Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.1992 й. 744-XII-сон "Транспорт воситалари ва бошқа ўзи юрар машиналар ва механизмлар эгаларига солинадиган солиқ тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.1992 й.

N 744-XII



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАМДА БОШҚА

ЎЗИЮРАР МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР

ЭГАЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН

СОЛИҚ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Солиқ тўловчилар


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва ҳаво тўлдирилган резина ғилдиракли транспорт воситаларига ҳамда бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар (шу жумладан, ажнабий шахслар) транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади.



2-модда. Солиқ тўлаш тартиби ва муддатлари


1. Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ ҳар йили тўланади. Солиқ транспорт воситалари рўйхатдан, қайта рўйхатдан ёки техник кўрикдан ўтказилгунга қадар тўланади.

Транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ тўловлари суммаси тўловчилар  корхоналар ва ташкилотлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, бажарилган ишлар ҳамда хизматларга доир харажатлар таркибига киритилади.


2. Солиқни тўлаш муддатлари халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари ва шаҳарлардаги туман ҳокимлари томонидан, лекин 1 июлдан кечиктирмасдан белгиланади.



3-модда. Солиқни ҳисобга ўтказиш ва ундан

фойдаланиш тартиби


Транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ пули тегишли маҳаллий бюджетларга ўтказилади ва йўлларни таъмирлаш, қуриш ҳамда ободонлаштириш учун ишлатилади.



4-модда. Солиқ ставкалари


Транспорт воситалари ҳамда ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.



5-модда. Солиқ бўйича имтиёзлар


1. Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқдан қуйидагилар озод этиладилар:

давлат бюджети ҳисобида турадиган муассаса ва ташкилотлар;

пахта териш, дон йиғиш комбайнлари ҳамда бошқа махсус комбайнлар эгалари;

шаҳарларда (таксидан ташқари) ва шаҳар атрофига қатнаб йўловчилар ташувчи умумфойдаланишдаги автотранспорт корхоналари;

Улуғ Ватан урушининг қатнашчилари, Ватанни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жанговар операцияларда, ҳарбий қисмларда, штабларда ва ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи муассасаларда хизматини ўтаган ҳарбий хизматчилар, шунингдек собиқ партизанлар, байналмилалчи жангчилар жумласидан бўлмиш шахслар;

қўл билан бошқариладиган мотоколяскаси ва автомобили бор ногиронлар;

Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга;

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан беш йил давомида.

2. Солиқ:

а) йўлларни таъмирлаш ва қарамоғида сақлаш ишларида банд бўлган йўл хўжалиги корхоналари ҳамда ташкилотларининг транспорт воситалари ва механизмлари учун;

б) давлат дастурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари учун кадрлар тайёрлашда фойдаланиладиган транспорт воситалари ва механизмлари учун ундирилмайди.



6-модда. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги


Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқни ўз вақтида тўламаган солиқ тўловчилар муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун (шу жумладан, тўлов тўланган кунни қўшган ҳолда) қарз суммасининг 0,5 фоизи миқдоридаги пеня билан тўлайдилар.

Нотўғри солинган солиқни бутун ўтган давр учун қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.



7-модда. Ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқнома


Ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан чиқарилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1993 йил, 1-сон, 27-модда




































Время: 0.1935
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск