ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 01.11.2007 й. ПҚ-722-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 1 ноябрдаги

ПҚ-722-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ижро йиғими маблағларини ундириш, ўтказиш ва фойдаланиш тартибини белгилаб беради.


2. Мазкур Низомда мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздор томонидан ундирувчига, давлат фойдасига ёхуд бошқа шахсга муайян пул маблағларини тўлашни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.

Мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздорга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.



II. ИЖРО ЙИҒИМИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


3. Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилганда қарздордан қуйидаги миқдорларда ижро йиғими ундирилади:

мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича - ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмаган тақдирда - ундирилаётган сумманинг 5 фоизи миқдорда, ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошган тақдирда - ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорда. Мулкий характердаги ижро ҳужжатини ижро этишда ундирувчига белгиланган муддатда сотилмаган мол-мулк берилса, ижро йиғими суммаси ушбу мулк қийматидан белгиланади;

мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича - жисмоний шахсдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, юридик шахсдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида.

4. Ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш муддати тугаганидан кейинги кунда давлат ижрочиси томонидан чиқарилган қарор ижро йиғимини ундириш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ алоҳида ижро иши юритуви қўзғатилмасдан мажбурий ижро этилиши лозим.


5. Ижро йиғими қарздордан ижро ҳужжатида кўрсатилган ундирув суммасига қўшимча равишда ундирилади. Бунда, ундирув:

мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича - қарздордан ундирилган пул суммаси ёхуд ундирувчига топширилган, қонунда белгиланган муддатда сотилмаган мол-мулк қийматига мутаносиб равишда;

мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича - мажбурий ижро этиш бўйича чоралар қўллашни бошлаш билан бир вақтда амалга оширилади.

Бир нечта талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 80-моддасида белгиланган тартибда тегишли талабнинг қаноатлантириш навбатига кўра ундирилади. Бунда, мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари, шунингдек мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулкни ундирувчига топшириш ҳолатлари биринчи навбатда қаноатлантириладиган талабларга тенглаштирилади. Мазкур хатбоши билан белгиланган қоидалар қарздорнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатларини белгилаш вақтида ҳам татбиқ этилади.


6. Ижро йиғими:

бюджет ташкилотларидан пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни ундириш. Бунда, ташкилотнинг бюджет ташкилоти деб топилишини тасдиқловчи ҳужжат қарздор томонидан давлат ижрочисига тақдим қилинадиган мазкур ташкилотнинг харажатлар сметасини рўйхатга олган тегишли молия органининг хати ҳисобланади;

даврий тўловларни (алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ва бошқа ишлар бўйича) ундириш бўйича.

мол-мулкни давлат фойдасига ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 52 ва 69-моддаларига мувофиқ ижро йиғими ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган пул суммасидан, шунингдек мол-мулклардан ундирилмайди.


7. Ижро йиғими ундириш тўғрисидаги қарорларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


IV. ИЖРО ЙИҒИМИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


16. Ижро йиғимини қайтариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

қарздорнинг аризасига асосан, асос сифатида ижро ҳужжати берилган суд қарори ёки бошқа орган қарорининг ёхуд қонун бўйича ижро ҳужжати ҳисобланадиган бошқа ҳужжатнинг бекор қилиниши;

қарздор ёки ундирувчининг аризасига асосан, асос сифатида ижро ҳужжати берилган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатларининг ўзгартирилиши, агар ушбу ўзгартириш натижасида тўланган ижро йиғими миқдорини қайтадан кўриб чиқиш лозим бўлса;

қарздор ёки ижро йиғими ундирилган бошқа шахснинг аризасига ёхуд давлат ижрочисининг ташаббусига асосан, ижро йиғими миқдорини нотўғри ёки ортиқча ўтказилганлиги;

суд ҳужжатларига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда;

Ижро йиғимини қайтариш ҳақидаги ариза ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар юзага келганидан кейин уч йилдан кечиктирмасдан берилади.


17. Ундирилган ижро йиғими миқдорини қайтариш учун ижро йиғимини тўлаган шахс мажбурий ижро ҳаракати ким томонидан амалга оширилганидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг марказий аппаратига ёки тегишли ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

суд қарори ёки бошқа орган қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси - ижро йиғими мазкур Низом 16-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича қайтарилганда;

ижро йиғими миқдори нотўғри ёки ортиқча ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-китоб ҳужжати ёки бошқа ҳужжат - ижро йиғими мазкур Низом 16-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича қайтарилганда;

суднинг қонуний кучга кирган қарорининг тасдиқланган нусхаси - ижро йиғими мазкур Низомнинг 16-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича қайтарилганда.


18. Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёки марказий аппарати томонидан кўриб чиқилади ва ариза берилган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида ижро йиғимини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.

Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан бошлаб узоғи билан икки кун ичида қайтариш учун Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратига юборилади. Ижро йиғимини қайтариш қарор олинган кундан бошлаб беш банк куни давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

19. Ижро йиғимини қайтариш ёки кайтаришни рад этиш тўғрисида қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш мумкин.



V. ИЖРО ЙИҒИМИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


20. Ижро йиғими маблағларининг келиб тушиши ва сарфланишини ҳисобга олиш Жамғарма учун белгилаб қўйилган тартибда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан олиб борилади.


21. Ижро йиғими маблағлари тўғри ва ўз вақтида тақсимланишини, шунингдек улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 45-сон, 451-модда.











































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск