ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2007 й. ПҚ-713-сон "Бешта касб-ҳунар коллежини қуриш ва жиҳозлаш" лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2007 й.

N ПҚ-713



"БЕШТА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИНИ

ҚУРИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ

ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини муваффақиятли амалга оширишни таъминлаш, шунингдек Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ислом тараққиёт банки (кейинги матнларда - ИТБ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига "Бешта касб-ҳунар коллежини қуриш ва жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида етти йиллик имтиёзли даврни ҳам ҳисобга олганда 25 йил муддатга 7,24 млн. ислом динори (эквиваленти 10,5 млн. АҚШ долларига тенг) миқдорда кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилди.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жалб этиладиган кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази кредит маблағларидан ИТБ тартиб-қоидаларига мувофиқ мақсадли ва ўз вақтида фойдаланиш, шунингдек лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

ИТБ кредитини узиш, шунингдек кредит бўйича хизматларга комиссияларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагилар:

лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби асосий техник-иқтисодий параметрлари билан 1-иловага* мувофиқ;

лойиҳани молиялаштириш жадвали 2-иловага мувофиқ;

кредитни ва кредит бўйича хизматларга комиссиялар тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ИТБ ўртасидаги қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса тақдим этсин.


5. ИТБ билан қарз битими кучга кириши шартларини бажариш учун:

молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки номига ИТБ кредити бўйича белгиланган муддатларда тўловларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тўлов топшириқномаларига мувофиқ ваколатнома юбориш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисига - ваколатномада баён этилган инструкцияларни бажариш мажбуриятини қабул қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номига тасдиқнома юбориш ваколати берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009 йилда мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига асбоб-ускуна ва мебель харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарз битими кучга киргандан сўнг бир ой муддатда ИТБ кредити ҳисобига молиялаштириладиган, ходимлар нинг чекланган сони 8 кишидан иборат бўлган лойиҳани амалга ошириш гуруҳини тузсин, унинг зиммасига лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш, кредит маблағларидан фойдаланиш ҳисоб-китоби ва назоратини ИТБ талабларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш учун жавобгарлик юклансин.


8. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, ўқув-кўргазма қўлланмалари ҳамда техник воситалар божхона тўловлари ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

ИТБ кредити ҳисобидан лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириб олинадиган даромад солиғи тўлашдан;

кредит берилиши муносабати билан ИТБ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириб олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази талабномаларига кўра мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кўп маротабалик визаларини консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек уларнинг яшаш жойларида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 й., 10-сон, 499-модда


































Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск