ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Орденлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.1993 й. ПФ-575-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Соғлом авлод учун" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.03.1993 й.

N ПФ-575



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН" ОРДЕНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш, уни маънавий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан тарбиялаш, унга ватанпарварлик ва ўз Ватани  Ўзбекистонга меҳр-муҳаббат туйғусини сингдириш ишидаги алоҳида хизматларни рағбатлантириш мақсадида, шунингдек болалар манфаатлари йўлида ҳайрия фаолиятини ривожлантиришда фаол иштирок этганлик учун:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Соғлом авлод учун" орденини таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикасининг "Соғлом авлод учун" ордени тўғрисидаги Низом ва унинг тасвири илова қилинади).

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддасига биноан ушбу Фармон Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашига тақдим этилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов






"СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН"

ОРДЕНИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ


1. "Соғлом авлод учун" ордени билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланадилар.


2. "Соғлом авлод учун" ордени икки даражадан иборат бўлади:

I даражали "Соғлом авлод учун" ордени;

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени.

I даража - орденнинг олий даражасидир.

I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишда, инсон экологиясини яхшилашда, жисмонан ва ахлоқан соғлом авлодни, ватанпарварлик ҳамда ўз Ватани - мустақил Ўзбекистонга ҳар томонлама содиқлик ва ундан фахрланиш олий туйғуларини тарбиялашда, оналик ва болаликни таъминлаш учун муносиб моддий ва маънавий замин яратишда Ўзбекистон давлати ва халқи олдидаги жуда катта хизматлари учун мукофотланадилар.

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан соғлом авлодларни камол топтириш ишига катта ҳисса қўшган, оналик ва болалик тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилувчи кишилар, ногиронлиги бўлган ва етим болаларнинг васийлари, болалар ва оналикка нисбатан мунтазам олий хайр-эҳсон кўрсатувчи жамоат ташкилотлари, хўжалик тузилмаларининг вакиллари мукофотланадилар.

I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:

- йилига бир марта (ҳар икки томонга) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида темирйўл, ҳаво ёки шаҳарлараро автомобиль транспортида шахсан бепул юриш;

- шаҳар йўловчилар транспорти, қишлоқ жойларда автомобиль транспортининг барча турларидан (таксидан ташқари) шахсан бепул фойдаланиш;

- имтиёзли тиббий хизматдан фойдаланиш ва дори-дармонларни текин олиш;

- квартира ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашдан озод бўлиш.

I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланганлар бир вақтнинг ўзида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти оладилар.

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланганлар:

- шаҳар йўловчилар транспорти, қишлоқ жойларда автомобиль транспортининг барча турларидан (таксидан ташқари) шахсан бепул фойдаланиш;

- имтиёзли тиббий хизматдан фойдаланиш ва дори-дармонлар нархининг 50 фоизини тўлаш;

- квартира ва коммунал хизматлар ҳақини 50 фоиз миқдорда тўлаш ҳуқуқига эга бўладилар.

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланганларга бир вақтнинг ўзида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида пул мукофоти топширилади.

I ва II даражада "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотлаш тўғрисида вазирликлар ва идоралар, фан ва маданият муассасалари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиқади.

"Соғлом авлод учун" ордени билан бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳам мукофотланишлари мумкин.

I ва II даражали "Соғлом авлод учун" ордени кўкракнинг чап томонида тақилади.

Ҳар бир мукофотланган кишига тегишли даражали "Соғлом авлод учун" орденини топшириш билан бир вақтда мукофотланганлик тўғрисидаги ҳужжатлар берилади.

"Соғлом авлод учун" орденининг даражаларидан қатъи назар, бу орден билан такроран мукофотланилмайди.




"СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН"

ОРДЕНИНИНГ ТАСВИРИ


1. I даражали "Соғлом авлод учун" ордени олтин суви югуртирилган металлдан тайёрланиб, 34 мм. диаметрдаги тўғри доира шаклига эга. Орденнинг ўнг қисмида- қуёшнинг илиқ нурлари аксида она ва боланинг қавариқли тасвири туширилган. Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси гербининг қавариқли тасвири ва доира бўйлаб "СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН" сўзлари ёзилган. Доиранинг юқори қисмида 12 та юлдуз тасвирланган. Орден орқа томонининг четлари бўртма ҳошияланган.

Орден илмоқ ва халқа ёрдамида ёнлари кумуш суви югуртирилган даста билан бириктирилади. Дастанинг ички қисми яшил рангли товланадиган лента билан ўралган. Лентанинг ўртасида олтинранг ўрик дарахтининг гуллаб турган шохи ўйиб ишланган.


2. II даражали "Соғлом авлод учун" ордени кумуш суви югуртирилган металлдан тайёрланади. Орден илмоқ ва халқа ёрдамида ёнлари ўйма олтинранг даста билан бириктирилади. Дастанинг ички қисми кумуш рангли товланадиган лента билан ўралган. Лентанинг ўртасида кумушранг ўрик дарахтининг гуллаб турган шохи ўйиб ишланган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 3, 150-модда






























Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск