Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2007 й. ПҚ-716-сон "Ўзбекистон Республикасида парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш ва унинг хавфига қарши чора кўриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2007 й.

N ПҚ-716



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ПАРРАНДА ГРИППИ ТАРҚАЛИШИНИНГ

ОЛДИНИ   ОЛИШ   ВА   УНИНГ   ХАВФИГА

ҚАРШИ   ЧОРА   КЎРИШ"   ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Парранда гриппига қарши курашга йўналтирилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, парранда гриппи билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш Фонди томонидан бериладиган грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда парранда гриппи билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш Фонди томонидан бериладиган грант маблағларининг администратори бўлмиш Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш уюшмаси ўртасида "Ўзбекистон Республикасида парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш ва унинг хавфига қарши чора кўриш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси 2 960 275 АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш ҳақида битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, "Ўзбекистон Республикасида парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш ва унинг хавфига қарши чора кўриш" лойиҳасини молиялаштириш 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ амалга оширилади.


3. "Ўзбекистон Республикасида парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш ва унинг хавфига қарши чора кўриш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш:

лойиҳа ечимларини татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича тавсияно малар ва чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда, ажратиладиган маблағларнинг самарали ўзлаштирилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин;

лойиҳа амалга оширилишининг боришини мунтазам равишда кўриб борсин, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига унинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича таклифлар киритсин;

танлов тадбирларини ўтказиш учун тендер комиссиясининг таркибини белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги зиммасига Жаҳон банкининг тартиб-қоидаларига мувофиқ грант маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш бўйича жавобгарлик юклансин.


5. Лойиҳа иштирокчилари уни амалга ошириш даврида - 2009 йилнинг 31 июлигача:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун солиқлар (йиғимлар) тўлашдан;

импорт қилинадиган товарлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

лойиҳа эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган автотранспорт воситалари қийматидан Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин.


6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 й., 10-сон, 502-модда


































Время: 0.1362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск