Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 31.10.2007 й. ПҚ-718-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 31 октябрдаги

ПҚ-718-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив

ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармони билан ташкил этилган ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва мелиоратив ва бошқа техника, машина, ускуна ва бошқа механизациялаш воситаларини сотиб олишга ажратиладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамловчи давлат органи ҳисобланади.

2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш дастурлари (лойиҳалари)ни ҳамда мелиоратив объектларнинг зарур даражадаги техник ҳолатини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни, молиялаштириш, шунингдек мелиоратив ва бошқа техника, машина, ускуна ва бошқа механизациялаш воситаларини сотиб олиш учун маблағларни жамлаш ва улардан самарали фойдаланиш жамғарма фаолиятининг мақсади ҳисобланади.

4. Қуйидагилар Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушган маблағларга тенг миқдорда Давлат бюджетидан ажратмалар;

мақсадли бюджет маблағлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари;

маҳаллий ва хорижий грантлар;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағ манбалари ва даромадлар.


5. Жамғарма маблағларидан фақат қуйидаги мақсадларга:

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари доирасида магистрал (вилоятлараро), туманлараро, хўжаликлараро очиқ коллекторлар ва улардаги иншоотларни, ёпиқ горизонтал дренаж шохобчаларини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиоратив насос станциялари ҳамда кузатиш тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш ишларини ўтказишга;

ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурларига киритиладиган лойиҳаларнинг амалга ошириш билан боғлиқ бўлган лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқишга ихтисослаштирилган қурилиш ва эскпулатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмаларини мелиорация техникаси саройини яхшилашга маблағни қайтариб бериш асосида, шу жумладан узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартларида молиялаштириш тадбирларига;

мелиорация ва сув хўжалигига оид бошқа ишларни бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалигидан фойдаланувчи ташкилотлар, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг мелиоратив ва бошқа техника, машина, ускуна ва бошқа механизациялаш воситалари паркини янгилашга маблағни қайтариб бериш шарти билан, шу жумладан узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартларида молиялаштириш тадбирларига фойдаланилади.

6. Жамғарманинг юридик манзили: Тошкент шаҳар, Истиқлол кўчаси, 29.


II. ЖАМҒАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар мазкур Жамғарманинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:

бюджет ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан мелиорация ишларини ўтказиш учун мўлжалланган маблағларни тўла ҳажмда Жамғарма ҳисобварағида жамлаш;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда ихтисослаштирилган ташкилотлар билан биргаликда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли Давлат дастурларини ишлаб чиқиш;

тасдиқланган дастурларга мувофиқ, мелиорация ишларини, магистрал (вилоятлараро), туманлараро ва хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва тиклаш мақсадида жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ҳамда тизимли асосда аниқ, мақсадли молиялаштириш;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳисобига уларнинг унумдорлигини ошириш борасидаги ишларни молиялаштириш йўли билан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига давлат мададини кўрсатиш;

мелиоратив ва бошқа техника, машина, ускуна ва бошқа механизациялаш воситаларини, шу жумладан, лизинг шартларида сотиб олиш учун қайтариб бериш шарти билан маблағлар ажратиш йўли билан мелиорация ва сув хўжалигига оид бошқа ишларни бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалигидан фойдаланувчи ташкилотлар, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

Жамғарманинг ажратиб берилган молиявий маблағларидан мақсадли, манзилли ва самарали фойдаланилиши устидан доимий асосда мониторингни амалга ошириш.

8. Жамғарма ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги функцияларни бажаради:

консолидация қилинган Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун даромадлар ва харажатларнинг ҳар йилги баланслари лойиҳаларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;

Жамғарма бўйича келгуси йилнинг ҳар бир чоракларига тақсимланган харажатларининг тасдиқланган параметрини Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимликларига етказади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади;

мелиоратив объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда амалга ошириш юзасидан техник топшириқларни беради ва тасдиқлайди;

мелиоратив объектларни лойиҳалаш, қурилиш, реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳалаш ва тендер ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишни ташкил этади;

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича аниқ манзилли рўйхатларни тузади ва белгиланган тартибда тегишли идораларга тасдиқлаш учун киритади;

мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари, шунингдек тегишли илмий-тадқиқот ишларининг аниқ манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг "Сувқурилишинвест" ДУК (кейинги ўринларда - "Сувқурилишинвест" ДУК) тақдимномаси бўйича мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишларининг харажатлар сметаси ва манзилли дастурларини келишиб олади;

"Сувқурилишинвест" ДУК тақдимномаси бўйича авария-тиклаш ишлари учун, шунингдек мелиоратив объектларни кўзда тутилмаган ҳолда таъмирлаш ва тиклаш ишлари учун захира харажатлари сметаларини тасдиқлайди;

мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, магистрал (вилоятлараро) коллекторларни таъмирлаш-тиклаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради;

"Сувқурилишинвест" ДУК буюртмачи бўлган мелиоратив объектларнинг таъмирлаш-тиклаш ишларини молиялаштиради, шунингдек қайтариб бериш шарти билан мелиоратив ва бошқа техника, машина, ускуна ва бошқа механизациялаш воситаларини сотиб олади;

туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш, лойиҳа-қидирув ишларини ўтказиш бўйича "Сувқурилишинвест" ДУК буюртмачи вазифасини бажариши устидан назорат олиб боради;

мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, шунингдек магистрал коллекторларда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш бўйича тендер (танлов) савдоларини белгиланган тартибда ўтказади, танлов савдолари ғолиблари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади;

туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича "Сувқурилишинвест" ДУК томонидан ташкил этиладиган тендер (танлов) савдоларида белгиланган тартибда қатнашади;

мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, таъмирлаш ва тиклаш, мелиоратив ва бошқа техника, машина, ускуна ва бошқа механизациялаш воситаларини сотиб олиш устидан молиявий назоратни амалга оширади;

магистрал (вилоятлараро) мелиоратив объектларни реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари устидан техник назоратни амалга оширади, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда қабул қилиб олишларини таъминлайди;

туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек уларни қабул қилиб олиш ишлари устидан техник назоратни амалга оширишда қатнашади;

Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши масалалари бўйича мунтазам равишда назорат ўлчовларини амалга оширади;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича аниқланган қонун бузилишлари ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли санкцияларни ўрнатилган тартибда белгилаш бўйича таклифлар киритади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тегишли органларга тасдиқлаш учун киритади;

аниқ манзилли рўйхатларга киритилган мелиоратив объектларда бажарилган ишларни белгиланган тартибда молиялаштиради.


III. ЖАМҒАРМАНИ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бажарилган мелиоратив ишлар ва бошқа ҳолатларни назорат тартибида ўлчашда вазирлик ва идораларнинг мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;

қуйидагилардан:

Давлат солиқ қўмитасидан - ҳисобланган ажратмалар ва уларнинг тушиши тўғрисидаги маълумотларни;

хизмат кўрсатувчи банклардан - Жамғарма маблағлари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг бўлинмаларидан - Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича йиллик бухгалтерия ва статистик ҳисоботни сўраш ва олиш;

"Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонасидан - мелиоратив ва бошқа техника, машина, ускуна ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилишга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича маълумотларни;

лойиҳа-қурилиш ҳужжатларини тегишли экспертизадан ўтказмасдан Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган ҳар қандай ишларни ёки Жамғарма маблағларидан белгиланмаган мақсадда фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда тўхтатиб қўйиш.

Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юкланган функцияларни амалга ошириш доирасида бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.


10. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари (лойиҳалари)нинг оқилона шакллантирилишини таъминлаш;

Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғарма даромадлари прогнози бажарилишининг аҳволини таҳлил қилиш ва даромадларнинг нормал тушишига салбий таъсир қилган аниқланган омиллар асосида уларни бартараф этиш бўйича биргаликда чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги мелиоратив объектларнинг зарур даражадаги техник ҳолатини таъминлашда ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда кўмаклашиш.


IV. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ КЕНГАШИ


11. Жамғарма Кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.


12. Жамғарма Кенгаши:

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

Жамғарманинг ижро этувчи органи, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг белгиланган тартибда тасдиқланган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари (лойиҳалари)дан келиб чиқиб, Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлар тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади, қарорлар қабул қилади ва уларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Жамғарманинг ижро этувчи органи, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг "Сувқурилишинвест" ДУК, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури амалга оширилиши учун ажратилган Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади;

ривожланиш давлат дастурларига киритилган объектларнинг устуворлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган лимитлар доирасида, ирригация-мелиорация объектларининг рўйхати ва прогноз параметрларига ўзгартишлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини шакллантириш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси, шунингдек Жамғарма томонидан буюртмачи функциялари бажарилиши, мелиоратив объектларни лойиҳалаштириш, реконструция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш устидан молиявий назоратни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



V. ЖАМҒАРМАНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ


13. Жамғармани бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади. Департаментнинг ташкилий тузилмаси ва штатдаги ходимлар сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.

Департаментнинг таъминоти Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида "Ўзмелиомашлизинг" ДУК томонидан берилган қарз маблағлари бўйича маржа тарзида олинадиган Жамғарма даромадлари ҳисобидан амалга оширилади.

Департамент юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, хизмат кўрсатувчи банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкларга эга бўлади.


14. Департамент Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоботини тузади ва Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


15. Департаментга Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбарининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳамда моддий таъминоти, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштириладиган директор бошчилик қилади.

16. Департамент директори:

Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Департамент фаолиятининг зарур даражада ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.

Жамғарманинг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши масалалари бўйича назорат тартибидаги ўлчашларни ўтказиш асосида қарор қабул қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади, улар асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қилади ва зарур чоралар кўради;

белгиланган тартибда тасдиқланган лимитлар доирасида Департаментнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларини тўплаш ва сарфлаш масалаларига оид тушунтиришлар беради, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.


17. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 444-модда.









































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск