ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2007 й. ПҚ-715-сон "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2007 й.

N ПҚ-715



ЎЗБЕКИСТОН ТРАНСПОРТ ВА ТРАНСПОРТ

КОММУНИКАЦИЯЛАРИ УЮШМАСИНИ

ТУГАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш тўғрисида" 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3930-сон Фармонини бажариш юзасидан:


1. Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг тугатилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

барча турдаги транспортлар - темир йўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортининг транспорт тузилмалари фаолиятини мақбуллаштиришга йўналтирилган ўзаро ҳаракатини мувофиқлаштириш, республика ҳудудида ва унинг ташқарисида юк ҳамда йўловчилар ташиш самарадорлигини ва оқилона ташкил этилишини таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ҳавода ҳамда ерда юк ва йўловчилар ташишга бўлган доимий равишда ортиб бораётган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда Ягона ўзаро боғлиқ республика транспорт тизимини истиқболли ривожлантиришнинг комплекс дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

транспорт тармоқларини ва логистика тизимини ривожлантириш, янги транспорт коммуникацияларини жадал равишда қуриш, уларнинг транспорт воситаларини ўтказиш қувватини ошириш ва самарали фойдаланилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

республика транспорт тизими фаолият кўрсатишининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


2. Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун 1-иловага мувофиқ таркибда тугатиш Комиссияси тузилсин.

Тугатиш комиссияси (Ханов):

Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин;

тугатиш жараёнида Уюшма мол-мулкининг сақланишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Уюшма мол-мулкининг сотилишини, кейинчалик кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қолган маблағларнинг Уюшма муассисларига уларнинг қўшган бадалларига мутаносиб равишда қайтарилишини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 16 "а" уй манзилида жойлашган бино Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш дирекцияси балансига бепул ўтказилади, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 579-ф-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси балансидаги майдонлар бундан мустасно.

Белгилансинки, балансга ўтказилаётган бино қиймати қўшилган қиймат солиғи ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин ва баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 24 октябрдаги

ПҚ-715-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари

уюшмасини тугатиш билан боғлиқ ишларни

мувофиқлаштириш Комиссияси

ТАРКИБИ

Ханов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Яковлев И.Г.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Файзуллаев Р.Ф.

-

Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг раиси


Тўлаганов Ш.О.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Турсунов Ё.Э.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Улашов Б.С.

-

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Усмонов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


Холбаев С.Б.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Ирматов Ш.М.

-

Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, комиссия котиби





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 24 октябрдаги

ПҚ-715-сон қарорига

2-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарори 5-иловасидаги "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 30 ноябрдаги 559-сон қарори:

5-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси (Р.Ф. Файзуллаев) ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

1-иловасидаги "Р.Ф. Файзуллаев - Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг раиси, комиссия раисининг ўринбосари" сўзлари чиқариб ташлансин.



II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ўз кучини йўқотган қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 12 октябрдаги 470-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 96-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 15 февралдаги 64-сон қарори иловасининг 5-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 442-модда.












































Время: 0.1894
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск