Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.1992 й. 739-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги ҳамда "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.1992 й.

N 739-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҲАМДА "КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. 1991 йил 15 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 88-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 191-модда), 1991 йил 20 ноябрдаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 49-модда), 1992 йил 14 январь ва 2 июлдаги қонунлари билан киритилган ўзгартиришлар билан) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. 3-модда 1-бандининг "р" бандчасидаги "солиқ солинмайдиган минимумнинг бир ярим баробаригача" деган сўзлар "солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг бир ярим баробаригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-модда 1-бандининг "с" бандчасидаги "йилига солиқ солинмайдиган минимумнинг уч баробаригача" деган сўзлар "йилига солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг уч баробаригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-модда 1-бандининг "а" бандчаси "Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган" деган сўзлардан кейин "йиллик" деган сўз билан тўлдирилсин.


4. 8-модданинг 1-бандида келтирилган жадвал қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

Солиқ солинадиган йиллик даромаднинг миқдори (солиқ солинмайдиган минимум чегирилган ҳолда)

Солиқ суммаси

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 36 баробари миқдоригача


14 фоиз


иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 36 баробари (+1 сўм) миқдоридан 48 баробари миқдоригача

солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 36 баробари миқдоридан олинадиган солиқ +36 баробаридан ортиқ сумманинг 16 фоизи

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 48 баробари (+1 сўм) миқдоридан 60 баробари миқдоригача

солиқ солинмайдиган ойлик минимумининг 48 баробари миқдоридан олинадиган солиқ +48 баробаридан ортиқ сумманинг 20 фоизи

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 60 баробари (+1 сўм) миқдоридан 90 баробари миқдоригача

солиқ солинмайдиган ойлик минимумининг 60 баробари миқдоридан олинадиган солиқ +60 баробаридан ортиқ сумманинг 30 фоизи

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 90 баробари (+1 сўм) миқдоридан 120 баробари миқдоригача

солиқ солинмайдиган ойлик минимумининг 90 баробари миқдоридан олинадиган солиқ +90 баробаридан ортиқ сумманинг 40 фоизи

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 120 баробари (+1 сўм) миқдори ва ундан юқори

солиқ солинмайдиган ойлик минимумининг 120 баробаридан олинадиган солиқ +120 баробаридан ортиқ сумманинг 50 фоизи

5. 8-модда 1-бандининг иккинчи қисми "фавқулодда ҳолларда" деган сўзлардан кейин "12 фоиздан кам бўлмаган миқдорда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


II. 1991 йил 15 февралдаги "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 86-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 191-модда), 1991 йил 20 ноябрдаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 50-модда), 1992 йил 14 январь ва 2 июлдаги қонунлари билан киритилган ўзгартишлар билан) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Муқаддимадан "экспорт-импорт солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин:


2. Муқаддима қуйидагича мазмунда бўлган қисм билан тўлдирилсин:

"Маҳсулотлар жўнатилганлиги, ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилса, ушбу Қонунга биноан маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар реализация қилинган ҳисобланади".


3. 3-модданинг 2-банди қуйидагича таҳрирда баён этилсин: "2. Ушбу Қонунда маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан келган тушум дейилганда жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат учун тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича олинган сумма тушунилади".


4. 3-модданинг 3-бандидаги "сотиб олинган" деган сўзлар "тақдим этилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 4-модданинг иккинчи хат бошиси "мол-мулкка, транспорт воситаларининг эгаларига солинадиган солиқлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 4-модданинг саккизинчи хат бошисидаги "ва савдо маркасидан фойдаланиш" деган сўзлар "савдо маркасидан фойдаланиш ва сотиб олинадиган брокерлик ўринлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 4-модданинг ўн бешинчи хат бошиси қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

"реклама учун амалдаги меъёрлар бўйича кетган харажатлар суммаси".


8. 4-модданинг ўн еттинчи хат бошиси чиқариб ташлансин.


9. 5-модданинг 3-банди чиқариб ташлансин.


10. 6-модда 1-бандининг иккинчи қисмидаги "30" рақами "35" рақами билан алмаштирилсин.

Шу банд қуйидагича таҳрирдаги қисм билан тўлдирилсин: "Фан ва илмий хизмат кўрсатиш корхоналари учун солиқ ставкалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида тартибда белгиланади".


11. 6-модданинг 2-банди чиқариб ташланиб, умуман 6-модда ва 6-модда 1-банди биринчи хат бошисининг тартиб рақамлари тегишинча ўзгартирилсин.


12. 6-модда 3-бандининг иккинчи қисмидаги "15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


13. 9-модданинг "е" бандидаги "ўз устав" деган сўзлар "ҳайрия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 9-модданинг "о" банди қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

"о) Қизил Ярим ой жамияти корхоналари ва ташкилотлари асосий фаолиятлари бўйича жамиятнинг ҳайрия вазифаларини бажаришда тўлиқ фойдаланиш шарти билан;".


15. 9-модда қуйидаги таҳрирдаги "п" банди билан тўлдирилсин:

"п) ижодий уюшмалар ва уларнинг корхоналари асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олган ва ижодий уюшмаларнинг устав фаолиятини бажариш учун сарфлайдиган даромадлари.".


16. 11-модда қуйидагича таҳрирдаги тўртинчи банд билан тўлдирилсин:

"4) Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга капитал маблағлар ажратаётган чет эл капитали иштирокидаги биргаликдаги корхоналар ўз ишининг дастлабки беш йилида.".


17. 12-модданинг учинчи хат бошисидаги биринчи гап қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ишлаб чиқаришни инвестициялашга, конверсиялашга, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари, бинокорлик материаллари, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни инвестициялашга олинган қарзларни қоплашга кетадиган сарф-харажатларнинг 50 фоизига."


18. 12-модданинг саккизинчи хат бошисидаги "ижодий уюшмалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


19. 12-модда сўнгги қисмдаги "ва ўзга ҳайрияларга" деган сўзлардан кейин қуйидагича таҳрирдаги янги хат бошилар билан тўлдирилсин:

"Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарнинг ногиронларга мўлжалланган ижтимоий-маданий иншоотлар, спорт иншоотлари қуришни, улар учун асбоб-ускуналар олишни, уларни сақлашни пул билан таъминлашга ажратадиган маблағга;

(ишловчилар сони 34 нафардан кам бўлмаган корхоналарда) белгиланган меъёрдан ортиқча равишда ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар 2,5 фоизининг даромадидан олинадиган солиқнинг бир фоизига тўғри келадиган миқдорга;

чет эл капитали иштирокидаги биргаликдаги корхоналар даромадининг ишлаб чиқаришни кенгайтириш, технологияни янгилаш ва ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш учун қайта ннвестициялайдиган қисмига."


20. 17-модданинг сўнгги хат бошиси қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт товарларини (ишларини, хизматларини) ва товарларни (ишларни, хизматларни) чет эл валютасида реализация қилиш оборотлари".

Ушбу модда қуйидагича таҳрирдаги қисм билан тўлдирилсин: "Акцизларга тенглаштирилган товарлар бўйича қўшилган қийматга солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқишда акцизлар суммаси солиқ солинаётган оборотга қўшилади."


21. 18-моддадаги "30" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


22. 19-модданинг 1, 2 ва 4-бандлари чиқариб ташланиб, модда бандларининг тартиб рақамлари тегишинча ўзгартирилсин.


23. 19-модданинг 23-банди:

ҳолига қарашли автомобилларни ремонт қилиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш борасидаги хизматлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


24. 19-модда қуйидагича таҳрирдаги 28, 29 ва 30-бандлар билан тўлдирилсин:

"28) стенография хизматлари;

29) ваколатли давлат ташкилотлари ўтказадиган экологик экспертиза хизматлари;

30) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш бўйича ички ишлар идоралари ҳузуридаги идорадан ташқари қўриқлаш хизматлари (фуқароларнинг квартираларига ва халқ хўжалиги объектларининг биноларига асбоб-ускуналар ўрнатиш ва қўриқлаш-ёнғиндан ҳимоя қилиш сигнализациялари монтаж қилиш борасидаги хизматлар бундан мустасно)."


25. V боб чиқариб ташланиб, кейинги боблар ва моддаларнинг тартиб рақамлари тегишинча ўзгартирилсин.


26. 28-модда қуйидагича таҳрирда баён этилсин: "Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хом ашё ресурслари ва маҳсулотлар реализация қилувчи корхоналар солиқ тўловчилар ҳисобланади."


27. 34-модда қуйидагича таҳрирда баён этилсин: "Корхоналарнинг мол-мулкига 1 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.

Ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси мажбурий тўлов тарзида биринчи навбатда маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кетган харажатларга ажратган ҳолда бюджетга ўтказилади".


28. 44-модда қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонунни татбиқ этишга доир йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси томонидан биргаликда чиқарилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 1, 20-модда






















































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск