ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2007 й. ПҚ-717-сон "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линиясидан фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2007 й.

N ПҚ-717



ТОШГУЗАР-БОЙСУН-ҚУМҚЎРҒОН ЯНГИ ТЕМИР

ЙЎЛ ЛИНИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Қайд этиб ўтилсинки, 2007 йилнинг 1 сентябрига келиб "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси биринчи босқичининг қурилиши якунланди, натижада Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан ишончли боғлаб турувчи ягона ва яхлит темир йўл коммуникациялари тизими шаклланди. Мазкур ҳудуднинг бой минерал-хом ашё ресурслари конларини самарали ва комплекс равишда ўзлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, барқарор ҳамда жадал иқтисодий ўсиш ва инсонлар фаровонлигини ошириш, экспорт салоҳиятини ўстириб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Ўзбекистоннинг жаҳон бозорларига, энг аввало Трансафғон темир йўл коридори орқали, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг транзит ҳаракатидаги ролини ошириш билан тўғридан-тўғри Ҳинд океани, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари портларига чиқиш имконияти пайдо бўлди.

"Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линиясидан самарали, ишончли ва бехатар фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

2007 йилнинг 15 сентябридан бошлаб "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ишчи комиссияларининг далолатномаларига мувофиқ "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси орқали юк ташиш поездларининг тўхтовсиз ҳаракати очилган;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси томонидан юкларни темир йўл орқали ташиш тарифлари келишиб олинган;

"Россия темир йўллари" ОАЖ лойиҳалар ва сметаларни экспертиза қилиш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасидаги "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси қурилишининг айрим масалалари бўйича эксперт хулосаси олинган;

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси объектларидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор чора-тадбирлар белгиланган.


2. Поездлар ҳаракатини вагонларга техник ишлов бериш ва тайёрлашни, локомотив бригадалари ишини, йўлларга ва йўл хўжалигига хизмат кўрсатишни, сигнализация ва энергия таъминоти тизимини ташкиллаштиришнинг аниқ тартибини назарда тутувчи "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси орқали юк ташиш поездларининг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этишнинг муваққат тартиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 ноябрдаги 559-сонли қарори билан тасдиқлаган тармоқ жадвалига мувофиқ "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линиясининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаси объектлари қурилишини компаниянинг ўз шахсий маблағлари ва Япония халқаро ҳамкорлик банкининг кредит маблағлари ҳисобидан таъминласин;

мураккаб тоғ шароитларида темир йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш масалаларида тажрибага эга бўлган нуфузли ҳорижий лойиҳалаштириш ташкилотини жалб этган ҳолда қабул қилинган техник ечимларнинг ишончлилигини ва объектлардан фойдаланиш хавфсизлигини аниқлаш бўйича лойиҳанинг мустақил экспертизасини ўтказсин.


4. "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" темир йўл линияси қурилишининг боришини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссияси раиси (Мирзиёев) ҳамда қурилаётган темир йўл линиясида лойиҳа ечимлари ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи комиссия раиси (Йўлдошев):

"Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси қурилиши масалалари бўйича қабул қилинган ечимларни бажаришда амалий ёрдам кўрсатсин;

"Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси объектлари қурилишиҳамда қурилиш ва фойдаланиш қоидалари ва стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан қатъий назоратни таъминласин.


5. Ҳудуднинг мураккаб табиий шароитлари ва ишлар доимо ҳаракатда бажарилишини эътиборга олиб, "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси тўлиқ қуриб битказилгунга қадар, мазкур темир йўл линиясидан фойдаланишда бевосита банд бўлган барча тоифадаги ходимлар иш ҳақига Қашқадарё вилояти бўйича 1,4 ва Сурхондарё вилояти бўйича 1,3 миқдорида коэффициент белгилансин.


6. Объектнинг тўлиқ қурилиб битказилиши ва белгиланган тартибда Давлат комиссиясига топширилишига қадар, бўшайдиган маблағларни ташкилий даврда темир йўл янги участкаларини обод қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясини "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси орқали юкларни ташишдан оладиган даромади бўйича фойда солиғидан ҳамда Республика йўл фондига ажратмалар тўлашдан истисно тариқасида озод қилинсин.


7. Қашқадарё (Зайниев) ҳамда Сурхондарё (Эшмуродов) вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан биргалиқда янги темир йўл линияси бўйлаб ишончли хавфсизлик ҳудудини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 443-модда.









































Время: 0.1881
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск