида ўқитиш авиакорхона (авиакомпания)ларнинг йўлланмалари бўйича сертификатланган Фуқаро авиациясининг ўқув марказида олиб борилади.

43. Раҳбарлик, инструкторлик таркиб ва борткузатувчилар тилга тайёрлаш бўйича малака ошириш курсларида уч йилда бир марта ўқийдилар.


44. Олий филологик маълумотга ёки тил бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар беш йилда бир марта тилга тайёрлаш бўйича малака ошириш курсларида ўқийдилар.


45. Мазкур Қоидаларнинг 43-44-бандларида белгиланган муддатларда тилга тайёрлаш бўйича малака ошириш курсларида ўқимаган борткузатувчилар халқаро йўналишларда парвозга қўйилмайдилар.



§-6. Борткузатувчиларнинг касбий

(техник) машғулотлари


46. Борткузатувчиларнинг касбий (техник) машғулотлари борткузатувчиларнинг малакасини керакли даражада ушлаб туриш учун олиб борилади. Борткузатувчиларнинг касбий (техник) машғулотлари борткузатувчиларнинг инструкторлик таркиби томонидан махсус жиҳозланган синфларда олиб борилади.


47. Борткузатувчиларнинг касбий (техник) машғулотлари режа-мавзулари методист томонидан тузилади ва борткузатувчилар бўлинмаси раҳбари томонидан тасдиқланади.


48. Борткузатувчилар касбий (техник) машғулотлари олиб борилишининг ҳисоби касбий (техник) машғулотлар журналида юритилади, бунда қуйидагилар акс эттирилади:

а) машғулотлар ўтказилиш санаси, вақти ва мавзуси;

б) ўқитувчи фамилияси, исми, отасининг исми;

в) борткузатувчиларнинг рўйхати;

г) машғулотларга қатнашганлик тўғрисида белгилар;

д) шахсий топшириқлар ва уларнинг бажарилиши.


49. Ҳар бир борткузатувчи касбий (техник) машғулотлар ўташи шарт. Режали машғулотларга қатнашмаган борткузатувчи касбий (техник) тайёргарлик материалларини мустақил ўрганиб, билимлари синалгандан кейингина парвозларга қўйилади. Билимларни назорат қилиш борткузатувчи-инструктор, методист-инструктор ва бўлинма раҳбари зиммасига юкланади.



§-7. ШЭҲМда борткузатувчилар

билимларининг тест назорати


50. ШЭҲМда борткузатувчилар билимларининг тест назорати гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган билимлар ва моҳирлик савиясини сақлаш, парвоз ишларида 6 ойдан ортиқ муддатга узилиш бўлганда, малака даражасини бериш, тасдиқлаш, ошириш мақсадида Фуқаро авиацияси ўқув марказида ўқитилганда амалга оширилади.


51. Билимларнинг тест назорати авиакорхона (авиакомпания)ларнинг бундай синовлар ўтказиш учун компьютер техникаси билан жиҳозланган ва Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан сертификатланган бўлинмаларида, шунингдек зарур ҳолларда авиакорхона (авиакомпания)лар бўлинмаларининг аризаларига мувофиқ Фуқаро авиацияси ўқув марказида ўтказилиши мумкин.


52. ШЭҲМда билимларнинг тест назоратини ўтказиш, натижаларни расмийлаштириш тартиби авиакорхона (авиакомпания) раҳбари томонидан тасдиқланади.


53. Гувоҳномаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда борткузатувчилар билимларининг назорати икки йилда бир марта ШЭҲМда тест назорати орқали амалга оширилади. Текширилаётган шахснинг билими мазкур Қоидаларнинг 30-бандига мувофиқ беш баллик тизим бўйича баҳоланади.

Гувоҳномаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда ШЭҲМда тест назорати натижасида олинган баҳолар 6 ой мобайнида амал қилади.


54. ШЭҲМда борткузатувчилар билимларининг тест назорати натижалари уларнинг малака даражасини тасдиқлаши ва имтиҳонларда баҳолар қўйилиш вақтида имтиҳон олувчилар (маҳаллий малака комиссияси аъзолари) томонидан инобатга олиниши зарур.



§-8. Борткузатувчиларни авария

ҳолатлари бўйича тайёрлаш


55. Борткузатувчиларни авария ҳолатлари бўйича тайёрлаш борткузатувчиларнинг фаолиятидаги энг муҳим аспект сифатида йўловчиларнинг ҳаво кемаси саҳнида хавфсизлигини таъминлашда керакли даражада билим ва малака савиясини ошириш ва керакли даражада ушлаб туриш мақсадида ўтказилади.


56. Борткузатувчиларни авария ҳолатлари бўйича тайёрлаш бир йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича Фуқаро авиацияси ўқув марказида амалга оширилади.

57. Борткузатувчиларни авария ҳолатлари бўйича тайёрлаш борткузатувчи гувоҳномасини олиши учун зарур бўлган касбий тайёрлашнинг ажралмас қисмидир.

Борткузатувчи гувоҳномасига эга бўлган мутахассислар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, авария ҳолатлари бўйича тайёргарликдан ўтишлари шарт.


58. Мазкур Қоидаларнинг 56-бандида белгиланган муддатларда авария ҳолатлари бўйича тайёрлаш машғулотларидан ўтмаган борткузатувчилар парвозларни бажаришга қўйилмайдилар.



§-9. Борткузатувчиларни ҳаво кемасида хавфли

юкларни ташиш қоидалари бўйича тайёрлаш


59. Борткузатувчиларни ҳаво кемасида хавфли юкларни ташиш қоидалари бўйича тайёрлаш борткузатувчилар фаолиятидаги энг муҳим аспект бўлиб, ҳаво кемаси саҳнида йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича етарли даражада билим ва малака савиясини олиш ва ушлаб туриш мақсадида ўтказилади.


60. Борткузатувчиларни ҳаво кемасида хавфли юкларни ташиш қоидалари бўйича тайёрлаш бир йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича сертификатланган Фуқаро авиацияси ўқув марказида олиб борилади.

61. Ҳаво кемасида хавфли юкларни ташиш қоидалари бўйича тайёрлаш дастуридан ўтган борткузатувчилар белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлади. Ушбу гувоҳнома асосида авиакорхона (авиакомпания) томонидан борткузатувчи гувоҳномасига унинг амал қилиш муддати кўрсатилган, авиакорхона (авиакомпания) раҳбари томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган сертификат-илова расмийлаштирилади.


62. Мазкур Қоидаларнинг 60-бандида белгиланган муддатларда хавфли юкларни ташиш қоидалари бўйича тайёрлаш машғулотларидан ўтмаган борткузатувчилар парвозларни бажаришга қўйилмайдилар.



§-10. Борткузатувчиларнинг малакасини

ошириш ва ушлаб туриш


63. Ҳаво кемаси борткузатувчиларининг малакасини ошириш ва ушлаб туриш уларнинг касбий билимларини мукаммаллаштириш ва амалий моҳирлигини ошириш, бошқарув-раҳбарлик ва инструкторлик таркиб учун эса қўшимча равишда услубий ишлардаги билим даражасини ушлаш ва мукаммаллаштириш мақсадида амалга оширилади.


64. Борткузатувчилар малакасини оширишга қуйидаги йўллар билан эришилади:

а) ҳаво кемасининг бошқа русумига қайта тайёрлаш;

б) малака даражасини ошириш.


65. Борткузатувчиларнинг малакасини ушлаб туриш қуйидаги йўллар билан эришилади:

а) авиакорхона (авиакомпания)ларнинг бўлинмаларида касбий (техник) машғулотлар ўтказиш;

б) билимларни ҳар қандай синашда ШЭҲМ орқали тест назоратини ўтказиш;

в) бригадирлар билан семинар машғулотлар ўтказиш;

г) инструкторлик таркиб билан семинар машғулотлар ўтказиш.



§-11. Борткузатувчиларни аваиация

хавфсизлиги бўйича тайёрлаш


66. Борткузатувчиларни авиация хавфсизлиги бўйича тайёрлаш хавфсизликни таъминлаш ва унинг таъминланишига қандай усуллар билан эришилиши бўйича керакли билимларни олиш ва етарли даражада ушлаб туриш мақсадида ўтказилади.


67. Борткузатувчиларни авиация хавфсизлиги бўйича дастлабки ва мунтазам тайёрлаш бир йилда бир марта Ўзбекистон Републикаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича Фуқаро авиацияси ўқув марказида олиб борилади.


IV. БОРТКУЗАТУВЧИЛАРНИ ҲАВО

КЕМАСИ САҲНИДА ИШЛАШГА ҚЎЙИШ


§-1. Умумий қоидалар


68. Борткузатувчиларни ҳаво кемаси саҳнида ишлашга авиакорхона (авиакомпания) раҳбари томонидан тасдиқланган ишга киришиш дастурига мувофиқ ва қуйидаги амал қилувчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади:

а) малака тўғрисида тегишли белгилар киритилган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемаси борткузатувчисининг гувоҳномаси;

б) авария ҳолатлари ва хавфли юкларни ташиш бўйича сертификатлар;

в) борткузатувчининг тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида тиббий хулосаси;

г) тиббий сертификат (агар зарур бўлса).



§-2. Борткузатувчиларга парвозларда бўлган

танаффуслардан кейин ҳаво кемаси

саҳнида ишлашга рухсат бериш


69. Раҳбарлик, инструкторлик таркибни ва борткузатувчиларни парвозларда бўлган танаффуслардан кейин ҳаво кемаси саҳнида ишлашга уларнинг парвозлардаги танаффуслари давомийлигига қараб белгиланувчи қуйидаги муолажалардан ўтганидан кейин рухсат берилади:

а) 1 ойдан 3 ойгача бўлган танаффусда - дастлабки тайёргарлик ҳажмида билимларни текшириш. Тайёргарлик тегишли журналларда акс эттирилади;

б) 3 ойдан 6 ойгача бўлган танаффусда - касбий (техник) машғулотлар ва дастлабки тайёргарлик ҳажмида (кўрсатилган даврда) билимлар назорат қилинади. Тайёргарлик тегишли журналларда акс эттирилади;

в) 6 ойдан 2 йилгача бўлган танаффусда - касбий (техник) машғулотлар ва дастлабки тайёргарлик ҳажмида (кўрсатилган даврда) билимларни ШЭҲМда синаш, авария ҳолатлари бўйича тайёрлаш, шунингдек стажировка дастурининг камида 50 фоизини ўташ. Стажировка натижалари "Стажировка топшириғи"да расмийлаштирилади. Синов тегишли журналларда ва борткузатувчининг парвоз дафтарчасида акс эттирилади;

г) 2 йилдан 5 йилгача бўлган танаффусда - билимларни ШЭҲМда синаш дастури ҳажмида давлат ва чет тиллар, авиация хавфсизлиги, хавфли юкларни ташиш, авария ҳолатлари бўйича малака ошириш курсларини, шунингдек стажировка дастурининг камида 50 фоиз ҳажмини ўташ. Стажировка натижалари "Стажировка топшириғи"да расмийлаштирилади. Тайёргарлик тегишли журналларда ва борткузатувчининг парвоз дафтарчасида акс эттирилади.


70. Ҳаво кемасининг бирор русумидаги парвозларда танаффуслар бўлганда, агар парвозлар бошқа русумдаги ҳаво кемасида узилмаган бўлса, бу русумдаги ҳаво кемаларда парвоз қилишга рухсат бериш мазкур Қоидаларнинг 66 ва 68-бандларига мувофиқ амалга оширилади.


71. Парвозларда 5 йилдан ортиқ танаффус бўлганда парвозларга рухсатни қайта тиклаш ҳуқуқи йўқолади. Борткузатувчини парвозларни бажаришга тиклаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат Юқори малака комиссияси (ЮМК) томонидан ҳал қилинади.

Ҳаво кемасининг бир русумидаги парвозлардаги танаффуслар 5 йилдан ортиқ бўлганда (агар парвозлар бошқа русумдаги ҳаво кемаларда узилмаган бўлса) ҳаво кемасининг бу русумида парвоз қилишга рухсатни тиклаш мазкур Қоидаларнинг 37-банди талабларига мувофиқ амалга оширилади.



§-3. Борткузатувчиларнинг амалий

ишларини рейс шароитларида текшириш


72. Борткузатувчиларнинг амалий ишларини рейс шароитларида текшириш қуйидагиларга эришиш учун амалга оширилади:

а) ҳаво кемаси саҳнида ишларни мустақил бажаришга рухсат олиш;

б) парвоз қилиш фаолиятида 6 ойдан кўп танаффус бўлганда ҳаво кемаси саҳнида ишларни бажаришга рухсат олиш;

в) борткузатувчиларнинг амалий ишларини мазкур Қоидаларнинг 73-бандида кўрсатилган муддатларда рейс шароитларида текшириш;

г) бир неча русумдаги ҳаво кемаларида парвозларни бажариш. Бунда текшириш тоифа жиҳатдан юқори ёки тенг турдаги ҳаво кемаларида амалга оширилади.


73. Борткузатувчиларнинг амалий ишлари инструктор ва раҳбар ходимлар томонидан қуйидаги муддатларда текширилади:

а) малака даражасидан қатъи назар - мазкур турдаги ҳаво кемасида биринчи йил ишлаш давомида 6 ойда камида бир марта;

б) бир йилдан ортиқ иш стажи бўлганда берилган малака даражасидан қатъи назар - йилига камида бир марта.


74. Гувоҳноманинг муддатини узайтириш учун амалий ишлар текшируви натижалари қуйидаги муддатларда амал қилади:

а) борткузатувчилар учун (малака даражасидан қатъи назар) - 1 йил давомида;

б) борткузатувчилар учун бошқа ҳаво кемаси русумига қайта ўқигандан кейин биринчи йил мустақил иш стажида - 3 ой давомида.



V. БОРТКУЗАТУВЧИЛАР ТЕКШИРУВЧИСИ


75 Борткузатувчилар текширувчиси бўлиб борткузатувчи гувоҳномасига ҳамда инструкторлик ишларини олиб бориш учун рухсатномага эга бўлган авиакомпаниянинг масъул шахси, фуқаро авиацияси ўқув марказларининг борткузатувчилар билан ишлаш бўйича методисти, шунингдек борткузатувчиларнинг раҳбар, инспекторлик ёки инструкторлик таркиби бўлиши мумкин.


76. Рейс шароитларида борткузатувчилар текширувчиси борткузатувчилар бригадаси бошлиғи ҳисобланади ва ҳаво кемаси командирига бўйсунади.


77. Борткузатувчилар текширувчиси борткузатувчилар бригадасининг йўловчиларга хизмат кўрсатиш технологиясининг бажарилишини таъминловчи асосий таркибга қўшимча равишда киритилади.



VI. БОРТКУЗАТУВЧИЛАРНИНГ

РЕЙСНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


§-1. Борткузатувчиларни дастлабки тайёрлаш


78. Борткузатувчиларни дастлабки тайёрлаш бажариладиган рейслар олдидан амалга оширилиши керак. Тайёрлашларнинг барча турлари тегишли журналларда расмийлаштирилади. Дастлабки тайёрлашлар қуйидаги таркибларда олиб борилади:

а) борткузатувчилар гуруҳи билан;

б) борткузатувчилар бригадаси билан;

в) якка тартибда.


79. Дастлабки тайёргарлик қуйидаги шаклда ўтказилади:

а) борткузатувчилар бўлинмаларида машғулотлар;

стажировка дастурини ўташда;

парвозлардаги танаффуслардан кейин;

литер, ўта муҳим парвозларни бажариш учун;

алоҳида хусусиятли тоифадаги кўп сонли йўловчиларни ташиш бўйича махсус рейсларни бажариш учун;

янги йўналиш бўйича биринчи рейс олдидан;

алоҳида буюртма ва чартер рейсларини бажариш учун;

алоҳида мураккаб доимий рейсларни бажариш учун;

б) мунтазам рейсларни бажаришда ҳаво кемасининг учиши олдидан борткузатувчилар бригадасида брифинг.


80. Дастлабки тайёргарликни борткузатувчи-бригадир, зарурат туғилганда эса раҳбарият томонидан тайинланган борткузатувчи-инструктор ўтказади. Дастлабки тайёргарлик борткузатувчиларнинг парвозларни бажаришга тайёрлигини текшириш билан якунланади.



§-2. Борткузатувчиларнинг парвоз олди

тайёргарлиги ва парвоздан кейинги ишлари


81. Борткузатувчиларни парвоз олди тайёргарлиги ва парвоздан кейинги ишлар технологияси ҳаво кемаси русуми ва борткузатувчиларнинг сонини ҳисобга олган ҳолда инструктор ва методист ходимлар томонидан ишлаб чиқилади, борткузатувчиларни рейсларга тайёрлашдаги фаолиятининг технологик жараёнларида иштирок этувчи ўзаро ҳаракат бўйича боғлиқ бошқа хизматлар билан келишилади ҳамда авиакорхона (авиакомпания) раҳбари томонидан тасдиқланади.



§-3. Ҳаво кемаси саҳнида йўловчиларга

хизмат кўрсатишни ташкил этиш


82. Ҳаво кемаси саҳнида йўловчиларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш ҳаво кемаси саҳнида йўловчиларга хизмат кўрсатиш технологиясига мувофиқ амалга оширилади. Ҳаво кемаси саҳнида йўловчиларга хизмат кўрсатиш технологияси борткузатувчиларнинг инструктор ва методист ходимлари томонидан ишлаб чиқилади ва авиакорхона (авиакомпания) раҳбари томонидан қуйидагилар ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланади:

а) ҳаво кемаси русуми;

б) борткузатувчилар сони;

в) хизмат кўрсатиш даражалари;

г) кўрсатиладиган хизматлар турлари;

д) парвоз вақти.



VII. БОРТКУЗАТУВЧИЛАР ИШЛАРИНИНГ

ТАШКИЛ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


83. Борткузатувчиларнинг ишларини назорат қилиш борткузатувчиларнинг раҳбар, инструктор ва инспектор ходимлари томонидан амалга оширилади ва тизимли, мақсадли ҳамда аниқ бўлиши лозим.


84. Қуйидагилар назорат ва таҳлил қилинади:

а) борткузатувчилар ишлари (парвозлари)ни режалаштириш;

б) касбий тайёрлаш ва ишлашга рухсат бериш;

в) авария ҳолатлари ва хавфли юкларни ташиш бўйича назарий ва амалий тайёрлаш.



VIII. МУҲОКАМАЛАР


§-1. Умумий қоидалар


85. Муҳокама борткузатувчиларнинг касбий билим даражасини ва самарадорлигини, ишларнинг ташкил этилиш сифатини оширишнинг асосий шаклларидан бири ҳисобланади.

Муҳокамалар қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

а) борткузатувчилар раҳбар ва инструктор ходимларининг услубий ва тарбиявий ишларини ташкил этишни мукаммаллаштириш;

б) борткузатувчиларни касбий тайёрлаш ҳамда ишлаш технологиялари шакллари ва услубларини мукаммаллаштириш;

в) борткузатувчиларнинг илғор иш тажрибаларини тарқатиш.


86. Борткузатувчилар ишлари муҳокамалари қуйидагиларга бўлинади:

а) парвоздан кейинги муҳокамалар;

б) борткузатувчиларнинг инструктор ходимлари билан муҳокамалар;

в) борткузатувчилар хизмати (БКХ)да умумий муҳокамалар.



§-2. Парвоздан кейинги муҳокамалар


87. Борткузатувчиларнинг рейс шароитларидаги ишлари ҳар бир парвоздан кейин муҳокама қилинади:

а) борткузатувчилар бригадасида бригадир томонидан (зарурият бўлса, экипаж аъзолари иштирокида);

б) ҳаво кемаси учувчи экипажининг парвоздан кейинги муҳокамасида борткузатувчининг иштирокида (III класс ҳаво кемасида).


88. Нотўғри бажарилган ишлар ва ҳаракатлар бўйича ўтказилган муҳокамалар материаллари, натижалари умумий муҳокамада барча борткузатувчиларга етказилади.


89. Муҳокамалар авиакорхонада (авиакомпанияда) жорий қилинган учиш-штаб ҳужжатларини юритиш қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.



§-3. Борткузатувчиларнинг инструктор

ходимлари билан ўтказиладиган муҳокамалар


90. Борткузатувчиларнинг инструктор ходимлари билан муҳокамалар ҳар ойда бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни туркумлаш, уларнинг ташкиллаштирилишини таҳлил қилиш ва кейинги ойга тадбирлар режасини ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади.


91. Инструкторлар билан муҳокамаларни юқори турувчи раҳбар томонидан тасдиқланган режа бўйича борткузатувчилар бўлинмаси раҳбари томонидан ўтказилади.


92. Инструкторлар билан ўтказилган муҳокамалар махсус журналда расмийлаштирилади, зарурият бўлганда унинг мазмуни умумий муҳокамада борткузатувчиларга етказилади.



§-4. БКХда ўтказиладиган умумий муҳокама


93. Умумий муҳокама юқори турувчи раҳбар томонидан тасдиқланган режа бўйича борткузатувчилар хизмати раҳбари томонидан ўтказилади.


94. Умумий муҳокама ҳаво кемаси борткузатувчилар бўлинмасининг барча шахсий таркиби иштирокида бир ойда камида бир марта ўтказилади.


95. Умумий муҳокамани ўтказиш авиакорхона (авиакомпания)да жорий қилинган учиш-штаб ҳужжатларини юритиш қоидаларига мувофиқ муҳокамалар журналида расмийлаштирилади ва муҳокама материаллари билан махсус папкада сақланади.


96. Муҳокама мазмуни муҳокамада иштирок этмаган борткузатувчилар ва инструкторларга қуйидаги йўллар билан етказилади:

а) такроран муҳокама ўтказиш;

б) муҳокама мазмунини борткузатувчилар ва инструкторларга касбий (техник) тайёргарлик машғулотларида, дастлабки тайёргарликда ва брифингларда;

в) муҳокама материлларини парвоз фаолиятидаги танаффуслардан кейин мустақил равишда ўрганиш.



IХ. БОРТКУЗАТУВЧИЛАРНИНГ УСЛУБИЙ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


§-1. Умумий қоидалар


97. БКХда услубий ишларни ташкиллаштириш авиакорхона (авиакомпания)лар учиш-услубий бўлинмалари, фуқаро авиациясининг ўқув-машқ бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


98. Борткузатувчилар бўлинмаларида услубий ишларни ташкиллаштириш БКХ раҳбари, инструктор ходимлари ва инструктор-методистлари томонидан амалга оширилади.


99. Раҳбар ва инструктор ходимларни услубий тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган режалар ва дастурлар бўйича белгиланган тартибда сертификатланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ўқув марказида амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 439-модда.












































Время: 0.1499
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск